Бобур Туйчиев, МАҚОЛАлар, ПИКЕТЛАР ВА НОРОЗИЛИКЛАР, Равшан Муҳитдинов, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР, Ҳамид Султонов

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

Толиб Ёқубов

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading «Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай»

6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МАҚОЛАлар, ПИКЕТЛАР ВА НОРОЗИЛИКЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ШАХСЛАР, Ҳамид Султонов

ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади.
Августин Аврелий.

Раваллиқ ва Тоқчилиқ музофотидан чиққан уламо,

олим, коммунист ва ҳожилар ҳақида

Жиззах вилояти Жиззах туманида ёнма-ён жойлашган Раваллиқ ва Тоқчилиқ қишлоқларидан кўп атоқли уламо ва фузалолар, турли соҳаларнинг олимлари, сиёсатдонлар чиққан. Continue reading «ҚАССОБГА МОЙ ҚАЙҒУСИ»

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, БИЛДИРИШНОМАлар, ПИКЕТЛАР ВА НОРОЗИЛИКЛАР

02.05.28-ШАҲАР ҲОКИМИЯТИ ОЛДИДА ПИКЕТ

28 мая 2002 г.    

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

МАТБУОТ МАРКАЗИНИНГ Б

ИЛДИРИШНОМАСИ

 

         28 май куни Ниғматулла Назаралиев, Абдулҳамид Мансуров, Юрий Абдуллаев ҳамда Ольга Краснова ҳукумат бошбалдоқлигига қарши Тошкент шаҳар ҳокимияти олдида пикет уюштиришди. Бу Н.Назаралиевнинг пикетга иккинчи бор чиқиши бўлди.                                             

28 май куни Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси олдида тўрт Ўзбекистон фуқароси норозилик пикети уюштиришди. Неғматулло Назаралиев, Абдулҳамид Мансуров, Юрий Абдуллаев ва Олга Краснова каби пикет иштирокчилари эрталабки вақт билан соат ўнларда ҳокимият биноси олдига келишгач, улар турган кўча тўрт томондан ёпиб қўйилди. Миршаблар ҳокимият олдидан ўтадиган марказий йўлни икки томондан тўсиб туришар экан, бу ерга кирмоқчи бўлганларга йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини айтишарди.

 

       Бундан  хабар топган хорижий журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари қийинчилик билан қуршов ичидаги пикетчиларга яқинлашганлар. «Америка овози» радиоси мухбири Ю.Расуловнинг айтишича, пикетчилар яқинида оддий одамлар деярли бўлмаган.

       – Мен панжара билан тўсилган жойга яқинлашганимда у ерда турган миршаб бир гурух одамларни орқага қайтишларини талаб қилаётганликларини кўрдим. Миршаб мени ҳам орқага қайтишимни талаб қила бошлади. Мен эса бу ерда ҳеч қандай қурилиш бўлмаётганлигини, балки норозилик чиқиши уюштирилаётганини айтиб йўлимда давом этдим. У эса мени орқага қайтишим кераклигини, унга айниқса журналистларни қўймаслик вазифаси топширилганлиги айтди, дейди журналист.

 

Қанча тўсиқлар бўлмасин бошқа журналистлар каби «Америка овози» мухбири ҳам ичкарига кириб борган.   Ичкаридаги пикетчиларни эса ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари қуршовида кўрган. Ниғматулло Назаралиев ушлаб олган плакатда «Мени ватанимни қайтариб беринг!» деган сўзлар ёзилган эди. Бу одам бундан бир ой олдин ҳам шу талаб билан чиққан эди. Ўшанда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Акромов уни қабул қилиб, ягона талаби – фуқаролик паспорти олишига ёрдам беражагини айтганди.

 

Н.Назаралиев бу ерда ҳозир бўлган журналистларга бир ой давомида ҳокимият берган ваъдасида турмаганлигини, шу боис ўз талабини амалга ошиши учун норозилик пикети уюштираётганлигини тушунтира бошлади. Бошқа пикетчиларнинг талаблари ҳам ўз конститутцион ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ эди. Масалан, Ольга Краснова икки йилдирки Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туришга рухсат бермаётганликларини, бу билан ҳокимият уни фуқаролик ва конститутцион ҳуқуқларини бузаётганлигини айтиб, ўз ҳуқуқларини тиклашни талаб қиларди. Юрий Абдуллаев эса бундан икки йил олдин уни «Запорожец» русумли енгил машинасига келиб урилган хорижий енгил машина эгаси ўрнига ДАН ходимлари унинг ўзини айбдор қилиб жиноий иш очганликларини, унинг паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини тортиб олиб қўйганликларини айтди.

 

Абдуллаевнинг бир оёғи ишламайди, ногирон бўлсада ўз ҳаққини талаб қилиб бир қанча маъмурий идораларга мурожжат қилган, лекин унинг талабларини ҳеч ким инобатга олмаган. Мен қонунни бузганларга жазо берилишини ва ҳужжатларим қайтарилишини талаб қиламан, агар бу талаблар инобатга олинмаса, норозилигимни давом эттиравераман, – дейди Юрий Абдуллаев мухбиримизга.

 

Абдуҳамид Мансуров Самарканд шаҳрида яшайди. Уни бу ерга келишига мажбур қилган нарса ҳам маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг оддий фуқаролар шикоятларига эътиборсизлигидир. А.Мансуровнинг Самарқанддаги «Данғара» бозори яқинидаги шахсий дўкони ҳокимият қарори билан бозорни кенгайтириш баҳонасида бузиб ташланган экан. Лекин орадан беш йилдан ортиқ вақт ўтибдики, ҳокимият унинг бузилган дўкони учун тавон пули тўламайди ва янги дўкон қуришига ҳам йўл бермайди. А.Мансуров бу масалада ёрдам сўраб Самарқанддаги барча маъмурий идораларга ва Республикадаги бир қанча юқори давлат ташкилотларига мурожаат қилган. Унинг талабларини қондириш ўрнига ҳокимият вакиллари А.Мансуровни қувиб солишган, ҳатто миршабларга айтиб калтаклатганлар. Абдуҳамид Мансуров мулкий ва фуқаролик ҳуқуқларини тиклаб беришларини талаб қилиб Тошкент ҳокимияти олига чикишга мажбур бўлган экан.

 

Роппа роса бир соатдан сўнг пикетчилар билан Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари мулоқот қилажакларини билдирдилар. Журналистлар ва маҳаллий ҳамда хорижий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иштирокида улар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Акромов Р. қабулхонасига кирдилар. Бу ерда Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошкармаси вакилари ва хавфсизлик хазмати ходимлари ҳам ҳозир бўлишган эди. Пикетчилар талаби бирма бир ўрганиб чикилди. Бу гал маҳаллий ҳокимият уларни зўрлаб автобусларга тиқмади, зўравонлик қилиб баттар жазавага келтирмади, масалани тинч йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилди.

 

Р.Акромов Назаралиевга йиғилганларнинг олдида доимий рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ҳужжатни берди ва бир ой ичида фуқаролик паспорти ҳам берилишини маълум қилди. Ольга Краснова талаби икки ёки уч кунда кўриб чиқилиши ва унинг ҳам Тошкент шаҳрида доимий яшаши учун рухсат берилиши маълум қилинди. А.Мансуров ва Ю.Абдуллаевларнинг талаблари етарли даражада ўрганилиб, уларга ҳам ижобий ёрдам беришга ҳоким ўринбосари ваъда берди.

 

Пикет бир қарашда тинч ўтгандай бўлди. Пикетчилар ҳокимит ўзларига қулоқ солаётганидан хурсанд эдилар. Ҳокимит ҳам бундан кейин оддий халқ билан соғлом муносабатда бўлишга ҳаракат қилаётганини тушуниш қийин эмас эди. Пикетчилар ва журналистлар тарқалаётган пайтда бир гурух хавфсизлик ходилари бу ерга келган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳужжатларини талаб қила бошлашди. Бу ходиса журналистлар норозиликларини келтириб чиқарди. Журналистлар хавфсизлик ходимларини ўз ишларига аралашмасликларини талаб қилишганда хавфсизлик ходимларидан бири, ўз исмшарифини айтмаган киши: «Сизлар билан ҳали албатта яккамаякка учрашамиз» дея дўқпўписа қила бошлади.

 

Мухбирлар кўчага чиққанларида йўл чеккасида турган автобусга кўзлари тушди. Автобус ҳар гал норозилик намойишчиларини олиб кетиш учун шу зайлда тайёрлаб қўйилар, бундай ҳодисалар кўп бўлган эди. Демак, бу гал ҳам намойишчилар олиб кетилар эканда, деган фикрлар мухбирларни ўйлантириб қўйганди. Лекин бундай булмади – ҳамма тинчгина тарқалишди