6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, Аъзам ФАРМОНОВ, ЖАСЛИҚ – УЯ 64-71, Маматқул МУХТОРОВ, Муҳаммад РАҲМОНҚУЛОВ, СИЁСИЙ МАХБУСЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

ЎИҲЖни ким қандай топиб келган?

Толиб Ёқубов

Қодирий домла айтмоқчи, “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли, дейдилар…” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти Толиб ака Ёқубов ана шундай хайрли ишга ўз ташкилоти фаолиятига оид диққатга сазовор айрим воқеаларни сўзлаб бериш орқали ҳисса қўшишга лутфан розилик бердилар.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш совет даврида қандай кўринишда бўлган? Continue reading «ЎИҲЖни ким қандай топиб келган?»

6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, Гулшан ҚОРАЕВА, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

Мен нима дейман-у, қўбизим не деб йиғлар

ёҳуд Илҳом Шералиев нима дейди-ю, қонун нима дейди

 Толиб Ёқубов

Мамлакат Конституцияси ва қонунларини одамнинг скелетига таққослашади. Скелет бўлмаса ёки заиф бўлса, одамни бир халта гўшт ёки икки букчайган қария каби тасаввур қилиш мумкин, холос. Бу ҳолатни халқимиз “Бўш қоп тик турмайди” деб ҳам тушунтиради. Давлат ҳам шундай. Давлат Конституцияси ва қонунлари нохолис, айёр, порахўр, қароқчи, саводсиз, ғаразли, бировларнинг буюртмаси билан иш кўрувчи лавозимли шахслар қўлига тушиб қолса, давлат ҳам бир халта гўшт ёки икки букчайган қарияга айланади. Конституция амалда бўлса, қонунлар адолатли ишласагина мамлакат ривожланади, одамлар бахтли яшайди, Гулнора Каримовага ўхшаганлар халқни таламайди, президент ёлғон гапирмайди. Continue reading «Мен нима дейман-у, қўбизим не деб йиғлар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди

ёҳуд Илҳом Шералиев нима дейди-ю, қонун нима дейди

 Толиб Ёқубов

Tolib Yoqubov-2

Мамлакат Конституцияси ва қонунларини одамнинг скелетига таққослашади. Скелет бўлмаса ёки заиф бўлса, одамни бир халта гўшт ёки икки букчайган қария каби тасаввур қилиш мумкин, холос. Бу ҳолатни халқимиз “Бўш қоп тик турмайди” деб ҳам тушунтиради. Давлат ҳам шундай. Давлат Конституцияси ва қонунлари нохолис, айёр, порахўр, қароқчи, саводсиз, ғаразли, бировларнинг буюртмаси билан иш кўрувчи лавозимли шахслар қўлига тушиб қолса, давлат ҳам бир халта гўшт ёки икки букчайган қарияга айланади. Конституция амалда бўлса, қонунлар адолатли ишласагина мамлакат ривожланади, одамлар бахтли яшайди, Гулнора Каримовага ўхшаганлар халқни таламайди, президент ёлғон гапирмайди. Continue reading «Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди»

ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МАЖБУРИЙ КЎЧИРУВЛАР, МУНОСИБ УЙ-ЖОЙ ҲУҚУҚИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Маҳаллийчилик кимга керак эди?

Толиб Ёқубов

Нияти бузуқ, халққа эркинлик беришни истамаган ҳукуматлар сиёсий ҳаётда жамият фаоллашмаслиги, одамлар орасида зиддиятли кайфиятни муттасил ушлаб туриш, миллат ягона куч бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун қилиниши мумкин бўлган ва ҳатто мумкин бўлмаган ҳар бир ишни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Бу – одамларнинг тинкасини қуритадиган, бироқ бундай шароитда уларга қарши курашиш деярли имконсиз бўлган коррупция, порахўрлик, ошна-оғайничилик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга кенг йўл очиб беришдан иборатгина эмас, бу –одамлар ҳаётида илгаридан катта, бироқ илм-фан, иқтисодий ривожланиш ва маънақият олдида асосий тўсиқ ролини ўйнаган маҳаллий тузилмалар, удумлар, анъаналар (ва б.) ҳамдир ва улар юқорида айтилган мақсадда ҳукумат томонидан кенг ишлатилади. Continue reading «Маҳаллийчилик кимга керак эди?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Миллатпарварлар

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта. Continue reading «Миллатпарварлар»

Бобур Туйчиев, МАҚОЛАлар, ПИКЕТЛАР ВА НОРОЗИЛИКЛАР, Равшан Муҳитдинов, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР, Ҳамид Султонов

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

Толиб Ёқубов

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading «Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай»

МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Миқдор ва сифат

ёхуд  дунёга нима бўлмоқда ўзи?

Толиб Ёқубов

Ruin of  earth            Мақоламнинг бошида мен муҳтарам ўқувчи билан келишиб олмоқчиман: мен келтирган мисоллар кимга ножиддий туюлса ёки ундан кўнгли тўлмаса, мақолани ўқимай қўяқолсин. Айтишим керак-ки, мен мақолани энг содда, махсус билимга эга бўлмаган ватандошимиз учун ҳам ёзмоқдаман ва у ҳам мен келтираётган оддий мисоллар орқали масала моҳиятини англашини истайман. (Тамом).

Асримизнинг бошида, яъни бундан 2000 йил илгари Ер юзида аҳоли сони 300 миллион атрофида бўлган, Чингизхон (1155 – 1227 йиллар, яъни XII-XIII асрлар) даврида эса бу рақам тахминан 400 миллионни ташкил қилган. Амир Темур (1336 – 1405 йиллар, яъни XIV-XV асрлар) даврига келиб Continue reading «Миқдор ва сифат»

МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар

Толиб Ёқубов

Sham ko`targan ko`rБуюк Леонардо да Винчи одамларни уч гуруҳга ажратган: “кўрадиганлар”, “кўрсатсанг кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Турли соҳаларда инсоният турли учлик гуруҳларга бўлинади. Илм соҳасида одамизод бир учликка бўлинса, дин соҳасида у бутунлай бошқа учликка бўлинади, сиёсат соҳасидаги бўлиниш (учлик) эса олдинги иккита учликка деярли ўхшамайди. Ҳатто битта соҳа, масалан илмда, инсонлар турли йўналишларда турлича учликка бўлинадилар: математикада бошқа, биологияда бошқа, тасвирий санъатда бошқача учлик. Масалага торроқ ёндошадиган бўлсак, яъни бутун инсониятни олмасдан, бир мамлакат ёки бир халқ билан чегаралансак ҳам, шу мамлакат ёки халқ ичида ҳам одамлар танланган соҳага қараб учлик гуруҳларга бўлинаверади: “кўрадиганлар”, “кўрсатсангиз кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Continue reading «Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Шукрулла Мирсаидовни эслаб…

Толиб Ёқубов

Юқори мансабли давлат мулозимлари орасида мен энг кўп учрашганим Шукрулла Мирсаидов бўлса керак. Мен ҳатто у кишининг уйларида ҳам кўп марта бўлганман ва тузларини тотиганман. Шукрулла аканинг Бешёғоч даҳасига яқин жойлашган, кўпқаватли бинодаги уйларига охирги марта мен 2001 йил 2 октябрь куни бу муҳтарам зотни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг 3-чи Қурултойига таклиф қилиш учун таклифнома олиб борганман. Эшик қўнғироғи тугмасини босишимга Шукрулла аканинг аёллари чиқдилар ва у киши уйда йўқ эканларини айтдилар. Шукрулла акани шу воқеадан олдин қай вақтда кўрганим эсимда йўқ – у кишини охирги марта ўғилларининг Ҳувайдо маҳалласидаги ҳовлисида кўрганман. Continue reading «Шукрулла Мирсаидовни эслаб…»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ислом демократияси – нафис демократия. Бироқ унга ким қандай эришмоқчи?

Толиб ЁҚУБОВ

1917 йилда Россияда ҳокимиятни эгаллаган большевиклар олдида К.Маркснинг коммунистик таълимотидан бошқа ҳеч бир ориентир мавжуд эмас эди, яъни уларда гуллаб-яшнаб турган ижтимоий-сиёсий тузумни танлаш имконияти йўқ эди. Бироқ улар: “биз коммунизм қурамиз ва унинг биринчи фазаси совет социализми бўлади”, деб эълон қилдилар. Continue reading «Ислом демократияси – нафис демократия. Бироқ унга ким қандай эришмоқчи?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АҚШдан машъум хабар

Кеча, 30 сентябрьда, АҚШнинг Бойси шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (ЎИҲХЖ) нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг раиси, “Эрк” партиясининг 1992 йилдан бери аъзоси 56 ёшли Турсинбой Утамуратов бевақт, тўсатдан вафот этди. Continue reading «АҚШдан машъум хабар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Толиб Ёқубов: ЖИЗЗАХ МУҲОЛИФАТИ

Марказий Осиёнинг ғарбини шарқи билан бирлаштирувчи ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи йўл ягона бўлиб, у Жиззах орқали ўтгани учун бўлса керак, илгаридан бу туман аҳолисининг ижтимоий-сиёсий онги бошқа туман ва вилоятларда яшовчи одамлар онгидан бироз фарқ қилади.

Марказий Осиёнинг ғарбини шарқи билан бирлаштирувчи ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи йўл ягона бўлиб, у Жиззах орқали ўтгани учун бўлса керак, илгаридан бу туман аҳолисининг ижтимоий-сиёсий онги бошқа туман ва вилоятларда яшовчи одамлар онгидан бироз фарқ қилади.

Амир Темур шарққа юриш қилганда ҳам беҳисоб лашкари билан Жиззах ҳудудидан ўтган. Чор Россияси армияси Самарқанд ва бошқа ғарбий ҳудудларни ишғол қилиш учун амалиёт қилганда ҳам унинг аскарлари Жиззахдан ўтган.

Жиззах муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган жой бўлгани учун чор Россияси буерда уезд губернатори қароргоҳини ташкил қилган. Қароргоҳ биноси ҳозир ҳам бор бўлиб, у шаҳар ичида, Санзар дарёси бўйида жойлашган. Губернатор (уезд ҳокими)ни халқ «Уязҳоким» деб аташган. Continue reading «Толиб Ёқубов: ЖИЗЗАХ МУҲОЛИФАТИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)

Толиб Ёқубов

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

  3-қисм

  Айёр оммавий ахборот воситалари

Бундан 200 йилдан кўпроқ вақт илгари АҚШнинг 3-чи президенти Томас Жефферсон [туғ. 1743 й. – ваф. 1826 й.]дан интервью олаётган мухбир ундан сўрайди: “Агар Сиздан эркин ҳукумат ва эркин матбуотдан бирини танлаш талаб қилинса, Сиз қайси бирини танлар эдингиз?” Т. Жефферсон шундай жавоб беради: “Мен эркин матбуотни танлар эдим, чунки охир-оқибат у эркин ҳукуматга олиб келади”. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (2-қисм)

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

2-қисм

Толиб Ёқубов

 Айёр қонунчилик ҳокимияти

 И.Каримов ҳокимият тепасига келган 1989 йилда ва унинг ташаббуси билан 90-чи йилда “Президентлик Республикаси Конституцияси” лойиҳаси қонунчилик ҳокимияти Олий Кенгашга тақдим этилган пайтда мамлакат ЎзССР (Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) Конституцияси асосида бошқарилган. Совет даврида қабул қилинган Конституцияда давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари бўлмаган (кўрсатилмаган). 1990 йилнинг 3 мартида Паркент аҳолисини оттирган И.Каримов саросимага тушган ҳолда ҳозирги кунда конституцион тузумга тажовуз деб баҳоланиши мумкин бўлган ишга қўл урди, яъни давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари БЕЛГИЛАНМАГАН Конституция асосида Ўзбекистонда “президентлик бошқарувини” жорий қилди. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (2-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ҳукумат аҳолини қўзғолонга тайёрламоқда

bells animation2007 йил 5 сентябрь куни Жиззах туманининг Тоқчилиқ қишлоғида ноқонуний газ тўловларига қарши аҳолининг йирик йиғилиши бўлиб ўтган ва  унда 100 дан ортиқ фуқаро қатнашган. Йиғилишга қўшни Раваллиқ қишлоғидан ҳам одамлар келиб қўшилишган. Ўша куни эрталаб бир тўйда Тоқчилиқ қишлоғи фуқароси Тўйчи Холматов: «Кимда-ким газ тўловларидан норози бўлса, бугун менинг ҳовлимда йиғилишга борсин» – деб эълон қилган. Ушбу хабар 7 сентябрь куни бутун тафсилотлари билан қўшни тумандан етиб келди ва қишлоққа қилган қўнғироғимдан сўнг воқеа ҳақиқатан худди шундай ривожлангани тасдиқланди. Continue reading «Ҳукумат аҳолини қўзғолонга тайёрламоқда»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (1-қисм)

ёхуд кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,
бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ
1-қисм

Толиб Ёқубов

            Ким Ш.Мирзиёевга: “Сенинг қароринг – менинг фалоним” дея олади?

Яқинда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев болалар (мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари)ни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида ўзининг НАВБАТДАГИ қарорини чиқарибди. Ўта муҳим қарор. Ўзбекистон келажагини қуллик психологияси (руҳияти) дан жичча бўлсаям узоқлаштирадиган қарор. Ёш-ниҳолнинг қаддини тик ушлайдиган қарор бу. Қарор АЙЁРЛИКдан иборат бўлмаса, албатта. Унинг бундай қарори камида уч йилдан бери чиқарилади. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (1-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Барқарорлик ва фаровон ҳаёт – бошқа-бошқа нарсалар

Толиб Ёқубов

Қайсидир бир файласуф ўзининг бир асарида жамиятнинг барқарорлигини содда тилда, қисқа ва барча тушунадиган қилиб қуйидагича тушунтирган: “Жамиятни шартли равишда 1000 (минг)та одамдан ташкил топган деб тасаввур қилсак ҳамда унда 900 та бой ва 100 та камбағал бўлса, 900 та бой 100 та камбағални боқиб ола олади ва бу жамият барқарор бўлади. Агар жамиятда 100 та бой ва 900 та камбағал бўлса, 100 та бой 900 та камбағални боқиб ола олмайди – бундай жамият беқарор бўлишга маҳкум”. Хулоса: Continue reading «Барқарорлик ва фаровон ҳаёт – бошқа-бошқа нарсалар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Барқарорлик ва фаровон ҳаёт – бошқа-бошқа нарсалар

Толиб Ёқубов

Қайсидир бир файласуф ўзининг бир асарида жамиятнинг барқарорлигини содда тилда, қисқа ва барча тушунадиган қилиб қуйидагича тушунтирган: “Жамиятни шартли равишда 1000 (минг)та одамдан ташкил топган деб тасаввур қилсак ҳамда унда 900 та бой ва 100 та камбағал бўлса, 900 та бой 100 та камбағални боқиб ола олади ва бу жамият барқарор бўлади. Агар жамиятда 100 та бой ва 900 та камбағал бўлса, 100 та бой 900 та камбағални боқиб ола олмайди – бундай жамият беқарор бўлишга маҳкум”. Хулоса: Continue reading «Барқарорлик ва фаровон ҳаёт – бошқа-бошқа нарсалар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ўзбекистон учун МТС қанчалик хавфли?

Мақоланинг бошида келтирилган фактлар ўқувчига бир-бирига ҳам, мақола мавзусига ҳам боғлиқ эмасдай туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, мен асосий фикримни айтишим учун улар муҳим бўлгани сабабли муҳтарам ўқувчини тишни-тишга қўйиб мутоалани давом эттиришга чақираман. Continue reading «Ўзбекистон учун МТС қанчалик хавфли?»

МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Шукрулла Мирсаидовни эслаб…

Shukrillo Mirsaidov-2Толиб Ёқубов

Юқори мансабли давлат мулозимлари орасида мен энг кўп учрашганим Шукрулла Мирсаидов бўлса керак. Мен ҳатто у кишининг уйларида ҳам кўп марта бўлганман ва тузларини тотиганман. Шукрулла аканинг Бешёғоч даҳасига яқин жойлашган, кўпқаватли бинодаги уйларига охирги марта мен 2001 йил 2 октябрь куни бу муҳтарам зотни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг 3-чи Қурултойига таклиф қилиш учун таклифнома олиб борганман. Эшик қўнғироғи тугмасини босишимга Шукрулла аканинг аёллари чиқдилар ва у киши уйда йўқ эканларини айтдилар. Шукрулла акани шу воқеадан олдин қай вақтда кўрганим эсимда йўқ – у кишини охирги марта ўғилларининг Ҳувайдо маҳалласидаги ҳовлисида кўрганман. Continue reading «Шукрулла Мирсаидовни эслаб…»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Улуғбек Ҳайдаров Эгамназар Шаймоновни эмас, мени судга бергани маъқул

Толиб Ёқубов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Таъсис Қурултойида мен туғилиб-ўсган Тоқчилиқ қишлоғидан уч одам – мен, Мамир Азимов, Холмурод Элмуродов – таъсисчи сифатида қатнашганмиз. Таъсис Қурултойида 72 таъсисчи ичида бир қишлоқдан 3 одамнинг қатнашиши ҳазил гап эмас. Мен бундан фаҳрланаман. Фаҳрланишимнинг иккинчи қирраси шундан иборат-ки, Мамир Азимов Ўзбекистоннинг кўзга кўринган ҳуқуқбонларининг бирига айланди. Continue reading «Улуғбек Ҳайдаров Эгамназар Шаймоновни эмас, мени судга бергани маъқул»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Эгамназар ШАЙМАНОВ

Улуғбек Ҳайдаров Эгамназар Шаймоновни эмас,мени судга бергани маъқул

Толиб Ёқубов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Таъсис Қурултойида мен туғилиб-ўсган Тоқчилиқ қишлоғидан уч одам – мен, Мамир Азимов, Холмурод Элмуродов – таъсисчи сифатида қатнашганмиз. Таъсис Қурултойида 72 таъсисчи ичида бир қишлоқдан 3 одамнинг қатнашиши ҳазил гап эмас. Мен бундан фаҳрланаман. Фаҳрланишимнинг иккинчи қирраси шундан иборат-ки, Мамир Азимов Ўзбекистоннинг кўзга кўринган ҳуқуқбонларининг бирига айланди. Continue reading «Улуғбек Ҳайдаров Эгамназар Шаймоновни эмас,мени судга бергани маъқул»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ХOРИЖДAГИ ЎЗБEК ДEМOКРAТИК МУХOЛИФAТИ ВAКИЛЛAРИГA

Толиб ЁҚУБOВНИНГ МУРOЖAAТИ

Ўзбекистон ўз тaрихининг oғир вa тaхликaли дaврини бoшидaн кeчирмoқдa. Ҳукумaтнинг 10 йилдaн бeри «Биз дeмoкрaтик, фуқaрoвий жaмият қурaмиз» дeб жaҳoн жaмoaтчилигигa таъкидлaб кeлaётгaн даъвoси ёлғoн экaнлиги бугунги кунгa кeлиб тaмoмaн oшкoр бўлди. Мaвжуд ҳукумaт мустaқиллик дaвридa СССР дaвридaгидaн ҳaм зўрaвoнрoқ тузум шaкллaнтиргaни билaн «мaқтaниши» мумкин, хoлoс. Continue reading «ХOРИЖДAГИ ЎЗБEК ДEМOКРAТИК МУХOЛИФAТИ ВAКИЛЛAРИГA»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

«Биз учун инсон қадри бир «пуф»ча ҳам эмас!»

Толиб Ёқубов

 Менинг қизим Озода Ёқубова « Жаслик»дан турмуш ўртоғи Азам Фармонов олдидан қайтгач, 29 апрель куни «Озодлик» Радиоси учун интервью берибди.

Радио ходимининг: «Бирор бир қийноқ ëки бошқа ҳолатлар кузатилганми?” деган саволига қизим: “Жисмоний қийноқлар қўлланилмаган¸ лекин руҳий қийноқлар тинимсиз бўлиб турибди. Ҳаттоки мажбурлаб “менга нисбатан қийноқ ўтказилмаяпти” деб ëздириб олишган. “Мен ëзмайман бунақа нарсани” деб норозилик билдирсалар¸ “Сен бола-чақангни ўйлагин. Агар ëзмайдиган бўлсанг¸ ўзингга қийин бўлади” ¸ деган гаплардан кейин ëзиб берган” деб жавоб берибди. Continue reading ««Биз учун инсон қадри бир «пуф»ча ҳам эмас!»»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ИККИ ШАВКАТ

 Толиб Ёқубов

Ким улар ўзи? Нега айнан Шавкат исмли икки кимса ҳақида гапирмоқдамиз? Ҳозирги пайтда ким кўп – Шавкат кўп, одамлар тўдасига кўзламай кесак отворсангиз Шавкат деганга бориб тегади.

Биз айтаётган Шавкатларнингбири зоминлик ёки ўратепалик, – баъзилар у  1957 йилнинг 24 июлида  Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган дейишса, бошқалар Тожикистоннинг Ўратепа шаҳрида таваллуд топган, деб ишонтиришга ҳаракат қилишади. Continue reading «ИККИ ШАВКАТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Зулмкор ҳукуматга хизмат қилиш одамлар тақдирида

Толиб Ёқубов

Жиззах вилояти мамлакатнинг ғарби билан шарқини боғловчи муҳим стратегик региони бўлгани учун И.Каримов бу регионда ҳукумат идораларини бошқарган одамларга алоҳида эътибор қаратган. Шавкат Мирзиёев ва Равшан Муҳитдинов шулар жумласидандир – биринчиси вилоятга қатор йиллар ҳокимлик қилган, иккинчиси эса вилоят прокуратурасини бошқарган. Continue reading «Зулмкор ҳукуматга хизмат қилиш одамлар тақдирида»

4-СИНГДИРИЛГАН ХУФЪЯЛАР, Жамшид Мухторов, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, …”

Толиб Ёқубов

Донолардан эшитганман: “Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, уч кундан кейин ер устига чиқади ва бориб-бориб ошкор бўлади”.

Нега шундай? Рост – бир вариантли, уни бир-бирига қарши, бир-бирига мос келмайдиган таърифи бўлмайди, яъни ҳақиқат – битта! Бирор факт ҳақида гапирсангиз-у, у рост бўлса, уни бошқача, яъни унга қарама-қарши тарзда гапира олмайсиз.

Ёлғон – кўп вариантли, яъни битта нарса (факт) ҳақида исталганча ёлғон гапириш мумкин – уларнинг ҳаммаси бир-бирига зид бўлади. Ёлғон гапирадиган одамлар айнан зиддиятда тутиладилар. Continue reading «“Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, …”»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, …”

  • Толиб Ёқубов

    Донолардан эшитганман: “Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, уч кундан кейин ер устига чиқади ва бориб-бориб ошкор бўлади”.

    Нега шундай? Рост – бир вариантли, уни бир-бирига қарши, бир-бирига мос келмайдиган таърифи бўлмайди, яъни ҳақиқат – битта! Бирор факт ҳақида гапирсангиз-у, у рост бўлса, уни бошқача, яъни унга қарама-қарши тарзда гапира олмайсиз. Continue reading «“Ёлғон уч кун ернинг тагида ётади, …”»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Зулмкор ҳукуматга хизмат қилиш одамлар тақдирида

Толиб Ёқубов

Жиззах вилояти мамлакатнинг ғарби билан шарқини боғловчи муҳим стратегик региони бўлгани учун И.Каримов бу регионда ҳукумат идораларини бошқарган одамларга алоҳида эътибор қаратган. Шавкат Мирзиёев ва Равшан Муҳитдинов шулар жумласидандир – биринчиси вилоятга қатор йиллар ҳокимлик қилган, иккинчиси эса вилоят прокуратурасини бошқарган. Continue reading «Зулмкор ҳукуматга хизмат қилиш одамлар тақдирида»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Миллатпарварлар

Tolib YOQUBOV
Tolib YOQUBOV

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта.

Русларнинг “Толковый словарь”ига бир қаранг: русларнинг “а” ҳарфидан бошланадиган, юқорида айтилган икки сўздан бошқа ҳар бир сўзи қайсидир миллат (халқ) тилидан ўзлаштирилган (олинган). Туркий халқлар тилларидан ўзлаштирилган сўзлар рус тилида беҳисоб. Бироқ “Биз туркий халқларга қулмизми?” деган савол русларнинг хаёлига ҳам келмайди. Continue reading «Миллатпарварлар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ

Толиб Ёқубов

МАНФААТ – шарлатан-сиёсатчиларни шакллантиради

Олимлар фанларни икки катта гурухга ажратишади: биринчисини табиий фанлар, иккинчисини эса адабий-бадиий фанлар дейишади. Инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқ бўлган бу йўналишлар вакилларини одатда аниқ фанлар вакили ва гуманитар фанлар вакили деб аташ одат бўлган.

Бир олим юбилейида уни ҳадеб мақтайверишганда, у буни шундай изоҳлаган экан: “Мен қандайдир оламшумул кашфиётлар қилган бўлсам, мен уларни буюклар (гигантлар) елкасида туриб қилганман”. Худди шундай, аниқ фанлар вакиллари Аллоҳ яратган сирларни ўрганар ва эгаллар эканлар, улар буни икки буюк (гигант) – мантиқ (логика) ва тажриба (эксперимент) – елкасида туриб амалга оширишган. Continue reading «МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ

Толиб Ёқубов

8 январь 2012 йил

Олимлар фанларни икки катта гурухга ажратишади: биринчисини табиий фанлар, иккинчисини эса адабий-бадиий фанлар дейишади. Инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқ бўлган бу йўналишлар вакилларини одатда аниқ фанлар вакили ва гуманитар фанлар вакили деб аташ одат бўлган. Continue reading «МАНТИҚ, ЭҲТИРОС ва МАНФААТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АСОСИЙ БУЮРТМАЧИ

Толиб Ёқубов

 Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати

(ДМХХ) масалага ойдинлик киритди

Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларни уюштиришда Ўзбекистон махсус хизмат кучларининг ҳиссаси беқиёс эканлигига оид алас-алас гумонлар Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) 24 июнда тарқатган матбуот-релизидан кейин тамоман тарқаб кетди. ДМХХ ўзи тушунган-тушунмаган ҳолда ёш боладай ҳақиқатни айтди-қўйди. Continue reading «АСОСИЙ БУЮРТМАЧИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 4-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

«Олакарга» йулида

 4-кисм

И.Каримов жуда куп одамларни узининг душмани деб хисоблаган. Маълумотларга караганда мен хам шу одамлар орасида эканман. У кимни уз душмани деб хисобласа, уни йук килишга, ундан уч олишга интилиб келган. Узбекистон Олий Кенгаши 1990 йилнинг мартида хозирги давлат бошлигини илк бор президент лавозимига сайлаётган пайтда унинг номзодига биринчи булиб карши чикканлиги учун И.Каримов узбек халкининг мард фарзанди, Узбекистон Олий Мажлиси депутати Шаврик Рузимуродовни узининг шахсий душмани деб хисоблай бошлаган. Continue reading «Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 4-ҚИСМ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 3-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

 

3-кисм

Халк ва махсус хизматлар муносабати

Жойи келганда бизни (нафакат бизни) махсус хизмат вакиллари канчалик назорат килишларини шу сафаримиз мисолида курсатмокчиман. 24 апрель куни менинг Тошкентдаги уйимга Н.Зокир ва С.Усмон келишди. Сухбат чогида мен уларга клубда булиб утган вокеани икир-чикиригача гапириб бердим. Уларда бир гоя пайдо булди, шекилли: «Жиззахга бориб келмаймизми?» – деб колишди. «Кетдик!» – деб йулга тушдик. Жиззахга кетадиган «маршрутка»га Ипподром бозори олдида миндик. Continue reading «Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 3-ҚИСМ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 2-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

2-кисм

Жиззахдаги «Линч суди»

 

Кези келганда яна бир вокеани мухтарам укувчи диккатига хавола этмокчиман. 1999 йил 16 февраль куни Тошкентнинг турт жойида кучли портлашлар руй берган пайтда мен ва яна бешта хукукбон (инсон хукукларини химоя килувчи) Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) Парламентлар ассамблеясининг раиси Хелле Дайн хоним ва унинг уч хамкори билан Continue reading «Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 2-ҚИСМ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 1-ҚИСМ

Толиб Ёкубов

Салкам 18 йил сиёсий ва хукукбонлик майдонида бир кун хам четга чикмай фаолият килгач, менда утган кунларга бир караш хамда узимга узим: «Нимага эришдинг ва нимага эришмадинг?» – деган савол бериш туйгуси пайдо булди. Кизимдан Жасликдаги УЯ 64/71 концлагерида сакланаётган куёвим Азамжон Фармоновни аёвсиз кийнокларга солишаётганини эшитгач, Узбекистондаги сиёсий режим сиёсий ва хукукбонлик фаолиятим учун менинг якинимдан уч олаётгани хакида бир туркум макола ёзишга киришдим. Шу туркумга кирувчи биринчи маколани мухтарам укувчи диккатига хавола килаётирман. Мен вокеаларни хеч кушмасдан ва чатмасдан ёзишга харакат килдим ва буни купгина дустлар ва вокеалар иштирокчилари тасдиклайдилар, деган умиддаман. Яна бир умидим – мухтарам укувчи: «Толиб ака узини реклама килаяпти», деган фикрга бормас. Continue reading «Менинг ЯҚИНЛАРИМГА ҲУЖУМ. 1-ҚИСМ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Исёнкор шоирнинг” найранглари

Толиб Ёқубов

Ассалому алайкум Маҳкамжон!! Шу кеча-ю кундузда мен бир танишим билан Юсуф Жума масаласида фикр алмашдим. Мен унинг исмини ошкор қила олмайман: биз шунга келишганмиз. Танишимнинг исмини мен шартли равишда Тошматбек деб атайман. Мана менинг хатим: Continue reading «Исёнкор шоирнинг” найранглари»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Юсуф Жума

СИЛОВСИН

Толиб Ёқубов

Ҳукумат ўзининг ёлғон сиёсатига содиқ

 

Юсуф Жума қамоқхонадан озод қилиниб АҚШга бадарға қилинганини эшитганим заҳотиёқ миямда бир-икки савол туғилди: сиёсати КАТТА ЁЛҒОНга асосланган ҳукумат унга тош отмасмикин? Уни бадном қилиш учун ҳукумат нималарни иддао қиларкин? Бу ишга ҳукумат кимларни жалб этаркин? Continue reading «СИЛОВСИН»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АНДИЖОНГА БАҒИШЛОВ

Толиб Ёқубов

 

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,

Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,

Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,

Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.

 

Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?

Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?

Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?

Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай, Continue reading «АНДИЖОНГА БАҒИШЛОВ»

Абдуманноб ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ҲАРАКАТ.йўқ

Толиб Ёқубов

 

Жавоҳир лидер

 

www.ҳаракат.йўқ  интернет-сайтида Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ва шу номдаги партиянинг оламшумул ютуқлари ҳақида мақолалар пайдарпай чиқиб туради. Масалан, АҚШ ва Европа Иттифоқи ЎБХҲ партияси чизган чизиқдан чиқмаган ҳолда сиёсат юргизишларини айни шу сайтдан билиб олдик. Илгари АҚШни Исроил ўтқизибтурғизади, деб эшитар эдик. Энди билсак АҚШ ва ЕИни ўзимизнинг “Бирлик”… экан.

 

www.ҳаракат.йўқ мард сайт экан – у қўрқмай партия йўл қўйган хатоларни ҳам очиқойдин чоп қилаверар экан. Масалан, мазкур сайт яқиндагина (2008 йили) қамоқдан озод бўлган андижонлик ҳуқуқбон Саиджаҳон Зайнобиддиновни дастлаб “Эзгулик” ҳуқуқбонлик жамиятининг вилоят бўлимига, сал ўтиб “Бирлик” партиясининг худди шундай бўлимига раис этиб тайинлангани хато бўлганини, хато бўлганда ҳам оддий хато эмас, табиий хато бўлганини чоп этди.

 

Қамоқдан озод бўлган Мўътабар Тожибоева АҚШга Давлат Департаменти мукофотини олишга борганда www.ҳаракат.йўқ сайти бу мард аёлни улуғлаб, эҳҳе, нималарни ёзмади?! “Муътабар Тожибоева охирги қадамни қўйиши у “Бирлик” партиясига кириши керак”: бу гап ҳам айни сайтни безаб турибди. Бироқ Мўътабар Тожибоева, www.ҳаракат.йўқ сайти ёзишича, “Бирлик” партияси билан эмас, Европадаги псевдодемократлар билан ҳамкорликка ўтган. Ўта ёмон бу одамлар таъсиридами ёки бошқа сабабларга кўрами ҳарҳолда Мўътабар Тожибоева ўз виждони амри билан АҚШ мукофотидан воз кечганини эълон қилгач, www.ҳаракат.йўқ сайти “Мўътабар Тожибоева ўзининг табиий ниҳоясига етди” қаблида мақола эълон қилди, яъни уни “Бирлик” партиясига ўтишга ундашга бўлган ҳаракат хато бўлганлиги иддао қилинди.

 

www.ҳаракат.йўқ сайтини мен, Ботир ва Носир каби кўча чангитиб юрган собиқ бирликчиларгина эмас, балки ўз ишига жиддий ёндошадиган таниқли таҳлилчилар ҳам ўқишар экан. Улар С.Зайнобиддинов ва М.Тожибоевани “Бирлик” партиясига жалб этиш масаласида партия раҳбарияти хато қилганини ўрганишгач, тарихни бир титкилаб кўришни лозим, деб топиб, ўз олдиларига ғоят бир муҳим: “Нега шу пайтгача “Бирлик” партияси Ўзбекистонда ҳукумат тепасига келмади?” масалага ойдинлик киритмоқчи бўлишибди. Шундай таҳлилчиларнинг бири билан мен сўҳбатлашишга муваффақ бўлдим. Муваффақ бўлдиму, бироқТаҳлилчи партия лидеридан ўлгудек қўрқар экан! Чунки лидер ким ёқмаса: “Биз уни сиёсий саҳнадан йўқ қилиб юборамиз, бу бизнинг қўлимиздан келади! деб сайт саҳифасида мушт кўтарар экан. Одамларнинг айтишича, сайт номининг охири йўқ бўлиши ҳам шунга шаъма эмиш. Хуллас, тахлилчи ўз номини ошкор қилмасликни мендан қаттиқ илтимос қилиб, “Бирлик” ХҲ ва партияси тарихига бўлган муносабатини изҳор этди. Мақоланинг буёғи асосан шу таҳлилчининг фикр ва мулоҳазаларидир.

 

– “Бирлик” ХҲ ва партияси тарихида содир этилган баъзи хатолар бўлмаганда эди, бу партия аллақачон Ўзбекистонни бошқариб турган бўлар эди. Бошида шуни айтиб ўтишим лозим-ки, бу хатоларнинг бирортасида ҳам унинг лидери Абдураҳим Пўлатовнинг айби йўқ. Мазкур сиёсатчини нуқсонсиз асл жавоҳирга таққослаш мумкин, холос.

 

Ҳамма нарса биринчи хатодан бошланади. Биринчи хато эса “Бирлик” ХҲнинг биринчи йиғилиши ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг ҳовлисида ўтказилганидир. Мазкур йиғилиш Абдураҳим Пўлатовнинг уйида ўтказилганда олам гулистон бўлар эди. Ташаббус ўша пайтда кимдан чиққан: Фахриддин Худойқуловданми, Дадахон Ҳасаннинг ўзиданми, – ҳозир аниқлаб бўлмайди. Бироқ бир нарсани аниқ айтиш мумкин: “Бирлик” биринчи қадамни қўяётган пайтдаёқ унинг ичига хоинлар суқилиб кириб олишган.

 

Бироқ Фахриддин Худойқулов ва Дадахон Ҳасан асосий хоинлар бўлишмаган. Биринчи йиғилишда 18 одам қатгашгани ҳаммага маълум. Бироқ бу йиғилишга ким шоир Муҳаммад Солиҳни таклиф этгани ҳозиргача мавҳумлигича қолмоқда. Муҳаммад Солиҳ ҳеч кимга маълум эмасмиди? Унинг шеърларидан озодлик, демократия ва мустақилликка нафрат шундоққина уфуриб турардику! Бу ҳақда партия лидери 20 йилдан бери аввал www.бирлик.йўқ, кейинроқ эса www.ҳаракат.йўқ сайтларида ҳормайчарчамай ёзиб келаяпти. Демак, шу пайтгача “Бирлик”нинг ҳукумат тепасига кела олмаганининг асосий сабаби асосий хато, яъни Муҳаммад Солиҳни “Бирлик”нинг биринчи йиғилишига таклиф қилинишидир. Бу – табиий хато эди, чунки “Бирлик”да шу пайтгача нотабиий хато ҳеч қачон бўлмаган. Янада аниқ айтсам, “Бирлик” ХҲ ва партиянинг лидери бирорта нотабиий хатога йўл бермаган.

 

1990 йил апрелида қандайдир “Эрк” деган партия тузилгандан кейин Муҳаммад Солиҳ билан боғлиқ табиий хато барҳам егандай бўлди. Бироқ лидернинг таъбири билан айтганда “Бирлик”ка уни ҳукумат тепасига келишига тўсқинлик қиладиган қорамоллар кириб кела бошлади. Уларни номма-ном санаб кўрсатиш мен, таҳлилчи, учун оғир, бироқ айтишим мумкинки улар ичида академик, фан докторлари, фан номзодлари ва турли бошқа соҳаларнинг вакиллари бор эди. Буерда муҳим бўлган бир жиҳатни айтиб ўтишни ўзимнинг бурчим деб ҳисоблайман: қорамоллар орасида партия лидери, табиий, йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки партия лидери қорамол бўлса, ўзингиз тушунасиз, партия партия бўлмай қолади. Шундай қилиб, “Бирлик” ХҲ Муҳаммад Солиҳдан қутулиб қорамолларга тутилиб қолди! Бу катта хато эди.

 

Яна такрорлайман: бу – лидернинг хатоси эмас эди! Қорамолни дарҳол боғлаш керак, акс ҳолда у экин борми, партия программаси борми ҳамма нарсани бирпасда пайхон қилиб ташлайди. Бироқ қорамолларни боғлайдиган лидер у пайтгача Ўзбекистондан жуфтакни сурган, кечирасиз, ватандан чиқиб кетган эди. Бу – 1992 йилнинг декабрига тўғри келади.

 

Унгача-чи? Унгача бўлган баъзи хатолар бор-ки, уларни эсламасликнинг иложи йўқ, чунки айни шу хатоларнинг натижаси ўлароқ “Бирлик” партияси шу пайтгача нафақат ҳукуматни олаолмади, балки давлат рўйхатидан ҳам ўтаолмади. Гап шундаки, 1991 йил Ислом Каримов учун оғир йил эди. У қипқизил коммунист бўлгани учун уни президентликка номзодини кўрсатадиган собиқ коммунистик, ўша пайтга келиб бир кунда “Халқ демократик партияси”га айланган партия шай бўлиб турган бўлса-да, бироқ альтернатив номзод кўрсата оладиган ҳалиги “Эрк” ва биз тарихи билан қизиқаётган “Бирлик” партияларидан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. Мен ҳеч вақо”ни партия маъносида ишлатаяпман, аслида сиёсий майдонда “Бирлик” халқ ҳаракати бор эди. Иложсиз И.Каримов Адлия вазирига “Эрк”ни ҳам, “Бирлик” партиясини ҳам давлат рўйхатидан ўтказишни буюради. Вазир “Бирлик” партияси лидери ва 2-3 та қорамо…, кечирасиз, партия вакилларини вазирликка таклиф этади ва уларга И.Каримов буйруғини етказади. Воқеалар шуерга келганда биз таҳлилчилар калаванинг учини йўқотдик.

 

Баъзиларнинг айтишича, партия лидери партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тарафдори бўлган-у, бироқ академик Бек Тошмуҳаммедов ва собиқ СССР халқ депутати Пўлатжон Охунов “Бирлик” халқ ҳаракатини рўйхатга олишни талаб қилишган. Бошқаларнинг гапига қараганда улар орасида собиқ вазир ҳам борлар вазият аксинча бўлган, яъни партия ва ҳаракат лидери ўз партиясини давлат рўйхатидан ўтказишга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ва вазирликда “Партияни рўйхатдан ўтказайлик, шунда президент сайловида қатнашишга йўл очилади” деб турган Бек ака ва Пўлатжонни қақшатғич бахсда ютиб чиққан.

 

Биз тахлилчилар www.бирлик.йўқ сайтини ҳам, www.ҳаракат.йўқ сайтини ҳам, бир пайтлар партия лидери чоп этиб турган, бироқ ташувчиларнинг саъйҳаракати туфайли халққа эмас, тўғридантўғри ички ишлар вазирлиги подвалига бориб тахланган “Ҳаракат” журналлари электрон вариантини ҳам синчковлик билан ўрганиб чиқдик, бироқ бу ҳақда пичоққа илинадиган бирор нарса топаолмадик. Ўйланиб қолдик: хато ўша пайтда партия лидеридан ўтган десак, бул зот жавоҳирдай бенуқсон одам. Йўқ, мумкин эмас! Табиий, хато Бек ака ва Пўлатжондан ўтган ва буни фақат уларнинг ўзлари тасдиқлашлари ёки инкор этишлари мумкин, холос.

 

Ёдгор Обид, Гулчеҳра Нуруллаева, Ҳазратқул Худойбердиев, Алибой Йўляхшиев, Исмоил Дадажонов, Баҳром Ҳамроев, Холхўжа Юнусов, Толиб Ёқубов кабиларнинг “Бирлик”ка кириб келиши, фикримизча, бениҳоя катта хато бўлган. Ҳаракат ва партия лидери уларни кетма-кет, изчиллик билан фош этиб, айбини бўйнига қўйиб, ҳаракатдан улоқтирган. Уларнинг баъзилари, масалан Т.Ёқубов ва Бахтиёр Ҳамроев “Бирлик” ХҲдан ўз истаги билан чиқиб кетган бўлсада, бирининг куёви, иккинчисининг ўғли қамалганда “Бирлик” лидери бунинг сабабини очиқлаб ҳаммани лол қолдирди: бу икки одам “Бирлик”ка хоинлик қилгани учун давлат уларнинг яқинларини қамаган экан! Ол-ааа! Бундай метиндай мантиқ камданкам сиёсатчида учрайди. Ухлоқдай тўғри бўлган бундай мантиққа эга бўлмаган ҳар қандай одамни партия лидери асосли равишда “ахмоқ деб атайди.

 

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: Ҳаракат ва партия сафларида ахмоқлар ғижғиж бўлса, қандай қилиб бу партия ҳукуматни олиши мумкин? Ололмайди! Шунинг учун партия лидери жонжаҳди билан партия сафларини ахмоқлардан тозалашга ҳаракат қилаяпти. Уларнинг ўрнини тўлдириш керакмийўқми? Турган гап, керак! Шунинг учун партия лидерининг “Ким қамоқдан чиқар экан? Чиқса, партияга тортаман” деб кўз тикиб туриши ҳеч қандай хато унсур эмас. Бироқ С.Зайнобиддинов ва М.Тожибоева тушмагурлар жавоҳирдай тоза одамнинг умидларини оқлашмади. Жавоҳирдай тоза одамлармасда!

 

Олтин изловчи мисқолдай олтинни топиш учун қанчадан қанча кубометр тупроқни ювади. “Бирлик” лидери ҳам ўзи жавоҳир бўлгани учун ҳокимиятга жавоҳир, ҳеч бўлмаса олтин одамларни олиб келишга интилмоқда. Қийин вазифа. Ҳаммаёқ хоин, қорамол ва ахмоқлардан иборат бўлиб турган бир пайтда бу вазифани “Бирлик” партиясининг лидери уддасидан чиқишига ишонамиз. Масалан, яқинда www.ҳаракат.йўқ сайти М.Тожибоевага берилган АҚШ Давлат Департаментининг мукофотига Ўзбекистон хотинқизлари ичида фақат ягона аёл, партиянинг бош котиби Василахоним Иноятова лойиқ деб ёзди. Биз таҳлилчилар Василахонни чин юракдан табриклаймиз, бироқ ҳукумат тепасига келган жавоҳирлар партияси таркибида фақат битта жавоҳир аёл бўлишидан, албатта, хафамиз. Бошқа томондан, партия лидери халқни қорамол дея баҳолаётган бир пайтда 14 миллион ўзбек аёллари орасида битта, ягона жавоҳир топилиши ва у ҳам бўлса “Бирлик” партиясининг бош котиби бўлиши мазкур партия нафақат Ўзбекистонни, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Европа Иттифоқи (ЕИ)ни бирга қўшиб ҳам бошқаришга қодир, деб бемалол айта оламиз.

 

Ҳозир партия лидери олдида икки муҳим сиёсий масала турибди: 21 йил ҳукм сурган диктатор Ислом Каримовни ағдариш ва ўзбек жамиятидаги барча қорамол, хоин ва ахмоқларни бирма-бир сув юзасига олиб чиқиш, уларни фош қилиш ва сиёсий саҳнадан йўқ қилишдир. Вақт аёвсиз ўтиб бораяпти, партия лидери ҳам 70 га яқинлашиб қолди, И.Каримовнинг эса ҳалибери ҳукуматни “Бирлик”ка бериш иштиёқи кўринмайди. Буни партия лидери сезмайди, деб ўйлаяпсизми? Сезади ва сезмоқда. Яқинда мен чойхонада икки ўзбек йигити тортишувининг гувоҳи бўлдим. Бири партия лидери учун ҳозирги кунда юқорида айтилган биринчи масала муҳим деса, иккинчиси: “Йўқ, партия лидери учун иккинчи масала ўта муҳим! деб биринчини уриб-енгиб турган эди. Иккинчи йигитнинг ўз фикрини ўтказиш учун дағдаға қилаётгани мен тахлилчи учун зўрроқ аргументдай туюлди. Бу аргумент партия лидери учун ҳам хос эканини эслаб, ҳозирги кунда “Бирлик” партияси ва унинг алмашмас лидери учун ўта муҳим масала: ўзбек жамиятидаги барча қорамол, хоин ва ахмоқларни бирмабир сув юзасига олиб чиқиш, уларни фош қилиш ва сиёсий саҳнадан йўқ қилишдир.

 

2011 й. 18 март

 

Сиёсий САТИРА, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

КЕРАК ЭМАС

Толиб Ёқубов

 

ЎЗБЕКЛАРГА КЕРАК ЭМАС

 

Мен, кўплар қатори, “Хьюман Райтс Вотч”нинг фикрига қўшилмайман. Нафақат бу ташкилот, мен “Ўзбекистонда демократия умуман йўқ дегувчиларнинг даъвосини ҳечам ҳазм қила олмайман. Демократия ватанимизда, турган гап, бор, чунки Ўзбекистон авторитар давлат эмас. Continue reading «КЕРАК ЭМАС»

Сиёсий САТИРА, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Менталитет

Толиб Ёқубов

 

Мисли кўрилмаган Ватанимиз бор. Кўп мамлакатлар ундан олдинга тушмоқчи бўлишди – шарманда бўлишди.

Ҳамма соҳада, энг аввало террористлар бўйича ватанимиз биринчи. Улар иккига бўлинади: биринчи хили – ўлдирадиган, портлатадиган, соқолли, номоз ўқийдиган, қўлида автомат, тишида эса ўткир ханжар тишлаган террористлар бўлиб, фақат мамлакат раҳбари хоҳиш билдирган пайтда пайдо бўлишади, лекин ҳеч кимга кўринмайди. Иккинчи хили эса халк тилида «давлатнинг бесоқол террористлари» дейилади, уларни давлатнинг ҳар бир қамоқхона, милицияхона, прокуратура, МХХ, суд, ҳокимият ва бошқа ташкилотларида топасиз. Бу террористлар очиқ ишлашади ва ҳар сонияда одамларни хўрлаб, калтаклаб, ўлдириб, судлаб, қамаб, заҳарлаб, портлатиб туришади.

Худога шукур, ватанимизда уруш бўлмаган, бироқ у блок-постлар ва темир панжаралар бўйича биринчи. Ватанимиз йўлларини бир-бирига улаб чиқиб, уни 20 га бўлсангиз, барча блок-постлар сони келиб чиқади. Масалан, Тошкентдан Самарқандгача нечта блок-пост борлиги сизни қизиқтирса, уларни юриб санаб чиқиш шарт эмас. Блок-постларнинг сонини ҳисоб-китоб қилиш формуласи ишлаб чиқилган. Масалан, Тошкентдан Самарқандгача масофа канча? Тўғри, 350 километр. Бу рақамни 20 га бўлсангиз: 350:20=… Албатта, ўн етти яримта бўлмайди, блок-постлар сони ё 17, ё 18 та бўлади. Ҳа, шунча – ишонмасангиз, юриб санаб чиқинг. Шу сабабли йўл тўсадиган темир-бетон блоклар ишлабчиқариш бўйича мамлакатимиз сўзсиз биринчи: олдига тушадиган дунёда бошқа мамлакат йўқ экан.

Мамлакатимиз блок-постлар билан узвий боғлиқ бўлган яна бир соҳа – божхоналар бўйича ҳам биринчи. Бутун дунёда божхоналар нима мақсадда ва мамлакатнинг қайси нуқталарида қурилади? Қараб туринг, мен энциклопедияга қараб санаб бераман:

1) агар мамлакатингиз бошқа мамлакат билан чегарадош бўлса, чегарадан ўтадиган жойларда божхона бўлиши шарт;

2) мамлакат аэропортлари, темирйўл вокзаллари ва сув портларига чет эллардан самолёт, поезд ёки кемалар келадиган бўлса, шу аэропорт, вокзал ва портларда божхона бўлмаса бўлмайди.

Мамлакатимизда портлар йўқ, лекин аэропорт, вокзал ва унга чегарадош давлатлар бор. Бу ерларда мустаҳкам божхоналаримиз ишлаб турибди. Бироқ, мамлакат ичкарисида ҳам, бир вилоятдан иккинчисига ўтишда ҳам божхоналар қилиб қўйибмиз. Бу, энди, энциклопедиядаги “божхона” тушунчасига тўғри келмайди, лекин у мамлакатимизни божхоналар бўйича биринчи ўринга олиб чиқадиган фактор эканини унутмайлик.

Давлат идораларини темир панжаралар билан ўраш бўйича бизнинг мамлакат биринчи бўлгани каби чегараларга тиконли сим тортиш, улар ёқалаб миналар кўмиш, бу миналарнинг портлаши натижасида қўшни мамлакатлар фуқароларини ўлдириш бўйича ҳам ватанимиз биринчи. Мутахассисларнинг айтишича, агар темир панжаралар бирбирига уланса, улар Ўзбекистонни икки марта ўраш учун етар экан.

Суриштирганимизда ватанимизда МХХчилар сонини ҳеч ким айтиб бераолмади, шунинг учун бу соҳада Ўзбекистоннинг ўрнини аниқлай олмадик, бироқ милиционерлар сони бўйича ватанимизга яқинлашган бирорта мамлакат топилмади: уларнинг сони 825.000 эканлиги маълум бўлди. Йўқ, Хитойда уларнинг сони бир неча баравар кўп, лекин жон бошига барибир биз олдиндамиз.

Бир-икки соҳада мамлакатимиз иккинчи, дейишади баъзилар. Масалан, қамоқхоналар бўйича Россия биринчи, мамлакатимиз иккинчи эмиш. Бироқ Келинг, бир ҳисобкитоб қилиб кўрайлик. Россияда аҳоли сони 150 миллион, Ўзбекистонда эса 25 миллион, Россияда барча махбуслар сони бир миллиондан сал ортиқ бўлса, Ўзбекистонда улар 200.000 дан ошмас экан. Шундай-да, Россияда ҳар 150 одамдан биттаси (1/150) қамоқда бўлса, Ўзбекистонда эса ҳар 125 тадан бири (1/125) – махбус. Ватанимизда қамоқхоналар Россиядагидан кам бўлсада, бироқ махбуслар сонининг аҳоли сонига нисбати бўйича биз дунёнинг энг катта мамлакатидан олдиндамиз.

Ватанимиз маънавий соҳада ҳам биринчиликни қўлдан бой бермай келаяпти. Масалан, бизда каттага ҳурмат беқиёс. Айтингчи,, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, кейинчалик Тошкент вилояти ҳокими ва Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Козим Тўлаганов каттами, ёки бухоролик шоир Юсуф Жуманинг ногирон ўғли Машраб каттами? Табиий, Козим Тўлаганов Машраб Жумадан катта. Биринчиси давлат ва одамларнинг камида ўн миллион доллар пулини еб қўйгани учун судга тортилди ва етти миллион долларини жарима сифатида тўлади. Машраб эса «фалончининг битта қўйини ўғирлади»деб милиция томонидан айбланиб, қамоққа тиқилди ва у ҳам судланди. Қўй эгаси: «Ҳой, барака топкурлар! Машраб менинг қўйимни ўғирлагани йўқ, мен уни қарзимга берганман!»деса ҳам, айбсиз эканлиги исботланган бўлса ҳам, суд унга ҳам жарима солди. Ҳозир Козим Тўлаганов қолган уч миллионини Тошкентдаги ҳашаматли ҳовлисида ёнбошлаб еб ётибди, дейишади. Бу каттага ҳурматнинг бориб турган натижасидир.

Менинг социолог, политолог, психолог ва яна алламбалолог оғайниларим кўп. Улар билан учрашиб қолсам, албатта гап ватанимиз ҳақида кетади ва мен завқ билан бизлар қандай соҳаларда биринчи эканлигимизни гапира бошлайман. Улар умний болалар бўлгани учун бунинг сабабини тушунтиришади. Уларнинг айтишича, бу ўзбек халқининг менталитети билан боғлиқ экан.

Шошманг, бошида мен ҳам тушунмадим, сизларга эса ётиғи билан тушунтираман. Мана, “демократия” деган тушунчани олайлик. Бу сўзни совет даврида сайлов арафасида, сайлов кунлари ва сайлов натижалари эълон қилинган пайтда эшитиб қолар эдик. Совет даврида сайлов байрамдай ўтказиларди ва жуда осон эди: битта номзод қўйиларди, сайлашга ҳар бир оиладан битта одам борар эди. Қандай осон! Оилангизда ўнта сайловчи бўлса ҳам, бир ўзингиз бориб сайлаб келаверасиз! Ўзбекларнинг менталитети шунақа экан. Битта партия, битта номзод бўлгандан кейин битта одам бориб сайлаб келса ҳам бўлаверадида!

Мустақиллик пайтида демократия ҳақида жуда кўп гапириладиган бўлди, партиялар ҳам кўпайиб кетди, битта номзод қўйиш бекор қилинди. Лекин баъзилар “Нега бир одам қўлига ўнта бюллетень берилаяпти? Буқонун бузилиши-ку!” деб жанжал қилабошлади. “Бу ўзбек менталитети, ука! деб тушунтиришди. “Бир оилада ўнта сайловчи бўлса, ҳаммасининг сиёсий қараши бир хил бўладими? дея бояги жанжалкашлар закун суришни давом эттирсалар: “Анависи манависининг хотини бўлгандан кейин сиёсий қараши бир бўлмай, нима бўлсин? Тирикчилик қилиш керак. Келишаолмай ажраб кетишсинми? деб тушунтиришди.

Ҳалиги жанжалкашларни кейинчалик ҳуқуқбонлар” деб атайбошлашди. Ҳуқуқбонлар шундай халқ бўлар эканки, ҳеч гапга тушунишмас, масалан, улар менталитет деган нарсани тан олишмас экан. Тан олишмас экан, и всё! “Терговчилар одамларни қийноққа солишаяпти! Ўлдириб ҳам қўйишаяпти! Айбини исботламай судга оширишаяпти! Судлар одил эмас! ва ҳоказо деб айюҳаннос солишганисолишган. Ҳукумат одамлари билан демократия ҳақида гаплашсанг, албатта: “Халқ демократияга тайёр эмас, биз халқимиз менталитетини ҳисобга олиб демократия қураяпмиз” дейишади.

Демак, ҳамма нарса менталитетга бориб тақалар экан! “Шуни яхшилаб ўрганишим керак! деб мақсад қўйдим олдимга. Аввал матбуотни ўргандим. Уларни жамлаб умумий маҳражга келтирсам: “Халқимизнинг ўтмиши, анъаналари, урфодатлари бор; биз шуларни ҳисобга олиб ўзимизнинг демократиямизни қурамиз” деган гап келиб чиқди. Яхши. Дальше кетдик.

Прокуратура, милиция, МХХ ва судларда демократия масаласи қандай экан, деб Бош прокурорга мурожаат қилдим: “Жаноб Бош прокурор, мени тергов органларида демократия қандай ишлаётгани қизиқтиради. Бирор тергов пайтида мен ўша хонада ўтириб терговни кузатишим мумкинми?”. Икки кунда жавоб олдим: “Бемалол!”.

Терговни Ички ишлар вазирлигининг катта терговчиси А.Қаршиев олиб бораяпти; айбланувчи Йўлдош Расулов экан. Улар орасида қуйидаги диалог бўлиб ўтди:

А.Қаршиев: Айбланувчи Йўлдош Расулов, сизга қўйилган айбларга иқрормисиз?

Йўлдош Расулов: Мен сизнинг бирорта саволларингизга жавоб бермайман!

А.Қ.: Нега?

Й.Р.: Шу ҳам терговми? Нега аввал қийноқ қўлламадингиз? Нима, тергов сизга ўйинчоқми? Қани ўлгудек қилиб уришлар, тирноқнинг остига нина тиқишлар, оёққўлдан кўтариб бетон полга ташларлар, “аёлингни, қизингни олиб келиб, олдингда зўрлайман! деб қўрқитишлар? Аввал ўшаларни қиласиз, кейин мен бажонудил ҳамма қоғозларингизга қўл қўйиб бераман.

А.Қ.: Мен бу ишларни қила олмайман! Бунга статья борку! Сен учун мен қамалиб кетайми? Тушингни сувга айт!

Й.Р.: Бу мени қизиқтирмайди! Тергов терговдай бўлиши керак. Мен сизга бир кун вақт бераман, ўйлаб кўринг. Хайр! (Уни олиб чиқиб кетишади).

А.Қ. (менга): Менталитетда! Қийнашни талаб этишади. Бу демократиямизга тўғри келмайди. Жуда қийналиб кетдик.

 

Жуда бошим қотиб қолди. Қандай қилиб халқимизнинг менталитетини ўзгартириш мумкин? Мен шу пайтгача уни билмас эканман. Бошқаларчи? Бир куни қўлимга шоир Юсуф Жуманинг бир шеъри тушиб қолди. Унда

Ўзбек халқининг бир бўлагининг менталитетини шоир Юсуф Жумадек ҳеч ким ёрқин ифода эта олмаган бўлса керак.

1992 йил ўзбек матбуотида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси секретари бухоролик Жамол Камолнинг «Аввал Ватан, кейин жон» деб номланган шеъри босилди. Мазмуни шеър номидан кўриниб турибди: гуёки, мен аввал Ватанни ўйлайман, кейин эса жонимни, яъни Ватан учун жонимни беришга ҳам тайёрман, – дейди шоир. Жамол Камолни яхши билган иккинчи бухоролик шоир Юсуф Жума ўша кунлари унинг шеърига қарата ўзининг қўйидаги шеърини ёзди:

 

Сeнгa қийин, қийин Вaтaн:
Қaдринг чaқa, тийин Вaтaн.
Aввaл курси, aввaл унвон,
Aввaл жону, кeйин Вaтaн.

Шоҳгa эгдик бўйин, Вaтaн,
“Юрт – жон”, – дeмaк –
ўйин, Вaтaн.
Aввaл
қозон, aввaл пaлов,
Aввaл пaтир, кeйин Вaтaн.

Aйтсaм диллaр сирин, Вaтaн,
Сeндaн мaйиз ширин, Вaтaн.
Сeндaн авло бир отим нос,
Aввaл aйрон, кeйин Вaтaн.

Болaлaринг хоин, Вaтaн,
Ўпмокдa шоҳ пойин, Вaтaн.
Ишонмaгин с
ўзлaригa,
Aввaл
қорин, кeйин Вaтaн.

 

Ўзбек халқи тарихида Юсуф Жума нафақат бетакрор шоир, балки у олисни кўрган, ўз давридан анча олдин кетган, яхшилик ва ёмонликни аниқ-тиниқ ажрата билган, ким қалбан пок ва ким ичидан разил эканини оддий оммабоп сўзлар билан ифодалай оладиган шоир ҳамдир.

90-чи йиллар бошида кўпчиликнинг ўйича жамиятда бугунчалик ХОИНлар тўдаси шаклланмаган эди. Юсуф Жума эса гарчи Жамол Камолга қарши шеър ёзган бўлса-да, у: «Болаларинг хоин Ватан» – дея И.Каримов пойини ўпаётган битта Жамол Камол эмас, балки Ватанда минглаб, ўн минглаб хоинлар шаклланаётганини олдиндан айтиб берган эди. У оддийгина сўзлар билан ёзилган, юқорида келтирилган шеърида ҳатто хоинларни бирма-бир санаб ҳам берган: деярли барча курси ва унвон эгалари, шоҳга бўйин эгганлар, «аввал Ватан, кейин жон» деб ўйин қилаётганлар, Ватанни палов, патир, майиз, бир отим нос ва айронга алмашадиганлар, шоҳ пойини ўпаётганлар, шоҳи каби муттасил ёлғон гапираётганлар.

Улар орасида прокурорлар борми? Бор! Ҳокимлар борми? Бор! Милиционерлар, эС-эН-Бэчилар, судьялар-чи? Тиқилиб ётибди!

Абдулла Орипов билан Эркин Воҳидов кўринадими улар ичида? Ҳов ана, улар шоҳнинг пойини ялаб турибдилар!

Менинг қишлоғимда яшовчи Абдуллаҳожи ва унинг жияни Қосимҳожи, Тошкентда яшовчи Фозил ва Анвар қорилар хоин эмасмилар, мабодо? Бориб турган, қипқизил хоин ҳожи ва қорилардир.

Эҳҳэ! Санаб саноғига етиб бўлармикин?

Ҳозирги кунда хоин Жамол Камол қаерларда Ватанга жон фидо қилиб юрганини ҳеч ким билмайди, хоинларни кўрсатган Юсуф Жумани дунё танийди, лекин у қамоқда.

 

 

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ўзбекларга қарши қирғин ортида нима ётибди?

Толиб Ёқубов: Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) бу масалага ойдинлик киритди

Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларни уюштиришда Ўзбекистон махсус хизмат кучларининг ҳиссаси беқиёс эканлигига оид алас-алас гумонлар Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) 24 июнда тарқатган матбуот-релизидан кейин тамоман тарқаб кетди. ДМХХ ўзи тушунган-тушунмаган ҳолда ёш боладай ҳақиқатни айтди-қўйди. Continue reading «Ўзбекларга қарши қирғин ортида нима ётибди?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“Халқпарвар” олимлар

Толиб Ёқубов

Қирғизларнинг жанубий Қирғизистонда шу йилнинг июнь ойида маҳаллий ўзбекларга қарши уюштирган қирғини ҳақида “Асосий буюртмачи” номли мақола ёзиб балога қолиб кетдим. Мен ҳозир ҳам ўз фикримда мустаҳкамман: 2005 йилнинг майида кўчага чиққан Андижон халқини қириб ташлаган Ислом Каримов Андижоннинг шундоқ ёнгинасида ўзбекистонлик ўзбеклардан хийла яхши яшаган қирғизистонлик ўзбекларга қақшатғич зарба берилишидан манфаатдор эди ва имконият туғилганда бу зарбани беришга асосий буюртмачилардан бири бўлган. Бу қабиҳ ният амалга ошиши учун унинг махсус хизмати катта жонбозлик кўрсатган. Continue reading «“Халқпарвар” олимлар»