РУКУНСИЗ

ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ

  Tolib YoqubovТолиб  ЁҚУБОВ

Инсониятнинг учта душмани бор:

–  ўзи,

–  вирус ва микроб деб аталувчи, кўзга кўринмас микроскопик мавжудотлар, эса –  табиий офатлардир. Учаласи ҳам инсониятга ўта шафқатсиз душман. Continue reading «ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ»

РУКУНСИЗ

Андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси (тўлиқ)

Энди даҳшат. Болам йиғлаётган эди. Болам бўлса ҳам бориб, ўқдан олиб чиққани қўрқаман. Қўрққанимдан бора олмайман. Нариёғда туриб, болам, деб бақирсам, бўйи узун, оппоқ бола югуриб бориб боламни шундай эзиб туриб (ўқдан сақлаш мақсадида устига ўзини ташлаб демоқчи), миясига ўқ тегиб ўлди. Ана шу бола учун ҳам мен ростини айтаман. Ро-о-ст гапираман. Агар ёлғон гапирсам… Қандай мен ёлғон гапираман! Ёлғон гапирмайман мен ўша бола учун ҳам. Менинг болам учун жонини берган бола учун. Менга қарз бўлиб қолди. Ўшаларнинг кўрсатган анақаси. Ўлиб кетган боланинг бола-чақаси бордур. Ўша менинг боламни мана шундай эздию, ўзи мана шундай миясига ўқ еб ўлди қон оқиб ўша ерда. Во-ой дедим, болам ҳалигининг тагида қолди. Кейин 4-5 таси югуриб бориб, ярадорларга қўшиб, боламни кўтариб келди.
Энди даҳшат. Болам йиғлаётган эди. Болам бўлса ҳам бориб, ўқдан олиб чиққани қўрқаман. Қўрққанимдан бора олмайман. Нариёғда туриб, болам, деб бақирсам, бўйи узун, оппоқ бола югуриб бориб боламни шундай эзиб туриб (ўқдан сақлаш мақсадида устига ўзини ташлаб демоқчи), миясига ўқ тегиб ўлди. Ана шу бола учун ҳам мен ростини айтаман. Ро-о-ст гапираман. Агар ёлғон гапирсам… Қандай мен ёлғон гапираман! Ёлғон гапирмайман мен ўша бола учун ҳам. Менинг болам учун жонини берган бола учун. Менга қарз бўлиб қолди. Ўшаларнинг кўрсатган анақаси. Ўлиб кетган боланинг бола-чақаси бордур. Ўша менинг боламни мана шундай эздию, ўзи мана шундай миясига ўқ еб ўлди қон оқиб ўша ерда. Во-ой дедим, болам ҳалигининг тагида қолди. Кейин 4-5 таси югуриб бориб, ярадорларга қўшиб, боламни кўтариб келди.

manba: ozodlik.org

Маҳбуба Зокирова: Мен Зокирова Маҳбуба Ғофиржон қизиман. 1972 йил Андижон шаҳрида туғилганман.

Судья: Маълумотингиз?

М.Зокирова: 8-синфни битирганман.

Судья: Ишлайсизми?

М.Зокирова: Илгари ишлаганман.

Судья: Турар-жойингиз қаерда?

М.Зокирова? Ҳакан қишлоғида.

Судья: Андижон вилояти, Ҳакан қишлоғи, Қумқума 304 дебди, тўғрими?

М.Зокирова: Қумкўча.

Судья: 304-хонадонми?

М.Зокирова: Ҳа.

Судья: Зокирова, сизни гувоҳ сифатида чақиртирганмиз. Гувоҳ билган нарсалари тўғрисида судга тўғри кўрсатув бериши керак. Ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлик бор. Шу тўғрида сизни огоҳлантираман. Тилхатга имзо чекинг. (Узоқ паузадан кейин) Марҳамат, энди шошилмасдан кўрган, билган нарсаларингиз, воқеалар тўғрисида гапириб берсангиз.

М.Зокирова: 12 май куни қизим билан менинг туғилган кунимиз эди. Ҳар йили туғилган кунимизни нишонлаб, дадамиз айлангани олиб чиқарди. Ишда бўлиб қолиб, олиб чиқа олмай қолди. Continue reading «Андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси (тўлиқ)»

РУКУНСИЗ

Ўт балосидан, сув балосидан, ТЎҲМАТ балосидан САҚЛА

Толиб Ёқубов

Hasan Chorievga ozodlik!             Россия Узоқ шарқидаги сув тошқинлари ҳақидаги лавҳалар, олдинги йилларда бу мамлакат ҳудудларида содир бўлган ўрмон ёнғинлари ва, ниҳоят, яқинда чет эллик меҳнат муҳожирларига нисбатан Москвада уюштирилган тўҳмат натижасидаги қама-қама, қува-қув, таҳқирлаш ва калтаклашни кўриб, эшитиб, ўқиб, доноларимиз айтиб ўтиб кетган “Ўт балосидан, сув балосидан, тўҳмат балосидан САҚЛА” деган ҳикматига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Бандани синаш учун Яратган беҳисоб яхшиликлар билан бир қаторда беҳисоб балоларни ҳам бандага рўбарў қилган. Доноларимиз беҳисоб балолар орасидан учтасини инсон ва инсоният тақдирида энг муҳим роль ўйнашини тушуниб етган кўринадилар. Бир ИНСОНни сув ютган ҳодисаси ҳар куни содир бўлади, ИНСОНИЯТни сув ютган ҳодисаси бўлганини тасдиқловчи маълумотлар Нуҳ пайғамбар даврларидан сақланиб қолган. Бир инсон ўт гирдобида қолиши ҳар куни юз беради, инсоният ўт гирдобида қолгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ер юзидан деярли йўқ бўлиб кетиб қайта тикланган инсон ва инсоният шунда ҳам товба қилмаган, чамаси. Continue reading «Ўт балосидан, сув балосидан, ТЎҲМАТ балосидан САҚЛА»

РУКУНСИЗ

The heiress who DISCOMFORT

photos : kcs ; louis lanzano/ap/sipa ; dr En 2012, Gérard Depardieu, citoyen russe, enregistre un titre sur le dernier album de Googoosha, nom de scène de Gulnora. ‘‘ Selon Wikileaks, elle est la personne la plus détestée d’Ouzbékistan ’’
Photos: kc, louis Lanzano / ap / sipa, dr
In 2012, Gerard
Depardieu, citizen
Russian records
a title
the latest album
of Googoosha,
stage name
Gulnora.
» According to Wikileaks, it
is the person most
hated Uzbekistan»

Until last month, Gulnora Karimova occupied

the seat of Uzbekistan to the United Nations. But

this spectacular blonde 41 eyes in

Almond does not bother oratories customs

chancellery. Interviewed by Grazia on

suspicions of the French justice on its role in

a case of «corruption» and «money

organized gang, «she accepts a via Twitter Continue reading «The heiress who DISCOMFORT»

РУКУНСИЗ

l’héritière qui Gêne

photos : kcs ; louis lanzano/ap/sipa ; dr En 2012, Gérard Depardieu, citoyen russe, enregistre un titre sur le dernier album de Googoosha, nom de scène de Gulnora. ‘‘ Selon Wikileaks, elle est la personne la plus détestée d’Ouzbékistan ’’
photos : kcs ; louis lanzano/ap/sipa ; dr
En 2012, Gérard Depardieu, citoyen russe, enregistre un titre sur
le dernier album de Googoosha, nom de scène de Gulnora.
‘‘ Selon Wikileaks, elle
est la personne la plus
détestée d’Ouzbékistan ’’

 

impliquée dans ne opération e blanchiment d’arGent à neuf chiffres, la fille du président d’ouzbékistan continue sa vie de jet-setteuse blinG. jusqu’à quand ?

Par Hadrien Gosset- Bernheim, avec Alexia

photos : kcs ; louis lanzano/ap/sipa ; dr

En 2012, Gérard

Depardieu, citoyen russe, enregistre  un titre sur le dernier album e Googoosha, nom de scène de Gulnora. ‘‘ Selon Wikileaks, elle

est la personne la plus détestée d’Ouzbékistan ’’

Continue reading «l’héritière qui Gêne»

РУКУНСИЗ

Муҳожирлар нега сиёсатга «аралашиш»ни исташмайди?

Ўзбекистонлик муҳожирларнинг аксарияти сиёсий фаолликдан кўра, ўзгаришларни Аллоҳдан сўраш тўғри, деб ҳисоблашади.
Ўзбекистонлик муҳожирларнинг аксарияти сиёсий фаолликдан кўра, ўзгаришларни Аллоҳдан сўраш тўғри, деб ҳисоблашади.

Садриддин Ашур

13.08.2013

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекистонлик муҳожирларнинг сиёсий фаоллиги, бугун ўзбек жамиятидаги воқеаларга уларнинг қандай муносабатда бўлаётгани ҳақида баҳс бўлди.

Сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар ҳаётини ёритиб борадиган Интернет сайтларида мамлакатдан ташқаридаги ўзбекистонликларнинг муҳожирликда бошдан кечираётган ҳаёт тарзи, хорижда фуқаролик жамиятининг ўрни қанчалик муҳимлигини кўраётганига қарамасдан, Ўзбекистонда бўлаётган ҳодисаларга бефарқ қолаётгани, муҳожирлик тажрибасидан сабоқ чиқармаётгани ҳақида тортишувлар кўп бўляпти. Continue reading «Муҳожирлар нега сиёсатга «аралашиш»ни исташмайди?»

РУКУНСИЗ

Россияда уч Ўзбек ўлдирилиб жасадлари ёқиб юборилган

Ёқиб юборилган жасадлар Нижнебаканской қишлоғидан 3 километр узоқликдаги ташландиқ жойдан топилган.
Ёқиб юборилган жасадлар Нижнебаканской қишлоғидан 3 километр узоқликдаги ташландиқ жойдан топилган.

Соҳиба Ҳайитбоева

Мустақил журналист, Москва

 

Краснодар ўлкасининг Крымск туманида уч нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўлдирилиб, жасадлари ёқиб юборилган.

Маҳаллий аҳоли вакили бўлган икки киши қотилликда гумон қилинмоқда. Continue reading «Россияда уч Ўзбек ўлдирилиб жасадлари ёқиб юборилган»

РУКУНСИЗ

Ўзбекистонлик тиланчи: мелисалар бизга касбдош бўлиб қолди

Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди.
Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов «мамлакатда тиланчилар қолмади», деб айтганидан сўнг катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юбораяпти.

РУКУНСИЗ

Ўзбeкистoн Олий Суди Раиси Бўритош Мустафоевга Очиқ Хат

Langar
Мамаёкуб Хамраев: Мархамат килиб, айтинчи Хурматли Буритош Мустафоевич, хаёлингизга бирон маротаба, инсонларга нохак жабр килаётганлигингиз, канча гудаклар, болаларни етим колдираётганлигингиз, бу ишлар учун бир кун келиб жавоб бериш кераклигини уйлаганмисиз???

Хурматли Буритош Мустафоевич!

Сиз хозирги кунда хар кандай ёмонлик кулидан келадиган даражадаги мансабдасиз, агар хохласангиз “хаёт ато килиб юбориш” хам сизнинг измингизда.

Мен ушбу ватаннинг оддий бир фукороси сифатида, Continue reading «Ўзбeкистoн Олий Суди Раиси Бўритош Мустафоевга Очиқ Хат»

РУКУНСИЗ

БИРОРТА ҲАМ ИЖОБИЙ ИШ ҚИЛА ОЛМАГАН ДЕПУТАТЛАРГА

ЎИҲЖнинг Шаҳрихон туман бўлими раиси Нурмуҳаммад Азизов чиройли шеър ва мақолалар ёзарди.  Ажойиб карикатуралар чизарди.  У халқ орасида турли сўровлар ҳам ўтказиб турарди. Куйида сизни Нурмуҳаммад Азизов фаолиятининг ЎИҲЖ Архивида сақланаётган айрим  намуналари билан таништирмокчимиз.
ЎИҲЖнинг Шаҳрихон туман бўлими раиси Нурмуҳаммад Азизов чиройли шеър ва мақолалар ёзарди. Ажойиб карикатуралар чизарди. У халқ орасида турли сўровлар ҳам ўтказиб турарди. Куйида сизни Нурмуҳаммад Азизов фаолиятининг ЎИҲЖ Архивида сақланаётган айрим намуналари билан таништирмокчимиз.


Нурмуҳаммад Азизов

 

Мунофиқнинг уч белгисин  хадисларда аён қилган

Ёлғон сўзлар айтмоқ гуноҳ азимлигин баён қилган

Ваъда бериб бажармаслик,  омонатга хиёнат ҳам.

Шудир асли мунофиқлик, шудир улкан жиноят ҳам. Continue reading «БИРОРТА ҲАМ ИЖОБИЙ ИШ ҚИЛА ОЛМАГАН ДЕПУТАТЛАРГА»

РУКУНСИЗ

ҚЎШИҚ

Mardikorlik
Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!… Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, деди Ислом Каримов.

Поездингни жилдирган
Ўтхонаси билан дўнгалаги,
Двинскага кетди Андижоннинг
Мард йигитининг бир бўлаги. Continue reading «ҚЎШИҚ»

РУКУНСИЗ

Миллат фожеаси

Yusuf Juma-2Миллат фожеаси

ёхуд
хаста халқ, хаста ҳукумат, хаста мухолифат

Дўстлар бир-бирининг кўзгусидир.(мақол)

Гап кўп, чунки дард кўп.

Гапни нимадан бошласам экан.?

Тўғрисини айтиб қўя қолсаммикан.

Миллат ўлди!

Ҳамма дод деб юборади, улуғ миллатни, Амир Темурни берган миллатни, Навоийни берган миллатни (яна уч-тўрт номни келтиришади, шўрлик номлар, фақат номлари ёдланган шўрликлар, руҳлари чирқираётган зотлар номлари) ерга ураяпти, ҳақорат қилаяпти деб. Яхшиси ҳақиқатни қисман кўрсатса ҳам юмшоқроқ қилиб бошлай қолай:

Миллат ўлаяпти…

Паспортда Мустақил Ўзбекистон паспортида (гўё ер юзида фақат битта Ўзбекистон мустақилдай фахрланамиз, гўё чеченлардай қон тўқиб олгандай фахрланамиз) жинси деган жойга эркак деб ёзиладиган жониворлар дунёнинг мардикор бозорини забт этди. (Кимсан Амир Темур авлодларида).

Жинси деган жойига аёл деб ёзиладиганлари дунё фоҳишахоналарини тўлдирдилар. Фоҳишалик қилганлари учун чет эл турмаларида ётибдилар. Миллатнинг жони бўлган эрлари зиндонларда ўлдирилдилар, ўлдирилмоқда. Бундай миллатни тирик деб бўладими?Асосий қисми қишлоқларда яшайдиган ўзбекнинг эркаклари иш қидириб олис шаҳарларда, олис юртларда сарсон саргардон. Қишлоқлар эркакларсиз қолган. Ойлаб, йиллаб иш излаб, ишлаб уйида бўлмаган ўша ёқлардаги бузуқ аёллар билан бўлишади. Бузуқ аёлларнинг аксарияти турли таносил касали билан оғриган аёллардир. Унча мунча дардни дард демайдиган ўзбек касалга чалиниб даволатмай юраверади. Қишлоққа қайтгач, бу касалликни аёлига юқтиради. Мана шундай халқдан соғлом авлод туғиладими?!

Юзаки қараганда «намунча ваҳима қилмасанг », дейишлари мумкин.

Чуқур ўйланса, бу – миллатнинг бузилиши, бу – миллатнинг айниши, бу – миллатнинг қирғинидир.

Уч аёл суҳбатлашмоқда:

– Кеча «Озодлик»да айтибди: Фарғонада бир она бир боласини 150 мингга сотиб, бошқа болаларини боқаётган экан.

–Уҳў, — деди иккинчи аёл, – Водийда анча қиммат экан. Бизнинг Қоракўлда жуда арзон, бир келинчак қизалоғини 10 мингга сотган.

–Қани мен ҳам ҳаридор топсам,–деди учинчи аёл, –Барини текинга берардим, очликдан ўлишмасин деб, ўлиб-тирилиб юрибман.

Бундай халқни тирик деб бўладими?!

Тирик деб бўлмас экан, демак ўлган экан-да, майли кўпчиликнинг кўнгли оғримасин, ўлаётган экан-да.

Бу фожеанинг айбдорлари кимлар?!

Айрим «мухолифатчилар» система дейдилар. Мен «Каримов эмасми» деб сўрайман.

– Каримов билан ишимиз йўқ, айбдор Каримов эмас – система!

– Ҳой жаноблар, сиз айтаётган система нимадан тузилган.

Кирпичданми?!

Бетонданми?!

Арматураданми?!

Дарахтларданми?!

Ҳайвонларданми?!

Сувданми?!

Оловданми?!

Ё Каримовга ўхшаганларданми?!

Менимча, жаноблар, бош айбдор, шубҳасиз Ислом Каримовдир. Сиз айтаётган система Каримов ва унинг командасидир. (Озроқ сабр қилинг, Каримов тахтдан кетсин, Халқ шоирлари, Халқ ёзувчилари, қаҳрамонлар «Халқ Сўзи»га ўхшаган газеталарни тўлдириб-тўлдириб ёзишади. Сталин ҳақида, СССР ҳақида ёзаётгандай. Ҳозирликча улар Каримов соясида от миниб, яйраб, яшнаб ўша кунларни кутмоқдалар).

Бироқ миллатни, халқни шу куйга солган фақат Каримов ва унинг командасими?

Миллат фожеаси масаласи адолатли судда кўрилса, кимлар қора курсиларда ўлтирарди?

Қора курсилар сони нечта бўларди?

Мингтами, юз мингтами?

Йўқ!

Миллионлаб қора курсилар керак бўларди, балки ўн миллионлаб, нега?!

Қора курсилар қўйилган жойнинг тўрида Бош айбдор жаноб Каримов ва тўралари, жаллодлари бўларди. Улар билан ёнма-ён мухолифат ва халқ ҳам жавоб берарди.

Мухолифат,

Халқ!!!

Нега?!

Бу система осмондан тушдими, Каримов осмондан тушдими?!

Миллатни ўлдирганлар, Каримовни Каримов қилганлар Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмадлар эмасми? Бу руйхат минглардан кўп.

«Бирлик»ни бўлганлар эмасми?! «Ёзувчилар уюшмаси»ни бўлганлар эмасми?!

Ҳаммасига томошабин бўлиб турган қўрқок муъте халқ эмасми?!

Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади, буни билиш учун Ибн Сино бўлиш шарт эмас.

Носоғлом онадан — Халқдан, соғлом ҳукумат, соғлом мухолифат туғиладими?

Ноқис, ногирон Халқ, ноқис, ногирон ҳукумат, ноқис, ногирон мухолифат!

Миллат шу туфайли фожеага йўлиқди.

Нега биздан Андрей Сахаровдек шахс чиқмади? Одил Ёқубов шундай шахс бўлиши мумкин эди. У «Ёзувчилар уюшмаси»ни халқ минбарига айлантирди. У Московда ўзбек қулдан баттар, деб бонг урди. У «Бирлик» ва «Эрк»ни бағрига босди. Афсуски, Одил Ёқубов кураш йўлидан чекинди.

Нега, балки ишонган шогирдлари хиёнат этганидандир. Балки, бола-чақасини ўйлагандир. «Ёзувчилар уюшмаси»нинг сўнгги қурултойида унга ташланишди. Унга ташланмаган бўлса-да ташланганлар билан бирга ўтирган Муҳаммад Солиҳни кўрганман. Ҳой, нега Одил Ёқубовга ташланаяпсизлар дейишини кутганман, афсуски бу гап айтилмади. Барибир Одил Ёқубов ҳақ йўлида бир умр туриши керак эди. Афсуски… энди ҳар йили мукофот бериладиган, август ойининг охирларида Одил аканинг жаноб И.А.Каримовни мақтаган, каттакон газеталарнинг бир саҳифасини эгаллаган мақолаларига кўзим тушади. Эх, шўрлик Одил ака…..

Каримов «Бирлик»ни шубҳасиз Муҳаммад Солиҳнинг қўли билан бўлди. Балки, Муҳаммад Солиҳ алдангандир. Лекин Солиҳ неча марта алданади?! Нега Шукрилло Мирсаидов зални ташлаб кетган сессияда Муҳаммад Солиҳ отдан туширилган, фақат эгарда қолган Ислом Каримовни асраб қолди. Нега уни яна қайтадан отга миндирди?!

Бу саволга Муҳаммад Солиҳ йўлномасида бир хил, бошқа бир суҳбатда бошқа хил жавоб берган. Иккала жавоб ҳам самимий эмас. Муҳаммад Солиҳнинг бесаноқ алданишлари халққа ҳам, ўзига ҳам, ҳаммамизга қимматга тушди. Бесаноқ инсонларнинг қонлари тўкилди. Миллат адойи тамом бўлди.

Мен ҳурмат қиладиган ўзбекнинг улуғларидан бири билан суҳбатлашардим, суҳбатнинг бир жойида шундоқ дедим:

– Барибир Солиҳни яхши кўрамиз. У барибир ўзимизники.

– Ҳа, энди сен шоирсанда, яхши кўраверасан. Бизни жаллоднинг қўлига ташлаб кетди,– деди, Улуғ.

Мен ғинг деёлмай қолдим.

Бироқ бу дегани Абдураҳим Пўлатовга Муҳаммад Солиҳни террорчиликда айблаш хукуқини бермайди. Тўғри, Абдураҳим Пўлатов Каримовга алданмади. У катта сиёсатчи эди. Ўз вақтида тўғри қарорга кела оларди. Аммо кейинги пайтларда жиноятчи ҳукуматга жўровоз бўлиб Муҳаммад Солиҳни жиноятчига чиқаришга умрини бағишлаяпди. Ахир Каримовда шундоқ ҳам прокурорлар етарли.

Ҳатто кимдир сотқин бўлганда ҳам сотқинликка сотқинлик билан жавоб бериш иймонданми?!

Журналист Руслан Шарипов камалди. Уни кечаги сафдошлари ҳимоя қилмади, ҳатто айримлари хурсанд бўлди. Мен бунга ҳайрон қолмадим. Мени ҳайрон қолдирган Васила Иноятованинг «Озодлик» радиоси мухбири (Жамшид Шомуродов) билан қилган суҳбати бўлди: Руслан ўз айбига иқрор бўлди,– деди Васила Иноятова. Руслан турмада, Руслан жаллод қўлида. Гитлер ҳам, Сталин ҳам беллаша олмайдиган жаллод қўлида. Бу жаллод қўлида ўлиб қутилишни истасанг, ўзи истамаса, ўлишингга йўл қўймайди. Руслан: Америкадаги эгизак осмонўпар биноларни мен портлатдим, дейиши мумкин, қийноклар остида. Мен ҳам айтишим мумкин, худо кўрсатмасин Васила Иноятова ҳам айтиши мумкин, уларнинг, жаллодларнинг қўлида. Васила буни яхши билади. Билиб туриб, нега Русланни қоралаб бераяпти, яна халқаро радиода, бу жаллод ҳукуматга? Шоврукдай «Бирлик»чилар қонини ичган ҳукуматга.

Василанинг инсон ҳуқуқлари йўлида катта хизматлари бор. Ўзбекистонга Бовеннинг келишида ҳам шубҳасиз Васила катта рол ўйнади. Нега букун Каримовга прокурорлик қилмоқда?

Мен «Миллат фожеаси»ни—ушбу мақолани ёз фаслида ёзганман. Айрим жойларини кузнинг охирида қўшдим. 2003 йилнинг 12-15 ноябрида Тошкентдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида Пўлат Охун ўтказган анжуманда, Президент истеъфосини талаб қилиш керак, деган «ОЗОД ОВОЗ» ташкилоти раҳбари Бобомурод Абдуллаевни Васила Иноятова, «Кўчага таёқ кўтариб чиқишга чорлаяпсан, Хизб ут- Таҳрирдан ҳам қудратлимисан, халқни қирмоқчимисан» деган мазмунда айблади. Оддий ўзаро суҳбатда бўлса ҳам майли эди, каттакон анжуманда айблади. Нима бало, «Бирлик» раҳбариятини Каримов прокурорлик лавозими билан таъминлаганми?! Худо кўрсатмасин, буларга ҳокимият тегса, Каримовдан ҳам даҳшатли режим ўрнатмайдими? Каримовдан нима фарқлари бор?

Каримов режимининг барча қийноқларини бошидан кечирган, кечираётган ёзувчи Мамадали Маҳмудов диктатура зиндонининг энг тубида ётиб, бир ўзи бир партиянинг ишини қилмоқда. Унинг зиндондан чиқаётган овози — мактублари разил режим башарасини очиб берди, фош қилди. Зиндонда туриб фикрлаши очиқда, яна хорижда юриб фикрлашаётган, курашаётган—очиғи бир-бирини еб ётганлар фикрларидан, ғояларидан юксакдир. Унинг хатларида, БиБиСи(BBC)га берган суҳбатларида ҳатто Ўзбекистонни таназулдан олиб чиқиш йўллари ҳам бор. Мамадали Маҳмудов боши кундада – қилич остида туриб, Муҳаммад Солиҳга, Абдураҳим Пўлатовга бағри кенглик билан ҳаққоний баҳо берди. А.Пўлатов қўлидан келганча уни ҳимоя қилиш ўрнига унга қарши мақола ёзиб ўтирибди.

Касал халқ, касал ҳукумат, касал мухолифат.

Пўлатов шундай йўл тутгач, Ўзбекистон қаҳрамони Озод Шарафиддиновдан нега хафа бўлайин? Озод Шарафиддиновдан Би Би Си (ВВС) мухбири:

– Домла, Салмон Рушдийга очиқ хат ёзяпсиз, яхши, бироқ Эмин Усмон ўлдирилди, Мамадали Маҳмудов зиндонда ётибди, нега бу ҳақда индамайсиз – деган мазмунда савол берди.

Ўзбекистон қаҳрамони қуйидаги мазмунда жавоб берди:

– Эминжонни яхши билардим, уни журналга ҳам ишга олмоқчи бўлганман. Очиғи унга давлатнинг қарши бўлганига ишонмайман. Мамадали масаласига келсак, хабарим йўқ…

Ҳой, домла, Эмин Усмон раҳматлик Сизнинг ўғлинггиз — Алишер Озодович раҳбарлик қилаётган жаллод терговчи қўлида ўлди, билмайсизми?!!!

Мамадали Маҳмудов тергови тепасида турган ҳам Сизнинг ўғлингиз—Алишер Озодович.

Ё Ўзбекистонда жиноятларни кўриб, кўрмаганга олаётган Бош жиноятчини мақтаётганларга қаҳрамонлик бериладими?

Э, кечирасиз, домла, бу ҳақда шогирддинггиз Ўткир Ҳошимов деди:

– Озод акага қаҳрамонлик бекорга берилмади. Бу буюк инсон—қаҳрамон, мустабид СССР даврида биз студентлар пахта йиғимига чиққанда, далада Чўлпон шеърларини ўқирдилар.

Э, раҳмат, домла. Бу халқда ҳам эрлар бор экан-ку. Қаранг, далада Чўлпонни ўқибсиз. Сизга қаҳрамонлик ярашади. Қани эди қўлимда бўлса, Сизга яна битта юлдуз тақиб қўярдим. Қўш юлдузли қаҳрамонимиз бўлардинггиз. Ҳа, айтгандай, эртага Ўткир Ҳошимовга олтин юлдуз тақилса, нодон мухбирчалар, сўраб юрманглар, нега Ўткир Ҳошимовга қаҳрамонлик берилди, деб. Ахир Озод Шарафиддинов қўрқмай Чўлпон шеърларини ўқиганда, Ўткир Ҳошимов қўрқмай эшитган, далада — Мирзачўлда. КГБ Мирзачўлга овоз ёзиб олгичлар ўрнатганда нима бўларди? Хайрият СССР Каримов режимидан илгари ўтган. Кейин келганда борми, чўлга ҳам овоз ёздириб олгичлар ўрнатиб қўярди. Худо кўрсатмасин … Ҳозир чўлда ҳам дилдагини айтолмайсиз. Чўлда ҳам қулоқ бор.

Яна бир гап. СССР даврида Жиззахда каттакон бир йиғинда, Республика бўйича йиғин ўтказилганда, Мамадали Маҳмудов Чўлпон шеърларини ўқиди … Ўткир Ҳошимов, Иброҳим Ғафуровга ўхшаганлар эшитишдан қўрқиб, қочиб қолишади.

М.Маҳмудовга қаҳрамонлик эмас, озодлик ҳам бермаяпти, жаллодлар…

CCCР давридаёқ Чўлпон шеърларини баралла қўшиқ қилиб куйлаган ўзбекнинг буюк ҳофизи Дадахон Ҳасан мана ўн йилдир-ки уй қамоғида ўтирибди.

Ногирон халқ, ногирон ҳукумат, ногирон мухолифат.

Мана битта «Халқпарвар»нинг уйи, эшик ёнбошидаги тугмачани босасиз, эшик очилади. Сафдошинггизни кўриб қувонасиз, қучоқ очасиз. Уйга қадам қўйишингиз билан девордаги ёзувга кўзингиз тўшади: бизда ҳожатхона ишламайди. Ҳаммаси тушунарли, ҳожатхона ишламаган уйдан тезроқ кетиш керак.

– Мен қайтаман,–дейсиз,– бир кўриб ўтай дегандим.

– Йўқ, йўқ,–дейди сафдош, тўрга ўтиргизади.

Бир шўрлик муслима келинчак нажот истаб келган, дардини айтаяпти, дарди оғир:

– Дадаси турмада, бола дадамни кўраман дейди.

– Болани олиб бора кўрманг, шўрлик ота аламдан ўлиб қолади. Ҳамма нарсага чидаш мумкин, бола билан турмада хайрлашиб қолиш даҳшат,–дейман, гапини бўлганим учун узр ҳам сўрамай, даҳшатли манзарани кўз олдимга келтириб тоқатсизланиб, мен.

– Қандай олиб бормайман, олти ойни зўрға ўтказишади. Келган куннинг эртасига сўрай бошлашади: «Ойи, дадамни яна қачон кўрамиз » деб, олти ойдан кейин деб жавоб бераман. «Олти ой деганинггиз нима деганингиз» деб сўрашади. Мен гугурт чўпидан санаб, олти ойнинг ҳар кунига биттадан,180 дан ортиқ дона тайёрлаб бераман. Ҳар кун биттадан гугурт чўпи олиб ташлайсан, тамом бўлгач яна даданг билан учрашамиз, дейман. Бола айтганимни қилади. Бироқ анча пайт ўтгач сабри тугаб, гугурт чўпини битталаб эмас, кўплаб олиб ташлай бощлайди. Гўё ҳаммаси гугурт чўпи доналарига боғлиқдай.

«Халқпарвар» сафдошим шўрлик муслиманинг дардини эшитмай, номоз пайти бўлди деб, туриб кетади. Мен дин илмидан бехабар одамман. Бу «Халқпарвар»нинг ўқиган номози парвардигорга керакмикан?

Балки, муслима дардларини тинглаб унга кўмак йўлларини изласа, Парвардигор миннатдор бўлар.

Билмадим…

Билганим шу-қи, бу уйда ҳожатхони ишламайди. Ўз сафдошларига ҳожатхонасидан фойдаланишни раво кўрмайдиганлар, халқка ёруғлик берармикан…

Ўзини мухолифат вакили деб биладиган, хориж радиоларининг бирида ишлайдиган «Сафдош» билан дала айланардик:.

– Сиз «Озодлик»да ишласанггиз яхши бўларди,– дедим,–«Озодлик»ни кўпчилик эшитади, халққа кўп гап айтиш мумкин.

– Йўқ, йўқ,–деди мухбир, — «Озодлик»да пулни кам беради. Бизда эса ҳар бир хабар эллик доллар!

Хаёли пулга кетди, шекилли, йўл ёқасидаги ахлат ўрага тушиб кетди. Шими расво бўлди.

– Шимни ювдирайлик,– дедим мен.

– Йўқ, йўқ! бу ердагилар жинси қандоқ ювилишини билишмайди, шим титилиб кетмасин тағин. Қўритиб қоқаман, кийиб кетавераман.

Шулар халққа озодлик берадими?!

Халқни битта шимга алмаштириб юборишмайдими?!

Ногирон халқ, ногирон ҳукумат, ногирон мухолифат.

Мен ишонган халқпарвар йигитлардан бири жуда сўзамол, хотираси яхши. Ўқиган бир икки китобидан суҳбатга мос жойини танлаб мени ҳайратга солади. Айниқса, хадисларни ўрнида ишлатади. Уни яхши билмаган одам, э бу йигит ҳақиқий мўмин экан-ку, деб ўйлайди.

Бир суҳбатда Муқанна ҳақида гапирдим:

– Муқаннани мақтаманг, Муқанна кофир,– деди йигит жаҳл билан бақириб.

Менинг ҳам жаҳлим чиқди:

– Босқинчига қарши курашган, ўзини ўтга ташлаган. Қани сизнинг тирноғинггизни қўпарай-чи, ёқадими, буюкни буюк дейиш керак. Ислом билан босқинчини аралаштирманг.

Йигит бақириб Муқаннани ёмонлашда давом этди.

– Нега бақирасиз,– дедим йигитга,– ўтган кун фалончи: «дунёни нотузук яратган» деб, Худони сўкди, сиз жимгина, кулиб ўтирдинггиз-ку! Нега унга бақирмадинггиз?!

Чунки йигит Худони сўккан одамдан озроқ манфаатдор эди. 300-400 доллар. Демак, Худони уч юз-тўрт юз долларга сотганлар миллатни озод қиладими?!

Мен ишонган яна бир «Ҳақикатпарвар» ҳақида:

2001 йил ноябрь, кор ёғарди, совуқ қаҳратон. Ярим тунда Бухородан Тошкентга келган, бағрига боласини босган аёл, эри турмада ётган аёл «Халқпарвар», «Миллатпарвар»нинг, мен ишонган ҳақпарварнинг эшигини қоқади:

– Ўғлим отасининг ноҳақ қамалгани учун элчихоналарга бораман деб, Тошкентга келганди. Сизникида деб эшитдим. Шу ердами?

– Ўғлинггиз бизникида эмас.

– Кечирасиз, омон бўлинг!

– Майли,– дейди «Халқпарвар», шўрлик аёлга эшик ёпаркан.

Остонасида тонгни оттирса давлати камаярмиди?!

Мунофиқ халқ, мунофиқ ҳукумат, мунофиқ мухолифат!

2000 йилнинг охирларида менга навбатдаги жиноий иш очилди. (Каримов режими мени уч марта судлаган). Қамалишим аён бўлгач, Бухородан Тошкентга қочиб кетдим. Мен учун ҳамма эшик ёпилди. Дўстлар ҳам, душманлар ҳам мендан вабодан қочгандек қочишарди. Бутун миллат қочарди. Ҳатто «Ёзувчилар уюшмаси»нинг Дўрмондаги боғининг айрим ходимлари мени миршабларга ушлаб беришмоқчи бўлишди.

Бир кун эрталаб ёзувчилар уюшмасининг эшиги олдида юпун ўтирардим. Ҳаво совуқ, қиш куни. Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов уйидан Тошкентга кетаётиб, боғда тўхтаб ўтди. Машинасидан тушмасдан эшикни очиб, боғ ходимларига—қаршиликларга мени кўрсатиб, ғазаб билан бақирди:

– Ҳайданглар буни…

Мен ҳайрон қолдим, бу биз осмонга кўтариб юрган Абдулла Ориповми, ё Каримовнинг жаллод миршаб бошилариданми?!

Мен Дўрмондан чиқиб кетгач, қорли, қаҳратон кунларнинг бирида, тунда мени излаб, қўлидаги гўдаги билан аёлим Дўрмонга боради. Асли қашкадарёлик бўлган, ёзувчиликка умуман алоқаси бўлмаган, боғнинг Абдулла Орипов номидан иш кўрадиган, Ҳожи деган кимса: «сизларга боққа кириш мумкин эмас, ҳозироқ кетинг», дейди. Рафиқам қўлидаги болани кўрсатиб, шу тунга жой беринглар, пулини ортиғи билан тўлаймиз, эртага чиқиб кетамиз, дейди.

– Йўқ, – дейди, Ҳожи,– Юсуф Жумаевга алоқадор кимсалар қўйилмайди

– Менинг ҳақим бор. Мен шоирнинг хотиниман, Абдулла акага айтинг, руҳсат беради, – дейди.

А. Ориповга телефон қилишади. Қаҳрамон шоир, «ҳайданглар, мумкин эмас» дейди.

Абдулла Орипови шу бўлгандан кейин, бу халқнинг ичида яратгани учун фалакка лаънат дегинг келади. Нега қашқирлар ичида яратмадинг, қашқирлар ҳам бунчалик бағритош эмас. Нега қузғунлар ичида яратмадинг, қузғунлар ҳам бунчалик бемеҳр эмас. Нега итлар ичида яратмадинг, итлар вафодор. «Бизники»лар милён йилда ҳам итлар даражасида юксалмайди.

Эркин Воҳидовга бордим. Ўзбекистон қаҳрамонига! Бир марта юқоридан пастга тушиб келди. Мен билан гаплашди. Мен қарши курашган, Бухородаги беҳисоб жиноятлар қайд қилинган аризани бердим. Шу-шу, у мендан турли баҳоналар билан қоча бошлади. Мен унга ўнта «Ҳамса» ёзсанггиз ҳам халқ сизни кечирмайди, 37-чи йилдан баттар вазиятга бефарқ қараётганингиз, маддоҳлик қилаётганингиз учун деган мазмунда хат ёзиб қолдирдим. Эркин Воҳидов хат ёзиб, хатимдан ўқингганини, ёрдам беражагини билдирган.

Мен Эркин ака билан учрашдим. Қўйнимни пуч ёнғоқлар билан тўлдирди. Ҳеч иш қилмади. Қидирувда пайтим хотиним Э. Воҳидов қабулига келган, Олий Мажлис биносида телефон орқали бир марта гаплашган. У ёрдам бериш ўрнига: «нега фақат ўзини ўйлаб, бола-чақасини ўйлаб, шеърини ёзиб юрмайди. Ҳатто мен билан ҳам юз хотир қилмасдан гаплашади. Раҳбарлар билан қандоқ гаплашишини тасаввур қиламан», деб мендан хотинимга шикоят қилган. Э.Воҳидов бошқа гаплашмаган, қочган.

Хотиним эмизикли боласини қўлига олиб, у ишдан қайтаётганда йўлига чиққан. Рафиқамни таниб, шофёрга нимадир деган, эмизикли боласи билан йўлида турган аёлни четлаб ўтишга уриниб, бостириб келаверган. Шўрлик рафиқам болани ва ўзини зўрға четга олган. Мана Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Э. Воҳидов!

Бу кун Эркин Воҳидов деганда эмизикли боласини кўксига босган, кўзлари ёшга тўлган, тиз бўйи қорда орқаси очиқ шипакда юрган, аёлни машинаси билан бостириб келаётган кимсани кўз олдимга келтираман.

Жаноб Эркин Воҳидов!

Бир рассом эртага мен айтган сувратни чизади. Озодлик даври келганда, авлодлар «Эркин Воҳидов шу экан-да», деб асл қиёфанггизни кўришади.

Эсинггиздами, СССР замонлари эди. Сиз нашриётда директор эдинггиз. Бир йиғинда бир ёзувчи сизни, ўз китобларини босаяпти, бошқаларникини қолдиряпти, деб айблади. Мен ўша ёзувчига бас қилинг, Эркин аканинг юраги оғрийди, деб тинчитдим. Эртаси куни сизга бориб, Эркин ака юрагинггизга олманг, Сиз халққа кераксиз, деганман. Сиз, юракка олмайман деганим билан, барибир бу гаплар юракни тешиб ўтади, деган мазмунда гапиргансиз.

Бир ҳамкасбингизнинг бир оғиз ноўрин танқиди юрагинггизни тешиб кетган экан, нега милёнларнинг кўз ёши, зиндонларда ўлаётган минглаб жувормарг йигитларнинг руҳи, мазлумларнинг дод фарёдлари юрагингизни безовта қилмайди. 2000-чи йил охирида, охирги суҳбатимизда, Каримов режими Сталин режимидан ҳам даҳшатли эканини сизга исботлаб берганман-ку, ё Сиз «Ўзбегим» деганда фақат ўзинггизни тушунганмисиз?!

Шовруқ Рўзимуродов эсинггиздами?

Жаҳонгир Муҳаммаднинг ёзишича, Сиз Шовруқнинг депутатликдан кетишига рози бўлиб, имзо чеккансиз. Шовруқ руҳи сизни безовта қилмайдими? Қандай қилиб тинч ухлаяпсиз?

Ё Каримов билан рузи маҳшаргача, шундоқ ялло қилиб юраверамиз деяпсизми? Барибир Рўзи-маҳшаргача юрсангиз ҳам, Рўзи-маҳшарда жавоб беришга тўғри келади. Ё саволларим ноўринми?!

Ҳой ҳалойиқ, ҳой эрлари ўлдирилган туллар, ҳимоясиз етим-есирлар, эрлари зиндонларда ётган, гўдакларини бағрига босган аёллар, йўлдан қочинглар, Э.Воҳидов келаяпти, машинаси босиб кетса ўзинггиздан кўринг.

Ногирон халқ, ногирон ҳукумат, ногирон мухолифат.

Хуллас, қувғиндаги шоирга ҳамма эшикни ёпди, ҳамма қочди. Кекса рус аёли Вера Афанасеевна ва унинг қизи, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, иродали жасур аёл Елена Урлаевадан бошқа. Ҳамма унга эшик ёпди.

Орадан йиллар ўтди.

2003йил 3 май, ўн икки яримлар, Тошкентдаги машҳур меҳмонхоналардан бирида Европада Тикланиш ва Тараққиёт банки президенти Ж.Лемьер жаноблари инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашув ўтказмоқда. Учрашувдан мақсад Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида вазиятни ўрганиш, шундан келиб чиқиб Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотда бўлиш.

Залда ҳамма «ўзимизниқилар», сўзга чиқишни истаган қўл кўтаради ва унга сўз берилади. Мен энг биринчилардан бўлиб қўл кўтардим. Сўз берувчи йигит мени нечоғлиқ «хуш» кўришини билардим. Шу туфайли барвақт ҳаракат қилмасам мени сўздан қолдиришини билардим. Мен қанчалик ҳаракат қилмайин сўз берилмади, учрашув вақти қисқа эди. Бир соатдан ошар ошмас.

Мен қарийб минг км дан автобусда эл дардининг бир чимдимини дунёга айтаман деб гўр азобини тортиб келганман. Учрашувга келганлар нутқлар ёзиб, аввалдан тайёргарлик кўришган, табриклар тайёрлашган.

Искандар Худойберганов бошлаб бердилар. Абдусалом Эргашев, Толиб Ёқубов, Васила Иноятова, Отаназар Орипов, Исмоил Дадажонов… анча мунча кишилар гапирдилар. Бироқ менга сўз берилмади. Мен ўрнимдан туриб олдим. Сўз беришини талаб қилдим. Ноилож сўз берди, мен гапира бошладим.

– Ўзбекча гапириш мумкин эмас,– деди учрашувни олиб бораётган йигитча.

– Мен русчани билмайман, бу ер Ўзбекистон, ўзбекча гапиришга ҳаққим бор, дедим.

– Унда таржимон топинг,–деди.

– Майли,–дедимда, микрофонни ёнимда ўтирган «сафдошим»га тўтдим

– Йўқ, йўқ,–деди микрофонни мен тамонга итариб, «буюк сафдошим»,–мени аралаштирманг.

– Юсуф ака таржимон топиб бўлди,– деди олиб борувчи йигит ва сўзни бошқага бериб юборди.

Бу мени гапиртирмасликка сўнгги уриниш эди. Мен қатъий қилиб дедим:

– Бундай қилганингиз учун жавоб берасиз, Сухроб! Мен гапираман деб келганман, гапираман.

Ғалати вазият юзага келди. Банк Президенти ҳайрон. Ахир залдагиларнинг 80% ўзбек бўла туриб, бирортаси таржима килишни истамаса.

Залда яна мени биргина Елена Урлаева ҳимоя қилиб, турди. Биргина Елена, афсуски ўзбекчани билмайди. Йўқса жон деб таржима қиларди.

Хайрият Намангандан Ҳошимжон ака таржима қилди. Кўпчилик ҳар сўзимдан кейин худди осмондан бомба ёғаётгандек чайқалишарди…

Ўша учрашувда кўплар Лемьерни табриклашди. Табриклаб баёнотлар беришди, йиғилишнинг Ўзбекистонда ўтаётгани билан табриклашди. Бироқ табриклаб баёнот берганлардан бири, жаноб Лемьер Ватанига учиб кетаркан, ҳали унинг самолёти юртига қўнмасдан, «Озодлик» радиосига интервю бериб, йиғилишнинг Тошкентда ўтгани нотўғри бўлганини айтди. Ё тавба…

Ноқис халқ, ноқис ҳукумат, ноқис мухолифат.

Ушбу қораламаларимни кимдир ўқиса, нега миллат ҳақида гапираяти-ю, ўзи ҳақида ёзаяпти, дейиши мумкин.

Ростдан ҳам нега?

Чунки ўзим гувоҳ бўлган воқеалар, далилларни ниҳоятда беҳисоб бўлган рақибларим рад қилиши қийин. Қолаверса, арзимагандек туюлган манзарадан бутун миллат манзараси номоён бўлиши мумкин.

Тарас Бульбани эсланг муштук… щу ҳам нарса бўлдими? Бироқ Тарас Бульбанинг Тарас Бульбалиги арзимаган нарса туюлган муштукда кўриняпди. Душманга муштугини ҳам раво кўрмайди. Гогольнинг буюклиги ҳам муштукда…

Энг ишонган одаминггиз алдаса ҳеч кимга ишонмайдиган бўласиз. Афсуски…

Буюк Махтумқулининг «Дурли деб ичганим қумли чиқди» деган шеъри шундай якунланади.

Махтумқули, ҳисоби йўқ кўраним,

Тама тутиб умид қўлин бераним,

Яқинига эрмиш дея бораним,

Этагина қўл урсам ….. чикади.

Журналист Карим Бахриев нодавлат ташкилотлардан бирида ишлайди. Баъзи баъзида озодлик, демоқратия тўғрисида чиройли-чиройли фикрлар айтади.

Журналист Мурод Абдуллаев давлат газетаси муҳаррири. У мақолаларини мустақиллик ва озодлик асосчиси И.Каримов номи билан бошлаб, шу ном билан тугаллайди.

Ҳар бири бошқа-бошқадай кўринади, минус билан плюсдай. Аслида, қилаётган «ишлари» бирдай.

Мурод Абдуллаевга шеърларимни элтиб берганман, чикармайди.

Карим Бахриев шеърларимни китоб қиламан деб, сўраб олган. Мана ха демай икки йил бўлади. Қўлёзмаларимни қандай олган бўлса, ўшандай чанг босиб ётибди…

Ишларига қарасанггиз давлат томонида ишлаётган билан нодавлат томонда ишлаётган якдил…

Ўзбекистонда ишлаётган кўпгина халқаро, нодавлат хорижий ташкилотларда галстук такиб олган, чиройли-чиройли йигитчаларни, европача кийинган чиройли-чиройли қизчаларни кўрасиз. Дилида миллат дарди бўлмаган, қайси идорага ишлаши пешонасига ёзиб қўйилган кимсалар, айниқса ёшлар, кўпайиб кетди. Чет ҳукуматларининг бирининг ходими билан учрашдик. Юқорида айтганим чиройли йигитчалардан бири таржимонлик қилди. Гарчи хотирам ёмон бўлса-да унинг тулки башараси ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Сўз орасида прокуратура ходимларидан бирининг бир адолатли иши ҳақда гапириб ўтдим. Ўша ходимга кўп ўтмай туҳмат уюштирилди.

Хьюман Райтс Вотч (Human Rights Watch) ташкилотидан бошқа барча чет эл ташкилотларини мана шундай чиройли йигитчалар, қизлар босиб кетган.

Ўзбекистонда армиядан қолиш ҳам, бориш ҳам порасиз бўлмайди. Борувчилардан сўранг, нега армияга бораяпсан деб, ё СНБга, ё ИИБга ишга кириш учун дейди.

Нахотки, бу идораларнинг штати, иш ўринлари чегарасиз бўлса. Кошкийди бу саноқсиз ходимлар элу юрт манфаати йўлида бўлса. Барчаси мухолифатни қирғин қилишга қаратилган иш олиб боради.

Мен камалганимда СНБнинг катта-кичик ходимларини яқиндан кузатдим. Аксарияти саводсиз, бироқ саллани ол деса каллани оладиганлар. Афсуски, ҳозир буйруқ ҳам саллани ол деб берилмайди. Калла олинсин деб берилади ва ижро этилади.

Шу ўринда бир гапни айтай, СНБ чилар мендан қарздор. Чунки унга шеър—шер деб эмас, шеър деб ёзилишини ўргатганман. Мардикор халқнинг иштонини текширишдан бошқа нарсага ярамаган, шеърни шер деб ёзадиган кимсалар Ватаннинг бир кунига ярайдими? Яраганда Ватан эл шу ахволга тушармиди. Энг даҳшатлиси шунда-ки СНБга айғоқчиман деб кап-катта кимсалар гердайиб юради. Бир колхоз раисини биламан, ўзини СНБ агенти деб мақтаниб юради. Қиладиган иши шундан иборат-ки, Бухоронинг СНБсига овланиши маън қилинган кийикларни овлаб беради. Энг даҳшатлиси шунда-ки, эл ҳам унга ҳурмат билан қарайди — фалончи ака тўйимизга келдилар, СНБнинг агенти.

Сотқинлик билан, хоинлик билан, хоинлари билан мақтанадиган биздан бошқа халқ борми?!

Эй, халқ, кўзингни очсангчи!

Хоинларни урчитаётган идора халқни халққа қарши қўйяпти-ку, ўзинг ўзингга қарши курашяпсан-ку. Ё алхазар.

Гар қуёнга йўлиқса,

Қочиб қолади урён.

Шундоқ дея сен халқни

Ерга урасан, нодон.

Гар истасанг бу элни

Похол каби урасан

Шундоқ дея сен халқни,

Тағин ерга урасан.

Заминда не қасдинг бор

Юрагимни тиласан.

Ерга урмагин халқни

Ерни ифлос қиласан.

Руҳий хаста халқ, руҳий хаста ҳукумат, руҳий хаста мухолифат.

Дейлик деҳқон қовун экди. Кўп қора меҳнат билан ҳосил тайёр бўлди. Тайёр ҳосилни куппа кундузи қароқчилар олиб кетишди. Иккинчи йил ҳам шу ҳол такрорланди.

Деҳқон учинчи йил экин экадими?

Албатта йўқ, агар жинни бўлса бошқа гап. Соғ экан экмайди.

Ўзбек-чи?

Ўн йилдан ошибди-ки, ҳар йили пахта экади. Ҳар йили қароқчи ҳукумат ҳосилни олиб кетади. «Бир йил экдик олиб кетди, беш йил экдик олиб кетди, ўн йил экдик, ҳосилни олиб кетди», деб ўйламайди.

Бундай халқни жинни демай, соғлам халқ деб бўладими? Нормал халқ деб бўладими?!

Худди шундай, ҳар йили пилла боқади. Ўн йилдан ошди-ки, сариқ чақа бермайдилар, қароқчилар. Фақат тортиб олишади. Қароқчининг касби шу, тортиб олади, текинга олади.

Лекин ўзбек парво қилмай пилла боқаверади.

Бундай халқни нормал халқ деб бўладими? Ҳар қишлоқда, ҳар колхозда, ҳар шаҳарда эски кийимлар бозорлари бор. Каттакон бозорлар. Бу бозорларда бутун дунёнинг эски-туски кийим кечаги, оёқ кийимлари сотилади, арзон албатта. Бу кийимлар орасида Чеченистонда ўлган рус босқинчиларининг кийим-кечаги бўлса ажаб эмас. Олис Африкада СПИД дан ўлган марҳумнинг кийим-кечаги бўлса ҳам ажаб эмас. Қайси йўллар билан Ўзбекистонга келади, билмайман. Асосий қисми қишлоқларда яшайдиган ўзбек шу кийимларни киймоқда. Дунёга ипак толаси, пахта толаси сотаётган Ўзбекистон ҳукуматининг халқи дунёнинг сарқит кийимларини киймоқда. Уч ўзбек йиғилиб, суҳбатлашаётган даврага қўшилсанггиз, ўлик ҳидига ўхшаган ҳидларга тоқат қилолмайсиз. Ё фалак, бу ўлик ҳиди халқнинг ўзидан келяптими, ёхуд кийим бошиданми, унисидан ҳам, бунисидан ҳамми?

Ё алхазар, мана Амир Темур авлодлари. Бир жанозада ўтирибмиз, ош берилаяпди. Ҳамма ошга ташланган, сассиқ ҳидга тоқат қилолмайсиз. СССР даврида кўрилган ҳаммомларни ҳам бойлар сотиб едилар. Ҳаммом қолмади, халқ кирга кўникди, ҳар қандай ҳидга кўникди. Мунчалик эмасдир-ов дейишади, албатта, галстук таққан чиройли йигитчалар. Халқни шу куйга солган йигитчалар. Хоин йигитчалар, қишлоқни билмайдиган, халқни билмайдиган тубан йигитчалар…

Дарвоке, халқни шу куйга солишдими, ёхуд халқ ўзини ўзи шу куйга солдими?!

Сасиқ ҳидга кўникди десам, бу ҳақиқатнинг бир чимдими, бу халқ нималарга кўникмади ўзи. Паспортнинг жинси деган жойига эркак деб ёзиб, участкавойдан қўрқиб, хотини, қизини нима қилиб бўлса ҳам нон топишга юборган эркак, эркакми?!

Номусдан ўлганча ҳақни айтиб, дорда ўлган яхши эмасми?!

Эронда, ёки бошқа мамлакатларда фоҳишалик билан шуғулланиб, букун турмаларда ётган ўзбек аёлларининг ака-укалари, эрлари, оталари йўқми?!

Улар инкубациядан чиққанми?!

Замонга тўнкаш осон, албатта, иқтисодий қийинчилик, очдан ўлсинми дегувчилар кўп. Номусдан ўлгунча очдан ўлсин. Шундай Ватанни қароқчига бериб қўйиб, қизини, синглисини Дубайга юборган халққа бу кўргуликлар кам. Бундай халққа Ислом Каримовни подшо қилмай, Вацлав Хавелни подшо қилсинми?!

Қўйга қашқирли яйловни, бургутга юксак чўққини берган тангри, «ўзларини ўзгартирмагунча, ахволларини ўзгартирмайман», деган Куръонда.

Буюк Жалолиддин Хоразмийни эсланг:

У бола-чақасини дарёга чўкдирган. Қувиб келаётган жаллод Чингизийларга қолдиришдан кўра, уларга ўлимни раво кўрган. Номусдан ўлмаслик учун шу йўлни танлаган. Кейин ҳаммаси учун қасос олган.

Замон дейсан, замонни замон қилган сен эмасмисан?!

Замон дейсан, тангалаб йиғнаганингни тонггача карнай-сурнайли тўй қиласан. Бу тўйда ит ҳам ичмайдиган ароқларни ичасан. Уйингда бир дона китоб топилмайди.

Кезиб кўринг, 99% ўзбек оилаларида китоб ўқилмайди. Оилада бирон дона китоб топилмайди. Битта ярим боласининг дарслигини ҳисобга олмаганда.

Дукчи Эшонни танийсизми, жаноб халқ, Мамадали Маҳмудовничи?

Албатта билмайсиз, уч-тўртта кўзи очиқ инсонлардан бўлак ҳеч ким билмайди, танимайди.

Ҳар тўйга ўнлаб яшик ароқ кетади. Бу ароқлар пулига бир уй китоб олса бўлади. Оиласига ҳаммом қурса бўлади. Нега мен бечора халқдан хафа бўлаяпман. Ҳукумат ўқийдими? Саводли ҳукумат бу кадар қабиҳликларни қилмайди. Ҳеч бўлмаса, эртага жавоб беришини ҳис қилади. Навоийдан бир ғазал ўқиган ҳоким борми, Қодирийни ўқиганми мустақиллик мафкура асосчиси деб мақталаётган жаноблар.

Мухолифатчи?

Мухолифат китоб ўқийдими? Айримларни ҳисобга олмаганда. Албатта халқка, ҳукуматга қараганда мухолифатда ўқийдиганлар бор. Бироқ кўпчилиги китобдан йироқ. Бир туман «Маориф» бўлими мудиридан сўрадим, Мамадали Маҳмудовни танийсизми, деб. Мудир йўқ деб жавоб берди. Жаҳолатга ботган халқ Мамадали Маҳмудовни қаёқдан билсин? Оч қоринга тўй қилиб, ароқ ичиб, тўйига СНБ агенти бўлган раис келганидан фахрланиб юраверади-да. Ўғли СНБда қаровул эканидан, ёки ўғли ИИБ формасида эканидан фахрланиб юраверади-да.

Ё фалак, саводсиз халқ, саводсиз ҳукумат, саводсиз мухолифат.

Менинг юрагимни эзадиган яна бир қусур нокамтарликдир.

Мухолифатчиларда ҳам шу касаллик ёмон тарқаган. Албатта, ҳар бирини мақташ керак. Мақташ бўлса мақташ қийин эмас. Анча-мунча хизмат қиляпти, мақташга арзийди, деб мақтагинг келади. Бироқ мақталаётган бунга қаноат қилмайди. Камида битта рақибини, ҳамкасбини ёмонлашинг керак. Бунга эса тоқат қилиб бўлмайди. Ахир, дейман уларга, каримовчилардан нима фарқларинг бор. Каримовни мақтасам, Солиҳни ёмонласам эртага халқ шоири бўламан.

Нега мақтовни мунчалик хуш кўрасизлар? Нега бировни– рақибинггизни ёмонлашим керак?

Шундоқ денг – тамом душмансиз.

Фақат мен мухолифатнинг барча вакиллари билан бирга ишлашаман. Қўлимдан келган ёрдамимни бергим келади. Ҳаммаларининг катта хизматлари бор, қадрлайман. Бироқ буниси билан гаплашсанг униси хафа бўлади, униси билан гаплашсанг буниси хафа бўлади. Мақсади битта –Озодлик бўлган битта йўлда кетаётган одамлар бир-бирларини суяши керак эмасми?! Бир-бирининг хатосини айтиши керак эмасми?! Нега биз нокамтармиз?!

Халқаро Инсон Ҳуқуқлари (Human Rights Watch) ташкилотининг Ўзбекистон бўлими бошлиғи Матильда Богнерни кўрсам бизнинг нақадар тубан эканлигимиздан нафратланаман. Шу қадар камтар-ки, ўзимизнинг орамизда шундай одамлар йўқлигига афсусланаман. 2003 йил май ойида Тошкентга (Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) йиғилиши муносабати билан) Халқаро Инсон Ҳуқуқлари (Human Rights Watch) ташкилотининг АКШдаги бошлиғи келди. Шунақа оддий, шунақа камтар-ки, ҳайрон қоласиз. Қўлларида сумка-ю қоғоз папкалар кўтариб олиб, меҳмонхона коридорида турарди. Ниҳоятда ҳокисор. Ундан бир танишим ниманидир сўради. У бир телефон номерини бермоқчи бўлди. Шу телефонга қўнғироқ қилсангиз аниқ маълумот беради, деган маънода. Телефон номерини сумкасидан қидира бошлади. Қоғозлари сочилиб кетди. Керакли маълумотни бергач, қоғозларни тера бошлади. Бир халқаро ташкилот раҳбари… Ҳақ сўз учун гапирганда сўзлари қиличдай. Камтарликни қаранг. Мен сочилган ҳужжатларни теришга ёрдамлаша бошладим, У минг карра раҳмат деди, аслида ҳужжатлар бизнинг иш билан сочилиб кетган эди.

Ер юзида нега қиёмат бўлмаяпди?—деб ўзимга ўзим савол берардим, ҳар бир қилмишимизни кўрганда, ҳис қилганда.

Нега ер юзида қиёмат бўлмаяпди?

Ер юзида Матильда ва унинг бошлиғига ўхшаган инсонлар бор.

Шу туфайли ер юзида қиёмат бўлмаяпди. Шу туфайли Америка –Америкадир.

Бизга ўхшаганлардан иборат бўлса инсоният аллақачон қиёмат содир бўлган бўларди. Ахир тупроқ аро тупроқ бўлиб ўтган инсонлар авлодимиз-ку. Матильда ва унинг бошлиғига ўхшаганлар, бизнинг катта боболаримиз Баҳовуддин Ҳазратлари, Кубро Ҳазратлари, Яссавий Ҳазратлари. Қаёқдан келди бизга бу манманлик.

Ҳокисор, авлиё боболар феълига ўхшаган феълни букун Америкадан келган инсонларда кўраяпмиз. Ғарбдан келганларда кўраяпмиз.

Ўзимизнинг орамиздан топиш жуда мушкул, имконсиздир. Тасаввуф илмидан ҳар кун китоб ёзадиган бир олим Сайлов Комиссиясига раҳбар бўлиб, мустабидлардан депутатлар келтирди. Эҳтимол, Матильданинг бошлиғи тасаввуф илмини бу олимча билмас, бироқ дунёда иккита мўмин бўлса, бири ўшадир.

Ҳадеб танқид қилаверасанми, наҳотки мақтайдиган томонларимиз бўлмаса, дегувчилар беҳисоб.

Аввало шуни айтай-ки, мақташ билан Ўзбекистон обод бўлиб қолса, Эркин Воҳидов, Абдулло Ориповлар аллақачон обод қилардилар. Мақтов билан озод бўлса, шулар озод ҳам қилишарди.

Ҳатто турмаларда ҳам тинимсиз айтилади, Серқуёш ҳур ўлкам…, қанча кўп айтилмасин Ўзбекистонда ҳурликдан нишон ҳам йўқ. Бечора маҳбуслар «Серқуёш, ҳур ўлкам»ни қайта-қайта такрорламаса бешафқат жазоланадилар.

Айримлар ҳаммани ёмонлаб, ҳаммага лой чаплаяпсан дейишлари аён, жавоб бундай:

Тўғрисини сўйласам элга,

Бас қил, ортиқ гаплама дейсан.

Нега олдинг барчани тилга,

Барчага лой чаплама дейсан.

Мен ўзимча ғамини едим,

Чўкар экан шўрлик балчиққа.

Ҳой, ботқоққа ботмагин, дедим,

Интил, дедим, тоза уфққа.

Ўзингчи, дейишлари аён, ўзинг беқусурмисан. Афсуски, халқимда бор қусурлар менда ҳам бор. Беҳисоб қусурларим бор. Қусурларимдан жирканаман, бошқаларнинг ҳам ўз қусурларидан жирканишларини истайман.

Яна бир масала ҳаммани, СНБ айғоқчиси демоқчимисан дегувчилар кўп.

Собиқ ГДРда хоинларнинг номлари эълон қилинмоқда. Улар юз минглаб экан, энг яқиним, деб ҳисобланганлар, ҳатто оиласига алоқадор бўлганлар хоинлар экан. Бир неча юз минглаб экан хоинлар сони.

Бизда эълон қилинса борми?!

Миллионлаб эмасмикан, у кунларга яқин қолди, иншоллоҳ.

Алқисса, миллат таназулига, миллат фожеасига доир суд бўлса, адолатли суд бўлса, албатта, халқ ҳам, ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам жазоланиши муқаррар.

Эй она халқим!

Сен жазонгни олдинг, олаяпсан.

Тангри қўрқоқлигинг учун, тарқоқлигинг учун жазолаяпти сени. Бу жазони Ислом Каримов ва унинг ҳукуматининг қўли билан берди, бераяпти.

Мухолифат ҳам жазосини олди, олаяпти.

Фақатгина, ҳукумат қолаяпди, жазосиз қолаяпди. Тангри уни ҳам жазолайди. Халқни ва мухолифатни қандай жазолаган бўлса, ҳукуматни ҳам шундай жазолайди.

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқўсидир

(Мирзо Бобур)

Танқид қилиш осон, балчиқдан, ботқоқликдан тортиб олиш йўли борми?

Албатта бор, бу йўлни билиш учун авлиё бўлиш, доҳий бўлиш шарт эмас. Бу йўлни ҳамма билади, бироқ бу йўлга ҳеч ким  кирмайди.

Халқ оқил ва аҳил бўлмоғи керак, тамом, вассалом.

Ўшанда оқил ва аҳил халқ, оқил ва аҳил ҳукумат, оқил ва аҳил мухолифат бўлади. Ўшанда бу халқни ҳеч ким енга олмайди. Бошига мустабидлар чиқат олмайди.

2001 йил 11 сентиябрь баҳонасида худо бизга Американи берди. Биз мухолифатчилар унинг соясида тирик юрибмиз.

Иккинчидан, кўҳна Туркистонга кўз олайтириб турган Россия ва Хитойга ўхшаган даҳшатли кучлардан асрайдиган қалқондир, АҚШ.

Учинчидан, биз озодликка эришсак, демоқратияга эришсак, АҚШ соясида эришамиз.

Бизга АҚШ мадад қўлини чўзиб турибди. Фақат биз бу қўлдан кир ахтармаслигимиз керак. Бу қўлни қадрлай билишимиз керак.

Айрим мухолифатчилар ҳадеб қўлдан норози бўлаверадилар. Ўзларидан иккитаси бир дастурхон атрофида ўтиришмайди-ю, АҚШ дан гина қилаверадилар.

Нима, сен, Американинг арпасини ўриб бердингми?!

Нима, сен, Америкага бир қоп самон берганмисан?!

Хитой ёхуд Россия сенинг ўлик тиригингни сўрамайди-ку, уларни айбламайсан-ку.

Мадад қўлидан кир ахтармасак, оқил ва аҳил бўлсак, албатта, озодликка эришамиз. Бироқ…

Бироқ дунёнинг энг буюк муаммоси, дунёда ҳал қилиш мушкул бўлган муаммо бу ўзбекни аҳил қилиш муаммосидир.  «Жаҳолат сассиғи бизни ҳамиша беҳузур этди» дейди Ҳазрат Абдулло Қодирий.

«Жаҳолат сассиғида» қолган биз оқил бўлармиканмиз, аҳил бўлармиканмиз.

Қачонгача давом қиларкан халқнинг халққа қарши кураши. бир-бирини ейиши, бир-бирини сотиши…

Ўлаётган бемор аввало оёкдан қолади, жон аввало оёкдан кетади, кўп ўтмай ўлади. Ўлаётган миллат энг аввало– Озодлик учун курашдан  қолади. Озодлик  учун курашдан тўхтаган миллат ўлаётган миллатдир. Миллатнинг оёғи кураш. Оёкдан қолаяпсан миллатим…

Ҳар қаричида минглаб бомбалар портлаётган, босқинчилар уруш олиб бораётган,  Чеченистонда бир чечен аёлини босқинчи рус полковниги зўрлаганда бутун чечен халқи ларзага келди. Йиртқич полковникни жазолашни талаб қилишди.

Бизда-чи?

Ўз аёлларини фоҳишахоналарга юбориб кун кўрмоқдалар. Ўзбек аёлини Қозоғистондан бошлаб, бутун дунёда зўрлашмоқда, халқ жим. Садо чиқмайди.

Бундай халқ аҳил бўлармикан?!

Ё Тангрим, амалдорларга мустақилликни берганингдай, халққа ҳам Озодликни ўзинг бер…

Ўрнинггиздан туринглар, суд келаяпди.

Ҳамма ўрнидан туради.

Қора курсиларда:

Айбланувчи халқ, айбланувчи ҳукумат, айбланувчи мухолифат.

Хаста халқ,   хаста ҳукумат,   хаста мухолифат.

                

РУКУНСИЗ

Ҳукукбон Нурмуҳaммaд Aзизoв фаолиятидан. (2004-йил)

НУР1ШАҲРИХОНДАН ДАРАКЛАР

Сатторов Шерзодбек, 1972 йилда туғилган, шаҳрихонлик, 2003 йил январидан апрель ойининг охиригача Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида нонвойлик қилган. Унинг айтишича, Қозоғистонда ҳунарманд, савдогар ва мардикорлик билан тирикчилик қилаётган ўзбек ва тожикларни тўплаб эмиграцион полиция пунктига қамашган. Шерзод ўзи билан 54 нафар бўлиб 16 кв. метрлик хонада икки қаватли, тахтадан қилинган сўри устида, навбатма-навбат, ҳар қаватида 13 тадан, 26 нафар махбус ухлаган, 28 нафари эса тик туришган. Шерзодлар турган бинода шунга ўхшаш 20 та хона бўлган. Олмаота шаҳридаги барча изолятор ва қамоқхоналар ўзбек ва тожиклар билан тўлган. Кимнинг 7 минг қозоқ тангаси бўлса, шуни тўлагач, қайтиб келмаслигини айтиб, мабодо қайтиб келса, қамоққа олишларини таъкидлаб, паспортларига муҳр босиб, Қозоғистондан чиқариб юборган. Шерзоднинг айтишича паспортидаги муҳр билан Қозоғистонга бориш хавфли, шу сабабли у паспортини алмаштириб олиб, яна қайтиб кетмоқчи. Continue reading «Ҳукукбон Нурмуҳaммaд Aзизoв фаолиятидан. (2004-йил)»

РУКУНСИЗ

ЧИЛАНГАР НУРМУҲАММАД АЗИЗОВНИ ТИНГЛАЙМИЗ

НУР23Aгaр ёдингиздa бўлсa, биз бундaн чaмaси, ярим йил илгaри aндижoнлик чилaнгaр Нурмуҳaммaд Aзизoвнинг шeърлaрини эътибoрингизгa ҳaвoлa қилгaн эдик. Бу гaл унинг янa янги шeърлaридaн тинглaйсиз. Чилaнгaрнинг бу гaлги шeърлaри ҳaм эсдa қoлaрлик сaтрлaр, oҳoрли oбрaзлaр билaн зийнaтли.

Oю кун, сoaт aрo ҳaр лaҳзa oн вaқтинчaдир,
Лaҳзaдa юз xил xaёл чeккaн зaмoн вaқтинчaдир.

Сeн xaвaс дoмигa мaст, aсир бўлиб қoлмa, кўнгил,
Oрзулaр кўкдa булут шaклисимoн вaқтинчaдир. Continue reading «ЧИЛАНГАР НУРМУҲАММАД АЗИЗОВНИ ТИНГЛАЙМИЗ»

РУКУНСИЗ

Шаҳрихон туманидаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳолат

            Мустақилликнинг дастлабки йилларида, Шаҳрихонда 200 минг атрофида аҳоли, 16 минг гектар экин майдони, 15-16 та жамоа хўжалиги ва завод-фабрикалар ҳамда бир қанча давлат ташкилотлари бўлиб, туман хазинасига бир ойда 1 миллиад сўм тушириш имконияти бўлган. Ҳозирга келиб бу кўрсатгич 150 миллион сўмга тушиб қолган.

            Туманда ҳоким томонидан амалга оширилаётган ишларни кўпчилиги давлат стандартларига тўғри келмайди. Туманда ҳокимнинг буйруғи, рухсати ёки хоҳиши билан архитектура қоидаларига зид қурилишлар мунтазам қурилиб турибди. Ундан ташқари бир нечта бензин қуйиш шоҳобчалари ҳам аҳоли яшайдиган жойларда қурилган. Норасмий маълумотларга қараганда ҳар бир заправканинг қурилиши учун ҳоким олдиндан 2 млн. сўмдан нақд пул олиб кейин қурилишга рухсат берган. Ҳозирда у заправкаларнинг эгалари нефт маҳсулотларини сотиш учун лицензия ола олмай юришибди. Continue reading «Шаҳрихон туманидаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳолат»

РУКУНСИЗ

Six Muslims Sentenced in Tashkent

On 17 May 2013, Tashkent City Criminal Court sentenced six Muslims. These Muslim men were arrested in connection with prominent Uzbek Imam, Obidkhon Nazarov in December 2012. They were residents of Shaykhantahur and Olmazor districts in Tashkent city. BBC Uzbek published about arrests: (bbc.co.uk).

These arrested Muslims were interrogated for 3 months in basement cells of the Ministry of Internal Affairs of Uzbekistan. They were not given permission to hire their own lawyers and had only limited access to their state-appointed lawyers. Their relatives were intimidated by Internal Affairs and prevented from giving information to Human Rights Organisations and news agents.   Continue reading «Six Muslims Sentenced in Tashkent»

РУКУНСИЗ

Нурмуҳаммад Азизовнинг сўров анкеталаридан бири

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Шаҳрихон туман бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг олиб бораётган фаолиятига аҳолининг муносабати қандайлигини ўрганиш мақсадида анкета сўрови ўтказмоқда.

        Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 30, 32, 34, 35-моддаларидаги, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари асосида олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган ўзининг мавҳум сиёсати билан Республикани инқирозга, аҳоли турмуш тарзини эса тубан ва қашшоқ ҳолатга келтирди. Ҳукумат чиқараётган қарорларидан, яқин кунларда эл-юртни ҳозиргидай ночор ахволдан қутқара олмаслиги кўриниб турибди. Шу сабабли ҳеч қандай мўъжизаларга ишонмасдан, ваъдаларга умид қилмасдан, демократик ислоҳотларни жадаллаштириш учун ҳар бир инсон ўзини масъул деб билиши керак. Ўзбекистонни чин маънода фаровон ва қудратли бўлишини истаган, фарзандлари шу юртни ҳар томонлама ҳимояланган, тўлақонли бахтли инсонлари бўлишини хоҳлаган ҳар бир фуқаро ушбу анкета сўровида фаол қатнашишга ўзини бурчли деб билмоғи керак.

1.  Сиз  сайлаган  депутатнинг исм-фамилияси: ___________________________________

2. Сиз сайлаган депутат сайлов олдида берган ваъдаларининг қанчасини бажарди? Continue reading «Нурмуҳаммад Азизовнинг сўров анкеталаридан бири»

РУКУНСИЗ

ҚАРОРЛАР ҚАЧОН ХАЛҚ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ?

Нурмуҳаммад Азизов

21.10.2003.                                                                                                                             № 020

330-қарорга муносабат билдиришдан аввал шуни айтиш керак-ки, ўтган ўн икки йил  Ўзбекистон Республикаси иқтисодини ривожланиш йўлида Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган бирорта қарор ҳам сезиларли даражада ўзининг ижобий самарасини кўрсатаолмади. Айрим қарорлар эса вазиятни чигаллаштирди, ҳолос. 2002 йилда чиққан 154, 280, 295 –қарорларнинг айрим бандлари шулар жумласидандир.

Бу қарорлар ҳаётга тадбиқ этилгач истеъмол товарлари тақчил бўлиб, нарх-наво кескин ошиб кетди. Тадбиркорликга сунъий тўсиқлар қўйилиб чегара, божхонада, транспорт йўл ҳаракатида, ишлаб чиқаришда, савдо сотиқда кўплаб мураккабликлар вужудга келди. Назорат органлари кучайтирилиш оқибатида барча масъулиятли шахсларда таъмагирлик ривожланди. Турмушимизни ҳамма соҳаларда коррупция оддий ҳолга айланди. Халқ орасида қашшоқлик авжига чиқди.  Continue reading «ҚАРОРЛАР ҚАЧОН ХАЛҚ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ?»

РУКУНСИЗ

Тошкентдан келган хабар

Jallod Sud 17 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида 6 диндор устидан суд ҳукми ўқилди. Ҳибсга олинган шахсларнинг барчаси Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари яшовчиларида истиқомат қилганлар.

Бу диндoрлaрнинг ҳибсгa oлингaни ҳaқидa ББC ўзбeк xизмaти xaбaр тaрқaтгaн эди: http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2013/01/130102_cy_uzbek_arrests.shtml

Ҳибсгa oлингaнлaр 3 oй дaвoмидa Ички Ишлaр Вaзирлиги eртўлaсидa тeргoв қилингaнлaр. Тeргoв вaҳшиёнa oлиб бoрилгaн. Улaргa нисбaтaн Ўзбeкистoн Жинoят кoдeксининг кaмидa eттитa мoддaси бўйичa тeргoв иши oлиб бoрилгaн. Булaр қуйидaгилaр: 159, 242, 244 (1), 244 (2), 243, 223, 177. Continue reading «Тошкентдан келган хабар»

РУКУНСИЗ

O`zbekiston Inson Huquqlari Jamiyati internet sayti xodimlariga

Assalomu alaykum O`zbekiston Inson Huquqlari Jamiyati internet sayti xodimlari. Men sizlarga o`tgan hafta 17 may kuni Toshkent shahar Jinoyat Sudida olti dindor ustidan o`qilgan hukm haqida eslatish maqsadida xat yozayabman. Bu dindorlarni hibsga olingani haqida mana bu linkda BBC Uzbek xizmati xabar tarqatgan edi:

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2013/01/130102_cy_uzbek_arrests.shtml

Hibsga oliganlar 3 oy davomida Ichki Ishlar Vazirligi yerto`lasida tergov qilinganlar. Continue reading «O`zbekiston Inson Huquqlari Jamiyati internet sayti xodimlariga»

РУКУНСИЗ

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Islom KarimovТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

3-чи қисм

Мақола сўнгида мен Каримов тинчлигини энг жиддий бузганлар – андижонлик тадбиркорлар ҳақида тўхталмоқчиман. Бошдан бош Каримов сиёсатининг негизи (марказий нуқтаси): бирор шахс ёки бирор гуруҳ халқни у ёки бу маънода ўз ортидан эргаштириш салоҳиятига эришса, уни дарҳол фалаж ҳолга тушириш (иқтисодий сиқувга олиш, сазойи қилиш, калтаклаш, қамаш, ўлдириш ва б.)дан иборат бўлганини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси ўз бошидан ўтказгани ҳаммага маълум. Андижонлик тадбиркорлар минглаб иш жойлари ташкил этишган, ишчиларга муносиб ҳақ тўлашган, болалар боғчалари очишган, кам таъминланган оилалар фарзанларининг суннат тўйларини ўтказишган, йигитларни уйланиш харажатларини кўтаришган ва ҳ. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

РУКУНСИЗ

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Islom KarimovТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

2-чи қисм

              Аслида “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партиясининг давлат рўйхатидан ўтказилиши 1991 йил 29 декабрга белгиланган умумхалқ президентлик сайловлари олдидаги Каримовнинг чуқур ўйланган найранги эди. Уни биров тушунди, биров тушунмади. Баъзи зукко одамларнинг “Бу рўйхатга олиш узоққа чўзилмайди, яқинда бекор қилишади” деганини эшитганман. Шундай бўлиб чиқди ҳам. 1989 йил ва 90-чи йиллар бошида Каримовнинг тинчлигини биринчи бўлиб бузган икки ташкилотнинг қўлига рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома бериб сиёсий майдонда бемалол “ўйнатиб” қўйиш унинг “Сенлар менинг тинчлигимни буздинг, мен сенларнинг ҳаётингни бузаман” деган принципига мутлақо тўғри келмас эди. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

РУКУНСИЗ

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Islom KarimovТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман 

1-чи қисм

 

            Бу – ҳар қандай зулмкор давлат раҳбарининг сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда мухолиф кайфиятдаги ҳар бир фуқарога нисбатан айтадиган ёки айтмоқчи бўлган гапидир. Баъзи содда одамлар: “Йўғ-э, қандай қилиб бу раҳбар ҳар бир мухолиф одамга бу гапни айтишга вақт топади? У ҳолда у бирорта бошқа иш қилмай, эрталабдан кечгача фақат шу иш билан шуғулланиши керак-ку!” дейиши мумкин. Давлат раҳбари мамлакатда ягона зулмкор одам бўлса эди, тўғри, у фақат шу иш билан овора бўлиб қоларди. Бироқ зулмкор раҳбар ўз атрофига мамлакатдаги ўн (балки юз) минглаб зулмкор одамларни йиғади ва “Ким менинг тинчлигимни бузса, сиз унинг ҳаётини бузишингиз керак!” деб амр қилади ва уларга турли лавозимлар ва имтиёзлар беради. Бу ишни жон-дили билан бажарадиганлар ҳам сон-мингта топилади. “Йўқ, бу ишни мен қила олмайман” деганлар ҳам бўлди. Бундайларнинг ҳаётини биринчилар қаторида буздилар. Буни 90-чи йиллар бошида ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

РУКУНСИЗ

ЁЛҒОН МАЪЛУМОТНОМА БЕРИШ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Яшаб турган йилимизнинг 22 март куни Пахтакор туманига қарашли “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғини олдига чиқдим. Ёш йигит маҳалла биносини видео тасмага олаётганди. Маҳалламиз раиси Товбой Солиев оқсоқоллари билан ниманидир муҳокама қилиб турганди. Қизиқиб кузатиб турдим. Continue reading «ЁЛҒОН МАЪЛУМОТНОМА БЕРИШ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?»

РУКУНСИЗ

ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ

12.03.05-ОЗОДА  ЯКУБОВА,  ОЗОДБЕК  ФАРМОНОВ,  БАХТИЁР  ХАМРАЕВ
12.03.05-ОЗОДА ЯКУБОВА, ОЗОДБЕК ФАРМОНОВ, БАХТИЁР ХАМРАЕВ

4 май куни тонги 714 да қўл телефоним жиринглади. Қарасам Бахтиёр аканинг номери. Ҳар сафар Бахтиёр ака менга қўнғироқ қилса менинг кўнглим кўтарилар эди. Шунинг учун мен Бахтиёр ака қўнғироқ қиляпти, деб ўйлаб телефонни хурсанд бўлиб кўтардим. Лекин телефондан Бахтиёр аканинг овози эмас, ўғли Ҳусаннинг овози келди ва «Озода опа, мен Ҳусанман, дадамни ҳозир тонгда бериб қўйдик», деб айтди. Мен бу гапни эшитиб шок ҳолатга тушиб қолдим, чунки биз ажойиб инсон Бахтиёр Ҳамроевдан айрилиб қолганимизни тушуниб етдим.

Бугун мен 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Бахтиёр Ҳамроевни эсламоқчиман. Бахтиёр ака ҳақиқатдан ҳам ажойиб инсон эди.  У киши мен каби оила аъзолари қамалган одамларга қўлидан келганча ёрдамини аямасди.  Менга: «Озода, мен укам учун қўлимдан келган ҳар қандай ишни қиламан» дерди. Ҳар сафар Бахтиёр аканинг уйига борсам биринчи навбатда «Азамжоннинг соғлиги яхшими?» деб сўрар эди. Мен «Жаслиқ»қа кетсам ҳам, келсам ҳам: «Келяпсанми, етиб келдингми, кирдингми, кўриб чиқдингми?»  деб тинимсиз қўнғироқ қилиб турар эди. Мендан соғлигини эшитиб: «Асосийси соғлиғи яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлади» деб айтар эди. Continue reading «ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ»

РУКУНСИЗ

Бахтиёр менинг чин дўстим эди

9E53A316-70EA-4429-BFFC-3DA1011E3DAD_w640_r1_s_cx0_cy7_cw0May 05 2013

Мен бу сатрларни кўзларимда ёш билан ёзаяпман.Дунёда инсонни ошна оғайниси, ёру биродарлари кўп бўлади. Лекин ҳар бир инсоннинг дўсти кам бўлади. Бахтиёр Ҳамроев  менинг чин дўстим эди. Мен уни 1989- йилдан бери билар эдим.Доимо байрам арафаларида менга қўнғироқ қилиб, -Акажон, мен ўзим қўнғироқ қилмасам, бизни эсламайсиз ҳам –а?- деб мени уялтирар эди. Уч кун олдин қўнғироқ қилсам жавоб бўлмади. Мен армонда қолдим. Қайта-қайта қўнғироқ қилмайман-ми-я, ҳеч бўлмаса бир-икки оғиз гаплашиб олар эдим. Continue reading «Бахтиёр менинг чин дўстим эди»

РУКУНСИЗ

Сиз уни ўлдига чиқарманг дўстлар…

Baxtiyor XamroevИнсоният бирин-кетин бу фоний дунёдан ўтиб бораверади. «Ўлим» деган ҳар кимсанинг бошида бор бир машъум «ҳақиқат» кеча яна бир сафдошимиз, юртимизда инсон ҳуқуқлари таъминланган демократик бир жамият қуриш йўлида узоқ йиллар астойдил курашиб келган ажойиб бир инсон, биродаримиз –Бахтиёр ака Ҳамроевни орамиздан олиб кетди.

Одамлар ўлим сабабли бу дунёни тарк этаётганларида ўзлари билан ҳеч қандай мол-дунё, обрў, мансаб олиб кетмайдилар. Фақатгина қилган аммаларигина уларга ҳамроҳ бўлиб, бирга кетади. Бахтиёр акадан бу дунёда қилган яхши амаллари, юрт ва халқ учун қилган машаққатли хизматлари хотира бўлиб қолди. Continue reading «Сиз уни ўлдига чиқарманг дўстлар…»

РУКУНСИЗ

Бахтиёр ака ҳатто душманига ‘айланайин’ деб мурожаат қиларди’

Бахтиёр Имомов

Бахтиёр ака ҳатто ўзига тазйиқ ўтказаётган милиционерга ҳам қараб, «Ў, Фалончижон» деб гап бошларди.

Бахтиёр ака билан биринчи марта кўришганимизда, биз бир-биримизни танимасак ҳам менга «айланайин» деб мурожаат қилгани эсимда қолган.

Бахтиёр ака ўзига хоҳ таниш инсон бўлсин, хоҳ нотаниш, доимо мулойим муомала қиларди, унинг «айланайин» деган сўзи ким бўлишидан қатъи назар, инсонни севиши, унинг инсонга меҳридан нишона эди.

Ана шу меҳр уни одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишга ундаганига шубҳа йўқ.

Бахтиёр акани яхши биладиганлар унинг ҳатто ўзига тазйиқ ўтказаётган милиционерга ҳам қараб, «Ў, Фалончижон» деб, жон қўшимчасини қўшиб гап бошлашини яхши эслайдилар. Continue reading «Бахтиёр ака ҳатто душманига ‘айланайин’ деб мурожаат қиларди’»

РУКУНСИЗ

Ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроев вафот этди

9E53A316-70EA-4429-BFFC-3DA1011E3DAD_w640_r1_s_cx0_cy7_cw0ozodlik.org:

4 май куни тонгда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси, 59 яшар Бахтиёр Ҳамроев вафот этди. Тошкентдаги Воҳидов номли махсуслаштирилган кўкрак жарроҳлиги маркази тиббий хулосасига кўра, у ичак саратони билан хасталанган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 4 май куни аср намозидан сўнг Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласидаги қабристонда тупроққа берилди.

Жаноза маросимида қатнашган «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, таъзияда жуда кўп одам иштирок этган:

– Мана ҳозиргина нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда ҳам таниқли бўлган Бахтиёр Ҳамроевни тупроққа бериб қайтдик. Жаноза намозидан олдин ўша маҳалла имоми Бахтиёр аканинг 60 ёшга тўлганлигини айтар экан, узоқ йиллар эл-халқ манфаати йўлида хизмат қилганини таъкидлаб ўтди. Тошкентдан ва яқин атрофдан ўнга яқин ҳуқуқ ҳимоячилари таъзияга келди, деди Абдураҳмон Ташанов.

Айни пайтда Францияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фахрий раиси Толиб Ёқубовнинг айтишича, Бахтиёр Ҳамроевнинг юрагида ботирлик бор эди:

– Бунақа одамлар камдан кам бўлади.Мен умрим давомида шундай ботирлик хислат бор одамларни бир-икки кўрганман. Масалан бизни қишлоғимизда Мустафоқул Мўминов деган бир одам ўтган. Ниҳоятда зукко, илмли одам эди. Бутун умр ҳақсизликка қарши курашиб келган. Ҳукумат уни неча марта сотиб олмоқчи бўлса ҳам, сотилмасдан камбағал ва ночор яшаб ўтган. Бахтиёржон ҳам ана шундай одамлар сирасидан эди, деди Толиб Ёқубов. Continue reading «Ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроев вафот этди»

РУКУНСИЗ

Сафдошимиздан айрилдик ва бу кун оғир кун бўлди

Бахтиёр  Ҳамроев-3Сафдошимиз Бахтиёр ака Ҳамроев шу бугун тонгда бандаликни бажо келтирибдилар.

Илоҳим жойларини Аллоҳнинг ўзи жаннатда ато этсин! Бу хабар юрагимга найзадек санчилди, кўзимдаги оқаётган ёшни тўхтата олмадим. Инсон ҳаёти ҳам худди шамга ўхшар экан. Лов этиб ёниб турган шам вақт ўтиши билан сўна бошлайди. Алал- оқибат, буткул ўчади. Бахтиёр ака Ҳамроевни жуда ҳам ҳурмат қилардим, гоҳ-гоҳида қўнғироқлашиб ҳам турардим. Бир куни қўнғироқ қилганимда, рахматли Бахтиёр ака менинг овозимни эшитиб, “23 кун бўлдики тўшакга михландим, бирорта инсон ҳолимни сўраб қўнғироқ қилмади, биринчи бўлиб сиз телефон қилдингиз” – дегандилар.
Касал инсон кимгадир илҳак бўлиб тўшакда ётади, буни албатта кўпчилик жуда яхши билади. Бахтиёр ака кўпчиликни қўнғироқ қилишларини кутган эканлар.Оғриқни зўридан  гаплашишга ҳам ҳоллари йўқдай бўлиб суҳбатлашгандилар. Аммо ўксиндилар ўшанда.
Мен Бахтиёр ака Ҳамраевнинг аҳволини тушунган ҳолда бирор йўл кўрсатишга ҳам урингандим.
“Чет элга борсангиз, бошқа жигар қўйишнинг иложи бор экан. Балки борарсиз?” – дегандим ўшанда. У киши оғир Continue reading «Сафдошимиздан айрилдик ва бу кун оғир кун бўлди»
РУКУНСИЗ

Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади.

Baxtiyor Xamroev-2Ҳар куни тонг отади. Ҳар бир тонгдан ҳар инсон нимадир умид қилади. Балки шу тонг сабаб, кўпдан бери кўрмай юрган дўстини кўрар, ким билсин, балки шу тонгда у ўзининг ушалмай юрган орзуларидан бирига етадиган кун бошлангандир. Балки аксинча, шу тонгда унинг энг сўнги куни бошланаётгандир.

Бугунги тонг мен учун ҳар кунги тонглардек бошланган бўлсада, бироқ бугун таъбим хира бўлган кунлардан бири бўлди. Шу тонгда, 2013 йилнинг 4 май тонгида Ўзбекистондан, аниқроғи Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридан келган бир шум хабар сабаб, юмшоқ қилиб айтганда таъбим хира, кўнглим ўксик бўлди. Жиззахда қадрдон дўстим бўлган бир инсон, жиззахлик Инсон ҳуқуқлари курашчиси Бахтиёр Ҳамраевнинг оламдан ўтганлиги ҳақида хабар келди. Continue reading «Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади.»
РУКУНСИЗ

ТАЪЗИЯНОМА

Baxtiyor XamroevБугун, 2013 йил 4 май куни дўстимиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси, ташкилотнинг Жиззах вилояти бўлимини 1996 йилдан бошлаб бошқариб келган Бахтиёр Ҳамраев фоний дунёни тарк этди.

Бахтиёр Ҳамраев 1955 йил 12 январда Самарқанд вилояти, Пойариқ туманининг “Фармонқул” қишлоғида таваллуд топди.  1975 йил Тошкентдаги савдо-касбий ўрта билим юртини тугатди. 1977 йилдан бошлаб у бир неча йил Россиянинг Ростов шаҳрида қурилаётган атом машинасозлик заводида ишлаган. 1982-92 йилларда махсус алоқанинг  Жиззах вилояти бўлимида фельдъегер [ҳарбийлар ёки ҳукуматнинг муҳим, асосан махфий ҳужжатларини ташувчи курьери] бўлиб ишлади. Бахтиёр Ҳамраев 1989 йилда Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатига биринчилар қаторида аъзо бўлган ва бу ташкилотнинг Жиззах вилоят бўлимини бир неча йиллар раиси ва кейинчалик ҳамраиси бўлди.

 

Бахтиёр Ҳамраев ЎИҲЖ раҳбарлари орасида энг фаол, инсон ҳуқуқига жонкуяр, инсон ким бўлишидан қатъий назар унга ҳамма вақт ёрдам қўлини чўзадиган ҳуқуқбонлардан бири эди. У қисқа вақт ичида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган ҳуқуқбонларидан бирига айланди. Бахтиёр Ҳамраев ЎИҲЖни нафақат Ўзбекистонда, балки чет эллар пойтахтлари – Вена, Дублин, Москва, Алмати, Бишкек шаҳарларида намоён этган. Уни дунё танирди. У ўз иши билан шунга лойиқ эди.

 Узоқ Ирландияда фаолият юргизадиган, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларни ҳимоя қиладиган “Front Line Defenders” ташкилоти Бахтиёр Ҳамраевни ўзининг 2013 йилда бериладиган йиллик мукофоти топшириладиган олтита номзод қаторига қўшди. Бу номзодлар ўз фаолияти билан дунёга танилган юзта ҳуқуқбон орасидан танланган экан. Шу ташкилотнинг раҳбари Мэри Лолор хонимнинг Бахтиёр Ҳамраевга йўллаган хатидан (Парча):

 

Ҳурматли Бахтиёр Ҳамраев,

Маълумингизким, Сиз ушбу йилда бериладиган мукофотимизни 40 давлатдан бўлган 100 та номзоднинг олти финалисти сирасига киргансиз. Бу финалистлар ўз соҳаларида кўзга кўринган инсонлар экани назарда тутилганда Ирландия ва Европа Иттифоқи парламентларининг жюрига кирган аъзолари олдида охирги танловга келишдек оғир муаммо турган эди. Узоқ давом этган муҳокамадан кейин жюри “Front Line Defenders”нинг 2013 йил мукофотини Мавританиялик, қулликка барҳам бериш ҳаракатининг фаоли  Бирам Даха Абейдга беришга қарор қилди.

Олтита финалистнинг ҳар бири инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишига ўзларининг буюк ҳиссаларини қўшишганини биз биламиз. Сизларнинг тарихингиз ушбу йилда барча олти финалистнинг мислсиз фаолиятига эътиборни жалб қилиш информацион кампаниясини уюштиришга бизни илҳомлантирди.

Хулоса қилиб айтмоқчиман-ки, жиддий қийинчиликлар олдида таслим бўлмасдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқ қолган Сиз каби инсонлар “Front Line Defenders” ходимлари ҳамда бизнинг тарафдорларимиз учун ғоявий илҳом берувчилардирсиз. Сизлар билан бирга ишлашни биз жуда истаймиз. (Парча тугади).

 

Ўз фаолияти билан Бахтиёр Ҳамраев шундай юксак баҳога эришди. Бундай баҳога камдан-кам одамлар, иши ва дили пок инсонларгина эришишади. Шундай инсон ЎИҲЖдан чиққани бизни ғурурлантиради.

 

Бахтиёр Ҳамраевни Ўзбекистондаги мавжуд мустабид сиёсий режим синдира олмади: бу тузум унинг ўзига беҳисоб марта хуруж қилди, уйи атрофига муттасил ўзининг айғоқчиларини қўйиб қўйди, у ўз ватанида бемалол юра олмади, унга ака-ука ва опа-сингилларини қарши қўйишга ҳаракат қилди, ўғлини қамади – бироқ Бахтиёр Ҳамраев таслим бўлмади.

 

Биз, Бахтиёр Ҳамраевнинг сафдошлари, бу улуғ инсонни Аллоҳ ўз раҳматига олишини, жаннатига доҳил қилишини, билиб-билмай қилган гуноҳларини кечиришини сўраймиз. Амийн.

 

Толиб Ёқубов, ЎИҲЖнинг собиқ раиси;

Мўтабар Тожибоева, “Ўтюраклар Клуби” халқаро ҳуқуқбонлик ташкилоти раҳбари;

Тўлқин Қораев, ЎИҲЖ Қашқадарё вилояти бўлимининг собиқ раиси;

Саида Қурбонова, ЎИҲЖ Жиззах вилояти, Пахтакор туман бўлимининг раиси;

Мамир Азимов, ЎИҲЖ Жиззах вилояти, Жиззах туман бўлимининг раиси;

Эгамназар Шайманов, ЎИҲЖ Жиззах вилояти, Дўстлик туман бўлимининг раиси;

Зиёдулла Раззоқов, Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон секцияси Жиззах вилояти бўлимининг раиси;

Мамаражаб Назаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Жиззах вилояти, Зарбдор туман бўлимининг собиқ раиси;

Ўктам Пардаев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти Жиззах вилояти бўлимининг раиси.

 

4 май, 2013 йил.

РУКУНСИЗ

А У МЕНЯ ДРУГАЯ ВЕРСИЯ

Талиб ЯКУБОВ

15 апреля президент Узбекистана Ислам Каримов нанес визит в Москву, где встречался с президентом Российской Федерации Владимиром Путиным. Сначала без каких-либо свидетелей. Как говорят французы “тет-а-тет”. О чем они говорили наедине? Неужели отношения между двумя государствами зашли так “далеко”, что их лидеры начали уже говорить друг другу шепотом? Была масса версий: кто-то высказал мнение, что Каримов слишком усердно стал подлизываться к США, и это не по нутру России. Другой высказался в том смысле, что гастарбайтеры-узбеки совсем заполонили Россию – так Каримов хочет “завоевать” и “подчинить” себе бывшую метрополию. А третий вообще ошарашил всех, выдвинув сногсшибательную гипотезу: так как у Каримова случился инсульт, вызвавший у него сильный мандраж, и испугавшись того, что жизнь его уже висит на волоске, прибежал к Путину еще раз (первый раз он прибежал в 2005 году, расстреляв население Андижана) для немедленого обсуждения с ним наиважнейшего для его семьи вопроса: где будут обитать жена Татьяна Акбаровна, дочери Гулнора и Лола со своими отпрысками после его кончины. Не в африканском же Ботсване им жить! Как ни как они конченные русские! Continue reading «А У МЕНЯ ДРУГАЯ ВЕРСИЯ»

РУКУНСИЗ

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

Quzosh batarezalari                Толиб Ёқубов

3-чи ҚИСМ

          Ўзбекистоннинг қаттиқ иссиқ ёзи шароитида  электроэнергияни тежаш йўли борми?  

Репрессив (зулмкорликка асосланган) сиёсий режимлар фан, техника ва жамият ривожи учун асқотадиган бошқа йўналишларни ривожлантиришдан манфаатдор эмас. Унинг раҳбарларида бундай йўналишларга ҳатто қизиқиш ҳам бўлмайди. Бир фактни мен яхши биламан: АҚШда давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан давлатга уни 60 (олтмиш) доллар қилиб қайтарар экан. СССРнинг энг яхши йилларида давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан буни 2 (икки) доллар қилиб қайтарган. Фанга нисбатан АҚШ ва СССРдаги муносабат 30:1 нисбатда фойда келтириши совет олимлари америкалик олимлардан 30 баробар кучсиз дегани эмас, – кўп соҳаларда совет олимлари буюк фундаментал кашфиётлар қилишган, – балки СССРдаги сиёсий режимнинг репрессив эканлигидадир. Ҳозир фанга маблағ сарфлаш бўйича АҚШ ва Россия орасидаги фарқ бунданда катта бўлса керак. Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

РУКУНСИЗ

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

 Толиб Ёқубов

2-чи ҚИСМ               Pilla

Пиллачиликни ривожлантириш учун  электроэнергияни қаердан оламиз?  

            Репрессив (зулмкорликка асосланган) сиёсий режимлар фан, техника ва жамият ривожи учун асқотадиган бошқа йўналишларни ривожлантиришдан манфаатдор эмас. Унинг раҳбарларида бундай йўналишларга ҳатто қизиқиш ҳам бўлмайди. Бир фактни мен яхши биламан: АҚШда давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан давлатга уни 60 (олтмиш) доллар қилиб қайтарар экан. СССРнинг энг яхши йилларида давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан буни 2 (икки) доллар қилиб қайтарган. Фанга нисбатан АҚШ ва СССРдаги муносабат 30:1 нисбатда фойда келтириши совет олимлари америкалик олимлардан 30 баробар кучсиз дегани эмас, – кўп соҳаларда совет олимлари буюк фундаментал кашфиётлар қилишган, – балки СССРдаги сиёсий режимнинг репрессив эканлигидадир. Ҳозир фанга маблағ сарфлаш бўйича АҚШ ва Россия орасидаги фарқ бунданда катта бўлса керак. Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

РУКУНСИЗ

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

Ipak qurti                Толиб Ёқубов

 

1-қисм

 

                Муҳтарам ўқувчи эътиборига тақдим этилаётган ушбу мақола бир неча қисмдан иборат бўлиб, улар иқтисодий ва сиёсий масалаларга бағишланган. Мен иқтисодчи ҳам, сиёсатчи ҳам эмасман (13 йил “Бирлик” халқ ҳаракатининг аъзоси бўлганимни ҳисобга олмаганда). Бироқ мен баъзан билган, кўрган ва эшитганларимни муҳтарам ўқувчи билан  ўртоқлашгим келади. Иқтисодий масалалар бўйича ёзганларим ўзимнинг изланишларим эмас. Мен уларни ҳукумат томонидан тан олинмаган, қўллаб-қувватланмаган ва, ҳатто, қатағон қилинган олимлар ва оддий яхши одамлардан эшитганман. Шундай қилиб, …        Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

РУКУНСИЗ

TINGLAMADILAR

Jurnаlist bo’lmаsаm-dа, jurnаlistgа аytgаnlаrim

 

Mеngа «Kаmоliddin» dеgаn shахsdаn Fеysbuk tаrmоg’i оrqаli mаtеriаllаr kеlаdi. Bа’zilаrdаn so’rаsаm, bu shахs O’zbеkistоn Хаlq Hаrаkаti sаytini yurituvchi Kаmоliddin Yo’ldоshеv dеyishаdi. Аgаr mаzkur shахs hаqiqаtаn Kаmоliddin Yo’ldоshеv, ya’ni Siz bo’lsаngiz

Аssаlоmuаlаykum!

Mеn Sizni hеch qаchоn ko’rmаgаn vа tаnimаgаn bo’lgаnim kаbi Siz hаm mеni hеch qаchоn ko’rmаgаn vа tаnimаgаn bo’lsаngiz kеrаk. Mеn Sizning ijоdingiz bilаn tаnish e’mаsmаn, Siz mеning ijоdim bilаn tаnishmisiz, yo’qmi – bilmаymаn. Оdаtdа, o’zаrо tаnish bo’lmаgаn оdаmlаr bir-birining ijоdigа qаrаb o’zаrо munоsаbаt shаkllаntirishаdi – biri ikkinchisini yoqtirsа (zimdаn), ikkinchisi birinchisini yoqtirmаsligi mumkin. Bundаn хulоsа: mеndа Sizgа nisbаtаn hеch qаndаy хusumаt yo’q. Sizdа-chi? Continue reading «TINGLAMADILAR»

РУКУНСИЗ

Аyyorlikning chеki yo’q

Tolib YOQUBOV

yoхud Kimdаndir аyyorrоq bo’lish mumkindir,

birоq bаrchаdаn аyyorrоq bo’lishning ilоji yo’q

 Аyyor оmmаviy ахbоrоt vоsitаlаri

 Bundаn 200 yildаn ko’prоq vаqt ilgаri АQSHning 3-chi prеzidеnti Tоmаs Jеffеrsоn [tug’. 1743 y. – vаf. 1826 y.]dаn intеrv’yu оlаyotgаn muхbir undаn so’rаydi: “Аgаr Sizdаn e’rkin hukumаt vа e’rkin mаtbuоtdаn birini tаnlаsh tаlаb qilinsа, Siz qаysi birini tаnlаr e’dingiz?”. T.Jеffеrsоn shundаy jаvоb bеrаdi: “Mеn e’rkin mаtbuоtni tаnlаr e’dim, chunki охir-оqibаt u e’rkin hukumаtgа оlib kеlаdi”. Bundаn XVIII-XIX аsrlаrdа yashаgаn АQSH prеzidеnti T.Jеffеrsоnning zеhniyati (mеntаlitеti) XX-XXI аsrlаrdа yashаyotgаn O’zbеkistоn prеzidеnti I.Kаrimоvning аyyor zеhniyatidаn tubdаn fаrq qilgаnligini tushunish mumkin. АQSHgа XIX-аsr bоshidа (1801-09) prеzidеntlik qilgаn T.Jеffеrsоn e’rkin mаtbuоt uchun kurаshgаn bo’lsа, XXI-аsrdа, uning vаfоtidаn sаlkаm 200 yil kеyin  yashаyotgаn I.Kаrimоv O’zbеkistоndа e’rkin mаtbuоt shаkllаnmаsligi uchun bоr “mаhоrаtini”, ya’ni аyyorligini ishgа sоlib kеlаyapti. Continue reading «Аyyorlikning chеki yo’q»