4-СИНГДИРИЛГАН ХУФЪЯЛАР, Исмат Хушев, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Юсуф Жума

Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума

            Толиб Ёқубов

         Денгиз сиренаси-3   Кимнинг кимлиги охир-оқибат, сўзсиз маълум бўлади. Мана, ўзбек Сиренаси, яъни ўзбек хушовози Исмат Хушев охир-оқибат ўзининг кимлигини тўлиқ намоён этди. Унинг кимлиги ҳақида бироз кейин, пастроқда бир-икки оғиз гап айтармиз, ҳозир эса қадимги юнон афсонаси қаҳрамони Сирена ҳақида билганларимни муҳтарам ўқувчига айтиб берай.

Сирена – белидан юқориси беҳад гўзал аёл, белидан пасти қуш (парранда) ёки балиқ, отаси – денгиз худоси Форкисдан ўта жунбушли характер, онасидан эса бениҳоя гўзал овоз мерос бўлган жонзоддир. Юнон афсоналарида айтилишича, бир пайтлар бу жонзодлар инсон боласидан қандайдир ёмонлик кўрган ва бутун умрини инсондан ўч олишга бағишлаган экан. Улар денгиздаги икки қояда жойлашиб, шу қоялар оралиғидан сузиб ўтувчи денгизчи сайёҳларни пойлашар экан. Сайёҳ инсонлар сузиб ўтаётган пайтда сиреналар ўзларининг ўта ёқимли қўшиқларини айта бошлар эканлар. Бу қўшиқлар шу қадар ёқимли бўлар экан-ки, сайёҳлар ўзларини денгизга ташлаб қояларга қараб суза бошлаганларини англамай қолишар экан. Улар қояларга етгач, сиреналар уларни ўлдирар экан. Шунинг учун қояларда беҳисоб инсон суяклари ва қовжираган терилари ётар экан. Continue reading «Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума»

ШАХСЛАР, Юсуф Жума

“Миллaт фoжeси” aсaрини ўқиб…

Жaҳoнгир Муҳaммaд-МAМAТOВ

Бoр эмиш, йўқ эмиш бир шoҳ бoр эмиш,
Нoн емaс, гўшт емaс, oлтин ер эмиш.
Пoрa кeлтирсaлaр дoллaр ё сўмдa,
Йўқoтинг, кeлтиринг oлтин дeр эмиш.

Тишлaри oлтинмиш, узук oлтиндaн,
Исму-шaриф битик тузук oлтиндaн,
Сoaти oлтинмиш, тўxтaмaс aслo,
Бeлидa кaмaри чўзук oлтиндaн. Continue reading «“Миллaт фoжeси” aсaрини ўқиб…»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Юсуф Жума

СИЛОВСИН

Толиб Ёқубов

Ҳукумат ўзининг ёлғон сиёсатига содиқ

 

Юсуф Жума қамоқхонадан озод қилиниб АҚШга бадарға қилинганини эшитганим заҳотиёқ миямда бир-икки савол туғилди: сиёсати КАТТА ЁЛҒОНга асосланган ҳукумат унга тош отмасмикин? Уни бадном қилиш учун ҳукумат нималарни иддао қиларкин? Бу ишга ҳукумат кимларни жалб этаркин? Continue reading «СИЛОВСИН»

6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, МУРОЖААТлар, Юсуф Жума, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

МУРОЖААТНОМА

militaryphotos.netБМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари

бўйича қўмитасига

ЕХҲТ га

Оврупа Иттифоқига

Халқаро Ёзувчилар Уюшмасига

«Чегара билмас журналистлар»

халкаро ташкилотига.

Нусхаси:   Ўзбекистон Парламенти

(Олий мажлиси) вакилларига

2008 йил 12 январь.

МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли жаноблар ва хонимлар!

2007 йил 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Ўзбекистонда бир оилага нисбатан мисли кўрилмаган шиддатли қуролли ҳужум амалга оширилди. Ҳукумат қарори билан жўнатилган, автоматлар билан қуролланган 200дан ошиқ махсус кучлар қўшинлари бир хонадонга ҳужум қилишди. Continue reading «МУРОЖААТНОМА»

ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Аслан Масхадовга

Aslan MashadovОзодлик учун курашаётган Буюк ЧЕЧЕН халқининг

қонуний президенти

буюк Аслан Масхадовга бағишланади.

                  

Тангрим сенинг йўлингда юрганлар саноқлидир

Пойлари кишанлидир, бошлари сиртмоқлидир.

Бағрлари ханжарли, қалблари пичоқлидир.

Тангрим ёвинг сафига бош бўлиб тушганмисан

Йўлингдаги зотларга ўзинг ҳам душманмисан?! Continue reading «Аслан Масхадовга»

МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума

Бухорода янги нодавлат ташкилот тузилди

 Эркли Турк 

 2004 йил 15 октиябрь куни Бухоро вилоятининг  Коракул туманида бир гурух одамлар тупланиб янги ташкилот тузишга карор килдилар. Ташкилотни   уч киши мустакил журналист Алишер Юсупжон угли,  Иктисодчи Хамроев Мурод,  Эрназар Хусен фермер хужалиги рахбари Баходир Эрназаровлар ташаббуси билан тузилди.  Ташкилотга «Сахройи шерлар» деб ном берилди.  Ташкилотни тузиш учун утказилган йигилишда 20 га якин киши катнашиб бу ташкилотга кушилишларини  маълум килдилар.  Ташкилот йигилишида мустакил журналист Алишер Юсупжон угли ташкилотга рахбар килиб тайинланди. Continue reading «Бухорода янги нодавлат ташкилот тузилди»

МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

“Миллат фожеаси” мақоласининг эълон қилинмасдан келтириб чиқарган можаролари

Юсуф Жума

Дилдан ҳурмат қиладиган бир сафдошимга  қўнғироқ қилдим  Саломимга алик совуқ бўлди. Мени танимади шекилли деб, такрор-такрор исмимни айтдим. Муомала совуқлигича қолди.

– Тинчликми?—дедим ҳайрон бўлиб.

-Ўқидим!

-Нимани?

-Миллат фожеасини.

-Қаерда, қайси сайтда?

-Сайтда эмас! Ўқидим-да. Ҳотининггиз билан ўғлинггизни  уйга қўймаганимни ёзибсиз! Continue reading «“Миллат фожеаси” мақоласининг эълон қилинмасдан келтириб чиқарган можаролари»

МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Муросасиз узбек мухолифатининг таъзияномаси

Юсуф Жума

Узбек халки огир жудоликка учради: 2003 йил 12 ноябр куни мухолифатдаги «Бирлик» ва «Эрк» партиялари бевакт оламдан утди. Дунёнинг реанимация булимида – Узбекистонда – диктатор Ислом Каримов оёклари остида жон берди.

«Бирлик» ва «Эрк» узок йиллардан буён огир касал эдилар: юраклари хиёнат дарди – инфарктга мубтало булди, бошлари таркоклик – рухий хасталик билан огриб келарди, ошкозонлари нафс деган касаллика йуликканди, кузлари манманлик ва жахолат туфайли кур эди, конлари ёлгон ва фитна сабабли ок конга айланганди, тиллари риёкорлик туфайли рак булганди, оёклари куркоклик деган дарддан шол булганди. Continue reading «Муросасиз узбек мухолифатининг таъзияномаси»

МАҚОЛАлар, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия

ёхуд куёвсиз туй

Юсуф Жума

Махмудхужа Бехбудий хазратлари карийб бир аср илгари: «Яхудийлар уликларини хам кечкурун кумади, кундуз кумсак, хамма ишдан колади, – дейишади. Бизнинг чиркин мусулмонлар эса яккаю ягона бойлиги – ерини – сотиб, туй килади, купкари килади, уликка ойлаб аза тутиб юради, ишдан колади, пайгамбар угитларига амал килмайди, кундан-кунга тараккиётдан ортда колмокда», – деб уксина-уксина ёзганлар. Афсуски, хамон шундогмиз. Continue reading «Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия»

БИЛДИРИШНОМАлар, Юсуф Жума

Билдиришнома

Ўзбекистон Республикаси Президенти

И.Каримовга

Нусхалари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Давлат маслахатчиси

Ў.Комиловга

Ўзбекистон Республикаси

Миллий хавфсизлик хизмати кўмитаси раиси

Р.Иноятовга

Бухоро вилояти Коракўл туманида

яшовчи Юсуф Жумаев  томонидан

Билдиришнома Continue reading «Билдиришнома»

Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Юсуф Жума: Доктор Морога

Доктор Моро и его домашние любимцы.Доктор Моро ҳайвонни

Инсон қилмоқчи бўлдинг.

Гўё кўкка похолдан

Нарвон қилмоқчи бўлдинг.

Ҳайвондан одам эмас,

Миршаб яратиш мумкин.

Кўзи юмуқлар учун,

Вазир яратиш мумкин.

Тулкилардан қозилар,

Қара, яратилгандир.

Доктор Моро, бўридан

Тўра яратилгандир. Continue reading «Юсуф Жума: Доктор Морога»