НОСИР ЗОКИР, ХАТлар

НОСИРХОНГА

Ассаломуалайкум, Носирхон!

Холисхоннинг хасталикларини ўқиб изтиробга тушдим. Мен Холисхоннинг қўлларидан кўп маротаба туз ичганман. Чин юракдан Холисхон синглимга Аллоҳдан шифо тилайман.

Носирхон, «Бирдамлик»дан ҳам чиқиб кетибсиз. Ҳадеб уёққабуёққа бориб келаверадиган нарса ҳақида жиззахлилар «лақашиқилдоқ бўлиб қолибди» деган иборани ишлатишади. Сиёсатда ҳам, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда ҳам худди шундай.

Сиз танлаган йўл шу натижага олиб боришини Сиз менга қарши БИР ҲАФТА ичида бирбирига тамоман қарама-қарши икки баёнот берганингизда билган ва баъзиларга айтган эдим. Биринчисида Сиз мени «устоз» деб улуғлаб ёзгансиз, иккинчисида эса Абдужалил менга нисбатан ишлата бошлаган «фитначи» иборасини қўллаган эдингиз. Мени баъзи одамлар ҳақиқатан ҳам «устоз» дейишган. Турсинбой Ўтамуродов вафотига қадар мени ўзининг устози, дея айтиб ўтди. Мен Абдужалилга ҳам устозлик қилганман. У қайси мамлакатда бўлмасин (Лондон, Ереван ва бошқа) халқаро конференцияларда чиқиш қилган бўлса, докладларини рус тилида мен ёзиб берганман. Икки йил (6 май 2009 й. 15 июль 2011 й) бирга ишлаган пайтимизда ташкилотнинг БАРЧА ҳужжатларини ўзбек ва рус тилларида мен ёзганман, барча ҳужжатлар унинг номидан тарқатилган.

Сиз икки баёнот тарқатганингизда Сизни бу йўлга ким ва нима бошлаганини мен ўша пайтнинг ўзида тушунганман. Ўша пайтда Абдужалил Баҳодир Чориев билан чамбарчас алоқа қилар эди. Сизнинг биринчи баёнотингиз тарқатилгач, у дарҳол Чориевни ишга солган. Чориев эса Сизга телефон қилиб (ёки хат ёзиб), агар қарши баёнот билан чиқмасангиз моддий кўмакдан маҳрум қилиш билан Сизни қўрқитган. Бу таҳдид Сизни «устоз»ни бир лаҳзада унутишга мажбур қилган ва Сиз иккиланмай Абдужалил томонга ўтиб кетгансиз.

Мен Сизга «устоз» эмасман. Мен лақашиқилдоқларга эмас, синмас одамларга устозлик қилганман. Улар кўп эмас. Улар кўп бўлиши ҳам мумкин эмас. Эътиқодли ва иймонли одамлар кўп бўлмайди.

Толиб акаман.

БИЛДИРИШНОМАлар, НОСИР ЗОКИР

09.06.25-Юздан НИҚОБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БИЛДИРИШНОМАСИ

25 июнь 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

             Наманганлик таниқли журналист ва ҳуқуқбон Носир Зокирнинг ўғли Зоҳиджон Зокиров Намангандан эрталаб соат 6-00да чикиб, соат 9-00 га яқин Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан бўлган «Дўстлик» чегара постига етиб борган. У Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи бир дўстиникида меҳмон бўлиш учун йўлга отланган эди.

 

             Ҳар бир соҳада, айниқса қўшни халқлар билан бордикелди қилишда ўзбек халқи олдига тўсиқлар қўйиб ташлаган ҳозирги ҳукуматнинг бебурд сиёсати бўлмаганда чегара постидан ўтиш муаммоси Зоҳиджон олдига кўндаланг бўлмас эди. Афсус

 

             У ерда навбатда туриш кўплигидан Зоҳиджон соат 11-00 гача навбат кутган. Қорни оч бўлса-да, сабр қилиб, ўзбек чегара постидан божхона постига етиб келганида божхона ходимлари паспортини олиб, уни 5 соат мобайнида ушлаб туришган ва … чегарачиларга топширишган. У ерда чегарачиларнинг бошлиғи чегара пости ходимининг сейфидан наручник (қўл кишан)ни намойишкорога олиб: «Қаерга кетаяпсан?» – деб сўрашан.

 

             Зоҳиджон Ўшга бормоқчилигини ва боришдан мақсадини тушунтирган. Савол жавоб пайтида Зоҳиджон оч бўлганлиги туфайли оғзи-бурнидан сув кўпик келиб, хушидан кетган ва ўзини ташлаб юборган. Чегарачилардан бири унга: «Кўзингни оч!» – дея Зоҳиджоннинг юзига сув уриб ўзига келтирган.


Қорни очиққанда Зоҳиджоннинг қон босими тушиб кетишини айтгач, ҳарбийларнинг бири озгина овқат олиб келади. Орадан бир соат ўтгандан сўнг Зоҳиджонни Наманган вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг икки тезкор вакилининг бири олиб кетиб, вилоят ИИБсига топширади. Зоҳиджонни тўрт соат давомида у ерда ушлаб қолишади. Терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи ундан: «Нега Қирғизистонга бормоқчи эдинг?» – деб сўрайди.


У меҳмонга кетаётганини айтганда, бошлиқ унга: «Хоҳлайсанми сени сиёсатга аралаштириб, Қирғизистон махсус хизматининг агенти, Ўзбекистондаги бор информацияни олиб Қирғизистондан тарқатиб юборяпти, деб қамаб қўйишим мумкин» – деб уни қўрқита бошлайди.


У ерда ҳам Зоҳиджон бир соатдан ортиқ вақт ушлаб турилади ва ниҳоят паспортини олиб қолиб, кеч соат 7-00 да уйига жўнатиб юборишади.

 

             ЎИҲЖдан:

 

             Чегарани миналаштириш, тиконли симлар билан ўраш, йўлларни бетон тўсиқлар билан тўсиш ва уларга беҳисоб блокпостлар ўрнатиш, чет мамлакатларга чиқиш истагида бўлган инсонлар учун совет даврининг унсуричиқиш визасини жорий қилиш, бу Ўзбекистон ҳукуматининг асл башарасидир.

 

             Шу сабабли унинг президенти ҳар йили дунёнинг энг ёвуз диктаторлари орасидан ўзига жой олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳар йили энг мустабид давлатлар рўйхатининг дастлабки ўринларининг бирида туради. Шунинг учун ҳам халқаро ҳуқуқбонлик тошкилотлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тамоман оёқости қилинган, дейишади. ЎИҲЖ эса бу гапларни 90-чи йилларнинг бошидан бери айтиб келмоқда.

 

             Шу жойда Наманган вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғининг Зоҳиджон Зокировга: «Хоҳлайсанми сени сиёсатга аралаштириб, Қирғизистон махсус хизматининг агенти, Ўзбекистондаги бор информацияни олиб Қирғизистондан тарқатиб юборяпти, деб қамаб қўйишим мумкин» – дегани ўта характерлидир. Билиб-билмай бу бошлиқ мазкур гапи билан ҳукуматнинг башарасини тўла очиб қўя қолган.

 

             Қароқчилар юзидаги ниқобини тамоман улоқтиришди.

 

 

 

НОСИР ЗОКИР

Носир ЗОКИРга ХАТ

Ассаломуалайкум, Носирхон!

Сог-саломатмисиз? Холисхон, йигитлар ва набиралар омон-эсон юришибдими? Уларнинг барчасига менинг дуойи-саломимни етказинг. Хаммаларингизни Навруз байрами билан муборакбод этаман ва Аллохдан сизларга бахт-саодат тилайман.

Мен икки масала буйича Сизга мурожаат ёзаётирман.

м1) Хукукбонликда

№А: «Болалар хукуки» ва

№Б: «Йигилишлар утказиш ва ассоциация (уюшма)ларга бирлашиш эркинлиги»

алохида ахамиятга эга – буни яхши биласиз. «Болалар хукуки»ни (№А) химоя килиш, айникса хозирги, яъни дунёнинг пахта сотиб олувчи ва ундан турли махсулотлар тайёрловчи энг йирик корпорациялари Узбекистон пахтасини сотиб олишга бойкот эълон килган пайтда, катта ахамиятга эга. Узингиз курдингиз, Узбекистон хукумати сузида турмас экан: бугун Ш.Мирзиёев хокимларга «Ким болаларни пахта теримига хайдаса, жавобгарликка тортилади» деса, бир хафтадан сунг болаларни ёппасига пахта теримига хайдашар экан.

Иккинчи масала (№Б) мухимлиги буйича биринчиси (№А) дан колишмайди: турли сиёсий-ижтимоий ташкилотлар тузиш, уларни давлат руйхатидан эркин утказиш ва уларнинг турли тадбирларини эркин утказиш мамлакатда кандай ахволда эканини сиз яхши биласиз. Шу икки масалада курук гапириш эмас, балки амалий иш килиш, яъни конкрет проектлар килиш керак. Менинг таклифим:

п1) Секин-аста хар бир вилоятда болалар хукукини химоя килувчи ташкилотлар тузиш керак, – ишни, масалан Наманган, Жиззах ва Самарканд вилоятларида бошлаш мумкин. Бу уч ташкилотнинг хар бири:

а) факат битта вилоят худудида фаолият курсатиши;

б) уз номи ва уставига эга булиши;

в) 10-15 аъзоси булиши;

г) уларнинг орасида мониторинг олиб борадиган 3-4 таси йулкира ва еб-ичиш учун (пахта мавсуми даврида – 2-3 ойга) маош олиши керак.

Бу ишга прогрессив кайфиятдаги фермер ва укитувчиларни жалб этиш максадга мувофик деб уйлайман.

Бир ташкилотнинг номи, масалан, «Болалар – келажак!» булиши мумкин, бошкаларига хам ном топса булади. Устав бир, максимум – бир ярим сахифа булиши керак, улар бир-биридан бироз фарк килиши, уларда УзР «Мехнат кодекси»нинг 240 ми, 241 ми, аник эсимда йук, моддаси, болалар хукуки буйича Узбекистон хукумати ратификация килган халкаро хужжатлар курсатилиши керак. Регистрация учун хужжатлар вилоят адлия бошкармасига топширилади. Хужжатлар иккита конун асосида тайёрланади – мен уларни сизга юбораман.

Агар вилоят адлия бошкармалари рад этса, у холда бу №Б учун материал булади, яъни хукумат фукаролар эркин равишда нодавлат ташкилотларини тузишга йул куймаётганига яккол ва конкрет мисол булади.

Хозир аксарият халкаро ташкилотлар хукумат томонидан болаларни укишдан колдириб, соглиги ва маънавиятига ёмон таъсир этувчи мехнатга жалб килинаётгани масаласига каттик эътибор каратишган. Шунинг учун хам Узбекистон хукумати саросимага тушиб колди. Хукумат 2008 йил пахта териш мавсуми арафасида БМТнинг мажбурий болалар мехнатининг огир формасини кораловчи бир Конвенциясини ратификация килди (Конвенциянинг тулик номи эсимда йук, бирок уни топиш кийин эмас).

Ишни нимадан бошлаш керак? Биринчи кадам – бир проект тузиш керак булади. Проектнинг номи, масалан, «Наманган вилояти худудида фаолият олиб борувчи, БМТнинг Узбекистон хукумати имзолаган (фалон) Конвенцияси талабларининг вилоят идоралари томонидан бажарилишини мониторинг килувчи «Болалар – келажак!» номли нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш» булиши мумкин. Проектга Сиз ёки Зохидхон рахбар булиши мумкин. Проектнинг харажатлар кисмида проектни амалга оширувчи 3-4 одамнинг маоши, пахта терими давомида мониторинг олиб борувчи 4-5 одамнинг маоши (сентябр-ноябр ойларига), оргтехника, когоз, картриж (ва хоказо)лар курсатилиши керак. Бу проект грант олиш учун бирор халкаро донор ташкилотга юборилиши керак. Проект УИХЖ номидан йулланса, уни молиялашга биз ёрдам курсатишга харакат киламиз.

Иккинчи кадам: ташкилот уставини ёзиш ва ташкилотнинг умумий мажлисини утказиш (Ташаббус Гурухи конун буйича 10 одамдан иборат булади; умумий мажлис 11-12 одам иштирокида утказилиши мумкин). Умумий мажлисда устав мухокама килиниб, кабул килинади. Ташкилотни давлат руйхатидан утказиш учун вилоят адлия бошкармасига кандай хужжатлар топширилиши конунда курсатилган.

Саволлар булса, ёзсангиз, мен жавоб беришга харакат киламан.

Иккинчи масала.

Хабарингиз бор экан, 12 март куни «Эзгулик»нинг баёноти таркатилди. Унда демократик жамоатчилик мамлакатда вазиятни яхшилаш максадида бирдамликка чакирилган. Баёнотга икки хил ёндошиш мумкин: 1) унинг мазмунига хеч кандай эътибор бермай, «Ана, фалон ташкилот шунака ташаббус билан чикибди, хозирги огир шароитда уни куллаб-кувватлаш керак!» дея ташаббускорга караб юзланиш мумкин; 2) баёнотнинг мазмунига диккат килиб, у нима максадда, аникроги, кимнинг максадини кузлаб ёзилганига эътибор бериш мумкин. Баёнот чикмасдан бироз аввал менга АКШдан Гулом Умаров (камокдаги Санжар Умаровнинг угли) телефон килди ва биз уч соат давомида таркатилажак баёнот хакида гаплашдик. У АКШнинг бир ташкилотидан катта бир грант олган экан. Бу грант буйича у Узбекистонда мухолифат партиялар ва хукукбонлик ташкилотлари вакилларидан бир комиссия ташкил килиб, турт сиёсий махбус, – Санжар Умаров, Юсуф Жума, Аъзам Тургунов ва Солижон Абдурахмонов, – ларни озод этиш учун курашишни йулга куйиши керак экан. Мен ажабланиб сурадим: «Сиёсий махбуслар туртта эмас-ку, уларнинг сони 30 дан ортик, битта УИХЖнинг 9 аъзоси, шу жумладан менинг куёвим хам камокда ётибди. Нега улар четда колиб кетиши керак?». У менга: «Грант берган ташкилот грантни факат шу туртта сиёсий махбус учун берган, кейинчалик 1-2 тасини кушиш мумкин» деб жавоб берди ва ишни бошлаш учун аввал бир баёнот чикариш керак, деб айтди. Мен: «Шу баёнотни УИХЖ чикариши мумкин, биз тайёрмиз» дедим. Бирок у: «Баёнотни «Эзгулик» буйнига олди» деди. Мен «Эзгулик»нинг бу ташаббусини ёкладим ва комиссия ишида катнашишимизни айтдим.

«Эзгулик»нинг баёноти мени салкам тилдан колдирди: мен шу пайтга кадар бундай бебурд баёнотни курган эмасман! Демократик кучларни бирдамликка чакирувчи баёнот тамоман холисликка асосланган булиши керак, ташаббускорлар каттами, кичикми, 17 йил илгари тузилганми (мас., УИХЖ каби) ё кеча тузилганми, бундан катъий назар, хамма ташкилотга бир хил назар (хурмат) билан караши керак. Шу холисликни Сиз сездингизми баёнотда? Мен мутлако сезмадим. Мен куп баёнотларни курганман. Уларда мурожаат этилаётган ташкилотларнинг номи ё умуман келтирилмайди (биттаси хам), ёки хаммасининг номи келтирилади. «Эзгулик»нинг баёнотида учта давлат ташкилоти (гуёки инсон хукукларини «химоя» килувчи) ва учта нодавлат ташкилотининг номи келтирилган. Энг кизиги, А.Саидов, С.Рашидова ва вилоят адлия бошкармалари кошида ташкил этилган инсон хукукларини «химоя» килувчи ташкилотлари вакилларини «Эзгулик»нинг давра столи атрофида тупланиб БИРЛАШИШга чакирилган! Бу ташкилотлар бирор инсоннинг хукукини ХИМОЯ килганини Сиз эшитганмисиз? Узбекистонда туриб, мен шу ташкилотлар (уларнинг энг биринчиси, – Омбудсман, – 1996 йил охирида тузилган) бирор инсонни химоя килганини эшитмаганман. А.Саидов ва С.Рашидоваларни халкаро конференцияларда катор марта курганман ва уларнинг нуткини эшитганман – хамма вакт ЁЛГОН гапиришган!

Кейин эшитимча, Гулом Умаров менга телефон килмасдан бир неча кун олдин Абдурахим Пулатовнинг уйида у билан гаплашган экан. Демак, «Эзгулик»нинг тутуруксиз баёноти эскизини А.Пулатов ёзган, унга В.Иноятова бирор нарса кушган булиши мумкин.

Мен кеча «Эзгулик» сайтини очсам, унда УИХЖнинг мен ёзган баёноти куйилган булиб, табиий, у танкид килинган хамда бу танкид уринли эканлигини курсатиш максадида «Серкуёш Узбекистон» коалицияси ва УИХЖнинг Наманган вилоят булимининг «Эзгулик» баёнотини куллаб-кувватловчи баёнотлари келтирилган. Гулом Умаров билан мен илгари таниш булмаганман, у билан факат бир марта гаплашдим. У мен ва УИХЖ учун бегона одам. Бирок Сизнинг баёнотингиз мени ажаблантирди. «Эзгулик» сайтида УИХЖнинг баёноти учун В.Иноятова мени «каттик» танкид килган. Мен УИХЖнинг баёнотида 5 та масалани кутарганман, бирок у уз танкидида шу масалаларнинг бирортасига хам жавоб бермаган ва умумий гаплар билан чегараланган, холос, чунки у мен куйган саволларга жавоб бера олмайди. Менинг саволларимга жавоблар А.Пулатовнинг «Харакат» сайтида «мана мен» деб турибди.

Хозирча хайр. Худонинг панохига.

Хурмат ила Толиб акаман