МУРОЖААТлар

ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВга

МУРОЖААТ

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакиллари, таниқли ҳуқуқбон, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]нинг Ўзбекистонга қайтиши масаласида Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Толиб Ёқубов куёви Азам Формонов қамоққа олиниши ортидан 2006 йил июль ойида Ўзбекистондан Францияга чиқиб кетган. У 11 йил давомида халқаро ҳуқуқбонлик ташкилотлари кўмагида А.Формонов озодлиги йўлида кураш олиб борди. И.Каримовнинг вафоти ва Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишингиз ортидан илгари ноҳақ қамалган қатор ҳуқуқбонлар, шу жумладан А.Формонов, журналистлар, сиёсий партия аъзолари ва тадбиркорлар қамоқхоналардан озодликга чиқишди. Continue reading «ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ»

МУРОЖААТлар

КОНСУЛЛИК БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги

Консуллик Бошқармаси бошлиғига

 

Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]дпг

—————————————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

 

              Муҳтарам Бошлиқ!

 

              Авваламбор, аёлим Турсуной Якубованинг мени Ўзбекистонга қайтишим масаласида рухсат сўраб ёзган мурожаатига ўринбосарингиз жаноб Ф.Насриев жавоб хати юборгани учун Сизга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

 

              Мен Ўзбекистондан 2006 йил июль ойининг охирида чиқиб кетдим. Бундан олдинроқ, 2006 йил 29 апрельда сохта айблар билан менинг куёвим Азам Формонов қамоққа олинди. Мен унинг судюритув ишида қонуний ҳимоячи сифатида қатнашдим ва унга қарши қўзғатилган жиноий иш тамоман сохта эканини исботладим. Бироқ, Янгиер шаҳар суди раиси Эркин Хидирбоев уни 9 (тўққиз) йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Куёвим жазони Жаслиқдаги УЯ 64/71 колонияда ўтади ва Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шарофати билан 2017 йил 3 октябрьда озодликга чиқди. Куёвим судидан кейин кўп ўтмай Э.Хидирбоев маст ҳолатда авария содир этди, бир оёғидан айрилди, 1-гуруҳ ногиронига айланди. Судда давлат айбловчиси бўлиб қатнашган Ш.Норбўтаев ҳам тез орада пора билан ушланиб қамалиб кетди. Шундан кейин Аллоҳнинг Буюклигига шўбҳа қилиш мумкинми? Continue reading «КОНСУЛЛИК БОШҚАРМАСИ»

МУРОЖААТлар

Хурматли AVAAZ гуруҳи аъзолари!

Ассаломуалайкум! Кеча мен AVAAZ гуруҳи (www.avaaz.com) раҳбариятига Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар масаласини жаҳон жамоатчилиги диққатига олиб чиқиш бўйича мурожаатнома юбордим. Бироқ биз Фейсбук тармоғи орқали камида 100 та имзо тўплашимиз керак экан. Менинг Фейсбукда адресим йўқ. Сизлардан илтимос: ўзингиз ва таниш-билишларингиз орқали шу камида 100 та қўллаб-қувватловчи имзони йиғишга ҳаракат бошласаларинг.  Continue reading «Хурматли AVAAZ гуруҳи аъзолари!»
Азам ФОРМОНОВ, Аъзам ФАРМОНОВ, ЖАСЛИҚ – УЯ 64-71, МУРОЖААТлар, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

УЯ 64-71 ҚАМОҚХОНА бошлиғи Қуролбой БЕРДИЕВга

Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарашли

УЯ 64/71 ЖИЭМ бошлиғи

полковник Бердиевга

 

Гулистон ш., 3-миттитуман, 16-уй, 2-хонадонда яшовчи

Озода Ёқубовадан

 

МУРОЖААТ

 

Муҳтарам Бошлиқ!

Менинг турмуш ўртоғим Азам Фармонов Сиз бошқараётган ЖИЭМда сақланмоқда. У 2006 йил 16 июнь куни жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди томонидан 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилган. А.Фармонов Ўз.Р. ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланган.

Унинг ишида мазкур суд ажрими (07.06.2006) бўйича ҳимоячи бўлиб қатнашган Толиб Ёқубов бу модда бўйича А.Фармоновни айблаб бўлмаслигини, яъни унга 165-моддани умуман қўллаб бўлмаслигини тергов ҳужжатлари асосида қатъий исботлаган. Тергов унга ягона 165-модда бўйича айб қўйган ва бу айб тамоман палағда бўлиб чиққан. Унинг палағдалигини англаш учун одамда юридик билим бўлиши шарт эмас.

Мен Сизга анашу исботни юбораяпман ва уни ўқиб чиқишга вақт топарсиз, деган умиддаман.

Мурожаатимга Сиздан жавоб кутмайман. Сиз ўз вазифангизни бажараётганингизни тушунаман. Бироқ мен Сиз бошқараётган ЖИЭМда мутлақо айбсиз одам сақланаётганини билишингизни истайман, холос.

Ҳурмат ила

Озода Ёқубова

6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МУРОЖААТлар, Юсуф Жума, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

МУРОЖААТНОМА

militaryphotos.netБМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари

бўйича қўмитасига

ЕХҲТ га

Оврупа Иттифоқига

Халқаро Ёзувчилар Уюшмасига

«Чегара билмас журналистлар»

халкаро ташкилотига.

Нусхаси:   Ўзбекистон Парламенти

(Олий мажлиси) вакилларига

2008 йил 12 январь.

МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли жаноблар ва хонимлар!

2007 йил 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Ўзбекистонда бир оилага нисбатан мисли кўрилмаган шиддатли қуролли ҳужум амалга оширилди. Ҳукумат қарори билан жўнатилган, автоматлар билан қуролланган 200дан ошиқ махсус кучлар қўшинлари бир хонадонга ҳужум қилишди. Continue reading «МУРОЖААТНОМА»

МУРОЖААТлар, Эгамназар ШАЙМАНОВ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИга

29 март 2005 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР

БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИга

 

Муҳтарам Бошлиқ!

 

Кеча, 28 март куни, Жиззах туман ҳокими Суннат Ўроқов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Жиззах туман бўлими раиси Мамир Азимов билан бўлган сўҳбат чоғида: «ЎИҲЖ Дўстлик туман бўлими раиси Эгамназар Шаймановга Жиззах вилояти Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган. У Жиззах тумани ҳудудида яшириниб юрибди, деб менга МХХдан телефон қилишди» – деган. Continue reading «ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИга»

Исок Абдуллаев, МУРОЖААТлар

Диктатуранинг шодаларини эмас, илдизини куритишга бел боглайлик!

Узбекистон халкига ва жахон хамжамиятига

Нусхалари: Узбекистон президенти Ислом Каримовга,

Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятовга,

Ички ишлар вазири Зокир Алматовга,

Бош прокурори Абдурашид Кодировга,

Омбудсмани Сайёра Рашидовага,

Инсон хукуклари маркази рахбари Акмал Саидовга

М У Р О Ж А А Т

Хурматли юртдошлар, хонимлар ва жаноблар!

Сизга мурожаат килишимга охирги 10 кун ичида «Озодлик» радиоси ва бир катор Интернет сахифаларида эълон килинган баъзи хабарлар сабаб булди. Уларга кура, АКШ давлат котибининг ёрдамчиси Элизабет Жонс ва сенатор Шелли Беркли Узбекистон президентининг кизи Гулнора Каримовани узбек аёлларини фохишалик учун Бирлашган Араб Амирликларига оммавий тарзда жунатиш билан шугулланганликда айблашган. Интернетдаги бошка бир хабарга кура эса, шу йил 26 октябр куни Тошкент аэропортида Тошкент-Москва авиайуналишидаги самолетга Гулнора Каримова чиккан, шундан сунг Узбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимлари президентнинг кизи салонда якка узи кетиши учун йуловчиларни самолетдан хайдаб чикаришган. Continue reading «Диктатуранинг шодаларини эмас, илдизини куритишга бел боглайлик!»

МУРОЖААТлар, ҲАМЗА АХМЕДОВ

03.03.07-ҚАШҚАДАРЁ ИИБ БОШЛИҒИ Абдукарим ЙЎЛБАРИСОВГА

7 марта 2003 г.                                              

 

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

БОШЛИҒИ Абдукарим Муллахўжаевич ЙЎЛБАРИСОВГА

 

 

 

Муҳтарам Абдукарим Муллахўжаевич!

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг ушбу мактубга илова қилинаётган маълумотномасида келтирилган факт юзасидан текширув ўтказиб, унинг натижаси билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раҳбариятини таништиришингизни илтимос қиламан.

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси  

 

 

 

МУРОЖААТлар, ҲУСНИДДИН НАЗАРОВ

03.03.07-ҚАШҚАДАРЁ ПРОКУРОРИ Эшдавлат ЖЎРАЕВГА

7 март 2003 й.                                               

                                                                        

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ

Эшдавлат Турсунович ЖЎРАЕВГА

 

 

Муҳтарам прокурор!

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг ушбу мактубга илова қилинаётган маълумотномасида келтирилган факт юзасидан текширув ўтказиб, унинг натижаси билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раҳбариятини таништиришингизни илтимос қиламан.

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси