6-ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ, ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading «БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ»

51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, 57-ЖИНОИЙ ИШЛАР, БИЛДИРИШНОМАлар, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

05.08.26-МУСУЛМОНларга ҚАРШИ СОХТА ЖИНОИЙ ИШЛАР

26 августа 2005 г..

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

Ўзбекистонда мусулмонларга нисбатан жиноий ишлар қандай сохталаштирилади?

 

Ўтган 10 йил мобайнида Ўзбекистонда ўтказилган суд жараёнларининг адади қолган барча Марказий Осиё давлатларида шу вақт ичида ўтказилган маҳкамаларнинг умумий сонидан кўп. Шу йиллар ичида ўзбек судлов тизими фақат диний ва сиёсий сабаблар билангина 30 мингдан ортиқ фуқарони озодликдан маҳрум қилди. Continue reading «05.08.26-МУСУЛМОНларга ҚАРШИ СОХТА ЖИНОИЙ ИШЛАР»

28-ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА МУРОЖААТЛАРИ, 51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, 61-ЎҒИРЛАНГАНЛАР, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ, ҲУСНИДДИН НАЗАРОВ

04.07.26-БМТ КИЙНОҚЛАРГА ҚАРШИ КОМИТЕТИ РАИСИга

БМТ Қийноқларга Қарши қўмита раисига

Насриддинова Миннурадан

(Тошкент ш, С. Раҳимов тумани,

Ниёзов кўчаси, 3/54-55, тел: 49-36-19)

 

АРИЗА

 

Khusniddin NAZAROV

Ҳурматли Раис жаноблари, Сизнинг ва қўмитангизнинг дунё мамлакатларидаги, жумладан Ўзбекистон хибсхоналаридаги махбусларнинг ахволини яхшилаш йўлида олиб бораётган хайрли ишларингиз таҳсинга сазовордир. Умид қиламанки, бу ариза орқали мен ҳам сизнинг ёрдамингизни олишга эришаман.

 

Аввал оммага маълум қилганимдек, менинг ўғлим Назаров Хусниддинни 2004 йил 16 май куни шом намозига кетаётганда уйимизнинг олдидан ўғирлаб кетишди. Мен бу ишни ўғлимнинг отаси, 1998 йилдан бери қидирувда бўлган имом Обидхон Назаровдан ўч олиш мақсадида Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан амалга оширилган деб биламан.

 

Мана орадан 2 ойдан кўп вақт ўтиб кетди. Аммо ҳукумат органларига қилган мурожаатларим ҳеч бир натижа бермаяпти. МХХга 5 марта ариза ёздим. Президентга, Бош прокурорга ва бошқа идораларга ёздим. Аммо улар бу масалага аҳамиятсизлик билан қарамоқдалар. Бу ҳам ўғлимни ҳукумат ўғирлаганидан далолат беради.

 

ИИВга тегишли идоралар ходимлари ҳам ўз сўзларида Хуснидинни МХХда бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқдалар. Аммо МХХ менинг хатимга икки ойдан сўнг жавоб ёзиб, Назаров Хуснидин ҳақида ҳеч нима билмаслигини айтди. Биз бундай одам ўғирлаш ишларини фақат МХХ қилган деб 100 фоиз ишонамиз. Чунки ўзбек ҳукумати, хоссатан МХХ (КГБ) бетараф мусулмонларга қарши Совет Иттифоқи давридан бошлаб курашиб келади.

 

Менинг турмуш ўртоғим Тошкентдаги “Тўхтабой” номли жомеъ масжиднинг собиқ имоми Назаров Обидхон қорини МХХ тазйиқ остига олиб имомликдан бўшаттирди (1996 й.). Кейин қамоққа олишга ҳаракат қилди ва мамлакатдан қувиб чиқарди (1998 й.). У кишининг «айби» шу эдики, дин эркинлиги халқаро ва маҳаллий қонунлар доирасида амалда татбиқ қилинишини истар эди.

 

У киши одамларнинг ўз эркинликларини қўлга киритишлари учун қуролли воситаларга мурожаат қилишларига ҳам, ҳукуматнинг тинч мусулмонларга қарши репрессиялар ўтказишига ҳам қарши эди. Ҳукумат эса қонунларга амал қилишнинг ўрнига Обидхон қоридан ўч олишга ўтди. У кишини қамашга муваффақ бўла олмагач, икки укаси (Назаров Абдумалик, Назаров Умархон) ва тоғасини, шу билан бир қаторда менинг укамни ва ўзимни ҳам қамоққа олди.

 

Инсон ҳуқуқи ташкилотларининг ҳаракатлари сабабли турли муддатлар ўтаб озодликка чиқдик. Аммо Обидхон қорининг укаси Назаров Умархон ҳали ҳам Қаршидаги УЯ 64/49 қамоқхонасида азобланиб ўтирибди. Репрессияга учраган имомнинг қариндоши бўлгани учун унга бирон марта амнистия қўлланилмади.

 

Бугун бизни даҳшатга солаётган нарса шу-ки, ўзбек ҳукумати шу кунгача мусулмонларга ва бизнинг оилага қарши ўтказиб келган қамоққа олиш ва қийноққа солиш каби жазо усулларидан қониқмаётганини ҳис қилаяпмиз. Энди МХХ Сталин даврида ҳам эшитилмаган разил усулни қўллаяпти. У мусулмон эркакларни ўғирлаб кетаяпти.

 

Бу иш шунақа ҳам қўрқинчлики, бундан кўра ўғилларимизга наша, ўқ-дори, қурол солиб қўйиб тўҳмат қилиб қамоққа олса ҳам мингдан минг рози бўлардик. Чунки шунда биз ҳар ҳолда уларни бориб кўриб келиб турар эдик. Аммо ҳозир эса биз ўғилларимизнинг на тиригини биламиз на бошқасини.

 

МХХ мусулмонларни ўғирлаб кетиш амалиётини 1993 йили бошлаган. 1993 йили Абдулла Ўтани уйининг олдидан, 1995 йили имом Абдували қорини Тошкент аэропортидан ўғирлаб кетган. Энг даҳшатлиси шуки, мусулмонларни ўғирлаб кетиш воқеаси ҳозирги вақтга келиб қисқа вақт ичида кетма-кет содир бўлмоқда.

 

Саъдуллаев Дилмурод (Тошкент тумани), Юнусов Оқилжон Азизжонович (Тошкент шаҳар, Қибрай тумани), Ҳайдаров Фаррух Акмалович (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани) оддий намоз ўқийдиган йигитлар эди. Хусниддин ва бу йигитларнинг ҳаммаси 1 ой ичида ўғирлаб кетилди. Бу пасткаш жиноят ҳукумат томонидан бундан кейин ҳам яна такрорланди.

 

2004 йил 14 июль чоршанба куни кечқурун Исманходжаев Равшан Султонович (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 12-а уй), Раҳимов Абдурасул Абдурашидович (Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, Билдириш проезди, т. 1, 12-уй) ўғирлаб кетилган. 2004 йил 1 июль куни ҳам яна мен исмларини тўлиқ билмайдиган иккита мусулмон йигит ўғирланганини менга айтиб беришди.

 

Мен ва мен каби ўғли ўғирланган бошқа оналар фарзандларимизни МХХнинг яширин ертуласида қийноққа солинаётган бўлишидан ёки ўлдириб юборилишидан қаттиқ хавотирдамиз.

 

Ҳурматли Раис жаноблари! Сиздан Ўзбекистон ҳукуматига ўз имкониятингиз билан босим ўтказишингизни, менинг ўғлим ва бошқа фуқароларнинг фарзандларини қутқаришга ёрдам беришингизни қаттиқ илтимос қилиб сўрайман.

 

МХХ раиси Р. Иноятовга ёзган хатимни маълумот учун бу хатга илова қилаяпман.

Сизга хурмат билан

 

Насриддинова Миннура

 

2004 йил 26 июль.

 

 

51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, БИЛДИРИШНОМАлар, ҚИЙНОҚЛАР, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

04.07.14-КАРИМОВ ЖАЛЛОДЛАРИ

14 июль 2004 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

дДавлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

КАРИМОВ ЖАЛЛОДЛАРИ МУСУЛМОН МАҲБУСЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЙНАМОҚДА, БИЛАСИЗМИ?

 

Фақат Тошкент шаҳар ИИББ камераларининг ўзидагина ҳозирда 300 дан ортиқ аёл сақланаяпти. Аёлларнинг ўзи 300 дан ортиқ экан, у ерда қанча эркак сақланаётганини тасаввур қилиш қийин эмас.

 

* * *

«Фридом Хаус» ташкилоти бир томондан «Тезкор ҳаракат гурухи»даги ҳуқуқ ҳимоячилари, бошқа томондан эса оддий одамлар «ўзбек халқининг жаллодлари» деб атайдиган А.Шарофиддинов, М. Гуревич ва А. Набиев каби куч ишлатувчилар ўртасида учрашув-мулоқотлар ташкил қилаётган бир вақтда ўнлаб одамлар изсиз йўқолаяпти.

 

* * *

«Тезкор ҳаракат гурухи»даги ҳуқуқ ҳимоячилари Чорвоқда табиат гўзаллигидан ором олиб, А.Шарофиддинов билан «Қийноқларни қандай қилиб тўхтатса бўлади?» деган саволни муҳокама қилишаётган бир пайтда тергов бошқармаси бошлиғининг синалган сафдоши, ИИВнинг совуқ садистларидан бири Акром Қаршиев тадбиркор Баҳодир Каримовни деярли ногирон қилиб қўйди.

 

* * *

«3 апрел куни ўғлим Ҳабибулло Мадумаровни 64/1 қамоқхонасидан 64/29 га ўтказишаётганида қамоқхона бошлиғининг тезкор қисм ва тартиб-интизом бўйича ёрдамчиси, майор Шавкат Эргашевич Усмонов ҳамда яна 6 нафар назоратчи ундан Ўзбекистон президенти номига кечирим хати ёзиб беришни талаб қилишган. Бунда улар ўзларини ҳаддан зиёд безбетларча тутиб, уни таҳқирлашган ва сўкишган. Ҳабибулло бу сурбетларча талабни бажаришдан бош тортган. Шунда уни алоҳида хонага олиб кириб, ерга ётқизишган ва думбасига таёқ билан савалай кетишган. Натижада унинг эти ёрилиб кетган. Ҳабибулло чидаб бўлмас оғриқдан бақириб юборганида назоратчилар унинг оғзига нарса тиқиб қўйиб, уни калтаклашда давом этганлар. Бунда унинг устига ўтириб олган 6 киши уни ушлаб турган, еттинчиси эса урган…»

 

* * *

Охири Ҳабибулло назоратчилар айтиб турган қуйидаги кечирим хатини ёзиб беришга мажбур бўлган: «Суд менинг қилмишларим учун тўғри ҳукм ўқиган, адашганимни ҳисобга олиб мени кечиришингизни сўрайман. Мен Исломдаги оқимнинг хатолигини тушундим ва уни рад қиламан». Назоратчилар айни мазмундаги хатни қамоқхона бошлиғи Эркин Қаҳҳорович Ҳамроев номига ҳам ёздирганлар. Бундан ташкари, Ҳабибуллони калтаклаганлар ундан «Каримов – менинг отам» деб айтишни ҳам талаб қилишган. Рад жавобини олган ифлослар уни яна калтаклай бошлашган. Окибатда Ҳабибулло «Каримов – отам» деб айтган. Шундан сўнг икки назоратчи уни бинодан судраб чикиб, жазо изоляторига ташлаган.

 

* * *

7 апрел куни қамоқхонага ЖИЭББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Абдукарим Шодиев келган. 26 нафар махбус унинг олдига қатор қилиб қўйилган. Уларнинг ичида ўғлим ҳам бор эди. А. Шодиев улар олдида «чиқиш қилар» экан, Э. Ҳамроев ва Ш.Усмоновга: «Кимдир бош кўтарса, ўйлаб ўтирмай чопиб ташланглар», – деган сўзларни айтган.

 

* * *

Қашқадарё вилояти, Қарши туманининг «Бешкент» жамоа хўжалигида яшовчи Собир Эгамович Раҳимов бу қамоқхонага УЯ 64/46 қамоқхонасидан ўтказилган. 6 апрел куни президент номига кечирим хати ёзмагани учун уни ҳам худди шундай йўл билан думбасига калтаклашган. Унинг ҳар икки думбаси қонталаш бўлиб шилиниб кетган.

 

* * *

Президентдан кечирим сўрашни истамаган Фарғона вилоятининг Бешариқ туманилик Азизжон Комилжонович Қаюмов ҳам 27 март куни худди шу нарсани бошидан кечирган. 4 июл куни эса бомдод намозини ўкигани учун Ризоқул исмли тезкор ходим уни кундузи соат 11-00 гача калтаклаган. Бу ваҳший Азизни деворга тираб туриб, бўйнидан ушлаб олиб, то кўзи тепага қараб қолгунича ва ўрнидан туролмай қолгунича калтаклаган. Шундан кейин ҳам қамоқхона бошлиғининг ўринбосари Ш.Усмонов унинг кўкрагининг устига оёғи билан бир неча бор сакраган. Азиз Қаюмов қидирувга берилган акаси Лазизнинг ўрнига хибсга олинган. У шу йилнинг 1 мартида манзилгоҳ қамоқхонасига ўтказилганди. Бироқ, Азиз у ерда бўлган 17 кун ичида унга ички тартибни 3 марта бузиш тиркалган ва бу уни оддий қамоқхонага қайтариш учун кифоя қилган.

 

* * *

Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, «Дўстлик» маҳалласилик 19 ёшли Бойматов Ҳасаннинг орқаси йиринглаб кетган. Унинг отаси 1999 йилдан бери қамоқда.

 

* * *

27 март куни тошкентлик махбус Жаҳонгир Раҳматуллаевга «тинчлантирувчи кўйлак» кийгазишган. Ҳозиргача унинг бир кўли ишламайди.

 

* * *

Юсуф исмли тезкор ходим махбус Исоқов Дилхушни ечинишга мажбур қилган ва ўзининг шимини ечиб, ундан президент номига кечирим хати ёзишни талаб қилган. У махбусга бундай қилмаса зўрлаш билан таҳдид қилган.

 

* * *

Бу қамоқхонада махбусларга нисбатан қийноқлар, калтаклашлар, таҳдид ва қўрқитишлар Тошкентдаги март воқеаларидан кейин кўпайган.

 

(ЎИХЖнинг 2004 йил 17 июль куни тарқатган хабаридан)

БАҲОДИР КАРИМОВ, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

Баҳодир Каримов исмли мусулмон ИИВ ертўласида ваҳшиёна қийноқларга дучор қилинаяпти!

Баҳодир Каримов исмли мусулмон Ўзбекистон ИИВ ертўласида

ваҳшиёна қийноқларга дучор қилинаяпти!

 

               ЎИХЖ раҳбари Толиб Ёқубов «Немис тўлқини» радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон қамоқхоналари ва тергов хибсхоналарида маҳбусларни қийноққа солиш ҳамон давом этаётганини ҳамда қийноқлар давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.  

ЎИХЖ раисининг фикрича, токи ҳозирги ҳукумат амалда экан, қийноқлар ҳеч қачон тўхтатилмайди. «Агар Ўзбекистон ҳукумати қийноқларни тўхтатиш ниятида бўлганида эди, қийноқларнинг янги тўлқинини бошламаган бўларди», – деди у. Шунингдек, Толиб Ёқубов Тошкент ва Бухоро портлашларидан кейин маҳбусларни қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб кетганини яна бир бор таъкидлаган.  

Айни пайтда тошкентлик Ўткир Каримов «Немис тўлқини«га интервью бериб, ўз ўғлининг Ўзбекистон ИИВ хибсхонасида қандай қийноққа солинаётганини гапириб берган. «Ўғлимнинг устидан қайноқ сув қуйишган, жинсий аъзоларини куйдиришган! Унинг бутун бадани кўкариб, шишиб кетган. Уни шунчалик калтаклашганки, ҳатто калиши, шимини ҳам киёлмай қолган«, – деди у. Ўткир Каримовнинг ўртанча ўғли Баҳодир апрель ойидаги портлашларга алоқадорликда айбланмоқда. Бу ҳақда илгарироқ ЎИХЖ баёнот тарқатган эди.

УЯ-64/51, ҚИЙНОҚЛАР, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

04.01.19-КИН 51дан КЕЛГАН ХАТ

2004 йил, 19 январь

 

КИН УЯ-64/51 ҚАМОҚХОНАСИДАН

ИККИНЧИ МАКТУБ


ЎИХЖ матбуот маркази хабари

 

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат карокчилар тўдасига айлана
ди
Августин Аврелий

 

               Ўзбекистон ҳукумати ўзининг жазони ижро этиш муассасаларидаги махбусларга нисбатан ваҳшийликларини жамоатчиликдан яширишга ҳар қанча уринмасин, у ерлардан қийноқлар, ваҳшиёна муомалалар, камситишлар, чидаб бўлмас сақлаш шароитлари ва бошқалар ҳақида ишончли маълумотлар чиқиб турибди.

 

               ЎИХЖ га турли қамоқхоналардан мактублар келиб тушади. Уларнинг муаллифлари ўз хатларининг мазмунини жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар эътиборига етказишни ҳамда энг кўп ўқиладиган интернет сайтларига қўйишни сўрашади. Шундай мактублардан бири илгари Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Болғали қишлоғида яшаган, 1969 йилда туғилган, ўрта-махсус маълумотга эга Баратов Оллоназар Солижоновичдан келди. Виждон бандиси О.С.Баратов 1999 йилдан бери Косондаги КИН УЯ-64/51 қамоқхонасида сақланмоқда. Қуйида унинг хатини тўлиқ келтирмоқдамиз:

 

               – Мен «Хизб ут-тахрир» диний партияси аъзосиман. 1999 йил 7 март куни милиция ходимлари мени уйимда хибс этишди. 18 март кунига қадар мени Ўзбекистон туман ИИБ даги вақтинча ушлаб туриш хибсхонасида бетўхтов қийноқлар остида сақлашди. Улар менинг товонларимга резина калтак билан уришди.

 

                 Оқибатда оёқларим шишиб, ҳаракатланолмай қолдим. У ерда менга агар айбимни тан олмасам, тирноқларимни суғуриш ва баданимга қизиб турган дазмол босиш билан таҳдид қилишди. Мени МХХ ҳамда коррупция, рэкет, терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари Абдужаббор, Аббосхонлар ва исмларини билмаганим бошқа ИИВ ходимлари қийноққа солишди. 18 март куни мен терговчи кўрсатган ҳамма коғозларга имзо чекишга мажбур бўлдим. Шундан сўнг мени Қўқон турмасига юборишди. У ерда ҳам мени бир неча бор қаттиқ калтаклашди.

 

               Кейин судгача сақлаб туриш учун мени Қўқон турмасидан Фарғона шаҳар тергов изоляторига юборишди. Биз 34 киши эдик. Орамизда 1-даражали ногирон, икки кўзи ожиз, қанд касалига мубтало бўлган ва бир оёғи йўқ Абдуқаюм Ҳасанов бор эди. Уни ҳам ногиронлигига қарамай, ваҳшийларча қийнашарди. Суд вақтида адвокат судьяга ўз қимоясидаги одамнинг 1-даражали ногирон эканини эслатганида, судья: «У ногирон бўлса ҳам, мияси ва ақли соғ, шунинг учун жазо олиши керак«, – деди.

 

             Тергов вақтида бизларни ЖКнинг 127- (Вояга етмаганларни жамиятга қарши ҳаракатларга бошлаш), 156- (Миллий, ирқий ёхуд диний адоват қўзғатиш), 159- (Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216- (Ноқонуний жамоат уюшмалари ёки диний ташкилотлар тузиш), 242- (Жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244-(Оммавий тартибсизликлар) моддалари билан айблашди. Судья менинг айбимни «исботлашга» қаттиқ тиришиб, охири 18 йилга ҳукм қилди.

 

              Ҳаво чидаб бўлмас иссиқ ва дим бўлган август ойида бизни иссиқдан қайнаб ётган вагонларга ўтқизиб, Тошкентга олиб кетишди. Бу сафар қийноқдан ҳам баттар эди. Ҳеч кимга бир қултум бўлса ҳам сув беришмасди. Тошкент турмасида бизни кечгача ушлаб туриб, тахминан соат 16-17 ларда яна ўша вагонларга ўткиза бошлашди. Вагоннинг ҳар бир каталакдек хонасига 17-18 кишидан тиқишди ва шу ҳолда узоқ ушлаб туришди. Чидаб бўлмас иссиқ туфайли кўпчилик хушидан кета бошлади.

 

                 Мен ҳам шунақа бўлдим. Қанча вақт хушсиз ётганимни билмайман. Кимдир юзимга қўли билан ураётганидан ўзимга келдим. Биродарим Муҳаммадали мени хушимга келтиришга уринаётган экан. Поезд йўлга чиққан ва Тошкентдан чиқиб кетаётган эди. Мен ерга сув йиғилиб қолганини ва тепадан сув оқаётганини кўриб қолиб, Муҳаммадалидан бунинг қанақа сувлигини сўрадим. У бунинг одамларнинг тери эканини айтди. Ҳамманинг кийими ҳўл бўлиб, у терни ўзига сингдирмаётган ва натижада тер ерга оқаётганди.

 

               20 август куни (1999 йил) биз Косондаги КИН УЯ-64/51 қамоқхонасига етиб келдик. Янги махбусларни «кутиб олиш» маросими бошланди. Аввалига бизни яланғоч қилиб ечинтириб, биттадан ич кийим беришди, ўзимизнинг кийимларимизни олиб қўйишди. Кейин биз ички хизмат (милиция) ходимлари ва назоратчилар ташкил қилган коридордан ўтишимиз керак эди. Уларнинг ҳар бири кўлига ё резина, ё симлардан тўқилган калтак ёки хивич ушлаб олганди. «Коридор» нинг узунлиги 50-60 метр бўлиб, нариги чети ШИЗО – жазо изолятори биносига олиб борарди. Махбус бу тирик коридордан ўтганида ҳар бир милиционер ва назоратчи унинг боши ёки баданининг бошқа қисмларига урар эди.

 

               Ҳамма 56 та махбусни битта хонага тиқишди. Бир неча минутдан кейин у тандирга айланиб кетди. Одамлар хушдан кета бошладилар. Хушдан кетмаганлар тирик коридордан ўтганимиздан кейин бизга берилган кўйлак ва шимлар билан елпиб, ўзидан кетганларга қай бир йўл билан бўлса ҳам ҳаво етказишга ҳаракат қилишарди. Шунда бир прапоршчик кириб, ичига сув солинган 20 литрли идишни қўйиб кетди. У бир неча марта икки челакдан сув олиб келиб, уни тўлдириб қўйди.

 

               Икки кун ўтгач мени қамоқхона режим қисмининг бошлиғи, капитан Бобоев хонасига чақирди ва мендан унга тиз чўкиб, сажда қилишимни талаб қилди. Мен унинг талабини рад этдим ва: «Мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан», – дедим. Бобоев қутуриб, мени симдан ясалган хивич билан савалай кетди. Мен йиқилдим, ерга ётиб қолдим, хушимдан кетаёздим. У эса мени тепкилай бошлади.

 

               Орадан 2-3 кун ўтиб, мени қамоқхона бошлиғининг ёрдамчисиуям капитанчақиртирди. Унинг талаби билан ўзим судланган моддаларни айтганимда, у сакраб туриб, бошимга резина калтак билан ура бошлади ва: «Сен террорист, экстремист экансан-ку! Сени нариги дунёга жўнатиш керак!» – деб бақирди. У менинг хушимдан кетаётганимни кўриб, хонасидан итқитиб чиқариб юборди.

 

               Бизни ҳар куни, гоҳида кунора қамоқхона штабининг ҳар хил хоналарига чақириб калтаклашарди. Хонага киришни кутиб, коридорда турганимизда ёнимиздан ўтиб кетаётган милиционер ва аскарлар бизни муштумлари билан уриб, тепиб ўтишарди.

 

             Бизнинг баракнинг бошлиғи лейтенант Эшмуродов Бахтиёр эди. Зонага келганимизнинг биринчи куниёқ, у мени қимирламай қолгунимча калтаклаган. Орадан бир ойча ўтгач, мени тезкор бўлим бошлиғи, капитан Ражабов Шомурод хонасига чақирди. У қўлида калтак ушлаб олган эди. У: «Агар қўлимдаги нарсанинг номини тўғри айтиб беролсанг, сени урмайман», – деди. Калтак электр симидан тўқилган эди. «Тополмадинг, бу – мияни жойига келтирадиган калтак, мен уни бошингдаги ҳамма керакмас нарсаларни чиқариб ташлаш учун ишлатаман», – деди-да, мени қаттиқ калтаклай бошлади.

 

               Мактубим дунё юзини кўрганидан кейин мени бундан ҳам қаттиқ ва кўп калтаклашларини, балки эса ўлдиришларини биламан. Лекин виждон бандилари, Аллоҳга ишонганлар учун қурилган ўзбек ўлим лагерлари ҳақидаги ҳақикат одамларга етиб боришини истардим. Мен буни бутун дунё билишини хоҳлайман.

 

            3 декабр, 2003 йил

 

ЎИХЖ дан:

 

             Сталин ҳам мамлакатда ва «темир парда» ортида ГУЛАГ (Главное управление лагерей) ҳақида ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган эди. Аммо дунё буни билди. А.Солженицыннинг «Архипелаг ГУЛАГ» китобидан ва бошқа кўплаб манбалардан билди. Тараққий этган инсоният бу архипелагга асос солган советларнинг зўравон сиёсий тизимини, бутун Иттифоқ бўйлаб сочилиб кетган ўлим лагерларида хизмат қилган ва Лагерлар бош бошқармасида ишлаган ваҳшийларни шарманда қилди.

 

               Дунё ўзбекларнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) ҳақида ҳам билиб олади. Вақти келади, тараққий этган инсоният Ўзбекистондаги зўравон сиёсий тузумни ҳам, ЖИЭББ бошлиқлари Р.Қодиров, А.Шодиев, М.Гуревичларни ҳам, уларнинг гумашталари, лагерь бошлиқлари А.Қулумбетов («Жаслиқ«, УЯ-64/71), С.Қаландаров («Шайх Али», УЯ-64/49), О.Алиқулов (Косон, УЯ-64/51), А.Мардонов (Навоий, УЯ-64/46), Б.Азизов (Когон, УЯ-64/62), М.Мирсалимов (Олмалиқ, УЯ-64/45), Э.Комилов (Тошкент, УЯ-64/СИ-1) ва бошқаларни ҳам шарманда қилади.

 

               Шубҳасиз-ки, бу шармандаликдан ЖИЭББ унинг идорасига тегишли бўлган ички ишлар вазири З.Алматов ҳам, идорасига БМТ махсус маърузачиси Тео ван Бовен ҳам киролмаган, ертўлалари (тергов хибсхоналари, вақтинчалик сақлаш қамоқхоналари) бўлган МХХ раиси Р.Иноятов ҳам қочиб қутула олмайдилар.

             Ўлим лагерларидан келган хатларни халқ ҳали узоқ сақлайди. Улар капитан Бобоев ёки Ражабов сингари йиртқичларнигина эмас, уларнинг раҳбарлари-ю рағбатлантирувчиларини ҳам фош қиладиган асосий ҳужжатлар бўлади.

 

 

 

51-ДИНИЙ ҲУҚУҚЛАР, 60-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚЛАР ВА ЭРКИНЛИКЛАР, ҲУКУМАТ МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ

00.12.30-ИСЛОМИЙЛАРГА МУНОСАБАТ

30 декабрь 2000 й.

Қамоқхона ичида қамоқхона

              Қарши шаҳридаги УЯ 64/51 қамоқхонада 159модда билан айбланиб, 14 йиллик жазо муддатини ўтаётган Саъдулло Ҳабибуллаев қамоқхона бошлиғининг буйруғи билан уч ойга «қамалди». Сабаби: у ўз рафиқасига хат ёзиб, мактуб сўнгида «Аллоҳнинг марҳамати билан, чекаётган қора кунларимизнинг ёруғи ҳам бўлиб колар!» деб ёзган эди, холос. Continue reading «00.12.30-ИСЛОМИЙЛАРГА МУНОСАБАТ»