48-ҲУКМЛАР

00.06.12-НУРИДДИН РАҲИМОВ УСТИДАН ҲУКМ

Ҳ У К М

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН

 

      2000 йил июн ойининг 12 кунида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, раислик қилувчи адлия капитани Ерманов И.С., халқ маслахатчилари: оддий аскар Ортиқов М.Г., оддий аскар Икрамов А.Г.ларидан иборат таркибида, Исроилов А., Абдурахмонов А., Олимходжаева С.ларнинг котиблигида томонлардан Ўзбекистон Республикаси Харбий прокурори ёрдамчиси адлия капитани Чориев С., химоячи Ахмедов Р., таржимон Норбоев Н.ларнинг иштирокида харбий суд биносида, очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 292 моддаси, 283 моддаси 2 қисми «б» банди, 301 моддаси 2 қисми, 3 қисми «а» банди, 164 моддаси 2 қисми «а» банди, 3 қисми «г» банди, 97 моддаси 2 қисми «в, г, ж, и, о» бандлари, 247 моддаси 2 қисми «в» банди, 3 қисми «а» банди, 248 моддаси 1 қисми билан айбланган 9232 сонли харбий кисм оддий аскари;

 

1976 йил 19 ноябр куни Наманган вилояти Чуст туманида туғилган, миллати тожик, уйланмаган, маълумоти ўрта, мукаддам судланмаган, УзР. фуқароси, муддатли харбий хизматга 1995 йил май ойида Наманган вилояти Чуст тумани МИБ томонидан чакиртирилган, иш буйича 1997 йил 7 августдан бошлаб эхтиёт чораси камокка бўлган, айблов хулосаси нусхасини 1999 йил 7 декабр куни олган Рахимов Нурдинжон Мамаджоновични жиноят ишини куриб чикиб, куйидагиларни

 

А Н И К Л А Д И :

1996 йил 27 ноябр куни 9232 – сонли харбий кисм буйича тезкор навбатчи капитан Сафаркулов Хайдар Ибрагимовичнинг ёрдамчиси оддий аскар Рахимов Н.М. харбий кисмнинг ички тартибини сақлаш, шахсий таркиб қуроласлахаси, харбий техникаси ва ўқдорилари, иншоатлари ва мулкини қуриқлаш бўлинмаларда ишларнинг аҳволини назорат қилиш ва хуқуқбузарликлардан огоҳлантириш бўйича чоратадбирларни ўз вақтида қабул қилиш, навбатчи ўрнида қолганида, унинг мажбуриятларини бажариш, шунингдек ички хизмат бўйича бошқа мажбуриятларни бажариш учун тайинланиб, шу хизматини ўташга жалб қилинган.

 

Оддий аскар Рахимов Н.М. ички хизматини ўташ жараёнида зарарли оқибатларни олдини олиш учун тайинланганлигига карамай Ўзбекистон Республикаси Қўролли Кучлар Ички Хизмат Низомининг 264, 287, 292, 295 ва 196 моддаларнинг ва Термиз чегара назорати буйича тезкор навбатчилик хизматни ўташ тўғрисидаги қулланма (инструкция) талабларини қўпол равишда бузиб, тамагирлик ниятида фойдаланиб қолиш ниятида, харбий қисм бўйича тезкорнавбатчи хонасида сақланаётган ўқотар қўрол ва ўқдориларни босқинчилик йули билан талонтарож қилиб эгаллаш мақсадида, капитан Сафаркулов Х.И.нинг хаёти учун хафвли бўлган оғир шикаст етказиб, уни қасддан ўлдиришни олдига мақсад қилиб қўйган.

 

1996 йил 28 ноябр куни, тахминан соат 02-00 ларда Рахимов Н.М. ўз жиноий ниятини ошкор этиш мақсадида, қурол сифатида фойдаланиш учун узунлиги 60 см бўлган темир «угольник» билан қуролланиб ва навбатчи хонасига кириб, харбий қисм буйича тезкорнавбатчи капитан Сафаркулов Х.Н.нинг дам олиб ухлаб ётганлигидан, яъни унга нисбатан содир этилаётган харакатларнинг моҳияти ва мазмунини англаб етмаганлигиданожизлигидан ва ўзининг хизмат бурчини бажариш муносабатидан фойдаланиб, Сафаркулов Х.И.га нисбатан босқинчилик қилиб, уни қасддан ўлдириб бошқа жиноятларни яшириш ва уларнинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида, Сафаркуловнинг бош қисмига, юкорида қайд қилинган темир «угольник» билан бир неча марта қаттиқ азоблаш усули, яъни ўта шафқатсизлик билан уриб, унга ўлими хаёт билан чиқиша олмайдиган оғир очиқ бош миянинг оғир жарохати, калла гумбаз суякларнинг, чакка, пешона, ўнг тепа суякларнинг дарзсимон ёрилиши, бош миянинг оғир даражали эзилиши, бош мия ва мия пардаларига қон қуйилишлари каби оғир шикастлар етказган. Ушбу жарохатлар натижасида Сафаркулов Х.И. вокеа жойида вафот этган.

 

Шундан кейин Рахимов Н.М. шу ерда бўлган Сафаркулов Х.И.нинг харбий кийимидан калитларни олиб, юкоридаги жиноий харакатлари натижасида навбатчи хонасидаги ўқотар қурол ва ўқдорилар сақланувчи сейфни очиб ичидан 7659 сонли ПМ русумли пистолетни, унга тегишли бўлган икки дона магазин ва 143 дона 9 мм ўқдориларни қонунга хилоф равишда эгаллаб, яъни тегишли руҳсатномасиз жиноий йуллар билан сақлаб олиб чиқиб, шу бино ва харбий қисм ташқи девор «забор» оралиғида ўтказилган иссиқ сув трассаси тагига яшириб сақлаш учун кўмиб қўйган.

 

Рахимов Н.М. содир этган жиноятларни фош бўлишидан ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида қурол сифатида ишлатилган темир «угольник»ни яшириб, Сафаркулов Х.И.нинг қони ва сочлари бўлган, яъни жиноят излари қолган кительни харбий қисм хаммомида кир совун билан ювиб ташлаб, ухлаш хонасига кириб қон қўлларини оқ сочиқларга артиб, хеч нарса бўлмагандай ва жиноят содир этмагандай, гўёки, капитан Сафаркулов Х.И. уни соат 02-30 ларда дам олишга юборганлигини ва дам олиб тезкор -навбатчи хонасига кирганида Сафаркуловнинг номаълум шахслар томонидан ўлдирилганлиги тўғрисида важлар келтириб қисм қумондонлигига хабар қилган.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Рахимов Н.М. содир қилган жиноий қилмишига иқрор бўлмасдан, 1996 йил 27-28 ноябрга ўтар кечаси 9232-сонли харбий қисм тезкор навбатчисига ёрдамчи бўлиб нарядга тушганлигини, тезкор навбатчи капитан Сафаркулов Х.И. бўлганлигини соат 22-00 ларда чамасида Сафаркулов Х.И. билан ўтирганида, кўча томонидан ерга бир нарса тушгандай товуш чиққанини эшитганлигини, шунда Сафаркулов Х.И. унга текшириб келишни буюрганлигини, шунда у харбий қисмдан кўчага чиқиш калиткасини очиб, кўчага чиққанида, кимдир бўйнидан ушлаб деворга тортиб «товушингни чиқарма»деб томоғига пичоқ тираб «Мен Сафаркулов Х.И.гаплашиб олишим керак, агарда мени келганимни бирон кишига айтсанг, сени ва отаонангни ўлдираман, мен яна кечроқ қеламан», – деб дўқ килиб кетганлигини, шунда у, бу нотаниш киши шу харбий қисмда   ишлайдиган катта лейтенант Биккулов Р. эканлигини билганини, у Биккуловни гапига ишониб навбатчи хонага қелганида, ундан Сафаркулов Х.И.: «нима бўлибди» деб сўраганида, «машинани овози экан». деб жавоб берганлигини, шундан сўнг соат 24-00 ларда Сафаркулов Х.И. унга, соат 02-30 ларда турғизишини айтиб, навбатчи хонасини светини ўчириб кетганлигини, соат 02-00 ларда Биккулов каердандир навбатчи хонасига кириб келганида Сафаркулов Х.И. билан гаплашиб кетса керак»деб ўйлаганлигини, лекин Биккулов кириши билан, ўнг қўлини енгидан тахминан 60 см келадиган угольникка ўхшаш темирни чиқариб Сафаркулов Х.И.ни бошига яна бир неча марта урганлигини, шундан сўнг Биккулов Сафаркулов Х.И.ни формасидан калитни олиб, қурол сақланадиган сейфни очиб, тепасини нимадир қилиб, тезда эшигини ёпканлигини, сигнализация 2 – 3 секунд ишлаб ўчганида, взвод навбатчиси Махкамов югуриб келганлигини, Биккулов эшик орқасига яшириниб, темирни кўрсатиб қўрқитиб Махкамовни қайтаришни айтганлигини, шунда Биккулов яна сейфни очганда сигнализация ишламаганлигини, шундан сўнг чўнтагидан пакет олиб, унга ушлашликни айтиб дўқ қилганлигини, қўрқанидан 5-6 пачка ўқ олиб, сейфни ёпиб, сўнгра пакетни олиб ташқарига чиқиб теплотрасса устидан девор томонга кетганлигини, орадан 2 – 3 дақиқа ўтгандан сўнг» у кўчага чиққанида Биккулов теплотрасса устидан қайтиб келиб, «мени айтсанг, ўзинг хам қамаласан, отаонангни хам ўлдираман», – деб калиткани очиб чиқиб кетганини, нима қилиш кераклигини билмай қайтиб, навбатчи хонасига кирмасдан хожатхонага бориб келиб взвод бўйича навбатчи Махкамовга: «5-30да тургизасан», деб казармага кириб ётиб ухлаганлигини, шундан кейин эрталаб 5-30да навбатчи хонасига бориб, ичкарига кириб светни ёққанида, ҳамма ёққа қон сачраган доғларни қўрганини Сафаркуловни балки тирик қолгандир деб устидан бушлатни кўтариб қараганда, бушлатга тўпланиб қолган қон, қўлига тегканини, Сафаркуловни ўлганини қўриб қўркиб кетиб, тезда бориб старшина Дадабоевга хабар берганлигини, у Биккуловдан қўрқиб 2 ой ичида бу жиноятни хеч кимга айтмасдан юриб, кейинчалик тушларига мархум Сафаркулов Х.И. кирганидан, виждони қийналиб нима қилишни билмасдан охири чидай олмасдан прокуратура ходимларига бўлган вокеани айтиб берганлигини кўрсатди.

 

Судланувчи Рахимов Н.М.нинг ўзининг айбига иқрор бўлмасдан берган кўрсатмаларидан ташқари суд мажлисида текширилган қўйидаги далиллар тўлиқ исботланади.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Некрасов А.В. ўз кўрсатмасида, хақиқатдан хам у 1999 йил 27дан 28 ноябрга ўтар кечаси соат 21-30да «отбой» бўлганидан сўнг ухлаб қолганлигини, тахминан соат 00-05 уйқудан туриб хожатхонага борганлигини, лекин шу вақтда у взвод бўйича навбатчи Маҳкамовни ва кўчада қисм территориясида юрган иккита соқчиларни кўрганлигини, анча вақт ўтганлиги учун соқчиларни фамилиясини ва ким бўлганликлари эсида йўқлигини, тезкорнавбатчи хонаси томонга ўтмаганлигини, хожатхонадан келиб ётиб ухлаганлигини, ухлаб ётган вақтда «сигнализация» ишлаган товушини эшитмаганлигини, эрталаб тахминан соат 5-30 да «подъем»дан кейин хам ўрнида ётганида уни оддий аскар Рахимов Н.М. тургаза бошлаганлигини, Рахимов ўзини устида бўлган кителни ва ундаги қон доғларини борлигини кўрганлигини, ундан ташқари Рахимовни юзида ва қўлида кўплаб кон доғлари борлигини қўрганлигини, у қон доғлари кўриб қолган ҳолатда бўлганлигини, лекин Раҳимов унга қон доғлари қаердан пайдо бўлиб қолганлиги тўғрисида айтмаганлигини, у ҳаммом калитини бермайман деб Раҳимовга айтганида кейин кетганлигини, тахминан 5-10 минут ўтгандан сўнг Раҳимов қайтиб келиб ҳаммомни очиб берган старшина айтди деб унга айтганини, кейин у Рахимов билан биргаликда ҳаммомга қайтиб қелганида ҳаммом хонани свети ўчиқ бўлиб Рахимов Н.М. йўк бўлгани учун эшикни ёпиб казармага борганлигини, шу вақтда қисм қўмондонлиги ва бошқа ходимлар келганликларини, уни ишларга жалб қилдиришганликларини, тушликдан кейин ҳарбий қисмга келганидан сўнг   уни взвод старшинасини Шабанов Д. чақириб ундан қандай қилиб ҳаммомда Раҳимов Н.М.ни кители пайдо бўлгани тўғрисида сўраганлигини, Шабанов Д.га юқорида қайд қилинган ҳолатни айтиб берганлигини, ушбу ҳолат юзасидан взвод қўмондони старшина Дадабоев ҳам сўраганлигини, бундан кейин Раҳимов Н.М. уни алдаб кийимини ҳаммомда ювганлигини билганлигини, шу куни у тезкорнавбатчининг сейфидан Макаров пистолети, магазин ва ўқдориларни ўғирланиб кетганлиги тўғрисида эшитганлигини, у нарсаларни шу куни иссиқ сув трассаси тагига кўмиб қўйган жойдан топиб олишганликларини, у ерда ҳарбий қисмга марказий киришчиқиш калиткаси олдидан пистолет кўмилиб қўйилган жойгача бўлган ва у ердан орқа йўналишда «солдат этиги протектори» излари бўлганликларини кўрсатди.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Биккулов Раҳимов Н.М. қисми ўз кўргазмасида, хақиқатдан хам 1995 йил январ ойидан 1996 йил 23 ноябргача 9232-сонли ҳарбий қисмда «Термиз темирйули» чегара назорати бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилганлигини, марҳум СафаркуловХ.И.ни танишлигини, у билан яхши муносабатда бўлганлигини, Раҳимов Н.М.ни 9232-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилиб юргани пайтида таниганлигини, 1997 йил 5 феврал куни терговчи Исломов Д., у билан Рахимов Н.М. ўртасида юзлаштириш ўтказганида Рахимов Н.М. «капитан СафаркуловХ.И.ни шу одам ўлдирган», – деб уни (Биккуловни) кўрсатганлигини, шунда у Раҳимов Н.М.га «сен ёлғон гапирма, тўғрисини гапир, менга туҳмат қилмагин», – деганларини, маҳбусларни қамоқдан этап қилишаётган вақтида, вагонда олдига Раҳимов Н.М. келиб, ундан кечирим сўраб «судга чиқсак бор ҳақиқатни гапираман», – деб сўз берганлигини, шунда у Раҳимов Н.М.ни гапларига ишониб анча енгил тортганини, лекин Раҳимов Н.М. сўзини устидан чиқмаганини ва унга туҳмат қилганини, нима сабабдан Раҳимов Н.М. унга туҳмат қилаётганини билмаслигини, 1996 йил 27 ноябр куни кеч соат 19-00ларда у дўсти Трегулов И. билан бирга таниши Абдуллаев Нагимнинг уйига туғилган кунини кутиш учун боришганини ва у ерда улар кечаси соат 24-30 ларгача бўлишганини, кейин Абдуллаев Н.ни уйидан чиқишиб, шу Нагимни Ира исмли қизини уйгача кузатиб қўйишиб, сўнг Трегулов И.нинг уйига боришиб шу ерда тунаб қолганини, Трегуловни уйига келишганида соат кечаси 02 ёки 02-30лар бўлганини, 28 ноябр куни эрталаб Трегуловни уйидан кетганини, Сафаркулов Х.И.ни ким ўлдирганини Раҳимов Н.М., билишлигини кўрсатди.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган Бобохонов СафаркуловХ.И. ўз кўргазмасида, 1996 йил 27дан 28 ноябрга ўтар кечаси 9232 сонли ҳарбий қисм бўйича ички хизмат нарядига Якубов Раҳимов Н.М. билан тайинланганликларини, соқчилик нарядини соат 04да Пайзиев ва Колоновлардан Якубов Раҳимов Н.М. иккаласи қабул қилиб олганликларини, наряддалик вақтида биронбир нотаниш шахсларни кўрмаганликларини ва шу вақтда тезкорнавбатчи СафаркуловХ.И. уларни текширмаганликларини, Якубов Рахимов Н.М. билан биргаликда бўлганликларини, Сафаркулов Х.И.ни ўлганлиги хақида нарядда бўлган вақтда взвод қўмондони Дадабаевдан эшитиб билганлигини, шу иш буйича унинг ўзи хам гумондор тариқасида жалб қилганлигини, 1996 йил 9 декабрдан 19 декабргача Термиз шахар 8-сонли тергов хибсхонасида сақланаётган вақтида, нотаниш кишиларининг тазйиқи остида мажбурий содир қилмаган жиноятни, яъни Сафаркулов Х.И.ни мен ўлдирмаганман деб, тилхат ёздириб олишганлигини, аслида бу жиноятни умуман содир қилмаганлигини, Сафаркуловни ким ўлдирганлигини билмаслигини , жиноят содир бўлган куни Сафаркулов Х.И. билан Рахимов Н.М. навбатчилигини кўрсатди.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Колонов Х.А., ўз кўргазмасида, хақиқатдан хам у 1995 йил 27 дан 28 ноябрга ўтар кечаси 9232-сонли харбий қисм бўйича ички хизматни ўташ учун Пайзиев билан биргаликда «соқчи» бўлиб тайинланганликларини, биринчи бўлиб соқчиликка соат 22-00дан 24-00га қадар чиққанликларини, нарядни Махкамов билан чиқиб печатларни текшириб қабул қилиб олганлигини, шу вақтда у ташқарига чиқиб маршрут бўйлаб юриб хеч кимни кўрмаганлигини, соат 23-00 да у Махкамов билан Сафаркулов Х.И.ни рухсатини олиб калиткадан чиқиб навбатчи хонасида ўтиришган Сафаркулов Х.И. ва Рахимов Н.М.ни кўрганлигини, кейин у маршрут бўйлаб юриб хеч кимни кўрмаганлигини, соат 24-00да улардан соқчилик нарядни Ниношов ва Райимовлар қабул қилиб олганликларини, кейин ётокхонага кириб дам олганликларини, соат 02-00 улар соқчилик нарядини Нишонов ва Райимовлардан кайтиб қабул қилиб олганликларини, соқчилик нарядида бўлган вақтда бирон бир нотаниш шахс ёки Биккуловни кўрмаганлигини ва хеч ким Сафаркулов Х.И.ни сўраб келмаганлигини, соат 02-25да у Пайзиев билан ошхона олдида турган вақтда Рахимов Н.М. чиқиб хожатхона томон кетганлигини ва кайтаётиб кранда қўлини ювганлигини, улар Рахимов Н.М. уйқинг келмаяпти деб сўраганларида охирги хозир рухсат беради деб кетганлигини, кейин улар печатларни текшириш учун кетишиб магазин печатини текширганлигини, соат 03-50да у бошқарма коридорида взвод бўйича навбатчи Кузнецов тезкорнавбатчи хонаси томон ўтиб кетганлигини, у кичик сержант Умаров билан биргаликда бошқармадан қисм худудида чиққанида Умаров ўзларини бўлими томон, кетганлигини, кейин у Бобохонов ва Якубовларни уйғотиб чиқиб уларга нарядни топширганликларини кўрсатди.

 

Суд мажлисида қўшимча гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Рахимов М. ўз кўргазмасида Рахимов Нурдин унинг учинчи фарзанди эканлигини, хизмати давомида хатлар ёзиб турганлигини, хизматдан хеч шикоят килмаганлигини, харбий қисм қўмондонидан «раҳматнома» оганини, вокеа содир бўлганидан кейин , яъни 1997 йил феврал ойида хизмат сафаридан келганида, ўғли Нурдинни харбий хизматдан қайтиб қелганини қўриб кеч колганини сабабини сўраганида, ўғли Нурдин, командирларидан бирини ўлдириб кетишганини, уни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун ушлаб туришганларини, шу сабаб кеч қолганини айтганини, шундан кейин 1997 йил август ойида адлия капитани Исломов Д. келиб ўғли Нурдинни сўроқ қилиш учун олиб кетганини, шу кундан бошлаб Нурдинни қамаб қўйишганини, Исломов Д. ва хотини гувоҳлигида у ўғли Нурдин «Биккуловга қарши нотўғри кўргазма берасан деб, мажбурлашса, бундай қилмагин, бу қонунга тўғри қелмайди», – деб тушунтирганини, шунда ўғли Нурдин «мен ёлғон кўргазма бермайман, ҳақиқатдан ҳам Сафаркулов Х.И.ни Биккулов ўлдирган», – деб айтганини, Термиз гарнизони гаупвахтасида сўраганда ҳам ўғли худди шу гапни айтганини, ўғли Нурдин ёшлигидан оғир, босиқ, буюрган ишларни вақтида қиладиган, одобли йигит бўлиб ўсганлигини кўрсатди.

 

Дастлабки тергов даврида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Хайдарова Ш.Ш. қуйидагиларни, яъни: «Сафаркулов Х.И.   уни турмуш ўртоғи эканлигини, улар бирга яхши яшаганликларини, турмуш ўртоғим факат яхши томонлама тафсифлашлигини, Сафаркулов Х.И. 9232-сонли харбий қисмда ҳизмат қилганлигини, хизмат юзасидан қелиб чиққан қийинчиликларни ёки келишмовчиликлари тўғрисида ҳеч бир гаплар айтмаганлигини, бирон бир шахсни турмуш ўртоғи Сафаркулов Х.И.нинг ўлимида гумон қилмаётганини» қўрсатган (1-жилд, 181-182, 282-283 иш в.).

 

Бундан ташқари Сафаркулов Х.И.нинг ўлдирилиши факат судланувчи Рахимов Н.М. томонидан содир қилинганлиги қуйидаги даллилар билан ҳам тўлиқ исботланади:

 

Жумладан дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ Махкамов Рахимов Н.М.ни, яъни у 1996 йил 27дан 28 ноябрга ўтар кечаси 9232-сонли харбий қисм хизмат взводи бўйича навбатчи бўлиб тайинланиб ички хизмат ўтганлигини, шу куни қисм буйича тезкорнавбатчи капитан Сафаркулов Х.И. ва унинг ёрдамчиси оддий аскар Рахимов Н.М. бўлганликларини, энг охирги марта Сафаркулов Х.И. уни олдига соат 22-10 ларда келиб посбонлар полни ювишсин деб кетганлигини ва ундан сўнг Сафаркулов Х.И. умуман кўрмаганлигини, соат 23-50 ларда «Речпорт» бўйича нарядда бўлган Шакулов ва Умаровлар келганликларини ва улардан у ўқотар қўрол ва бошқа аслахаларни олиб қолганлигини, шу орада «Речпорт» бўлими буйича навбатчи бўлган Кузнецов унга қўнғироқ қилиб соат 01-00 тургизишини сўраганини, соат 00-55 ларда у «Речпорт» бўлимига қўнғироқ қилиб Кузнецовни тургазиб «Речпорт» бўлими ўқотар қурол ва бошка аслаҳаларни олиб бориб берганлигини, соат 01-30да соқчиларни алмаштириши учун посбон Абдуллаев тургазиб ўрнида қолдирганлигини, кейин у казармага кириб Колонов ва Пайзиевларни тургазганлигини, кейин улар билан биргаликда чиқиб соқчилар қарамоғида бўлган «қулф ва печатларни» текшириб Рахимов Н.М. ва Нишоновлар билан алмаштириб ва ўз жойига соат 02 бўлмай кайтиб келганлигини, посбон Абдуллаев унга соат 01-40 да тезкор-навбатчи Сафаркулов Х.И. келиб қуроласлаха хонасига жойлаштирилган «сигнализация» ишлаб қолганлигини, сигнализация соат 02-00да ишлаганлигини, сигнализация ишлаганида взвод бўйича навбатчи тезкорнавбатчининг хонасига югуриб бориб «сигнализация» ишлаганлиги тўғрисида хабар бериш керак эканлигини хизмат қўлланмасида қайд қилинганлиги учун тезкорнавбатчининг хонасига югуриб борганлигини, сигнализация тахминан 5 секунд ишлаб югуриб бораётган вақтда ўчганлигини, тезкор-навбатчининг хонасини эшиги ёпиқ бўлиб, свети ўчиқ бўлгани учун ойнадан қараганлигини, тезкорнавбатчининг ёрдамчиси Рахимов Н.М.нинг столда ўтирганлигини кўриб «Тинчликми, нима бўлди» деб сўраганини, Рахимов Н.М. кулиб «Бор, кетавер, хазиллашдим» деб унга айтганлигини, у Рахимов Н.М.га «Каранг, ундай хазиллашманг» деб ўз жойига келганлигини, соат 02-30 ларда у взвод буйича навбатчилик жойида ўтирганида тезкор-навбатчининг ёрдамчиси Рахимов Н.М. коридор буйлаб қелиб ундан 3 метр нарироқда тўхтаб «ухлашга кетаяпман, менга 105-чи (тезкор-навбатчи Сафаркулов Х.И.) рухсат берди, мени соат 05-30 да уйғотасан» деб казармага кириб кетганлигини, у Рахимов Н.М.дан биринчи бор ундай гапларни эшитиб Сафаркулов Х.И. ҳар доим соат 01 дан 06 гача дам олиш вақтида ёрдамчисини қўйиб юборганлигини кўрмаганлиги ва эшитмаганлиги учун хайрон бўлганлигини, соат 04-00да «Речпорт» наряди қисмга қайтиб қелгандан сўнг тезкорнавбатчига қўнғироқ қилиб улаб бер деганлигини, связист Тираев унга 105-чи (тезкорнавбатчи Сафаркулов Х.И.) жавоб бермаяпти, «Ферт»дан ҳам сўрашганликларини тўғрисида айтганлигини, у шу вақтда 105-чи ухлаяпти деб ўйлаганлигини, кейин у Якубов ва Бобохоновларни турғазиб нарядга чиқазиб юборганлигини, соат 05-30 Рахимов Н.М.ни тургазганлигини, у шу вақтда Рахимов Н.М.ни юзиқўлларига ва усти бошларига эътибор бермаганлигини, Рахимов Н.М. кўчага чикиб жожатхонага бориб тезкорнавбатчининг хонасига кириб келиб унга «сен кечаси хеч нарса эшитмадингми, 105-чини (тезкорнавбатчи капитан Сафаркулов Х.И.ни) ўлдириб кетибди» деганлигини, у хайрон бўлиб Рахимов Н.М.га қанақаси ўлдириб кетади деб биргаликда канцелярия хонасига кириб взвод қўмондони старшина Дадабоевга кириб айтганликларини, Дадабоев билан Рахимов тезкорнавбатчи хонасига бориб киришганликларини, у эшик олдида туриб хонани поли ва деворларида қон доғларини қўрганлигини, кейин Дадабоев шаҳсий таркибини турғазиб қисм қўмондонига Сафаркулов Х.И.ни ўлгани тўғрисида хабар қилганлигини, у навбатчилик вақтида биронбир нотаниш ёки Биккуловни қисм бошқармасига кирганлигини кўрмаганлигини ва эшитмаганлигини, соат 01-00дан 02-30 гача қадар ўз хизмат жойида бўлган вақтда Рахимов Н.М.дан ташқари биронбир шахсни товушини ва юрганини эшитиб кўрмаганлигини, тезкорнавбатчи эшиги очилиб Рахимов Н.М. юрганлигини, коридор бўйлаб юриб келиб хожатхонага чиқиб кетиб, у ердан қайтиб казармага ухлашга кириб кетганлигини кўрганлиги хақидаги берган курсатуви билан.

 

Дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ Кузнецов Ю.В.ни, яъни, у 1996 йил 27 дан 28 ноябр кунига ўтар кечаси 9232-сонли харбий қисм «Речной порт» бўлими бўйича навбатчи бўлиб ички хизматга тушганлигини, соат 20-30 да у чегарани қўриқловчи нарядни, яъни кичик сержант Умаров Х. ва прапоршик Шакулов Д.ларни қуроллаб харбий қисмдан чиқариб юборганлигини ва соат 22-30да харбий қисмга марказий киришчиқиш калиткасига бориб нарядни кутиб олганлигини, бўлимга қайтаётиб тезкорнавбатчи Сафаркулов Х.И. ва унинг ёрдамчиси Рахимов Н.М.лар хонада ёкиғлик светда телевизор кўриб ўтирганликларини кўрганини, соат 00-45да у нарядни қуроллаб чегарани қўриқлаш учун бўлимдан чиқазиб юборганлигини ва соат 03-45 да прапоршик Шакулов рация орқали чиқиб калиткани очишни сўраганини, соат 03-50да у нарядни кутиб олиш учун тезкорнавбатчининг хонасини олдидан ўтиб кетаётганида хонани свети ўчиқ бўлганлигини, бошқармага кириш эшиги ва харбий қисмга кириш калиткасини очиқ бўлганлигини, тезкорнавбатчининг қўлланмасига биноан тезкорнавбатчининг ёрдамчиси соат 21 дан 01 қадар дам олиб тезкорнавбатчи соат 01 дан 05 гача қадар дам олган вақтда уни вазифасини бажариш кераклигини қайд қилинганлиги хақидаги берган кўрсатуви билан;

 

Шунингдек судланувчи Рахимов Н.М.нинг жиноят излари, яъни кийимлардаги қон излари, соч толаларини йўқотишга қаратилган ҳатти ҳаракатлари ҳамда кийимларини ювишга кеч ким руҳсат бермаганлиги қуйидагилар билан исботланади.

 

Жумладан: гувоҳ Некрасов А.В.нинг кўрсатмалари билан.

 

Дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ Шабанов Д.А..ни, яъни, у 1996 йил 28 ноябр куни харбий қисмга эрталаб соат 09-00 келганлигини, харбий қисмда тезкорнавбатчи капитан Сафаркулов Х.И.ни ўлдирилганлиги тўғрисида эшитиб билганлигини, бошкармадан харбий қисм худудига чиқиб кетиш коридорида қон доғлар изларини кўрганлигини ва у қон доғлар устига табуреткалар қуйиб қўйилганлигини кўрганлигини, иккита соқчилар билан бошқарма коридорида турган вақтида майор Хасановни солдатлар билан сухбат қилиб улар устидаги формалар ўзлариникими деб сўраётганлигини эшитганлигини, шу вақтда, у бошқармадан чиққан вақтда уни олдига катта сержант Мамадалиев қелиб хаммомда тоғора ичида аскар Рахимов Н.М.нинг кители ётгани тўғрисида айтганлигини, улар хаммомга бориб Рахимов Н.М.ни кителини олишганликларини, Рахимов Н.М.ни кителини енгида ва кўкрак қисмида қон доғларини қўрганлигини, бу хақда Некрасов «уни олдига эрталаб Рахимов Н.М. келиб кийимини ювиш тўғрисида айтганлигини, шу вақтда Рахимов Н.М. қўллари қон бўлганлиги тўғрисида айтиб тушунтирганлигини, у Рахимовга қон бўлган кийимларни ювишга рухсат бермаганликларини» қўрсатди (1-жилд, 67 иш в., 4 жилд 99-100 иш в.).

 

Дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ Дадабаев М.ни, яъни, у 1996 йил 27 дан 28 ноябр куни взвод буйича жавобгар бўлиб қолганлигини, қисм буйича тезкорнавбатчи капитан Сафаркулов Х.И.ни энг охирги марта у 27 ноябр куни соат 19-ларда кўрганлигини, соат 21-30 у взвод буйича кечки текширувни ўтқазганлигини, соат 22-00да шахсий таркибига «отбой» эълон қилиб ички хизмат буйича тайинланган нарядларни текшириб келганлигини, нарядни текшириш жараёнида харбий қисм худудида бирон-бир нотаниш шахсни ёки Биккуловни кўрмаганлигини ва ундай шахслар тўғрисида нарядда бўлган аскарлар унга айтмаганликларини, бошқарма қайтиб келиб взвод канцеляриясига кириб ухлаганлигини, сигнализация товушларини эшитмаганлигини, сигнализация ишлаганлиги тўғрисида унга хеч ким доклад қилмаганлигини, 28 ноябр куни соат 02-00 ларда тезкорнавбатчининг хонасидаги қуроласлаха сейфини сигнализацияси ишлаганлиги ва у тезкорнавбатчининг ёрдамчиси бўлган Рахимов Н.М.га бориб айтганида Рахимов Н.М. ҳаммаси жойида деб қайтариб юборганлиги тўғрисида айтганлигини, 28 ноябр куни эрталаб соат 08-00 ларда уни оддий аскар Рахимов Н.М. тургазиб тезкорнавбатчи Сафаркулов Х.И.ни ўлдириб кетганлиги тўғрисида айтганлигини, шунда Рахимов Н.М.ни устидаги кителни енги ва қўли қон эканлигини кўрганлигини, Рахимов Н.М.ни ўзига ва кийимини бошқа жойларига эътибор бермаганлигини, Рахимов Н.М.га кителини ювиш учун рухсат бермаганлигини» кўрсатди (1 жилд, 68-69, 80, 232-234 иш.в; 4-жилд 101-104 иш в.).

 

1996 йил 28 ноябр кунги олиб қуйиш баённомасига биноан 9232-сонли харбий қисм хаммомидаги суви бор тоғорадан соч толалари ва хаммомдан сув чиқиб кетадиган тешик ёнидан қонга ўхшаш доғлар сурками (смив) олинганлиги қайд қилинган (1-жилд, 61 иш в.).

 

1996 йил 28 ноябр кунги олиб қўйиш баённомасига биноан, оддий аскар Рахимов Н.М.нинг қонга беланган кители 9232-сонли харбий қисм хаммомидаги суви бор тағорадан   ҳўл ҳолатда олинганлигини қайд қилинган (1-жилд, 58 иш в.).

 

1996 йил 28 ноябр кунги олиб баённомасига биноан, 9232-сонли харбий қисм старшинаси Старостин И. томонидан шу куни аскарлар ётоқхонасидананиқроғи оддий аскар Рахимов Н.М.нинг кроватини матраси тагидан ва ёнидан топиб олинган қон доғлари бор иккита сочиқларни тақдим этганлиги ва олинганлиги қайд қилинган (1-жилд, 57 иш в.).

 

1996 йил 04 декабр кунги № 87 «НА» сонли суд-биологик экспертизасининг хулосасига биноан, мархум Сафаркулов Х.И.нинг қони АВгуруҳига тегишлиги, Рахимов Н.М.нинг харбий махсус шимида ва костюмида қон аниқланиб уни АВ гуруҳига хос эканлиги, тоғорадан топилган сочлар таркиби жихатидан мархум Сафаркулов Х.И.нинг сочлари билан ўхшашлиги, ҳаммомдан топилган қон мархум Сафаркулов Х.И.га тегишли бўлиши мумкинлиги қайд қилинган (1-жилд, 159-163 иш в.).

 

1997 йил 10 июл кунги № 36 сонли суд-биологик экспертининг хулосасига биноан, текширувга тақдим қилинган сочиқларда ва Рахимов Н.М.нинг комуфляж шими ва курткасида топилган қон доғлари мархум Сафаркулов Х.И.ники бўлиши мумкинлиги   қайд қилинган (2-жилд, 91-95 иш в.)

 

Шунингдек, судланувчи Рахимов Н.М.нинг ўқотар қурол ва ўқдориларни ноқонуний эгаллаш учун тезкорнавбатчи хонасидаги қуроласлаҳа сейфини очиш йулларини яхши билганлиги, сигнализация (Махкумов нинг қўрсатуви бўйича) соз бўлганлигини, хамда тезкорнавбатчи Сафаркулов Х.И.нинг хизмат юзасидан дам олган вақтида сергак бўлиб ухлаганлигини, тезкорнавбатчи ёрдамчисини дам олишга умуман юрмаслиги, қуйидаги далиллар билан исботланди.

 

Жумладан дастлабки тергов даврида сўроқ қилинган гувоҳ Лакустяк А.Н.ни, яъни Сафаркулов Х.И.нинг хизмат жойида ўлдирилиб қуроласлахатлар ўғирланиб кетилганлиги хақида у 1996 йил 28 ноябр куни хизматга келган вақтда эшитиб билганини, харбий қисм бошқармасига қисм худудидан кирганда коридорда тезкорнавбатчи хонасидан анча узоқликда қон изларини кўрганлигини ва у қон доғлари устида табуреткалар қўйиб қуйилганлигини кўрганлигини, у қон излари харбий кисмнинг ичкарисидан кириш эшиги орқасида жойлашган коридорда эканлигини, тезкорнавбатчининг қуроласлаҳа сейфи очилибёпилиб кўрилганда сигнализация ишлаши аниқланганлигини, шу вақтда у харбий қисм штаб бошлиғининг муовини вазифасини бажараётгани учун Сафаркулов Х.И.нинг хужжатларини расмийлаштириш унга юклатилганлигини, харбий қисм худуди бўйлаб қуроласлаҳаларни излаш ташкиллаштирилиб у нарсалар топилганлигини, у капитан Сафаркулов Х.И. билан факат хизмат юзасидан муносабатда бўлганлигини ва шундай муносабат Сафаркулов Х.И. ва Биккуловлар ўртасида бўлганлигини, хеч қачон улар бир бирига хафа бўлиб жанжаллашибкўрмасликлари тўғрисида шикоят қилмаганликларини ва ундай ҳолатларни кўрмаганлигини, хизмат жараёнида Биккулов қисм буйича тезкорнавбатчи бўлиб тайинланмаганлигини, тезкорнавбатчининг хонасидаги қуроласлаҳа сақланувчи сейфни очиш услуби ўзига хослиги билан ажралиб туришлигини, у сейфни қўлни бир харакати билан очиб бўлмаслигини, у сейфни қуроласлаҳа ўғирлаш учун очган одам сейфни очиш услубини билган одам қилган бўлиши мумкинлиги хақидаги қўрсатуви билан ( 4-жилд, 112-115 иш в.).

 

Дастлабки тергов даврида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Жумаев Сафаркулов Х.И.ни, яъни у 9232-сонли харбий қисм молия хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилишганлигини, уни Сафаркулов Х.И. билан муносабати яхши бўлганлигини, хизматдошлари билан муносабатлари ўртача яхши бўлганлигини, Сафаркуловни тортинчоқ, кўпчиликка ўтириш ва тантаналар вақтида кўп қўшилмайдиган, хизмат юзасидан хизматдошларига ва аскарларга нисбатан талабчанлиги бўйича тавсифлашини, у хам бир неча бор тезкорнавбатчи бўлиб тайинланганлигини, гохида бирбирига навбатчиликни топширганликларини, Сафаркулов Х.И.га сухбат чоғида «аскарга рахмим келиб ухлашга юбориб ўзи навбатчилик қилганлиги» тўғрисида айтганида, унга Сафаркулов Х.И. «Сен хеч качон ёрдамчини ухлашга ётоқхонага юборма, акс холда ташқаридан биронбир киши келиб сени ўлдириб, ҳамма қуролларингни олиб кетади. Хеч ким билмай қолади» деб айтганлигини, Сафаркулов Х.И.нинг шу насиҳатидан сўнг ёрдамчи аскарини дам олишга юбормайдиган бўлганлигини, Сафаркулов Х.И. биронбир шахс билан уришибжанжаллашганлиги тўғрисида билмаслиги ҳақида қўрсатуви билан. (1-жилд, 192 иш.в.).

 

1996 йил, 28 ноябр кунги олиб қўйиш баённономасига биноан, 9232-сонли харбий қисм прапоршиги АннагельдиевР.Т.дан шу харбий қисм тезкорнавбатчи хонасидаги қуроласлаҳа сейфидан талонтарож қилинган ва иссиқ сув трассаси тагидан қидирув жараёнида топиб олинган № 7659 сонли ПМ русумли пистолет, унга тегишли бўлган икки дона магазин ва 143 дона 9 мм. ўқдорилар олинганлиги қайд қилинган. (1-жилд, 62 иш.в).

 

Тезкор-навбатчининг хонасидаги қўроласлаҳа сейфига уланган сигнализацияни қаерда туриб ўчириш мумкинлигини, у ишлаган сигнализацияни тоувуши пастлиги 1999 йил 17 август куни, ўтказиладиган тергов экспериментида (видео тасмага) қайд қилинган (4-жилд, 76-79 иш.в).

 

Дастлабки тергов даврида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Жуманов Рахимов Н.М.Д.ни у 9232-сонли харбий қисм бўйича тезкорнавбатчи Сафаркулов Х.ни ўлими тўғрисида 1996 йил 28 ноябр куни эрталаб хизматга келганида эшитиб билганлигини, шу куни тезкорнавбатчининг қуроляроғ сейфидан Макаров пистолети, магазин ва ўқдорилар ўғирланганлиги тўғрисида эшитганлигини ва майор Хасанов хизматдан бўш бўлган харбий қисм шахсий таркибини сафлаб у нарсаларни харбий қисм худудида ва унга яқин бўлган жойларда ишлашни буюриб гуруҳларга бўлиб ташкиллаштирганлигини, уларни гуруҳга ундан ташқари Кузнецов ва Верховўхлар кирганлигини, у Кузнецов билан биргаликда шуп ёрдамида харбий қисм бошқармаси ва ташқи девор оралигидаги худудни харбий қисмга марказий киришчиқиш эшиги томондан текшира бошлаганликларини, киришчиқиш йулидан иссиқ сув трассаси буйлаб тахминан 8-10 метрча излаб юргандан сўнг шупим бирон-бир қаттиқ нарсага тиралганини, шуп билан кавлаган вақтда иссиқ сув трассаси тагидан ердан қизғиш рангли полиэтилен топилганлигини, у полиэтилен ичида Макаров пистолети, унга тегишли иккита магазин ва бир нечта коробка ўқлар борлигини кўрганини, ва бу ҳақда Хасанов ва Верховўхларга айтганлигини, топилган нарсаларни Аннагельдўев видеокамерага олганлигини, ундан ташқари шу топилган излаш вақтида марказий киришчиқиш йулагидан токи шу топилган жойгача ва орқа йуналишда «солдат этиги протекторлари» из бўлганлигини, қавариқ изи ..риб харакат қилганлиги тўғрисида, далолат беришлигини, у солдат ва зобитлар этигини протектор изларини фарқини бир неча йил хизмат қилганлиги учун жуда яхши билишлиги ҳақида қўрсатуви билан (1-жилд, 149 иш.в.; 4-жилд 154-156 иш.в).

 

Бундан ташқари судланувчи Рахимов Н.М.нинг берган қўргазмалари, қўрсатувларини ҳодиса   бўлган жойда (алдаб, ёлғон кўргазма бераётгани ва Сафаркулов Х.И.нинг ўлдирилган холатларига тўғри келмайдиган, бирбирига зид қеладиган кўргазмалари видео тасмада яққол қўриниб тўрганлиги) теқшириш, тергов хараклари Сафаркулов Х.И.нинг қасддан ўлдирилганлиги иш холатига, яъни жиноят ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида аниқланган холатларни ҳолисона қарамақаршилиги, айнан Рахимов Н.М.нинг содир этган жиноятлари учун жавобгарликдан буйин товлаш мақсадида ёлғон кўргазма бериб фукаро Биккуловни ўта оғир жиноят содир этганликда тухматлаши, Биккуловнинг кўргазмаси, Биккулов билан ўтқазилган юзлаштирув баённомалари ва мутахассис Скворцова И.нинг кўргазмалари билан хам ўз тасдиқини топади (1-жилд 270-271 иш.в.; 2-жилд 14-44, 107 иш.в.; 4-жилд 15-16, 19-28, 244-245; 246-248, 249-252 иш.в.).

 

Шунингдек, Биккуловнинг жиноят содир бўлган жойда бўлмаганлиги ва у жиноятни содир эимаганлиги дастлабки тергов ва суд мажлиси даврида сўроқ қилинган гувоҳлар Трегулов И.Р., Трегулова Н.И.Юабдуллаев Н.Н., Абдуллаева И., Габидуллина Г.А. ва Абдухалилов А.ларнинг қўргазмалари билан тўлиқ исботланади (1-жилд 272-273 иш.в., 2-жилд 27, 28, 53, 54, 89-90 иш.в.; 3-жилд 197-206 иш.в.).

 

1996 йил 26 ноябр кунги №131 сонли суд-тиббиёт экспертининг хулосасига биноан, Сафаркулов Х.И.нинг ўлими хаёт билан чиқиша олмайдиган оғир очиқ бош мия жарохати, калла гумбаз суякларининг, чакка, пешона,ўнг тепа суякларининг майдаланиб ботиқ синиши, калла асос суякларининг дарзсимон ёрилиши, бош миянинг оғир даражали эзилиши, бош мия ва мия пардаларига қон қуйилишлари каби оғир шикастлар натижасида вужудга келганлиги, Сафаркулов Х.И.нинг бошидаги жаррохатлар қиррали ёки ўткир бурчакли (Рахимов Н.М.нинг кўргазмасида аниқ «темир угольник»деб айтилганлиги ва иш буйича Биккулов жиноят содир этган жойда бўлмаганлиги ва у жиноят содир этмаганлигини инобатга олган ҳолда, ушбу хулоса билан жиноят фақат Рахимов Н.М. томондан содир этилганлигини холисона тасдиқлаб турибди) жисмларининг кўп маротаба таъсирида етказганлиги, қайд қилинган (1-жилд 17-23 иш.в.).

 

1996 йил 10 декабр кунги № 62 сонли суд-тиббий криминал текшируви хулосасига биноан, текширувга келтирилган мархум Сафаркулов Х.И.нинг бош суягидаги жарохатлар қаттиқ бурчакли ясси кенгликка эга бўлган жисм таъсирида етказганлиги қайд қилинган.

 

1996 йил 28 ноябр кунги олиб қўйиш баённомасига биноан, оддий аскар Рахимов Н.М.дан харбий кийимлари, яъни кител, шим ва этиклари олинганлиги қайд қилинган (1-жилд 56 иш.в.).

 

1999 йил 14 сентябр кунидаги 3 32-сонли амбулатор суд-психиатрик актига биноан, айбланувчи Рахимов Н.М., аввал рухий касалликлар билан касал бўлмаганлиги, жиноятни содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз харакатларини бошқара олганлиги, яъни ақли расо деб топилганлиги ва ўзининг руҳий ҳолати бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларида мухтож эмаслиги қайд қилинган (4-жилд, 235-236 иш.в.).

 

Суд юқорида қайд этилган далил ва исботлар билан судланувчи Рахимов Н.М.ни жиноят содир этганлик факти ўз тасдиқини топди деб ҳисоблайди.

 

Суд, судланувчи Рахимов Н.М.ни содир этган жиноий харакатларига баҳо бериб, уни жиноий харакатини УзР ЖКнинг 292 моддаси билан, яъни у 1996 йил 27 дан 28 ноябрга қадар зарарли оқибатларни олдини олиш учун 9232-сонли харбий қисм тезкорнавбатчининг ёрдамчиси бўлиб тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ички хизмат уставинининг 264, 287, 292, 295 ва 296 моддаларининг қоидаларини, тезкор-навбатчи Сафаркулов Х.И.ни оғир шикаст етказиб ва қасддан ўлдириб, ўқотар қурол, иккита магазин ва ўқдориларни талонтарож қилиб эгаллаб, зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузганликда тавсифлайди.

 

Шунингдек, суд судланувчи Рахимов Н.М.нинг содир этган жинойи харакатини УзР ЖКнинг 97 модда 2 қисми «в, г, ж, и, о» бандлари билан, яъни у 1996 йил 28 ноябр куни тахминан соат 02-00лар атрофида, таъмагирлик ниятида, бошқа жиноятларни яшириш ва у жиноятларнинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида, аён ожиз аҳволда бўлган ва ўз хизмат бурчини бажараётган Сафаркулов Х.И.ни бошини ўнг тепа қисмига темир угольник билан бир неча марта қаттиқ азоблаш усули, ўта шафқатсизлик билан уриб, унга ўлими хаёт билан   чиқиша олмайдиган оғир шикастлар етказиб, уни қасддан ўлдирганликда тавсифлайди.

 

Шунинг билан бирга суд судланувчи Рахимов Н.М.га дастлабки тергов идораси томонидан Уз. Р. ЖКнинг 283 моддаси 2 қисми «б» банди; 301 моддаси 2 қисми, 3 қисми «а» банди билан қўйилган айбловларни ортиқча эълон қилинганлиги сабали унинг зиммасидан чиқаришни лозим деб топади, чунончи бу қўйилган айбларни, унинг айбига қўйилган Уз. Р. ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми «в, г, ж, и, о» бандлари тўлиқ ўз ичига қамраб олади.

 

Шунингдек, суд судланувчи Рахимов Н.М.ни жиноий харакатини Уз. Р. ЖКнинг 33 моддасига биноан, Уз. Р. ЖКнинг 247 моддаси 3 қисми «а» банди билан, яъни у 1996 йил 28 ноябр куни тахминан соат 02-15 лар атрофида 9232-сонли харбий қисм буйича тезкорнавбатчисининг ёрдамчиси бўла туриб, босқинчилик йули билан ўқотар қурол 7659 сонли ПМ русумли пистолетни ва унга тегишли бўлган икки дона магазин, 143 дона 9 мм. ўқдориларни қонунга ҳилоф равишда эгалаганликда тавсифлайди.

 

Шунингдек, суд судланувчи Рахимов Н.М.га дастлабки тергов идораси томонидан Уз. Р. ЖКнинг 164 моддаси 2 қисми «а» банди, 3 қисми «г» банди билан қуйилган айбловни ортиқча эълон қилинганлиги сабабли унинг зиммасидан чиқаришни лозим топади, чунончи бу қўйилган айблар унинг айбига қўйилган Уз. Р. ЖКнинг 247 моддаси 3 қисми «а» бандида тўлиқ ўз ичига қамраб олади.

 

Шунингдек, суд судланувчи Рахимов Н.М.нинг жиноий харакатларини Уз. Р. ЖКнинг 248 моддаси 1 қисм билан, яъни у 1996 йил 28 ноябр куни, тахминан соат 02-20 лар атрофида, тегишли руҳсатномасиз ўқотар қурол 7659-сонли ПМ русумли пистолетни ва унга тегишли бўлган икки дона магазинни, 143 дона 9 мм. ўқдориларни қонунга ҳилоф равишда олиб юрганликда ва сақлаётганликда тавсифлайди.

 

Суд, судланувчи Рахимов Н.М.га нисбатан жазо тайинлашда, жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини, иш холатларини, хамда судланувчини шахсини инобатга олади, Рахимов Н.М.ни муқаддам судланмаганлиги, оилавий шароитини, ёшлигини, жазони енгиллаштирувчи, жиноят натижасида оғир оқибатлар келиб чиққанлигини, жазони оғирлаштирувчи холатлар деб топади.

 

Бинобарин Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 454-457, 460-469, 465-468, 471-473 моддаларини қўллаб, харбий суд хукм қилади,

 

Х У К М

 

РАХИМОВ НУРДИНЖОН МАМАДЖАНОВИЧ – Ўзбекистон Респрубликаси ЖКнинг 292 моддаси, 97 моддаси 2 қисми «в, г, ж, и, о» бандлари, 247 моддаси 3 қисми «а» банди, 248 моддаси 1 қисми билан айбдор деб топилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 292 моддаси билан 2 (икки) йил муддатига озодликдан маҳрум қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми «в, г, ж, и, о» бандлари билан 17 (ун етти) йил муддатига озодликдан махрум қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 247 моддаси 3 қисми «а» банди билан 10 (ўн)йил муддатига озодликдан махрум қилинсин ва молмулки мусодара қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248 моддаси 1 қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан махрум қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59 моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил Рахимов Нурдинжон Мамаджановични 20 (йигирма) йил муддатга озодликдан махрум қилинсин.

Мол-мулки мусодара қилинсин.

Жазони қаттиқ тартибли колониялар ўташлик тайинлансин.

 

Рахимов Н.М.га нисбатан эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш қолдирилсин. Жазони муддати 1997 йил 7 августдан бошлаб хисоблансин.

 

Далиллий ашёлар; этик лапкаси, Рахимовнинг кийими, Бобохоновнинг шими ва 2-сочиқ, Биккуловнинг курткаси, Бобохоновнинг бушлати, қўлқоп (перчатки в газете), 43 размерли бир жуфт (Берцў) этик, тўппонча (пистолет) топилган жойдан олинган тупроқ (почва), 1 дона ПШ шим, уч хил рангли комуфляж, шим ва куртка, куртка, уч хил рангли куртка, тортқич (подтяжки) беретка, куртка ва шим (маскировочная), кук рангли пахтали шим хукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилинсин.

 

  • тергов характларни ёзилган 1 дона видео тасма жиноят ишида сақлансин. 

Халқ маслаҳатчилари 2 имзо

Эслатма:

Хукм раислик қилувчи томонидан маслахатхонада «Ятрань» ёзув машинкасида ёзилди. 

 

Раислик қилувчи     имзо

 

Раислик қилувчи   имзо

Хукмдан норози томонлар, хукм ўқилгандан кунидан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида, судланган эса хукм нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддатда Ўзбекистон Республикаси Харбий суди орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Харбий хайъатига кассация шикояти ва эътироз келтириши мумкин.

48-ҲУКМЛАР, СУД СИСТЕМАСИ

00.06.09-КАМОЛИДДИН САТТОРОВ ҲУКМИ

ҲУКМ

Ўзбекистон Республикаси номидан

2000 йил 09 июнь                                           Асака шаҳри

 

        Ушбу куни Асака шахар судининг ўз идора биносида очиқ суд мажлиси бўлиб раислик этувчи Асака шахар судининг раиси М.Холматов. Халқ маслахатчилари Ахунов А., Каримов А.лардан иборат ҳайъатда Фозилжонов М.нинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Асака шаҳар прокурори ёрдамчиси Аблязов П., адвокат Ғозиева Ж.ларнинг иштирокида.

 

        Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддаси 3-қисми, 156-моддаси 2-қисми «д» банди, 159-модданинг 4-қисми, 216-моддаси, 244-1 модданинг 3-қисмми «а» банди, 242-моддани 1-қисми, 25-155-моддани 1-қисми «а, б» бандлари ва 25-161-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда Сатторов Камолетдин Джураевични айблаш ҳақидаги № 1-125 сонли жиноят иш  кўриб чиқилди.

                             Судланувчи Сатторов Камолетдин Джураевич-

                             1970 йил 11 февраль куни Сурхандарё вилоятида

                             туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Ўзбе-

                             кистон республикаси фуқароси, оилалик, уч

                             нафар фарзанди бор, партиясиз, депутат эмас,

давлат мукофотларини олмаган, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, хеч қаерда ишламайди. Андижон шахар Тожик кўчаси 16 уйда яшаб келган, иш бўйича эҳтиёт чораси 03.02.2000 йил кунидан қамоқда айблов хулосасини олган.

 

        Суд мажлисида судланувчи Саттаров К.Д. ва гувоҳларнинг қўрсатувларини эшитиб, ишда мавжуд бўлган ёзма даллиларни текшириб муҳокама қилиб, суд ҳайъати қуйидагиларни

 

аниқлади:

 

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 1970 йил 11 февраль куни Сурхандарё вилояти Денау шаҳрида туғилиб, Андижон шаҳар Тожик кўчаси 16 уйда яшаб келиб, ҳеч бир жойда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан келган ҳолда, вояга етмаган болаларни уларнинг ота-оналари иҳтиёрида иш тарзда динга ўқитиш, уруш чиқариш учун иғво қилиш ва Ўзбекистон Республикасида вазиятни бекарорлаштириш мақсадида диний мансублигига қараб аҳоли гуруҳларнинг ўртасида адоват, нифоқ келтириб чиқариш учун суиқасд қилиб Ўзбекистон Республикаси худудий яхлитлигини Конституцияга хилоф равишда бўзиш мақсадида шунга даъват қилувчи материалларни диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йуғирилган адабиётларни ўз уйида сақлаб, тарқатиб, фаолияти тақиқланган диний ташкилот «Хизб-ут-Тахрир» диний экстремистик ташкилотининг фаолиятида актив қатнашиб ўзининг бу харакатлари билан Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 2-қисми, 156-моддани 2-қисми «д» банди, 159-моддани 1-қисми, 216-моддаси, 244-1 моддани 3-қисмини «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган.

        Яъни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 2000 йил февраль ойининг бошларида тергов даврида аниқлашни имкони бўлмаган «Абдуллох» исмли шаҳсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган «Хизб-ут-Тахрир» диний партиясини норасмий босмахоналарида чоп этилган диний экстремизм, сепаратизм, ва ақидапарастлик ғоялари билан йуғурилган, фуқароларнинг тотувлигини бузиш, тўхтовсиз вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш, «Хизб-ут-Тахрир» «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» варақасининг ўрганиб Ўзбекистон Республикаси амалдаги давлат тузумини қоралаб, «Хизб-ут-Тахрир» партия режаларини хаётга тадбиқ қилиш, куролли исён, яъни «Жиҳод» йўли билан исломий давлатни барпо қилиш, мусулмонларнинг фарзи эканлиги ҳақида ишонтириш туйғуларни ўргатиш ва фанатик хусусиятларга эга бўлган диний фундаментализм ва ақидапарастликга дунёқарашлар сингдирилган шаҳслардан иборат бўлган «Халифалик» давлатни қуриш тарафдорлари доирасини кенгайтирган.

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич 2000 йил 02 феврал куни Андижон шаҳар Узум бозоридаги фуқароларга «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» сарлавхали варақасини тарқатганида милиция ходимлари томонидан ушланиб холислар иштирокида, ёнлари текширилганида уни устида бўлган қора курткасини пастки унг чунтагидан 5 (беш) дона 27 январь 2000 йил кунги «Хизб-ут-Таҳрир» «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» сарлавҳали варақалар топилиб хужжатлаштириб олинган.

        2000 йил 02 февраль куни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични Андижон шахар Тожик кўчаси 16 сонли яшаш уйида ўтқазилган тинтув даврида меҳмонхонасидаги шкафни ичида бўлган китоблар орасидан 2 дона «Хизб-ут-Тахрир»нинг 23.12.99 йил куни чоп этилган «Суриядаги мустақил фикр учун камоққа олишлар ва 27.01.2000 йил куни чоп этилган «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар сарлавхали варакалар, 1 дона Бутун дунё Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш жамияти номига ёзилган аризалар 1 варақдан иборат хатлар топилиб, холислар иштирокида баённома орқали олиниб ашёвий далил тариқасида ишга қўшилган.

        Андижон вилояти матбуот бошқармаси қошидаги норасмий равишда олиб қелтирилиб тарқатилаётган нашрлар, аудио ва видеокассеталарни ўрганиш комиссияси мутахасисининг 18 февраль 2000 йил яқуни судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич уйидан олинган бир дона «Устоди авваи» номли диний китоб соф диний адабиёт эканлиги, хеч кандай диний экстремизм, фундаментализм ғоялари йуклиги, конституцион тузумга қарши фикрлар қелтирилмаганлиги баён қилинган, ушбу куни уни ёнидан ва уйидан топилган «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» ва «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» сарлавҳали варақалар ҳалифалик тузумдан бошқа тузумни тан олмасликка ва сепаратизимни ташвиқ қилувчи факат ислом ҳалифалик давлатини барпо қилишга даъват қилувчи варакалар эканлиги ҳакида хулоса берилган.

        Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб, айбига мутлақо иқрор бўлмасдан, 2000 йил 02 февраль куни дадаси билан бирга Андижон шаҳар Узум бозорига харажат қилиш учун боришганлигини у бозордаги совун сотадиган жойда борганлигини, у ерда милиция ходимлари уни варака тарқатаетгаликда гумон қилиб ушлашганлигини, лекин у ҳеч кандай варака таркатмаганлигини, «Хизб-ут-Таҳрир» партиясига аъзо эмаслигини , уни уйида ўтқазилган тинтув даврида топишган варакалар ҳам тегишли эмаслигини, уйида варақа сақламаганлигини, улар қаердан қелиб колганлигини билмаслигини, тергов даврида милиция ходимлари унга тайзик хакикатда «Хизб-ут-Таҳрир» га акаси орқали аъзо бўлганлиги ва айбига иқрорлигини кўрсатиб ёзган тушунтириш хатларини милиция ходимларини тайзики остида ёзилганлигини, ушбу тушунтириш хати ва сўроқ баённомаси нотўғри эканлигини, уни охирги айбига иқрор бўлмасдан берган қўрсатуви тўғри эканлигини кўрсатиб ўтди.

        Судланувчи Саттаров К. Д. Суд мажлисида айбига мутлако иқрор бўлмасдан кўрсатув берсада унинг жиноий қилмиш ҳаракатлари қўйидаги даллилар билан ҳам тасдиқланади:

        Гувоҳ Худояров Абдулла суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувни тасдиқлаб, 2000 йил 02 февраль куни Андижон шаҳар Узум бозорида харажат қилиб юрганида, унга нотаниш бўлган шаҳс фуқароларга варрақа тарқатаётганлигини кўрганлигини, бир оздан сўнг милиция ходимлари унга шаҳсни ушлашганлигини, унга холис сифатида қатнашишликни таклиф қилинганида рози бўлганлигини, уша шахсий узини Саттаров Камолетдин Андижон шахар Таджик кучаси 16 уйда яшашганлигини айтганлигини, унинг ёнларини кўздан кечиришганида 6 дона «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» деб номланган варақалар топилганлигини уларнинг холислигида ҳужжатлаштириб олишганлигини қўрсатиб ўтди.

        Гувоҳ Рахмонов Дониёрбек суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб 2000 йил 02 феврал куни Андижон шақар Узум бозорида харажат қилиб юрганларида, унга нотаниш бўлган шахс фукароларга варака тарқатаётганлигини кўрганлигини, бир оздан сўнг милиция ходимлари уша шахсни ушлашганлигини, унга холис сифатида қатнашишликни таклиф қилинганида рози бўлганлигини, ўша шахс ўзини Саттаров Камолетдин, Андижон шаҳар Тожик кўчаси 16 уйида яшашлигининг айтганлигини, уни ёнларини кўздан кечиришганда 5 дона «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» деб номланган варақалар топилганлигини, уларни холислар иштирокида хужжатлаштириб олинганлигини кўрсатиб ўтди.

        Гувоҳ Зокиров Обиджон суд мажлисида тергов даврида берган кўрсатувини тасдиқлаб 2000 йил 02 феврал куни Андижон шаҳар «Темур Малик» хиссадорлик жамиятида тунги навбатчилигида турганида соат 22-30 ларда милиция ходимлари келишиб, Андижон шахар Тожик кучаси 16 уйда тинтув ўтказилишини, тинтувда холис бўлиб қатнашишликни таклиф қилишганида рози бўлганлигини, ушбу уйда ўтқазилган тинтув даврида меҳмонхонасидаги шифоньер ичида китоб орасида 1 дона «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» 1 дона «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» деб номланган варакалар, 11 дона бланкалар, 7 дона Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиб жамиятига ёзилган аризалар топилганлигини, ушбу топилган нарсаларни уларни холислигида хужжатлаштирилиб олишганлигини кўрсатиб ўтди.

 

        Гувоҳ Саттаров Жўра суд мажлисида тергов даврида берган қўрсатувини тасдиқлаб, 2000 йил 02 февраль куни кеч соат 22-30 ларда уйига кетаётганида милиция ходимлари қелишиб Андижон шахар Таджик кўчаси 16 уйда тинтув ўтқазилишни, тинтувда холис бўлиб қатнашганлигини таклиф қилинганлигида рози бўлганлигини, ушбу уйда ўтқазилган тинтув даврида мехмонхонасидаги шифоньер ичида китоб орасида 1 дона «Мусулмонлар яхудийларни дўст тутмайдилар» 1 дона «Суриядаги мустақил фикр учун қамоққа олишлар» деб номланган варакалар, 11 дона бланкалар, 7 дона Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиб жамиятига ёзилган аризалар топилганлигини, ушбу топилган нарсаларни уларни холислигида хужжатлаштирилиб олишганлигини кўрсатув бериб ўтди.

        Гувоҳ Саттарова Адолатхон суд мажлисида тергов даврида берган қўрсатувини тасдиқлаб, судланувчи Камолдин кичик ўғли эканлигини, катта ўғли Муроджон қамалиб кетганлигини ўғли Камолитдин Хизб-ут-Тахрирга аъзо бўлмаганлигини, варақа тарқатмаганлигини, уларни уйидан топилган варақаларни қаердан қелиб қолганлигини билмаслигини, Бутун дунё инсонлар хукукини химоя қилиш жамиятига ёзилган аризалар унга топиши эканлигини қўрсатиб ўтди.

        Қўшимча гувоҳ Исматуллаев Маҳмуджон Андижон вилоят ИИБ 2-милиция бўлинмасида ЖКЮ ходими эканлигини 2000 йил 02 февраль куни милиция бўлинмасида Саттаров Камолетдин Узум бозорида варақа тарқатганлиги учун ишлаб олиб келинганлигини. Саттаров К.ни яшаш уйидан 2 дона варақалар топилганлигини. Саттаров К. тушунтириш хатлари ўз ихтиёри билан ёзиб берганлигини, унга улар томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлигини кўрсатиб ўтди.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични терговнинг охирида ва судда айбига мутлақо иқрор бўлмагандан берган қўрсатувини ўзини жавобгарликдан олиб қочиш учун ҳимоя важларидек ҳисоблаб, уни дастлабки текширув давридаги жиноят ишининг 5-варақасида мавжуд бўлган тушунтириш ва тергов давридаги 06.02.2000 йил кунги сўроқ баённомасида айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувларини суд ҳайъати уни айблашда асос қилиб олади.

        Бундан ташқари судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич айби шахсий кийимини кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш ҳақидаги, Саттаров К.Д.нинг яшаш жойида тинтув ўтқазиш ҳақидаги баённомалар, жиноят ишини 4-варақасидаги «Мусулмонлар яҳудийларни дўст тутмайдилар» сарлавҳали ва 8-варақаларидаги «Суриядаги мустақил фикрлар учун қамоққа олишлар» сарлавхали варақалар. Андижон вилоят матбуот бошқармаси қошидаги норасмий равишда олиб келтирилиб тарқатилаётган нашрлар, аудио ва видеокассеталарни ўрганиш комиссияси мутахасислари 18 февраль 2000 йил кунги хулосасида жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа ёзма далиллар билан ҳам тўлиқ исботини топади.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров К.Д.га нисбатан дастлабки тергов даврида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 1-қисми ва 156-моддани 1-қисмлари билан қўйилган айбларни судланувчининг қилмиш харакатларида мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, ушбу ҳаракатлар эса характерига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 145-моддани 2-қисмига, 159-моддани 1-қисмига тўғри келишлигини назарда тутиб судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 145-моддасининг 3-қисми билан қўйилган айбни шу модданинг 2 қисмига ҳамда 159-моддаси 4-қисми билан қўйилган айбни шу модданинг 1-қисмига қайта малақаланиш, суд хайъати шунингдек судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевичнинг қилмиш харакатларида жиноий уюшма ташкил этиш шунингдек уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолиятини ҳамда қўпорувчилик қаракатлари йўқлигини инобатга олиб,   Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-155-модданинг 3-қисми, 242-модданинг 1-қисми ва 25-161-моддалари билан қўйилган айбларни судланувчининг зиммасидан чиқаришни лозим топди.

        Қелтирилган далиллар мажмуи билан судланувчи Саттаров К.Д.Нинг қилмиш жиноятлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модданинг 2-қисми, 156-модданинг 2-қисми «д» банди, 159-модданинг 1-қисми, 216-моддаси, 244-1-модданинг 3-қисми «а» бандларига тўғри келиб тасдиқланади.

        Суд ҳайъати судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич шахсини ўрганиб, унинг муқаддам судланмаганлигини, оилалик бўлиб, қарамоғида   3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини аниқлади ва буларни унга нисбатан жазони енгилаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблади.

Суд ҳайъати судланувчи Саттаров К.Д.га жазо тури ва меёрини тайинлашда унга нисбатан жазони енгиллаштирувчи ва иш ҳолатларини инобатга олиб, қонун санкцияси доирасида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини давлат фойдасига мусодара қилиб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашлигини лозим деб топади.

Бинобарин, қелтириб ўтилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 454, 457, 460, 463, 465-468, 471, 472 моддаларига амал қилиб суд ҳайъати ҳукм қилади:

 

ҲУКМ

 

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевични зиммасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-155-моддани 1-қисми ва 25-161-моддалари чиқарилсин.

 

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич қилмиш харакатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-моддани 3-қисмидан шу модданинг 2-қисмига, 159-модданинг 1-қисмига қайта малакалансин.

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модда 2-қисми, 156-моддани 2-қисми «д» банди, 159-моддани 1-қисми, 216-моддаси, 244-моддани 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 156-модданинг 2-қисми «д» банди билан 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 145-модданинг 2-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-модданинг 1-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 216-моддаси билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров К.Д.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1 моддани 3 қисми «а,в» бандлари билан ўзига тегишли бўлган мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Судланувчи Саттаров Камолетдин Джураевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман кўшиш йўли билан қаттиян ўташлик учун ўзига тегишли бўлган мол мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилсин.

Жазони ўташ муддати 2000 йил 03 февраль кунидан бошлаб умумий тартибли колонияларда ўтаттиришлик белгилансин.

Ашёвий далил судланувчи Саттаров К.Д.нинг ёни ва уйидан топилган «Хизби-ут-Тахрир» уюшмасига тегишли бўлган 5 дона «Мусулмонларни яхудийлар дўст тутмайдилар» сарлавҳали 1 дона «Сурияда мустақил фикр учун қамоққа олишлар» сарлавҳали варақалар, 6 дона Бутун дунё инсонлар ҳуқуқини қилиш жамиятига ёзилган аризалар ва 11 дона бланкалар ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилинсин.

Ҳукмдан норози томонлар 10 кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоят ёки протест қелтиришлари мумкинлиги судланувчига эса бу муддат ҳукм нусхаси қўлига олган кундан эътиборан ҳисобланиши тушунтирилсин.

 

Раислик қилувчи: Имзо

Халқ маслаҳатчилари: 1 имзо; 2 имзо

 

Ҳукм аслига тўғри: Асака шаҳар

                           судининг раиси       муҳр имзо