15-ИНТЕРВЬЮлар, 52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ

BBC РАДИОСИга берилган ИНТЕРВЬЮ

1- савол:

а) Сиз Ўзбекистондан кетганингиздан бери Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаолиятида кескин бурилишлар рўй берди, деб ҳисоблайсизми?

б) Сиз билан бир қаторда ишлаган ҳамкасбларингиз ҳаёти хавф остида эканлигидан хавотирланмайсизми?

в) Ҳозирда Франциядан туриб амалга ошираётган инсон ҳуқуқлари фаолиятингизни қанчалик самарали деб ҳисоблайсиз?

Жавоб:

а) Мен ҳорижга чиқиб кетганимдан кейин Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) фаолиятида кескин бурилиш рўй берди, дейиш қийин. Кескин бурилишни ташкилот фаолиятининг кучайиши ёки сусайиши нуқтаиназаридан қарасак, унинг фаолияти сусайганлигини сезиш мумкин. Гарчи аъзоларимиз томонидан ўтказилаётган мониторинг кўлами сезиларли пасаймаган бўлса-да, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича тўпланган информацияни қайта ишлаш, тартибга солиш ва уни тарқатиш йўналишида ишимиз сезиларли сусайди.

ЎИҲЖ фаолиятидаги сусайишнинг талай сабаблари бор. Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг асосий зарбаси диндорларга қаратилган бўлса, бу борада иккинчи ўринга иккиланмай ЎИҲЖни қўйиш мумкин. Ташкилотимизнинг 20 га яқин аъзосига қарши ҳукумат жиноий иш қўзғатди. Ҳозирги кунда ташкилотимизнинг 9 аъзоси қамоқхоналарда сақланаяпти. Ҳукумат ташкилотимизнинг Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлимларини тагтомири билан йўқотишга ҳаракат қилди ва анча «муваффақиятларга» эришди. Бу йўлда ҳукумат турли усулларни қўллади.

Масалан, бир регионал ташкилотимиз раҳбарини қамоққа олиб, озодликка чиқиш эвазига унинг олдига икки шарт қўйишган. Шулардан бири – озодликка чиққач, у бошқараётган бўлимимизни бошқа бир ҳуқуқбонлик ташкилотига қўшиш бўлган. Худди шундай бўлди. Бу информация менга, – ҳали Тошкентдалигимдаёқ, – ўша вилоятда ҳуқуқтартибот органларида ишлайдиган бир танишимдан келган эди. Афсус-ки, унинг номини мен ҳозир ошкор эта олмайман.

70-чи йиллар бошида тузилган «Москва Хельсинки Гуруҳи» (МХГ) СССРда биринчи ҳуқуқбонлик ташкилоти бўлган. 3-4 йиллик фаолияти пайтида ҳукумат унинг кўпгина раҳбар ва аъзоларини қамаган. МХГ раҳбарияти ташкилот фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Бундай воқеалар тарихда кўп. 2006 йил июнида мен шу масалани бир неча регионал раҳбарларимизга айтдим, бироқ улар курашни давом эттириш кераклигини уқтиришди.

б) Турган гап, хавотирланаман. 2001 йил 7 июль куни Ички ишлар вазирлиги ертўласида қийнаб ўлдирилган Шавриқ Рўзимуродов ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси эди. Унинг жасоратига ҳаммамиз қойил қолар эдик. ЎИҲЖда Шавриқ каби қўрқмас, адолат учун курашни ўзининг бурчи деб ҳисобловчи аъзолар кўп эканлигидан мен фаҳрланаман. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Ҳукуматнинг ЎИҲЖни кўришга кўзи йўқ ўзининг бу позициясини у 17 йилдан бери яширмай, очиқойдин намойиш қилиб келмоқда. Шунинг учун ташкилотимиз аъзоларининг хавфсизлигидан хавотирда бўлишга асос бор.

в) Менинг кейинги 17 йиллик умрим ва фаолиятим ЎИҲЖ билан боғлиқ. Менинг қилган ишларимга таниш ва нотаниш одамлар баҳо беришар, деб ўйлайман. Менинг ёшим 70 га яқинлашмоқда. Раҳбарликни мамлакат ичида яшовчи одамга топшириш керак. Бироқ, нега мен бу ишни илгарироқ қилмадим? ЎИҲЖ салкам 17 йил олдин ташкил этилган, унинг раҳбарияти 6 марта Адлия вазирлигига ариза (ва бошқа ҳужжатлар) топшириб, ташкилотни давлат рўйхатига олишни сўраган. Бироқ, АВ куракда турмайдиган баҳоналар билан рад жавобини бераверган.

Жорий йилнинг 21 октябрида ЎИҲЖ Франция ҳукумати томонидан давлат рўйхатига олинди ва унга халқаро мақом берилди. Биз ҳозир ташкилотнинг Ўзбекистонда қурултойини ўтказиш, раҳбариятини шакллантириш ва «деюре» тан олдириш устида ишламоқдамиз. Ташкилотимизнинг асосий офиси Францияда, бир қатор чет эл мамлакатларида эса унинг бўлимлари бўлади.

Ташкилотнинг бош раҳбари (президенти) ҳам ўзгарадиташкилотнинг 2009 йил биринчи ярмида бўлиб ўтадиган конгрессида мен уни ёш, тилларни яхши биладиган ҳамда ҳуқуқбонликдан яхши хабари бор одамга топшираман. Шундай одамни, иншааллоҳ, топдик. Менинг Европада қилган ишларим самараси ҳақида 1-2 йилдан кейин (Худо умр берса) баҳс этилса яхши бўлар эди, деб ўйлайман.

2-савол:  

Сизга саволим шу-ки, биз мусулмонлар кўп тазйиқларга учрадик, кўп инсонлар турмаларда жон бераяпти, ҳатто аёллар ҳам қамоққа ташланаяпти; ҳозир Ўзбекистон заиф ҳолатда: на журналист бор, на инсон ҳуқуқи бор, ҳаммасини ҳайдаб, қамаб бўлди; у – ўзбекнинг, ҳатто ёш гўдакларнинг ҳам қонини тўкди; сиз бунга нима дейсиз?

Жавоб:

Гапларингизҳақиқат, Ўзбекистонда вазият ўта оғир, одамларга нисбатан ҳукумат зулмининг поёни йўқ. Менинг диний билимим йўқ, бироқ мен кўп диний уламолардан эшитганман-ки, Қуръони карим ва ҳадисларда битилган, қисқа қилиб айтилса: «Зулмга қарши курашиш керак» деган маънони билдирадиган хатлар бор экан. Мамлакатимиз мустақиллиги даврида фақат 1989-92 йиллардагина ҳокимиятни сақлаб қолишга интилаётган коммунистик тузумга қарши оммавий кураш, – Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатининг кураши, – кузатилди, холос.

Менинг яхши эсимда бор, бу курашни диний қатлам қўллабқувватламади. Шундай бўлса-да, кураш халқ ғалабаси билан тугашининг эҳтимоли катта эди, бироқ «Бирлик» раҳбарияти Ислом Каримов одамлари усталик билан қўйган тузоққа илиндилар. Ҳозирда улар бирбирига бармоқ ўқталиб: «Сен хоинсан!», «Йўқ, сенинг ўзинг хоинсан!» дейишдан нарига ўтаётганлари йўқ.

Бизнинг ташкилотимиз ҳисобкитоби бўйича ҳозирги кунда 30.000 дан ортиқ одамлар диний эътиқоди учун қамоқхоналарда сақланмоқда. Мен бир оиладан 6 ака-ука қамалганини биламан, уларнинг иккисининг жасади қамоқхоналардан уйига келди. Бир оиладан 3-4 одам қамалганлар ҳам кам эмас. Менинг билишимча, қамоқхоналардаги диндорларнинг оила аъзолари, қариндошуруғи ва ёрудўстлари уларнинг озодлиги учун курашмади.

Ҳайвонот дунёси ҳақидаги киноларда кўрамиз: минглаб бигиз шохли, баҳайбат гавдали ҳайвонлар ўтлаб юрибди; бир неча арслон (ёки йўлбарс) бирини қувлаб, тутиб ейди; қолганлари ўтлашда давом этаверади; ваҳоланки, улар йиртқичларни ўраб олиши ва шохлари ҳамда туёқлари билан уларни эзиб ташлашлари мумкин.

ЎИҲЖ 2001-05 йиллари кўплаб норозилик пикетларини уюштирди, бироқ ўз фарзандлари озодлигини талаб этиб бизнинг олдимизга бирорта одам келмади: ўзбеклиги тутиб, бўйнига плакат осиб сафда туришни ўзига эп кўришмади. Мен бу гапларни бировни ёмонлаш мақсадида айтаётганим йўқ, мен фақат «курашмасангиз қул бўлиб яшайверасиз» демоқчиман, холос.

3-савол:

Ўзбекистонда ўзи ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қолдими? Ҳаммаси чиқиб кетди чоғимда?

Жавоб:

Мен ўн йиллар илгари бир одамни излаб бир туманга бордим. Унинг уйини топа олмагач, кўча ёқасида жойлашган трактор паркига кирдим ва тушлик овқат устидан чиқдим. Таклиф қилишди, ўтирдим, сўҳбат бошланди. Қарасам, эски кийинган, усти-боши қора мой тракторчилар сиёсатни дуппадуруст тушунган ҳолда гаплашишаяпти. Бунинг маънисини сўрадим. Улар менга сал нарироқда турган қотма ва жуда кўримсиз бир йигитни кўрсатишди.

Бу йигит ҳар куни БиБиСи ва Озодлик радиоларини эшитар ва тушлик пайтида ўртоқлари орасида ўзига хос «политинформация» ўтказар экан. Ўзбекистондаги ҳуқуқбонлар ҳам аксарият «кўримсизгина», бироқ эътиқодли, одамлар учун қайғурадиган жасур одамлардир. Уларнинг кўпчилиги ҳукумат одамлари кўзига кўринмайдилар ҳам, бироқ инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир муҳим маълумотлар йиғишади, зарур ҳужжатлар топишади ва ҳоказо. Улар орасида очиқ ишлайдиганлари ҳам оз эмас ва ҳукуматнинг зарбаси асосан шундайларга тушади.

Зулм кучайганда ҳижрат қилинг, деган ўгитни эсласак, баъзи ҳуқуқбонларнинг чет элларга чиқиб кетаётганларини тушуниш мумкин. Назаримда, Турсунбой Ўтамуродов мамлакатимизда энг кучли ҳуқуқбонлардан бири эди. У бизнинг ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси эди. Унинг қилган савобли ишлари ҳақида китоб ёзса бўлади. Бироқ ҳукумат уни 1996 йилдан бери 4 марта қамади. 2007 йил февралида унинг устидан бешинчи марта жиноий иш қўзғатилгач, у Ўзбекистонни тарк этди.

Шуни ҳам айтиш керакки, одатда курашни (хусусан, революцияни ҳам) инсонларнинг қандайдир бир гуруҳи олиб боради, бироқ бу курашнинг натижаларидан бошқалар (ҳатто бу курашга қарши бўлганлар ҳам) фойдаланишади. Масалан, мамлакатимиз мустақиллиги учун «Бирлик» халқ ҳаракати ва собиқ СССРда шаклланган бошқа демократик ва миллий озодлик ҳаракатлари курашди, аммо бу курашнинг натижасидан Ислом Каримов режими фойдаланмоқда. Худди шундай, ташқарига чиқиб кетган ҳуқуқбонларнинг баъзилари шоли ичидаги курмаклардир.

4-савол:

Кўп йиллик педагоглик тажрибангиз бор экан, мамлакатимизда илм-маърифат пастлаб кетаётган бугунги кунда маориф соҳасида қандай ислоҳотлар ўтказиши бўйича фикрингизни билдирсангиз.

Жавоб:

Ўзбек ёшлари бениҳоя иқтидорли (талантли) ёшлардир. Менинг бу гапимни жиддий қабул қилишингизни сўрайман. Мисол келтираман. 70-чи йиллар охири бўлса керак, 1-курс талабаси, Самандаров (исми эсимда йўқ) деган хоразмлик йигитчага мен бир китоб бердим ва ўқиб юришни айтдим. Буикки америкалик олимнинг русчага ўгирилган, ўша пайтларда ҳатто Тошкент университетида ҳам ўқитилмайдиган, математиканинг махсус бир бўлимига оид «Графы и сети» номли китоби эди. Унинг ҳар боби охирида 20-30 тадан оғир масалалар қўйилган эди.

Тахминан 2 ойлардан сўнг у менга: «Домла, берган китобингиз ҳақида бир сўҳбатлашмаймизми?» – деб қолди. Йигитча нафақат китобни ўрганган, балки бир неча боблар охиридаги масалаларни ечимларини топибди ҳам. У ҳатто китобда граф тушунчасига берилган таърифдан қаноатланмаганини ва ўзи янги таъриф тузганини айтди. У гениал бола эди. Шу йигитни аспирантурада олиб қолиш зарурлигини айтиб маориф министригача бордим – фойдаси бўлмади.

Худди ўша пайтларда йирик математик олим бўлиш потенциалига эга бўлган, Андижон вилояти Хўжаобод туманилик Неъматой Ғаффорова деган қизни ўқитганман. Маорифдаги ўзбек мулозимларининг бефарқлиги туфайли бу икки талант ўзбек фани учун йўқ бўлиб кетди. Бундай талантлар кўп эди, бироқ аспирантурага яроқсиз, аммо тирговучи зўрлар олиб қолинар эди.

Айтмоқчиманки, жамият танишбилишчилик, порахўрлик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга тўла бўлар экан, ўрта ва олий мактаб, илмфан соҳаларида позитив ислоҳотлар қилиш ҳақида гапириш ортиқча. Жамиятдаги ижтимоий ва бошқа иллатларни эса, бизнинг шароитимизда, мавжуд сиёсий тузумни демократия томон тубдан ўзгартириш билан йўқ қилиш мумкин, холос. Диний эътиқод иллатлардан фориғ бўлиш йўлида ҳамма вақт асосий роллардан бирини ўйнаган. Жамиятда ҳақиқий диний эътиқодни шакллантириш демократик тузумга зид эмас, балки улар бирбирини тўлдирадилар.

5-савол:

Совет даврида мафкура жуда кучли бўлган дейишади, ҳамма унга ишонган ва у одамлар ҳаётига сингиб кетган (масалан, комсомол, партия ва ҳкз.). Ҳозирда мафкура ёки шунга ўхшаш гаплардан гапирсанг одамларнинг энсаси қотади. Совет даври мафкурасининг кучи ва воситалари нимада эди?

Жавоб:

Қандайдир мафкура (фашистик, коммунистик, социалистик, диний (ва бошқа) идеология, ғоя) устига қурилган сиёсий тузум раҳбарлари, одатда, мафкурадан ҳокимиятни ўз қўлларида узоқ вақт (ёки абадий) ушлаб туриш учун фойдаланадилар, яъни мафкура улар учун одамлар (халқ)ни оммавий, тотал лақиллатиш (алдаш, олиб бораётган сиёсатига ишонтириш в.ҳ.) воситаси бўлиб хизмат қилади. Бундай сиёсий системаларни тоталитар (баъзилари фашистик) системалар дейилади.

Кейинги 100 йил ичида ер юзида пайдо бўлган кўпгина бундай системалардан СССР, Италия, Германия, Хитой, Эрон, Югославия ва Шимолий Қурияларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. СССРда коммунистик мафкура коммунизм деган мавҳум тузимни қуришга қаратилган бўлса, Германияда националсоциализм ғояси асос қилиб олинган. Омма (катта кўпчилик)ни чиройли, жозибали ва ишонарли қилиб ишлаб чиқилган мафкурага ишонтириш қийин эмас буни маддоҳ деб аталувчи одамлар яхши уддалашади.

Бироқ, жамият бир текис бўлмайди, одамлар орасида мафкура бузуқ, ғайриинсоний ва ҳатто ҳалокатли эканини тушунадиган, исботлай оладиган ва уни бошқалар онгига етказа оладиган одамлар ҳам чиқаверади. Шу сабабли тоталитар системалар раҳбарлари оммавий репрессияларни ишга соладилар. Қул борабора қўлидаги кишанларга меҳр қўябошлагани каби бир неча авлод ўтгач, мафкура ва унинг репрессив услублари жамият онгига сингдирилади. Бироқ, бундай системалар эртами-кечми, барибир қулайди. Уларнинг ҳар бири «веспасианлик даври» деб аталувчи уч фазалик даврдан ўтишга маҳкум ва бу давр сиёсий тузумнинг инқирози билан тугайди.

Мафкурасиз, яккаҳокимлик ва зўравонликка асосланган авторитар тузумлар бу жараёндан холи эмас. Ислом Каримов (худди шундай, Н.Назарбоев, Э.Раҳмонов ва бошқалар ҳам) мафкура танлай олмади. У «миллий истиқлол»ни мафкура даражасига кўтармоқчи бўлди, бироқ у ёлғон эканини халқ 10-15 йилда англаб етди. Ҳозир халқ орасида: «Бу мустақиллик эмас, мустақил қулликдир!» ёки «Мустақиллик фақат ҳукумат одамларига мустақиллик олиб келди» деган гапларни кўп эшитиш мумкин.

Ислом Каримовнинг «коммунизм» сўзини «буюк келажак» деган сўзларга алмаштириб, моҳиятан коммунистик «Ўзбекистонкелажаги буюк давлат!» – деган шиори ҳам инқирозга учради ва мафкурага айланмади. Боз устига Ўзбекистон шиддат билан веспасианлик даврининг охирги фазасини бошидан кечирмоқда.

6-савол:

1992 йилга қадар институтда дарс берган экансиз. Сизни эшитиб турганлар орасида балки талабаларингиз ҳам бордир. Виждонан айтингчи, сессия даврида пора олишингиз тўғри келган пайтлар бўлганми?

Жавоб:

Порахўрлик ҳар қандай жамият учун ўта хавфли ижтимоий иллатдир. Мен ВВС радиоси мухлисларидан Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳаёти билан боғлиқ жиддий саволлар тушади, деб ўйлаган эдим. Савол берган дўстимиз менинг табиатимда ҳам шу иллат бўлганбўлмагани билан қизиқмоқдалар. Мазкур савол бу дўстимизга жиддий туюлса, Худо хайрларини берсин, мен жавоб бераман.

Шу муносабат билан эсимга дарҳол совет даврининг бир латифаси келади. Л.Брежневнинг туғилган куни муносабати билан турли мамлакатлардан совғасаломлар келаётган эмиш. Қўшни Финляндия президенти телефон қилиб: «Леонид Ильич, Сизга самолёт совға қилай десам, ўзингизда самолётлар етарли; ракета юборай десам, ўзингизда ракеталар тиқилиб ётибди. Бошимиз қотиб турибди, яқинда Хельсинкида 250 та муттаҳамўғри пайдо бўлиб қолди, шуларни совға қилиб жўнатиб юборайми?» деса, Генсек: «Нима қиламан 250 та муттаҳамўғрингни, менинг ўзимда 250 миллион муттаҳамўғри бор» деб жавоб берган экан.

Совет даврининг охирги 20 йилларида, вояга етган одамларнинг деярли ҳаммасини у ёки бу маънода ўғри, давлат хизматида ишлайдиганларни эса порахўр дейиш мумкин эди. Мен ишлаган педагогика институтида, ТошДУнинг юридик факультети, Қишлоқ хўжалиги, Автомобиль йўллари, Политехника (ва бошқа) институтларидан фарқли ўлароқ, порахўрлик нисбатан жуда кам эди, кундузги бўлимда пора олиш йўқ эди, деса ҳам бўларди.

Сиртқи бўлим ва кириш имтиҳонларида пора олиш бор эди. Ўзим ҳақимда бир маълумотни келтираман – шунга қараб ҳар бир тингловчи ёки ўқувчи менинг нақадар порахўрлигим ҳақида ўзи фикр юритар, деб ўйлайман. Институтда мен салкам 30 йил ишладим ва шу даврда институт ва математика факультети раҳбарияти мени борйўғи уч марта кириш имтихонларига жалб этишган, холос.

7-савол.

16 феврал портлаш воқеаларида сиз ўзбек ҳукуматини айблагансиз, сизда қандай далил ва исботлар бор? Баъзи далиллар ҳукумат тарафдори бўлиб Ўзбекистон мусулмонлари ва жаноб Муҳаммад Солиҳни айблайди, баъзида эса жаноб Муҳаммад Солиҳни оқламоқчи бўлиб, яъни ўша қочувдаги мусулмонларни айблайди? Шу ҳақида фикрингиз? (Герин).

Жавоб:

Буўта оғир савол бўлиб, қисқа фурсатда унга жавоб бериш унданда оғир. Мен савол берган дўстимизга ЎИҲЖнинг 2004 йил 7 январда Интернетда эълон қилинган доклади билан танишишни тавсия қиламан. Шундай бўлсада

Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда классик, типик совет раҳбари бўлиб, унда Ғарб демократияси томон интилишдан асар ҳам йўқ эди. Одамларни лақиллатиш, ўзгача фикрга чидамсизлик, барча муаммоларни куч ёрдамида ечишга мойиллик унда яққол кўриниб турар эди. Бошданбош у ўз стратегиясини кучишлатар системалари, айниқса махсус хизмат органларига суяниш, уларга мисли кўрилмаган ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш асосида қурди. Бу системаларни у бутунлай янги даражага кўтарди.

Унинг асосий мақсади умрбод давлатни бошқариш эди. Совет раҳбарлари ўз муваффақиятсизликларини халқдан яшириш учун ҳамма вақт ички ёки ташқи душман топиш йўлини танлаганлар. Бу зўравонликка асосланган ҳар қандай тузумга хос услубдир. Ислом Каримов ва унинг махсус хизмат органлари 90-чи йиллар бошида гўёки Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга ислом экстремизми ва терроризми хавф солаяпти, деган афсонани ишлаб чиқишди.

Экстремистик руҳдаги одамларни энг демократик мамлакатларда ҳам учратиш мумкин. Масалан, Германиядаги неонацистлар шундай руҳдаги одамлардир. Бироқ, улар Германияда сиёсий иқлим уюштира олмайдилар. Ўша пайтда ва ҳозир ҳам Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар борлигига шўбҳам йўқ, бироқ улар мамлакатда сиёсий иқлим шакллантиришлари мумкинлигига шўбҳам бор. МХХ диндорлар ва бошқа гуруҳлар орасига ўз одамларини тиқиб ташлади, улар эса минглаб сотқин айғоқчиларни ёлладилар.

Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар кўпайди, деган гап рост бўлса, буни фақат МХХнинг қўли билан қилинди, дейиш мумкин, холос. Бироқ Ислом Каримов мазкур афсонага ўзбек жамияти ва халқаро ҳамжамиятни ишонтиришга муваффақ бўлди. Албатта, буўн минглаб бегуноҳ ёшларни қамоқларга ташлаш ҳисобига амалга оширилди. Бу мудҳиш планларни амалга ошириш учун ўзбек ҳукумати чет эл мамлакатларидан каттакатта грантлар олди ва уларни ўзининг репрессив машинасини мустаҳкамлаш учун ишлатди.

 

Совет КГБси каби ўзбек МХХсида ҳам «Террористик акциялар уюштириш бўлими» мавжуд. МХХ дунёда энг кучли махсус хизматлардан бири бўлган КГБнинг «бой» тажриба ва меросига таянади. Бу ҳақда мен кўп материалларни ўрганганман. Асосий афсона ҳамма вақт «тирик» бўлиши учун ўзбек махсус хизматлари 1999 йилдаги портлашларни ҳамда 2004 ва 2005 йиллардаги воқеаларни ташкил этмаса бўлмас эди.

1999 йил 19 феврал куни ЎИҲЖ ўз баёнотида 16 феврал воқеасининг олтита версиясини келтирди. 3 мартдаги баёнотимизда эса ўшаларнинг биттасига урғу берилди: мазкур портлашлар МХХ томонидан режалаштирилган ва амалга оширилган. Баёнот остида менинг имзоим бўлиб, ҳукуматга биз томонимиздан қўйилган айблар жиддий айбларэди. Биз ўз баёнотимизни почта орқали ҳукуматнинг барча структураларига юбордик.

Бироқ, на МХХ, на Бош прокуратура, на ИИВ ва на давлатнинг бошқа структуралари: «Бу гапларни қаёқдан олдинг?» – деб сўрамади. Мен юқорида айтиб ўтган докладни биз президент аппаратидан то вилоят ҳокимликларигача 64 адресга юбордик, натижа эса олдингидек бўлди ЖИМЛИК.

8-савол.

Нега бизнинг ўзбек халқимиз роса сотқин, менга тегмаса бўлди, деб бирбирини қўллабқувватламайди? Бу нарса нафақат янгилик, балки тарихда ҳам ўтган отабоболаримиздан қолган унсурми? Халқимиз бирбирини қўллабқувватлаши учун нима ишлар қилиш керак? (Чет элдаги танишингиз).

Жавоб:

Қачонлардир халқимиз билимдон, жасур ва жанговор бўлганлиги маълум. Бироқ, бир пайтдан бошлаб унинг бошида доимий, муттасил зулмлар ўтказилиб келинган. Рус истилоси, чорак кам бир аср давом этган репрессив коммунистик тузум ва кейинги 20 йиллик Каримовнинг истибдод сиёсати даврини қўя турайлик. Мен Герман Вамберининг бундан бир неча аср илгари қилган Марказий Осиё сафари эсдаликларини ўқиганман. Хонларнинг ўша пайтлардаги зулмларини у шундай тасвирлайди: зулм шу қадар кучлики, одамларнинг қўрқуви шу қадар юқорики, ҳатто бир тўшакда ётган эрухотин бир-бирига ишонмайдилар.

Совет даврининг бир характеристикаси: СССРда вояга етган одамларнинг юзтадан биттаси КГБ билан ҳамкорлик қилган бўлса, Ўзбекистонда бу рақамлар элликтадан биттасига тўғри келган. Ҳозирги пайтда вояга етган одамларнинг ўнтадан биттаси МХХ билан ҳамкорлик қилади, дейишса мен ажабланмайман.

Халқда оммавий қўрқув шаклланган даврда жамиятда ижтимоий иллатлар (коррупция, порахўрлик, маҳаллийчилик ва ҳоказо) юксак даражага чиқади. Бу пайтда ҳокимият бошида туриш ёки унда ишлаш жуда жозибали бўлади, одамларда сотқинликка ўхшаш иллатлардан ҳазар қилиш ҳистуйғуси ҳам сўна боради. Ўзбек адабиётига қаранг: унинг, адашмасам, 90 фоизини шеърият ташкил қилади, ваҳоланки, инсонни иллатлардан халос этадиган асарлар асосан проза (ҳикоя, повесть, роман ва ҳоказо)дир. Ўзбек адабиёти мақтанадиган шу туркум адабиёти борми?

Йирик асарлар шиддатли, ўта қайғули давр ва воқеалардан кейин пайдо бўлади. Балки, Ислом Каримов диктатураси сиёсий саҳнадан кетгач, ўзбек адабиётида инсонни тарбиялайдиган буюк асарлар ёзилар, деб ўйлайман.

 

9-савол.

Ўзбекистон ҳукуматига қарши қуролли курашни қўллабқувватлаган бўлармидингиз? (Шавкат).

Жавоб:

Ҳеч қачон. Мен ҳамма вақт курашнинг қуролли формаси тарафдори бўлмаганман. Дадам раҳматликнинг гаплари эсимда: қуролнинг ёмон томони шунда-ки, ўқ отганингда биттаси душманга тегса, иккитаси бегуноҳ одамга тегади; иккитаси душманга тегса биттаси албатта бегуноҳга тегади; бегуноҳ қон то охиратгача сенинг орқангдан қувиб юради, дердилар.

Тарихга қарасак, сиёсий тузумлар аксарият ҳолларда қурол ёрдамида ўзгартирилган. Масалан, 1961 йили апрель ойида Португалияда ёш офицерлар гуруҳи қуролли қўзғолон кўтариб мамлакат диктаторини ағдаришган ва Португалия демократик давлатга айланган. Адольф Гитлер гарчи парламент йўли билан ҳокимиятга келган бўлса-да, бироқ у Германияни СССР билан деярли бир даврда тоталитар давлатга айлантирди.

Демоқчиманки, сиёсий тузумни ўзгартириш мақсадида кураш (қуролли ёки тинч йўл билан) бошлаган одамлар ва уларнинг раҳбарларининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлиги турли натижаларга олиб бориши мумкин. Қуролли кураш йўлини танлаганлар билиб-билмай мавжуд репрессив режимга катта ёрдам бериши ҳам мумкин. Узоқдан мисол излаш шарт эмас: Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбарлари ўзлари билиббилмай худди шу ишни қилишди. Улар қўлларидан ҳеч нарса келмаган бўлсада, совет руҳидаги раҳбар бўлган Ислом Каримов учун «ташқи душман» ролини ўйнаб бердилар.

10-савол.

Ўзбекистонда камбағалчилик жуда кескин тус олди, бунинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз? Иқтисодчи амалдорларнинг саводсизлигими ёки ўзбек халқининг дангасалигидами? (Толиб).

Жавоб:

Сиз Ўзбекистонда кузатилаётган камбағалчиликнинг икки сабабини кўрсатгансиз. Хафа бўлманг, уларнинг иккаласи ҳам тўғри эмас. Ҳар қандай тузум шароитида халқнинг яхши яшаши, камбағалчиликнинг бўлмаслиги асосан давлат раҳбарининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлигига боғлиқ мен буни юқорида ҳам айтган эдим. Нияти бузуқ одам ўзгалар ютуғига ҳеч қачон суюнмайди. Оддий одамдаги бу хислат жамият учун сезиларсиз бўлиши мумкин, бироқ мазкур хислат давлат раҳбарида бўлса, у жамият учун ўта ёмон натижаларга олиб келиши табиий.

Нияти (иродаси) бузуқ раҳбар одатда ўз атрофига худди ўзидай нияти бузуқ одамларни тўплайди. Бундай одамлар жамиятни нормал ривожланишига йўл бермайди. Демократик Чехословакиянинг биринчи президенти Вацлав Ҳавел 10 йил қамоқда ўтирган. В.Ҳавел ёзади: президент бўлганимдан кейин, бир кун сездимки, мен ҳам совет раҳбарлари каби жиринглаган телефон трубкасини менга секретарь олиб беришини кутадиган бўлиб қолибман. Мен айний бошлаганимни тушундим. (Тамом).

Бу – «Ҳокимият инсонни айнитади»деган мақолнинг В.Ҳавелдай тоза инсон ҳам ҳокимият берилганда айниши мумкинлигини кўрсатувчи исботидир. Мақолнинг иккинчи қисмида эса: «Мутлақ ҳокимият инсонни мутлақ айнитади» – дейилади. Ислом Каримовнинг сиёсий иродаси (нияти) бузуқлигини унинг ҳар бир қадамидан сезиш мумкин. Мутлақ айниган инсоннинг нияти тоза бўлиши мутлақ мумкин эмас.

Иқлимда кутилмаган офат (қаттиқ қурғоқчилик, катта вайроналикларни келтириб чиқарувчи ер силкиниши ва ҳоказо)лар содир бўлмаса, Ўзбекистон иқтисодий қийинчиликсиз яшай оладиган мамлакатдир. Бироқ, ўзбеклар пешонасига бир неча аср давомида сиёсий нияти (иродаси) пок раҳбар битган эмас.

15-ИНТЕРВЬЮлар, 52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ

BBC-САВОЛЛАР РЎЙХАТИ

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов bbcuzbek.com ўқувчилари ҳамда тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.

Толиб Ёқубов 1941 йилда Жиззах шаҳрида дунёга келган.

Физика-математика фанлари номзоди. Олти фарзанднинг отаси.

1964 йилдан 1992 йил охирига қадар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтида ўқитувчилик қилган.

У 20 аср олтмишинчи йилларда дастлаб Москва ва кейинчалик Кишеневда илмий иш билан шуғулларкан Совет сиёсий диссидентларидан «инсон ҳуқуқлари» ва «демократия» борасида биринчи марта эшитганини айтади.

Толиб Ёқубов 1980-йиллар охирида «Бирлик» Халқ ҳаракатининг фаол аъзосига айланади.

У 1992 йилдан бошлаб инсон ҳуқуқлари билан «жиддий» шуғуллана бошлаганини айтади.

«Ўша пайтдан бошлаб норасмий «Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти» таркибида мамлакат фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қила бошладим«, дейди Толиб Ёқубов.

У 1996 йилда «Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти» бош котиби ва 2001 йилда эса айни жамиятнинг раиси этиб сайланади.

Толиб Ёқубов жамиятни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун 16 йил давомида муваффақиятсиз уриниб келганини айтади. У Ўзбекистон ҳуқуқ тартиботи органларининг давомли босими остида фаолият юритишга мажбур бўлганини таъкидлайди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб борувчи баъзи халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳисоб китобига кўра, мамлакатда 7 мингдан зиёд одам диний ва сиёсий қарашлари учун озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ Толиб Ёқубовнинг ишонишича, Ўзбекистонда «диний ва сиёсий» маҳбуслар сони 30 мингдан ортиқдир.

Толиб Ёқубов 2006 йил июлида унга нисбатан «сохта» жиноий иш очилиши ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтади.

У ҳозирда Франсада яшаб, фаолият кўрсатмоқда.

Би-би-си: Канаданинг Торонто шаҳридан Турсунали исмли мухлисимиз йўллаган саволлар:

1.Cиз Ўзбекистондан кетгандан бери Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаолиятида кескин бурилишлар рўй берди, деб ҳисоблайсизми?

Толиб Ёқубов: Мен хорижга чиқиб кетганимдан кейин Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) фаолиятида кескин ўзгаришлар рўй берди, дейиш қийин. Кескин ўзгаришни ташкилот фаолиятининг кучайиши ёки сусайиши нуқтаиназаридан қарасак, унинг фаолияти сусайганлигини сезиш мумкин.
Гарчи аъзоларимиз томонидан ўтказилаётган мониторинг кўлами сезиларли пасаймаган бўлса-да, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича тўпланган информацияни қайта ишлаш, тартибга солиш ва уни тарқатиш йўналишида ишимиз сезиларли сусайди. ЎИҲЖ фаолиятидаги сусайишнинг талай сабаблари бор. Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг асосий зарбаси диндорларга қаратилган бўлса, бу борада иккинчи ўринга иккиланмай ЎИҲЖни қўйиш мумкин. Ташкилотимизнинг 20 га яқин аъзосига қарши ҳукумат жиноий иш қўзғатди. Ҳозирги кунда ташкилотимизнинг тўққиз аъзоси қамоқхоналарда сақланаяпти. Ҳукумат ташкилотимизнинг Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлимларини тагтомири билан йўқотишга ҳаракат қилди ва анча «муваффақиятларга» эришди. Бу йўлда ҳукумат турли усулларни қўллади. Масалан, бир регионал ташкилотимиз раҳбарини қамоққа олиб, озодликка чиқиш эвазига унинг олдига икки шарт қўйишган. Шулардан бириозодликка чиққач, у бошқараётган бўлимимизни бошқа бир ҳуқуқбонлик ташкилотига қўшиш бўлган. Худди шундай бўлди. Бу информация менга, – ҳали Тошкентдалигимдаёқ, – ўша вилоятда ҳуқуқтартибот органларида ишлайдиган бир танишимдан келган эди. Афсуски, унинг номини мен ҳозир ошкор эта олмайман.
70-
чи йиллар бошида тузилган «Москва Хельсинки Гуруҳи» (МХГ) СССРда биринчи ҳуқуқбонлик ташкилоти бўлган. 3-4 йиллик фаолияти пайтида ҳукумат унинг кўпгина раҳбар ва аъзоларини қамаган. МХГ раҳбарияти ташкилот фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Бундай воқеалар тарихда кўп. 2006 йил июнида мен шу масалани бир неча регионал раҳбарларимизга айтдим, бироқ улар курашни давом эттириш кераклигини уқтиришди.

  1. Сиз билан бир қаторда ишлаган ҳамкасбларингиз ҳаёти хавф остида эканидан хавотирланмайсизми?

Толиб Ёқубов: Турган гап, хавотирланаман. 2001 йил 7 июль куни Ички ишлар вазирлиги ертўласида қийнаб ўлдирилган Шовруқ Рўзимуродов ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси эди. Унинг жасоратига ҳаммамиз қойил қолар эдик. ЎИҲЖда Шовруқ каби қўрқмас, адолат учун курашни ўзининг бурчи деб ҳисобловчи аъзолар кўп эканлигидан мен фахрланаман. Бубаландпарвоз гаплар эмас. Ҳукуматнинг ЎИҲЖни кўришга кўзи йўқўзининг бу позициясини у 17 йилдан бери яширмай, очиқойдин намойиш қилиб келмоқда. Шунинг учун ташкилотимиз аъзоларининг хавфсизлигидан хавотирда бўлишга асос бор.

  1. Ҳозирда Франсадан туриб амалга ошираётган инсон ҳуқуқлаир фаолиятингизни қанчалик самарали, деб ҳисоблайсиз?

Tолиб Ёқубов: Менинг кейинги 17 йиллик умрим ва фаолиятим ЎИҲЖ билан боғлиқ. Менинг қилган ишларимга таниш ва нотаниш одамлар баҳо беришар, деб ўйлайман. Менинг ёшим 70 га яқинлашмоқда. Раҳбарликни мамлакат ичида яшовчи одамга топшириш керак. Бироқ, нега мен бу ишни илгарироқ қилмадим? ЎИҲЖ салкам 17 йил олдин ташкил этилган, унинг раҳбарияти 6 марта Адлия вазирлигига ариза (ва бошқа ҳужжатлар) топшириб, ташкилотни давлат рўйхатига олишни сўраган. Бироқ, Адлия Вазирлиги куракда турмайдиган баҳоналар билан рад жавобини бераверган. Жорий йилнинг 21 октябрида ЎИҲЖ Франция ҳукумати томонидан давлат рўйхатига олинди ва унга халқаро мақом берилди. Биз ҳозир ташкилотнинг Ўзбекистонда қурултойини ўтказиш, раҳбариятини шакллантириш ва «деюре» тан олдириш устида ишламоқдамиз. Ташкилотимизнинг асосий офиси Францияда, бир қатор чет эл мамлакатларида эса унинг бўлимлари бўлади. Ташкилотнинг бош раҳбари (президенти) ҳам ўзгарадиташкилотнинг 2009 йил биринчи ярмида бўлиб ўтадиган конгрессида мен уни ёш, тилларни яхши биладиган ҳамда ҳуқуқбонликдан яхши хабари бор одамга топшираман. Шундай одамни, иншааллоҳ, топдик. Менинг Европада қилган ишларим самараси ҳақида 1-2 йилдан кейин (Худо умр берса) баҳс этилса яхши бўлар эди, деб ўйлайман.

Би-би-си: Америкадан Ҳури Муслимова: «Биз мусулмонлар кўп тазйиқларга учрадик, кўпчилик турмаларда жон бераяпти, хатто аёллар ҳам қамоққа ташланаяпти. Ҳозир Ўзбекистон заиф ҳолатда, на журналист бор, на инсон ҳуқуқлари фаоли, ҳаммасини ҳайдаб ва қамаб бўлди. Сиз нима дейсиз?».

Толиб Ёқубов: Гапларингиз ҳақиқат, Ўзбекистонда вазият ўта оғир, одамларга нисбатан ҳукумат зулмининг поёни йўқ. Менинг диний билимим йўқ, бироқ мен кўп диний уламолардан эшитганманки, Қуръони карим ва ҳадисларда битилган, қисқа қилиб айтилса: «Зулмга қарши курашиш керак» деган маънони билдирадиган хатлар бор экан. Мамлакатимиз мустақиллиги даврида фақат 1989-92 йиллардагина ҳокимиятни сақлаб қолишга интилаётган коммунистик тузумга қарши оммавий кураш, – Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатининг кураши, – кузатилди, холос. Менинг яхши эсимда бор, бу курашни диний қатлам қўллабқувватламади. Шундай бўлсада, кураш халқ ғалабаси билан тугашининг эҳтимоли катта эди, бироқ «Бирлик» раҳбарияти Ислом Каримов одамлари усталик билан қўйган тузоққа илиндилар. Ҳозирда улар бирбирига бармоқ ўқталиб: «Сен хоинсан!», «Йўқ, сенинг ўзинг хоинсан!» дейишдан нарига ўтаётганлари йўқ. Бизнинг ташкилотимиз ҳисобкитоби бўйича ҳозирги кунда 30.000 дан ортиқ одамлар диний эътиқоди учун қамоқхоналарда сақланмоқда. Мен бир оиладан 6 акаука қамалганини биламан, уларнинг иккисининг жасади қамоқхоналардан уйига келди. Бир оиладан 3-4 одам қамалганлар ҳам кам эмас. Менинг билишимча, қамоқхоналардаги диндорларнинг оила аъзолари, қариндошуруғи ва ёрудўстлари уларнинг озодлиги учун курашмади. Ҳайвонот дунёси ҳақидаги киноларда кўрамиз: минглаб бигиз шохли, баҳайбат гавдали ҳайвонлар ўтлаб юрибди; бир неча арслон (ёки йўлбарс) бирини қувлаб, тутиб ейди; қолганлари ўтлашда давом этаверади; ваҳоланки, улар ваҳшийларни ўраб олиши ва шохлари ҳамда туёқлари билан уларни эзиб ташлари мумкин. ЎИҲЖ 2001-05 йиллари кўплаб норозилик пикетларини уюштирди, бироқ ўз фарзандлари озодлигини талаб этиб бизнинг олдимизга бирорта одам келмади: ўзбеклиги тутиб, бўйнига плакат осиб сафда туришни ўзига эп кўришмади. Мен бу гапларни бировни ёмонлаш мақсадида айтаётганим йўқ, мен фақат «курашмасангиз қул бўлиб яшайверасиз» демоқчиман, холос.

Би-би-си: Ўшдан Одилжон Маҳдумий: «Ўзи Ўзбекистонда ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси қолдими, ҳамма чиқиб кетди чоғимда

Толиб Ёқубов: Мен ўн йиллар илгари бир одамни излаб бир туманга бордим. Унинг уйини топа олмагач, кўча ёқасида жойлашган трактор паркига кирдим ва тушлик овқат устидан чиқдим. Таклиф қилишди, ўтирдим, сўҳбат бошланди. Қарасам, эски кийинган, устибоши қора мой тракторчилар сиёсатни дуппадуруст тушунган ҳолда гаплашишаяпти. Бунинг маънисини сўрадим. Улар менга сал нарироқда турган қотма ва жуда кўримсиз бир йигитни кўрсатишди. Бу йигит ҳар куни БиБиСи ва Озодлик радиоларини эшитар ва тушлик пайтида ўртоқлари орасида ўзига хос «политинформация» ўтказар экан. Ўзбекистондаги ҳуқуқбонлар ҳам аксарият «кўримсизгина», бироқ эътиқодли, одамлар учун қайғурадиган жасур одамлардир. Уларнинг кўпчилиги ҳукумат одамлари кўзига кўринмайдилар ҳам, бироқ инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир муҳим маълумотлар йиғишади, зарур ҳужжатлар топишади ва ҳоказо. Улар орасида очиқ ишлайдиганлари ҳам оз эмас ва ҳукуматнинг зарбаси асосан шундайларга тушади. Зулм кучайганда ҳижрат қилинг, деган ўгитни эсласак, баъзи ҳуқуқбонларнинг чет элларга чиқиб кетаётганларини тушуниш мумкин. Назаримда, Турсунбой Ўтамуродов мамлакатимизда энг кучли ҳуқуқбонлардан бири эди. У бизнинг ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси эди. Унинг қилган савобли ишлари ҳақида китоб ёзса бўлади. Бироқ ҳукумат уни 1996 йилдан бери 4 марта қамади. 2007 йил февралида унинг устидан бешинчи марта жиноий иш қўзғатилгач, у Ўзбекистонни тарк этди. Шуни ҳам айтиш керакки, одатда курашни (хусусан, революцияни ҳам) инсонларнинг қандайдир бир гуруҳи олиб боради, бироқ бу курашнинг натижаларидан бошқалар (ҳатто бу курашга қарши бўлганлар ҳам) фойдаланишади. Масалан, мамлакатимиз мустақиллиги учун «Бирлик» халқ ҳаракати ва собиқ СССРда шаклланган бошқа демократик ва миллий озодлик ҳаракатлари курашди, аммо бу курашнинг натижасидан Ислом Каримов режими фойдаланмоқда. Худди шундай, ташқарига чиқиб кетган ҳуқуқбонларнинг баъзилари шоли ичидаги курмаклардир.

Би-би-си: Лондондан Шуҳрат исмли мухлисимиз йўллаган саволлар:

  1. Кўп йиллик педагогик тажрибангиз бор экан, мамлакатимизда илм-маърифат пастлаб кетаётган бугунги кунда маориф соҳасида қандай ислоҳотлар ўтказиш бўйича фикрингизни билдирсангиз.

Толиб Ёқубов: Ўзбек ёшлари бениҳоя иқтидорли ёшлардир. Менинг бу гапимни жиддий қабул қилишингизни сўрайман. Мисол келтираман. 70-чи йиллар охири бўлса керак, 1-курс талабаси, Самандаров (исми эсимда йўқ) деган йигитчага мен бир китоб бердим ва ўқиб юришни айтдим. Буикки америкалик олимнинг русчага ўгирилган, ўша пайтларда ҳатто Тошкент университетида ҳам ўқитилмайдиган, математиканинг махсус бир бўлими бўлган «Графы и сети» номли китоби эди. Унинг ҳар боби охирида 20-30 тадан оғир масалалар қўйилган эди. Тахминан 2 ойлардан сўнг у менга: «Домла, берган китобингиз ҳақида бир сўҳбатлашмаймизми?» деб қолди. Йигитча нафақат китобни ўрганган, балки бир неча боблар охиридаги масалаларни ечимларини топибди ҳам. У ҳатто китобда граф тушунчасига берилган таърифдан қаноатланмаганини ва ўзи янги таъриф тузганини айтди. У гениал бола эди. Шу йигитни аспирантурада олиб қолиш зарурлигини айтиб маориф министригача бордимфойдаси бўлмади. Худди ўша пайтларда йирик математик олим бўлиш потенциалига эга бўлган, Андижон вилояти Хўжаобод туманилик Неъматой Ғаффорова деган қизни ўқитганман. Бундай талантлар кўп эди, бироқ аспирантурага яроқсиз, аммо тирговучи зўрлар олиб қолинар эди. Айтмоқчиманки, жамият танишбилишчилик, порахўрлик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга тўла бўлар экан, ўрта ва олий мактаб, илмфан соҳаларида позитив ислоҳотлар қилиш ҳақида гапириш ортиқча. Жамиятдаги ижтимоий ва бошқа иллатларни эса, бизнинг шароитимизда, мавжуд сиёсий тузумни демократия томон тубдан ўзгартириш билан йўқ қилиш мумкин, холос. Диний эътиқод иллатлардан фориғ бўлиш йўлида ҳамма вақт асосий роллардан бирини ўйнаган. Жамиятда ҳақиқий диний эътиқодни шакллантириш демократик тузумга зид эмас, балки улар бирбирини тўлдирадилар.

  1. Совет даврида мафкура жуда кучли бўлган, дейишади. Ҳозир мафкурадан гапирсанг ҳамманинг энсаси қотади. Совет мафкурасининг кучи нимада эди?

Толиб Ёқубов: Қандайдир мафкура (фашистик, коммунистик, социалистик, диний ва бошқа ғоя) устига қурилган сиёсий тузум раҳбарлари, одатда, мафкурадан ҳокимиятни ўз қўлларида узоқ вақт (ёки абадий) ушлаб туриш учун фойдаланадилар, яъни мафкура улар учун одамларни оммавий, тотал лақиллатиш (алдаш, олиб бораётган сиёсатига ишонтириш ва ҳоказо) воситаси бўлиб хизмат қилади. Бундай сиёсий системаларни тоталитар (баъзилари фашистик) системалар дейилади. Кейинги 100 йил ичида ер юзида пайдо бўлган кўпгина бундай системалардан СССР, Италия, Германия, Хитой, Эрон, Югославия ва Шимолий Қурияларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. СССРда коммунистик мафкура коммунизм деган мавҳум тузимни қуришга қаратилган бўлса, Германияда националсоциализм ғояси асос қилиб олинган. Омма (катта кўпчилик)ни чиройли, жозибали ва ишонарли қилиб ишлаб чиқилган мафкурага ишонтириш қийин эмас – буни маддоҳ деб аталувчи одамлар яхши уддалашади. Бироқ, жамият бир текис бўлмайди, одамлар орасида мафкура бузуқ, ғайриинсоний ва ҳатто ҳалокатли эканини тушунадиган, исботлай оладиган ва уни бошқалар онгига етказа оладиган одамлар ҳам чиқаверади. Шу сабабли тоталитар системалар раҳбарлари оммавий репрессияларни ишга соладилар. Қул борабора қўлидаги кишанларга меҳр қўябошлагани каби бир неча авлод ўтгач, мафкура ва унинг репрессив услублари жамият онгига сингдирилади. Бироқ, бундай системалар эртами-кечми, барибир қулайди. Уларнинг ҳар бири «веспасианлик даври» деб аталувчи уч фазалик даврдан ўтишга маҳкум ва бу давр сиёсий тузумнинг инқирози билан тугайди.
Мафкурасиз, яккаҳокимлик ва зўравонликка асосланган авторитар тузумлар бу жараёндан холи эмас. Ислом Каримов (худди шундай, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ва бошқалар ҳам) мафкура танлай олмади. У «миллий истиқлол»ни мафкура даражасига кўтармоқчи бўлди, бироқ у ёлғон эканини халқ 10-15 йилда англаб етди. Ҳозир халқ орасида: «Бумустақиллик эмас, мустақил қулликдир!» ёки «Мустақиллик фақат ҳукумат одамларига мустақиллик олиб келди» деган гапларни кўп эшитиш мумкин. Ислом Каримовнинг «коммунизм» сўзини «буюк келажак» деган сўзларга алмаштириб, моҳиятан коммунистик «Ўзбекистонкелажаги буюк давлат!» деган шиори ҳам инқирозга учради ва мафкурага айланмади. Боз устига Ўзбекистон шиддат билан веспасианлик даврининг охирги фазасини бошидан кечирмоқда.

Би-би-си: Гавҳар исмли мухлисимиз йўллаган савол: «1992 йилга қадар институтда дарс берган экансиз. Сизни эшитиб турганлар орасида, балки талабаларингиз ҳам бордир. Виждонан айтингчи, сессия даврида пора олишингизга тўғри келган пайтлар бўлганми?».

Толиб Ёқубов: Порахўрлик ҳар қандай жамият учун ўта хавфли ижтимоий иллатдир. Мен Бибиси радиоси мухлисларидан Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳаёти билан боғлиқ жиддий саволлар тушади, деб ўйлаган эдим. Савол берган дўстимиз менинг табиатимда ҳам шу иллат бўлганбўлмагани билан қизиқмоқдалар. Мазкур савол бу дўстимизга жиддий туюлса, Худо хайрларини берсин, мен жавоб бераман. Шу муносабат билан эсимга дарҳол совет даврининг бир латифаси келади. Леонид Брежневнинг туғилган куни муносабати билан турли мамлакатлардан совғасаломлар келаётган эмиш. Қўшни Финляндия президенти телефон қилиб: «Леонид Ильич, Сизга самолёт совға қилай десам, ўзингизда самолётлар етарли; ракета юборай десам, ўзингизда ракеталар тиқилиб ётибди. Бошимиз қотиб турибди, яқинда Хельсинкида 250 та муттаҳамўғри пайдо бўлиб қолди, шуларни совға қилиб жўнатиб юборайми?» деса, Генсек: «Нима қиламан 250 та муттаҳамўғрингни, менинг ўзимда 250 миллион муттаҳамўғри бор» деб жавоб берган экан. Совет даврининг охирги йигирма йилларида, вояга етган одамларнинг деярли ҳаммасини у ёки бу маънода ўғри, давлат хизматида ишлайдиганларни эса порахўр, дейиш мумкин эди. Мен ишлаган педагогика институтида, ТошДУнинг юридик факультети, Қишлоқ хўжалиги, Автомобиль йўллари, Политехника (ва бошқа) институтларидан фарқли ўлароқ, порахўрлик нисбатан жуда кам эди, кундузги бўлимда пора олиш йўқ эди, деса ҳам бўларди. Сиртқи бўлим ва кириш имтиҳонларида пора олиш бор эди. Ўзим ҳақимда бир маълумотни келтираманшунга қараб ҳар бир тингловчи ёки ўқувчи менинг нақадар порахўрлигим ҳақида ўзи фикр юритар, деб ўйлайман. Институтда мен салкам 30 йил ишладим ва шу даврда институт ва математика факультети раҳбарияти мени борйўғи уч марта кириш имтиҳонларига жалб этишган, холос.

Би-би-си: «Грин» тахаллуси билан мактуб йўллаган мухлисимиз саволи: 16 февраль портлашларида сиз ўзбек ҳукуматини айблагансиз, сизда қандай далил ва исботлар бор? Баъзи далиллар ҳукумат тарафдори бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари ва жаноб Муҳаммад Солиҳни айблайди, баъзида эса жаноб Муҳаммад Солиҳни оқламоқчи бўлиб, яъни ўша қочувдаги мусулмонларни айблайди. Шу ҳақдаги фикрингиз

Толиб Ёқубов: Бу – ўта оғир савол бўлиб, қисқа фурсатда унга жавоб бериш унданда оғир. Мен савол берган дўстимизга ЎИҲЖнинг 2004 йил 7 январда интернетда эълон қилинган доклади билан танишишни тавсия қиламан. Шундай бўлсада
Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда классик, типик совет раҳбари бўлиб, унда Ғарб демократияси томон интилишдан асар ҳам йўқ эди. Одамларни лақиллатиш, ўзгача фикрга чидамсизлик, барча муаммоларни куч ёрдамида ечишга мойиллик унда яққол кўриниб турар эди. Бошданбош у ўз стратегиясини кучишлатар системалари, айниқса махсус хизмат органларига суяниш, уларга мисли кўрилмаган ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш асосида қурди. Бу системаларни у бутунлай янги даражага кўтарди. Унинг асосий мақсади умрбод давлатни бошқариш эди. Совет раҳбарлари ўз муваффақиятсизликларини халқдан яшириш учун ҳамма вақт ички ёки ташқи душман топиш йўлини танлаганлар. Бу зўравонликка асосланган ҳар қандай тузумга хос услубдир. Ислом Каримов ва унинг махсус хизмат органлари 90-чи йиллар бошида гўёки Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга ислом экстремизми ва терроризми хавф солаяпти, деган афсонани ишлаб чиқишди. Экстремистик руҳдаги одамларни энг демократик мамлакатларда ҳам учратиш мумкин. Масалан, Германиядаги неонацистлар шундай руҳдаги одамлардир. Бироқ, улар Германияда сиёсий иқлим уюштира олмайдилар. Ўша пайтда ва ҳозир ҳам Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар борлигига шўбҳам йўқ, бироқ улар мамлакатда сиёсий иқлим шакллантиришлари мумкинлигига шўбҳам бор. МХХ диндорлар ва бошқа гуруҳлар орасига ўз одамларини тиқиб ташлади, улар орасидан минглаб сотқин айғоқчиларни ёллади. Ўзбекистонда экстремистик руҳдаги одамлар кўпайди, деган гап рост бўлса, буни фақат МХХнинг қўли билан қилинди, дейиш мумкин, холос. Бироқ Ислом Каримов мазкур афсонага ўзбек жамияти ва халқаро ҳамжамиятни ишонтиришга муваффақ бўлди. Албатта, буўн минглаб бегуноҳ ёшларни қамоқларга ташлаш ҳисобига амалга оширилди. Бу мудҳиш планларни амалга ошириш учун ўзбек ҳукумати чет эл мамлакатларидан каттакатта грантлар олди ва уларни ўзининг репрессив машинасини мустаҳкамлаш учун ишлатди. Совет КГБси каби ўзбек МХХсида ҳам «Террористик акциялар уюштириш бўлими» мавжуд. МХХ дунёда энг кучли махсус хизматлардан бири бўлган КГБнинг «бой» тажриба ва меросига таянади. Бу ҳақда мен кўп материалларни ўрганганман. Асосий афсона ҳамма вақт «тирик» бўлиши учун ўзбек махсус хизматлари 1999 йилдаги портлашларни ҳамда 2004 ва 2005 йиллардаги воқеаларни ташкил этмаса бўлмас эди. 1999 йил 19 феврал куни ЎИҲЖ ўз баёнотида 16 феврал воқеасининг олтита версиясини келтирди. 3 мартдаги баёнотимизда эса ўшаларнинг биттасига урғу берилди: мазкур портлашлар МХХ томонидан режалаштирилган ва амалга оширилган. Баёнот остида менинг имзоим бўлиб, ҳукуматга биз томонимиздан қўйилган айблар жиддий айблар эди. Биз ўз баёнотимизни почта орқали ҳукуматнинг барча структураларига юбордик. Бироқ, на МХХ, на Бош прокуратура, на ИИВ ва на давлатнинг бошқа структуралари: «Бу гапларни қаёқдан олдинг?» деб сўрамади. Мен юқорида айтиб ўтган докладни биз президент аппаратидан то вилоят ҳокимликларигача 64 адресга юбордик, натижа эса олдингидек бўлди – ЖИМЛИК.

Би-би-си: «Нега бизнинг ўзбек халқимиз роса сотқин, менга тегмаса бўлди, деб бирбирини қўллабқувватламайди? Бу нарса нафақат янгилик, балки тарихда ҳам ўтган отабоболаримиздан қолган унсурми? Халқимиз бирбирини қўллабқувватлаши учун нима ишлар қилиш керак?» – деб ёзибди чет элдан «бир танишингиз«.

Толиб Ёқубов: Қачонлардир халқимиз билимдон, жасур ва жанговор бўлганлиги маълум. Бироқ, бир пайтдан бошлаб унинг бошида доимий, муттасил зулмлар ўтказилиб келинган. Рус истилоси, чорак кам бир аср давом этган репрессив коммунистик тузум ва кейинги 20 йиллик Каримовнинг истибдод сиёсати даврини қўя турайлик. Мен Герман Вамберининг бундан бир неча аср илгари қилган Марказий Осиё сафари эсдаликларини ўқиганман. Хонларнинг ўша пайтлардаги зулмларини у шундай тасвирлайди: зулм шу қадар кучлики, одамларнинг қўрқуви шу қадар юқорики, ҳатто бир тўшакда ётган эрухотин бирбирига ишонмайдилар. Совет даврининг бир характеристикаси: СССРда вояга етган одамларнинг юзтадан биттаси КГБ билан ҳамкорлик қилган бўлса, Ўзбекистонда бу рақам элликтадан биттасига тўғри келган. Ҳозирги пайтда вояга етган одамларнинг ўнтадан биттаси МХХ билан ҳамкорлик қилади, дейишса мен ажабланмайман.
Халқда оммавий қўрқув шаклланган даврда жамиятда ижтимоий иллатлар (коррупция, порахўрлик, маҳаллийчилик ва ҳоказо) юксак даражага чиқади.
Бу пайтда ҳокимият бошида туриш ёки унда ишлаш жуда жозибали бўлади, одамларда сотқинликка ўхшаш иллатлардан ҳазар қилиш ҳистуйғуси ҳам сўна боради. Ўзбек адабиётига қаранг: унинг адашмасам 90 фоизини шеърият ташкил қилади, ваҳоланки, инсонни иллатлардан халос этадиган асарлар асосан ҳикоя, повесть ва романлардир. Ўзбек адабиёти мақтанадиган шу туркум адабиёти борми?
Йирик асарлар шиддатли, ўта қайғули давр ва воқеалардан кейин пайдо бўлади. Балки, Ислом Каримов диктатураси сиёсий саҳнадан кетгач, ўзбек адабиётида инсонни тарбиялайдиган буюк асарлар ёзилар, деб ўйлайман.

Би-би-си: «Ўзбекистон ҳукуматига қарши қуролли курашни қўллабқувватлаган бўлармидингиз?,» деб сўрапти Шавкат исмли мухлисимиз.

Толиб Ёқубов: Ҳеч қачон. Мен ҳамма вақт курашнинг қуролли формаси тарафдори бўлмаганман. Дадам раҳматликнинг гаплари эсимда: қуролнинг ёмон томони шундаки, ўқ отганингда биттаси душманга тегса, иккитаси бегуноҳ одамга тегади; иккитаси душманга тегса биттаси албатта бегуноҳга тегади; бегуноҳ қон то охиратгача сенинг орқангдан қувиб юради, дердилар. Тарихга қарасак, сиёсий тузумлар аксарият ҳолларда қурол ёрдамида ўзгартирилган. Масалан, 1961 йили апрель ойида Португалияда ёш офицерлар гуруҳи қуролли қўзғолон кўтариб мамлакат диктаторини ағдаришган ва Португалия демократик давлатга айланган. Адольф Гитлер гарчи парламент йўли билан ҳокимиятга келган бўлсада, бироқ у Германияни СССР билан деярли бир даврда тоталитар давлатга айлантирди. Демоқчиманки, сиёсий тузумни ўзгартириш мақсадида кураш (қуролли ёки тинч йўл билан) бошлаган одамлар ва уларнинг раҳбарларининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлиги турли натижаларга олиб бориши мумкин. Қуролли кураш йўлини танлаганлар билиб-билмай мавжуд репрессив режимга катта ёрдам бериши ҳам мумкин. Узоқдан мисол излаш шарт эмас: Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбарлари ўзлари билиббилмай худди шу ишни қилишди. Улар қўлларидан ҳеч нарса келмаган бўлсада, совет руҳидаги раҳбар бўлган Ислом Каримов учун «ташқи душман» ролини ўйнаб бердилар.

Би-би-си: Толиб исмли мухлисимиз йўллаган савол: Ўзбекистонда камбағалчилик жуда кескин тус олди, бунинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз? Иқтисодчи амалдорларнинг саводсизлигими ёки ўзбек халқининг дангасалигидами?

Толиб Ёқубов: Сиз Ўзбекистонда кузатилаётган камбағалчиликнинг икки сабабини кўрсатгансиз. Хафа бўлманг, уларнинг иккаласи ҳам тўғри эмас. Ҳар қандай тузум шароитида халқнинг яхши яшаши, камбағалчиликнинг бўлмаслиги асосан давлат раҳбарининг сиёсий нияти (иродаси) соғлом ёки бузуқлигига боғлиқ мен буни юқорида ҳам айтган эдим. Нияти бузуқ одам ўзгалар ютуғига ҳеч қачон суюнмайди. Оддий одамдаги бу хислат жамият учун сезиларсиз бўлиши мумкин, бироқ мазкур хислат давлат раҳбарида бўлса, у жамият учун ўта ёмон натижаларга олиб келиши табиий. Нияти (иродаси) бузуқ раҳбар одатда ўз атрофига худди ўзидай нияти бузуқ одамларни тўплайди. Бундай одамлар жамиятни нормал ривожланишига йўл бермайди. Демократик Чехословакиянинг биринчи президенти ВацлавҲавел 10 йил қамоқда ўтирган. У ёзади: президент бўлганимдан кейин, бир кун сездимки, мен ҳам Совет раҳбарлари каби жиринглаган телефон трубкасини менга секретарь олиб беришини кутадиган бўлиб қолибман. Ўшанда айний бошлаганимни тушундим. Бу «Ҳокимият инсонни айнитади» – деган мақолнинг Вацлав Ҳавелдай тоза инсон ҳам ҳокимият берилганда айниши мумкинлигини кўрсатувчи исботидир. Мақолнинг иккинчи қисмида эса: «Мутлақ ҳокимият инсонни мутлақ айнитади»дейилади. Ислом Каримовнинг сиёсий иродаси (нияти) бузуқлигини унинг ҳар бир қадамидан сезиш мумкин. Мутлақ айниган инсоннинг нияти тоза бўлиши мумкин эмас. Иқлимда кутилмаган офат (қаттиқ қурғоқчилик, катта вайроналикларни келтириб чиқарувчи ер силкиниши ва ҳоказо)лар содир бўлмаса, Ўзбекистон иқтисодий қийинчиликсиз яшай оладиган мамлакатдир. Бироқ, ўзбеклар пешонасига бир неча аср давомида сиёсий нияти (иродаси) пок раҳбар битган эмас.

 

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, МАҚОЛАлар, Саида ҚУРБОНОВА

07.05.24-МЕН КАРВОНДЕК ЎТАВЕРАМАН

Саида Қурбон: «Туронзамин»га хат

 

Шўри қуриган редактор…

 

Яқинда, мен Саида Қурбон ва бир гурух ҳуқуқ ҳимоячилари Пахтакор туман аҳолисининг иқтисодий қийинчиликлари, турмуш тарзининг тобора қийинлашиб бораётганлиги, айниқса туман ИИБ ходимлари томонидан туман фермерларининг ишига ноқонуний зўравонлик билан аралашаётганлиги, ҳатто фермерларнинг калтакланаётганлиги тўғрисида дунё ОАВда интервю берган эдик. Бироқ, кўп вақт ўтмасдан, маҳаллий ҳукуматнинг ҳар бир буйруғига лаббай деб тайёр турадиган бир гурух ошиғи олчи «фермерлар» ҳамда «оқсоқоллар» томонидан Жиззах вилоят ва туман ОАВларида бизларга нисбатан туҳматларга тўла мақолалар, оммавий «хатлар» ташқил қилинди.

 

Ҳатто, БМТнинг экспертлар гурухига «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарининг 12 ва 16 май сонларида «МУРОЖААТ» ҳам эълон қилинди (газеталар бу номга муносиб бўлмаса-да, афсус-ки газета шундай деб аталади, гуёки Жиззахда бошқа ҳақиқат бор-у, Сирдарёда бошқа ҳақиқат. Ҳақиқат сўзи билан унинг маъноси битта-ку! Ҳақиқат номланмайди).

 

«Жиззах ҳақиқати» газетасида, лаббайчи «фермерлар» ва «оқсоқоллар» муаллифлигида «Ит ҳурар, карвон ўтар» рукни остида «Ўйнаб эмас, ўйлаб ёзинг» номли мақолани «Пахтакор ҳаёти» туман газетаси кўчириб босиб чиқарди.

 

Мен бу мақолаларни ўқиб асло хафа бўлмадим, чунки тўртта «фермер»нинг фикри бутун вилоят ёки туман фермерларнинг фикри эмас. «Газеталаримиз» ўзлари учун катта хатога йўл қўйишди, маҳаллий ҳукумат томонидан олдиларига қўйилган мақсадларига эриша олмадилар, аксинча мақола тескари акс садо берди. Бу мақолалар босилиб чиққач, қайтанга газетанинг бу ахволидан одамлар кулишди. Биз ҳуқуқ ҳимоячиларини билмаганларга, излаётганларга таништирдилар. Боз устига, биз ҳуқуқ ҳимоячиларини, бу газеталар яхшигина рекалама қилишганининг гувохи бўлдим.   Энг қизиғи бизга фермерлар томонидан шикоят аризалар тушиши кўпайди. Бунданда қувонарлиси, фермерлар туман ИИБ ходимлари томонидан қилинаётган тазйиқлар вақтинча бўлса ҳам тўхтаганлигини билдиришди ва раҳматларини айтиб кетишаяпти. Бу ҳолат мени анча рухлантирди ва биз тўғри йўл танлаганлигимизни ўзимизда яна бир бор ҳис қилдик.

 

Мен бу мақолалар тўғрисида, туманимизнинг «кўзгуси» бўлган, редакция биносига ва ҳатто телефонига ҳам эга бўлмаган «Пахтакор ҳаёти» газетасининг редактори (бир пайтлар редакцияда бирга ишлаганмиз) Холбўта Худоёров билан суҳбатдашиш мақсадида редакцияни 17 майдан бошлаб изладим. Туман ҳокимлигидан, редакция қаердалигини билса керак деб Отамурод исмли йигитдан сўрадим. Менга у: «Редакциянинг биноси йўқ, қаердандир Худоёров газетани бир амаллаб чиқариб келади. Очиғи, билмайман» – деб жавоб берди.

 

Буни қаранг, хафсалам пир бўлиб ҳокимликдан чиқиб кетаётсам, олдимдан чиқиб қолса бўладими!? Мен редактор Х.Худоёровдан редакция қаерда жойлашганлиги, ўзи билан алоҳида гаплашиб олишим зарурлигини айтдим. Туманда якка-ю ягона бўлган газета мухаррирининг айтган гапи:

– Сингил, Сизни мен ҳурмат қиламан, кечиринг илтимос, менга савол берманг, редакциянинг биноси йўқ, ў – ў – ў – ўзим бир амаллаб кун кўриб юрибман, менга тегманг илтимос, мен шошаяпман, кечиринг, – деди-ю икки қўлини кўксига қўйиб қочиб қолди.

Мен бу ҳолдан, аввало кулдим, туриб-туриб редакторга ачиндим, кейин менда унга нисбатан нафрат туйғуси пайдо бўлди. Чунки, бирорта раҳбар «елкангизга чиқиб турай» деса бошини тутадиган бундай кимсалардан на одамларга, на жамиятга наф бор. Бундай ҳол туманимиздаги, умуман жамиятимиздаги оғриқли, шармандали бир ҳолатдир.

 

Энди, яна мақолага келсак: бу муаллифлар яхши рукн топишибди-ю, лекин тўғри ишлатиша билмабди. Чунки менинг фикрларимча: ҳар бир инсоннинг умри бир карвон. Шу жумладан менинг умрим ҳам. Айтмоқчиманки, мен ҳам ўтавераман, улар ҳам ҳуриб турсин.

Яна учрашгунча хайр.

 

Саида Қурбон. 24 май 2007 йил.

Навбаҳор қишлоғи, Жиззах вилояти.

14-БАЁНОТЛАР, 52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ

05.04.25-СОБИРЖОН ЁҚУБОВГА ОЗОДЛИК

ИНСОН ХУКУКЛАРИНИ ХИМОЯ КИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР

ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ЖУРНАЛИСТ СОБИРЖОН ЁКУБОВНИНГ ХИБСГА ОЛИНИШИ БУЙИЧА БАЁНОТИ

 

11 апрель куни Тошкент шахар ички ишлар бошкармаси ходимлари томонидан ёш, иктидорли, юкори ахлок-эътикодли журналист, «Хуррият» газетаси мухбири Собиржон Ёкубов хибсга олингани маълум булди. Хозирги кунда у мазкур муассаса хибсхонасида сакланмокда ва тергов килинмокда. Узбекистон тергов органларида кийноклар оммавий ва мунтазам кулланилишини хисобга олганда, Собиржон Ёкубовга нисбатан кийноклар кулланилаётгани эхтимолдан узок эмас. Унга хукук-тартибот органлари Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси (Узбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз килиш) буйича айб куйилмокда.

 

Зуравонликка асосланган сиёсий тузумлар хамма вакт ошкоралик, эркин суз ва матбуотдан оловдан курккандай куркишган. Информация хар кандай тусикларни енгиб утиб халк орасида яшин тезлигидай таркалаётган хозирги пайтда бундай тузумлар айникса уз такдиридан каттик ташвишга тушмокда.

 

Грузия, Украина ва Киргизистон мисолида авторитар тузумлар уз даврини яшаб утаётгани яккол кузга ташланди. Бирок, Узбекистон эркин суз ва матбуотни бугиш буйича хамон биринчи сафларда кетмокда. «Келажаги буюк» Узбекистон рахбарлари факат суз ва матбуот эркинлигни бугибгина колмай, узларининг юнг босган кулларини мустакил, халкка хакикатни етказишга уринаётган журналистлар томогига олиб бормокда.

 

Агар Узбекистонда лигитим конституциявий тузум булса, унга биринчи навбатда мамлакатнинг АСОСИЙ МИРШАБИ Зокир Алматов, АСОСИЙ АЙГОКЧИСИ Рустам Иноятов хамда уларнинг кул остида хизмат килаётган бехисоб, жамият баданига зулукдай тармашиб олган миршаб ва айгокчилари тажовуз килишмокда. Хозирги кунда фукаролар орасида хукумат сиёсатига нисбатан шаклланган оммавий норозилик айнан ана шу одамларнинг хизматидир.

 

Собиржон Ёкубов узбек журналистлари орасида биринчи булиб украиналик журналист Г.Гонгадзе улими хакида узи ишлаётган газета сахифасида хакконий макола чоп этган журналистдир. Узбекистон хукумати «терроризмга карши кураш» бахонасида тиш-тирноги билан исломни чегаралашга харакат килаётган бир пайтда хаж сафаридан кайтган Собиржон Ёкубов Аллохнинг мазкур курсатмасига багишланган «Хаёт орзуси» маколасини чоп этди. Бундай журналистларнинг унтаси эмас, хатто биттаси хам Узбекистон хукуматига ортиклик килади.

 

Узбекистон мустакиллигининг биринчи кунларидан бошлаб сиёсатини КАТТА ЁЛГОН устиган курган ва уз матбуоти, радио-телевидениеси ёрдамида халкни тинимсиз лакиллатаётган хукумат учун хакикатни айтаётган журналист катта хавф тугдиради, хукуматдаги одамларнинг хузур-халоватини бузади, ёлгон сиёсатини фош килади. Энг асосийси бундай журналистлар халкннг кузини очади.

 

Хур фикрли Собиржон Ёкубовдай журналистни камаб Узбекистон хукумати уз инкирози томон яна бир катта кадам ташлади. Давлат рахбари И.Каримов, унинг ишончи хисобланган З.Алматов, Р.Иноятов, Ш.Мирзиёев ва бошкалар тарихнинг объектив ривожланиш конун-коидаларини хеч качон тушунмасдан утишади, халкка утказилаётган хар кандай зулм охир-окибат узларига карши ишлашини тушуниб етмайдилар, тарих сабокларидан хулоса чикармайдилар.

 

Инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотлар Собиржон Ёкубовнинг такдирига бефарк караб тура олмайдилар. Биз ёш, талантли ва куркмас журналист Собиржон Ёкубовнинг хибсга олинишига уз норозилигимизни билдирамиз ва уни дархол озод этилишини талаб киламиз.

 

Собиржон Ёкубов озод этилиши ва тулик окланиши билан бир пайтда унга нисбатан нохаклик утказган ва провокация уюштирган одамлар жавобгарликка тортилиши лозим.

 

Собиржон Якубовга – ОЗОДЛИК!

 

Тамара Чикунова – «Оналар кийноклар ва улим жазосига карши» ташкилоти раиси

 

Искандар Худайберганов – «Демократик ташаббуслар маркази» рахбари

 

Толиб Ёкубов – «Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти» раиси

 

Полина Браунерг – «Махбуслар хукукларини химоя килиш кумитаси» раиси.

 

25 апрель 2005 йил

 

 

 

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ҲУҚУҚБОНЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ

04.07.01.МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ТАЪҚИБ ОСТИДА

Милиция ҳуқуқ ҳимоячиларини

таъқиб қилишдан тўхтаётгани йўқ

 

Фарғонадаги «Ўтюраклар» ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева 30 июн куни соат 11-30 да ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг Юнусободдаги идорасида оммавий ахборот воситаларига, хусусан «Ахборот» кўрсатуви журналисти Муҳаммаджон Обидов ва «Ҳуррият» газетасига бўлган муносабати ҳақида матбуот анжумани уюштирди. Бу ҳақда «Эркин юрт» сайти хабар берган.

 

Хабарда айтилишича, анжуманда Фарғонадаги Туёл қишлоқ фуқаролар йиғинининг раиси Эркин Қўзиев, Муҳаммаджон Обидов томонидан ҳозирланиб, «Ахборот» кўрсатувида намойиш қилинган «пахта даласида маош тарқатиш» тўқима лавҳасида қатнашган аёллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда «Озодлик» ва «Би-би-си» радиоларининг мухбирлари қатнашишган.

 

Толиб Ёқубовнинг уйида ташкил қилинган мазкур матбуот анжумани тугаб, соат 13-30 лар атрофида қатнашчилар тарқалаётганида Аъзам Турғунов, Абдужалил Бойматов ва Юрий Коноплёвларни шу атрофда кутиб турган милиция ходимлари тўхтатишган ва ҳужжатларини талаб қилишган. Бунга жавобан ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам милиция ходимларидан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилганлар.

 

Маълум бўлишича, бу милиция ходимлари Юнусобод туман ИИБ патрул хизмати катта лейтенанти Дилмурод Очилмуродович Қулиев ва сержант Жаҳонгир Абдуқодировлар экан. Милиционерлар Аъзам Турғунов ва Абдужалил Бойматовнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, шахсингизни аниқлаймиз деб милиция пунктига мажбуран олиб боришган. Бунда улар агар шахснинг ёнида тасдиқловчи ҳужжати бўлса ҳам, барибир уни милиция пунктига олиб келиш ҳақида буйруқ борлигини рўкач қилишган.

 

«Орадан ярим соат чамаси вақт ўтгандан кейин мана шу, яъни Юнусобод тумани, 4-квартал, Наврўз маҳалласи қошидаги 409-милиция пунктига Фарғонадан анжуманга қатнашиш учун меҳмон бўлиб келган 10 та одамни ҳам олиб келишди», – дейилади хабарда. Милицияхонага олиб келинганларнинг паспорти бўлишига қарамай, ўзини ИИВ масъул ходими деб таништирган милиция майори Тойирбек Садирович Турсунхонов маҳалла участка нозирига: «Буларнинг ҳаммасига 194-модда билан ҳужжат расмийлаштиргин», – дея дўқ ура бошлаган. Унинг ёнида юрган ва ўзини таништирмаган яна бир кимса эса: «Агар керак бўлса, чўнтакларингга наша ҳам тиқиб қўямиз», – деб пўписа қилган.

 

Шу куни соат 16-30 ларда «Хьюман Райтс Вотч» вакиллари Аллисон Гил ва Карло Боэм ҳамда «Озодлик» ва «Америка овози» журналистлари Хусниддин ва Абдумаликлар бу ерга етиб келишганидан сўнг ушлаб кетилганларнинг барчаси қўйиб юборилган.

 

1 июл 2004 й.

 

“Мусулмон Ўзбекистон” веб-сайти

 

 

52-СЎЗ ВА МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ, ХАТлар

03.01.20-МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН САЙТИДАН ХАТ

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

 

2003-01-20

 

Ассалому алайкум мухтарам Толиб ака!

 

Сиз билан яна бир бор хат оркали мулокот килаётганимиздан мамнунмиз. Айни пайтда хатларимиз сабаб сизнинг куп вактингизни олиб куяётган булсак, маъзур тутасиз.

 

Ушбу хатни ёзишимиздан максад, сизга бир масалада узримизни баён этиб куйишдир. Гап шундаки, сиздан амнистия хакида сураган саволларимизни тузаётган дамда биз уларни купчилик назарига хавола этиш, яъни сайтда эълон килиш мулжалимиз йук эди. Аммо кейинчалик ушбу масалани сизнинг рухсатингиз билан амалга ошириш имкониятига эга булганимизда, тузган саволларимизда купчиликка такдим этилганда тушунилиши бироз мураккаб булган жумлалар борлигига эътибор каратдик. Сунгги кунларда материал устида ишлар эканмиз, саволларимизга киритилаётган узгартиришлар хакида сизни огохлантирмай туриб, материални сайтда чоп этишни лозим топмадик (рус тилига таржима килинган маколани иснисто уларок сайтга чикариб улгурилганди, уни хам албатта янгилаб куйилади, иншаАллох). Куйида биз сизга узимиз тузган саволларга киритилган узгартиришларни курсатиб утамиз. Бу уринда биз саволларни мазмунан эмас, балки шаклан узгартирдик, тушунишни осонлаштирадиган ёрдамчи ибораларни кушдик ёки баъзи уринларда такрорланган маъноларни кискартирдик. Узгартиришларни кизил рангда ажратиб курсатаяпмиз:

 

  1. Мусулмон махбусларни камокхонадан озод килиш холатлари факат Тошкентда кузатилаяптими ёки бундай вокеалар бошка вилоятларда хам содир булаяптими? Бундан сизнинг хабарингиз борми?
  2. Бу узгаришлар нимани англатади? Бу ходиса хукуматнинг навбатдаги хийласи эмасми? Яъни, бу харакатларнинг кетидан кутилмаган кунгилсиз вокеалар содир булиши хам мумкинми? Умуман олганда бу узгаришларнинг асл мохияти нимада?
  3. Сиз диний махбуслар сони хакида аввалдан таъкидлаб келадиган 30 000 раками хали хам уз холида турибдими ёки бу борада сезиларли узгариш содир булдими?
  4. Якин келажакда хамма мусулмон махбуслар озод этилиши мумкинми? Жумладан, мусулмон аёлларнинг хаммаси озод этиладими?

 

Умид киламизки, ушбу тузатишларимиздан рози буласиз. Материални бугун 20 январ куни сайтга чикариш мулжал килинган.

 

Сизга хайрли ишларингизда Аллохнинг тавфик ва мададини тилаб колувчи,

 

«Мусулмон Ўзбекистон» тахририяти