Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ШАРОФ АКА ҲАҚИДА БИЛГАНЛАРИМ

        Толиб ЁҚУБ

 

        Шароф ака (Рашидов) вафот этганини мен 1983 йил 31 октябрь куни Кишинёв шахрида эшитдим. Мен Молдавияга бир кун олдин учиб борган эдим. Борганимдан, меҳмонхонадан, келганимни билдириш учун илмий раҳбарим профессор Валентин Данилович Белоусовга қўнғироқ қилдим.

        У: “Толиб, эрта эрталаб университетга кел, мен имтихонда бўламан, ўша ерда гаплашамиз” деди. 31 октябрь куни студентлар имтихон саволларига тайёрланиб ўтиришганда мен домлам билан у-бу ҳақида гаплашиб ўтирдим. Бир пайт аудиторияга бир йигит кириб келди ва имтихон комиссияси аъзоларидан бирини чақириб, қулоғига нималарнидир айтиб, чиқиб кетди. Комиссия аъзосининг ранги ўзгарди ва негадир жуда хафа ҳолда жойига келиб ўтирди. Бироздан кейин у В.Белоусовга паст овозда: “Умер Шараф Рашидов” деди. Кейин эшитишимча, шу гапни айтган ўша комиссия аъзоси Шароф ака билан боришкелиш қилган одам бўлиб, ораларида дўстлик ришталари кучли бўлган экан. Менга фақат бир нарса тушунарсиз бўлиб қолди Шароф ака 31 октябрь куни вафот этган бўлса, бу мудҳуш хабар қандай қилиб ўша куниёқ Кишинёвгача етиб келган? Ё бу хабар СССР бўйлаб радио орқали эълон қилинганми билмадим.

 

        Жиззах туманида машҳур “Москва” колхози бўлиб, унинг раиси Шароф аканинг тоғаси Ҳамроқул Носиров эди. Шу колхоз ҳудудида милициянинг участка бошлиғи (участковой) бўлиб ишлаган Мамат исмли милиция ходими чойхоналарда, тўйтамошоларда ва турли йиғинларда кўп йиллар давомида бир воқеани одамларга тўлқинланиб айтиб берарди бир марта мен ҳам ўша воқеани Мамат аканинг ўз оғзидан эшитганман. Воқеа “Москва” колхозининг, халқ орасида “Раис кўчаси” дея аталувчи марказий кўчасида содир бўлган экан. Кунларнинг бирида Мамат ака Раис кўчасида кетаётса, рўпарада, 15-20 тача одам муюлишдан Раис кўчасига чиқади. Кун жуда иссиқ бўлгани учун Мамат ака кўчанинг соя томонидан кетаётган бўлади. Қараса, рўпарадан, олдинда Шароф ака, унинг ёнида ва орқасида вилоят, шаҳар ва туман раҳбарлари келишаётганини кўради. Мамат ака шоша-пиша, келаётган юқори лавозимли одамларга рўпара келишдан ийманибми, ё Шароф аканинг салобатидан қўрқибми, кўчанинг бошқа, соясиз, томонига ўтади. Бироқ, бу қочиш” Мамат акани рўпарадан келаётганлар билан дуч келишдан қутқара олмайди Шароф ака бошлиқ мулозимларнинг ҳаммаси кўчанинг Мамат ака бораётган томонига ўтади! Қочиш”нинг иложи қолмагач, Мамат ака Шароф Рашидов атайлаб кўчанинг бу томонига ўтганини тушунади. Улар учрашгач, Мамат ака билан биринчи бўлиб Шароф Рашидов қўл бериб кўришади, ундан кейин эса қолган барча мулозимлар кетмакет келиб Мамат ака билан қўл беришиб саломлашадилар. Шароф ака тик турган ҳолда 5-10 минут Мамат ака билан сўҳбатлашади, камчиликлар борйўқлигини, қандай ёрдам кераклигини сўрайди. Мамат ака бу воқеани одамларга гапириб бераётган вақтда бир нарсага алоҳида урғу бериб бундай дерди: “Шароф ака билан бирга келаётган раҳбарлар илгари менга ўхшаган милиционерлар билан қўл бериб кўришиш уёқда турсин, ҳатто “сен одаммисан, ё итмисан? деб сўрамасди”.

 

        Шароф аканинг Асил исмли укаси тоғаси Ҳамроқул Носировнинг қизи Ширин опага уйланганини билардим ҳамда уларнинг Баҳром исмли ўғли ва бир қизи борлигини эшитган эдим, бироқ, мен Асил аканинг уйига кўп марта борган бўлсамда, фарзандларини бирор марта ҳам кўрмаганман. Негадир Асил ака ва Ширин опа орасига совуқлик оралади. Бир куни “э” йўқ, “бэ” йўқ, Асил ака бир юк машинасини олиб келиб, Ширин опанинг кўчукўронини машинага ортиб, Жиззихга, тоғасининг уйига олиб бориб ташлаб келди. У пайтда, эсимдан чиқмаган бўлса, қайнотаси, яъни тоғаси, Ҳамроқул Носиров қайтиш бўлганига 1-2 йил бўлган эди. Асил ака ва Ширин опанинг ажрашгани катта шовшувга айланди бу гаплар, табиий, оғиздан оғизга ўтиб Шароф аканинг қулоғига етиб боради. Шароф ака укасини чақиртириб фақат бир оғиз гап айтади, холос: “Рашидовлар сулоласида хотин қўйиш ҳеч қачон бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди! Шу гапдан кейин Асил ака “как миленький” Жиззахга бориб хотинини Тошкентга кўчириб олиб келди. Бироқ, Ширин опанинг тақдири фожеали бўлди. Асил ака оиласи билан “Детский мир” магазини жойлашган кўпқаватли бинода яшарди. Кунларнинг бирида Ширин опани ўз уйида номаълум бир шахс пичоқлаб ўлдириб кетади қотил топилмади. Асил аканинг ўғли Баҳром, чамамда, ўша пайтда МХХда ишлар эди. Ширин опа фожеали ўлим топгач, Асил ака зоопарк томондан уй олиб кўчиб кетди. Хуллас, Ширин опанинг ўлими “ёпилди қозон ёпилди” бўлиб қолиб кетди.

 

        Шароф ака даврида одамлар содда бўлганми, ё аферистлар кўп бўлганми, бошига иш тушса-тушмаса жиззахликлар Шароф аканинг уйига қараб чопарди. Шароф аканинг ўзи, чамаси, соддароқ одам бўлган бўлса керак ва бундан баъзи аферистлар усталик билан фойдаланган. Шулардан биттаси Низомий номли Тошкент педагогика институти ўзбек филологияси факультетининг доценти, жиззахлик Муҳаммади Шарипов эди. Бу одам ўзбекнинг ҳақиқий “Остап Бендер”и эди мен бу ҳақда мақола ёзганман ва уни бир неча кун илгари фейсбукга қўйдим. Яна битта мисол. “Москва” колхозида яшаган машҳур Азим қассобнинг ўғли Ином Азимов ТошДУнинг тарих факультетига ўқишга киради. У студент бўлгунга қадар уйланган бўлиб, иккита ўғилчаси бўлган. Ином ака Тошкентнинг Лабзак маҳалласидаги бир хонадонда квартирант бўлиб яшаб юради. Ўша оиланинг ўта гўзал қизи бўлиб, Ином ака шу қизга ошиқ бўлади. Ином ака 4-чи курсда ўқиб юрганда шу қизга уйланади ва ичкуёв бўлади, бироқ фарзанд кўрмайди. Бир куни Ином ака ўртоқлари билан овқатлангани ресторанга киради. Қараса, хотини бир йигит билан хушчақчақ ҳолда овқатланиб ўтирганини кўради. Олдига бориб: “Бу ерда нима қилиб ўтирибсан? Бу одам ким? дея сўрайди. Хотини эса: “Мен сизни танимайман” дея жавоб беради. Ином ака ҳеч нарса демай ресторандан чиқиб кетади, уйига бориб кийим ва китобларини олиб чиқиб кетади. Шундан кейин у уч марта уйланди, бироқ фарзанд кўрмади. Учинчи уйланишдан кейин у ТТЗ мавзесидан бир хонали уй олиб ёлғиз яшай бошлади.

 

        Ином аканинг биринчи, кўз очиб-кўрган, хотинининг тақдири қандай бўлган, деган савол туғилади. Табиий, Ином ака Тошкентда гўзал бир қизга уйлангани тез орада ошкор бўлади ва Азим қассоб ҳовлисида жанжал бошланади. Келин икки ўғилчасини етаклаб, зорзор йиғлаган ҳолда қайнотасининг ҳовлисини тарк этади. Кимлардир аёлга: “Эрингни судга бер суд юз фоиз сен томонда бўлади” деб йўлйўриқ кўрсатишади. Аёл собиқ эрини судга беради, суд аёлни ҳақиқатан жабрланувчи дея тан олади. Натижада Ином акага қамалиш хавфи туғилади. Нима қилиш керак? Кимдир Азим қассобга Шароф Рашидов олдига боришни, суд ишини фақат шу одам тўхтатиши мумкинлигини тушунтиради. Буёғи маълум суд Ином ака фойдасига ҳукм чиқаради. Ином ака ТТЗ томонда, ўзининг бир хонали уйида ёлғиз яшагани ҳақида мен юқорида айтиб ўтдим. Ином ака қариди, кучдан қолди, илгари тезтез келиб турадиган акаукалари ҳам қариди ва уларнинг келибкетиши деярли тўхтади аслини олганда, Ином акадан унинг бириккита қўшниси ва бир-иккита Тошкентда яшайдиган жиззахлилар ҳар замонда хабар олиб турдилар, холос. Бир куни Ином аканинг пастки қаватдаги қўшнисининг хонасига юқоридан сув ўта бошлайди. Қўшниси югуриб чиқиб эшик қўнғироғи тугмачасини босади, бироқ эшик очилмайди. Қўшниси маҳалла бошлиғи ва милиция бўлимига қўнғироқ қилади ва вазиятни тушунтиради. Етиб келган одамлар эшикни бузиб ичкарига киришади ваИном ака хушсиз ётганини, ванна сувга тўлган бўлиб, сув эса ванна оша полга оқаётганини кўришади. Яхшиямки, Ином ака укалари бирининг уй телефони номери стол устида турган ёндафтарчада ёзилган бўлади. Милиция ходими Ином аканинг укаси билан боғланади ва вазиятни тушунтиради. Жиззахда, Ином аканинг акаукалари орасида “Нима қилиш керак? деган масала муҳокама қилинади, бироқ уларнинг бирортаси ҳам: “Мен бориб акам (укам)ни олиб келаман” демайди. Орадан 2-3 кун вақт ўтади, бу гап маҳаллакуйга тарқалади, унгача Ином ака касалхонада бехуш ҳолда ётаверади. Ином ака оғир ахволда касалхонада ётгани хабарини унинг икки ўғли ҳам эшитишади – улар аллақачон улғайибўсган, уйланган, топармонтутармон йигитларга айланган бўлади. Акаука маслаҳатлашиб: “Отамизни биз олиб келамиз” дея Тошкентга йўл олишади. Ўғиллари бехуш Ином акани Жиззахга олиб келишади, даволатишади, оёққа турғизишади. Бир неча йилдан кейин қазоси етиб Ином ака вафот этганда, ўғиллари отасининг ҳамма маъракачаъракаларини мукаммал ҳолда ўтказиб дафн этишади. Худди маталдай! Унчамунча одам ишонмайди! Лекин буни мен ўз кўзим билан кўрганман! Мана шу қисматда Шароф Рашидов ўта салбий роль ўйнаган – буни инкор этиб бўлмайди.

 

        Шароф Рашидовнинг вафотини одамлар турлича қабул қилишди биров ундай, биров бундай. Мас., менинг отам мулла Ёқуб, мен Кишинёвдан қайтиб келганимдан кейин “Мени Тошкентга олиб бор, мен Шарофжон қабри олдида дуойифотиҳа қилиб келишим керак” дея туриб олдилар. Мен дадам ва энамни машинамга ўтқазиб Тошкентга олиб кетдим ва шу кетишда Шароф Рашидовнинг Ленин музейи рўпарасидаги кичкина скверчадаги қабри олдида тўхтадим. Отам шахдам қадамлар билан юриб бориб қабр олдида, қуруқ ерга тиз чўкиб ўтирдилар, энам ва мен ҳам отамнинг орқаларида қуруқ ерда ўтирдик. Отам гулдираган овозда бир узун сурани ўқидилар, ўқиб бўлгач эса: “Шарофжон, мен мулла Ёқубман! Сизни зиёрат қилгани келдим. Аллоҳ сизни ўз жаннатига қабул қилсин, иймонингизни басаломат қилсин! дея, йиғи аралаш, мурожаат қилдилар. Шароф Рашидов вафот этгач, унинг ўрнига келган Иномжон Усмонхўжаев ва Рафиқ Нишоновнинг Шароф Рашидовга бўлган муносабатларини ҳамма билади шунинг учун мен бу масалага тўхтаб ўтирмайман. Шароф ака вафотидан 5,5 йил ўтгач, Москва томонидан Ўзбекистонга раҳбар этиб тайинланган Ислом Каримовнинг унга нисбатан муносабати соф прагматик (ўз фойдаси йўлида ишлатадиган) муносабат бўлди. Бироқ, у бошда Шароф Рашидов қабрини очдириб, жасадни Жиззахга кўчиртирди. Менинг билишимча, ислом дини жасадни бошқа жойга кўчиришни таъқиқлайди. Жасадни сўзсиз қабристонга қўйиш керак, деган талаб тубдан нотўғридир, чунки бир банда ўз уйида, ўз қишлоғида ўлиши ва унинг жасади шу қишлоқ қабристонига қўшилиши мумкин бўлса, иккинчи бир банда эса узоқ бир саҳрода ўлса, унинг жасадини бирор қабристонга кўмиш имконияти бўлмаса, у жасадни шу саҳрода дафн этиш мумкин. Шу сабабли ер юзида беҳисоб якка қабрларни кўриш мумкин. И.Каримовда инсоф ва диёнат бўлганда эди, у Шароф Рашидов жасади қўмилган жой (қабр)ни ўтганкетган одамлар тўхтаб, дуойифотиҳа ва зиёрат қилиб ўтадиган чиройли бир масканга айлантириши мумкин эди. Ана, қипқизил даҳрий коммунист Лениннинг жасади Москванинг Қизил майдонида, ҳатто, кўмилмасдан ҳам ётибдику!

 

        Бироқ, И.Каримов бу ишни қилмади сабаби эса оддий: И.Каримовнинг фалсафаси бўйича Ўзбекистонда кимнингдир шахси ва, ҳатто, жасади, умумхалқ ҳурматига сазовор бўлмаслиги лозим эди. Охирги жумлани ҳозирги замон тилида бундай айтиш мумкин: мамлакатда бирорта одамнинг аҳоли орасидаги рейтинги у тирик одамми ёки ўлган одамми, фарқи йўқ Каримовнинг рейтингидан юқори бўлмаслиги керак! У коммунистик руҳда тарбияланган одам эди, коммунистик тузум шароитида эса ҳар ерда, ҳамма вақт К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин, И.Сталин, М.Цзедун, Ким Ир Сен , Ф.Кастро каби коммунистик доҳийлар улуғланар, уларнинг рейтинги эса сохталаштирилиб осмонўпар баландликга кўтарилар эди. Эътибор қилинг: И.Каримов 1989 йил республика раҳбари лавозимига тайинлангандан бошлаб то 1992 йил ўртасигача кўча ва майдонлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар идоралари, мактаблар, ўрта ва олий ўқув юртлари, завод ва фабрикалар ва бошқа ўнминглаб даргоҳларда унинг портретлари илинмаган эди улар 1992 йил ўртасидан бошлаб оммавий равишда илина бошланди. Бу феноменни тушунтириш қийин эмас у Ўзбекистонга раҳбар этиб тайинланган пайт (1989 йил 23 июнь)да “Бирлик” Халқ Ҳаракати (БХҲ)нинг антикоммунистик митинглари мамлакатни зилзиладек титратиб турарди. Бундай шароитда, тагидаги курсиси ҳар лаҳзада ағдарилиши мумкин бўлган нозик пайтда доҳийликни орзу қилиш, мамлакат бўйлаб миллионлаб портретларини илдириш қаёқда дейсиз! Ўзику М.Горбачёв ёрдамида бу лавозимга зўрға эришди, бунинг устига СССРнинг деярли барча республикаларида алғов-далғов воқеалар бўлиб ётибди, бугун бор, эртага йўқ! Биринчи навбатда мухолиф кучларни синдириш, сайлов ўтказиб давлат бошлиғи лавозимини расман эгаллаш керак портретларни илиш эса қочмайди! Худди шундай бўлди: у (И.К.) мухолиф кучларнинг тарқоқлиги, БХҲ ва “Эрк” партияси раҳбарлари бирбирига нисбатан «итмушук” кайфиятида бўлганидан усталик билан фойдаланди, 1992 йил ўрталарида мухолифат тормор этилди, ўзи давлат раҳбари лавозимини расман эгаллади! Ана энди халқ орасида доҳийлик тарғиботи ва ташвиқотини бемалол юритавериш мумкин!

 

        Шуни таъкидлаш керак-ки, Ш.Рашидов ЎзКомпартия 1-Котиби, яъни Ўзбекистон ССРнинг раҳбари лавозимида, ундан кейин республика раҳбарлари бўлган ва бу лавозимда ўта қисқа муддат ишлаган И.Усмонхўжаев ҳамда Р.Нишоновлардан фарқли ўлароқ, салкам 24 йил ишлаган ва айтиш мумкинки, маълум маънода Марказий Осиёда сон жиҳатдан энг катта [ўша пайтда тахминан 16-20 миллион] халқ бўлган ўзбеклар зеҳниятида салмоқли из қолдирган, халқ орасида катта обрўэътиборга эга бўлган давлат арбоби эди. Бундан ташқари, Ш.Рашидов ўзбек адабиётида сезиларли ўринни эгаллаган бўлмасада, ўзбек халқи уни адиб сифатида ҳам танир эди чамаси бу, Ш.Рашидов ўзининг яқин қариндошлари Ҳамид Олимжон ва Сарвар Азимов каби адиблар билан яқин мулоқотда бўлганлигининг таъсиридан бўлса керак. Ш.Рашидов совет адабиёти анъаналари ва социалистик реализм руҳида ёзилган “Бўрондан кучли”, Ғолиблар”, Қудратли тўлқин”, “Етуклик” романлари, “Кашмир қўшиғи” повести халқ орасида қизиқиш билан ўқиларди, мактабни битириш ва олий ўқув юртига кириш имтихонларида ушбу асарлар бўйича баён ёки иншо ёзилишини мен яхши эслайман.

 

        И.Каримов президент лавозимини эгаллаганига қадар китоб тугул, ҳеч бўлмаганда ўз соҳаси бўлган иқтисод бўйича ақалли битта мақола ҳам ёзмаганлиги маълум. Бироқ, у президент бўлгач эса 20 дан ортиқ китоб ёзди узунқулоқ гапларга қараганда унинг “китоблари”ни академик Шарифхўжаев ёзиб берган экан. И.Каримовнинг “саъйҳаракати” билан Ўзбекистон Фанлар Академия (ФА)си деярли йўқ қилинган бўлсада, ФА унга иқтисод фанлари доктори ва ФА академиги дипломларини икки қўллаб топширди. Бу ниманинг белгиси? Шўбҳасиз, бу И.Каримов ўз иш фаолияти давомида, у қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар, сохта ишларни муттасил амалга ошириб келганлигининг белгисидир, холос: ички сиёсат ҳам сохта, ташқи сиёсат ҳам сохта, иқтисод ҳам сохта, Конституция ҳам сохта, Олий Мажлис ҳам сохта, Сенат ҳам сохта, Омбудсман ҳам сохта, партиялар ҳам сохта! Газетажурналларнику қўяверинг сохтадан сохта! Бошқача айтганда, И.Каримов Ўзбекистонни ҳеч ким ҳурмат қилмайдиган, ҳеч ким ишонмайдиган сохта мамлакатга айлантирди Марказий Осиёда Ўзбекистондан “илғорроғ бўлган битта Туркманистон (ёки Тожикистон) бўлса керак. Марказий Африка, Жанубийшарқий Осиё ва Ҳимолой тоғлари атрофида ҳам Ўзбекистондан “илғорроқ 3-4 та давлат бор, дейишади. Кечирасиз, Шимолий Қурия эсимдан чиқибди! Бу давлат Қурия яриморолининг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, у ҳам Ўзбекистонга қипқизил ўхшаш давлат эмиш! Айни кунларда, дунёда фақат иккита давлатда жонажон Ўзбекистонимиз ва Шимолий Қурияда совет ОВИРи ва пропискаси сақланиб турибди экан! Бу И.Каримовдан қолган “улуғ мерос! И.Каримовдан кўп “улуғ мерослар қолган мен фақат баъзиларини санаб ўтаман, холос: (1) мамлакат бўйлаб автомобиль йўлларини темирбетонли блоклар билан тўсиш, (2) бир вилоятдан қўшни вилоятга ўтиш нуқтаси (пости)да божхона ўрнатиш, (3) туман милициясидан тортиб президент қароргоҳигача бўлган барча бинолар, вокзаллар, аэропортлар, банклар ва, ҳатто, паркларни ҳам баландлиги уч метр бўлган темир панжаралар билан ўраш, (4) оилаларни бугун қурилиб битказилган, бироқ негадир эртаси куниёқ нурай бошлаган намунавий уйлар билан “таъминлаш” ҳам И.Каримовдан қолган меросдир.

 

        Яна Шароф Рашидовга қайтамиз. Табиий, Ш.Рашидов коммунизм ғоясига содиқ қипқизил коммунист, ўзбек халқини пахта қулига айлантирган, давлат планини бажаришда қўшиб ёзиш амалиётидан кенг фойдаланган, Москва казоказоларига порани сумкалаб эмас, қоплаб жўнатиб турган раҳбар бўлган бу шўбҳасиз фактдир. Айнан шу сабабли ўша пайтларда СССРда “Ўзбекистон аҳолиси зеҳниятан порахўрликка мойил халқ деган фикр ҳукм сурган ва асосан шунинг натижасида Ўзбекистонга “пахта иши” дея номланган жиноятларни аниқлаш учун 1983 йилнинг бошида Москвадан СССР прокуратураси Т.Гдлян ва Н.Иванов бошчилигида терговчиларнинг катта гуруҳини юборади. Баъзи маълумотларга қараганда, Ш.Рашидовнинг ўлими ҳам анашу гуруҳнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлган. Ҳақиқатан Ш.Рашидов ўлими шу гуруҳ иш фаолияти билан боғлиқ бўлган тақдирда ҳам, у катта коммунистик тантаналар билан Тошкент марказига дафн этилди. Ўша пайтда Ўзбекистон ССР молия вазири бўлган И.Каримов бу дафн маросимида ҳукумат вакили сифатида шўбҳасиз қатнашган ва халқ Ш.Рашидов ўлимини қаттиқ изтироб билан қарши олганини ўз кўзи билан кўрган. Одатда, Ш.Рашидовдай юқори лавозимли шахснинг ўлимини, дафнини, халқнинг бу шахсга кўрсатган ҳурматини кўрган ва худди шундай лавозимни эгаллаш амбицияси (истаги, интилиши) кучли бўлган одамда бундай шахс нисбатан муносабати икки хил бўлиши мумкин: 1) ё у ўлган шахсга ҳасад, чидамсизлик, ёқтирмаслик кўзи билан қарайди ва ҳар қандай йўл билан унинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилади; 2) ё унга самимият ва ҳурмат кўзи билан қараш йўлини танлайди. Менинг тўлиқ ишончим бўйича, шўбҳасиз, И.Каримов Ш.Рашидовга нисбатан атайлаб биринчи йўлни танлаган.

 

        Бироқ, Ш.Рашидов жасадини Жиззахга кўчиришни ҳисобга олмаганда, И.Каримов республика бошқарувига келгач, аввал бошдан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида ҳатто 5,5 йил илгари вафот этган Ш.Рашидовнинг советлар давридаги обрўэътиборидан фойдаланмоқчи бўлди. Мана унинг баъзи қадамлари: 1) Жиззах вилоятининг бир тумани [ҳозирги Сардоба]га Ш.Рашидов номи берилди; 2) Жиззах шаҳрининг марказида, “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг рўпарасида Ш.Рашидовга ҳайкал ўрнатилди; 3) 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлари вазири лавозимини Ш.Рашидовнинг куёви [Гулнора Рашидованинг турмуш ўртоғи] Абдулазиз Комилов эгаллади; 4) 1996 йилда Олий Мажлис қошида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) давлат лавозими ташкил этилди ва унга Ш.Рашидовнинг иккинчи қизи Сайёра Рашидова бошлиқ этиб тайинланди. Ш.Рашидовдан олдин ҳам (1925-1983 йиллар) ва унинг ўлимидан кейин ҳам ўзбек халқи орасидан юзлаб таниқли давлат арбоблари, турли соҳалар (фан, техника, адабиёт, санъат, маданият ва ҳ.) бўйича атоқли олимлар, ёзувчилар ва шоирлар етишиб чиққан, бироқ И.Каримов ўз манфаати йўлида уларнинг бирортасининг номидан Ш.Рашидов номидан фойдалангандай фойдаланган эмас. Нега? Биринчидан, у Ш.Рашидовдан олдин ва кейин яшаб ўтган мутафаккирлар рейтингини халқ орасида ўз рейтингидан юқори бўлишини истамас, Ш.Рашидовдан кейин ўтганларни эса у ҳатто, қўпол қилиб айтганда, “одам” ўрнида ҳам кўрмас эди. Унинг табиати шунақа эди! Иккинчидан, у ўта руспараст коммунист бўлиб, негадир ўзбекларни ёқтирмас ва умрининг охиригача ўзбек тилида чала-чулпа гапиришдан нарига ўтмади. Лекин у ўзидан олдин ўтган ва халқ онгида ижобий из қолган қайсидир бир раҳбар номидан фойдаланишга мажбур эди у Шароф Рашидов ва унинг яқинларини танлади. Улар (Ш.Рашидов яқинлари) ҳам унга содиқлик билан хизмат қилдилар. Бори шу!

 

        9 ноябрь, 2017 йил;                Франция.                   

 

              

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s