51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, БИЛДИРИШНОМАлар, УЯ 64/45, ҚИЙНОҚЛАР

12.3.16-УЯ 64/45 дан XAБАР

16 март 2012 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ХАЛҚАРО ЖАМИЯТИ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

     Қуйида тўлиқ матни келтирилган хат бизга Олмалиқ шаҳрида жойлашган УЯ 64/45 қамоқхонасидан етиб келди. Мазкур хатда Ўзбекистонни бошқараётган қароқчилар тўдасининг шу қамоқхонада жинояткорона фаолият юритаётган баъзи вакилларининг жиноятлари тилга олинади. Маълум сабабларга кўра биз хат муаллифининг номини ошкор қила олмаймиз.

 

 

        Мен Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги УЯ 64/45 жазони ижро этиш муассасидаги қонунбузарликлар ҳақида баён қилмоқчиман. Шу муассасада ҳам ҳалигача хўрлаш давом этмоқда. 1 декабрда тезкор бўлим ходими капитан Жўрабек Пўлатов ташаббуси билан 159-модда билан қамалганларга моил маҳкумлар деб гумон қилинганларни, 164модда билан қамалган, Қўқон шаҳрилик Сулаймонов Иқбол, 226модда билан қамалган қозоғистонлик Асадов Ортиқбой ва бошқаларни 159-чиларни ҳақоратлаш, сўкиш, обрўсизлантиришга мажбурлашди.

 

Улар эрталабки текширув пайтида 2000 га яқин маҳкумлар олдида, минбарга чиқиб олиб микрофонда 159-чиларни ҳақорат қилишди. Ҳатто шу даражага боришдики, Сулаймонов Иқбол: «Бу беномус 159-чиларни, қани имконият бўлганда, мен уларнинг онасини фалон қилардим», деб бир неча бор такрорлади.

 

Ж.Пўлатов шунга ўхшаган ишларни тап тортмай қилаяпти. Ҳақоратлашга мажбур этиш ноябрь ойидан бошланди. 97модда билан қамалганлар, Сурхандарё вилоятилик Абдуназаров Шавкат ва Наманган вилоятилик Алиев Садриддин, Самарканд вилояти Ургут шаҳрилик Шеров Салим минбарга чикиб 159-чиларни ҳақорат қилмагани ва сўкмагани учун, зулм қилиб, изоляторга ёпдилар.

 

Капитан Жўрабек Пўлатов ноябрь ойида Хизб ут-Тахрир аъзоси Ҳакимов Шавкатни, “Ўз йўлимни тўғри деб биламан” дегани учун, 2011 йил ноябрь ойида ҳаво даражасида -8, -10 градус бўлган пайтда устидан сув қуйиб зулм қилди.

 

        Ж.Пўлатов декабрь ойида Муродов Абдужабборни “Ҳа, қайтмайман” деган фикри учун дубинкалар билан уриб , устидан сув қуйиб 15 суткага изоляторга ёпиб юборди.

 

Бу зонада янги карантинга келган 159-чиларни, ҳар уни эрталабки текширув пайтида минбарга чиқазиб президентдан кечирим сўрашга мажбурлаб хўрлашади. 2010 йилдан бери бошқа маҳкумларни 159-чилар, айниқса «хизбийлар» билан гаплашишларни таъқиқлаб қўйилди. 2011 йилнинг охирларига келиб капитан Ж.Пўлатовнинг ташабуси билан 159-чиларнинг ҳаммаси билан бошқаларнинг гаплашиши бутунлай таъқиқлаб қўйилди. Ким 159-чи билан гаплашса калтакланади ёки нарушитель бўлиб кун буйи «шагат» қилади, яъни сафда юради.

 

2011 йил июль ойидан бошлаб тик туриб намоз ўқиш, рўза тутиш жиноят-нарушение бўлиб қолди.   Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам , ҳозирги қаттиқ совуқда ҳам “шагат” қилиш керак. Ж.Пўлатов Ўзбекистон Республикасиининг Конституциясининг инсон шаъни қадр-қийматини туширмаслик ҳақидаги 13, 19, 31 моддаларига зид иш олиб бораяпти ва Ўзбекитстон Республикаси Жиноят Кодексининг баъзи моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этаяпти.

 

Нега энди унинг бу каби қонунбузарликлари мансабини суиистеъмол қилишига тегишли чора кўрилмаяпти? Ваҳоланки, Ўзбекистон инсон қонунларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 60 дан ортиқ халқоро Конвенцияларни ратифакация қилган, яъни тасдиқлаган эди. Бу зонадан кутубхонадан китоблар олиш муаммо, диний адабиёт мутлақо йўқ. Уйдан китоб олиб келиш таъқиқланган. Хатлар алмашинуви жуда ачинарли.

 

Ходимлар хоҳлаган хатни хоҳлаган вақтида маҳкумларга беришади ёки жўнатишади. 1 1,5 ой ўтиб хатларимзни оламиз. Учрашувга келган яқинларимизга, агар ташқарида 1-2 кун кутиб қолишса, ҳеч қандай шароит йўқ. Ҳатто телевизионка ёки газхоналарда ҳам ётишга ота-оналаримизга рухсат беришмайди.

       Жўрабек Пўлатов Норқулов Боймамат (Хизб утахрирдан қайтмагани)га: “Учрашувни қачон оласан, декабрдами, мен ўша куни сени изоляторга ташлайман деган эди. Айнан 17 декабрь учрашув куни уни изоляторга ёпиб юборди. Ана шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Уйдагиларимиз “Боламиз нарушение қилибди, деб сарсон бўлиб орқага қайтиб кетадилар.

 

Бу зонада маҳкумлар ўз ручка ва дафтарини ўз сумкаларида сақлаш ҳуқуқларидан маҳрум этилганлар. Ручка, дафтарлар туркум бошлиғида туради. Туркум бошлиғи ўзи истаган пайтда хат –аризалар ёзиш учун беради.

 

Шанба ва якшанба кунлари 200 га яқин маҳкумлар ҳаммом қилади. 90-95 маҳкум кирган ҳар бир туркумга 25 минут вақт берилади. Шу вақт ичида у ювиниб, кийинишга улгуриши керак. Ҳаммомга бориш вақти ҳам шунинг ичида. Ҳаммомгача 100-200-300 метр юрилади.

 

ЎИҲХЖ раҳбарияти

БИЛДИРИШНОМАлар

09.10.16-МОДЕМНОМА

16 октябрь 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

ХАБАРНОМАСИ

 

Болалар ва мамлакат келажагини қароқчилар ўғирламоқда

 

Қуйида келтирилган модемнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинди. Унинг чиқиш номери 87-01-629 бўлиб, тарқатиш учун 2009 йил 30 сентябрь куни қабул қилинган.

 

Модемнома – электрон почта орқали юбориладиган ҳужжат бўлгани сабабли унда вазир Азимжон Парпиевнинг имзоси йўқ [телеграмма, телефонограмма каби]. Худди шунга ўхшаш модемнома Халқ таълими вазирлиги томонидан педагогика университетлари ректорлари, педагогика билим юртлари директорлари ва вилоят халқ таълими бошқармалари бошлиқларига юборилган.

 

Мамлакат келажаги бўлган ўқувчи болалар ва талабаларни ўқитмай пахта далаларига қувиш Ўзбекистон ҳали ҳам СССР деб аталмиш давлат таркибидан чиқмаганига яққол мисолдир. Болалар ва, демак, мамлакат келажагини давлат қароқчилари ўғирлаётганига шўбҳа бўлиши мумкинми? Асло!

 

Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси” (7-, 9- ва 241-моддалари), қонун чиқарувчи ҳокимият 2008 йил августида ратификация қилган “Халқаро меҳнат ташкилоти” (ХМТ)нинг 138 (Ишга қабул қилиш учун минимал ёш тўғрисида) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг №182 (Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва уларга барҳам бериш юзасидан шошилинч чоралар кўриш тўғрисида) Конвенцияларида болалар меҳнатидан мажбурий (давлат ташаббуси билан) фойдаланиш таъқиқлангани айтилса-да, ўзбек ҳукумати барча минбарлардан туриб “Йўқ, биз болалар меҳнатидан фойдаланаётганимиз йўқ!дея ёлғон гапирмоқда.

 

Асосий ёлғончи – мамлакат “президенти” каби ҳаммамизга ҳурматли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори, юридик фанлари доктори Акмал Саидов 2008 йил 11 декабрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгаши (Human Rights Council, Third Universal Periodic Review)нинг 3-сессиясида болалар меҳнатидан фойдаланиш масаласи юзасидан тушган саволга жавоб бера туриб уялмай-нетмай: “ Ўзбекистонда ҳамма пахта нодавлат секторида етиштирилади. Бунинг ҳаммаси хусусий секторда етиштирилади. Болаларни пахта теришга жалб қилиш давлат сиёсати эмас” [қаранг ва эшитинг: http://www.un.org/webcast/unhrc/archive.asp?go=081211#amadopt)] деб ёлғон гапирди.

 

Ҳар қандай ноқонуний ҳаттиҳаракат содир этилганда ё ҳукумат жавобгар бўлиши, ёки жавобгар шахсни ҳукумат жазолаши кераклигини Акмал Саидов яхши билади, бироқ халқаро жамоатчиликни лақиллатиш учун ёлғон гапиради. Пастда келтирилган МОДЕМНОМА унинг нуфузли халқаро ташкилот минбаридан туриб ёлғон гапирганини тасдиқловчи ёрқин ҳужжатдир.

 

Ўзбек ҳукумати найрангларининг чегараси йўқ. 2008 йил августида Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биргаликда ёши 18 га тўлмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш таъқиқланган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қабул қилинган қарорда айтилишича, мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябридаги қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Маълумки, айни шу куни мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев мазкур қарорга имзо чекиб, ҳокимлар билан бўлган селектор-кенгашда: “2008 йил мавсумида болалар пахта йиғимтеримига жалб қилинмайди” деб айтди. Бироқ бир ҳафта ўтгач болалар ва талабалар теримга оммавий равишда олиб чиқилди.

 

Ана шу таъқиқланган ишлар рўйхатида “пахта терими” 28-чи ўринда келтирилган. 2009 йилги пахта териш мавсумида эса ҳукумат болалар ва талабаларни пахта теримига очиқданочиқ, бебурдларча сафарбар қилди.

 

Модемномани ўқиган баъзи инсонларда: “Бу ҳужжатда гап болалар ҳақида кетаётган йўқку! деган тушунча пайдо бўлмаслиги керак. Гап фақат 18 ёшгача бўлган болалар ҳақида бораётгани йўқ. Гап ҳукумат томонидан нафақат мактабларда, балки олий ва ўрта таълим даргоҳларида ҳам ўқишларни тўхтатиб, болалар ва талабаларни МАЖБУРИЙ меҳнатга жалб этиш ҳақида бормоқда. Гап ўқиш, инсонлар мактабдан академиягача жаҳон стандартлари даражасида билим олиши ҳар қандай мамлакат учун ўта муҳим бўлган: (1) қашшоқликни енгиш ва (2) жамият ривожланишини йўлга қўйишнинг АСОСИНИ ташкил этиши ҳақида кетмоқда.

 

Модемномани ўқигач, ўқувчи хулосани ўзи чиқаради, деб ишонамиз.  

 

                                                                   87-01-629

                                                                   30.09.09

 

МОДЕМНОМА

 

Пахта йиғим-теримига жалб

этилган олий таълим муасса

салари ректорларига

 

   Белгиланган вазифа ижросини

ўз вақтида таъминлаш тўғрисида

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб:

– маҳаллий ҳокимият томонидан пахта йиғимтеримига жалб этилиши режалаштирилган талабаёшлар контингенти тўғрисидаги маълумотни жорий йилнинг 1 октябридан кечиктирмасдан вазирликка (факс: 246-19-65) тақдим этиш ва талабалар контингентини вазирлик ҳамда ҳокимликларга бериладиган ҳисоботлар таркибига мунтазам киритиб бориш;

– махаллий хокимликлар, вазирлик ва бошка ташкилотларга тақдим этилаётган кунлик маълумотларни бир хилда бўлишини таъминлаш;

– олий таълим муассасасининг рўйхатдаги барча талаба-ёшларини маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда пахта йиғимтеримига 100(юз) фоиз (ногиронлардан ташқари) жалб этиш;

– маҳаллий ҳокимият томонидан пахта йиғимтерими учун белгиланган контингент ва ҳар бир теримчига тўғри келадиган меъёр(норма)ни ҳар кандай шароитда тўлиқ ва ўз вактида бажарилишини таъминлаш олий таълим муассасаси ректорининг шахсан зиммасига юклатилишини таъкидлайман.

Жорий йилнинг 3 октябригача талабалар контингентини 100 (юз) фоиз таъминламаган ҳамда кунлик терим нормасини бажармаган олий таълим муассасаси деканлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва шахсан ректорга вазирлик томонидан интизомий чоралар кўрилади.

 

 

                     Вазир                                                        А.Парпиев

 

 

 

Ижрочи: Н.Рахмонов

     Тел: 246-19-65.

 

Қизиққанлар учун қуйида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юқори мулозимларининг телефон рақамларини келтирамиз:

 

*Вазир: Парпиев Азимжон Парпиевич
*Вазир
қабулхонаси : (998) +71 246-0112

  • Вазирнинг 1-чи муовини: Бегимқулов Узоқбой Шойимқулович*
    Қабулхона: (998) +71 246-0132

  • Вазирнинг 1-чи муовини, Ўрта махсус ва касбий таълим Маркази раҳбари Сатторов Зафар Муродович*
    Қабулхона: (998) +71 246-1091

  • Вазир муовини: Ғуломхўжаев Анвар Насриддинхўжаевич*
    Қабулхона: (998) +71 246-8239

  • Вазир муовини: Мараҳимов Аваз Раҳимович *
    Қабулхона: (998) +71 246-0138

БИЛДИРИШНОМАлар

09.08.24-Қашқадарё/ Милиция ходимлари одамларни гаровга олишаяпти

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Қашқадарё вилоят бўлимининг

БИЛДИРИШНОМАСИ

.

Милиция ходимлари одамларни гаровга олишаяпти

Намозхонларни қамаш Қарши шаҳрида ёппасига тус олган кўринади. 22 август соат пешин 12 ларда Қарши туман Кучкак қишлоғида рўйхатда турувчи, 1967 йилда тугилган Ўткир Негматовни тўртта граждан кийимли нотаниш одам ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмасдан, ўзини таништирмасдан машинага тиқиб олиб кетишган. Ўткир Негматовни қидириб борган қариндошлари нима сабабдан у ушланганлигини сўрашганда, милиция ходимлари аввал: «Ўткир улгуржи бозорда бир аёлни туртиб юборган ва сотиб олган тухумини синдириб қўйган, аёлдан кечирим сўрасин, қўйиб юборамиз» дейишган, кейинчалик эса «икки хотинлик»да айбланаяпти, дейишган. Ўткирнинг рафиқаси Насиба Омонова турмуш ўртоғига нисбатан милицияга ҳеч қандай арз қилмаганлигини, айблов қалбаки эканлигини айтади.

 

20 август куни тушки пайт, қора бамперли оқ “Нексия”даги одамлар Анвар Раҳматовнинг орқасидан изма-из юриб уйини пойлашган. Анвар Раҳматов 1987 йилда туғилган, мальлумотли, уйланганига уч ой бўлган, номозхон, ҳеч қанақа диний ташкилотга аъзо эмас, онаси Сожида Ҳазраткулова, отаси Сайфуллаев Аҳмад Раҳмат ўғли, турмуш ўртоғи Халилова Шаҳзода билан бирга Қарши шаҳар “Боғишамол” маҳалласидаги 6/3-уйнинг 2-хонадонида истиқомат қилади.

 

Анвар кечки пайт бир ўртоғига қўнғироқ қилиб, синглиси Қарши шаҳар марказий касалхонасида ётганлигини, онаси Сожида Ҳазратқулова билан уни кўргани бораётган вақтида оқ “Нексия” изма-из орқасидан пойлаганини пайқаб қолиб қочганини, уйига келгаётганда уйи қуршовда турганлигини кўрганини айтади. Нима сабабдан бундай бўлаётганини тушуна олмай, уйига кирмайди.

Отасини чақириб, нималар бўлаётганини сўраганда отаси ҳам ҳеч нарсани билмаслигини айтади. Анвар қўрқанидан ҳозир қочмаса бўлмаслигини билиб, отаси иккиси уйидан чиқиб кетишади. Отаси Анварни қочириб келгандан сўнг уйига келади.

 

20 август куни соат 20 ларда дарвозасини қаттиқ тақиллатган милиция ходимларига Сайфуллаев Аҳмад Раҳмат ўғли дарвозани очган заҳоти унинг уйига 30 нафар формали кишилар бостириб киришган. Улар ҳеч қандай санкция кўрсатмасдан Аҳмад аканинг ўғли, 1987 йилда туғилган Раҳматов Анвар Аҳмадовични топиб беришни талаб қилишган. Унинг уйда йўқлигини билиб уйни обдон текшириб, тинтиб чиқишган. Ҳеч қандай ноконуний ашъё топа олмаган милиция ходимлари барча заҳарларини уйнинг эгасига сочишган: ички ишлар идораси ходимлари Аҳмад акадан ўғлини топиб беришини талаб қилишади ва уни милиция бўлимига олиб кетишади.

 

21 август куни милиция ходимлари яна келишиб, Анварнинг онаси ва хотинига ҳам дўқ-пўписа қилиб, худди Аҳмад ака олдига қўйган талабни қўйишади. Улар билмаймиздан нарига ўтишмагандан сўнг, милиция ходимлари уларни гаров сифатида олиб кетишади. Бу вақтда ғалаовурни эшитиб, тасодифан, қўшниси, Анварнинг номоз ҳам ўқимайдиган яқин дўсти Жасур онаси билан ўтиб қолшади. “Бўри ва қўзичоқ” масалидагидек “Учраб қолдинг қорним очганда!” қабилидагидек милиция ходимлари Холмўминов Жасурни ҳам бирга олиб кетишади. Милиционерлар Аҳмад акага «Фарзандинг топилгандагина қўйиб юборамиз ҳаммангни» – дейишган. Уйда эса ёлғиз Анварнинг синглиси 15 ёшли Зилола Раҳматова қолган. 22 август куни соат 8 ларда Халилова Шаҳзода қўйиб юборилган. Қашқадарёлик ҳуқуқбонлар милиция идорасига боришганда 22 август куни эрталаб Анвар Раҳматовнинг хотинини қўйиб юборишганини аниқлашган. Улар бир кун илгари МХХ ходимларининг бирига учрашиб, Ўткирнинг хотини хомиладор эканлигини, қўрқанидан боласи тушиб қолса кимни жавобгар қилиш кераклини сўрашгач, ўйлаб кўришиб қўйиб юборишган бўлса ажаб эмас.

 

Ҳуқуқбонлар Анварнинг уйига боришганда Раҳматова Зилола ички ишлар ходимлари ҳеч қанақа санкциясиз бостириб кириб келишгани, уйда тинтув утказишгани, оила аъзоларининг барчасини “Анварни топиб берасанлар, бўлмаса …” – деб қўрқитишганини, ҳозирги вақтда касахонада ётган опаси Раҳматова Раънони кўргани касалхонага кетишгандан сўнг акасини кўрмаганлиги айтиб берган.

 

Анварнинг қайнонаси нима сабабдан бундай қилишаётганини сўраса, милиция ходимлари унга “Куёвингиз битта одамни машинада туртиб юборган, шунинг учун қидирияпмиз”, дейишибди. Ҳуқуқбонлар “Анвар одамн туртиб юборган бўлса, машина ҳовлисида турибди-ку, нега уни олиб кетишмади?” – дея ажабланиш билдиришган.

 

Ҳукумат одамларининг бундай найрангларини қандай тушуниш керак? Анвар ва отаси Аҳмад ака тинч, эътиқодли номозхон инсонлар – асл гап ана шунда! – дейишмоқда уларни билган одамлар. Қизиғи шунда-ки, илгари улар бирор марта ҳам повестка  билан чақиртирилмаган ва ички ишлар идораси томонидан безовта қилинмаган. Ҳуқуқбонлар Анварнинг онаси Сожида Ҳазратқулованинг ҳозирга келиб ахволи ёмон, қўрқув туфайли бир қўли ишламай қолганини қизи Зилола Раҳматовадан эшитишган, бироқ шундай бўлишига қарамай гаровда сақлаб туришган экан. Раҳматов Анварнинг айтишича у ҳеч қандай жиноят содир этгани йўқ, ҳеч қандай диний ташкилотга аъзо эмас, ҳафтада бир марта Қарши шаҳрининг «Хонақа» масжидига жума намозини ўқиш учун чиқиб турган.

 

21 август куни соат 18-19 ларда Қарши шаҳар, “Навруз” маҳалласи, Ҳамза Умаров кўчаси, 60-уйда истиқомат қилувчи, 2-гурух ногирони (эпилепсия – тутқаноқ касал), 1978 йил туғилган Нуриддинов Жамшид Рузиевичнинг уйига ҳеч қандай санкция кўрсатмасдан 4 нафар милиция ходимлари бостириб киришган. Узларини таништиришни ҳам эп билмаган бу «одамлар» Жамшид Нуриддиновнинг қўлига кишан солиб шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетишган. Уни кургани борган қариндошларига Жамшиднинг соғ-саломат эканлигига ишонч ҳосил қилишлари учун бир марта кўрсатишган. Жамшид ҳам «Хонақа» ва «Кўк гумбаз» масжидларига намоз ўқигани бориб турган.

 

Ҳар иккала ҳолатда ҳам милиция ходимлари қандай жиноий модда қўлланилаётганини айтишгани йўқ.
Бу воқеалардан ҳукумат яна номозхонларга қарши компания бошлагани кўринади.


Жорий йилнинг 21 август куни, тахминан кечки соат 17-18 ларда Қашқадарё вилоят “Аврора” туманида истиқомат қилувчи, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг хонадонига номаьлум шахслар ва номаьлум ташкилот ходимлари ташриф буюришган. Улар нима мақсадда келганлиги, қайси ташкилот томонидан юборилганлигини айтишмаган, ва ҳатто ўзларини таништирмаган ҳам. Ғайбулло Жалиловни тез-тез безовта қилишлари бу айнан ЎИҲЖга аъзо бўлганлиги сабаб бўлмоқда. У ўзига нисбатан бўлаётган тайзиқлардан хавотирда: “Бу биринчи бор эмас, бундай ҳолатлар тез-тез такрорланиб туради”- дейди Ғайбулло Жалилов.

 

Бунақа вазият ҳар бир ҳуқуқ ҳимоячисининг бошидан ўтиб турадиган ҳолатлардан биридир. Эркин фикрловчи шахсларга нисбатан, аввал кичикрок тайзик, сўнг провокациялар бўлиши турган гап. Провокациянинг эса тури хилма-хилдир. Бу айнан Рамазон ойига тўғри келиши Ғайбулло Жалиловга олдиндан ҳукуматнинг “тўҳфаси” бўлиши тахмин қилинмоқда.

БИЛДИРИШНОМАлар

09.07.17-АҲОЛИ ХАТИ

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БИЛДИРИШНОМАСИ

17 июль 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Қамалмайман десанг ҳоким бўл!

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига етиб келган қуйида келтирилган хат ўқувчиларда қизиқиш уйғотишига умид қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга

Нусхалари:   Ўзбекистон Республикаси М.Х.Х. раиси Р.Иноятовга

 

Жиззах вилояти,   Жиззах тумани,      

Х.Олимжон номли   С.Ф.У. аҳолиси номидан

                                                                                                    

ШИКОЯТ АРИЗА

 

Муҳтарам ва азиз юртбошимиз!                                                                                                    

 

1989 йилнинг июнь ойида Аллоҳ таолонинг инояти билан мамлакатимизга раҳбар бўлдингиз. Собиқ шўролар давлатининг ГдлянИванов бошлиқ десантчилари томонидан «Ўзбеклар иши», «Пахта иши» деб номланган уйдирмалари асосида тазйиқ ва тўҳматга учраб қамалганларни авф этдингиз, минглаб жабрдийдаларни ўз оилалари бағрига қайтардингиз. Халқ Сизнинг бу жасоратингизни ва ғамхўрлигингизни   ҳеч қачон унутмайди.

 

Аммо, минг афсуслар бўлсинким, Мустақиллик туфайли илм олиб, обрўэътибор топиб, Сизнинг оқ фотиҳангиз билан мансаб курсисига ўтириб, кўп ўтмай «оёғи ердан узилиб» қолса, жиноят содир этса, бундай кимсани кечириб бўладими?

 

Жиззах тумани ҳокими Сайидов Зиядин Ҳамидович 2000 йил 17 августдаги жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-ҳисмининг «б,в» бандлари (Ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва талонтарож қилиш), 209-моддасининг 1-кисми (Мансаб сохтакорлиги) билан айбдор деб топилиб, ЖК нинг 59-моддасига асосан унга 6 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Амнистия туфайли қамоқ жазосидан қутулиб қолган.

 

Муқаддам судланганлигига қарамасдан 2007 йил 4 июндан буён Жиззах ҳокими лавозимида маъсул мансабдор шахс бўлиб ишлаб келмоқда. У мансаб курсисига ўтириб олиб, ҳаволаниб кетди, элухалҳни менсимай қўйди, муқаддам судланганлигини унутди, қайта жиноят содир этди. 2008 йил 28 апрель куни Жиззах тумани ҳокимлиги мажлислар залида, юзлаб одамлар гувоҳлигида, туман Давлат солик инспекцияси ходимлари Н.Шербоев ва Н.Абдусаматовларни урди, тепди, дўппослади, уларга «Соғлигининг бузулишига олиб келган енгил тан жарохати» етказиб, уларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказганлиги учун 2008 йил 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-кисмининг «в» банди билан З.Сайидов иккинчи марта судланди.

 

Суд ҳукми билан давлат фойдасига 6.781.125 сўм жарима тўлайдиган бўлди. Икки марта судланган З.Сайидов ҳокимлик курсисида мағрур ўтирибди, шахсий масалалар билан халқни қабул қилмайди, қилганда ҳам «халқнинг қўлидан нима келарди» – деган жумлани кўп қайтаради. Унинг мақсади, «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»да   қишлоқларни обод қилиш эмас, балки ҳокимлик амалида иложи борича узоқроқ ўтириш, суд қарори билан давлатга тўланган жарималарни ва бошқа ҳар хил харажатлар ўрнини тезроқ тўлдириб олишга ўхшайди, чамаси.

 

Ажабланадиган жойи шундаки, мансабга тайинлангунча «кўй оғзидан чўп олмайдиган», «мусичадек бегуноҳ» кўринган шахс, курсига ўтиргандан кейин ўзининг кимлигини ва нима учун мансабга қўйилганлигини унутиб, аждарҳо сифат бўлиб кетар экан. Нега шундайлиги бутун жамиятни ўйлантиради.

Мехрибон юртбошимиз!   Албатта, Сиз булардан бехабарсиз, Сизга тавсия этишади, Сиз ишонасиз, тасдиклайсиз, тайинлайсиз.

Наҳотки, катта бир туманда ҳокимлик мансабига лойиқ, ўтмиши пок, муқаддам судланмаган, қобилиятли инсон топилмаса?

Аҳоли номидан: (имзолар сони 28 та)

Аҳолининг шикоят аризасида келтирилган маълумот айни ҳақиқат эканини тасдиқлаш учун суд ҳукмидан иккита ихтибос келтирамиз (ҳукмдаги имло хатолари тузатилган ҳолда):

1-ихтибос:

Ҳукм
Узбекистон Республикаси номидан

2008 йил сентябрь ойининг 4-куни жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судиниг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик
қилувчи: К.О.Холмуродов
О.Сулаймоновнинг котиблигида, Жиззах ша
ҳар прокурори ўринбосари Ш.Мардоновнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-қисмининг «а» банди билан Сайидов Зиядин Ҳамидовичга нисбатан 1-316 сонли жиноят иши кўриб чиқилди.


Судланувчи – Сайидов Зиядин
Ҳамидович, 1961 йил 17 январда Самарқанд вилояти, Қўшрабод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистан Республикаси фуқароси, оилали, тўрт нафар фарзандлари бор, маълумоти олий, Жиззах туман ҳокими лавозимида ишлайди, муқаддам 2000 йил 17 августдаги жиноят ишлари бўйича Жиззах судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг б,в” бандлари, 209-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан муддати 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 1999 йил 30-апрелдаги “Амнистия тўғрисидаги фармоннинг 1-моддаси “а” бандига асосан жазони ўташдан озод қилинган, Жиззах шаҳар, “Зилолмаҳалласи, А.Навоий массиви, Зиёкор кўчасидаги янги уйда яшайди. Иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида гаров кўлланилган. Айблов хулосаси нусхасини 2008 йил 15 августда олган.

2-ихтибос:

Бинобарин, суд юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг. 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471-473-модлаларини қўллаб, ҳукм қилади.

 

Ҳукм

 

Сайидов Зиядин Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилсин ва унга шу модда билан энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз йигирма беш баравари миқдорида 325 х 20865 = 6.781.125 (олти миллион етти юз саксон бир мииг бир юз йигирма беш) сўм жарима қилинсин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин.

 

Сайидов Зиядин Ҳамидовичга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Гаров тариқасида Жиззах вилоят прокуратураси депозит ҳисобига топширилган жами 5.000.000 (беш миллион) сўм пул Сайидов Зиядин Ҳамидовичга қайтарилсин.


Иш бўйича жабрланувчилар Н.Шербоев ва Н.Абдусаматовларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни Сайидов Зиядин
Ҳамидовичдан ундириш бўйича судга фуқаролик тартибида даъво қилиш ҳуқуқи қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тараф ҳукм эълон қилинган кундан, Сайидов Зиядин Ҳамидович эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди орқали апелляция тартибида, ўн кундан сўнг эса шу суд орқали жиноят ишлари буйича Жиззах вилояг судига кассация тартибида шикоят қилишга ва протест келтиришга ҳақлидир.

 

Раислик қилувчи: К.Холмуродов   имзо

[Ҳукмнинг тўлиқ матни 2, -3-чи файлларда келтирилган].

Жиззах туман ҳокими З.Сайидовнинг мисоли Ўзбекистонда коррупция ва бошқа ижтимоий иллатлар (талон-тарожлик, таъмагирлик, фирибгарлик, порахўрлик ва ҳ.) давлат идораларида нақадар юксакликка чиққанига яққол мисолдир. Бу мисол ягона эмас, бу мамлакат учун феномендир.

 

Ижтимоий иллатлар феноменга айланиши учун мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари давлат идоралари томонидан мутлоқ бузилиши керак. Бундай шароитда асл жиноятчилар ҳокимият курсиларида ўтирадилар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари учун курашаётганлар, бошқача айтганда, ҳукуматдан ягона нарса, яъни ўзлари қабул қилган Конституция ва қонунларни бузмасликни талаб этаётган ижтимоий фаол шахслар эса қамоқларга ташланади.

 

Ҳақ гапни айтгани, ўз шерларида ёзгани, золим ҳукмдорни қўрқмасдан золим деб атагани учун Юсуф Жума “Жаслик” қамоқхонасида ўтирибди, жиноятлари учун икки марта судланган З.Сайидов туман ҳокими курсисини эгаллаб турибди!

 

Икки марта жиддий жиноятлар содир этган ҳокимни сақлаб қолиш учун коррупцион кучлар прокуратура ва судга тазйиқ ўтказгани шундан яққол кўринади-ки, икки солиқ инспекторини ҳокимият мажлислар залида, юзлаб одамлар гувоҳлигида сўкиб, уриб, тан жароҳати етказган безорига тергов органи нафақат ЖКнинг 206-модда 2-қ. “в” банди (Масъул мансабдор шахс томонидан ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), балки 109-м. (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 277-м., 1-қ. (Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик уришдўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган безорилик), 277-м., 2-қ.нинг “г” банди (Ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи безориликни ўтакетган беҳаёлик билан содир этиш) билан ҳам айб эълон этиши лозим эди.

 

Сўкиш, дўппослаш, одам ўлдириш Ўзбекистоннинг энг юқори лавозимли амалдорларига хос одат бўлгандан кейин Зиядин Сайидов одамларни сўкмасинми, уларни дўппосламасинми ёки уларга тан жароҳати етказмасинми? У қароқчилар тўдаси ички қонунқоидаларидан четда туриши мумкинми?!

Мазкур мисол ҳукуматнинг яна бир найрангини фош этади.

 

Ҳокимлар ўтказадиган туман ва вилоят миқёсидаги мажлислар ҳамма вақт албатта прокурор, ИИБ бошлиғи ва бошқа лавозимли шахслар иштирокида ўтиши эътиборга олинса, З.Сайидовнинг икки марта жиноий суд қора курсисида ўтирганини Бош прокуратура билмаслиги мумкин эмас. Маълум-ки, Ўзбекистон 2008 й. 29 июлда БМТнинг коррупцияга қарши Конвенциясига қўшилди.

 

Жорий йилнинг апрелида Бош прокуратура қошида коррупцияга қарши Миллий Режа (МР) ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳи тузилганлиги эълон қилинган эди, яъни коррупцияга қарши курашни ҳукумат ўзининг энг коррупциялашган органига топширди. Шундан кейин икки марта судланган одам ҳоким курсисини эгаллаб туришига ажабланиш керакми?

 

З.Сайидов 2000 й. 17 августда Жиззах суди томонидан ЖКнинг 167-м., 3-қ.нинг “б” (Ўта хавфли рецидивист томонидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож содир этиш) ва “в” (Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида ўзганинг мулкини уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топган.

 

ЖКнинг 15-моддаси 4-қисмига асосан у оғир жиноят содир этган (5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган жиноятни содир этгани учун). З.Саидовга тегишли “ўта хавфли рецидивист”, “уюшган жиноий гуруҳ, “ўзлаштириш”, “талонтарож қилиш” ва бошқа иборалар кўчанинг гапи эмас, улар ЖК ва суд ҳукмида қайд қилинган иборалардир.

 

ЖКнинг 78-моддаси (Судланганлик ҳолатининг тугалланиши)нинг “е” бандида кўрсатилишича “Шахснинг судланганлик ҳолати 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин 7 йил ўтгач тугалланади”, яъни ундан “судланганлик” олиб ташланади.

 

Яна маълум-ки, судланувчига амнистия актининг қўлланишлиги ундаги “судланганлик” ҳолатини тугатмайди. Демак, 2007 й. З.Сайидов нафақат “судланган” ҳолатида, балки суд ҳукмига кўра “рецидивист” мақомида бўлган ва шу ҳолатларда ҳам Жиззах туманига ҳоким этиб тайинланган.

 

Одатда, қасддан содир этилган жиноятлари (мас., ўғрилик, талонтарожлик ва ҳ.) учун судланган шахс, унинг “судланганлиги” тугалланган бўлганда ҳам, моддий жавобгарлик бўлган лавозимларга тайинланишлари мумкин эмас, унинг моддий маблағлар бўйича йўриқнома (кўрсатма, қарор, топшириқ ва ҳ.)лар бериш ҳуқуқини берувчи давлат лавозимларини эгаллашга юридик ҳаққи йўқ. Масалан, ҳокимлик шундай лавозимлардан биридир.

 

З.Сайидов 2007 й. Жиззах туманига ҳоким қилиб тайинланганда, юқорида айтганимиздек, у суд томонидан ЖКнинг 167-м. 3-қ. “б” банди (…ўта хавфли рецидивист …) билан айбдор деб топилган ва “судланганлик” ҳолати чегарасида бўлган. Демак, З.Сайидов 2007 й. Жиззах туманига тамоман ноқонуний равишда ҳоким этиб тайинланган. Ҳатто 2008 й. жиноий суд жараёнидан ўтгандан кейин ҳам у бир кун ҳам ҳокимликдан четлатилган эмас. Бу эса фақат коррупция, пора ёки ошнаоғайничилик эвазига амалга ошиши мумкин, холос.

 

ЖКнинг 78-м. “в” бандига асосан “Шахснинг судлаганлик ҳолати жарима жазоси ижро этилган кундан кейин бир йил ўтгач тугалланади”. 2008 й. 4 сентябрда иккинчи марта судланган З.Сайидовнинг “судланганлик” ҳолати эса 2009 й. 4 сентябрдан кейин тугалланиши мумкин, холос. Бошқача айтганда, Жиззах туманини ҳозирги кунда “судланганлик” ҳолати тугалланмаган шахс бошқармоқда, бу туманни 2 йилдан бери ўта криминаллашган шахс бошқараётгани кўрсатади.                                                                         

                           

 

БИЛДИРИШНОМАлар, НОСИР ЗОКИР

09.06.25-Юздан НИҚОБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БИЛДИРИШНОМАСИ

25 июнь 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

             Наманганлик таниқли журналист ва ҳуқуқбон Носир Зокирнинг ўғли Зоҳиджон Зокиров Намангандан эрталаб соат 6-00да чикиб, соат 9-00 га яқин Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан бўлган «Дўстлик» чегара постига етиб борган. У Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи бир дўстиникида меҳмон бўлиш учун йўлга отланган эди.

 

             Ҳар бир соҳада, айниқса қўшни халқлар билан бордикелди қилишда ўзбек халқи олдига тўсиқлар қўйиб ташлаган ҳозирги ҳукуматнинг бебурд сиёсати бўлмаганда чегара постидан ўтиш муаммоси Зоҳиджон олдига кўндаланг бўлмас эди. Афсус

 

             У ерда навбатда туриш кўплигидан Зоҳиджон соат 11-00 гача навбат кутган. Қорни оч бўлса-да, сабр қилиб, ўзбек чегара постидан божхона постига етиб келганида божхона ходимлари паспортини олиб, уни 5 соат мобайнида ушлаб туришган ва … чегарачиларга топширишган. У ерда чегарачиларнинг бошлиғи чегара пости ходимининг сейфидан наручник (қўл кишан)ни намойишкорога олиб: «Қаерга кетаяпсан?» – деб сўрашан.

 

             Зоҳиджон Ўшга бормоқчилигини ва боришдан мақсадини тушунтирган. Савол жавоб пайтида Зоҳиджон оч бўлганлиги туфайли оғзи-бурнидан сув кўпик келиб, хушидан кетган ва ўзини ташлаб юборган. Чегарачилардан бири унга: «Кўзингни оч!» – дея Зоҳиджоннинг юзига сув уриб ўзига келтирган.


Қорни очиққанда Зоҳиджоннинг қон босими тушиб кетишини айтгач, ҳарбийларнинг бири озгина овқат олиб келади. Орадан бир соат ўтгандан сўнг Зоҳиджонни Наманган вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг икки тезкор вакилининг бири олиб кетиб, вилоят ИИБсига топширади. Зоҳиджонни тўрт соат давомида у ерда ушлаб қолишади. Терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи ундан: «Нега Қирғизистонга бормоқчи эдинг?» – деб сўрайди.


У меҳмонга кетаётганини айтганда, бошлиқ унга: «Хоҳлайсанми сени сиёсатга аралаштириб, Қирғизистон махсус хизматининг агенти, Ўзбекистондаги бор информацияни олиб Қирғизистондан тарқатиб юборяпти, деб қамаб қўйишим мумкин» – деб уни қўрқита бошлайди.


У ерда ҳам Зоҳиджон бир соатдан ортиқ вақт ушлаб турилади ва ниҳоят паспортини олиб қолиб, кеч соат 7-00 да уйига жўнатиб юборишади.

 

             ЎИҲЖдан:

 

             Чегарани миналаштириш, тиконли симлар билан ўраш, йўлларни бетон тўсиқлар билан тўсиш ва уларга беҳисоб блокпостлар ўрнатиш, чет мамлакатларга чиқиш истагида бўлган инсонлар учун совет даврининг унсуричиқиш визасини жорий қилиш, бу Ўзбекистон ҳукуматининг асл башарасидир.

 

             Шу сабабли унинг президенти ҳар йили дунёнинг энг ёвуз диктаторлари орасидан ўзига жой олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳар йили энг мустабид давлатлар рўйхатининг дастлабки ўринларининг бирида туради. Шунинг учун ҳам халқаро ҳуқуқбонлик тошкилотлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тамоман оёқости қилинган, дейишади. ЎИҲЖ эса бу гапларни 90-чи йилларнинг бошидан бери айтиб келмоқда.

 

             Шу жойда Наманган вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғининг Зоҳиджон Зокировга: «Хоҳлайсанми сени сиёсатга аралаштириб, Қирғизистон махсус хизматининг агенти, Ўзбекистондаги бор информацияни олиб Қирғизистондан тарқатиб юборяпти, деб қамаб қўйишим мумкин» – дегани ўта характерлидир. Билиб-билмай бу бошлиқ мазкур гапи билан ҳукуматнинг башарасини тўла очиб қўя қолган.

 

             Қароқчилар юзидаги ниқобини тамоман улоқтиришди.

 

 

 

БИЛДИРИШНОМАлар, Мамир АЗИМОВ

08.04.03-Маҳфуза ИШОНҚУЛОВА: «РАСМИЙ ТОШКЕНТ КЎЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

3 апрель 2008 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

Жиззах вилоят ҳуқуқ ҳимоячилари

Ассоциацияси хабари

 

«РАСМИЙ ТОШКЕНТ КЎЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»

 

дея нола қилади Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах тумани, Гандумтош маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Гандумтош қишлоғида яшовчи фуқаро Ишонқўлова Махфуза Шерлоновна.

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро қўмитаси Жиззах вилоят бўлимига, Жиззах вилоят хуқуқ ҳимоячилари Ассоциациясига шикоят ариза билан мурожаат қилган М. Ишонқўлова қуйидагича баёнот берган.                                                      

                                              

           Мен адолатни қарор топтиришимга ёрдам беришини сўраб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга жазм этдим. Бошқа ҳеч иложи қолмагандан кейингина шундай қарорга келдим. Жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўрашдан чўчимайман, чунки чеки-чегараси йўқ адолатсизлик, инсон тақдирини ҳал қилишнинг “жиззахча усули” мени шунга мажбур қилди. Қўлимда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими турибди.

 

Ажрим бор-йуғи икки саҳифага жой бўлган. Ана шу икки варақ қоғоз қотилни оқлайди, адолатни топтайди. Турмуш ўртоғидан бевақт ажраб, бағри қонга тўлган мендек бир муштипар аёлни сарсон–саргардон қилади. Сарсонгарчиликнинг эса чегараси йўқ. Мана бир йилдир-ки, ҳақиқатни руёбга чиқара олмай овораман. Хуқуқ тартибот органларининг бу ҳақиқатни кўра била туриб, онгли равишда йўққа чиқарганлари мени қўлимга қалам олишга мажбур этди.

 

Воқеа бундай бўлган. 2006 йил 5 ноябр куни кеч соат 23.00 лар атрофида ЎзР Бош прокуратураси хузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноят даромадларини легаллаштиришга қарши кураш департаменти (СВЖДЛ/ККД) Пахтакор туман бўлими бошлиғи Жабборов Олим Русланович фуқаро К.Шариповга тегишли «ВАЗ-2167»-русумли машинани маст ҳолатда бошқариб бораётиб, Жиззах шаҳар Югай кўчаси йўналишидан А.Навоий кўчаси йўналишига ўтиш жойида йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиб турган, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси (ВИИБ), йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХ) бўлими хизматчиси, умр йўлдошим Дилшод Ишонқўловни машинасининг чап томони билан уриб кетиб, жиноят содир этди.

 

Натижада эрим ўша жойнинг ўзида вафот этади. Мен бу жумлаларни суднинг ажримидан келтирдим. Яна ўша ажримда жиноят содир этган шахснинг тўсиқ ёхуд хавфни аниқлай олиш имконияти бўлганида, машинани тўхтатишини таъминлайдиган даражада тезликни камайтириб, уни айланиб ўтиш чораларини кўриши мумкинлиги айтилиб, жиноят содир қилган шахснинг ушбу қоидаларга риоя этмай, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасининг 12.1 пункти, 3-бандини қўпол равишда бузилганлиги ҳам ўз исботини топган.

 

Ушбу ҳолатлар ҳам тергов материалларига киритилган бўлса-да, кейин негадир суд жараёнида унга эътибор берилмади. Дастлабки терговда жиноятчи ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги учун ЎзР Жиноят кодекси (ЖК)нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган эди. Кейин эса сира кутилмаган ҳолда ЎзР Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 30 ноябръ кунги ЎзР Кониституцияси қабул қилинганлигининг 14 йиллиги муносабати билан президентнинг «Амнистия тўғрисида»ги фармонининг 6-моддасига асосан О.Жабборовга тегишли бўлган жиноят иши тугатилди.

 

Суд О.Жабборовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини айбдорлик ҳолатларини ҳал қилмасдан туриб, 6-моддани қўллаб, уни тугатишни лозим топди. Шунингдек, жиноят содир этган шахсга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган қамоқ жазосини ўзгартириб, уни дарҳол суд залидан озод қилиб юборди. Судга раислик қилган А.Худойқўлов сира иккиланмасдан шундай қарор қабул қилди.

                                                                                                                                                                                                

Мен ғайриқонуний чиқарилган суднинг бу қароридан норози бўлиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судига шикоят ёздим. 2006 йилнинг 26 декабр куни шикоятим бўйича апелляция судлов ҳайъати бу ишни ўзининг мажлисида кўриб чиқди. Судда судъялик қилган И.Қувватов мен шикоятимда келтирган важларни бир томонлама кўриб чиқиб, шаҳар суди чиқарган ажримни ўз кучида қолдирди.

 

Апелляция судлов ҳайъатига раислик қилган И.Қувватов шаҳар судининг ажримини ўз кучида қолдирибгина қолмай, балки куракда турмайдиган модда ва бандларни мисол келтириб, уни қўллаб қувватлади. Вилоят судининг қабул қилган ажримида, “Амнистия тўғрисидаги” қарорнинг 2-бандида эҳтиётсизлик орқасида биринчи марта жиноят содир этган шахслар, башарти улар қилган жиноятида ижтимоий хавф катта бўлмаса, бу ЖКнинг 15-моддасининг 3- қисмига тўғри келиши, бу эса унча оғир бўлмаган жазолар турига кириши айтилган.

 

Содир этилган жиноятга мутлақо алоқаси бўлмаган моддаю бандларни қўллаган судъя жаноблари дастлабки терговда қўлланилган ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмини бир четга суриб қўйиб, жиноятчини бутунлай оқлаб юборди. Судъя И.Қувватов фақат жиноятчини оқлайдиган моддаларни қўллашда устаси фарангина эмас, балки уста “кашфиётчи” ҳам экан. Унинг ажримидаги мана бу жумлаларга эътибор беринг: “Жабборов Олим Расулович эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс ҳисобланади.

 

Шундай экан, у жиноятни қасддан эмас, балки фақат эҳтиётсизлиги орқасида содир этган. Шунинг учун унга оғир жазо бериш мумкин эмас Ана сизга мантиқ! (Онангни қози…, дардингни кимга айтасан,- деганларидек) Хўш, дардимизни кимга айтайлик? Бу қонун дегани И.Қувватовнинг назарида резинадек гап экан: хоҳлаган томонига чўзади, хоҳласа тугун қилиб тугади. Қани, ечиб кўринг-чи?

 

Ваҳоланки, мен апеллация судига аниқ далиллар келтириб, қанча ҳолатлар бўйича аниқлик киритилишини талаб қилган эдим. Улар қуйидагилар эди.

 

  1. О.Жабборов содир этган жинояти учун дастлаб унга нисбатан ЖКнинг 266- моддасининг 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган, бироқ кейин қандайдир сабабларга кўра бу модда ўзгартирилган. Шу сабаблар асослаб берилиши керак.

 

  1. “Амнистия тўғрисида”ги қарорнинг 6- моддасини қандай сабабларга кўра О.Жабборовга қўллаб, уни озод қилиб юбориш ҳолати ҳам бирон бир манбаъда ўз исботини топмаган. Нега?

 

  1. Тергов материалларида ўз аксини топган, маст ҳолатда машина рулини бошқариб, жиноят содир қилган О.Жабборовнинг бу ҳаттиҳаракатига нега суд томонидан етарлича ва қонуний баҳо берилмади?

 

  1. О.Жабборов ўз хизмат вазифасини бажариб турган жабрланувчини оғир аҳволда қолдириб, воқеа жойидан қочиб қолганлиги, бу тўғрида гувоҳларнинг аниқ кўргазмаларини суд нега инобатга олмади?

 

Ваҳоланки, О.Жабборов ЎзР.нинг бир қатор қонунлари, жумладан, ЖКнинг 117 ва 219- моддалари, 56-моддаси 1-қисмининг “в” банди ва шу модданинг 1- қисми “к” бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этган эди.

Хизмат вазифасини ёки фуқаролик бурчини бажариб турган шахсга нисбатан содир этилган бундай жиноят, бунинг устига   у маст ҳолатда бўлса, бу юкорида тилга олинган модданинг 1-қисми о” бандига кўра, жиноят ва жазо оғирлашган деб қаралиши керак, бироқ суд инстанциялари бу ҳолатларни четлаб ўтди. Ана шунга ҳам аниқлик киритилиши керак.

            

        Агар юқорида келтирилган моддалар йиғиндиси ЎзР ЖКнинг 15-моддаси 4-қисми билан малакаланиш шартлиги инобатга олинадиган бўлса, О.Жабборов аминистияга тушиб, озодликда ялло қилиб юриш эмас, балки беш йилдан ортиқ, аммо ўн йилдан кўп бўлмаган қамоқ жазосига тортилиши лозим эди.   Аммо бундай   бўлмади. Суд ижтимоий хавфлилиги аниқ кўриниб турган жиноятни содир этган О.Жабборовга амнистия қўллаш мумкинми ё йўқми, буни тахлил қилиб хам ўтирмади, уни суд залидан озод қилиб қўя қолди.

    

Амнистия тўғрисидаги қарорда, “биринчи марта эҳтиётсизлиги орқасида ижтимоий хавфи унчалик катта ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар жазодан озод қилинсин”дейилган. Менинг бунга эътирозим йўқ. Лекин қаттиқ маст ҳолда жиноят содир этиб, воқеа жойидан ўлим ҳолатида ётган жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмай қочиб кетган О.Жабборовнинг бу ҳолати суд томонидан атрофлича тахлил этилмаганлиги қалбимни ўртайди ва мамлакатимиздаги суд тизимининг адолатли эканлигига шўбҳа уйғотади.

Биринчидан, бу борада менинг қилаётган шикоятларим самарасиз кетаётган бўлса, иккинчидан, жиноий ишлар бўйича шаҳар ва вилоят судларининг чиқарган бетайин, хеч бир мантиққа эга бўлмаган ажримлари менинг шундай хулосага келишимга сабаб бўлмоқда.

 

И.Кувватов А.Худойқўлов, Н .Боймуродов, У. Холмуродов ва Ш. Шерназаровлардан иборат апелляция судлов ҳайъати менинг шикоятимдаги важларни ўз йиғилишида кўриб чиқиб, келтирган хулосасига эътиборингизни қаратмоқчиман. Судлов ҳайъати Жиззах шаҳар судининг ажримини тўлиқ қўллабқўвватлаган ҳолда, ўзи қуйидагича ажрим чиқаради:

 

“Жабборов Олимнинг содир этган жинояти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 30 ноябрь кунги “Амнистия тўғрисида”ги қарорининг 6- банди таъсирига тушиб қолганлиги сабабли, жиноят иши ушбу қарорга асосан ҳаракатдан тўхтатилганлиги тўғри деб топилсин. . Жиноий ишлар бўйича вилоят судининг ажримидаги асосларни тўлиқ қувватлаб, “отдан қолма байталим” қабилида иш тутиб, қуйидагича қўшимчалар киритгани дард устига чипқон бўлди. Мана ўша важлар: “Олим Жабборов айбига тўла иқрорлик билдириб, қилган жинояти учун қаттиқ пушаймонлигини билдирди ҳамда “Амнистиянинг 6- моддасига асосан ўзини авф қилишини сўраган

 

Бошқа жойларни билмайману, аммо бизнинг Жиззаҳда ҳуқуқтартибот органлари мансабда ўтирган ёхуд пули кўп бўлган шахсларни у қандай жиноят содир этган бўлмасин, йўлини топиб жазодан озод қилиб юбораверадилар. Пули, суянчиғи йўқ оддий фукароларга эса бошқача йўл тутилади. Уларнинг тавба-тааззурлари инобатга олинмайди, йўқ жиноятларни бўйинларга илиб жазо тайинлаб юбораверадилар. “Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди”.

 

Энг ажабланарлиси шунда-ки, судлов ҳайъати менинг асосли важларим билан келишиб бўлмаслигини ўз ажримида аниқтиниқ қилиб айтиб қўйганлигига нима деса бўлади?

 

       Шаҳар суди ҳам, вилоят суди ҳам ушбу жиноят ишини атрофлича ўрганмади, тўғрироғи ўрганишни хоҳламади. Жиноят содир этган шахсга тўлиқ хуқуқий баҳо берилмади ва ишга бир томонлама ёндашилди. О.Жабборовнинг маст ҳолатда машинани бошқариб жиноят содир этгани, воқеа жойидан қочиб кетганлиги, гувоҳларнинг кўргазмалари судга келиб иш материалидан чиқариб ташланди.

 

О.Жабборовнинг қатор жиноий ҳаракатлари “Амнистия тўғрисида”ги қарорнинг 2-бандида кўзда тутилган модда билан малакаланиб, “Олим Жабборовнинг ҳаракатини биринчи марта эҳтиётсизлиги орқасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятини енгил жазолар турига киргизиб, уни суд залидан озод қилганлиги, жиззахчасига судловнинг яна бир кўринишидир.

 

Шаҳар ва вилоят судларининг чиқарган иккала ажримида ҳам мантиққа мутлақо эга бўлмаган шундай жумлалар бор-ки, уни ўқиб кўриб ҳам куласиз, ҳам куясиз. Иш ҳолати бўйича вилоят апелляция судлов ҳайъатига раислик қилган И.Қувватов чиқарган ажримидаги мана бу жумлаларга эътибор берсангизлар: “Олим Жабборов эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс хсобланади.

 

Бундай кишилар жиноятни қасддан эмас, балки эҳтиётсизлиги оқибатида содир қилиши мумкин”,- деб хулоса чиқаради-да, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2006 йил 6 декабрь кунги бўлиб ўтган очиқ суд йиғилишига раислик қилган А.Худойқўловнинг ажримида келтирилган важларни сал бошқачароқ тарзда, тўғрироғи, лўнда, аниқ қилиб такрорлаб, биринчи ажримни ўз кучида қолдирган.

 

Вахоланки, мен шаҳар судининг ажримидан норози бўлиб, вилоят апелляция судлов ҳайъатига ёзган шикоятимда турмуш ўртоғим Дилшод Ишонқулов билан содир бўлган воқеа юзасидан дастлабки терговда гувоҳлик берган вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ходимлари – кичик сержантлар Ашуров Бахтиёр ҳамда Худойбердиев Дилшод ЙҲХ ходими Дилшод Ишонқуловни жиноят содир этган О.Жабборов бошкарган машина қандай ҳолатда босиб кетганлиги, жиноятчининг ўзи эса воқеа жойидан қочиб қолганлиги ҳакида атрофлича тушунтириш беришган.

 

Аммо терговчи кейинги суриштирувларда далилларнинг бир қанчасини тақдим этган бўлса-да, суд бу далилларни очиқданочиқ, онгли равишда ўз ажримидан чиқариб ташлади. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаш мумкин, холос: Жабборов Олим Русланович ЎзР Бош прокуратураси ҳузуридаги СВЖЖДЛД/ККД Пахтакор туман бўлимининг бошлиғи эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, терговни олиб борган шахснинг ҳам, Жиззах шаҳар ва вилоят судининг ҳам О.Жабборовга нисбатан тутган бундай йўлини тушуниш қийин эмас.

 

Гувоҳларнинг кўргазмаларида баён қилишларича, ЙПХ ходими Дилшод Ишонқулов йўлнинг маълум қисмида туриб, машина қатновини назорат қилган. Аммо бу ҳолатлар ва жиноят қандай содир этилганлигига бўлган икки нафар ички ишлар ходимларининг кўргазмалари ҳам, тушунтиришлари ҳам судда инобатга олинмади.

 

Агар турмуш ўртоғимга ўша пайтда дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилганида эди, балки у тирик қолармиди, деган армон мени қийнайди. Муҳтарам президентимиз ўзининг кўпгина маърузаларида, ҳар бир фуқоронинг эркинлиги, ҳақҳуқуқлари, қадрқиммати адолатли қонун ҳимояси остида эканлигини қайтақайта такрорлайди. Аммо жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар ва вилоят судларига раислик қилган А.Худойқулов ва И.Қувватовлар қонунни оёқ ости қилишиб, О.Жабборовга нисбатан бир ёқлама йўл тутишди.

 

Уларнинг назарида, О.Жабборов мансабдор шахс бўлганлиги сабабли фақат эҳтиётсизлиги орқасида жиноят содир қилиши, у қасддан жиноят содир қилиши мумкин эмас экан. Улар уялгандай О.Жабборовнинг маст ҳолатда машина бошқарганлиги, хизмат вазифасини бажараётган Дилшод Ишонқуловни уриб кетиб, воқеа жойидан шармандаларча қочиб кетганлиги, гувоҳларнинг кўргазмалари тўғрисида ломлим деб оғиз очмайди.

 

Сабаби эса оддий: О.Жабборов кўп йиллар тергов ва прокуратура органларида ишлаган одам, отаси – Руслан Жабборов ҳам обрўли киши бўлган, умрининг кўп йилларини савдо ташкилотларига раҳбарлик қилиш билан ўтказган. Худо кўрсатмасин ўғли жазо олиб кетадиган бўлса, нақ гўридан тикка туриб кетадия! Бунинг устига О.Жабборовнинг 5 та фарзанди чирқиллаб турибди. Бевақт вафот этган Дилшод Ишонқуловнинг эса фарзанди бор-йўғи битта. Демак, судларнинг назарида орада анча фарқ бор.

 

Мен, ҳозир Ўзбекистонда адолатни қарор топтириш мумкин эмас, деган хулосага келганман. Бунга сабаб, юқори идораларга йўллаган шикоятларимнинг самарасиз кетаётганлигидир. Мен ҳақиқатнинг юзага чиқишида ёрдам сўраб, ЎзР Бош прокуратураси, Олий Мажлиси Сенати, Олий суди, Олий мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) номига қайтақайта шикоят ариза билан мурожаат қилганман.

 

Мен улардан, “шикоят хатингизни Жиззах вилоят прокуратурасига (ёки вилоят судига) юбордик, натижаси ҳақида сизга маълум қилишади”деган икки энлик жавоб олишдан бўлак бирон ёрдам кўрмаганман. Суд ва тергов амалиётининг жиззахчасига усули жуда кўп жабридийдалар қатори менинг ҳам хафсаламни пир қилган.

 

Эримдан ёдгорлик бўлиб ёлғиз фарзандим бўтадай бўзлаб қолди. Турмуш ўртоғим энг навқирон пайтида хаётдан кўз юмди. У яшаши керак эди. Менга энг алам қиладигани шу-ки, жиноят содир этиб эримнинг ўлимига сабабчи бўлган О.Жабборов ҳеч нарса бўлмагандай ўйнаб-кулиб юрибди. “Замон – зўрники” деб шунга айтсалар керак-да.

 

Мен яна такрор айтаман: эртанги кундан умидим сўнган, чунки мен яшаётган юртда адолатни қарор топтириш игна билан қудуқ қазишдек мушкул иш, шунинг учун дунё афкор оммасига дардимни тўкиб солишга ва тарқатишга қарор қилдим. Адолатни юзага чиқара олмай фироқда куйган мендек ёлгиз аёлга ёрдам берадиганлар топилиб қолар, деган умиддаман.

 

 

Жиззах вилоят, Жиззах тумани, Гандумтош фуқоролар йиғини, Гандумтош қишлоғида яшовчи фуқаро                            

Махфуза ИШОНҚУЛОВА

 

Жиззах вилоят ҳуқуқ ҳимоячилари

Ассоциацияси раиси Мамир Азимов

 

ЎИҲЖдан:

 

Насиб этса, биз ноёб суд ҳукми ва ажримлари ҳакидаги ушбу маълумотни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) ва бошқа халқаро ташкилотларга етказамиз. Бу муҳим нарса, чунки 2007 йил июль ойида ЕХҲТнинг инсон ҳуқуқлари, хусусан, “Миллий суд системаси ва фуқаровий жамият”, мавзусига бағишланган, Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли халқаро кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноий ишлар бўйича ҳайъатининг раиси Дилбар Суюнова 57 давлатдан келган хукумат делегациялари ва нодавлат ташкилотлари вакиллари олдида оташин нутқ сўзлаб: “Ўзбекистон суд системасида тубдан [кардинал] ўзгаришлар юз бермокда” – деб 400 дан ортиқ одамни … алдаган экан.

 

Мамлакат суд системасида тубдан ўзгариш бўлаётган бўлса, бу жараён барча вилоят ва регионларда сезилиши ва юзага келиши керак. Тубдан ўзгариш Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятларида амалга ошиб, Жиззах вилоятида, қўполроқ ибора билан айтганда, “бардак” ҳолатда қолиши мумкин эмас.

 

Суд системасининг ҳолатини Тошкент шаҳрида ЎИҲЖ Тошкент шаҳар бўлими раиси, физика-математика фанлари доктори Собир Тулаганов ва журналист Равшан Бобомухаммедовлар устидан, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳрида ЎИҲЖ ҚҚР бўлими раиси Турсунбой Ўтамуратов устидан, Бухоро вилоят Қоракўл шаҳрида узбекнинг қамоқда ётган буюк шоири Юсуф Жуманинг ўғли Машраб устидан бўлиб ўтган суд процессларида аниқ ва равшан кўрдик.

 

Бу суд процесслари Д.Суюнованинг оташин нутқидан кейин бўлиб ўтган. Ўзбекистон Олий судининг катта бир бўлагини бошқараётган Д.Суюнова КАТТА ЁЛҒОННИ қандай қилиб бўйинча қилиб кийиб олган бўлса, суд системаси ҳам шундай қилиб кийиб олган. Буни халқаро демократик ҳамжамият билиши керак ва биз уни билдиришга ҳаракат қиламиз.

 

Ўша кенгашда Д.Суюнова менинг: “Тубдан айниган системада тубдан ўзгариш килиб бўлмайди” – деганимни ўз қулоғи билан эшитган. Тубдан айниган системани туби билан йўқотиб ўзгартириш мумкин, холос.

 

Муҳтарам синглимиз Махфузахон! Турмуш ўртоғингизни Аллоҳ раҳмат қилсин. Ундан колган ёдгорлик – фарзандингиз ақлли, хушли, чин инсон бўлиб ўниб ўссин. Мусибат қанча оғир бўлса-да, Аллоҳ Сизга сабр-тоқат берсин. Бироқ Сиз И.Қувватов ва А.Худойқуловларга ўхшашларга ялинманг ва улардан нажот кутманг. Уларнинг кўзи ҳозир мойга ва қонга тўлган. Улар ҳам катта синов остидадирлар. Ҳисоб-китоб ҳали олдинда!

 

Толиб Ёқубов

 

ЎИҲЖ раиси

 

Франция  

 

Азам ФОРМОНОВ, БИЛДИРИШНОМАлар, ЖАСЛИҚ – УЯ 64-71, СИЁСИЙ МАХБУСЛАР

08.03.10-А.ФОРМОНОВ ҳақида

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг

БИЛДИРИШЕОМАСИ

 

10 март 2008 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекнинг найранги кўп…

 

Ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон ҳудудидаги Жаслик поселкаси яқинида жойлашган УЯ 64/71 маҳбусхонасида сақланаётган, ЎИҲЖ Сирдарё вилояти бўлими раиси Азам Формонов 2006 йил 29 апрель куни қамоққа олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) бўйича айб қўйишгач, вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари уни кодекснинг асосий моддаларидан бири – 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) бўйича ҳам айб “ёпиштиришга” анча уринганлар, бироқ буни уддалай олишмаганлар.

 

Бунинг асосий сабаби бизга қоронғу. Ўша кунлари тергов органи ходимлари негадир жуда шошилишди, ва гарчи ЎзР Жиноят-процессуал кодекси бўйича тергов жараёнига уч ой муддат ажратилган бўлса-да, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси катта терговчиси подполковник Бозорбой Қодиров терговни 18 кунда тугатди. Бироқ, “заказ” юқориники бўлса, маҳбус қаерда бўлишидан қатъий назар, кечроқ бўлса-да, “заказ”ни албатта бажаришларини кўпчилик яхши билади. Ҳозирги кунларда УЯ 64/71 концлагерида айнан ана шу амалиёт ҳаракати бўлмоқда.

 

А.Формоновнинг турмуш ўртоғи Озода Якубова уч ярим яшар қизини олиб, эри билан учрашиш мақсадида 22 феврал куни эрталаб Жаслик посёлкасига етиб борган, бироқ турли баҳоналар билан она-болани учрашувга қўйишмаган. Оби-ҳаво совуқ бўлгани учун ёш бола қаттиқ азоблангани сабабли 24 февраль куни О.Якубова Жаслик ИИБга бориб, паспортини қайтиб беришни ва қайтиб кетишини, ўзи билан бирга келган олти аёл ва ундан кейин келган бошқа аёллар ҳам зонага киритилганини, А.Формоновнинг олдига киритилмаётганларининг сабаби уни яна изоляторга ташлаганлари учун бўлаётганини айтиб норозилик билдиргандан сўнг 25 февраль куни уни зонага киритишган.

 

Зонага киритишдан олдин О.Якубовани зона бошлиғи Қуролбой Бердиев кабинетига олиб боришган ва зона бошлиғи унга ушбу гапларни айтган: “Сизнинг эрингиз хизбуттахрирчиларга қўшилиб кетган. Доим шуларнинг тарафини олиб, уларга адвокатлик қилиб, тартиббузарлик содир этади. Хизбуттахрирчилар халқ душмани, улар мана бунақа яшаётганимизни кўра олмайдиганлар. Уларнинг хотинлари ҳижобга ўраниб, светсиз, газсиз яшашимизни хоҳлайдиган халқ душманлари. Мен бошлиқ сифатида турмуш ўртоғингизга, хизбуттахрирчиларга қўшилмагин, деб айтдим, сиз ҳам хотини сифатида унга айтинг. Шунака қилаверса умрбод чиқармаймиз бу ердан».

 

О.Якубова: «Бунақа бўлиши мумкин эмас, мен ишонмайман. Бўлмаса бошқа камерага кўчиринг, қўшманг уларга» дегач, зона бошлиғи: “Бунинг иложи йўқ, ўзини алоҳида хонага қўя олмайман, ҳамма камераларда хизбуттахрирчилар бор” деган. О.Якубова турмуш ўртоғига нисбатан зона бошлиғининг бундай дейишидан ҳайратга тушган. Зона бошлиғи “Эрингиз хизбуттахрирчиларга қўшилиб кетган”, деб қўрқмасдан айтаётганидан, О.Якубова бу билан у эрига янги айблов эълон қилиб, яна қамоқ муддати қўшиб бермоқчи бўлишаётганига урғу бераяпти, деган хулосага келган.

 

Учрашувга кириб турмуш ўртоғига берган биринчи саволи ҳам шу бўлган. Мазкур қамоқхонани яхши билган ва унда кўп маротаба бўлган аксарият одамлар: «Бу ердаги маҳкумларни ҳар биттасини 159-модда билан қамалган маҳкумларга қарши ишлатмоқчи бўлишади» дея маълумот беришган. А.Формонов хотинининг бу саволига: «Мен бу ишни қилмайман ва буни зона бошлиғининг ўзига ҳам айтганман, балки шунинг учун шу гапни айтгандир» деб жавоб берган.

 

Масаланинг асл моҳияти 26 февраль куни ойдинлашган. Учрашувнинг иккинчи куни кечқурун эшикни тақиллатиб зона бошлиғи икка бегона одам билан бирга учрашув хонасига кириб келган. «Формонов, камчиликлар, шикоятлар йўқми?» деб сўрагач, зона бошлиғи О.Якубовага қараб: «Мен айтган гапларни эрингизга айтдингизми?» – деган ва давом этган: «Ўзларига ҳам, сенга ҳам яна бир марта айтаман, сен уларга қўшилмагин, сенинг модданг бошқа, сен мана бу болаларингни ўйлагин» дея Мадинага қараб ишора қилган. А.Формонов: «Мен ҳеч қачон уларга қўшилмаганман» деб жавоб берган. Маълум бўлишича, гапга аралашмаган икки бегона одам Тошкентдан келган МХХ ходимлари бўлган ва улар Жасликка етиб келгунча О.Якубовани уч кун давомида турмуш ўртоғининг олдига киритишмаган.

 

А.Формоновни Хизб ут-Таҳрир партиясига “илинтириш” учун МХХ ва зона маъмурияти “ўткизиб қўйилган ўрдак” (“подсадная утка”) усулини ҳам қўллашган. Январь ойининг бошида А.Формонов ва бошқалар ўтирган камерага янги хизбуттаҳрирчи “маҳбус”ни олиб киришган ва шу янги кирган “маҳбус” камерада ўирган бир хизбуттаҳрирчи билан дарҳол уруш чиқариб, жанжаллашаверган.

 

Камерадаги одамларнинг тоқати чидамай бошлаган. А.Формонов: “Жим ўтирайлик энди, бўлди қилинглар” деб айтган ва уларнинг иккаласи қолиб, 8 январь куни унинг ўзини изоляторга тиқишган. Уч кундан кейин янги кирган маҳбус билан уришган маҳбусни ҳам ШИЗОга ташлашган. Бироқ уруш чиқарган янги “маҳбус” изоляторга тушмаган. Шундай қилиб, О.Якубованинг турмуш ўртоғи қишнинг энг совуқ кунларини изоляторда ўтказган. Январь кунлари совуқ шу қадар қаттиқ бўлган-ки, бир соатлик сайр (прогулка)ларни маҳбуслар зўрга ўтказишган.

 

“Битта камерада бирга ўтиргандан кейин хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам маҳбуслар ўзаро гаплашишга мажбур. Бир камерада ўтирганларга ўзаро гаплашишни тақиқлаш психологик қийноқдир. Балки турмуш ўртоғимга нисбатан яна янги айблов қўймоқчи бўлишаётгандир. Булардан ҳамма нарсани кутса бўлади” дейди О.Якубова.

 

Қуйида биз зона раҳбариятининг охирги бир неча ой ичида А.Формоновга нисбатан қилган жиноятларига тўхталмоқчимиз. Зона раҳбарияти А.Формоновга тўҳмат уюштириб, уни 2007 йил 23 майдан 19 июнга қадар, яъни 27 кун ШИЗОга ташлаган, у ерда дубинка таёқ билан оёғининг ости ва белига аёвсиз уришган. Натижада изолятордан чиққандан кейин ҳам у 10 кун деярли оёқ босиб юра олмаган. 10 октябрдан 20 октябрга қадар 10 кун, ҳеч бир сабабсиз, “сафда нотўғри юраяпсан” деган сохта айб билан А.Формоновни совуқ ва зах изоляторга ташлашган.

 

Бу ерда уни икки кун давомида қўлига кишан (наручник) солиб ва темирга боғлаган ҳолда қамоқхонанинг беш ходими биргалашиб аёвсиз калтаклашган. 2007 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари бўлган учрашувда О.Якубова турмуш ўртоғининг соғлиги жуда ёмон, совуқ ва зах изоляторда қулоғи шамоллаб, ундан йиринг оқиб турганини, жуда ҳам қаттиқ йўталиб ётганини ўз кўзи билан кўрган. А.Фармонов 2008 йил 8 январдан 30 январга қадар ШИЗО (штрафной изолятор)га ташланган.

 

У ўн беш кун изоляторда, етти кун карантинда бўлган ва муттасил қўлига кишан (наручник) солинган ҳолда ўтирган. Қоида бўйича карантинга чиққандан кейин маҳбус қўлига наручник солиш умуман мумкин бўлмаган ҳолда А.Формоновга карантинда ҳам етти кун наручник солишган. 16 февраль куни уни чақириб, амнистияга тушмаганлигини айтиб, мажбуран қўл қўйдириб олишган. «Имзо чекмайман, мен тартиб-қоидани бузган эмасман» дегандан сўнг А.Формрновга жисмоний қийноқ қўллашган.

 

О.Якубова турмуш ўртоғининг олдидан учрашувдан қайтганидан кейин шикоят хати ёзишга қарор қилган. 2007 йил 9 ноябрь куни турмуш ўртоғига нисбатан бўлаётган қийноқларни тўхтатишни, А.Фармоновнинг жиноят иши қайта кўрилиб, уни тўлиқ оқлаган ҳолда озодликка чиқаришни, А.Фармоновга нисбатан сохта жиноий иш қўзғаган ва судлаган ҳамда УЯ 64/71 ЖИЭМда қийноқларга солаётган барча шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни сўраб шикоят хатини Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош Прокурори Р.Кодиров, Ички ишлар вазири Б.Матлюбов, ЖИЭББ (ГУИН) бошлиғи А.Шодиев номига почта оркали юборган, бироқ шу пайтга қадар бу юқори лавозимли шахслардан хатига қонуний жавоб олмаган. Унинг шикоят хати ёзилгандан кейин ҳам турмуш ўртоғи қийноқларга солинган.

 

Биз илгарироқ А.Формонов ва Алишер Караматов иши юзасидан жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди чиқарган ҳукмнинг тўлиқ матнини (бирор ҳарфини ўзгартирмаган ҳолда) Интернет-сайтларда эълон қилган эдик. Ҳукмда жазо умумий тартибли зонада ўтаттирилиши кўрсатилган бўлишига қарамасдан А.Формонов махсус тартибли (особый режимли), яъни қаттиқ тартибли (строгий режим) УЯ 64/71 концлагерида сақлашмокда.

 

Маълум-ки, бу зона 1997 йили Ўзбекистоннинг энг экологик хавфли, ўта континенталь (ёзда ўта иссик, кишда ўта совуқ) иқлимга эга бўлган Усть-Юрт платосида диний ва сиёсий эътиқодлари туфайли судланган инсонлар учун ташкил этилган ва шу сабабли мазкур зона концентрацион лагерь мақомида бўлиб, унда махсус тартиб ўрнатилган. А.Формоновга охир-оқибат 159-чи (ёки шу тенги) модда билан яна айб қўйиш учун суд ҳукмига зид ҳолатда уни айнан шу зонага этап қилишган.

 

О.Якубованинг айтишича, А.Формонов озодликка чиқишидан буткул умидини узган.

А.Формонов зона маъмуриятининг алоҳида диққат марказида туришини қуйидаги фактдан ҳам англаш қийин эмас. Зона бошлиғи муовини А.Формоновни олдига чақириб, ОБСЕ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)да киминг ишлайди, деб сўраган. А.Формонов: “ОБСЕда менинг ҳечкимим ишламайди, у ташкилотда ким ишлашини билмайман» деб жавоб берган. Шундан сўнг муовин О.Якубованинг акасини ҳам «Киминг бўлади, қаерда ишлайди?» – дея суриштирган.

 

ЎИҲЖдан:

 

Кейинги пайтларда бирнеча ҳуқуқбонларнинг қамоқхоналардан озод этилиши сўзсиз қувонарли воқеълик бўлса-да, уларнинг баъзилари Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳозир қийноқлар қўлланилмаётир, деб баёнот бераётгани тушунарсиз нарсадир. Бизга келаётган, ҳамда бир қанча ҳуқуқбон ташкилотларнинг бераётган маълумотларига кўра мамлакатнинг милиция бўлимлари, тергов органлари ва жазони ижро этиш колонияларида қийноқлар бир кун ҳам тўхтамаганини айтиш мумкин. Авторитар тузумлар нафақат маҳбусларга, балки ёппасига бутун жамиятга зулм ўтказмаса яшай олмайдилар.

 

Толиб Ёкубов

 

ЎИҲЖ раиси

 

Франция 

 

БИЛДИРИШНОМАлар, УЯ 64/36, ҚИЙНОҚЛАР

07.07.30-ФОЖЕАЛИ ЎЛИМ

30 июль 2007 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига Фарғона вилоятидан келган «Фожеали ўлим!» мақоласи ҳар қандай соф виждонли инсонни изтиробга солади ва бу фожеани содир этган маҳлуқлар ҳамда уларнинг раҳнамоси Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан нафрат уйғотади. 39 ёшли айбсиз ватандошимиз, мусулмон йигит Иномжон Якубовнинг жасади Навоий шаҳридан олиб келинаётгани ҳакидаги маълумотни унинг отаси Сойибжон ота Якубовга Марғилон шаҳар ҳокими Н.Раҳматуллаев, шаҳар ички ишлар бўлимии бошлиғи, «Узун ховуз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаммадамин ва бошқа бирнеча нотаниш одамлар билдиришган. Худоси Ислом Каримов бўлган бу одамлар охир-оқибат Иномжоннинг қотиллари билан Аллоҳ олдида теппа-тенг жавоб беришларини тушунишармикин?

 

Фожеали ўлим!

 

         Навқирон ва қадимий марғилон ўзининг 2000 йиллик тўйини нишонлаш арафасида турган бир пайтда 2007 йил 19 июль куни эрталаб соат 8.00 да марғилондаги қадимий қабристонлардан бири бўлмиш “Хўжа Форсо” қабристонида 200 дан ортиқ инсонлар иштирокида дафн маросими бўлиб ўтди.

        

Нафақат марғилонни, балки бутун Фарғона вилоятини ғамғуссага, қайғуга солган бу дафн маросимида шу куни азонда, соат 5-00 ларда Навоий шаҳридаги УЯ 64/36-сонли қамоқхонадан бош мия суяклари пачоқланган, юз ва кўзлари аянчли аҳволга келтирилган 39 ёшли Якубов Ином Соибжоновичнинг жасади тупроққа топширилди.

        

Якубов И.С. 1998 йил 23 сентябрда “Ҳизбуттаҳрир” партиясига мансубликда айбланиб қамоққа олинган ва Фарғона вилоят судининг ҳукми билан 18 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

        

марғилон шаҳар, “УзунҲовуз” маҳалла, ИбнСино кўчаси, 9-уйда яшовчи унинг 77 ёшли отаси Якубов Соибжон ака марҳум ўғли иномжонинг ҳалол ва покиза, иъмон-эътиқоди мустаҳкам ва отаонасига, ўз оиласи ва яқинларига жуда меҳрибон, юксак ҳулқли фарзанди бўлганлигини, ҳеч қандай экстремистик, террористик фаолият олиб бормагани ҳолда ноҳақ айбланиб қамалгани ҳамда тўққиз йиллик айрилиқ, қамоқхоналардаги қийноқ ва азоблардан сўнг ўғлининг бундай аянчли ва фожеали ўлим билан олиб келинганлигидан қаттиқ норози эканлигини ва ўғлининг ўлишига сабабчи бўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилиб республика прокуратурасига арзнома топширишини айтди.

        

Марҳумнинг хотини Турсунқулова ёқутхон эрининг қамоқда бўлган пайтда унга ўпка сили касаллиги юқтирилгани ва бу касаллик узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган бўлишига қарамай, 2007 йил 16 июнь куни қамоқхонага охирги учрашувга борган пайтда эрининг аҳволи анча яхшиланганлиги ҳақида гапириб, роппа роса 1 ойдан сўнг фожеали ўлим билан уйга олиб келинганидан қаттиқ изтироб чекаётгани ҳамда икки норасида фарзандининг отасиз етим бўлиб қолишларига сабабчи бўлган жиноятчижаллодларни жазога тортиш ҳақида ариза беришлигини айтди.

        

Ёқутхонинг айтишича, учрашувга борган пайтларида унинг марҳум эри Иномжон қамоқхонада содир этилаётган жиноятлар ҳақида гапириб, қамоқхона ходимлари диний эътиқоди учун қамалган маҳбусларни жуда қаттиқ қийноқларга солишларини, намоз ўқиганлиги учун уларни аёвсиз калтаклаб, узоқ муддатга изоляторга ёпишлари ҳақида гапириб берган.

 

Бундан ташқари Иномжон унга энг оғир жиноят, яъни турма ходимлари атайлаб ўзлари уюштирган ҳолда ёмон ва ғаразли ниятлар билан суғорилган, яхшилаб боқилган “маҳсус” маҳбусларга диндор маҳбусларнинг қўлоёқларини боғлаб, номусларига тегиш ва зўрлаш учун изолаторларга ташлаб қўяётганлари ҳақида гапириб берган. Бундан асосий мақсад улардан президентнинг номига кечирим хати ёздириб олиш бўлган.

 

Кечирим хати ёздиришнинг асосий мақсади асосан диндор маҳбуслар президент номига ёзилган кечирим хатларида ўзларининг қилмаган айбига иқрор бўлиши, унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини тўғри деб, бу билан унга нисбатан қўйилган “экстремисттеррорист” деган тамғани тасдиқлаши керак бўлган.

        

Жаноза ўқилишидан олдин жасадни кўриб, унинг жуда аянчли ҳолда экани, яъни бош мия суякларининг пачоқлангани, чап кўзининг ўйилиб кетгани, чап юзининг ёноқ қисмида 3-4 сантиметрлар чамаси суяклари синиб, ичига ботиб кетгани, тананинг бошқа қисмларидаги жароҳатларни кўриб, унинг яқинлари, қариндошуруғлари жуда қаттиқ ғазабга келдилар.

        

2007 йилнинг 18 июлида Навоий вилояти Суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан врач мухитдинов имзоси билан берилган 82-сонли “Ўлим ҳақидаги врачлик гувоҳномаси”да Якубов Ином Соибжоновичнинг ўлган вақти 2007 йил 17 июль, ўлган жойи навоий вилояти УЯ 64/36 стационари, деб кўрсатилган. Ўлимнинг бевосита сабаби:      а) Очиқ бош мия травмаси; б) Калла асоси суякларининг синиши; в) Травматик шок, деб кўрсатилган.

        

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистонга ташриф буюрган чоғида текширувлар ўтказиб, Ўзбекистондаги барча тергов ҳибсхоналарида, қамоқхоналарда қийноқлар мунтазам ва систематик тарзда олиб борилаётгани ҳақида ахборот бериб, бу ёмон иллатни қийноқлар ва инсонларга қарши олиб борилаётган бу тарздаги жиноятларни бартараф этиш учун 22 банддан иборат кўрсатма ва таклифлар берган.

 

Шундан сўнг 2003 йилда президент И.Каримовнинг кўрсатмасига биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал саидов бошчилигида Тео ван Бовен томонидан кўрсатиб берилган қийноқларни бартараф этиш ва бошқа ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида миллий дастур ишлаб чиқилган эди. Лекин минг афсуски, инсониятга қарши бу жиноятлар ҳанузгача давом этиб келмоқда.

 

Айниқса, навоийдаги УЯ 64/36-сонли зонадаги маҳбусларга нисбатан кўрсатилаётган қийноқлар ва оғир жиноятлар тўғрисида кўп шикоятлар тушган ва бу тўғрида ГУИНга ҳам бир қанча мактублар йўлланган бўлишига қарамасдан ҳеч қандай чоратадбирлар кўрилмаганлиги оқибатида худди шу қамоқхонадан 2007 йил 18 июль куни Тошкентлик 52 ёшли Шуҳрат Диёровнинг жасади ҳам келтирилган.

        

Фақатгина Фарғона вилояти бўйича шу яқин 5-6 йил ичида қамоқхоналардан 100 дан ортиқ жасадлар келтирилган бўлса, Навоийдаги бу машъум 64/36 “туберкулез зонаси”дан 10 дан ортиқ маҳбусларнинг жасади келтирилди. Булар жумласига Марғилон шаҳридан Ашуров Муҳаммаджон Алиевич, Бўрибоев Абдуҳамид Абдумаликовичларни айтиш мумкин.

        

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамияти раиси Толиб Якубов ўзининг 2007 йил 26 июндаги Интернет орқали тарқатган мақоласида айтганидек: Қийноқларни фақат давлат бошлиғи ўз буйруғи билан тўхтатиши мумкин.

        

Ҳар бир инсоннинг, халқнинг ўз ғурури ва инсонга хос чекланган бардоши бор. Қамоқхоналардаги қийноқлар тўхтатилмас экан, бундай машъум ўлимлар давом этаверади. Бунга чек қўйиш вақти етиб келди.

 

ЎИҲЖдан:

 

Онг ва эътиқод инсон (банда)ни дунёдаги бошқа жонзотлардан фарқловчи, унга Яратган томонидан инъом этилган буюк неъматдир. Диний эътиқод инсоннинг энг улуғ ҳуқуқларидан бири бўлиб, унга тажовуз қилган одам ёки ҳукумат муқаррар таназзулга юз тутади. Инсоният тарихида Ислом динига қарши курашган одам ва ҳукмдорлар кўп бўлган, бироқ уларнинг барчаси охир-оқибат кулпа-якун бўлган.

 

Ўз халқига, унинг диний эътиқодига душман бўлган ҳукмдорлар ўзларидан олдин ўтган шу каби ҳукмдорлар тақдиридан хулоса чиқармаганлар. Шуларнинг бири ўзбек диёрининг ҳозирги ҳукмдори И.Каримов бўлиб, у ҳам тарих сабоқларини бир чеккага суриб қўйиб, ўзининг бутун фаолиятини Ислом динига, инсонларнинг диний эътиқодига қарши қаратди. Унинг ҳам такдири олдин ўтган ва Исломга қарши курашган ҳукмдорларники каби фожеали бўлажак.

 

БИЛДИРИШНОМАлар

06.02.20-Хурсан КАРШИБОЕВА

14 феврал 2006 й.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Сирдарё туман бўлимининг

 

Билдиришномаси

 

         Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Ҳуқуқ Ҳимоячиларига арз қилган Гулистон ш, Ш.Рашидов кўчаси, 156 уй, 1-хонадонда яшовчи 1962 йилда туғилган «Азиз» хусусий дорихона сотувчиси Қаршибоева Хурсан Маматқуловна шикоят хати билан мурожаат қилди.

 

         Унинг ёзишича, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси қошида тузилган «Манибра» Ш.К раҳбари Ҳайдаров Дилмурод (корхона ҳозирда тугатилган) Х.Қаршибоеванинг соддалигидан ғаразли мақсадда фойдаланиб, маълум бўлишича, «Соғлом авлод учун» НХХЖга Туркиядан хайрия сифатида келтирилган бир маротабалик тиббиёт игналари (шприцлар)ни «Азиз» хусусий дорихонаси ҳисоб-рақамига кирим қилиб, ўз навбатида Х.Қаршибоева эса банкдан «Манибра» Ш.К ҳисоб рақамига олиб келинган шприцлар суммасини ўтказиб, сўнгра нақд пулларни Ҳайдаров Д.нинг бош ҳисобчиси бўлмиш Алибеков Суннат ва менеджер Ҳамроқулов Раҳимларга сўралган суммаларни бериб туриш эвазига ҳар ойда ўртадаги даромаддан 30.000 (ўттиз минг) сўмни Х.Қаршибоевага улуш сифатида бериб турилишини ваъда қилишиб, товламачилик билан уни иқтисодий жиноятга шерикчиликка кўндиришган.

 

2005 йил 8 феврал куни Гулистон шаҳар яқинидаги собиқ Жданов бўлими 115 уйда яшовчи С.Алибеков гувоҳлар: Ҳайдаров Дилмурод, Маҳмудова Гулнора, Қурбонбоева Қумрилар                                 олдида Х.Қаршибоевадан 5.130.000 (беш миллион бир юз ўттиз минг) сўмлик товарларни 3 кун муддатда пулини олиб келиш шарти билан олиб кетиб қайта кўринмаган (тилхат мавжуд).

 

           2005 йил 2 март куни эса Ҳамроқулов Раҳим (Д.Ҳайдаровнинг яшаш манзили; Сайхунобод туман, Ш.Рашидов Ж/Х да вақтинчалик рўйхатда турган) келиб 3.160.000 (уч миллион бир юз олтмиш минг) сўмлик хайрия шприцларини олиб кетиб «пулини эртага олиб келаман» деб у ҳам дом дараксиз йўқолган.

 

          Ишнинг асосийсини ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси қошидаги «Манибра» даволашфармацевтика илмийишлаб чиқариш фирмаси раҳбари Д.Ҳайдаров амалга оширади.

 

          Фирибгарлар Х.Қаршибоевани бор-будини шилиб олишгач Д.Ҳайдаров даъвогар сифатида «Азиз» хусусий дорихона сотувчисини шартнома шартларини бажармаганлик яъни фирма ҳисоб рақамига 4.900.000 (тўрт миллион тўққиз юз минг) сўмни кирим қилмаганлиги даъвоси билан Хўжалик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судига беради.

 

            Судга тақдим этилган барча ҳужжатлар қалбаки, бир тарафлама тузилган бўлиб юридик кучга эга эмас. Шу сабабли вилоят хўжалик судининг якуний ажрими мавжуд эмас. Шундай бўлсада Д.Ҳайдаров қалбаки судолди хужжатларини Х.Қаршибоевга кўрсатиб:

 

– «Агар бирор ёққа шикоят қилсанг сен ҳам қамаласан, бизлар катта мафиямиз, ҳаётинг хавф остида қолади»деб уни кўрқитган.

 

           Ҳозирда жабрланувчи Х.Қаршибоева тамоман қарзга ботиб, уйидаги бор бисотини сотиб, соғлигига жиддий зарар етиб, аҳволи ачинарли ҳолатда. Ундан фирибгарлик ва товламачилик йўли билан жуда катта миқдордаги суммани олиб кетган иқтисодий жиноятчилар эса ҳозирда бемалол фаолият юритмоқдалар.

 

           Сирдарё вилоятидаги Ҳуқуқ Ҳимоячилари мазкур ҳолатлар бўйича тегишли давлат идораларига ёзма равишда мурожатлар ва жабрланувчига аризалар билан тегишли жойларга чиқишлик хусусида амалий ёрдамлар беришмоқда.

 

         Бу ўринда табиий савол туғилади. Ўзбекистон ҳукуматига берилаётган хайриялар кимлар томонидан тақсимланмоқда ва улар кимлар учун хизмат қиляпти?…

 

       «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармалари Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар ва соғлом оналик ва болалик учун хизмат қила оляптими йўқми?… Бу кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оналар учун қоронғу!.

О.Якубова

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё туман бўлими раиси                                                      

 

 

БИЛДИРИШНОМАлар

06.01.16-Абулфайз БАРОТОВ

15 январь 2006 й.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Сирдарё туман бўлими

 

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Сирдарё туман бўлими 5-мавзе, 78-уй, 38 хона

oyakubova2006@rambler.ru

 

               Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё туман бўлимига 2006 йилнинг 7 январ кунида расмий   ариза билан мурожаат этган 1 – гуруҳ ногирони Баратов Абулфайз «Ўзим хакимда сўз» деб номланган ҳаёти ва ҳаёти давомидаги ҳамда ҳозирги кундаги аҳволидан бир шингил бўлган воқеаларни қоғозга кўчириб, ўзига нисбатан бўлаётган адолатсизликларни қоралайди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё туман бўлими унинг хатини илова қилмоқда.

ЎЗИМ ҲАҚИМДА СЎЗ!

 

                  Мен Баротов Абулфайз 1942 йил Ғаллаорол туманининг тоғли Угат қишлоғида туғилганман. А.Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг филология факультетини тугатганман. 39 йиллик меҳнат фаолтятимнинг 30 йилини газетачиликка бағишладим.

 

Вилоят, туман ва кўп нусхали газеталарда турли вазифаларда ишладим. Қурилиш ташкилотларида таржимон иш юритувчилик қилдим. Уч ярим йил маҳлла фуқаролар йиғинида раис бўлдим. Ҳозирги кунда 1 гуруҳ ногиронлгимга қарамай маҳаллада кўча оқсоқоли вазифасида ишлаяпман Жиззах вилоят Зарбдор туман Бўстон шаҳарча Саркисов кўча 4-уйнинг 1-хонадонида яшайман.

 

Икки нафар фарзандим бор. Катта қизим Муҳайё -22 ёшда. Кичиги ўғлим Жасур – 20 ёшда. Қизим 2006 йилда ишга жойлашди. Касбҳунар коллежининг молия бўлимини тугатган. Ўғлим ишсиз 3 хонали ДОМда яшаймиз.

 

Ватан осйишталиги деб ўзимни ўққа тутиб берганимга қарамай аҳволим оғир бўлиб қолган пайтларда Ватандан мадад ололмай йиллаб сарсонсаргардон бўлаётганим сабабли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Ким билади балки жаҳон ҳамжамиятининг ёрдами тегиб қолар менга. Бутун ҳаётимни қисматга айлантирган фожеа эса мана бундай бўлган

1961 йилда Пахтакор тумани (илгариги Жиззах тумани) даги янгидан барпо этилаётган Пахтакор (аввалги номи Боғдорчилик) совхозида қурилиш ишарини олиб бораётган Янгиер сувқурилиши трестига карашли СМУ-6 да оддий ишчи бўлиб ишлаганман.

У пайтларда ички ишлар идоралари талабларига мувофиқ ташкилот ва муассалардан жамоат тартибини сақлаш учун кўнгилли халқ дружиначилари штаби тузилиб, улар томонидан кечалари навбатчиликлар йўлга кўйиларди. Навбатчиликка одам ажратиш учун ҳар бир ташкилот ва муассаса ўзининг махсус буйруғини чиқарарди. Кўпчилигимиз дружиначиларнинг доимий аъзоларига айлангандик.

1961-1962 йил ўтар кечаси участка нозиримиз Яхъё Қўзиев зарур иш билан шаҳарга кетганлиги сабабли ўша куни навбатчилар бригадасига мен раҳбарлик қилгандим. Жамоат тартибини бузган ашаддий бир безори ҳақида далолатнома тузаётганимизда унинг маст шериклари хонамизга бостириб киришди.

Уларнинг бирининг қўлида ов милтиғи бор эди. Хонада урсур бошланиб кетди. Мен тузаётган далолатномамни тўхтатиб жойимдан туришимни биламан чап буксамга кимдир қаттиқ зарб билан ургандай бўлди. Кейин нима бўлганини билмайман. Кейин билсам улар мени ўлдига чиқаришиб бино олдидан ўтадиган ариққа ташлаб кетишган эканлар.

Эрталаб мени участка нозири Яхъё Қўзиев Жиззах шаҳриаги КИЗИЛ КАЗАРМА касалхонасига олиб борган. Мен 70 кун ўлим тўшагида ётганман. 5 марта оғир операцияни бошимдан кечирдим. Биринчи операциям наркоз остида 6 соатга чўзилган. Даволанишим бир ярим йилга чўзилди. Танамда қолиб кетган 75 та сочма ўқ кейинги патларда безовта қилмоқда.

Касалхонадан чиққанимдан сўнг 9 ойча ишлаб шундай мудҳиш фожеага йўлиққан жойимга умуман қайтиб бормадим. Самарқанд шаҳрида яшаб ишладим, ўқидим. Фақат 1979 йилдагина 3-гуруҳ ногиронлигига ўтдим. 1980 йиллар яна чўлга – Зарбдор туманига ишга келдим. 1991 йилда тасодифан 1961 йилда участка нозиримиз Яхъё Қўзиевдан дарак топдим.

У Жиззах туманидаги собиқ Жданов номли жамоа хўжалигида яшарди. У мени кўриб «қаёқларда юрибсиз мен сизни 27 йилдан бери кутаман деди», айтишича, Яҳъё Қўзиев касалхонада ўлим тўшагида ётганимда бир неча кунлар ёнимда ўтирган эди.

У мени Жиззах туман ИИБ бошлиғи С.Яхъёев ҳузурига, сўнгра вилоят ИИБ бошқармасига олиб борди. Уни астойдил қилган ҳаракатлари сабабли, ўша мудҳиш воқеа тафсилотлари ҳақида ҳужжат тайёрланди. Ана шу ҳужжатлар асосида ИИБ кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Махаматов, менинг неча фоиз соғлиғимни йўқотганим тўғрисида тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига сўров хати берди.

Сўров хати хулосасини олиб келганимда эса, ИИБ кадрлар бўлимида ишловчи Альфия деган аёл «сизга нафақа тайинлаш учун бизга юқоридан кўрсатма йўқ» деб мени қайтариб юборди. Шу билан бу масала ҳал бўлмай қолиб кетди.

1998 йилда вилоят ИИБ.дан ёрдам сўраб яна мурожаат қилдим. Ўша йилнинг 27 мартида вилоят ИИБ.бошлиғи ўринбосари У.Э.Умаров менга мазкур хатим юзасидан 3\158-рақамли хат билан жавоб ёзиб унда жумладан шундай деган эди:

«Сизнинг 1998 йил 5 февралдаги бизга йўллаган аризангизни атрофлича ўрганиб чиқиб чуқур таъсирландик. Лекин сизнинг ногирон бўлиб қолганлигингиз собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатлари билан кафолатланмаган.

Буни биз ачинарли ҳол деб ҳисоблаймиз ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни билдирамиз…» деганда, сизга Зарбдор ИИБ орқали узвий алоқа боғлаймиз ва доимий равишда моддий ва маънавий томондан амалий ёрдам кўрсатиб борилади деб ваъда берганди.

Афсуски ваъда ваъдалигича қолиб кетди. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси агросаноат Комплекси ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасига мурожаат қилдим. Қўмитанинг бош меҳнат техника нозири Т.Юсупов шахсан ўзи Жиззахга келиб, менинг ишимни текширди. 1999 йил 14 апрелда менга ёзган ТЮ 06 / 104 рақамли хатида шундай деган:

«Сизнинг бизга юборган аризангизни қўмита мутахасислари жойларда ўрганиб чиқди ва ҳақиқатдан ҳам 1962 йилга ўтар кечаси дружинник бўлиб юрганингизда ўқ тегиб ногирон бўлганингиз аниқланди. Сизга шуни маълум қиламизки, собиқ СССР меҳнат қўмитаси ва бутуниттифоқ касаба уюшмалари кенгашининг 1961 йил 22 декабраги 483 / 25 сонли қарорига асосан ҳодиса иш билан боғлиқ бўлсаю, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса, яъни жамоатчилик бурчини бажараётганида содир бўлган бўлса, бундай ҳолда «Н-1» шаклидаги акт тузилмайди. Демак, меҳнат нозири томонидан корхонага нафақа тўлаттиришга асос йўқ…»

2002 йилда Республика Президенти номига шикоят йўлладим. Хатим вилоят ИИБ га келиб тушган шекилли, бошқарма ШТБИХ бошлиғи ўринбосари Т.Жуманов 2002 йил 7 октябрда 3 / 486 рақамли хат билан менга шундай мазмунда жавоб йўллади. «1962 йилда кўнгилли Халқ Дружиначилар сафида бўлганингиз сабабли безорилар ўқига дучор бўлганингиз учун собиқ ССЖИ ва Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатларида ички ишлар идораларидан қўшимча нафақа тайинлаш кафолатланмаган.

Собиқ министрлар советининг 1990 йил 13 августдаги 306 сонли буйруғи эълон қилинган бўлиб, унда фақат ички ишлар идоралари сафида хизмат қилган ходимларгагина нафақа тайинланади…» Т.Жуманов гапининг охирида, сизга Зарбдор туман ИИБ томонидан имконият даражасида моддий ва маънавий ёрдам бериб бориш бошлиқ М.Мирзиёевга юклатилди»,- деган.

Орадан салкам 5 йил ўтганидан сўнг Т.Жуманов вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Э.Умаров менга берган тантанали аммо бажарилмаган ваъдасини айнан такрорлаган эди. Қани бу милициялар нима каромат кўрсатар экан деб, 3 ойдан кўпроқ вақт кутдим. Кейин эслатиб қўйиш ниятида Республика ИИВга хат жўнатиб юбордим.

Хатим яна вилоят ИИБга келиб тушган шекилли, 2003 йил 23 январда худди шу Т.Жумановдан 3/1-46 рақамли хат билан менга жавоб келди. Жаноб Т.Жумановнинг бу галги жавоби бироз кескинроқ эди.

У ўз хатида: «Ногиронлигингиз учун 40 йилдан ортиқроқ вақтдан бери қуртдек санаб нафақа олаётган бўлсангиз, яна нима керак ўзи сизга», – деб писанда қилганда, Зарбдор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Тўрақулов маҳалла фаоллари билан уйимга ташриф буюрганини моддий ва маънавий ёрдам кўрсатганлигини алоҳида таъкидлаб, «фақат ички ишлар идораларида хизмат қилган ходимларгагина пенсия тайинланади, сизга эса йўқ, товон пули ҳам йўқ, маънавий зарар ҳам тўланмайди», – деб гапини мухтасар қилган.

Зарбдор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Тўрақуловнинг уйимга келгани рост. Лекин у маҳалла фаоллари билан эмас, балки Бўстон шаҳарча участка нозири Шокир Мухторов ва яна бир Шароф исмли милиция билан уйимга ташриф буюрганида, мен вазирликка хат жўнатганимга 20 кундан ошганди.

Улар менга аталган бозорликни уйимиз ёнидаги қассобхона ва ёйма бозордан қилишганди. Уччала милиция чўнтакларидан пул чиқаришиб 1 кг гўшт, 1 кг новвот, 1 кг печенье, ярим кг шоколад ҳамда 4 кг олма ва апельсинлар харид қилишганди.

Агар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари У.Умаровнинг 1998 йилдаги «Сизга Зарбдор туман Ички Ишлар бўлими томонидан доимий равишда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб турилади», – деган ваъдасини эслайдиган бўлсак, улар нақ 6 йилдан сўнг аҳволимдан биринчи марта хабар олаётган эдилар.

Ана шундай хабар олишлар яна икки – уч марта такрорланса борми, киссасидан пули кетаётган милициялар ошкора бўмасада, ичларида «Тоза жонга тегди-ку, бу гўрсухта, бизлар учун ногирон бўлган эканда падар лаънати», деб сўкмасликларига ким кафолат беради.

Жаноб Т.Жуманов эса милицияларнинг 6 йилда бир марта хўжа кўрсинга аҳволимдан хабар олганини оламга достон қилаётганди. Энг қизиғи шундаки мен боғдан келсам, улар тоғдан келишади. Ахир, мен улардан товон пули сўраяпман. Улар эса «доно каллаларига» нима фикр келса, ўйлаб нетиб ўтирмай ўшани рўкач қилиб жавоб қайтаришдан уялмаяптилар.

2003 йил 18 февралда мен фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судига бориб, вилоят ИИБ ни ҳеч иложим қолмаганидан кейин судга бермоқчилигимни айтиб ёрдам сўрадим. Суд раиси икки соатдан ортиқроқ вақтини менга ажратди.

Стол устида бир неча Меҳнат Кодекслари пайдо бўлди, мутахасисларини чақирди. Мен эса «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида», 2000 йил 28 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг қарорларида қайд этилган «Маънавий зарарни қоплаш учун судьялар аниқ бир ўлчам бўлишни ҳоҳлайдилар, аммо у тўғри эмас, қарор адолат ва оқилоналикдан келиб чиққан ҳолда чиқарилмоғи лозим», – деган жумлаларини рўкач қилиб, даъвомнинг асослигини исбот қилишга ҳаракат қилардим.

Мен ана шу ерда адолатни қарор топтириш нақадар машаққат эканлигини тушуниб етдим. Чунки 1990 йилдаги собиқ ССЖИ дан қолган қонунларнинг инсонни манфаатларига ҳалақит берадиганлари ҳали ҳам ўлмай нетмай ҳаётимизда амал қилиб юрганига, инсон манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар эса олиб ташланганига гувоҳ бўлдим.

Ҳозир ҳаётимизда амал қилаётган кўпгина қонунлар шундай усталик билн ишланганки. У купоаб имтиёзларни четлаб утади.Рад килади. Иложи булмай коланида собик СССРдан колган баъзибир қонунларни ёрдамга чақиради. Хуллас сизни боши берк кўчага киритиб қўяди.

Хуллас фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг хусусидаги конунда ана шундай муаммога дуч келиш мумкин. Бу ерда қонуннинг қабул қилинган йиллардан аввалги йилларга амал қилмаслиги ҳақида писанда қилади. Ўша пайтдаги раиси Аюбхон Мухаммадиев ва унинг мутахассслари менинг фрйдамга хизмат қиладиган биронбир қонунни кўрсата олмадилар.

Фақат суд раиси менинг кўнглимни кўтариш учунми ишқилиб, байрам кунлари яқинлашганда ички ишлар идораларига хат ёзиб ўзингиздан хабар бериб қўйинг, бирон нима беришар, ахир,- деди. Мен унинг шу гапига ҳам шукр қилдим. Тўғрида, 64 ёшга кирган бўлсам 43 йилдан ортиқроқ вақтдан бери ногиронлик азобуқубатларига мардонавор чидаб келаётган бўлсам.

Шунчасига чидаган одам ҳа деб додвой қилаверишим уятда. Яна бир оз чидасам нима бўлибди. Кейин бир йўла барча азоб-уқубатлардан бир йўла қутуламан қўяман. Чунки барча ҳаракатларим қумга синган сувдек изсиз кетаётганидан кейин бошқа қандай ҳам иложим бор менинг.

Фақат мен жамоат тартибини сақлаш учун ўзимни ўққа тутиб берганлигим учун баъзан қалбимда алам ўти пайдо бўлади. Демакки, давлатимиз ҳам ўзининг давлатчилик бурчини озроқ бўлсада, адо этса эди?-деган ўй ўтади кўнгилдан.

2004 йил ноябрь ойининг охирида, «чиқмаган жондан умид» иш тутиб, Зарбдор туман ИИБга яна хат жўнатиб юбордим. 2004 йил 24 декабр куни Бўстон шаҳарча участка нозири Шокир Мухторов хат кўтариб уйимга ташриф буюрди. У бу гал ярим килограмм печъение, 2 дона «Акуа» ичимлиги, 500 грамча конфет, 4 дона бозор нони, 1 кг гурунч, 1 кг сабзи, 1 кг олма, 2 кг.ча картошка олиб келган эди.

Бу унинг 2003 йилдаги бозорлигидан анча кам эди. Чунки ўшанда бозорликни уч киши қилган эдида. 2005 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Республика ички ишлар вазирига, Жиззах вилоят ҳокимига, Вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғига «Очиқ хат» йўлладим. Менинг ёзган барча хатларим яна вилоят ички ишлар бошқармасига келиб тушган шекилли, мени у ерга чақиришди.

Ички ишлар бошқармаси Молия иқтисод бўлими бошлиғининг ўринбосари З.Қўқанов Мени Жиззах вилоят Касаба Уюшма ташкилотлари уюшмасига олиб борди. У ерда менинг ишим билан шуғулланаётган техника инспектори Р.Сангилов, «Сизга вилоят Ички Ишлар бошқармаси тавон ва нафақа пуллари тўлайди шу вақтгача бизларга мурожаат қилмай қаёқларда юрибсиз?»деди.

Маълум бўлишича мени юқори идораларга йўлллаган «Очиқ хат» имдан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси менга товон ва нафақа пулларини тўлаш тартиби ва ким томонидан тўланиши лозимлиги тўғрисида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига сўров хати берган экан.

Ўшанда адолат қарор топди деб бошим осмонга етган эди. Чунки Вилоят ИИБ молия иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари З.Кўқанов менга «Сизга товон пули тўлаймиз, хотиржам бўлинг» деб қаттиқ ваъда берган эди. Бир хафтадан кейин вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидан менинг ишим ҳақида уларни хулосасини олиш учун борганимда, вазият 180 даража менинг зараримга ўзгарган эди.

Тўғрироғи товон пули тўлаймиз деганда 2005 йил 11 февралда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорини 100 фоиз тескари талқин қилишиб болтанинг сопини ўзидан чиқариб қўя қолишибди. Энг қизиғи шундаки Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 феврал 60 сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга ва ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларининг 1-боб 4-бандига асосан қуйидаги ҳужжатлар товон пули тўланиши учун асос бўлади дейилган.

  1. Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси
  2. Бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиқка етказилган бошқ