ХАТлар

ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?

14 февраль 2000 й

                         ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

                                                        БАЁНОТИ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам  қувондик. Continue reading «ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?»

ХАТлар

Хавфсизлик

Муҳаммад Солиҳ
Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳга

Ассаломуалайкум, муҳтарам Муҳаммад Солиҳ!

Ўзбек ва русзабон сайтларда (балки бошқа тилларда ҳам бўлиши мумкин) чоп этилаётган мақолаларни кузатиб бораётган ҳар қандай одам Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг тузилиши ва дастлабки фаолиятидан ҳукуматнинг жиддий саросимага тушиб қолганини сезиши мумкин. Ҳукуматнинг бу ҳолати, бир томондан, унга ҳақиқий мухолиф бўлган кучларни рағбатлантирса, иккинчи томондан, уларни бепарволикка ундамаслиги керак. ЎХҲнинг хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи одамлари ва органи бор ёки йўқлигини мен билмайман. Бироқ менга Тошкентда ишлаб юрган чоғимда шаклланган озгина тажрибани  Сиз билан ўртоқлашиш фикри келди. Continue reading «Хавфсизлик»

ХАТлар, Uncategorized

ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?

14 февраль 2000 й

                         ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

                                                        БАЁНОТИ

            Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам  қувондик. Continue reading «ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?»

НОСИР ЗОКИР, ХАТлар

НОСИРХОНГА

Ассаломуалайкум, Носирхон!

Холисхоннинг хасталикларини ўқиб изтиробга тушдим. Мен Холисхоннинг қўлларидан кўп маротаба туз ичганман. Чин юракдан Холисхон синглимга Аллоҳдан шифо тилайман.

Носирхон, «Бирдамлик»дан ҳам чиқиб кетибсиз. Ҳадеб уёққабуёққа бориб келаверадиган нарса ҳақида жиззахлилар «лақашиқилдоқ бўлиб қолибди» деган иборани ишлатишади. Сиёсатда ҳам, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда ҳам худди шундай.

Сиз танлаган йўл шу натижага олиб боришини Сиз менга қарши БИР ҲАФТА ичида бирбирига тамоман қарама-қарши икки баёнот берганингизда билган ва баъзиларга айтган эдим. Биринчисида Сиз мени «устоз» деб улуғлаб ёзгансиз, иккинчисида эса Абдужалил менга нисбатан ишлата бошлаган «фитначи» иборасини қўллаган эдингиз. Мени баъзи одамлар ҳақиқатан ҳам «устоз» дейишган. Турсинбой Ўтамуродов вафотига қадар мени ўзининг устози, дея айтиб ўтди. Мен Абдужалилга ҳам устозлик қилганман. У қайси мамлакатда бўлмасин (Лондон, Ереван ва бошқа) халқаро конференцияларда чиқиш қилган бўлса, докладларини рус тилида мен ёзиб берганман. Икки йил (6 май 2009 й. 15 июль 2011 й) бирга ишлаган пайтимизда ташкилотнинг БАРЧА ҳужжатларини ўзбек ва рус тилларида мен ёзганман, барча ҳужжатлар унинг номидан тарқатилган.

Сиз икки баёнот тарқатганингизда Сизни бу йўлга ким ва нима бошлаганини мен ўша пайтнинг ўзида тушунганман. Ўша пайтда Абдужалил Баҳодир Чориев билан чамбарчас алоқа қилар эди. Сизнинг биринчи баёнотингиз тарқатилгач, у дарҳол Чориевни ишга солган. Чориев эса Сизга телефон қилиб (ёки хат ёзиб), агар қарши баёнот билан чиқмасангиз моддий кўмакдан маҳрум қилиш билан Сизни қўрқитган. Бу таҳдид Сизни «устоз»ни бир лаҳзада унутишга мажбур қилган ва Сиз иккиланмай Абдужалил томонга ўтиб кетгансиз.

Мен Сизга «устоз» эмасман. Мен лақашиқилдоқларга эмас, синмас одамларга устозлик қилганман. Улар кўп эмас. Улар кўп бўлиши ҳам мумкин эмас. Эътиқодли ва иймонли одамлар кўп бўлмайди.

Толиб акаман.

ХАТлар

Журналист бўлмасам-да, журналистга айтганларим

Ҳали Улуғбек Ҳайдаров, Исмат Хушев ва Ҳайитбой Якубовларга ўхшаганлар бу раҳбарларга яхшигина ўйин кўрсатадилар. Пешона қаттиқ урилгандан тўғри хулоса чиқармаган одамнинг пешонаси янада кучлироқ зарбага учрайди.
Ҳали Улуғбек Ҳайдаров, Исмат Хушев ва Ҳайитбой Якубовларга ўхшаганлар бу раҳбарларга яхшигина ўйин кўрсатадилар. Пешона қаттиқ урилгандан тўғри хулоса чиқармаган одамнинг пешонаси янада кучлироқ зарбага учрайди.

Менга «Камолиддин» деган шахсдан Фейсбук тармоғи орқали материаллар келади. Баъзилардан сўрасам, бу шахс Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтини юритувчи Камолиддин Йўлдошев дейишади. Агар мазкур шахс ҳақиқатан Камолиддин Йўлдошев, яъни Сиз бўлсангиз

Ассаломуалайкум! Continue reading «Журналист бўлмасам-да, журналистга айтганларим»

60-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚЛАР ВА ЭРКИНЛИКЛАР, УЯ 64/45, ХАТлар

12.03.16-УЯ 64-45 ЗОНАСИДАН чиққан ХАТ

16 март 2012 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ХАЛҚАРО ЖАМИЯТИ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

     Қуйида тўлиқ матни келтирилган хат бизга Олмалиқ шаҳрида жойлашган УЯ 64/45 қамоқхонасидан етиб келди. Мазкур хатда Ўзбекистонни бошқараётган қароқчилар тўдасининг шу қамоқхонада жинояткорона фаолият юритаётган баъзи вакилларининг жиноятлари тилга олинади. Маълум сабабларга кўра биз хат муаллифининг номини ошкор қила олмаймиз.

 

 

        Мен Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги УЯ 64/45 жазони ижро этиш муассасидаги қонунбузарликлар ҳақида баён қилмоқчиман. Шу муассасада ҳам ҳалигача хўрлаш давом этмоқда. 1 декабрда тезкор бўлим ходими капитан Жўрабек Пўлатов ташаббуси билан 159-модда билан қамалганларга моил маҳкумлар деб гумон қилинганларни, 164-модда билан қамалган, Қўқон шаҳрилик Сулаймонов Иқбол, 226-модда билан қамалган қозоғистонлик Асадов Ортиқбой ва бошқаларни 159-чиларни ҳақоратлаш, сўкиш, обрўсизлантиришга мажбурлашди.

 

Улар эрталабки текширув пайтида 2000 га яқин маҳкумлар олдида, минбарга чиқиб олиб микрофонда 159-чиларни ҳақорат қилишди. Ҳатто шу даражага боришди-ки, Сулаймонов Иқбол: «Бу беномус 159-чиларни, қани имконият бўлганда, мен уларнинг онасини фалон қилардим», деб бир неча бор такрорлади.

 

Ж.Пўлатов шунга ўхшаган ишларни тап тортмай қилаяпти. Ҳақоратлашга мажбур этиш ноябрь ойидан бошланди. 97-модда билан қамалганлар, Сурхандарё вилоятилик Абдуназаров Шавкат ва Наманган вилоятилик Алиев Садриддин, Самарканд вилояти Ургут шаҳрилик Шеров Салим минбарга чикиб 159-чиларни ҳақорат қилмагани ва сўкмагани учун, зулм қилиб, изоляторга ёпдилар.

 

Капитан Жўрабек Пўлатов ноябрь ойида Хизб ут-Тахрир аъзоси Ҳакимов Шавкатни, “Ўз йўлимни тўғри деб биламан” дегани учун, 2011 йил ноябрь ойида ҳаво даражасида -8, -10 градус бўлган пайтда устидан сув қуйиб зулм қилди.

 

        Ж.Пўлатов декабрь ойида Муродов Абдужабборни “Ҳа, қайтмайман” деган фикри учун дубинкалар билан уриб , устидан сув қуйиб 15 суткага изоляторга ёпиб юборди.

 

Бу зонада янги карантинга келган 159-чиларни, ҳар уни эрталабки текширув пайтида минбарга чиқазиб президентдан кечирим сўрашга мажбурлаб хўрлашади. 2010 йилдан бери бошқа маҳкумларни 159-чилар, айниқса «хизбийлар» билан гаплашишларни таъқиқлаб қўйилди. 2011 йилнинг охирларига келиб капитан Ж.Пўлатовнинг ташабуси билан 159-чиларнинг ҳаммаси билан бошқаларнинг гаплашиши бутунлай таъқиқлаб қўйилди. Ким 159-чи билан гаплашса калтакланади ёки нарушитель бўлиб кун буйи «шагат» қилади, яъни сафда юради.

 

2011 йил июль ойидан бошлаб тик туриб намоз ўқиш, рўза тутиш жиноятнарушение бўлиб қолди.   Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам , ҳозирги қаттиқ совуқда ҳам “шагат” қилиш керак. Ж.Пўлатов Ўзбекистон Республикасиининг Конституциясининг инсон шаъни қадрқийматини туширмаслик ҳақидаги 13, 19, 31 моддаларига зид иш олиб бораяпти ва Ўзбекитстон Республикаси Жиноят Кодексининг баъзи моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этаяпти.

 

Нега энди унинг бу каби қонунбузарликлари мансабини суиистеъмол қилишига тегишли чора кўрилмаяпти? Ваҳоланки, Ўзбекистон инсон қонунларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 60 дан ортиқ халқоро Конвенцияларни ратифакация қилган, яъни тасдиқлаган эди. Бу зонадан кутубхонадан китоблар олиш муаммо, диний адабиёт мутлақо йўқ. Уйдан китоб олиб келиш таъқиқланган. Хатлар алмашинуви жуда ачинарли.

 

Ходимлар хоҳлаган хатни хоҳлаган вақтида маҳкумларга беришади ёки жўнатишади. 1 – 1,5 ой ўтиб хатларимзни оламиз. Учрашувга келган яқинларимизга, агар ташқарида 1-2 кун кутиб қолишса, ҳеч қандай шароит йўқ. Ҳатто телевизионка ёки газхоналарда ҳам ётишга отаоналаримизга рухсат беришмайди.

       Жўрабек Пўлатов Норқулов Боймамат (Хизб утахрирдан қайтмагани)га: “Учрашувни қачон оласан, декабрдами, мен ўша куни сени изоляторга ташлайман деган эди. Айнан 17 декабрь учрашув куни уни изоляторга ёпиб юборди. Ана шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Уйдагиларимиз “Боламиз нарушение қилибди, деб сарсон бўлиб орқага қайтиб кетадилар.

 

Бу зонада маҳкумлар ўз ручка ва дафтарини ўз сумкаларида сақлаш ҳуқуқларидан маҳрум этилганлар. Ручка, дафтарлар туркум бошлиғида туради. Туркум бошлиғи ўзи истаган пайтда хат –аризалар ёзиш учун беради.

 

Шанба ва якшанба кунлари 200 га яқин маҳкумлар ҳаммом қилади. 90-95 маҳкум кирган ҳар бир туркумга 25 минут вақт берилади. Шу вақт ичида у ювиниб, кийинишга улгуриши керак. Ҳаммомга бориш вақти ҳам шунинг ичида. Ҳаммомгача 100-200-300 метр юрилади.

 

ЎИҲХЖ раҳбарияти

 

ХАТлар, ҲАЙИТБОЙ ЁҚУБОВ

ҲАЙИТБОЙ ЯКУБОВ ҲАҚИДА

Ассаломуалайкум, Баҳодир!

Мен ўз фаолиятимда дўстларни ташкилотимизга СНБ сингдирган (внедрять қилган) ва охироқибат сув юзига чиққан одамлар билан ҳамкорлик қилишдан сақланишга чақирганман. Мас., Руслан Шарипов, Сухроб Исмоилов, Васила Иноятова шундай одамлар жумласидандир. Бироқ, орамизда СНБ сингдирмаган бўлсада, ўзининг тубан ички дунёси туфайли ҳар қандай сотқинликка тайёр турган одамлар ҳам топилади. Шулардан бири Ҳайитбой Якубов бўлади. Уни мен 1998 йили ОПЧУга тортганман. Битта нарсани мен адашмасдан, юз фоиз ишончли қилиб айтишим мумкинки, Ҳайитбойга қилган яхшиликларимни ҳеч бир бошқа одамга қилган эмасман. Менинг тузимни кўп ичган, Тошкентга келса фақат меникида турар эди. Бир келганида 20 кун турди. Қизларим охири: “Бу нима ахвол, бу одам кетадими-йўқми? Бизларга ноқулай бўлаяпти” дейишди. Мен унинг кимлигини 3-чи Қурултой ва ундан кейин билдим. У Абдураҳим Пўлатов ва Васила Иноятоваларнинг гапига учиб менга ва ташкилотга қарши шиддат билан курашга тушди. Биз уни ташкилотнинг Раҳбарлар Кенгаши мажлисида 2002 йил 5 ноябрда ОПЧУдан чиқариб юбордик. Мен у билан алоқани тамоман уздим.

Бироқ у фирибгарлик билан ОПЧУнинг номидан грантлар сўраб юрди баъзилар берди, баъзилар бермади. Бир марта менга Болгария Хельсинки Комитети раиси Крассимир Канев телефон қилди. У инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Инсон Ҳуқуқлари Комитетининг эксперти эди. Женевада БМТ Туркманистонга бағишланган бир конференция бўлаётган экан ва унда Ҳайитбой Якубов Туреманистон вакили сифатида қатнашаётган экан. Крассимир мендан: Ҳайитбой Якубовни танийсанми? У ОПЧУга алоқаси борми? деб сўради. Мен: “У 1998 йилдан 2002 йил 5 ноябргача Хоразм вилоят бўлимимизнинг раиси бўлган. Биз уни Раҳбарлар Кенгашида ташкилотдан чиқарганмиз. Ўша мажлисда Польша Хельсинки Комитети раиси Анджей Жеплински ва Голландия Хельсинки Комитети аъзоси Ян тер Лаак қатнашишган. Нима гап? дедим. У: Ҳ.Я. БМТ га жуда катта грант сўраб заявка топширди. Бу ердагилар мени танишар экан, Ҳ.Я. ОПЧУга алоқаси бормийўқлигини сўраб бер, дейишди” деди. Мен: “БМТ Ҳайитбойга миллион доллар грант берса ҳам менинг ҳеч қандай эътирозим йўқ, бироқ у грантни ОПЧУ номидан олса, у 1 доллар бўлса ҳам, мен қаттиқ норозилик билдираман” дедим. 2007 йили мен Софияга бордим ва Крассимир билан учрашдим. У дарҳол ўша гапимизни эслади ва: “Ўша грант Ҳ.Якубовга берилмади” деди.

Баҳодир, Сиз мустақил одамсиз. К тому же я Вам не указ. Сиз истаган одам билан ишлашингиз мумкин. Бироқ эҳтиёт бўлганингиз маъқул. Ҳозир Сизнинг олдингизда жуда катта ишлар турибди. Афсус Сиз ОПЧУнинг кўпчилик одамларини танимайсиз. Мен уларни секин-секин таништиришга ҳаракат қиламан. Проявив смекалку Вы можете со временем создать хорошую группу. Ҳозир биринкетин вилоят ва туман ташкилотларининг раҳбарларини топиб, уларни ишга тушириб юбориш керак. Пулсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди бу тушунарли. Одамларни грант билан қандай ишлаш кераклигини Сиз уларга тушунтиринг, ўргансин.

Баҳодир, мен яна Сизга хат ёзаман бугунэрта. Ҳозир мен врачга боришим керак. Хатни тугата олмадим.

Ҳурмат ила Толиб акаман.

 

 

САИДЖАҲОН ЗАЙНОБИТДИНОВ, ХАТлар

«Суд кетаяпти, сўз жабрланувчи Саиджаҳонга?»

Ҳозирча ягона шеъримнинг бошида андижонлик шоир Саиджаҳон Зайнобитдиновга ўзимнинг ҳурматимни билдирб “Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай” [айланай, ўргулай, айланиб кетай, ўргулиб кетай истаганингизни танланг] дея ёзган эдим.

Мазкур сатрда гипербола, яъни бўрттириш мавжудлиги аниқ. Бироқ бу ҳолат адабиёт ва шеъриятда етарлича кўп қўлланилиши ҳам маълум. Шеърдаги биринчи тўртликнинг охирги икки мисрасини ёзаётиб, у баъзи ўқувчиларда ажабланиш уйғотишини тушунганман. Бироқ шундай бўлсада мен ўз фикримдан қайтмадим.

Ҳозирга қадар мазкур ҳолат икки одам Умиджон ва Саиджаҳоннинг ўзида эътироз уйғотди. Умиджон ўз эътирозини юмшоқ формада изҳор этган бўлса, Саиджаҳон менга нисбатан ўзининг негатив муносабатини бироз қоғозга ўраб ҳам ўтирмабди: (1): мен уни Бобурдан устун қўйиб бўрттирганимни у Бобурга нисбатан ҳурматсизлик, деб баҳолабди; (2): яқин ўтмишда у мени судга бермоқчи бўлган экан, бироқ ўзини тийибди.

2011 й. 1 апрель куни “Янги дунё” сайтида Саиджаҳоннинг “Инжиқ пари” номли оламшумул асари чоп этилди. Бу асар билан у нафақат назмда, балки насрда ҳам етук мутахассис эканини намойиш этган ва мен ҳақ эканимни исботлаган. Шундай асарни Бобур ёза олармиди? Асло! Ёзмас ҳам эди, ёза олмас ҳам эди! Саиджаҳон эса уддасидан чиққан!

Саиджаҳон менинг шеърим муносабати билан билдирилган шарҳларга жавоб ёзар экан ушбуни дейди:

Бу иқтибос Толиб аканинг “Ўзбекларга керакмас” мақоласидан. Шунга ўҳшаш яна бешта мақоласини тўплаб, регрес тартибда Франция элчихонасини (ФР вакили сифатида) судга бермоқчи эдим. Ўзимни тийдим. Чунки пиарчимасман. Шиорим – ҳақиқатдан юқори пиар йўқ.

Мен аминман Саиджаҳон ўзини тийиб чакки қилган. PR-ни ўйламай, ҳеч иккиланмай мени судга бериш керак эдиғалаба 100% бўлиши аниқ эди! “Ўзбекларга керакмас”, “Менталитет”, Ёлғон мақола ёзишга мажбур этди” каби ярамас мақолалар муаллифини Ўзбекистон суди жондили билан қора курсига михлашини ҳамма билади.

Саиджаҳон шарҳида 2-3 та жиҳатлар борки, уларнинг маъноси очилмаса баъзи ўқувчилар Саиджаҳоннинг гапини поймапой деб ўйлаб қолишлари мумкин. Биринчидан, Саиджаҳон нега тўғридантўғри менинг ўзимни судга тортмай, Франциянинг Тошкентдаги элчихонасини судга бермоқчи? Чамаси, унинг мантиғи қуйидагича бўлса керак: Толиб ака Франция фуқароси, мен элчихонани судга берсам, Толиб ака регрес тартибда учинчи томон сифатида судга тортилади.

Бу мантиқ юридик нуқтаи назаридан қанчалик мукаммал эканини айтиш қийин. Инсонни сиртдан суд қилиш ўзбек одил суди учун янгилик эмас. Ўзбекистон ҳуқуқтартибот ва суд системаларида бошқа мамлакатлардан одам ўғирлаб келиш кенг йўлга қўйилганини ҳисобга олганда, балки Саиджаҳон шунга умид боғлаётганмикин?

Саиджаҳон менинг айбларимни мақолаларимдан кўрсатмоқчи. Қандай қилиб? Сценарий қуйидагича бўлиши мумкин.

Суд кетаяпти, сўз жабрланувчи Саиджаҳон Зайнобитдиновга берилали. У қўлига менинг 2011 йил январининг охирги кунларида www.ferghana.ru сайтида чоп этилган интервьюмни олади ва ундан иқтибос келтиради: “Ислом Каримов ўзбек халқининг душманидир” ва сўзида давом этади: Ҳурматли суд, мен ўзбек халқини ташкил этувчилардан биттасиман. Ҳурматли президентимиз менга душман эмаслар, Толиб Ёқубов бизга тўҳмат қилмоқда. 2004 йил мартнинг охирида террористлар Ўзбекистонни алғовдалғов қилганда ҳурматли президентимиз террористларни телевидение орқали қаттиқ қоралаганларида миллионлар қатори мен ҳам йиғлаганман ва бу ҳақда 5 апрельда ёзганман.

Саида ҚУРБОНОВА, ХАТлар, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

10.07.20-ЖИЗЗАХЛИК ХУКУК ХИМОЯЧИЛАРИ ТАЪКИБДА

САИДА  ҚУРБОНОВА ХАТИ

 

Аризачи Мирзакобилова Наргизани танийман. У Жиззах шахар «Заргарлик» махалласида ижарада яшайди. Икки нафар фарзанди бор Турмуш уртоги иккинчи гурух ногирони. Икки йилдан буён Россияда.

 

Наргиза 2008 йил охирларида уйимга келди ва кайнагаси Жиззах Политехника иниститути математика Фани укитувчиси (кандайдир унвони хам бор) Мирзакобилов Норкузи узига тегишли булган Жиззах шахар Иттифок махалласи 64- уйнинг 12- хонасини сотаман деб 2003 йил январ ойида 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сум олганлигини, укаси Комолов Хуснидинни узи ишлаётган Жиззах политехника иниститутига укишга киритиб куяман деб яна дастлаб 700.000 сум кейин 2.500.000 сум жами 4.400.000 сум бериб алданиб колганлигини, хозирда на уйнинг, на укасини укишга киритиб куйишга деб берган пулларини кайтариб ололмаётганлигини, бу тугрида шикоят килмаган жойи колмаганлигини, хозирда уйсизлигини, хар ойи 85 минг сумдан ижара хаки тулаб яшаётганлигини, кийналиб кетганлигини айтиб ёрдам суради.

 

Мен унга адвокат олишини, кайнагасини фукаролик судига бериш лозимлигини, бу ишни килишдан олдин уйлаб куришлигини, эртанги куни туй маракада кайнагасини куриши кераклигини, эр уругининг уртасида «поланчи келинга ухшаб судга берарсанда» деган таъналар булишлигини тушунтирдим. Шуларнинг барчасига чидайман десанг кайнагангни фукаролик судига бер» дедим. «Узим укитувчи булсамда оддий гапни хам тушунтириб беролмайман. Илтимос менга ишончли вакил булиб утинг. Судда мен билан бирга иштирок этинг» деб илтимос килди. Мен унга ичим ачиди ва рози булдим. Зиядулла Раззоковннг олдига бирга олиб бордим ва ёрдам беришини илтимос килдим. У адвокат топиб берди ва адвокат Наргизанинг номидан даъво аризаси киритди. Бу 2008 йилнинг охирлари эди. Шундан бошлаб Наргиза билан алокаларимиз яхши булиб кетди.

У сикилиб кетса, хафа булса кийналиб колса менинг уйимга келиб турарди. Менимча уйсиз яшаш жудаям огир. Каталакдек булсада уз уйинг булганига нима етсин. Шунинг учун унга ачинардим. Синглимдай булиб колганди. Суд жараёнида тулик катнашдим. Бир неча маратоба Галлаорол туманига хам бирга бориб келдим. Баъзан талашдим- тортишдим. Нихоят Судъя Жамол Абдуллаев жавобгар томон келавермагач сиртдан 2009 йил 28 март куни ФПК нинг 224 ва 229 моддаларни куллаб 7.890.000 сум моддий ва 100 минг сум маънавий зарар учун Мирзакобилова Наргиза фойдасига ундиришлик, жавобгар Мирзакобилов Норкузидан давлат фойдасига 1.568.679 сум ундиришлик тугрисида хал килув карори чикариб берди.

 

Шундан сунг ижро учун чопдик. Ижрочилар бир бирига ташлашди. Жиззахлик ижрочилар ғаллаоролликларга, ғаллаоролликлар эса Жиззахга. Шу буйи ижро жорий килинмай тураверди.

 

Шу ораликда 2009 йилнинг август ойида Наргиза менга «Саида опа, Пахтакор тумани МХХ бошлиги Насим Урдушов телефон килиб учрашишиимни суради. Бордим. МХХ бошлиги Насим Урдишов « Нима учун Саида билан бирга юрибсан. Улар жиноятчи-ку. Хохласам Саиданинг уйининг кулини кукка совуришим мумкин. Уканг харбийда ишлар экан. Биласанми ёмонлик килиш кулимиздан келади. Сизга муаммо керакми, биз Сизга топиб берамиз. Хар кандай муаммони келтириб чикарамиз. Бахтиёр Хамраевнинг углининг камалганини эшитган булсангиз керак. Ушаниям биз уюштирганмиз. Саиданинг узи булмаса хам болаларидан бири кулга тушади. Саидага хам якин одамларини куйиб куйганман. Узингизга муаммо тугдирманг» дея аввал бакирди, мен гаплашмайман деганимдан сунг сал юмшаб «Наргиза, суд ижросини битта кунгирогим билан килдириб бераман. Факат Сиз менга Саидани пул билан ушлаб берсангиз булди» деди. Мен эса йук дедим. Ушлаб берадиган одам топиб беринг. Кимлар билан пул олди берди килади, шуларни билиб беринг. Сиз менга ёрдам берсангиз, мен Сизга ёрдам бераман. Битта телефон билан ижрони хал килиб бераман, деб айтди. Мен кунмадим. Саида опа эхтиёт булинг» деди.

 

Наргиза булган бу вокеаларни Мамиржонга хам, Бахтиёр акага хам айтиб берди.

 

Шундан сал вакт утгач Пахтакор туман МХХ бошлиги Насим Урдишов хокимиятга борадиган катта йулда Илхома исмли аёл билан бирга кетаётган пайтимда пайнет ёнида олдимдан чикди. «Ха, опа яхшимисиз, мен тугримда Наргизадан ёздириб олдингизми?- деди. Мен унга «Шунчаликка бордингларми? Сизлар эркак кишисизлар-ку? Уялмадиларнгизми? Менинг болаларимда нима хусуматларингиз бор? Менинг болаларимга тегинганларни худога соламан. Бандаси тегинса бир амаллаб чикиб келар. Худо тегинса бандасининг кулидан хеч нарса келмай колади. Узларингдан хам уялмасаларинг килаверинлар» дедимда Илхома билан йулимда давом этдим.

Бу таъзиклар тугрисида интернет оркали чикишни хохламадим. Чунки Узбекистоннинг битта туманнинг МХХ бошлигининг шунчалик ожзлигини, хатто гунохсиз бир аёлга нисбатан кура била туриб тухмат килиб, жиноят уюштириб, фитна килишгача бораётганлигини дунёга ёйишга, гурурим йул куймаганди. (Минг афсуски аслида бир киши менга караб йуталса хам «Менга караб фолончи йуталди» дейишим керак экан.)

Одамни мухтожлик, чорасизлик синдирар экан. Нихоят бу хаксизликлар, чорасизликлар, мухтожликлар билан йиллар давомида курашиб чарчаган Наргиза хам бу нохакликларга таслим булди ва манфаат йулини танлаб менга ва Зиёдуллага қарши тухмат килиб ариза ёзиб беришга мажбур булган. Мен шундай фикрдаман. Майли. Худо бор. Кадимдан колган бир гап бор. «Хар ким килса узига». Худога ва берган тузимга солиб куйдим.

 

2010 йил 2 июн куни кеч соат 18, 19 лар атрофида мени кишлокнинг милиция таянч пунктига чакиришди. У ерда Жиззах вилоят УВД булими тероризимга қарши кураш булимии ходими Олмос кутиб олди. У   Мирзакобилова Наргизадан менга ва Зиядулла Раззоков устидан шикоят ариза тушганлигини айтиб ариза билан таништирди. Мен олдинига ишонмадим. Наргиза билан юзлаштиришни талаб килдим. Олмос вакти келса юзлаштирамиз дедида. Хозир унга шу ариза буйича тушунтириш хати ёзиб беришимни талаб килди ва мен анча тортишувдан сунг булган вокеалар тугрисида ёзиб бердим.

 

Худди шу куни кеч соат   19, 20 лар атрофида менга нисбатан олдиндан ёзиб тайёрлаб куйилган маълумотномага Чаманзор фукаролар йигини раиси котиби Абдурашид Норматовга фукаролар йигинининг юмолок мухрини бостириб имзо чектириб олиган. Котиб бу кимсаларнинг кимлигини айтишдан куркди. Шунисига хам шукур-ки, котиб килган ишидан уялаётганлигини, виждони огриётганлигини, кийналаётганлигини тан олди.

17 июн куни чакирув когози билан Пахтакор туман ИИБ га чакиришди. Бордим. Жиззах вилоят ИИБ тероризмга қарши кураш булими ходими Олмос билан учрашдим. У огохлантириш хатига кул куйиб беришимни талаб килди. Бир соатлар тортишувдан сунг менга «Жамиятга зид иш килмаслик тугрисидаги огохлантириш хати»га имзо чектириб олди.

 

20 июль 2010-йил.

Саида Курбон.

 

Улуғбек Ҳайдаров, ХАТлар

06.04.10-БАХТИЁР ҲАМРАЕВГА ХАТ

Жиззах вилояти ҳуқуқ ҳимоячилари ассоциацияси

раҳбари Бахтиёр Ҳамроевга

 

Мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаровдан

                                  

АРИЗА


А
ҚШда чиқадиган «Туронизамин» вебсайтининг, Сизнинг муҳаррирлигингиз остидаги «Жиззах садоси» саҳифасида шу йилнинг 13 март куни  «Бор, борадиган жойинга бор. Туманда мен хужайинман» мақоласида менинг шаънимни поймол қилувчи ёлғон факт келтирилган.
Унда арнасойлик фермер Оязимхон Хидированинг аризаси келтирилиб, бу аризада у мени провакатор деб атайди ва Арнасой тумани ички ишлар бошлиғи Бахтиёр Мухторов мени милициянинг агенти деб айтганини ёзиб ўтади. Гарчи мақолада менинг фамилиям ўрнида сўроқ аломатлари берилган бўлсада, Оязимхоннинг ўзи сўроқ аломатлари остида менинг фамилиям турганини айтмоқда.
Бироқ, туман ИИБси бошлиғи Бахтиёр Мухторов мен билан телефон орқали қилган суҳбатида, умуман мени танимаслигини, бундай гаплар бўлмаганини айтди.
Энди эса, Оязимхон Хидирова хам аризасида мени «провакатор» деб атамаганини, умуман, бу гапларни унга Бахтиёр Мухторов эмас, бошқа одам айтгани ҳақида гувоҳлик бераяпти.
Ҳурматли Б. Ҳамроев, ушбу ариза орқали мен сиздан бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани Ассоциация қатнашчилари иштирокида муҳокама қилишингизни ва воқеага аниқлик киритишингизни сўрайман.
Айнан сиз мухаррир бўлган са
ҳифада менинг номимни лойга булғаш кимга керак ўзи? Сизларгами  (Раззоқов, Пардаев ва ҳоказолар) ёки бошқаларга?
Маълумки, ҳар қандай нуфузли ахборот воситаси ўзига келиб тушган маълумотни бир қатор текшириб кўргачгина, оммага тақдим этади. Қандай қилиб яхши текширилмаган ва тахлил қилинмаган мақолаариза сизнинг саҳифангизда пайдо бўлаяпти? Сизнинг бу ҳаракатингиз Жаҳонгир Маматовдек ИНСОН сайтининг обрўсига путур етказишини ўйламадингизми?
Эҳтимол, бу воқеани Зиёдулла Раззоқов ва яна кимлар томонидандир уюштирилгандир?
Ҳар не бўлганида ҳам, мен Сизни ва бу воқеага алоқадор инсонларни судга беришга қарор қилдим.
Ўйлайманки, суд мажлисида бу воқеани юзага келтирган омиллар ҳаммаси аён бўлади.
Мен бу
ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарига Билдирув хати киритиб, менга қарши уюштирилган бу ПРОВАКАЦИОН ҳаракатларнинг бошида турган ИИБ ходими Бахтиёр Мухторов ва бошқа иштирокчиларини судга беришимни билдирдим.
Йи
ғилишингизнинг қарори ҳақида бир нусха оламан деган умиддаман.

Мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров, 10 апрел, 2006 йил.

 

 

Бахтиёр ХАМРОЕВ, ХАТлар, ШАХСЛАР

Буни сиёсий тамонга бурмангизлар

Ассаломуалайкум Толиб ака!

Янги йилингиз муборак бўлсин. Бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлинг!

Абайнинг эл.почта орқали тарқатган «мақола»сини қандай бўлса шундай жўнатаяпман.  Буни менга Жамшид Мухторов олиб келди. Унга Улуғбек берган экан, яъни почтасига келган экан.

Бундан ташқари, Сиз Тошкентга кетгандан сўнг кечқурин, Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи Эркин Ҳусанов менга қўнғирок қилди. Олдинига Сизга салом айтди, кейин  Жамшид Мухторов синглиси масаласида:

– Илтимос аралашмангизлар, буни сиёсий тамонга бурмангизлар, Continue reading «Буни сиёсий тамонга бурмангизлар»

БИЛДИРИШНОМАлар, Бахтиёр ХАМРАЕВ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, ХАТлар

05.07.07-Жиззахда СУД

Жиззахда «Хизб ут-Тахрир» диний оқимига аъзоликда айбланаётган 4 фуқаро устидан Жиззах вилоят жиноят ишлар судида суд жарёни бўйича мониторинг

 

2005 йил 07 июль куни соат 15-00 ларда, Жиззах вилоят жиноят ишлари бўйича судида, судья Ислом Қувватов раислигида, прокурор И.Исломов, котиба Эшонова, адвокатлар:

Ғиёс НомозовARGUMENT ANN адвокатлар фирмаси адвокати; (ишхонасининг телефони: (99872) 226-36-27)

Олим Қобилов – Жиззах шаҳар адвокатлар уюшмаси адвокати (тел: уй. 224-29-96, моб: 1679978)

иштрокида суд бошланди. Прокурор И.Исломов айблов хулосасини ўқиб берди.

 

Ўзбекистон МХХ нинг 745/491/859/948 –сонли жиноят иши бўйича айблов хулосаси 208 бетдан иборат. Айблов хулосасини вақтинча олдим. Қани энди имкониятим бўлса нусха қилиб олсам. Нусха қилай десам 5-6 минга тушиб кетади. Афсуски, имконият чегараланган.

 

Суд бошида судланаётганлардан: Ўринбоев Мухтор, Саипов Мелиқўзи, Абдумансуров Абдуваҳҳоблар, яъни учаласи фақат 1999 йилдаги фаолияти учун айбларини қисман тан олишларини айтди. Судья Президентдан, халқдан кечирим сўрайсизларми?,- деган саволига, «Олдинги фаолиятимиз учун кечирим сўраймиз» – деди.

 

Кейинги йиллардаги яшаш фаолиятида умуман жиноят килмаганликларини айтишаяпти. Аммо, судланаётган Исмоилов Аброр Аҳрорович айбига умуман иқрор эмаслигини билдирди. Бугун фақат Ўринбоев Мухтор ва Саипов Мелиқўзи билангина савол-жавоб бўлди.

 

Қамоқга олиш жариёни ва судланаётганлар рўйхати:

2004 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармасининг бўлим бошлиғи, адлия майори Садуллаев Бахтиёр гурухи (тинтувда 40га яқин киши қатнашган) томонидан тинтув қилиниб, кейин хибсга олиниб, Тошкентга Ўзб. МХХ га олиб кетилган. Улар бир йил-у ўн кун Ўзб. МХХ ертўласида сақланган.

 

Ўринбоев Мухтор ҳукумат томонидан Жўраев Даврон деган тошкентлик адвокат билан таъминланган. Бу адвокат фақат 2 марта сўроқда қатнашган, холос. Абдумансуров Абдуваҳҳоб, Соипов Мелиқўзи адвокат билан таъминланмаган. Фақат уч ойдан кейини Олим Қобилов Абдумансуров Абдуваҳҳобга адвокат бўлиб ўтган.

 

Ўринбоев Мухтор Исмоилович, 1964 й. 19 сентябрда Жиззах туманида туғилган. Миллати ўзбек. Тўлиқсиз ўрта (8 синф) маълумотли, оилали, 4 фарзанди бор. Ишсиз. Жиззах шаҳри, Юнусобод берк кўча 4-уйда яшайди.

 

Жиззах вилоят ММХ нинг Холматов Фарход гурухи томонидан хибсга олинган (2 та патрон ва 5 дона кўкнори ташланган). 1999 йил 30 июнь куни Жиззах шаҳар суди томонидан Ўз.ЖК нинг 248-м. 1-қ. ва 276-м. 2-қ. Билан айбланиб судланган, суд бор йўғи 15 минут бўлган. 3,5 йил қамоқ жазоси белгиланган. 2004 йилнинг 25 июнь куни Ўз. ЖК 159-м. 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қамоққа олинган.

 

6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

 

Соипов Мелиқўзи – 1956 йил 28 июн куни Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, ўрта маълумотли, оилали, 6 та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах тумани Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини Н.Абдуалимов ш/х, Гулзор кўчасида яшайди. 2002 йил 25 ноябрь куни ЎзР ЖК.нинг 244-1-м. 3-қисм «а» банди билан айбланиб, 3 йил синов муддати билан озодликда юриш ҳукми чиқарилган.

 

2004 йил 25 июнида қайтадан қамоқга олинган. ЎзР ЖК нинг 159-м. 3-қисми «б» банди, 244-1-м. 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Ҳимоячи билан таъминланмаган.

 

Абдумансуров Абдуваҳҳоб Юсупович, 1977 й. 6 сентябрда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали, 3 та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах туман Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Н.Абдуалимов ш/х рўйхатда туради. Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи, 140-уй, 35-хонадонда яшайди.

 

2005 йил 25 июнида қамоқга олинган. 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Олим Қобилов 9- ойдан бери ҳимоя қилиб келаяпти.

 

 

Исмоилов Аброр Ахрорович, 1979 йилда.туғилган, ўзбек, маълумоти ўрта, уйланган. Ишсиз. Олдин судланмаган. Яшаш жойи Юнусобод – 4, Қалия маҳалласи. 16.03.2000 йилда қамоққа олинган.

 

2000 йил 10-14 июль кунлари Жиззахлик 15 фуқаро устидан вилоят судининг судьси Неъмат Бобожонов раислигида бўлиб ўтган суд қарори билан, ЖК 156-м. 2-қисми «д» банди, 159-м. 2-қисми «б» банди, 216-м, 244-1 –м. 3-қисми «а» банди, 244-2-м. 1-қисмлари айбланиб қамалганлардан бири. 12 йилга қамалган.

 

Олдин 4 та модда билан қамалган бўлса, энди 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

 

2005 йил 15 июнда Ўзбекистон МХХ томонидан айблов эълон қилинган ва судда гувоҳ сифатида қатнашаётганлар рўйхати:

 

Ўринбоева Матлуба, – 159-м. 3-қисми «а» банди, 244-1 м. 3қисми «б», Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда. Ўринбоев Мухторнинг хотини.

 

Мустафоқулов Наби Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда.

 

Абдумансуров ЮсуфҚалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда (судланаётган Абдумансуров Абдуваҳҳобнинг дадаси).

 

Бундан бошқа 10 га яқин гувоҳлар чақирилган. Уларнинг кўпчилиги келмаган. Шуниси қизиқки, гувоҳлар рўйхатида Жувашов Нахмиддин Умарқулович ҳам бор. Жувашов 14 йилга қамалган ва аллақачон қамоқ вақти тугаган, лекин у ҳозирда ҳам қамоқда.

 

Ҳозирча шу, Толиб ака. Шайманов Эгамназар чиқибти. Сизга кечқурин қўнғироқ қилади.

 

Мониторингда нима етмаса менга дарҳол айтинг, ёзинг. Яна тўлдирарман.

 

Бахтиёр.

 

56-ТЕРРОРИСТИК АМАЛЛАР, ХАТлар

05.06.14-«Матлуба-Дилдора» фермер хўжалиги, Зарбдор тумани

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.А.КАРИМОВга

 

Зарбдор туман, Зарбдор шаҳри,

Янгиобод кўчасида яшовчи,

«Матлуба-Дилдора»

фермер хўжалиги раиси

Оққулова Мақсад томонидан

(133-автобазага етмасдан навеснинг орқасидаги ҳовли)

 

О Ч  И  Қ    Х  А  Т

(ёхуд, бир фермер ўзбек оиласининг сарсон-саргардонлиги ҳақида) Continue reading «05.06.14-«Матлуба-Дилдора» фермер хўжалиги, Зарбдор тумани»

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, Мамир АЗИМОВ, ХАТлар, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

05.06.12-Мамир АЗИМОВ КУЗАТУВда

Ассалому-алайкум Толиб ака.

Мамиржон келиб ушбуларни айтиб кетди

Шуларни жўнатаяпман.

 

12 июнь куни соат 8:00 да «Бобожон» фермер хўжалиги иш юритувчиси, Азимов Мамиржоннинг ўғли Азимов Азизни (21 ёшда) Ҳ.Олимжон АХМ механиги Қозоқов Очил олиб кетган. Ҳ.Олимжон АХМ идорасида Жиззах вилоят ИИБ бошқармасининг кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари, милиция подполковниги Рустам Абулқосимов сўроқ қилган (вилоят ҳокимияти томонидан беркитилган Жиззах тумани бўйича вакили).

– Нима учун пахта яхши яганаланмаган, қачон яганани тугатасан? – деган.

 

Азизни ҳақорат қилиб тушунтириш хати ёздириб олган. Азиз олдин ёзмаган. Ёзишга мажбур қилган. Бу учрашувда Ҳ.Олимжон хўжалик раҳбари Нишонбой Турсунматов ва туман ҳокимияти вакили Қобилов Маманлар бўлган.

 

Бош вазирликдан Жиззах вилоятдаги гурухда Бўриев ҳам бўлган. Рустам Абулқосимов “Ерни оламан деганлар кўп. Керак бўлса бир кунда тортиб оламан,- деган.

 

Мамиржоннинг гаплари:

 

Кузатувда юрганимизни яқинда, яъни Жиззах туман жиноят қидирув бўлимидан Нексия 13 f 06 – 63 рақамли машина кузатиб юрибди. Ўтган хафта чоршанба куни Ҳамроқул Носиров жамоа хўжалигида яшовчи қайнонам Орифжонова Караматнинг уйига кичикроқ маракага борганимда кузатиб юрган назоратчи ИИБ бошлиғига телефон қилиб: “Шу хонадондан чиқмапти” – дегандан сўнг Ҳ.Носиров жамоа хўжалиги участка нозирлари Жабборов Абдумажид ва Ҳасанов Шуҳратни жўнатиб, “паспорний режим” деб, қайнонамнинг хонадонини безовта қила бошлади. Мен чиқиб “Нима гап?” десам Андижон воқеаларидан сўнг бегона одамлар юрибди деб мени шу хонадонга нега келганимни аниқлади.

 

         Бахтиёр Ҳамраев

4-СИНГДИРИЛГАН ХУФЪЯЛАР, ХАТлар

ҚАЙҚУБОД ХАТИ

Ассалому алайкум, Толибжон ака!

Мақолани ўқиб чиқдим. Мен уни интернетларда ҳам кўрдим, аммо, Ўзбекистонда турли чет эл сайтларини очиб ўқишнинг имкони йўқ. Сарлавҳасинигина кўриб қоламиз холос. Ҳақиқат аччиқ. Аммо, ҳақиқатни аччиқлиги учун ташлаб юбормайдилар. Қизиғи, мен ҳам шунчалик гўл эканманми, ёки эътиборсиз эканманми, ёнимиздаги кишининг аслида ким эканини билмаган эканман. Мақолангиздан сўнг анча кўп нарсаларни мулоҳаза қилиб қолдим. Мендан бошқалар ҳам айнан менинг ҳолимга тушиши аниқ. Мен бу мақолангизни ҳам чиқариб тарқатиб юришга қарор қилдим.

Мен Марат Зоҳидовнинг кимлигини билганман. Айнан унинг «қўмитаси«да хатто ҳозир ҳам аъзо ҳисобланиб юраман. Менга дўстларим, айниқса «Интерньюс«даги укахонларимдан бири аччиқаччиқ гапириб, ундан чиқиб кетишимни «Эзгуликка» ўтиб олишимни таклиф қилишган. Мен унга «Қўмита» ҳукуматнинг чўнтак ташкилоти экани аниқми, демак ортиқча безовта қилиб юрмайди. мен мақсадимга эришишимда тўсиқлар камроқ бўлар?..

Ҳукумат оммавий ахборот воситаларида «Ўзбекистон нсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси» тугатилган эканини расман эълон қилдилар. Буни чамамда М.Зоҳидовнинг ўзи уддалади. М.Зоҳидов ҳали ҳаётда бирон марта вилоятларда ўзининг «бўлим«ларини нима ишлар қилишини билган, аъзоларини нечталигига қизиққан эмас. Хатто йиллаб бизлар билан мутлақо алоқада бўлмасди. Хозир ҳам «тугатилган» мақомда экану, индамасдан ишлаб юрибман. Ҳеч ким келиб, бу тугатилган ташкилотку, демаётганидан ҳамма нарсани тушуниб олаверинг!

Михаил Ардзиновнинг бир неча марта суҳбатига боргандим. Наманганлик Мамадали Қорабоев, Аҳмад Абдуллаев, худо раҳмати Олим Қосим, Носир Зокирлар билан бирга борганмиз. Адашмасам, ичимиздан кимгадир телефонда «Менга учрашиб кетинглардеган эди шекилли. Учрашувни уйига ёки бирон бир идорага эмас, Навоий кўчасига тайнлаган ва учрашиб, дуч келган чойхонада ўтириб суҳбатлашган эдик. «Нимага келдинглар, кимга учрашдинглар? Унга нима қиласизлар учрашиб» каби маслаҳатлар бўлганди холос.

Сизнинг мақолангиздан сўнг нафақат уни, балки бошқаларнинг ҳам асли ким бўлганлигини тушуниб етиб зил кетиб ўтирибман. Наманганда Аҳмад Абдуллаевга эргашиб юриб ҳеч ишимиз олға босмаганлигини тушуниб етдим. Биз ўшанда «Бирлик» аъзоси бўлганмиз.

Толибжон ака! Мен турли ҳориждаги ҳамюртларимизга мақолалар юбориб яширин имзотахаллусда чоп этишларини сўраб келдим. Аммо, ҳаммасиям эълон қилинмаётгани дилимни ғаш қиляпти. Мен уларга Ўзбекистон ичкарисида узоқ туриш ва кўнгилдагидай ишлаш учун буни зарурат деб қабул қилишларини сўрагандим. Ўзбекистон ичкарисида «Александр Матросов бўлиб» кўкракни пулумёт ўқига қалқон қилишдан нима маъни?! менинг иддаомни тушуниб олишингиз учун, уларга юборган мақолаларимни сизга ҳам юборяпман. Сизнинг менга қайси радио ёки ҳориждаги газеталаримиздан узоқроқ юришим мақсадга мувофиқроқлиги ҳақида маслаҳатингизни кутаман. Аввало, сизга рамазон кунлари тилагим, соғлиғингиз мустаҳкам бўлсин. Худойим суҳбатингиздан, мактубларингиздан бебаҳра қилмасин. Ҳурмат ва эҳтиром ила, сизни соғиниб қолгувчи Муҳаммадқодир. Дарвоқе, мақолаларимни эҳтиёткорлик юзасидан «qayqubod@gmail.com» почтамдан юборардим.

http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2122&Itemid=76

ҚАЙҚУБОД

ХАТлар, Эгамназар ШАЙМАНОВ

Одамлар Шаймановни топиб беришни талаб қилишган.

Ассаломуалайкум Толиб ака.

 

Жамшид, Улугбек, учаламиз ёзган материални жўнатаяпман.

Қўшимчалар: Дўстлик ИИБ га қўнғироқ қилдим. Навбатчи Холиқов воқеани бўлганлигини тасдиқлади. Вилоят ИИ Бошқармасида фактларни тасдиқлашдан қочишаяпти. Continue reading «Одамлар Шаймановни топиб беришни талаб қилишган.»

Бахтиёр ХАМРОЕВ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, ХАТлар

Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи

Ҳaмраeв Бaxтиёр <hamroev@rol.uz>
 Тема: Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи
 Дата: Wed, 1 Jun 2005 23:38:51 +0500
 Кому: <hrsu_tolib@rambler.ru>
 Копия: < hrsu_tolib @yahoo.com>
        
Aссaлoмуалaйкум Тoлиб aкa!Эртaгa ҳукумaт кaттa митинг қилмoқчи. Бутун Жиззax бўйичa, яъни 32 тa мaҳaллaдaн oдaмлaригa қaрaб 100 дaн 300 тaгaчa oдaм oлиб кeлинсин, дeгaн буйруқ бўлгaн. 3 мингдaн 6 мингaчa oдaм қaтнaшиши кутулмoқдa.

Гўёки Жиззaxдa тeррoристлaр ҳaм бoр дeгaн гaплaрни тaрқaтишгaн вa мaҳaллa рaйислaригa ўқтирилгaн. Шу митингдa ҳуқуқ ҳимoячилaрини сaзoйи қилмoқчи дeгaн гaплaр ҳaм кeлди. Ҳaммa аъзoлaргa уйлaрингдa бўлиб туринглaр, чиқмaнглaр дeб тaйинлaдим. Мaйдoнни тaйёрлaб қўйишгaн. Continue reading «Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи»

Улуғбек Ҳайдаров, ХАТлар, ҚИЙНОҚЛАР

04-06.10-У.ҲАЙДАРОВ И.УМАРОВ ҳақида ҚЎШИМЧА

ulugbek haidarob» <ozodbek2001@mail.ru>

Тема:

 

Салом.

Дата:

 

Thu, 10 Jun 2004 15:35:48 +0400

Кому:

 

«Talib Yakubov» <hrsu_tolib@rambler.ru>

 


Толиб ака, учраша олмаганим учун сиздан узр с
ўрайман. Сафарингиз таасуротлари ҳақида Эгамназар айтиб берди.

 

Мен 8 июн куни вилоят ИИБ бошлиғи Илҳом Муродов ва унинг биринчи ўринбосари Ўктам Муҳаммаджонов қабулида бўлдим. Улар ҳаммаси бир овоздан Умаров эпилепсиядан ўлди деб айтишяпти. Илҳом Муродов эса менга (Мен Абай билан киргандим) «тирноқ тагидан кир қидирмасликни» маслаҳат берди ва Арнасой тумани ИИБ бошлиғини эса, мени ҳайдагани учун шахсан ўзи жазолашга ваъда берди.


Толиб ака, Умаровни
ўлик ҳолатда олиб келишганини кўрган ва унинг қонларини ювган инсон менга охиригача туришга ваъда берди, чунки унинг ўғлини бундан 2 йил аввал айнан ўша терговчи Шомурод ва Одил Худойқуловлар атайлабдан қаматиб юборишган 17 йилга!


Менимча, биз у аёлга к
ўз қулоқ бўлиб туришимиз керак.

 

Мени бугун соат 18 дан 19 гача Бахтиёр аканикидан топасиз, телефони ишлаяпти. Ёки, ака, почтамга ёзсангиз ҳам бўлади.

 

Ulugbek Khaydarov

 

 

Улуғбек Ҳайдаров, ХАТлар, ҚИЙНОҚЛАР

04.06.07-УЛУҒБЕК ҲАЙДАРОВ ИЛҲОМ УМАРОВ ЎЛИМИ ҲАҚИДА

Толиб ака, ишларингиз яхшими?

Мен кеча Арнасойдан қайтдим. Туманнинг «Самарқанд» жамоа хўжалигидаги “Чўлқувар” қишлоғида яшовчи 28 ёшли Илҳом Умаров деган йигит 30 июн куни сўроқ пайтида милиция ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилган. Йигитни қўй ўғирлаганликда гумон қилишиб бўлимга олиб келишган. Кечаси соат 12 да туман касалхонасига ўлигини олиб келганлар. (Буни тасдиқлайдиган одам бор, у «мен ҳеч нарсадан қайтмайман, ҳаммасини айтаман» деб турибди).

 

Унинг ўлигини Шомурод деган терговчи олиб келган («терговчининг устидаги майкаси қон эди» дейди гувоҳ).

Кечаси соат 1 яримларда туман прокурори Икром Исканов ва туман милицияси бошлиғи Олим Худойқулов етиб келишган. О. Худойқулов врачларга «уни эпилепциядан деб беринглар, деб буйруқ берган.

 

Прокурор мен билан сўҳбатда, шу иш бўлганини айтди ва «биз

ҳозир шуғулланаяпмиз» деди.
Бироқ, УВД раҳбарлари буни тан олишмаяпти. Туман ИИБ бошлиғи эса

кеча ўзини таништирмасдан мени ИИБ ҳовлисидан ҳайдаб солишни

буюрди автоматчикларга.

 

Ўлган йигитнинг оила аъзолари эса жим. Акасини айтишича, улар

ўликни ахволини видеога олиб яшириб қўйганлар.
Шуна
қа гаплар. Толиб ака, 15 июн куни ўша йигитнинг тўйи булиши

керак эди. Фотиҳа тўйи ўтган экан.

Менга сизнинг маслаҳатингиз керак, шундай қилиш керакки, бу иш

ҳақида хамма билсин, ва «Фреедом Хауз«нинг ҳукумат билан

музокаралари БЕФОЙДА эканлигини билишсин. Хатингизни кутаман.

Ulugbek Khaydarov

60-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚЛАР ВА ЭРКИНЛИКЛАР, УЯ-64/51, ХАТлар

04.01.19-УЯ 64-51 ЗОНАСИДАН келган ХАТ

1999 йил 7 март куни милиция ходимлари мени уйимда хибс этишди. 18 март кунига қадар мени Ўзбекистон туман ИИБ даги вақтинча ушлаб туриш хибсхонасида бетўхтов қийноқлар остида сақлашди. Улар менинг товонларимга резина калтак билан уришди. Continue reading «04.01.19-УЯ 64-51 ЗОНАСИДАН келган ХАТ»

УЯ-64/51, ХАТлар, ҚИЙНОҚЛАР

03.12.01-УЯ-64/51 КАМОКХОНАСИДАН МАКТУБ

КАРШИ ЯКИНИДАГИ КОСОН КИШЛОГИДА ЖОЙЛАШГАН УЯ-64/51 КАМОКХОНАСИДАН МАКТУБ

 

(ЎИХЖ Наманган вилоят бўлимининг хабари)

 

Адолат ва конунчилик йўк жойда
давлат карокчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий

 

ЎИХЖ га Кашкадарё вилоятининг маъмурий маркази хисобланмиш Карши шахри якинидаги Косон кишлогида жойлашган (КИН) УЯ-64/51 камокхонасидан иккита мактуб келиб тушди. Мактублардан биринчисининг муаллифи Наманган вилоятининг Ровустон кишлогилик Насриддинов Бахром «Хизбут-тахрир» диний фиркасига алокадорликда айбланиб 1999 йилда вилоят махкамаси (судья – Ибрагимов) томонидан 16 йилга хукм этилган.

 

У вилоят МХХ бошкармасига ўз фиркаси варакаларини почта оркали юборганидан сўнг ушбу муассаса ходимлари томонидан хибсга олинган. Унинг устидан ўтказилган бутун тергов жараёни бетўхтов калтаклашлар, кийноклар, камситишлар ва хакоратлар билан кечган. Хаттоки ўз адвокати билан учрашишдан олдин хам уни резина калтаклар билан калтаклашган.

 

Бошка жазони ўташ муассасасига жўнатиш учун Намангандан Тошкент турмасига (УЯ-64/СИ-1) юборилганда хам, Насриддинов Бахромни калтаклар билан кутиб олишди. Киш бўлишига карамай, бу ердаги тинтув вактида уни ялангоч бўлиб ечинишга мажбурлашди. Тезкор бўлим бошлиги билан «сухбат» га уни олдин вахшийларча калтаклаб кейин олиб боришар эди.

 

Бир неча бор уни у гўёки турма ички тартибини бузгани хакидаги хужжатларни имзолашга мажбурлашган. Бундай «икрор» ларнинг натижасида у бир неча кеча-кундузлаб жазо изолятори (ШИЗО) да ўтирган. Тоштурмада Насриддинов Бахром аслида 6 кишилик бўлса-да, амалда 12-18 махбус сакланган камерада ушлаб турилган.

 

Тоштурмадан уни Карши шахрига жўнатишади. Чорва молларини ташиш учун мўлжалланган вагонлар махбуслар ташиладиган вагонлардан кўра яширок кўринар эди. Бу ерда нафакат бемалол ўрнашишнинг, балки хатто нафас олишнинг хам имкони йўк эди. Шундай шароитларда хам назоратчилар тинтув ўтказишган. Одамларни Косон камокхонасига олиб келишганда: «159-модда билан камалганлар олдинга чиксин!» – деган буйрук янгради. Бошкалар каторида Бахром Насриддинов хам олдинга чиккан. Камокхонанинг интизом бўлимига уни назоратчи Очилов тўхтовсиз тепкилаб олиб борган.

 

Вокеаларнинг кейинги ривожини биз Бахром Насриддиновнинг хатида баён килинганидек келтирамиз:

 

– Мени у ерда капитан Бобоев бошчилигидаги зобитлар ва харбий назоратчилар кутиб олишди. Хонага киришим билан улар мени резина калтаклар билан савалаб, уриб-тепкилай бошлашди. Хамма галма-галдан урди. Капитан Бобоев мен билан «сухбат» ўтказиб, бу сухбат давомида мени калтаклаб турди. Кейин камокхона бошликларининг буйруги билан ўз эркларини саклаб колишга уринувчи махбусларни жинсий зўрлайдиган бир махбусни олиб келишди.

 

Зонага олиб келинган хар бир янги махбусни, асосан диндорларни албатта мана шунака маньякмахбусларга танитиб кўйишар эди. Бобоев менга: «Агар эътикодингни ўзгартирмасанг, сени зўрлашга буюраман», – дея тахдид килиб кўйди. Шаркда эркак кишининг зўрланиши энг юкори даражадаги шармандалик хисобланади.

 

Хаво жуда совук эди, бутун баданим калтаклашлардан зиркираётганди. Шунинг учун жуда кийинчилик билан колония кийимини кия олдим. Мени карантин бўлимига олиб боришди. Бу ерда мени камокхона маъмурияти томонидан тайинланган махбус Парпиев Хамро кутиб олди. Хаммага, шу жумладан менга хам у: «Менинг айтганимни киласан. Ёшмисан, каримисан, согмисан ё касалмисан бу ерга ўз ихтиёринг билан келгансан», – дерди. Унинг тушунчалари ва мавкифи шунака эди.

 

Нонушта ва кечкурунги овкатдан кейин у махбусларни икки соат давомида сафсаф бўлиб харбийчасига кадам ташлаб юришга мажбурлар эди. Нонушта, тушлик ва кечкурунги овкатлардан сўнг бу вахший махбус бошка махбусларни колониянинг хўжалик ховлисида умуман фойдасиз ишларни килишга мажбурлар эди. Одатда бунака ишлар ярим тунгача давом этарди. Одамларни хўрлаш, уларнинг иродасини букиш – бу ишдан кўзланган максад шу эди.

 

Бу ишлардан на махбусларга ва на колонияга умуман фойда йўк эди: бир уюм тупрокни белкурак билан бир жойдан бошка жойга кўчириш ва шу уюм жойини доимий тарзда ўзгартириб туриш; лойдан гувала ясаб, куритилган гувалаларни ерга кўмиш ва улардан яна кайтадан лой кориб гувала ясаш; бу ишларни тўхтовсиз давом эттириш. Бунака ишлар кишда хам тўхтамас эди. Кахратон совукда хам назоратчи махбус кўл билан лой коришга ва гувала ясашга мажбурлар эди.

 

Камокхонанинг хўжалик ховлисида жазо батальонини бошкариш вазифасини маргилонлик Кўзибой исмли махбус бажарарди. У доим кўлида бир бўлак резина шланг кўтариб юрар эди. Хўжалик ховлисида ажратилган ер майдонида у бу ерни «хайдаш» га бошчилик киларди. «Ер хайдаш» шундан иборат эдики, у ўзи устига ўтириб олган молага 10-12 та махбусни кўшарди ва уларни молани тортишга мажбурлар эди.

 

Ўзининг фикрича молани заифрок тортган махбусни у кўлидаги резина шланг билан саваларди. Унга рохат келтирувчи яна бир машгулот катта бетон бўлагини хўжалик ховлисининг бир четидан иккинчи четига кўтариб олиб бориш эди. Орадан бир соат хам ўтмай, у батальонидаги хамма махбусларни бетонни яна кайтадан ўз жойига олиб келишга мажбур киларди.

 

Карантин зонасида сув нафакат ювинишга, балки ичишга хам етмасди. Хар бир махбус кунига икки марта – эрталаб ва кечкурун бир кружкадан сув оларди. Махбуслар ухлайдиган баракда тўшаклар умуман йўк эди. Махбуслар кечаси беш кишидан бўлиб тахталарнинг устида ёки бетон полда жойлашишарди. Бу борада кимдир канакадир норозилик билдиргудек бўлса, Хамро Парпиев уни резина шланг билан урарди. Уни ва Кўзибойни хаётимда кўрган энг конхўр ва шафкатсиз одамлар деб биламан.

 

Бундан ташкари, деярли хар куни ёки кунора мени камокхона штабининг кабинетларига олиб келиб, эътикодимдан воз кечишни талаб килиб калтаклашарди. Айникса, 5-, 6-, 8-, 9- ва 10-ракамли хоналарда шафкатсизларча калтаклашар эди. Назоратчилар менинг одамлар кўзидан холирок жойда намоз ўкиётганимни билиб колишса, мени штабга чакиртиришар ва калтаклашдан ташкари яна жазо батальонида окава сув билан лой кордириш, ундан гувала ясатиш ёки мола торттириш билан жазолашар эди.

 

Махбуслар мажбурий суратда ижодий конкурсларга жалб этиларди. 2001 йилда шунака конкурслардан бири ўтказилаётганда мени аёл кишининг ролини ижро этишга мажбурламокчи бўлишди. Мен бу ўзимнинг эркаклик макомимга хилоф келишини ва номакбуллигини айтиб, бунга рози бўлмадим. 5-ракамли кабинетда мени Шомурод исмли тезкор ходим каттик калтаклади.

 

2000 йил ёзида мени жазо сифатида эрталаб 8-30 дан кечкурун 8-30 га кадар куёш остида ўтиришга мажбурлашди. Бу кийнок бир ойдан ортик давом этди. Натижада менда юрак хуружи пайдо бўлди, оёкларим ишламай, сўзлаш кобилиятини йўкота бошладим ва тез-тез хушимдан кета бошладим. Мени тиббий бўлимга жўнатишди.

 

Тиббий бўлим бошлиги Арабов эса мени даволашни истамай, оркага кайтариб юборди. Лекин яна ахволим огирлашди. Мен капитан Бобоев бешариклик махбус Исроилнинг устидан ювинди агдараётганига ва зўравон махбуслар уни жинсий зўрлаётганларига гувох бўлдим. Шу куни мен куёш остида кун бўйи ўтирган эдим. Бу кўрган нарсаларим менга каттик таъсир килиб, хушимдан кетдим, юрагим хуруж кила бошлади.

 

Ёрдам кўрсатиш ўрнига тезкор ходим Ихтиёр мени ўз хонасига олиб кириб, яна калтаклай кетди. Кейин у менга, Маматов Кудратиллага, Ахмедовга ва яна бир нечта махбусга ялангоч бўлиб ечинишни ва баданини бир-бирига текказиб олдинма-кетин бўлиб туришни буюрди. Мен унинг буйругига бўйсунмадим. Мени канча калтаклаганини билмайман.

 

Бу ерда УЯ-64/51 камокхонасидаги хаётимнинг баъзи лавхаларинигина баён килдим. Якинда диний ишлар бўйича кўмита вакили келиб, хаммага анкета таркатди. Менинг у ердаги саволларга берган жавобларимни ўкиб: «Сен хаммадан кўра итоатсиз экансан-ку, уйингга хеч качон кайтмайсан», – деди.

 

Хотиним ва болаларим хар сафар мен билан учрашиш учун 1000 километр узокликдан келишганида уларни кўриб, ўзимни йўкотиб кўйгудек бўламан. Кечирасиз, бошка ёза олмайман. Аллохга хамду санолар бўлсин. Омийн.

 

Матбуот марказидан: Кейинги хабаримиз хам КИН УЯ-64/51 хакида бўлиб, у бу камокхонада сакланаётган Баратов Оллоназар Солижоновичнинг мактубида баён килинган фактларга асосланган.

1 декабр, 2003 йил

 

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ХАТлар

03.01.20-МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН САЙТИДАН ХАТ

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

 

2003-01-20

 

Ассалому алайкум мухтарам Толиб ака!

 

Сиз билан яна бир бор хат оркали мулокот килаётганимиздан мамнунмиз. Айни пайтда хатларимиз сабаб сизнинг куп вактингизни олиб куяётган булсак, маъзур тутасиз.

 

Ушбу хатни ёзишимиздан максад, сизга бир масалада узримизни баён этиб куйишдир. Гап шундаки, сиздан амнистия хакида сураган саволларимизни тузаётган дамда биз уларни купчилик назарига хавола этиш, яъни сайтда эълон килиш мулжалимиз йук эди. Аммо кейинчалик ушбу масалани сизнинг рухсатингиз билан амалга ошириш имкониятига эга булганимизда, тузган саволларимизда купчиликка такдим этилганда тушунилиши бироз мураккаб булган жумлалар борлигига эътибор каратдик. Сунгги кунларда материал устида ишлар эканмиз, саволларимизга киритилаётган узгартиришлар хакида сизни огохлантирмай туриб, материални сайтда чоп этишни лозим топмадик (рус тилига таржима килинган маколани иснисто уларок сайтга чикариб улгурилганди, уни хам албатта янгилаб куйилади, иншаАллох). Куйида биз сизга узимиз тузган саволларга киритилган узгартиришларни курсатиб утамиз. Бу уринда биз саволларни мазмунан эмас, балки шаклан узгартирдик, тушунишни осонлаштирадиган ёрдамчи ибораларни кушдик ёки баъзи уринларда такрорланган маъноларни кискартирдик. Узгартиришларни кизил рангда ажратиб курсатаяпмиз:

 

  1. Мусулмон махбусларни камокхонадан озод килиш холатлари факат Тошкентда кузатилаяптими ёки бундай вокеалар бошка вилоятларда хам содир булаяптими? Бундан сизнинг хабарингиз борми?
  2. Бу узгаришлар нимани англатади? Бу ходиса хукуматнинг навбатдаги хийласи эмасми? Яъни, бу харакатларнинг кетидан кутилмаган кунгилсиз вокеалар содир булиши хам мумкинми? Умуман олганда бу узгаришларнинг асл мохияти нимада?
  3. Сиз диний махбуслар сони хакида аввалдан таъкидлаб келадиган 30 000 раками хали хам уз холида турибдими ёки бу борада сезиларли узгариш содир булдими?
  4. Якин келажакда хамма мусулмон махбуслар озод этилиши мумкинми? Жумладан, мусулмон аёлларнинг хаммаси озод этиладими?

 

Умид киламизки, ушбу тузатишларимиздан рози буласиз. Материални бугун 20 январ куни сайтга чикариш мулжал килинган.

 

Сизга хайрли ишларингизда Аллохнинг тавфик ва мададини тилаб колувчи,

 

«Мусулмон Ўзбекистон» тахририяти

 

51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, ХАТлар, ҚАМОҚХОНАЛАР, ҚИЙНОҚЛАР

ҚАРШИ ҚАМОҚХОНАСИДАН ЧИҚҚАН ХАТ

ҚАРШИ ҚАМОҚХОНАСИДАН ЧИҚҚАН

ХАТ

 

Мен Насриддинов Баҳром Наманганнинг Ровустон қишлоғиданман. 1999 йил “Хизб ут-Тахрир” варақаларини ички ишлар ходимларига почта орқали юборганим учун турли бўҳтон ва уйдирмалардан қўшимча кўрсатма айблов орқали судда вилоят судьяси Ибрагимов томонидан, зулмлар билан ўтказилган тергов жараёнидан кейин, совуққонлик ва золимона 16 йилга озодликдан маҳрум этилдим.

 

СНБ изоляторида ўтган кунлар доимо таҳқирлашда ўтди. Ҳатто адвокат учрашувига олиб чиқиш олдидан ҳам дубинкаларда калтаклашиб олиб чиқишди. Турма оператив бўлимига суҳбатга ҳам шундай олиб чиқилар эди. Қилмаган ишим учун эса тартиб буздинг деб туҳмат билан тартиб бузганлик ҳақида варақага мажбурлаб қўл қўйдириб қамаб қўйишди.

 

Намангандан Тошкент турмасига йўллашди, у ерда ҳам тазъйиқлар билан кутиб олиндим, калтак ва дубинкалар билан уриб, қиш бўлишига қарамай ялонғоч қилиб тинтув қилиндим. 6 ўринли хонада 2-3 баробар кўп одам билан сақландим, у ердан уйимдан 1000 км узоқликдаги Қарши зонасига юборилдим. Бизни олиб кетаётган вагон одамларни олиб кетаётган вагонга ўхшамас эди.

 

Эркин жойлашиш у ёқда турсин эркин нафас олиб бўлмас эди. Шунга қарамай яна тинтув қилиндим. Қаршининг Косон зонасига кириб келдик, 159 модда билан келган борми деган командага мен деб жавоб берганимдан кейин депенко Очилов тепкилари остида интизомий бўлинмага ҳайдаб олиб кетилдим. У ерда капитан Бобоев бошчилигида офицер ва ҳарбий назоратчилар қўл, оёқ ва дубинка билан уриб кутиб олиндим.

 

Кимни қўли бўш бўлса у ҳам ураверар эди. Капитан Бобоев мен билан уриб, калтаклаб суҳбат ўтказди. Бесоқолбозликда айбланган маҳкумни менга юзлатиб, агар йўлингдан қайтмасанг номусингга тегишига буюраман деб таҳдид қилди. Калтакдан оғриган баданга совуқда зўрға кийиндим. Карантин бўлинмасига олиб келиндим. Админстрация томонидан тайинланган маҳкум Парпиев Ҳамро қабул қилиб олди.

 

Бу инсонни бизга шунингдек менга ҳам қарата айтган гапи – нима талаб қилсам шуни бажарасан. Ёшмисан-қаримисан, касалми-соғми ҳамманг ўзинг учун қамалгансан, деб ўз ҳоҳишига кўра ҳукм юритар эди. Эрталабки нонуштадан сўнг, кечки овқатдан сўнг 2 соатдан марш юргизар, нонушта, тушлик ва кечки овқатдан ташқари кўпинча ётишга эълон қилингунча баъзи эса ярим тундан ошгунча хўжалик ҳовлисида аёвсиз ишлатарди.

 

Ишлар инсонга ҳам, зонага ҳам фойдаси йўқ бўлган, инсонни фақат қийнаш учун ўйлаб топилган ишлар – тупроқни бу уюмдан бошқа уюмга ташиш, қуриган гувалакларни чуқурга кўмиб яна бошқа гувалаклар ясаш, гувалак учун ахлатхона чиқинди сувларидан лой қилиб қиш бўлишига қарамай ялонғоч қўл билан ясалар эди. Хўжалик ҳовлисида марғилонлик Қўзибой деган маҳкум жарима батальони бошқарувчиси эди, қўлида доим резина шланг бўлар эди.

 

У хўжалик ҳовлисида ажратилган майдончада бир қисм маҳкумларга 10-12 киши зўрға торта оладиган борона билан ер ҳайдатарди. Борона устига ўзи қўлида резина шланг билан чиқиб олар, бўшроқ тортаётган одам калтакланар эди. Бундан ташқари катта бетон бўлагини зонани у ерига, бу ерига олиб бориб қўйдириб, бир оздан сўнг яна жойига қайтариб олдириб келар эди.

 

Карантинда ювиниш у ёқда турсин, ичиш учун ҳам сув етишмас эди, бир куружка эрталаб ва бир куружка кечки пайт сув ичардим, холос. Тақсимотдан шу бериларди, холос. Ётадиган жой тахта ва бетондан иборат бўлган баракнинг ичи эди, бирор бир тўшак ёстиқсиз, одамларни бир-бирига қарама-қарши жипслаб 5 тадан жойланар, қаршидаги одамларни оёқлари рўпарасидагиларни қўлтиқлари остида, қимирлаб бўлмайдиган қилиб ётқизар, эътироз билдирган маҳкум Ҳамронинг қўлидаги резина шлангдан улуш олар эди.

 

Ҳамро ва Қўзибойни ҳаётимдаги кўрган одамларнинг энг вахший ва шафқатсизлари тоифасидан деб биламан. Бундан ташқари деярли ҳар кун ёки кун ора зона штаби кабинетларига олиб бориб нега қўшилдинг, йўлингдан қайтасанми деб калтакланар эдим. Айниқса 10, 5, 6, 8, 9 кабинетларда кўп марта калтакланар эдим. Махфий ҳолатда бажараётган ибодатимни билиб қолишса штабга кабинетга олиб боришар, у ердаги таҳқирлашдан сўнг яна жарима батальонига ахлат сувдан гувалак ясаш ёки борона тортиш билан жазоланардим.

 

Ҳар хил ижод кўрикларида мажбуран иштирок эттирилдим. Бир сафарги 2001 йилги ижод кўриги учун хотинлар кийимини кийиб ўйнашга мажбурландим. Отрядчик томонидан киймайман, менинг учун ҳаром деб айтганимдан сўнг штабнинг 5кабинетида оператив Шомурод томонидан калтакланиш билан жазоландим. Ёзнинг 2000 йил иссиқ кунида қоқ офтобга қўлимга қизил боғлиқ тақиб қўйиб қўйилдим.

 

Эрталаб 830 дан кечки 830 гача бу иш бир ойдан кўпроқ давом этди. Менда юрак хуружи, оёқларим ишламай қолиши, тилим йўқолиб ўзимни билмай қолганимдан кейин мени санчастга олиб боришди. Санчаст бошлиғи Арабов мени ҳеч ҳам даволамай ўзимга келганимдан сўнг яна ҳовлига ҳайдаб юборди. Бешариқлик Исроил деган биродарим устидан капитан Бобоев бошчилигида ўтказилаётган зулмни, яъни устидан чиқинди сувлар қуйиб, бесоқолбозларни таҳқирларини гувоҳи бўлиб турганлигим ва қуёшда постда туриб ҳолдан тойганлигим юрагим хуружига ва ҳушдан кетишга олиб келди.

 

Оперативник Ихтиёр хонасида қаттиқ калтакландим, чунки Ахмедов, Маматов Қудратилла ва бошқа биродарларимни қип ялонғоч қилиб, бир-бирига яқин бўлиб, олдидагини орқасига қаторга туришга буюрди. Мен ечинишдан бош тортганим учун беаёв уриб, ёзув столлари остига отиб юборди. Бу ёзганларим зона турмаларидаги баъзи бир лавҳалар.

 

Хотирам яхшимаслиги учун саналарни эслай олмадим. Диний қўмита комиссияси келди, берилган савол анкеталарга холис берган жавобларим учун сен ашаддий экансан, ҳеч қачон уйингга кетмайсан, деган жавобни олдим. Ҳар сафар аёлим фарзандларим 1000 км дан кўргани келганларида уларни аянчли аҳволи жуда қийнайди.

 

Мени маъзур тутинг – бу ёғини ёза олмайман. Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Омин.