Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ЕХҲТ Саммитларидан Ўзбекистон нимани хоҳлайди?

Толиб Ёқубов

 2010 йил декабрь ойининг дастлабки икки кунида Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммити бўлиб ўтади. Охирги марта бундай Саммит 1999 йили ноябрь ойида Истамбулда Туркия томонидан ташкил қилинган эди. Continue reading «ЕХҲТ Саммитларидан Ўзбекистон нимани хоҳлайди?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ХУКУМАТ-ТУЛКИ

Муҳтарам ўқувчилар диққатига ҳавола этилаётган қуйидаги сиёсий сатира руҳида ёзилган мақола 2009 йилнинг ёзида ёзилган бўлса-да, бироқ у тарқатилмасдан қолиб кетган эди. Мазкур мақола актуаллигини йўқотмаган, деб ҳисоблаб, мен уни муҳтарам ўқувчилар ҳукмига юборишга жазм этдим.

Толиб Ёқубов

ХУКУМАТ-ТУЛКИ

Ўзбекистон ҳукумати коррупцияга қарши курашмоқчи эмиш!

Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенциясини ратификация қилганини (29.07.2008 й.) эшитиб, ногаҳон бир воқеани эсладим. Continue reading «ХУКУМАТ-ТУЛКИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ислом демократияси – нафис демократия. Бироқ унга ким қандай эришмоқчи?

Толиб ЁҚУБОВ

1917 йилда Россияда ҳокимиятни эгаллаган большевиклар олдида К.Маркснинг коммунистик таълимотидан бошқа ҳеч бир ориентир мавжуд эмас эди, яъни уларда гуллаб-яшнаб турган ижтимоий-сиёсий тузумни танлаш имконияти йўқ эди. Бироқ улар: “биз коммунизм қурамиз ва унинг биринчи фазаси совет социализми бўлади”, деб эълон қилдилар. Continue reading «Ислом демократияси – нафис демократия. Бироқ унга ким қандай эришмоқчи?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Урғулар тўғри қўйилиши керак!

Толиб Ёқубов

Менинг исломий илмим 5-6 қисқа сураларни ёдлашдан нарига ўтмаган, бироқ мен кўпгина диний уламолардан баъзи нарсаларни эшитганман. Шуни ҳам айтиб ўтишим керак-ки, менинг отам мулла Ёқуб ўз даврларида яхшигина саводхон, Қуръони карим сураларини кучли ва чиройли қироат билан ўқир, қишнинг узоқ тунларида бизга, ўз фарзандларига, китоблар ўқиб берар эдилар. Continue reading «Урғулар тўғри қўйилиши керак!»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

 

 

Толиб Ёқубов

6-қисм

Унинг сайтига эътибор қилинг. «Ҳаракат» хабарлар агентлиги»нинг иғвога тўла материаллари фақат ўзбекзабон ўқувчи учун мўлжалланган, ундан бошқа миллат вакиллари ҳеч қандай маълумот ола олмайдилар, халқаро ташкилотларга ёзиладиган хатларда унга ишора (ссылка) қилиб бўлмайди. Ўзбек ҳукумати учун «Ҳаракат»данда оромижонроқ сайт бўлиши мумкинми?!! Бу сайтнинг ягона вазифаси тарқоқ ўзбек мухолифати орасига янада нифоқ солишдир! 1998 йилдан бери АҚШда (!!!) яшаётган «тарихий шахс» сайтидаги ўзбек саҳифасида чоп этилган «Ҳаракат» агентлиги материалларини инглиз ва рус тилларига тўлиқ таржима қилиб, инглизча ва русча саҳифаларга қўйса бўлмасмиди? Бўларди! Бироқ у буни атайлаб қилмайди. Сабаби оддий: Continue reading «Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Толиб Ёқубов

6-қисм

Унинг сайтига эътибор қилинг. «Ҳаракат» хабарлар агентлиги»нинг иғвога тўла материаллари фақат ўзбекзабон ўқувчи учун мўлжалланган, ундан бошқа миллат вакиллари ҳеч қандай маълумот ола олмайдилар, халқаро ташкилотларга ёзиладиган хатларда унга ишора (ссылка) қилиб бўлмайди. Ўзбек ҳукумати учун «Ҳаракат»данда оромижонроқ сайт бўлиши мумкинми?!! Бу сайтнинг ягона вазифаси тарқоқ ўзбек мухолифати орасига янада нифоқ солишдир! 1998 йилдан бери АҚШда (!!!) яшаётган «тарихий шахс» сайтидаги ўзбек саҳифасида чоп этилган «Ҳаракат» агентлиги материалларини инглиз ва рус тилларига тўлиқ таржима қилиб, инглизча ва русча саҳифаларга қўйса бўлмасмиди? Бўларди! Бироқ у буни атайлаб қилмайди. Сабаби оддий: Continue reading «Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов

4-қисм

Мен бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, – Аллоҳ гувоҳ. Менинг мақсадим Абдураҳим Пўлатовдан сўраш, холос: ўша йиллари, ўша кунлари Васила Иноятова, «Бирлик» ва «Эзгулик» қаерда эди? 2001-чи йилни қўятурайлик, 2002 йил 17 февральда тузилган «Эзгулик» 2002-05 йиллари, 2003 йилнинг августида тузилган «Бирлик» партияси нега тамошабин бўлиб қараб турди? Сиёсий махбусларни озод қилиш учун пикетларга чиқса бўлмасмиди? Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Толиб Ёқубов

4-қисм

Мен бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, – Аллоҳ гувоҳ. Менинг мақсадим Абдураҳим Пўлатовдан сўраш, холос: ўша йиллари, ўша кунлари Васила Иноятова, «Бирлик» ва «Эзгулик» қаерда эди? 2001-чи йилни қўятурайлик, 2002 йил 17 февральда тузилган «Эзгулик» 2002-05 йиллари, 2003 йилнинг августида тузилган «Бирлик» партияси нега тамошабин бўлиб қараб турди? Сиёсий махбусларни озод қилиш учун пикетларга чиқса бўлмасмиди? Continue reading «Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

3-қисм

Толиб Ёқубов

Бундай бебурд мақолани ўқигач, одамлар: «Шархлаш ортиқча» – деб қўяқолишади. Мен эса Абдужалилни яхши таниган Абдураҳим Пўлатов, бир пайтлар «Бирлик» учун жонбозлик кўрсатган сафдошини: «қандайдир ўзбек ҳимоячиси», уни масхаралаб «Бойжалил» деб атаётганига муҳтарам ўқувчининг диққатини тортмоқчиман. Ўз сафдоши ҳақида бундай разил гапни айтган одамни шахсан мен сиёсий партия раиси бўлишига, «мен демократия учун курашаяпман» дейишига маънавий ҳаққи йўқ, деб ҳисоблайман. Унинг «пуллик» партияси ҳақидаги баландпарвоз гаплари собиқ сафдошларининг жиғига тегиш билан ўзини овутишдан бошқа нарса эмас. Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

                                                   Толиб Ёқубов
3-қисм

Бундай бебурд мақолани ўқигач, одамлар: «Шархлаш ортиқча» – деб қўяқолишади. Мен эса Абдужалилни яхши таниган Абдураҳим Пўлатов, бир пайтлар «Бирлик» учун жонбозлик кўрсатган сафдошини: «қандайдир ўзбек ҳимоячиси», уни масхаралаб «Бойжалил» деб атаётганига муҳтарам ўқувчининг диққатини тортмоқчиман. Ўз сафдоши ҳақида бундай разил гапни айтган одамни Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

        Толиб Ёқубов
2-қисм

Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр ва мен, шўрликлар, Васила Иноятова ва унинг ҳамма вақт оғзидан мағзава оқиб турадиган «шефи» билан бирга бўлиш керак эканлигини қайдан билибмиз? Мен, хусусан, ўзимнинг мустақил дунёқарашим, фикрим ва эрким бор, деб ўйлаб, мени Вашингтонда ҳақорат қилганда «тарихий шахс»дан юз ўгирган эдим. Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

 

Толиб Ёқубов

 

1-қисм

 

Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси (бундан кейин қисқача: «Бирлик» партияси)нинг сайти «Ҳаракат»ни ўқиб бораётган ҳар бир одам мазкур сайт муаллифи ва муҳаррири, партия раиси Абдураҳим Пўлатовнинг лексиконида «хоин», «дод-вой», «йиғи-сиғи», «лўттибозлик», «қорни тўймаслар», «овозини ўчирамиз», Continue reading «Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов                                                                          2-қисм

Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр ва мен, шўрликлар, Васила Иноятова ва унинг ҳамма вақт оғзидан мағзава оқиб турадиган «шефи» билан бирга бўлиш керак эканлигини қайдан билибмиз? Мен, хусусан, ўзимнинг мустақил дунёқарашим, фикрим ва эрким бор, деб ўйлаб, мени Вашингтонда ҳақорат қилганда «тарихий шахс»дан юз ўгирган эдим. Бунда менинг мантиғим бўшлик қилди, чамаси: мен, эси паст, «у менга ота бўлмаса, ака бўлмаса, тоға бўлмаса, мени ҳақорат қилишга қандай ҳаққи бор?», – деб ўйлабман! Эҳ, шу қалтис ишим учун куёвим қамалишини билганимда, «Бирлик» раиси устимдан «а» қилиб юборганда ҳам ЎБХҲдан кетмас эдим! 1989-91 йилларда кўпгина  йирик олимлар ва бошқа зиёлилар Абдураҳим Пўлатовнинг ҳақоратлари ва ёқабуғишлари [1989 йили у Ёзувчилар уюшмаси биносида уюшма раҳбари шоир Жамол Камолнинг ёқасидан олиб, отаси қолмай, онаси қолмай ҳақорат қилганини ўз кўзим билан кўрганман; шундан сўнг Жамол Камол тиш-тирноғи билан «Бирлик»ка қарши позицияга ўтди] туфайли «Бирлик»ни тарк этган эди. У бечораларнинг тақдири нима бўлдийкин? Уларнинг ё ўзлари, ё болалари ва ё ака-укалари қамалиб кетгандир-ов?! Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Абдураҳим ПЎЛАТОВ нега ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов

1-қисм

    Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси (бундан кейин қисқача: «Бирлик» партияси)нинг сайти «Ҳаракат»ни ўқиб бораётган ҳар бир одам мазкур сайт муаллифи ва муҳаррири, партия раиси Абдураҳим Пўлатовнинг лексиконида «хоин», «дод-вой», «йиғи-сиғи», «лўттибозлик», «қорни тўймаслар», «овозини ўчирамиз», «Бирлик» Ўзбекистонда кучли бўлган ягона сиёсий партия», «фалон партия ёки ташкилот йўқ бўлиб кетган», «Мухолифат кучлар «Бирлик» атрофида бирлашиши керак» каби ва бошқа сўз ҳамда ибораларни тез-тез ишлатиб туришини сезмаслиги мумкин эмас. У юқорида келтирилган сўзларни одатда ўзининг Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати (ЎБХҲ)даги собиқ сафдошларига қарата ишлатади. Унинг мақолаларини юзаки ўқимаган ҳар қандай одамда қуйидаги табиий саволлар туғилиши аниқ: Continue reading «Абдураҳим ПЎЛАТОВ нега ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ҲOЛИСМAН ДEГУВЧИ ЖУРНAЛИСТНИНГ НИҚOБИ

Д.Сaидoв билaн мунoзaрa килиш мумкинми?

Интeрнeт сaхифaлaридa бир йил мoбaйнидa мaзкур ишгa у ёки бу дaрaжaдa дaxлдoр булгaн aнчa–мунчa мaкoлaлaр эълoн килинди. Улaрнинг бир кисми ишнинг хaкикий тaфсилoтини ёритишгa вa бизни химoялaшгa кaрaтилди. Бoшкa кисми жaнoб Д.Сaидoвнинг кaлaмигa мaнсуб булиб, у бoшлaнишдa “мeн xoлисмaн” дeб, ушa мaкoлaнинг гaзeтaдa эълoн килиниши жинoятли килмиш булгaнини, ундa Р.Гапирoвнинг хaм хиссaси бoрлигини укдириб, кoнунсиз тeргoв вa судгa “xoлисона” кaттa xизмaт курсaтди. Continue reading «ҲOЛИСМAН ДEГУВЧИ ЖУРНAЛИСТНИНГ НИҚOБИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ислом Каримов ва Абдураҳим Пўлатов: Параллеллар

Толиб Ёқубов

Мен мазкур мақолани ёзишдан олдин, уни ёзиш керакми ёки ёзиш керак эмасми, дея  кўп ўйлалим. Мақолани сайловолди кампанияси даврида ёзишга бошлаган эдим, бироқ Абдураҳим Пўлатов ўзининг собиқ сафдошлари бирор нарсага қўл уришса (масалан, Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатини тиклаш, ва бошқалар) дарҳол: «Бирлик» партияси менинг номзодимни Ўзбекистон президенти лавозимига қўяётгани учун булар сайловдан олдин мени обрўсизлантирмоқчи бўлишаяпти», дея шовқин солганини кўргач, мен сайлов ўтишини кутишга қарор қилдим. Continue reading «Ислом Каримов ва Абдураҳим Пўлатов: Параллеллар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ҚАРОҚЧИЛАР

 

Толиб Ёқубов

 

Оббо, ўзбек одил суди-ей!

Оббо, қанжиқнинг боласией!

 

Айтишларича, буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин томонидан ёзилган «Евгений Онегин» поэмаси унинг ўзига шу қадар ёққан экан-ки, поэмани қайта ўқиб чиққач, у тиззасига шапатилаб уриб: «Оббо, Пушкин-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!» – деган экан.

Шоирнинг ушбу тўлқинланиб айтган гапи қуйидаги сабабга кўра менинг ёдимга тушди. Судни бежизга одил суд дейишмайди: у – давлат бошқарувидаги охирги маҳкама бўлиб, мамлакат конституцияси ва қонунлари асосида фуқаровий можарони ёки маъмурий ҳамда жиноий қонунбузарлик бўйича таъқиб этишни адолат нуқтаи-назаридан баҳолаб, ажрим, қарор, ҳукм тариқасида узининг фикрини чиқаради. Бироқ, «давлатда адолат ва одил суд бўлмаганда, у (давлат) қароқчилар тўдасига айланишига» (Августин Аврелий, IV-аср, Рим) биз тарихда кўп мисоллар кўришимиз мумкин. Бунда адолатни ҳам, одил судни ҳам ҳукмдор сиёсати (мустабид тузум) «ўлдириши» равшандир.

2006 йил 29 апрель куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида икки (юқорида айтилган ва Жиззах) вилоят прокуратура ва ички ишлар бошқармалари (ИИБ) ходимлари томонидан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сирдарё вилоят бўлимининг раиси Азам Формонов ва шу вилоят Мирзаобод тумани бўлими раиси Алишер Караматов ҳибсга олиндилар. Жиззах вилоят прокуратурасининг катта терговчиси Қаҳҳор Маллаев ҳар иккала ҳуқуқбонга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЎзР ЖК) БИТТА – 165 (Товламачилик) моддаси бўйича айб эълон қилди, Сирдарё вилоят ИИБ тергов бўлимининг катта терговчиси, милиция полковниги Бозорбой Қодиров эса тергов ҳаракатларини олиб борди.

Фақат 7 июньга келиб мен судланувчилар А.Формонов ва А.Караматовнинг ҳимоячиси сифатида мазкур 110/2006-сонли жиноят иш ишюритувига ўтдим. Ўша куниёқ қонуний ҳимоячи сифатида мен 13-сон тергов изолятори (Ховос шаҳри)да ўзимнинг ҳимоям остидагилар билан учрашдим ва бу учрашув пайтида мен:

  • терговчи Б.Қодиров уларни А.Холиқбердиев деган адвокат билан «таъминлагани», у тергов давомида фақат икки марта кўринганлиги ва ҳар иккала пайтда ҳам маст бўлганлиги, у нафақат тергов қандай олиб борилаётгани билан мутлақо қизиқмаганлиги, балки унинг олдида айбланувчилар шафқатсиз қийноққа солинганлиги, ва буларнинг натижаси ўлароқ у барча тергов ҳужжатларини имзолаганини;
  • терговчи судланувчиларнинг иш материаллари билан танишиш учун қўйган қонуний талабларини рад этганлиги, уларга айбдов хулосасини бермаганлиги, тергов қаттиқ қийноқлар остида олиб борилганлиги ва кўпгина бошқа жиҳатларни билиб олдим.

Жиноий иш тамоман сохталаштирилганлиги яққол кўриниб турар эди: бунинг учун ишдаги икки ҳужжат – жиноий ишни қўзғатиш ва А.Формонов ҳамда А.Караматовни жиноий ишга айбланувчи тариқасида жалб этиш ҳақидаги қарорларни билан танишиш кифоя эди.

ЎзР ЖК 165-моддасининг диспозициясига қарайлик (уни сўзма-сўз келтираман):

Товламачилик, яъни

жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш,

мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд

жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд

мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш,

Мутлако равшан-ки, бир одам (товламачи – уни А деб атайлик) иккинчи бир одамни  (жабрланувчини – уни В деб атайлик):

унинг [В нинг – Т.Ё.] мулки ёки мулкий ҳуқуқини топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиши учун А:

  • а) жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш;

– б) мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд килиш;

– в) жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан В ни қўрқитиши ёки

  • г) жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиши керак.

Ҳуқуқбонларга нисбатан очилган жиноий иш ҳужжатларига қарайлик. Ҳар қандай жиноий ишда «Жиноий ишни қўзғатиш ҳақида»ги қарор асосий ҳужжат ҳисобланиб, унда терговчи мазкур жиноий ишни қўзғатишнинг асоси ва сабабини келтириши шарт. Қ.Маллаев жиноий ишни қўзғатишнинг сабаби сифатида У.Маматқулов томонидан 2006 йил 28 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Ж.Оқбоев номига ёзилган аризани келтиради ва у Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (ЎзР ЖПК) 322-моддасининг 1-бандига мос келади. Қ.Маллаев асос сифатида эса аризачининг А.Формонов билан учрашганда у: фермерларга дизель ёқилғиси тарқатишдаги найрангларингни Интернетга чиқариб ишдан ҳайдаттираман, деб қўрқитди ва бу маълумотни Интернетга чиқармаслик эвазига товламачилик йули билан 600.000 сўм [тахминан 480$ – Т.Ё.] пул талаб қилди, деган даъвосини келтиради. Худди шу асос терговчи Б.Қодировнинг 16 май куни чиқарган «Жиноий ишга айбланувчи сифатида жалб этиш ҳақида»ги қарорида ҳам қабул қилинган.

Тергов органларининг ҳар иккала ҳужжатида ҳам А.Формонов (ёки А.Караматов) (гўёки) жабрланувчи ҳисобланган У.Маматқулов билан учрашганда уни:

  • [а)]:  ўзи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш;
  • [б)]: мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд килиш;

  • [в)]: жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитганлиги ҳақида бирорта ҳам сўз йўқ.

    Агар А.Формонов (ёки А.Караматов) «жабрланувчи» У.Маматқулов билан учрашганда а), б) ва в) ларда кўрсатилган шаклда қўрқитганда эди, бу ҳолат албатта тергов ҳужжатларида акс этдирилишига гумон қилмаса ҳам бўлади. Бундай қўрқитишлар ҳақида ҳатто «жабрланувчининг» аризасида ҳам бирорта сўз йўқ.

    Бундан кўринади-ки, А.Формонов (ёки А.Караматов)ни ЎзР ЖК 165-моддасининг диспозициясида кўрсатилган дастлабки учта қўрқитиш (хавф туғдириш) билан айлаш мумкин эмас. Демак, диспозицияда кўрсатилган биргина, яъни

    [г)]: жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш, деган  тўртинчи қўрқитиш (хавф солиш) қолади, холос.

    А.Формоновнинг «айбини» диспозициянинг шу қисмига тўғрилаш учун терговчилар У.Маматқуловнинг найранглари ҳақида Интернетда маълумот чиқараман дея уни қўрқитиб, А.Формонов У.Маматқуловни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароит (ишдан ҳайдатиш) яратган деб даъво қиладилар. Бироқ терговчилар Жиззах вилоят нефтебазаси директории М.Саримсоқовнинг 2006 йил 17 апрель куни ёзилган  24-11-549-сонли хатини негадир бутунлай унутишади. Муҳтарам ўқувчига ишнинг моҳияти тушунарли бўлиши учун ҳуқуқбонлар ҳибсга олинишидан илгарироқ қандай воқеалар бўлиб ўтгани ҳақида қисқача маълумот берамиз.

    Фермерларнинг ҳуқуқларини, масалан, судларда ҳимоя қилиш учун ҳуқуқбонлар фермерларнинг қонуний ишончли вакили сифатида уларда (судларда) нотариал тасдиқланган ишончномалар билан қатнашар эдилар. ЎИҲЖга икки фермер ўз тракторларига автомобил ёқилғисини қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ)дан дизель ёқилғи (солярка) олишда адолатни тиклашга ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Улар ўз аризасида мазкур АЁҚШда таъминотчи бўлиб ишлайдиган У.Маматқулов ва унинг одамлари фермер солярка олаётганда шартномада кўрсатилган норманинг ярмини бериб, бироқ ҳужжатга соляркани тўлиқ олганлиги ҳақида имзо чекишга фермерни мажбур қилишаётгани, «уриб» қолинган соляркани эса тожикистонлик криминал элементларга ноқонуний сотишаётгани ҳақида ёзишган. 2006 йил 12 апрель куни Жиззах вилояти нефтебазаси директории М.Саримсоқов номига бу икки фермер ва уларнинг ишончли вакили А.Формонов билдирги хат йуллашиб, унда Даштобод туманидаги шу нефтебазага қарашли АЁҚШда содир этилаётган қонунбузарликлар ҳақида маълумот келтиришади. 17 апрель куни М.Саримсоқов жавоб хати ёзиб (бу хат В.Формоновга 26 апрель куни топширилган), унда у: нефтебаза томонидан ташкил этилган комиссия мазкур АЁҚШда текшириш утказганини ва фермерларга солярка таркатишда унинг ходимлари фаолиятида ҳеч кандай конунбузарликлар йуклигини уктиради. Бу расмий хатдан куринади-ки, У.Маматкуловнинг нимадандир ёки кимдандир қўрқишига ҳеч қандай асос йўқ – у, образли қилиб айтганда, булоқ сувидек тоза: ўғирламайди, соляркани «уриб» қолмайди, яъни фермерларга нефть маҳсулотларини ўз вақтида ва нормага биноан тарқатади, унда бошқа мамлакатга сотиш учун ёқилғи ортиб қолиши ҳоллари бўлмайди. Бундай одам учун «ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини (бировга, яъни товламачига) беришга мажбур қиладиган шароитни» юзага келтириш, табиий, мумкин эмас. Демак, табиий, А.Формонов «жабрланувчидан» товламачилик йўли билан ноқонуний пул талаб қилишга ҳар қанча уринмасин, у ўзи учун фойдали ҳеч қандай натижага эриша олмайди. Шундай қилиб, А.Формоновни (табиий, А.Караматовни ҳам) ЎзР ЖКнинг 165-моддаси бўйича айблашга ҳеч қандай асос йўқ. Бундан ташқари, энг асосий нуқталардан бири терговда товламачилик факти – қўрқитиш (хавф солиш) исботининг базаси бутунлай мавжуд эмаслигидир: у бирорта гувоҳлик кўргазмаси билан асосланган эмас. Бошқача айтганда, ЎзР ЖК 165-моддаси бўйича жиноятнинг объектив томони, яъни қўрқитиш (хавф туғдириш)ни гумонланувчи А.Формонов амалга оширмаган.

    А.Караматовга келганда эса, ҳамма нарса бунданда ойдин: унинг исми на фермерлар ва А.Формонов томонидан М.Саримсоқовга ёзилган хатда, на «жабрланувчи» билан «олиб борилган музокарада» ва на, ҳатто, У.Маматқуловнинг аризасида учрайди. Унинг фамилияси жиноий иш материаллари орасида «товламачилар» У.Маматқуловдан гўёки пул олаётган пайтда ҳибсга олиш гуруҳи томонидан НАҚД ушланганлиги (задержание с ПОЛИЧНЫМ) ҳақидаги, терговчилар томонидан «ўйлаб топилган ҳужжатларда биринчи бор учрайди. Мазкур ҳужжатларда гап қуйидагилар ҳақида боради: Гулистон-Тошкент трассасида У.Маматқуловга тегишли бўлган автомашинадан тушгач, А.Формонов ва А.Караматов темирйўл оша вилоят касалхонаси томон юра бошлаганда, улар томонга югуриб келаётган икки одамни кўриб қолиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қоча бошлаганлар. Шу ҳужжатларда айтилишича, А.Караматов уйи вилоят касалхонаси ёнида бўлган танишиникида ушланган, А.Формонов эса хусусий такси машинасида кетаётган пайтда ўша касалхонага яқин жойда қўлга олинган. Тергов томонидан тўқилган мазкур эпизод қуйидаги сабабларга кўра ушланганлар айбининг исботи дея ҳисобланиши мумкин эмас:

    • биринчидан, жиноят ишида гувоҳ: «Мен У.Маматқулов А.Формонов ва/ёки А.Караматовга пул бераётганини кўрдим» деган бирорта кўргазма мавжуд эмас;
  • иккинчидан, пулни кўрган барча гувоҳларнинг кўргазмалари деярли бир хил бўлиб, уларнинг мазмуни қуйидагичадир: «Милиция ходимлари бир ишда гувоҳ бўлишни илтимос қилишди. Мен розилик билдиргач, мени касалхона ёнидаги автобекатга олиб боришди. Мени дераза ва эшиксиз чала қурилган бир хонага киришга таклиф қилишди. Ерда кўп ахлат сочилиб ётган, уларнинг устида эса бир неча боғлам пул ётар эди. Менинг олдимда милиция ходимлари пулларни санаб чиқишди: шунча 500 сўмлик купюралар, шунча 1000 сўмлик купюралар бор экан. Улар акт тузишди, мен эса актга имзо чекдим». Гувоҳлар кўргазмалари шу билан фарқ қилади-ки, баъзи гувоҳлар: «Мени автобекатга олиб келишганда, у ерда мен милиция ходимлари қуршовида [бу ерда Алишернинг адреси кўрсатилган – Т.Ё.] яшовчи Алишер Караматов турганини кўрдим» – деб ёзишган. Бундай «ҳужжатлар» исбот учун асос қилиб олиниши, уларнинг муаллифлари эса У.Маматқулов А.Формонов ва А.Караматовга пул бераётгани фактининг гувоҳлари бўлиши мумкин эмас.

  • учинчидан, «Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида»ги қарорда ҳам, «Жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб этиш ҳақида»ги қарорда ҳам терговчилар Қ.Маллаев ва Б.Қодировнинг ёзишича А.Формонов ва А.Караматов Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан У.Маматқуловдан ПУЛ ОЛАЁТГАН ПАЙТДА НАҚД (с поличным) ушланганлар. Бироқ, гувоҳларнинг камида тўрттаси А.Караматов танишининг ҳовлисида (уй эгалари: эру-хотин, уларнинг ўғли, ҳамда бир меҳмоннинг кўргазмалари бўйича), А.Формонов эса касалхона яқинида таксида кетаётганда ушланганини ёзишган. Такрорлайман, жиноят ишида У.Маматқулов А.Формонов ва А.Караматовга пул бераётганини кўрганини тасдиқлаган бирорта гувоҳ кўргазмаси мавжуд эмас.

  • тўртинчидан, юқорида қайд этилган иккита қарор ва улардан кейинги бошқа ҳужжатларда терговчилар товламачиларни ушлаш учун тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзишади  [«-учинчидан»га қаранг – Т.Ё.], ва унинг «натижасини» акс эттирувчи «ҳужжатни» ҳуқуқбонлар айбининг исботи дея тақдим этишади. Эҳтимол жаноб Қ.Маллаев ва Б.Қодиров пистирма қўйиш, жиноятчи деб гумон қилинган одамни қувиш ҳамда шунга ўхшаш тадбирга кирувчи нарсалар гумон қилинувчи (айбланувчи, судланувчи) айби исботининг асосига қўйиш мумкин эмаслигини унутгандирлар? Юрист бўлмасам-да, чамаси, менинг уларга тушунтиришимга тўғри келади: ЎзР ЖПКнинг 9- (Исбот қилишнинг умумий шартлари) бобида исбот қилиш турлари, исбот қилиш қатнашувчилари ва исбот қилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ҳамда исбот қилишларни тўплашнинг барча турларининг тўлиқ рўйхати келтирилган. Мана ўшалар:

  • 9-боб. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИИ ШАРТЛАРИ

    85модда. Исбот қилиш

    Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатлн ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.

    86-м о дд а. Исбот қилиш иштирокчилари

    Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишда гумон қилувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

    Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқлapни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

    87-м о д д а. Далиллар туплаш

    Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни суроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш йўли би­лан тўпланади.

    Жиноят-процессуал кодекси – Ўзбекистон Республикаси Қонунидир, ва унинг 9-бобидаги 85-87-моддаларига асосланган ҳолда қатъий айтиш мумкин-ки, юқорида айтилган ва Жиззах вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан «ўтказилган» тезкор тадбир ноқонуний бўлиб, натижалари қандай бўлишидан қатъий назар уни А.Формонов ва А.Караматовни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин эмас. У («ўтказилган» тадбир натижаси) ҳатто жузъий исбот бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки, яна бир марта такрорлашга тўғри келади, юқорида зикр қилинган ҳар икки қарорда терговчилар Қ.Маллаев ва Б.Қодиров айбланувчилар А.Формонов ва А.Караматов «жабрланувчидан» ПУЛ ОЛАЁТГАН ПАЙТДА НАҚД (с поличным) ушланганлар дея таъкидлашади, гувоҳлар кўргазмалари бўйича эса улар турли жойларда ушланганлар ва у ерларда У.Маматқулов БЎЛМАГАН. Бу ҳолат суд ҳукмида ҳам ўз аксини топган.

    Дарвоқеъа, жиноят иши материаллари орасида, фикримча, суд ҳукми алоҳида ўрин эгаллайди: у судьянинг инсонни ларзага келтирувчи саводсизлиги, унинг прокуратура ва милицияга тамоман тобеъ эканлигини яққол намойиш қилади. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган мазкур ҳукмни ушбу мақолада келтириб, муҳтарам ўқувчининг вақтини беҳуда олишни истамас эдим, бироқ бу ҳукмда кўринган саводсизлик, ёлғон, нохолислик, тўҳмат, зиддиятлар ўзбек одил суди шу пайтгача чиқариб келган барча ҳукмларга шу қадар хос-ки, мен уни (ҳукмни) тўлиқ келтиришдан бошқа чора топа олмадим. Ўзбек судининг фаолияти билан таниш бўлмаган ва бу ҳукмни тишни-тишга қўйиб ўқиган ҳар қандай одам у (ўзбек одил суди) нинг нималигини билиб олади, деган ниятдаман.

    ХУКМ

    Узбекистон Респбликаси номидан

    2006 йил июнь ойининг 15 куни жиноят ишлари буйича Янгиер шахар суди уз биносида очик суд мажлисида

    Раислик этувчи-жиноят ишлари буйича Янгиер шахар

    Судининг раиси: Хидирбоев з.И

    Халк маслахатчилари: Нажмиддинов Н, Шарапова В.лардан иборат таркибда

     

    Кутбеддинова Г.нинг котибалигида

    томонлардан Янгиер шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Норбутаев Ш, адвокат Мамадалиев Ш, Холикбердиев А.ларнинг иштирокида

    Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан айбланган судланувчи Формонов Азамжон Тургунович, Караматов Алишер Хусановичларга нисбатан 1-110/2006-сонли жиноят ишини куриб чикиб,

    Судланувчи: Формонов Азамжон Тургунович 13.12.1978 йилда Фаргона вилояти Бешарик туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Сирдарё вилояти буйича раиси, вактипнча ишсиз, Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини 3-мавзе 16-уйнинг 2-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини 2006 йил 24 май куни олган, рухан соглом, ногирон эмас.

     

    Судланувчи: Караматов Алишер Хурсанович 18.06.1968 йилда Фаргона вилояти Яйпан шахрида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Мирзаобод тумани буйича раиси, вактинча ишсиз, хеч кандай гувохномага эга эмас. Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини Ибн Сино кучаси 21а-уйнинг 4-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини олишдан бош тортган, рухан соглом, ногирон эмас.

    Суд хайъати, Ушбу жиноят ишини очик суд мажлисида куриб, судда сурок килинган жабрланувчи ва гувохларнинг кургазмаларини тинглаб, жиноят иши материалларини чукур тахлил килиб, ишнинг аник холатига бахо бериб, ишда иштирок этган прокурорнинг айблов музокара нуткини, жабрланувчининг музокара сузини, адвокатларнинг химоя музокара нуткларини тинглаб, судланувчиларга химоя ва охирги суз бериб куйидагиларни

     

    А   Н   И К Л А   Д И :

     

    Судланувчи Формонов А.Т. узини Сирдарё вилояти инсон хукукларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблагига товламачилик йули билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрель куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи-Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсаков номига билдирги ёзиб, ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёниги махсулотларини таркатишда уриб колиш холлари булаётганлиги
    хакида курсатиб утиб, айбдор шахсларга чора курилишлигини сураган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси текширув гурухи томонидан текширув утказилиб, билдиргида курсатилган важлар уз тасдигини топмаганлиги муносабати билан хулоса чикарилган. Судланувчи Формонов А. уша билдирилган хати юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатан чора курилмаганидан  сунг, узининг жиноий максадига эришиш учун таниши судланувчи Караматов А.Х. билан узаро жиноий тил бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булишиб, 2006 йил 28 апрель куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш Федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хужалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган эги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, шу харакатларни килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600.000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор                                                                                         тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматкулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган.

    Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

    Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

    Суд мухокамасида жабрланувчи тарикасида суралган Маматкулов У., 2006 йил   15-16 апрель кунлари Жиззах   вилоят нефт унитар корхорнасидан директор кунгирок килиб,   Сизнинг устингиздан билдириш хат йулланган, шу юзасидан комиссия келиб куриб чикади деб, хатни урганиш юзасидан Жиззах вилоят нефтебаза юристи, корхона ходимлар булими бошлиги, нефт меъёрий сифати буйича мутахассислар 17 апрель кунлари ташкилотга юборгани учун келганликларини, уша вактда Даштобод филиали директори булмаганлигини,   билдириш   хати   билан   танишиб,   билдириш   хатидаги   тухматларни   куриб   хайрон булганлигини, хатда Даштобод нефт унитар корхонаси филиали ёкилги махсулотларини таркатишда 50 % олиб колиниб, 50% фермерларга берилиши, уюшган жиноятчилик бор, шу уюшган жиноятчилик бошида Маматкулов У. туриши курсатилган булганлигини, лекин Жиззах шахрига кетиши муносабати билан соат 15.00да уша хатни урганиб чикиш юзасидан йигилиш утказишга карор килишиб кетганлигини, хатда курсатилган гаплар юзасидан йигилиш утказишиб, хатдаги гаплар асососизлиги аникланиб, уша куни таркалганликларини,   йигилишда   Формонов   А.   узини   фермер   хужалигининг   конуний   вакили   деб таништирганлигини, уни ёнида доимо Караматов А. хозир булиб, бирон гапга аралашмасдан эшитиб турганлигини, уша ердаги гаплардан унинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоси эканлигини билиб,   унга   шу   ташкилотнинг   аъзосисизмисиз   деганида   хам   фермерларни   конуний   вакили   деб таништирганлигини, шунда   «Сизлар мени танийсизларми, мен масалан танимайман, фермерларни хам танимайман, ушбу иш буйича аввал ишни урганиб, кейин текширмайсизларми» деб айтганидан сунг йигилиш   иштирокчилари   билдириш   хатини     асоссиз   деб   топишганидан   сунг   у   дархол   Москвич автомашинасига утириб кетиб колганлигини, кейин Формонов А. телефон килиб, телефон оркали унга пуписа килиб, узи тугрисидаги маълумотни Интернет оркали Нефт сайтига чикариб юбориш билан куркитганлигини,   ran   орасида улар билан   муроса   килиш мумкинлигини тушунтиришиб музокарани тухтатишганликларини,   мутассадди   рахбарларига   хам   шундай   муомалада   булиш   мумкин       деб тушунтирганлигини, кейин телефон килавергач, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат килиб, ИИБ ходимлари унинг ёнига овоз ёзувчи мосламани жойляштиришгач, улар билан учрашувга келишиб, Янгиер шахрига келишларини улар таклиф килишганидан сунг келиб, шунда Формонов А. Караматов А. билан б ирга келиб, унга   Тошкентдаги     Федерацияда хам   27   кишининг аризалари   борлигини,   Интернетга чикаришгач   шарманда   булишини   айтиб,   агарда   рози   килсамчи   деганида   ундан   600000   сум   пул сураганлигини,   шунча   пул им   йук деганида 500000   сумга тушириб, эртаси   куни Гулистон шахрида учрашишларга келишиб, агарда пулни берса Интернет буйича бошка одамларнинг хабарларини хам куйдириб юборишини ваъда берганлигини, эртаси куни 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пулларини олиб ИИБ га бориб у ерда уша пулларни махсус кимё обработкасидан утказиб, Формонов А. билан учрашувга олиб борганлигини, келишилган жойда Формонов А. ва Караматов А.ларни учратганида, Формонов А. одамлар гавжумлигини бахона килиб Караматов А. билан машинасига утириб, машинасида Гулистон шахар вилоят касалхонаси рупарасида тухтатишиб Формонов А.га кукрак чунтагидаги когозга уралган 2 та 100 ва 1 та 50 АКШ доллари микдоридаги пулни машина ичида,   машинадан тушиб, машина багажидан 200000 сумни олиб Формонов А.га берганида у кулига олиб Караматов А.га узатганлигини, улар пулни олишгач у тугрисида бошка фикрлар билдиришиб хайирлашганликларини, Формонов А. Интернетга чикармаслик учун   хак беришни талаб килганлигини, расмий хужжат курсатмаганлигини, 27 шахснинг мурожаати юзасидан Тошкентдан хавотир олманг Тошкентдаги акаларини тинчитилганлиги хакида хам гапирганлигини, агарда талаб килмаганида шундай маблагни бермаслигини, хар доим Караматов А. хар бир учрашувда иштирок этиб, сухбатга аралашмасада барча сухбатни эшитиб турганлигини, Аччи-Лолазор фермер   хужалигини   раисини   танимаслигини,   фермер   хужаликлари   билан   операторлар   муомалада булишларини, Интернет бутун жахон микёсида хабар бериш деб тушуниб, уларнинг пуписасидан куркиб гаъмагирлик килиб товламачилик йули билан хак сураш хакидаги талабларини бажарганлигини билдириб, судланувчиларнинг харакатлари окибатида соглигини йукотиб, анчайин жиддий зарар курганлигини, пулларини кайтариб беришни, судланувчиларган нисбатан конуний чора белгилашни сураб кургазма берди. Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Хайдаров Р., 2000 йилдан буен оила аъзолари билан фермер хужалигини ташкил килиб ишлаганлигини, 2005 йилда «Аччи-Лолазор» фермер хужалиги килиниб, келини Умарова Зулфия рахбар узи иш юритувчи булиб ишлаб келганлигини, 2006 йил апрель ойларининг бошларида судланувчи Формонов Азамжонни Даштобод шахар бозорида учратиб, узаро сухбат жараёнида Формонов Азам узини   инсон хукукларини химоя килиш ташкилотида ишлашлигини айтиб, гап орасида техника етишмаслиги, ёкилги мойлаш махсулотларини олиниши борасида етишмовчиликлар хакида айтганида у бу муаммоларни хал     булишида кумак беришини, ёрдам курсатишини такидлаб, 2 кундан кейин Даштободда учрашишга келишганликларини, орадан 2 кун утгач судланувчи Формонов А. Караматов А. билан Даштободда учрашганликларини, унга Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбарига хат ёзганлигини, булиб утган сухбатдаги сузлар: когозга туширганлигини айтиб келини ва узи номидан имзо чектирганлигини, лекин хат мазмуни била! таништирмаганлигини,   билдириш   хатида   курсатилган   холатлар   хакикатга   тугри   келмаслигини, ишонувчанлигидан ва мурожъат мазмунини укимаганидан утказилган текширув жараёнида мурожатнинг ноурин   эканлигини   тушуниб   етганлигини,   билдириш   хатидаги   холатлар   Формонов   А.   томонидан битилганлигини билдириб кургазма бердишериги

    . Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Худоёров Ш, 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишини сураб, уни чакиришиб, холиснинг хукук ва мажбуриятларини тушунтириб, Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блоклар системаси куздан кечйришда катнашиб, мутахассис томонидан винчестр очилганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарни бир варагига уралган холда 2 та 100 талик битта 50 талик АКШ долларлари борлиги аникланганлигини курганлигини бу долларлар махсус ёритиш аппарати ёрдамида куздан кечирилганда 50 АКШ долларида икки марта «пора» сузи, колган 100 АКШ долларларида «пора» сузлари ёзилганлиги куринганлигини бу хакда тегишли хужжат расмийлаштирилиб имзоланганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Урозов У., 2006 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан холис сифатида иштирок этишлик хакида мурожаат килиниб, холиснинг процессуал хукук ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ИИБ экспертлар хонасида узини Формонов Азам деб таништирган фукаронинг чап хамда унг кул бармоклари, бош, юз ва соч кисмлари коронги хонада ёритилиб курилганда Формонов А.чап хамда унг кул кафт бармок ички кисмларидан, бош кисмининг юз, сочларидан окиш ва кук доглар борлиги аникланганлигини бу жойлардан махсус суртмалар олиниб, алохида конвертга солиниб мухрланганлигини, бу хакда баённома тузилганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Муминов Н., 2006 йил 29 апрель куни эрталаб нонвойхонада нон ясаётганларида, ёнидаги домда яшовчи кушниси Караматов А. ранги окарган холда чопиб ховлиларига кириб, чикиб кетиш учун жой борми деб сураганлигини,куча тарафда хеч ким йукми деганида бегона одамлар борлигини, уй томон келаётганлигини айтганидан худди нонвойхона ишловчиси сингари уларнинг олдига бориб, бирга нон ясаётганлигини, шунда оркасидан 2 та одам ховлисига кириб, кайтиб чикиб кетганлигини, бироздан сунг 5-6 киши киришиб, биров кочиб кирдими деб сураганликларини, уларга Караматов А.ни курсатганлигини, авваллари Караматов А. хеч бундайин чопиб уйларига кирганмаганлигини, улар билан нон ясамаганлигини, умуман олганда баъзи-баъзида уларникига нон олиш учун келганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Содикова С, гувох Муминов Н.нинг турмуш уртоги булишини, судланувчи Караматов Алишерни кушни сифатида билишини, 2006 йил 29 апрель кушниси Караматов Алишер ранги окарган холда эрталаб нон ясаётганларида чопиб кириб келганлигини, тинчликми деб сураганида унга гапирмасдан, турмуш уртоги билан гаплашиб, нонвойхонада ишловчилар билан бирга нон ясаб кетганлигини, ховлиларига оркасидан икки киши кириб чикиб кетганлигини, сал утгач яна беш-олти киши кириб, хеч ким кочиб кирмадими деб сурашганида турмуш уртоги Караматов Алишерни курсатганлигини, унинг ахволини чопиб киришини куриб, Караматов А.нинг бирон нима килган булса керак деб уйлаганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Рузиев А., 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиш учун таклиф килишганликларини, холислар, ИИБ ходимлари иштирокида судланувчи Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блок системалар куздан кечирилиб, блок системани очганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарнинг бир варагига уралган 2 та 100 талик ва 1 та 50 талик АКШ доллар пуллар олинганлигини, уша пуллар махсус ёритилганда махсус ёзувлар ёзилганлигини курганликларини, компьютернинг четида когоз кириши учун жой мавжуд булганлигини билдириб кургазма берди.

    Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Шеркулов О., 2006 йил 28 апрель куни Зомин тумани Ём кишлогида Маматкулов У. ариза билан мурожаат этиб, 2006 йил апрель ойлари урталарида Жиззах нефтебазаси унитар корхонаси номига Даштобод нефть базасига карашли ФАЁКШ дан нефт махсулотларини ололмаётганлари хакида бидириш хати ёзганликларини, уша билдириш хатини ташкил килган Азам деган Гулистон шахрида яшовчи шахс «Сиз хакингизда ёзилган хат ижобий хал килинади, Интернетга берилмайди деб, Интернетга чикмаслиги эвазига тинчлик бермасдан пул талаб килганлигини билдириб,   унга   нисбатан   чора куришларини   сураганлигини,   ушбу   аризани   текшириш   максадида жабрланувчи Маматкулов У.га овоз ёзувчи мосламани урнатиб жунатганликларини, 2006 йил 29 апрель куни тергов тезкор гурухи аъзолари Маматкулов У.нинг узи билан олиб келган пулларни махсус порошок билан ишлов бериб, Маматкулов У. га топшириб, руйхатга олишганликларини, кейин тадбир натижасида Караматов А.ни нонвойхонада ушлаганликларини, пуллар хамда Формонов А. куздан кечирилганда, махсус порошок ёритгичлар ёрдамида аникланганлигини билдириб кургазма берди. Судланувчи Формонов   А.Т.   ва Караматов А.Х.   ларнинг товламачилик,   яъни   жабраланувчи Маматкулов У.га оид маълумотномаларни   «Интернет»   оркали   ошкор   килиш   билан   куркитиб, жабрланувчидан пул талаб килишда ифодаланган айблари, судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматкулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги курсатмалари, суд мухокамасида суралган жабрланувчи Маматкулов У.нинг Формонов А. Сиз тугрисингиздаги маълумотларни Интернетга чикариб юбораман деб куркитиб, 28 апрель куни учрашганида 600000 сум талаб килиб, 29 апрель куни 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулларни берганида улар пулларни олиб кочганликлари хакидаги курсатмаси, гувох Хайдаров Р.нинг Формонов А.нинг Инсон хукукларини химоя қилиш ташкилотидан булиб, унга техника ва ёкилки махсулотларини олишда ёрдам бериши учун ариза ёзиб бериб, келини ва ўзининг номидан мазмуни билан танишмасдан имзолаганлиги, мухокамада хатда курсатилган маълумотларни ноуринлигини англаганлиги хакидаги курсатмаси, гувохлар Муминов Н., Содикова С.ларнинг 2006 йил 29 апрель куни нонвойхоналарига Караматов А. ранги окарган холда югуриб кириб, нон ясаётганларга кўшилиб нон ясай бошлаганлиги, 5-6 киши келишгач уни курсатишганидан сунг Караматов А.ни олиб чиқиб кетганликлари тугрисидаги кургазмалари, гувохлар Худоёров Ш., Рузиев А.ларнинг компьютер, монитор ва блок системалар кўздан кечирилганда 2 та 100 долларлик, битта 50 долларлик ок катак-катак дафтар варагига уралган пулларни топилганлиги, пуллар ёритилганда махсус суртма билан ишлов берилганлиги хакидаги кургазмалари, гувоҳ Урозов У.нинг Формонов А. қоронги хонада куздан кечирилганда, унинг кули сочи ва юзларида махсус суртма билан ишлов берилган ранглар аникланганлиги тугрисидаги кургазмаси, Маматкулов У.нинг у хакидаги ёзилган хатни Интернетга чиқармаслик эвазига пул сўраганлиги тўғрисидаги ИИБ номига ёзилган аризаси (и.в.2), аризачига овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш тугрисидаги баённома (и.в.З), аризачидан овоз ёзиш мосламасини кайтариб олиш тугрисида баённомаси (и.в.4), 120 дона 1000 сўмлик, 160 дона 500 сумлик, 2 дона 100 АҚШ доллари бир дона 50 АҚШ доллари пулларига махсус кимёвий ишлов бериш тўғрисидаги баённома, пулларни ракамлари кўрсатилган илова (и.в.5-9), воқеа содир бўлган жой, яъни Гулистон шаҳар Ибн Сино кўчаси ва Н.Зокиров кўчалари туташган жойларни кўздан кечириш, унга илова қилинган схема, рақамлари баённомага иловада кўрсатилган пуллар топилган жой акс эттирилган фотосуратлар (и.в.10-17), Формонов А.нинг қоронги хонада кўздан кечиришганда унинг боши, юзи ва қўлларининг кафтларида пулларга ишлов берилган махсус суртма ранглар аниқланганлиги тўғрисидаги кўздан кечириш баённомаси (и.в.22-23), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш тўғрисидаги 2006 йил 29 апрель кунги терговчининг қарори (и.в.24), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш баённомаси, уйнинг кириш қисми, уйдаги хоналар ва жихозлар, Формонов А.га тегишли гувохнома, компьютер, монитор, принтер ва блок системалар, бюллетенлар акс эттирилган фотосуратлар (и.ф.25-28), Караматов А.нинг куйлаги ва шимини олиш туғрисидаги баённома (и.в.З 1), Формонов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.32), Формонов А.нинг уйидан компьютер, монитор, компьютер процессори олиш хакидига баённома (и.в.66), холис ва мутахассислар иштирокида Фармонов А.нинг уйидан олинган оргтехника компьютерни куздан кечириш баённомаси, куздан кечириш мобайнида компьютер ичидан ок катак-катак дафтар варагига уралган 2 та 100 АКШ доллари ва 1 та 50 АКШ доллари пулларни олинганлиги, пуллар махсус кимёвий порошок билан ишлов берилганлиги акс эттирилган фотосуратлар (и.в.69-70), аудиокассета сузлашувлари ёзилган баённома (и.в.90-97), кимёвий экспертизасининг Формонов А.нинг бош кисми, юз кисмидан, қулларнинг кафтларидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги хамда Караматов А.нинг унг қул кафт кисми, тирноги, юзидан, сочидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 61,62-сонли экспертиза хулосалари (и.в.102-103), пуллардан хамда намуна тампонида оч кук рангли кукун моддалар топилганлиги тугрисидаги 63-сонли экспертиза хулосаси (и.в.108-109), 250 АКШ доллари пулларида, намуна тампонларида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 69-сонли экспертиза хулосаси, пуллар акс эттирилган фотосуратлар (и.в.114-116), ашёвий далил Караматов О.нинг эгнидаги шимда оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги, чунтакларидан олинган пулларни оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги акс эттирилган фотосуратлари билан 70-сонли экспертиза хулосаси (и.в. 120-122), Жиззах нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсоков номига Умарова 3., Хайдаров Р., Формонов А. номидан ёзилган билдириш хати (и.в. 164-165), билдириш хати мухокамаси юзасидан утказилган йигилиш далолатномаси (и.в.168-169) хамда ушбу жиноят иши буйича дастлабки терговда тупланган ва суд мухокамасида текширилган далиллар билан тулиқ уз исботини топган.

    Суд хайъати, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатини юридик малакалаш масаласини мухокама килиб, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатлари Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан малакаланиши конун талабига жавоб беради деб хисоблайди. Чунки судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.лар Томонидан жабрланувчи Маматкулов У.га оид

    Маълумотномаларни «Интернет» оркали ошкора килиш билан қуркитиб, жабрланувчидан бир гурух шахс булиб олдиндан жиноий тил бириктириб мулкий манфаатлар беришга мажбур киладиган шароитга солиб куйганлар.

    Суд хайъати судланувчи Формонов А.Т. га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холатлар деб топиб,

    Гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

    Суд хайъати судланувчи   Формонов   А.Т.нинг   айбини   енгиллаштирувчи   ва   огирлаштирувчи холатларини инобатга олиб , уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

    Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холат деб топиб, гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

    Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.нинг айбини енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларни инобатга олиб, уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

    Суд хайъати иш буйича ашёвий дал ил деб эътироф этилган буюмлар масаласини мухокама этиб, судланувчиларнинг эгнида булган куйлак ва шимларини уларнинг оила аъзоларига кайтаришликни, Формонов А.нинг уйидан олинган жиноят куроли сифатида фойдаланилган 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари давлат даромадига утказишликни, Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклашни лозим топди.

    Чунки, судланувчиларнинг эгнида булган кийимлари уларнинг шахсий мулклари, судланувчи Формонов А.нинг уйидан ашёвий далил тарикасида олинган юкорида зикр этилган оргтехника воситалари жиноят куроли сифатида фойдаланилган техника воситалари хисобланди.

    Жабрланувчи Маматкулов У.га тегишли булган 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари жабрланувчи Маматкулов У.га кайтаришлик максадга мувофик.

    Юкорида баён этилганларга кура Узбекистон Республикаси Олий Судининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида»ги 1-сонли карори рахбарий тушунтиришларига амал килиб хамда Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 454, 457, 460, 462, 463, 465, 468, 471, 473 -моддаларига асосан суд хукм килди,

    ХУКМ:

    Судланувчи Формонов Азамжон Тургунович ва Караматов Алишер Хурсановичлар Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир килганликда айбдор деб топилсинлар.

    Судланувчи Формонов А,Т.га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

    Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

    Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин.

    Судланувчи Караматов А.Х, га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

    Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

    Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин

    Судланувчилар Формонов А.Т. хамда Караматов А.Х.ларга кулланилган эхтиёт чораси-камок аслича колдирилсин.

    Ашёвий далиллар судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларга тегишли шим ва куйлаклари хукм конуний кучга киргач оила аъзоларига кайтарилсин.

    Ашёвий далил 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари хукм конуний кучга киргач давлат даромадига утказилсин.

    Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклансин.

    Ашёвий далил 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари хукм конуний кучга киргач жабрланувчи Маматкулов У.га кайтарилсин.

    Хукмдан норози томонлар уларнинг истакларига кура 10 кун муддат ичида шу суд оркали жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти судига апелляция тартибда, хукм конуний кучга киргандан сунг кассация тартибида шикоят ва протест келтирншлари мумкин.

    Ушбу хукм раислик этувчи томонидан «Samsung» компьютерида ёзилди.

    Жиноят ишлари буйича

    Янгиер шахар суди раиси:    имзо  Хидирбоев Э.М.

    нусхаси аслигалгугри:

    мчаЯнгиер

    Хидирбоев Э.М.

     

    Нажмиддинов Н. Шарапова В.

     

     

     

    Шундай қилиб, ўзбек одил суди А.Формонов ва А.Караматов хусусида уларни: «…факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келган» (ҳукмга қаранг). Бироқ у судланувчилар мутлақо айбсиз (бу эса жиноят иши мутлоқ сохталаштирилганлигига тенгкучли) эканлигини «камтарона» кўрмай ўтади. Бу ҳали ҳаммаси эмас: у судланганларнинг бири (А.Формонов) ни 1997 йилда сиёсий махбус ва виждон тутқунлари учун мўлжалланган УЯ 64/71 концлагерига жўнатишга қодир эканини ҳам намойиш этди. Эслатиб ўтаман, бу концлагерь Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги ҳувиллаган Усть-Юрт платосининг чексиз «Борса келмес» шўрхоклик ҳудудидаги, бир пайтлар совет армияси бинар кимъёвий бомбаларнинг жанговор тажрибаларини ўтказган Жаслик посёлкаси яқинида ташкил этилган.

    Энди ўзбек одил суди фаолиятидан яна бир намуна келтирамиз. 2007 йил 18 декабрь куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида судья А.Қодиров совет давридан бери энг йирик матлубот-савдо ташкилоти ҳисобланган «Ўзбекбирлашув»нинг собиқ раиси Маринбой Бекчоновнинг жиноят иши юзасидан ҳукмни ўқиди. М.Бекчоновга Бош прокуратура ЎзР ЖК 205-моддаси (Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатларини суйиистеъмол қилиш) 2-қисмининг «a» ва «б» бандлари, 207-модда (Мансаб ҳаракатсизлиги) нинг 1-қисми, 175-модда (ЎзР манфаатларига зид олди-сотди шартномаси тузиш) 2-қисмининг «б» банди, 170-модда (Алдаш ёки ишончга кириш йўли билан мулкий зиён етказиш) 2-қисмининг «б» ва «в»    бандлари;

    • 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) нинг 1-қисми;
  • 232-модда билан айб эълон қилган эди. Айблашга асос қилиб тергов органлари М.Бекчоновнинг 4.760.000.000 (тўрт миллиард етти юз-у олтмиш миллион) сўм (тахминан тўрт миллион АҚШ доллари) маблағни ўзлаштиргандигини олишган. М.Бекчановга нисбатан Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси ва Бош прокуратура жиноят ишлари қўзғатишган, бироқ у бирор марта терговга бормаган, уни тергов органлари бирор марта ушлашмаган ёки ҳибсга олишмаган. Ҳақиқатни айтиш керак тергов органлари бир марта М.Бекчоновга нисбатан қидирув эълон қилишган, бироқ у ўзининг пойтахтдаги шоҳона уйларида бемалол яшаб юраверган.

  • Шундай қилиб, судья А.Қодиров ҳукмни ўқиди: «… М.Бекчоновни 14 йилга озодликдан маҳрум этилсин; Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2007 йил декабрь ойида чиқарган амнистиясини қўллаб жазо муддати 8 йилга туширилсин». Бироқ, судья А.Қодиров ҳукмни ким учун ўқиганини залда ҳозир бўлган одамлар тушунишмади: суднинг ҳукм ўқилиш мажлисига жиноят ишининг асосий фигуранти Маринбой Бекчонов келмаган эди!! У қочиб кетган экан! Тўғрироғи, қочиб кетишга унга органларнинг ўзлари имкон яратган экан!

    Мисли кўрилмаган бой, Ўзбекистоннинг ҳозирги замон «авторитетларидан» бири, одамлар ва давлатнинг пулларини бир ўзи эмас, юқори лавозимли шахслар билан бирга еган М.Бекчонов устидан бундай ноёб ҳукмни чиқариш осон иш эмас, албатта. Бу ҳукм судья А.Қодировнинг ўзига қойилмақом ёққан бўлишига шўбҳамиз йўқ, бироқ у сонига шапатилаб уриб ўз қувончини билдирган-билдирмаганини ва бирор нарса деган-демаганини билмаймиз. Лекин биз бири тўлиқ келтирилган икки ҳукмни ўзаро таққослаб, «Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!» деб ҳайқиришга ҳақлимиз.

     

    5 январь 2008 йил

     

    Франция

     

     

     

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Каламушлар еб кетган БЎҒДОЙ

    Толиб Ёқубов

    БАЛИҚ КИМ, НАҲАНГ КИМ?

    Жиззах вилоятидан келаётган хабарларга қараганда ғалла ва ғалла маҳсулотларини ўта катта миқдорда талонтарож қилинганлиги фактлари бўйича вилоятда катта текшириш ишлари кетмоқда. Айтишларича, биргина Зарбдор туман дон маҳсулотлари комбинатида 20 000 тонна бўғдой камомат чиққан. Бу кичикроқ туманнинг давлатга топшираётган бир йиллик ғалласини ташкил этади. Continue reading «Каламушлар еб кетган БЎҒДОЙ»

    Сиёсий САТИРА, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    СОҚОЛ МУАММОСИ

                Ушбу ҳажвия 1998 йили ёзилган. Ҳукумат топшириғи билан милиция ва бошқа органлар ходимлари Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларини амалга ошириб соқол ўстирган мўминмусулмонларнинг соқолига ёппасига ҳужум бошлашди. Кўпчилик ҳозиргача бунинг асл моҳиятига тушунган эмас. Асл моҳият шундан иборат эдики, жамиятда ислом таълимоти орқали соф виждонли, иймонэътиқодли, табиатан ижтимоий иллатлар (порахўрлик, зўравонлик, зинокорлик, етимесир ҳаққига хиёнат ва ҳоказо) га қарши бўлган инсонларнинг тезлик билан кўпайиб бораётган эди. Continue reading «СОҚОЛ МУАММОСИ»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Алишер Соиповнинг ўлдирилиши Андижон воқеаларининг давомидир

    Толиб Ёқубов

    Alisher Soipov

    Мен Алишер билан кўришмаганман, бироқ иккаламиз электрон почта орқали бир неча марта хат ёзишганмиз. Алишернинг бу оддий хатларидан унинг билим доираси жуда кенглиги, моҳир журналист эканлиги яққол кўриниб турар эди. Гарчи Алишер Қирғизистонда туғилиб ўсган ва яшаган бўлса-да, унинг ўлими ўзбек халқи учун улкан йўқотиш бўлганига шўбха йўқ, чунки бундан кейин ҳам кўп йиллар ҳаёт бўлганда эди, у она халқи учун кўп савобли ишлар қилган бўлишига мен аминман.
    Ҳозирги кунда «Алишерни кимлар ўлдиртирди?» – деган савол барчани ўйлантирмоқда. Бу саволга жавоб бериш учун, назаримда, иккита бошқа саволга жавоб излаш керак:
    – Алишернинг ўлимидан ким манфаатдор эди?
    – Нега Ўзбекистон ҳукумати уни бутун вужуди билан ёмон кўрар эди? Continue reading «Алишер Соиповнинг ўлдирилиши Андижон воқеаларининг давомидир»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    БМТ ЎЗ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ХУРМАТ КИЛМАЁТИБДИ, ШЕКИЛЛИ

    ​                22 март куни офиси Нью-Йоркда жойлашган «Хьюман Райтс Вотч» (ХРВ) хамда офиси Венада жойлашган «Халкаро Хельсинки Федерацияси» (ХХФ) инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотларининг ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Женева шахридаги биносида бир брифинг уюштирилди. Continue reading «БМТ ЎЗ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ХУРМАТ КИЛМАЁТИБДИ, ШЕКИЛЛИ»

    МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    «Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

    Толиб Ёқубов

    Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

    Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

     Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading ««Буюк келажак” нима ва у қачон келади?»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    “Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

    Толиб Ёқубов

    Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

    Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

    Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading «“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?»

    Сиёсий САТИРА, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушибди…

    Толиб Ёқубов

    27 январ, 2007 йил  

    Шарқ матали

    Содда бир одамнинг қари, ориқ, туғмай ва сут бермай қўйган, юрса гандираклайдиган бир сигири бор экан. “Бозор кўтарганга сотиб келақолай”, – деб уни бозорга етаклабди. Бозорда одатдагидек даллолга учрашиб, ундан сигирини сотиб беришини илтимос қилибди. Continue reading «Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушибди…»

    МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…

    Шарқ матали

    Содда бир одамнинг қари, ориқ, туғмай ва сут бермай қўйган, юрса гандираклайдиган бир сигири бор экан. “Бозор кўтарганга сотиб келақолай”, – деб уни бозорга етаклабди. Бозорда одатдагидек даллолга учрашиб, ундан сигирини сотиб беришини илтимос қилибди. Continue reading «Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…

    Шарқ матали

    Содда бир одамнинг қари, ориқ, туғмай ва сут бермай қўйган, юрса гандираклайдиган бир сигири бор экан. “Бозор кўтарганга сотиб келақолай”, – деб уни бозорга етаклабди. Бозорда одатдагидек даллолга учрашиб, ундан сигирини сотиб беришини илтимос қилибди.

    Даллол сигирнинг арқонидан ушлаб, бозорни бошига кўтариб, уни мақтаб, овозининг борича бақира кетибди: Continue reading «Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…»

    ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…

    Толиб Ёқубов


    Бу ҳикматни мен 2001 йилнинг бошларида Қўқондаги машина бозорида эшитганман. Бозор айланиб юрганимизда менинг диққатимни жулдур кийинган, қотма, бироқ кўзларидан чуқур маънони ўқиш мумкин бўлган бир чол ўзига тортди. Кекса бўлишига қарамасдан чол ўта ҳаракатчан одам эди. Чол тинимсиз бозорни айланар, эшитилар-эшитилмас ниманидир ҳиргойи қилгандай такрорлар эди. Дастлаб мен ҳеч нарсани англай олмадим, бироқ чол навбатдаги марта бизнинг олдимиздан ўтаётганда, унинг сўзларига диққат қилдим. Чол тинимсиз шеърсифат икки қатор жумлани такрорлар эди:

    Ўриснинг байрами кўп,
    Ўзбекнинг найранги кўп.

    Мен одамлар орасидан оралаб, чолнинг орқасидан эргашдим ва уни 10-15 минутлар чамаси таъқиб қилдим, бироқ ундан янги жумлаларни эшитмадим. Кейинчалик одамлардан эшитишимча, чол ҳар куни бозорда пайдо бўлар ва муттасил шу икки қатор ҳикматни такрорлаб юрар экан. Continue reading «Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…

    Толиб Ёқубов
    Бу ҳикматни мен 2001 йилнинг бошларида Қўқондаги машина бозорида эшитганман. Бозор айланиб юрганимизда менинг диққатимни жулдур кийинган, қотма, бироқ кўзларидан чуқур маънони ўқиш мумкин бўлган бир чол ўзига тортди. Кекса бўлишига қарамасдан чол ўта ҳаракатчан одам эди. Чол тинимсиз бозорни айланар, эшитилар-эшитилмас ниманидир ҳиргойи қилгандай такрорлар эди. Дастлаб мен ҳеч нарсани англай олмадим, бироқ чол навбатдаги марта бизнинг олдимиздан ўтаётганда, унинг сўзларига диққат қилдим. Чол тинимсиз шеърсифат икки қатор жумлани такрорлар эди: Continue reading «Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ҲУКУМАТ ВА МАФИЯ

    ёхуд

    УНИСИГА ҲАМ, БУНИСИГА ҲАМ ҚАРШИ КУРАШИШ ТАРИХИДАН

    ЛАВҲАЛАР (ҲУЖЖАТЛАР)

                Веспасианлик, бошқача айтганда, давлат қароқчилиги даврининг асосий қирраларидан бири давлатни, айниқса унинг иқтисодий ҳаётини бошқара олмай қолган ҳукуматнинг мафия, яъни уюшган жиноятчилар гуруҳлари, билан бирлашиб кетишидан иборатдир. Бунда Давлат бошлиғи, Бош вазир, Бош прокурор, Бош миршаб ва бошқа “бош”ларни қўятурайлик, ҳар бир ҳоким ва ҳокимча, ҳар бир прокурор ва прокурорча, ҳар бир Суд раиси ва раисчаси (ва ҳ.) у ёки бу мафия груҳининг бошлиғига айланади. “Қўятурайлик”дан олдинги раҳбар шахслар қанчалик катта ёки кичик, қанчалик кучли ёки кучсиз мафиоз гуруҳни бошқаришига ўзингиз ақлингиз билан етишаверинг. Continue reading «ҲУКУМАТ ВА МАФИЯ»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    АДОЛАТ КУЗГУСИ

    Ушбу хат адресатдан бошқа одамларга юборилмади, Интернет-сайтларда эълон қилинмади, чунки мен хат ёзилгандан икки ҳафта ўтгач ватандан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Хатни мен кўп изладим, чунки менинг архивим Ўзбекистонда қолиб кетган эди. Яқинда уни бир дўстим топишга ёрдам берди. Continue reading «АДОЛАТ КУЗГУСИ»

    Аъзам ФАРМОНОВ, МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР

    “Адолат кўзгуси”

    Ушбу хат адресатдан бошқа одамларга юборилмади, Интернет-сайтларда эълон қилинмади, чунки мен хат ёзилгандан икки ҳафта ўтгач ватандан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Хатни мен кўп изладим, чунки менинг архивим Ўзбекистонда қолиб кетган эди. Яқинда уни бир дўстим топишга ёрдам берди.

    Мазкур хатни муҳтарам ўқувчилар диққатига ҳавола этар эканман, мамлакатнинг расмий матбуоти кимга ва нима мақсадга хизмат қилаётганини яна бир марта намойиш қилиш ниятидаман.

    Афсус қиладиган жойим шунда-ки, мен бу хатдаги ниятимни (яъни, “Адолат кўзгуси” газетаси бош муҳаррири Фарход Норматовни судга тортишни) амалга ошира олмадим. Continue reading «“Адолат кўзгуси”»

    6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МАҚОЛАлар, ПИКЕТЛАР ВА НОРОЗИЛИКЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР, Ҳамид Султонов

    ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ

    Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
    давлат қароқчилар тўдасига айланади.
    Августин Аврелий.

    Раваллиқ ва Тоқчилиқ музофотидан чиққан уламо,

    олим, коммунист ва ҳожилар ҳақида

    Жиззах вилояти Жиззах туманида ёнма-ён жойлашган Раваллиқ ва Тоқчилиқ қишлоқларидан кўп атоқли уламо ва фузалолар, турли соҳаларнинг олимлари, сиёсатдонлар чиққан. Continue reading «ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ

    Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
    давлат қароқчилар тўдасига айланади.
    Августин Аврелий.

    Раваллиқ ва Тоқчилиқ музофотидан чиққан уламо, олим, коммунист ва ҳожилар ҳақида

    Жиззах вилояти Жиззах туманида ёнма-ён жойлашган Раваллиқ ва Тоқчилиқ қишлоқларидан кўп атоқли уламо ва фузалолар, турли соҳаларнинг олимлари, сиёсатдонлар чиққан. Continue reading «ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ»

    МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    УРОНҒИЧ, СЎКОНҒИЧ СЕНАТОРЛАР МУБОРАК

    Xo`jalik sudiёхуд

    жиззахлик Толиб ЁҚУБОВнинг

    Жиззах вилояти аҳлига табриги

     10 февраль 2005 й.

    Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

    давлат қароқчилар тўдасига айланади.

    Августин Аврелий.

     

    Биз қандай сенаторларга муҳтожмиз?

     2004 йилнинг 26 декабрида мамлакатимизнинг барча вилоятлари каби Жиззах вилоятида ҳам оламшумул воқеа юз берди: орамизда халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган   с е н а т о р лар   пайдо бўлишди. Айниқса кейинги йилларда халқимиз учун айнан шундай тоифа раҳбарлар етишмаётгани яққол билиниб қолган эди. Сенаторларнинг пайдо бўлиши, мана энди мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бахтли инсонга айланишига кафолатдир. Масаланинг иккинчи муҳим томони шуки, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, сал наридаги Украина, Литва, улардан ҳам нарирокдаги Чехия, Германия ва бошқа мамлакатларда сенаторлар йўқ, шу сабабли бундай мамлакатлар эрта-индин ривожланишда биздан жуда орқада қолиб кетишади. Ўртоқ Каримовча, яъни ўзбекча демократияга асосланган сенаторлар Ўзбекистонни энг эркин мамлакатга айлантиришади. Continue reading «УРОНҒИЧ, СЎКОНҒИЧ СЕНАТОРЛАР МУБОРАК»

    56-ТЕРРОРИСТИК АМАЛЛАР, СУД СИСТЕМАСИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Убайдулла Очилдиев

    01.01.04-ЎЧ

    Очилдиев Убайдулла ака Горбачевнинг “қайта қуриш” даврида меҳнаткаш халқнинг кўкрагига ҳам шамол тега бошлаганини биринчилар қаторида сезди. Бу орада “Бирлик” халқ ҳаракати Ўзбекистонда фаолият бошлаганини эшитиб, унинг олийжаноб мақсадларини англагач, озодлик курашига бажону-дил қўшилди. Continue reading «01.01.04-ЎЧ»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ЎЧ…

    Очилдиев Убайдулла ака Горбачевнинг “қайта қуриш” даврида меҳнаткаш халқнинг кўкрагига ҳам шамол тега бошлаганини биринчилар қаторида сезди. Бу орада “Бирлик” халқ ҳаракати Ўзбекистонда фаолият бошлаганини эшитиб, унинг олийжаноб мақсадларини англагач, озодлик курашига бажону-дил қўшилди. Continue reading «ЎЧ…»

    6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    БАРИБИР ЕНГАДИ

    ТОЛИБ ЁҚУБОВ

    Яқинда Ўзбекистон ҳукумати навбатдаги марта интернетнинг душмани, деб тан олинди. Интернет технологияси бўйича мамлакатимиз Африканинг баъзи мамлакатларидан-да орқада қолиб кетган. Сабаби эса оддий: ҳукуматнинг қўрқуви!

    Муҳтарам ўқувчи ҳукмига ҳавола қилинаётган ушбу мақолани мен 1999 йили ёзган эдим. Назаримда у ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган кўринади. Continue reading «БАРИБИР ЕНГАДИ»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ЭРКИН САЙЛОВЛАР ҲУҚУҚИ

    ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!

    Winged Maat, the Egyptian Goddess of Justice in UzbekistanАРТИСТЛАР УЧУН…

    Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканлигини 1991 данми, 1992 йилданми, эсимда йўқ, биламиз. Ўша пайтда буни келажаги буюк бўлган ЎзХДП эълон қилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг келажаги буюклигича қолаверди-ю, бироқ ХДПнинг ўзининг келажаги… «Фидокорлар» партиясининг томдан тараша тушгандай пайдо бўлганидан эсанкираб қолган кўпгина одамлар «Буларнинг келажаги қандай?» деб тинмай сўрашади. Биз ҳам ўйланиб қолдик. Бироқ, яқин тарихимизни бир варақлаб чиқиб мазкур партиянинг келажаги буюк бўлиши керак, деган хулосага келдик. Ушбу мақолада биз фидокорларнинг келажаги буюк эканлигини кўрсатиш ниятидамиз. Continue reading «ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!

    АРТИСТЛАР УЧУН…

    Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканлигини 1991 данми, 1992 йилданми, эсимда йўқ, биламиз. Ўша пайтда буни келажаги буюк бўлган ЎзХДП эълон қилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг келажаги буюклигича қолаверди-ю, бироқ ХДПнинг ўзининг келажаги… «Фидокорлар» партиясининг томдан тараша тушгандай пайдо бўлганидан Continue reading «ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ТАРИХНИ УНУТИШ

    Taриxни унутиш

     

    “Taриxини унутa бoшлaгaн хaлқ

    уни тaкрoрлaшгa мaҳкум”

    Қадимги ҳикмат

     

     

    Koммунистик диктaтурa йўлбoшчилaри ҳaлқни лaқиллaтиш вa шу билaн ўз тузумини сaқлaб қoлиш йўлидa ҳaр кунлик зулм-зўрaвoнликдaн тaшқари янa иккитa oмилдaн устaлик билaн фoйдaлaнгaнлaр. Бу oмиллaр-ширин ёлғoн вa тaриxни унутишдaн ибoрaт бўлгaн. Шoирнинг:

     

    Яxшидур aччиқ ҳaқиқaт,

    Лeк ширин ёлғoн ёмoн.

    Бу ширин ёлғонгa лeкин,

    Aлдaниб қoлғoн ёмoн.

     

    (Эркин Вoҳид)

     

    изтирoбигa ўxшaш ҳикмaтлaр у     ёки бу фoрмaдa минг йиллaрдaн бeри мaшoйихлaр тoмoнидaн aйтилиб кeлинaётгaн бўлсa-дa, ўз тaриxини унутa боргaн ҳaлқ ширин ёлғoнлaр гирдoбидa янa эски тaриxни тaкрoрлaйвeргaн. 80-чи йиллaр oxири, 90-чи йиллaр бoшидa бир кaррa буни бoшидaн кeчиргaн ўзбeк ҳaлқи 10 йил фурсaт ўтмaсдaн янa ширин ёлғонлaр тўлқини ичигa ўзини oтмoқчи бўлaётир. Хaлқ яқин тaриxини янa унутгaнгa ўxшaйди.

    Биз юқoридaги сaтрлaрдa бир нeчa бoр “ҳaлқ” сўзини ишлaтдик вa aйбни ҳaлқ гaрдaнигa юклaдик. Бу aлбaттa – aдoлaтсизлик. Қўл-oёғи билaн қўшиб бaқуввaт устунгa бoғлaнгaн oдaмдaн ҳaрaкaт тaлaб қилиш қaндaй бемaънилик бўлсa, мияси, aқли, тaфaккури тoтaлитaр мaфкурa вa ширин ёлғoн aрқoнлaри билaн мaҳкaм бoғлaнгaн ҳaлқдaн “Сeн тaриxингни унутaяпсaн” дeб гинa қилиш ҳaм ўшaндaй бемaъниликдир. Хaлқ ўз тaриxини унутмaслиги учун кaмидa иккитa шaрт бaжaрилиши кeрaк: у биринчидaн ўшa aрқoнлaрдaн oзoд бўлгaн бўлиши, иккинчидaн эсa, уни ёлғoн гaпирмaйдигaн рaҳбaрлaр бoшқaриши кeрaк. Ёлғон гaпиргaни бир мaртa билиниб қoлгaни учун AҚШдa Прeзидeнт Kлинтoнни лaвoзимидaн тушириш ҳaрaкaти aвж oлиб кeтгaн.

    Aлбaттa, бундa биринчи шaрт, яъни хaлқнинг эркин бўлиши шaрти, aсoсийдир, чунки ҳaр тoмoнлaмa ЭРKИН хaлқни ширин ёлғoнлaр билaн лaқиллaтиш қийин. Шу сaбaбли ҳaм 7 йиллик мустaқиллик дaвридa хaлқни бaттaррoқ қўрқувгa сoлиш, унинг қўйнини пуч ёнғoққa тўлдириш учун KATTA ЁЛҒOНдaн фoйдaлaниш сиёсaти тoбoрa aвж oлaётгaни oчиқ-oйдин кўринмoқдa. Юксaк дaвлaт рaҳбaрлaрининг бaлaнд минбaрлaрдaн дeмoкрaтик ўзгaришлaргa кeнг йўл oчишгa бeргaн вaъдaлaри пуч экaнлигини вaқт кўрсaтмoқдa. Maсaлaн, Ўзбeкистoн Oлий Maжлисининг 1996 йил 29 aвгустидa бўлиб ўтгaн сeссиясидa мaмлaкaт Прeзидeнтининг нутқини кўпчилик ҳaли унутмaгaн бўлсa кeрaк. Бу oтaшин нутққa қaрaгaндa Ўзбeкистoндa сиёсий, инсoн ҳуқуқлaри, мaтбуoтни эркин қилиш, суд систeмaсини ислoҳ қилиш вa бoшқa бир қaтoр сoҳaлaрдa кaттa ўзгaришлaр бўлиши кeрaк эди. Xўш нимa ўзгaрди? Вaқт ўтиши билaн бундaй нутқлaр кўриниш жиҳaтдaн oтaшин, бaжaрилиши жиҳaтидaн эсa қуруқ вaъдa экaнлиги aён бўлди.

    Aгaр шундaй бўлсa у ҳoлдa юқoридa ёдгa oлингaн кaби нутқлaр қaндaй мaқсaдлaр билaн сўзлaнaди дeб сўрaшaди бaъзилaр. Ҳaммa гaп ҳaлққa юксaк дeмoкрaтия (ҳуқуқий дaвлaт, фуқaрoвий жaмият, қoнун устивoрлиги вa ҳoкaзo)ни вaъдa қилaётгaнлaрнинг ўзлaри жaмиятнинг aнa шундaй ҳoлaтидaн мaнфaaтдoрми ёки йўқми, дeгaн мaсaлaгa бoриб тaқaлaди. Tўғри жaвoб мeнинг фикримчa (бу фикрни кўпгинa бoшқa oдaмлaрдaн ҳaм эшитгaнмaн), ҳoҳлaмaйдилaр дeгaн жaвoбдир, яъни жaмият ҳaёти дeмoкрaтиялaшишидaн улaр мaнфaaтдoр эмaслaр.

    Буни нимaдaн aнглaш мумкин? Aгaр дaвлaт рaҳбaрлaри ҳaқиқaтaн ҳaм дeмoкрaтия тaрaфдoри бўлсa-ю, шу йўнaлишдa тинимсиз фaoлият қилaётибдилaр дeб фaрaз қилинсa, нeгa жaмият oрқaгa кeтишдaн бoшқa ўзгaриш сeзилмaйди? Иппoдрoм бoзoрини чeт эл лaш-лушлaри билaн тўлдириш, Oлий Maжлис учун унчa-мунчa oдaмни лoл қoлдирaдигaн қaср қурдириш ёки Жиззax вилoяти ҳoкими тoмoнидaн 22 км йўлнинг икки тaрaфигa (мутaxaссислaрнинг aйтишичa, 280 миллиoн сўмгa тушгaн) “xитoй дeвoри” қурдириб, бир йил ўтaр-ўтмaс буздириб тaшлaши жaмият ҳaётигa дeмoкрaтияни жoрий қилиш эмaс. Maшҳур “бoсқичмa-бoсқич” ибoрaси “бoсқичмa-бoсқич” oрқaгa кeтишни билдирса, бундaн ягoнa, бирoқ aччиқ xулoсa кeлиб чиқaди. Maмлaкaт рaҳбaрлaри дaвлaтни бoшқaришни уддa қилa oлмaётирлaр! Шaxсaн мeн бу xулoсaгa ишoнмaймaн. Рaҳбaрлaр дaвлaтни жудa яxши бoшқaришмoқдa, бирoқ бу бoшқaриш дeмoкрaтиягa ҳeч қaндaй aлoқaси йўқ.

     

    Қуш уясидa кўргaнини қилaди

     

    Aслидa нимa? “Қуш уясидa кўргaнини қилaди” дeйишaди дoнoлaр. “Рaҳбaрлaримиз кoммунистик, тoтaлитaр уядaн чиққaн, шунинг учун улaр ўшa уядa кўргaнини қилишaди”- дeйилсa, oдaтдa ўзгaлaр фикригa кoммунистик бeтoқaтлик руҳидa тaрбиялaнгaн рaҳбaрлaр буни инкoр қилишгa вa ўзлaрини жудa пишиб eтилгaн дeмoкрaт қилиб кўрсaтишгa ҳaрaкaт қилишaди. Maдoмики, кoммунистик систeмa дaвридa улaрнинг вужудигa, қoн-қoнигa нaфaқaт муxoлиф сиёсий тaшкилoт, бaлки бирoртa муxoлиф фикргa ҳaм йўл бeрмaслик сингдирилгaнини яxши билaмиз.

    Гaрчи ҳoзирги кунлaрдa В.Лeнин вa И.Стaлинлaр ҳaқидa гaпириш мoдaдaн қoлгaн бўлсa-дa, бирoқ улaрдaн мeрoс қoлгaн нaрсaлaр ҳaқидa икки oғиз гaпирмaсдaн илoжимиз йўқ. Koммунистик рaҳбaрлaрни дoимий дaҳшaтгa сoлиб тургaн aсoсий нaрсa, бу ҳoкимият мaсaлaси бўлгaн. В.Лeнин вa И.Стaлиндaн тoртиб тo oxирги кoммунистик рaҳбaргaчa ҳaр бир муxoлифaт тaшкилoтгa, ҳaр бир ўзгaчa фикрлaйдигaн инсoнгa ҳoкимиятни тoртиб oлaдигaн пoтeнциaл куч дeб қaрaб кeлишгaн. Бaрчa муxoлифaт тaшкилoтлaр вa улaрнинг нaшрлaрини тaъқиқлaш вa бу билaн эркин фикрлиликни йўқ қилиш, жaмият ҳaётининг бaрчa жиҳaтлaрини нaзoрaтдa тутиш мaқсaдидa KГБ кaби ёпиқ, милиция кaби ярим oчиқ-ярим ёпиқ тaшкилoтлaрни тузиш, Прoкурaтурa вa судни жaзoлoвчи мaшинaлaргa aйлaнтириш, жaмиятни ҳaр қaндaй ҳaққoний Инфoрмaциядaн тўсиб қўйиш – шу кaби тoтaлитaр қaдaмлaрни жoрий қилиш вa жaмият ҳaётигa сингдириш В.Лeниннинг энг биринчи қaдaмлaри бўлгaн бўлсa, кeйинги бaрчa кoммунистик рaҳбaрлaр уни изчиллик билaн дaвoм эттириб кeлгaнлaр.

    В.Лeниннинг энг буюк “кaшфиёти” дaвлaт бoшқaрувидa янги қурoл – KАТТА ЁЛҒОНдaн фoйдaлaниш вa уни дaвлaт сиёсaти дaрaжaсигa кўтaришдaн ибoрaт бўлгaн кaшфиётдир. KАТТА ЁЛҒОН дaвлaт рaҳбaрлaри oғзидaн китoблaргa, ўқув дaрсликлaригa, тeaтр вa кинoгa, рaдиo-тeлeвидeниe вa мaтбуoтгa, xуллaс ҳaётнинг бaрчa сoҳaлaригa кўчди вa сингдирилди. Шу қaдaр сингдирилди-ки, у ҳaмoн пoсткoммунистик мaмлaкaтлaр ҳaётидa aсoсий қурoл сифaтидa ишлaтилмoқдa.

    Бирoқ ўз ҳoкимиятини KАТТА ЁЛҒОН aсoсидa қургaн ҳукмдoрлaр икки ярим минг йил илгaри юнoн фaйлaсуфлaри ёзиб кeтгaн “Дaвлaт ёлғoн туфaйли ўлaди” дeгaн aксиoмaни ҳисoбгa oлишмaйди вa тaриx сaҳифaсидaн шaрмaндaлaрчa ўчиб кeтaдилaр. Ҳукмдoрлaр ҳaм тaриxни унутaдилaр, шeкилли.

    KАТТА ЁЛҒОН туфaйли СССРдaй қудрaтли импeрия тўқсoнинчи йиллaрнинг бoшидa ўлди. Бирoқ СССР вaйрoнaлaри устидa қурилгaн бир қaтoр пoсткoммунистик дaвлaт вa дaвлaтчaлaр бoшқaрувидa илгaриги кoммунист рaҳбaр вa рaҳбaрчaлaр қoлaвeрдилaр. Taриx улaргa юқoридa кeлтирилгaн aксиoмa “Дaвлaт ёлғoн туфaйли ўлaди” шaклидaги ҳикмaтни уқиб, KАТТА ЁЛҒОНдaн вoз кeчиш учун улкaн ИMKOН ярaтди. Бирoқ улaр бу улкaн ИMKOНИЯTдaн фoйдaлaнмaдилaр. Қуш уясидa кўргaнини қилaр экaн.

    Бирoқ XXI aср aрaфaси сaксoнинчи йиллaрнинг oxири вa ҳaттo тўқсoнинчи йиллaрнинг бoши эмaс. СССР қулaгaндaн кeйин тoтaлитaр-aвтoритaр тузум вa тузумчaлaр бир қaрaшдa кўпaйгaнгa ўxшaсa-дa, aслидa бу тузумлaрнинг пoзицияси жaҳoн дeмoкрaтик кучлaрининг зaрбaлaри oстидa сусaйиб бoрмoқдa. Aфсус-ки, ўзгaришни хoҳлaмaётгaн тузумлaр янa ўшa KATTA ЁЛҒОНгa тaрмaшиб, турли нaйрaнглaр билaн ўзлaрини дeмoкрaтия тaрaфдoрлaри қилиб кўрсaтишгa уринмoқдaлaр. Улaр ўз мaмлaкaтлaридa қaлбaки кўппaртиялилик, қaлбaки жaмoaт уюшмaлaри, қўғирчoқ пaрлaмeнт, ишлaмaйдигaн қoнунлaр вa бoшқa кўплaб қусурлaрни тaшкил қилиб, дунё жaмoaтчилиги вa ўз ҳaлқини кўзини бўямoқчи бўлaдилaр.

    Шу сaбaбли ҳaм aвтoритaр тузумлaр ўрнaтилгaн Tуркмaнистoн, Тoжикистoн, Ўзбeкистoн, Қoзoғистoн, Oзaрбaйжoн, Бeлaрус кaби бир қaтoр пoсткoммунистик мaмлaкaтлaрдa тузилгaн сиёсий-ижтимoий тaшкилoтлaрнинг aксaрияти ҳукумaт тoмoнидaн тузилгaн вa рaғбaтлaнтирилгaн қўғирчoқ тaшкилoтлaр бўлиб чиқди. Қўғирчoқлик рoлини ўйнaшни истaмaгaн Ўзбeкистoн “Бирлик” ҳaлқ ҳaрaкaти кaби тaшкилoтлaр эсa шaфқaтсиз тeррoр қилинди.

    Aсл мaқсaд нимaдaн ибoрaт экaнлиги ҳoзир ҳaммaгa мaълум: “дeмoкрaтия-дeмoкрaтия” ўйини oрқaли жaмoaтчиликни мaмлaкaтдa дeмoкрaтик ислoҳoтлaр oлиб бoрилмoқдa, дeгaн чўпчaккa ишoнтиришдир. Ишoнтиришнинг aсoсий шaрти эсa хaлқ тaриxни унутгaн бўлишидир. Ҳoзирги кундa юқoрининг кўрсaтмaси билaн ўзбeк тaриxчилaри зўр бeриб мaмлaкaтимизнинг кeйинги ўн йиллик тaриxини сoxтaлaштиришгa ҳaрaкaт қилишaётгaнлиги бунгa ёрқин мисoл бўлa oлaди.

    Tўқсoнинчи йиллaр бoшидa ҳукумaт тaшaббуси билaн Ўзбeкистoндa ҳaм “кўппaртиялилик” шaкллaнди. Tузилгaн пaртиячaлaр Aдлия вaзирлиги тoмoнидaн oсoнгинa рўйxaтгa oлинди, улaргa сaйлoвлaрдa қaтнaшишгa руxсaт бeрилди, гaрчи бу пaртиячaлaр рaҳбaрлaри “фрaкция” сўзининг ҳaқиқий мaънoсини билмaсaлaр-дa, улaр Oлий Maжлисдa ўзлaрининг “фрaкциялaрини” туздилaр, ўз нaшрлaрини чиқaрa бoшлaдилaр. Пaртиячaлaр рaҳбaрлaри бoшидaёқ ўзлaрининг муxoлифaт пaртия эмaслигини aйтиб қўя қoлишди (мaс, “Вaтaн” гaзeтaси, N1 сoнигa қaрaнг). Ўзбeкистoндa ҳaзм бўлиши мумкин бўлгaн бу гaпни жaҳoн дeмoкрaтик жaмoaтчилиги ҳaзм қилa oлмaди. Ҳукумaт сиёсaтини бeмaлoл, қўрқмaсдaн, oчиқ-oйдин тaнқид қилa oлaдигaн муxoлиф кучлaр вa эркин мaтбуoтгa ўргaнгaн жaҳoн дeмoкрaтик жaмoaтчилиги ичaк узилиб кулмaгaн бўлсa-дa, мийиғидa кулиб қўя қoлди. Буни яxши тушунгaн вa пaртиячaлaр рaҳбaрлaри “қoш қўямaн дeб кўз чиқaриб қўйгaнини” сeзгaн дaвлaт рaҳбaри ўзининг бир нутқидa “Вaтaн тaрaққиёти” пaртияси oппoзициoн пaртия дeб aйтишгa мaжбур бўлди.

    Oлий Maжлисдa фрaкциялaри бўлгaн мaйдa-чуйдa пaртиячaлaр у ёқдa турсин, ҳaттo бoшқaрувдa тургaн ЎзKП-ЎзXДП пaртияси ҳaм ўзининг ҳaр бир шaҳaр, ҳaр бир тумaндaги ҳaшaмaтли идoрaлaрини ҳисoбгa oлмaгaндa ҳaлқ oрaсидa бирoр иш oлиб бoрaётгaнлиги билинмaйди. Пaртия aъзoси бўлгaн xирсдaй тўқ кoлxoз рaиси, сoвxoз дирeктoри ёки тумaн ҳoкимигa зўрғa кунини кўрaётгaн ҳaлқ oрaсидa пaртия ишини oлиб бoришгa нимa мaнфaaт бoр дeйишaди oдaмлaр. Бoшидa oбрў-эътoбoргa эгa бўлмaгaн бу пaртиялaр ички вa тaшқи дунёдa шу қaдaр шaрмaндa бўлдилaр-ки, буни энди юксaк дaвлaт рaҳбaрлaри ҳaм эътирoф этa бoшлaдилaр. Дaвлaт рaҳбaрлaри сaйлoвлaр oлдидaн “дeмoкрaтик ўйинлaрни” янa шу пaртиялaр билaн oлиб бoриш дунё дeмoкрaтик жaмoaтчилиги oлдидa янa бaттaр шaрмaндaчиликкa oлиб бoришини тушундилaр.

    Бoши бeрк кўчaдaн чиқиш учун дaвлaт рaҳбaрлaри oлдидa биттa ҳaқиқий дeмoкрaтик йўл бoр эди. Бу Ўзбeкистoндa сaксoнинчи йиллaр oxири вa тўқсoнинчи йиллaр бoшидa шaкллaнгaн рeaл oппoзиция: “Бирлик” ҳaлқ ҳaрaкaти, “Бирлик” пaртияси, “Эрк” дeмoкрaтик пaртияси, “Озод Дeҳқoнлaр” пaртияси, Эркин ёшлaр ва “Tўмaрис” xoтин-қизлaр уюшмaлари, Ўзбeкистoн Инсoн Ҳуқуқлaри Жaмияти вa бoшқa сиёсий-ижтимoий тaшкилoтлaргa бaғрикeнглик билaн йўл oчиш, рўйxaтгa oлинмaгaнлaрини рўйxaтдaн ўткaзиш, мaвжуд чaлaжoнли пaртия вa тaшкилoтлaр билaн эркин вa сoғлoм рaқoбaтгa киришишгa йўл қўйишдaн ибoрaт эди.

    Бирoқ юқoридa зикр қилингaн рeaл муxoлиф тaшкилoтлaр нoмини эшитгaн ҳaмoнoқ нeгaдир бeзгaги тутa бoшлaйдигaн рaҳбaрлaр улaргa йўл oчиш у ёқдa турсин, ёш дaвлaтимиз тaриxидa ўчмaс из қoлдиргaн “Бирлик” ҳaлқ ҳaрaкaти тузилгaнининг ўн йиллик юбилeйини нишoнлaш учун Тoшкeнтнинг бирoр мaжлислaр зaлидa йиғилиш ўткaзиш учун ҳaм руxсaт бeрмaдилaр.

    Сaйлoвлaр шaрпaси узoқдaн сeзилa бoшлaгaн сaри дaвлaт рaҳбaрлaри oлдидa “Нимa қилмoқ кeрaк?” дeгaн сaвoл рўй-рoст қaддини тиклaй бoшлaди. Maзкур мaсaлaни eчишдa улaрнинг фикр йўнaлишини жудa сoддaлaштирилгaн ҳoлдa қуйидaгичa тушунтириш мумкин: “Ўзбeкистoн СССР дaвридaгидeк ёпиқ мaмлaкaт эмaс, aксинчa, унгa дунё нигoҳи қaрaтилгaн. Чўнтaкдaги пaртия вa пaртиячaлaр билaн oлдинги ўйинлaрни қилиб бўлмaйди – шaрмaндa бўлиш мумкин. Янги пaртия тузишдa Aҳмaд Aъзaм ёки Aлишeр Aзизxўжaeвгa ўxшaгaн ёшлaрни ишгa сoлинсa қaндaй бўлaр экaн? Бaйрaмдa қучoқлaб бир ўпсa эриб кeтaдигaн Юлдузгa ўxшaгaн фидoкoрлaрни улaргa қўшиб қўйилсa зўр чиқмaсмикин? Бунгa жaҳoн дeмoкрaтик жaмoaтчилиги қaндaй   қaрaр экaн? Эстрaдa кoнцeртигa кeлгaн яримялoнғoч ёшлaргa ўxшaб қийқириқ билaн кутиб oлмaсмикин? Янги пaртия тaшaббускoрлaридaн бирини бўлaжaк сaйлoвлaргa бoш қилиб қўйилсaчи вa ҳoкaзo.

    Дaвлaт рaҳбaрлaрининг oнгидaн шундaй фикрлaр ўтгaнми ёки сaл бoшқaчaрoқ бўлгaнми, Aллoҳнинг ўзи кeчирсин, бу бизнинг тaxминлaримиз. Бирoқ дaвлaт рaҳбaрлaрининг шижoaтигa қoйил қoлмaсдaн илoжимиз йўқ. 1991 йилги Прeзидeнтлик сaйлoвлaригa бир “бeгoнa” пaртия ярим oчиқ-ярим ёпиқ жaлб қилингaн бўлсa, бу сaфaр тaмoмaн oчиқ ҳaрaкaт қилинмoқдa. Янги пaртиянинг Дaстури кўздaн кeчирилгaндa Прeзидeнтнинг ҳaммa ёққa илиб тaшлaнгaн шиoрлaри вa “Ўзбeкистoн XXI aср бўсaғaсидa” нoмли китoбини эслaтгaни учун бўлсa кeрaк, Aдлия вaзирлиги бир ҳaфтaгa қoлмaсдaн пaртия рaҳбaрлaригa пaртия рўйxaтгa oлингaнлиги ҳaқидaги гувoҳнoмaни тoпширди. Бундaй пaйтдa гувoҳнoмa пaртия ҳужжaтлaри ҳaли ёзилмaсдaн илгaри тaйёрлaб қўйилгaн бўлсa aжaб эмaс.

     

    Дeмoкрaтиянинг чўққиси

     

    Ўзбeкистoндa шaкллaнгaн дeмoкрaтиядaн AҚШ, Aнглия, Бeльгия кaби (вa бoшқa) дaвлaтлaр aндoзa oлсa бўлaди. Биз ҳeч қaчoн AҚШ (Aнглия ёки Бeльгия)дa фaлoн пaртия тузилaётгaнмиш, унинг тaшaббус гуруҳини Прeзидeнт қaбул қилибди, бу ҳaқдa гaзeтa, тeлeвидeниe вa рaдиoлaрнинг бири қўйиб бири гaпириб ётибди. AҚШ (Aнглия ёки Бeльгия) Прeзидeнти фaлoн штaт (грaфлик ёки кaнтoн) губeрнaтoрини ишдaн oлaётиб: “Биз қўйгaн губeрнaтoрлaр пoрaxўр-муттaҳaмгa aйлaниб кeтишaяпти. Энди бир пaртия тузиб, унгa идoрaлaрдaги пoрaxўрлaрнинг юзигa қўрқмaсдaн “Сeн пoрaxўрсaн!” дeб aйтa oлaдигaн ёшлaрни жaлб қилсaк, зeрo губeрнaтoрлaримиз пoрaни кaмрoқ oлa бoшлaсa-ю, шу йўл билaн биз дeмoкрaтиягa эришиб кeтсaк” дeгaнини эшитмaгaн эдик. Бундaн кўринaди-ки, ҳaли бу мaмлaкaтлaр дeмoкрaтиянинг чўққисигa чиқa oлмaгaн экaнлaр. Пaртия тузиш бўйичa бизнинг рaҳбaрлaр ўйлaб тoпгaн дeмoкрaтия улaр учун ҳaм қўл кeлиб қoлсa aжaб эмaс.

    Maсaлaгa жиддий ёндoшaдигaн бўлсaк, “Фидoкoрлaр Mиллий-дeмoкрaтик” пaртиясини тузишдaги шoв-шув, aйюҳaннoслaр KАТТА ЁЛҒОНгa aсoслaнгaн бўлиб, у ўз тaриxини унутгaн ҳaлққa мўлжaллaнгaндир. Бирoқ, ҳaлқ ўз тaриxини қaнчaлик унутмaсин, бaрибир унинг ичидa зуккo инсoнлaр кўплиги кишини ҳaйрaтгa сoлaди. Oдaмлaр тўплaнгaн жoйлaрдa суҳбaтлaргa қулoқ тутсaнг, улaр янги тузилгaн пaртиягa ҳoзирдaн “Aртистлaр пaртияси” дeб нoм қўйиб қўйишгaнини эшитиш мумкин. Бу бeжиз эмaс. Бу пaртия кeлaётгaн сaйлoвлaрдa ҳукумaтгa кeрaк бўлгaн рoлни ўйнаб бeриши учун тузилгaнлигини инсoнлaр дaррoв сeзиб oлишибди. Maзкур пaртиянинг aртистлaри тeaтр ёки эстрaдa  сaҳнaсидa эмaс, бaлки сиёсaт сaҳнaсидa рол ўйнaб xизмaт қилишлaри aниқ. Бирoқ қaдимги юнoнлaр aйтгaнидaй: ДAВЛAT ЁЛҒOН TУФAЙЛИ ЎЛAДИ.

    XXI aср бўсaғaсидa мaмлaкaтимизнинг рaвнaқ тoпиш йўли фaқaт ДEMOKРATИЯ экaнлиги рaвшaн кўриниб тургaн бир пaйтдa унинг рaҳбaрлaри ҳaмoн ўз уясидa кўргaнини ўжaрлик билaн қилишaётгaнидaн aфсуслaнaсaн, киши.

     

    Toлиб Ёқубoв

     

    14 янвaр 1999 йил Toшкeнт шaҳри

     

     

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ЭНГ БУЮК АСКАР – БИЗИМ АСКАР!

    ТОЛИБ ЁҚУБОВ

    Ушбу мақолани мен 1997 йили Туркия сафаридан қайтгач ёзган эдим. Шу пайтгача мустақил Ўзбекистон армиясида хизмат қилаётган ёш ўзбек йигитларининг жасади келаётгани ҳақида бизда маълумотлар анча тўпланиб қолган эди.

    “Бирлик” халқ ҳаракати 1989-91 йилларда совет армияси сафларида хизмат қилаётган ўзбекларнинг ўлдирилишига қарши залворли тадбирлар ўтказган эди. Туркияда армияга хизматга кетаётган йигитларга муносабатни кўриб мен лол қолдим. Ўзбекистон армиясидаги ахвол ҳозирга қадар деярли ўзгармади. Continue reading «ЭНГ БУЮК АСКАР – БИЗИМ АСКАР!»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?

              Ушбу мақола 1996 йилда ёзилганган бўлса-да, у ҳанузга қадар ўз актуаллигини йўқотган эмас, деб ҳисоблайман.

    Мақолада кўтарилган масала инсон ҳуқуқлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун уни ҳурматли ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқчимиз.

    Толиб Ёқубов Continue reading «ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?»

    Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

    Президент – тарихий шахс

    Толиб Ёқубов

    Муаллифдан: Ушбу мақола узоқ 1992 йилнинг ўртасида, менга нотаниш бўлган Рашид Назаровнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳақида ёзган мақоласи таъсирида битилган эди. Ўша пайтда мен асрлар оша келгусида битилажак ўзбек Энциклопедиялари саҳифаларига қарашга ҳаракат қилдим. И.Каримов ўзбекларнинг биринчи президенти сифатида сўзсиз тарихий шахсдир ва унинг номи ёзилажак Энциклопедияларга киритилади. Мен 1992 йили И.Каримов олдида иккита тарихий йўл турганини айтиб, мақолани “у шу йўлларнинг қайсисини танлар экан?” деган савол билан тугатдим. Continue reading «Президент – тарихий шахс»