ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, Мамир АЗИМОВ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

09.11.12-ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИга

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ П.Р. БОБОЖОНОВ га        

                                                                   ЖИЗЗАХ ТУМАНИ, ТОҚЧИЛИК МАҲАЛЛАСИ,

А.БУРХОНОВ КЎЧАСИДА ЯШОВЧИ

ФУҚАРО М. АЗИМОВ ТОМОНИДАН

                                                                

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

                                                  

Мен, Азимов Мамир, 2009 йилнинг 11 ноябри куни соат тахминан 10,30дан кеч 18,10 гача Жиззах туман ИИБ да мажбуран ушлаб турилдим ва калтакландим.

        Шу куни тахминан соат 10 да Жиззах туман ички ишлар жиноят қидирув бўлими ходими Жаҳонгир Исломов қўл телефонимга қўнғироқ қилиб, менинг қаердалигимни сўради. Мен Жиззах шаҳридаги деҳқон бозоридалигимни айтдим. Ж.Исломов мен билан учрашиши зарурлигини айтди ва синиқлар касалхонаси (травмотология) олдига келиб туришимни сўради. Мен бордим. Жаҳонгир билан бирга Жиззах туман ИИБ бошлиғи муовини жиноят қидирув бўлим бошлиғи Нурилла исмли йигит ҳам бор эди. Улар менга   оилам берган аризалар бўйича Жиззах туман ИИБ бошқармасига боришимни кераклигини айтишди. Мен рози бўлдим ва уйга келиб, қайтиб ИИБ бошқармасига бордим. Мен уларни кутиб турдим. Улар мен танимаган бир йигит билан бирга ИИБга олиб келишди. Биз ўша нотаниш йигит билан Нурилланинг хонисига кирдик. Нурилла менинг олдимда участка нозирига телефон қилиб, тўпланган ҳужжатларни олиб келишини буюрди. Биз Ж.Исломовнинг хонасига ўтдик ва икки соатдан кўпроқ шу ерда ўтирдик. На участка нозири, на бошқаси келмади. Соат 13 ларда овқатланиб, укол олиб келиш учун уйга келдим. Овқатланаётганимда менга Б.Чориев қўнғироқ қилиб «Биз Ғанининг сомсахонасидамиз. Илтимос келиб кетинг» деди. Йўлда Б.Ҳамраев билан учрашдик ва бирга чойхонага бордик. Б.Чориев билан кўришдик. Шу пайт телефонимга Ж.Исломов қўнғироқ қилди: «Мен Сизни йўлда кутиб турибман. Тез ташқарига чиқинг» деди. Мен «ҳозир келаман» дедимда, йўлга чиқдим. Машинамнинг ёнига келдим. Ж.Исломов ўша нотаниш йигит билан олдимга келди ва машинамга ўтирди. Нотаниш йигит ёнимга ўтириб мени ҳақоратлаб «ИИБ га ҳайда» дея мажбур қилди. Мен мажбуран машинамни ҳайдадим. ИИБга бордик. Ж.Исломов ўзининг машинасида бизни кузатиб борди. ИИБга етгач ўша нотаниш йигит билан бирга Ж.Исломовнинг хонасига кирдик. Хонага жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла кириб келди. «Нимага бизни алдаб кетдинг?! Нима учун учрашувга бординг? Нима учун мен бошлиғимдан сен учун сўкиш эшитишим керак?» дея ҳар хил ҳақоратли гапларни айтиб мени Нурилла ва Ж.Исломов навбатма навбат уришга тушишди. Улар кўкармайдиган жойларни топиб тепиб, муштлаб уришди. Бу ҳолат бир соатлар давом этди. Ж.Исломов ураётган пайтда «Уришди деб ООН га ёзасанми, прокурорга ёзасанми, хоҳлаганингга ёзавер. Барига «дасмоя»мни қўйиб қўйдим. Нима учун менинг онамни сен учун бошлиқларга ҳақорат қилдириб қўяманми? – деб ёқамдан ушлаб деворга ура бошлади. Уруш навбати Нуриллага келган пайтда у «Касалхонага ётадиган бўлсанг, битта укол қилдириб ўша ердан қайтиб чиқмайдиган қиламан, ёзадиган бўлсанг қўлингни уриб синдираман. Қараб тур, ҳали сени турмада чиритаман» – деб тепа бошлади. Уришдан чарчаганларидан сўнг жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла икки оёғимни икки томонга кенг ажратган ҳолда стулни қўлимда кўтарганча деворга қаратиб турғазиб қўйди. Стулни қўймоқчи бўлсам «баланд кўтариб тур» дея уришга чоғланди. Бу вақт ичида нотаниш йигит (кейин ўзини таништиришича Жиззах вилоят терроризмга қарши кураш бўлимидан Жиззах туманига беркитилган вақили экан, исми – Ойбек) Ойбек ҳам улар калтаклаётган пайтда тошмошабин бўлиб ўтириш билан бирга хар хил «Ҳароми», «Ифлос», «Онангни …» каби сўзлар билан ҳақоратлаб турди. Шундан сўнг менинг бошим оғриб, айлана бошлади, пешонамни совуқ тер босиб ўтириб қолдим. Ж.Исломов ва Нурилла қаёққадир кетди. Ойбекнинг қаровуллигида соат олтигача ўтирдим. Ниҳоят Ойбек қайсидир бошлиқдан «қўйиб юборайликми ёки ушлаб турайликми?» деб телефон орқали сўради. Бошлиқ қўйиб юборинглар, деди шеқилли, ниҳоят мени озод қилишди.

Кетишимдан олдин Нурилла менга: «Бундан кейин бирор жойга мендан берухсат кетадиган бўлсанг, сени … деб сўкиб, ҳақоратлаб, менга таҳдид (угроза) қилди.

Мен уйга қайтиб келиб мазам бўлмагач, ўғлим билан вилоят тез тиббий марказига, касалхонага биринчи ёрдам олиш учун бордим ва у ерда биринчи ёрдам кўрсатишди.

Ҳурматли прокурор!

ИИБ ходимларига қонунни бемалол, бебурдларча бузишга рухсат берилганми?

Жиззах тумани ИИБ ходимларига ким шунчалик ҳуқуқ берди-ки, шунчалик эркин, қонун олдидаги жавобгарликдан қўрқмасдан мени ҳақоратлашди ва калтаклашди?

Мен қонуннинг қайси моддасини буздим-ки, Жиззах туман ИИБ ходимлари мени ўз хоналарида соатлаб ушлаб туришди ва калтаклашди?

Ўзбекистонда фуқароларнинг эркин юриши, учрашувларга бориши, эркин фикрлаши, ўз фикрини очиқ айтиши тақиқланганми?

Менинг фуқаролик ҳуқуқларимни оёқ ости қилиб ҳақоратлаб, калтаклаган Жиззах тумани ИИБ бошқармаси ходимлари жиноят қидирув бўлими бошлиғи Нурилла ва жиноят қидирув бўлими ходими Ж.Исломовга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.

 

Мамир Азимов.                                                                                                                      

 

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, МАҚОЛАлар, Саида ҚУРБОНОВА

07.05.24-МЕН КАРВОНДЕК ЎТАВЕРАМАН

Саида Қурбон: «Туронзамин»га хат

 

Шўри қуриган редактор…

 

Яқинда, мен Саида Қурбон ва бир гурух ҳуқуқ ҳимоячилари Пахтакор туман аҳолисининг иқтисодий қийинчиликлари, турмуш тарзининг тобора қийинлашиб бораётганлиги, айниқса туман ИИБ ходимлари томонидан туман фермерларининг ишига ноқонуний зўравонлик билан аралашаётганлиги, ҳатто фермерларнинг калтакланаётганлиги тўғрисида дунё ОАВда интервю берган эдик. Бироқ, кўп вақт ўтмасдан, маҳаллий ҳукуматнинг ҳар бир буйруғига лаббай деб тайёр турадиган бир гурух ошиғи олчи «фермерлар» ҳамда «оқсоқоллар» томонидан Жиззах вилоят ва туман ОАВларида бизларга нисбатан туҳматларга тўла мақолалар, оммавий «хатлар» ташқил қилинди.

 

Ҳатто, БМТнинг экспертлар гурухига «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарининг 12 ва 16 май сонларида «МУРОЖААТ» ҳам эълон қилинди (газеталар бу номга муносиб бўлмаса-да, афсус-ки газета шундай деб аталади, гуёки Жиззахда бошқа ҳақиқат бор-у, Сирдарёда бошқа ҳақиқат. Ҳақиқат сўзи билан унинг маъноси битта-ку! Ҳақиқат номланмайди).

 

«Жиззах ҳақиқати» газетасида, лаббайчи «фермерлар» ва «оқсоқоллар» муаллифлигида «Ит ҳурар, карвон ўтар» рукни остида «Ўйнаб эмас, ўйлаб ёзинг» номли мақолани «Пахтакор ҳаёти» туман газетаси кўчириб босиб чиқарди.

 

Мен бу мақолаларни ўқиб асло хафа бўлмадим, чунки тўртта «фермер»нинг фикри бутун вилоят ёки туман фермерларнинг фикри эмас. «Газеталаримиз» ўзлари учун катта хатога йўл қўйишди, маҳаллий ҳукумат томонидан олдиларига қўйилган мақсадларига эриша олмадилар, аксинча мақола тескари акс садо берди. Бу мақолалар босилиб чиққач, қайтанга газетанинг бу ахволидан одамлар кулишди. Биз ҳуқуқ ҳимоячиларини билмаганларга, излаётганларга таништирдилар. Боз устига, биз ҳуқуқ ҳимоячиларини, бу газеталар яхшигина рекалама қилишганининг гувохи бўлдим.   Энг қизиғи бизга фермерлар томонидан шикоят аризалар тушиши кўпайди. Бунданда қувонарлиси, фермерлар туман ИИБ ходимлари томонидан қилинаётган тазйиқлар вақтинча бўлса ҳам тўхтаганлигини билдиришди ва раҳматларини айтиб кетишаяпти. Бу ҳолат мени анча рухлантирди ва биз тўғри йўл танлаганлигимизни ўзимизда яна бир бор ҳис қилдик.

 

Мен бу мақолалар тўғрисида, туманимизнинг «кўзгуси» бўлган, редакция биносига ва ҳатто телефонига ҳам эга бўлмаган «Пахтакор ҳаёти» газетасининг редактори (бир пайтлар редакцияда бирга ишлаганмиз) Холбўта Худоёров билан суҳбатдашиш мақсадида редакцияни 17 майдан бошлаб изладим. Туман ҳокимлигидан, редакция қаердалигини билса керак деб Отамурод исмли йигитдан сўрадим. Менга у: «Редакциянинг биноси йўқ, қаердандир Худоёров газетани бир амаллаб чиқариб келади. Очиғи, билмайман» – деб жавоб берди.

 

Буни қаранг, хафсалам пир бўлиб ҳокимликдан чиқиб кетаётсам, олдимдан чиқиб қолса бўладими!? Мен редактор Х.Худоёровдан редакция қаерда жойлашганлиги, ўзи билан алоҳида гаплашиб олишим зарурлигини айтдим. Туманда якка-ю ягона бўлган газета мухаррирининг айтган гапи:

– Сингил, Сизни мен ҳурмат қиламан, кечиринг илтимос, менга савол берманг, редакциянинг биноси йўқ, ў – ў – ў – ўзим бир амаллаб кун кўриб юрибман, менга тегманг илтимос, мен шошаяпман, кечиринг, – деди-ю икки қўлини кўксига қўйиб қочиб қолди.

Мен бу ҳолдан, аввало кулдим, туриб-туриб редакторга ачиндим, кейин менда унга нисбатан нафрат туйғуси пайдо бўлди. Чунки, бирорта раҳбар «елкангизга чиқиб турай» деса бошини тутадиган бундай кимсалардан на одамларга, на жамиятга наф бор. Бундай ҳол туманимиздаги, умуман жамиятимиздаги оғриқли, шармандали бир ҳолатдир.

 

Энди, яна мақолага келсак: бу муаллифлар яхши рукн топишибди-ю, лекин тўғри ишлатиша билмабди. Чунки менинг фикрларимча: ҳар бир инсоннинг умри бир карвон. Шу жумладан менинг умрим ҳам. Айтмоқчиманки, мен ҳам ўтавераман, улар ҳам ҳуриб турсин.

Яна учрашгунча хайр.

 

Саида Қурбон. 24 май 2007 йил.

Навбаҳор қишлоғи, Жиззах вилояти.

БИЛДИРИШНОМАлар, Бахтиёр ХАМРАЕВ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, ХАТлар

05.07.07-Жиззахда СУД

Жиззахда «Хизб ут-Тахрир» диний оқимига аъзоликда айбланаётган 4 фуқаро устидан Жиззах вилоят жиноят ишлар судида суд жарёни бўйича мониторинг

 

2005 йил 07 июль куни соат 15-00 ларда, Жиззах вилоят жиноят ишлари бўйича судида, судья Ислом Қувватов раислигида, прокурор И.Исломов, котиба Эшонова, адвокатлар:

Ғиёс НомозовARGUMENT ANN адвокатлар фирмаси адвокати; (ишхонасининг телефони: (99872) 226-36-27)

Олим Қобилов – Жиззах шаҳар адвокатлар уюшмаси адвокати (тел: уй. 224-29-96, моб: 1679978)

иштрокида суд бошланди. Прокурор И.Исломов айблов хулосасини ўқиб берди.

 

Ўзбекистон МХХ нинг 745/491/859/948 –сонли жиноят иши бўйича айблов хулосаси 208 бетдан иборат. Айблов хулосасини вақтинча олдим. Қани энди имкониятим бўлса нусха қилиб олсам. Нусха қилай десам 5-6 минга тушиб кетади. Афсуски, имконият чегараланган.

 

Суд бошида судланаётганлардан: Ўринбоев Мухтор, Саипов Мелиқўзи, Абдумансуров Абдуваҳҳоблар, яъни учаласи фақат 1999 йилдаги фаолияти учун айбларини қисман тан олишларини айтди. Судья Президентдан, халқдан кечирим сўрайсизларми?,- деган саволига, «Олдинги фаолиятимиз учун кечирим сўраймиз» – деди.

 

Кейинги йиллардаги яшаш фаолиятида умуман жиноят килмаганликларини айтишаяпти. Аммо, судланаётган Исмоилов Аброр Аҳрорович айбига умуман иқрор эмаслигини билдирди. Бугун фақат Ўринбоев Мухтор ва Саипов Мелиқўзи билангина савол-жавоб бўлди.

 

Қамоқга олиш жариёни ва судланаётганлар рўйхати:

2004 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармасининг бўлим бошлиғи, адлия майори Садуллаев Бахтиёр гурухи (тинтувда 40га яқин киши қатнашган) томонидан тинтув қилиниб, кейин хибсга олиниб, Тошкентга Ўзб. МХХ га олиб кетилган. Улар бир йил-у ўн кун Ўзб. МХХ ертўласида сақланган.

 

Ўринбоев Мухтор ҳукумат томонидан Жўраев Даврон деган тошкентлик адвокат билан таъминланган. Бу адвокат фақат 2 марта сўроқда қатнашган, холос. Абдумансуров Абдуваҳҳоб, Соипов Мелиқўзи адвокат билан таъминланмаган. Фақат уч ойдан кейини Олим Қобилов Абдумансуров Абдуваҳҳобга адвокат бўлиб ўтган.

 

Ўринбоев Мухтор Исмоилович, 1964 й. 19 сентябрда Жиззах туманида туғилган. Миллати ўзбек. Тўлиқсиз ўрта (8 синф) маълумотли, оилали, 4 фарзанди бор. Ишсиз. Жиззах шаҳри, Юнусобод берк кўча 4-уйда яшайди.

 

Жиззах вилоят ММХ нинг Холматов Фарход гурухи томонидан хибсга олинган (2 та патрон ва 5 дона кўкнори ташланган). 1999 йил 30 июнь куни Жиззах шаҳар суди томонидан Ўз.ЖК нинг 248-м. 1-қ. ва 276-м. 2-қ. Билан айбланиб судланган, суд бор йўғи 15 минут бўлган. 3,5 йил қамоқ жазоси белгиланган. 2004 йилнинг 25 июнь куни Ўз. ЖК 159-м. 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қамоққа олинган.

 

6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

 

Соипов Мелиқўзи – 1956 йил 28 июн куни Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, ўрта маълумотли, оилали, 6 та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах тумани Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини Н.Абдуалимов ш/х, Гулзор кўчасида яшайди. 2002 йил 25 ноябрь куни ЎзР ЖК.нинг 244-1-м. 3-қисм «а» банди билан айбланиб, 3 йил синов муддати билан озодликда юриш ҳукми чиқарилган.

 

2004 йил 25 июнида қайтадан қамоқга олинган. ЎзР ЖК нинг 159-м. 3-қисми «б» банди, 244-1-м. 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Ҳимоячи билан таъминланмаган.

 

Абдумансуров Абдуваҳҳоб Юсупович, 1977 й. 6 сентябрда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали, 3 та фарзанди бор, ишсиз, Жиззах туман Ҳамзаобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Н.Абдуалимов ш/х рўйхатда туради. Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи, 140-уй, 35-хонадонда яшайди.

 

2005 йил 25 июнида қамоқга олинган. 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Олим Қобилов 9- ойдан бери ҳимоя қилиб келаяпти.

 

 

Исмоилов Аброр Ахрорович, 1979 йилда.туғилган, ўзбек, маълумоти ўрта, уйланган. Ишсиз. Олдин судланмаган. Яшаш жойи Юнусобод – 4, Қалия маҳалласи. 16.03.2000 йилда қамоққа олинган.

 

2000 йил 10-14 июль кунлари Жиззахлик 15 фуқаро устидан вилоят судининг судьси Неъмат Бобожонов раислигида бўлиб ўтган суд қарори билан, ЖК 156-м. 2-қисми «д» банди, 159-м. 2-қисми «б» банди, 216-м, 244-1 –м. 3-қисми «а» банди, 244-2-м. 1-қисмлари айбланиб қамалганлардан бири. 12 йилга қамалган.

 

Олдин 4 та модда билан қамалган бўлса, энди 6 та модда билан айбланаяпти, яъни ЎзР ЖК 156-м. 2-қисм «д» банди, 159-м 3-қисм «б» банди, 216-м, 242-м 1қисм, 244-1-м. 3-қисм «а» банди, 244-2-м. 1қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбланаяпти. Адвокат Ғиёс Номозов ҳимоя қилмоқда.

 

2005 йил 15 июнда Ўзбекистон МХХ томонидан айблов эълон қилинган ва судда гувоҳ сифатида қатнашаётганлар рўйхати:

 

Ўринбоева Матлуба, – 159-м. 3-қисми «а» банди, 244-1 м. 3қисми «б», Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда. Ўринбоев Мухторнинг хотини.

 

Мустафоқулов Наби Қалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда.

 

Абдумансуров ЮсуфҚалия маҳалласидан. 2005 йил 15 июнда айблов эълон қилинган. Иши терговда (судланаётган Абдумансуров Абдуваҳҳобнинг дадаси).

 

Бундан бошқа 10 га яқин гувоҳлар чақирилган. Уларнинг кўпчилиги келмаган. Шуниси қизиқки, гувоҳлар рўйхатида Жувашов Нахмиддин Умарқулович ҳам бор. Жувашов 14 йилга қамалган ва аллақачон қамоқ вақти тугаган, лекин у ҳозирда ҳам қамоқда.

 

Ҳозирча шу, Толиб ака. Шайманов Эгамназар чиқибти. Сизга кечқурин қўнғироқ қилади.

 

Мониторингда нима етмаса менга дарҳол айтинг, ёзинг. Яна тўлдирарман.

 

Бахтиёр.

 

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, Мамир АЗИМОВ, ХАТлар, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

05.06.12-Мамир АЗИМОВ КУЗАТУВда

Ассалому-алайкум Толиб ака.

Мамиржон келиб ушбуларни айтиб кетди

Шуларни жўнатаяпман.

 

12 июнь куни соат 8:00 да «Бобожон» фермер хўжалиги иш юритувчиси, Азимов Мамиржоннинг ўғли Азимов Азизни (21 ёшда) Ҳ.Олимжон АХМ механиги Қозоқов Очил олиб кетган. Ҳ.Олимжон АХМ идорасида Жиззах вилоят ИИБ бошқармасининг кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари, милиция подполковниги Рустам Абулқосимов сўроқ қилган (вилоят ҳокимияти томонидан беркитилган Жиззах тумани бўйича вакили).

– Нима учун пахта яхши яганаланмаган, қачон яганани тугатасан? – деган.

 

Азизни ҳақорат қилиб тушунтириш хати ёздириб олган. Азиз олдин ёзмаган. Ёзишга мажбур қилган. Бу учрашувда Ҳ.Олимжон хўжалик раҳбари Нишонбой Турсунматов ва туман ҳокимияти вакили Қобилов Маманлар бўлган.

 

Бош вазирликдан Жиззах вилоятдаги гурухда Бўриев ҳам бўлган. Рустам Абулқосимов “Ерни оламан деганлар кўп. Керак бўлса бир кунда тортиб оламан,- деган.

 

Мамиржоннинг гаплари:

 

Кузатувда юрганимизни яқинда, яъни Жиззах туман жиноят қидирув бўлимидан Нексия 13 f 06 – 63 рақамли машина кузатиб юрибди. Ўтган хафта чоршанба куни Ҳамроқул Носиров жамоа хўжалигида яшовчи қайнонам Орифжонова Караматнинг уйига кичикроқ маракага борганимда кузатиб юрган назоратчи ИИБ бошлиғига телефон қилиб: “Шу хонадондан чиқмапти” – дегандан сўнг Ҳ.Носиров жамоа хўжалиги участка нозирлари Жабборов Абдумажид ва Ҳасанов Шуҳратни жўнатиб, “паспорний режим” деб, қайнонамнинг хонадонини безовта қила бошлади. Мен чиқиб “Нима гап?” десам Андижон воқеаларидан сўнг бегона одамлар юрибди деб мени шу хонадонга нега келганимни аниқлади.

 

         Бахтиёр Ҳамраев

Бахтиёр ХАМРОЕВ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, ХАТлар

Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи

Ҳaмраeв Бaxтиёр <hamroev@rol.uz>
 Тема: Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи
 Дата: Wed, 1 Jun 2005 23:38:51 +0500
 Кому: <hrsu_tolib@rambler.ru>
 Копия: < hrsu_tolib @yahoo.com>
        
Aссaлoмуалaйкум Тoлиб aкa!Эртaгa ҳукумaт кaттa митинг қилмoқчи. Бутун Жиззax бўйичa, яъни 32 тa мaҳaллaдaн oдaмлaригa қaрaб 100 дaн 300 тaгaчa oдaм oлиб кeлинсин, дeгaн буйруқ бўлгaн. 3 мингдaн 6 мингaчa oдaм қaтнaшиши кутулмoқдa.

Гўёки Жиззaxдa тeррoристлaр ҳaм бoр дeгaн гaплaрни тaрқaтишгaн вa мaҳaллa рaйислaригa ўқтирилгaн. Шу митингдa ҳуқуқ ҳимoячилaрини сaзoйи қилмoқчи дeгaн гaплaр ҳaм кeлди. Ҳaммa аъзoлaргa уйлaрингдa бўлиб туринглaр, чиқмaнглaр дeб тaйинлaдим. Мaйдoнни тaйёрлaб қўйишгaн. Continue reading «Ҳукумaт эртaгa митинг қилмoқчи»

Бахтиёр ХАМРОЕВ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ

Жиззах вилоятида турли ўлим ҳолатлари юзасидан хужжатлар

1. Ўз жонига қасд қилиш:

Йиллар Отаси белгиланмаган Отаси белгиланган Ўз жонига қасд қилиш
2000 42 16
2001 27

2. Туғруқларда  аёллар ўлимлари

 Йиллар  Туғруқларда  аёллар ўлимлари
2000 7
2001  10

3. Туғруқларда  1 ёшгача болалар ўлимлари Continue reading «Жиззах вилоятида турли ўлим ҳолатлари юзасидан хужжатлар»