Толиб Ёқубов

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом).
Аслида нима бўлган?. 2000 йил декабрнинг бошида мен ва ташкилотимизнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродов Сурхардарё вилоятининг Шеробод туманига сафар қилдик. Мақсадимиз шу туманлик, 1997 йилда ноҳақликдан қамалиб кетган машҳур банкир Баҳриддин Саломовнинг иши бўйича унинг акаси рассом Азамат Саломов билан учрашиш эди. Ўша пайт рўза пайти эди, бундай пайтда сафарда узоқ юриш қийин, шунинг учун ҳам биз бир суткадан кейин ортга қайтдик. Автобусда биз ўтирган ўриндиқларнинг ёнидаги икки ўриндиқда иккита ёш (тахминан 18 ёшларда) йигитча ўтириб келаётган эди. Шомга яқин автобус йўлдаги бир чойхона олдида тўхтади. Намозхонлар таҳорат ола бошладилар. Шавриқ иккаламиз шом намозига турганимизда ўша икки йигитча бизнинг ёнимизда туришди. Намоздан сўнг тўртовимиз битта стол атрофида оғиз очдик. Йигитчаларни гапга солдик ва улар бизга даҳшатли воқеаларни гапириб беришди. Continue reading «КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ»