39-НОГИРОНЛАР ҲУҚУҚЛАРИ, 46-АҲОЛИГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ, 62-АРИЗАЛАР

ҲУСНИДДИН ЭШОНҚУЛОВ

04.05.27-ЎзР ИЖТИМОИЙ-ТАЪМИНОТ ВАЗИРИга

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ-ТАЪМИНОТ

ВАЗИРИГА

 

Эшонқулов Хуснитдин Норқуловичдан

————————————-

Чирчиқ шаҳри, 1-микрорайон, 51-уй, 30-хонадон

 

             

  А  Р  И  З  А

 

Муҳтарам Вазир!

 

Мен 1985 йилнинг 3 мартидан 1986 йилнинг 3 августига қадар СССР ҳарбий кучларининг махсус батальони таркибида Афғонистонда уруш ҳаракатларида қатнашганман. 1985 йил кузда мина портлаши натижасида оғир контузия олганман.

 

Урушдан қайтгач, Қорақамиш-2/4 да жойлашган уруш қатнашчилари даволанадиган ҳарбий госпитальда даволандим. 1999 йили илк маротаба 800 сўм миқдорида пенсия олдим. Кўп сай-ҳаракатларим натижасида пенсиям аста-секин «оша бошлади», ва ниҳоят 2002 йил 1 июньдан бошлаб ҳарбий пенсия (22103 сўм 56 тийин) ола бошладим.

 

Бироқ, мен бу пенсиядан норози эдим. Менга пенсия тайинланганда менинг 15 йиллик иш стажим инобатга олинган бўлсада, аммо Афғонистон уруши давридаги ҳар бир йил уч йилга ўтиши инобатга олинмаган.

 

Менинг шикоятларимнинг бирига Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасидан 11.09.02 да №э-214-0408 рақамли хат келди. Мазкур хатда жумладан бундай ёзилган:

 

2002 йил 27 майда Сизнинг мурожаатингизга биноан Марказий ҳарбий-тиббий комиссияси Афғонистонда ҳарбий хизматни ўташ даврида олинган касалликни ҳарбий хизмат вазифасини бажаришда олинган деб ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Мазкур хулосага асосан вилоят марказий ТМЭК ногиронлик сабабини ўзгартирган ва Чирчиқ шаҳар ижтимоий таъминот бўлими 2002 йил 1 июндан пенсияни Сизга уруш ногиронларига тенглаштирилган шахс сифатида ҳисоблаб чиқарган. Шунга кўра ҳисоблаб чиқарилган пенсия миқдорига энг кам иш ҳақининг 50 фоизли қўшимча ўрнига 125 фоизли қўшимча қўшиб берган.

2002 йил 1 июндан пенсия миқдори 19220 сўм 50 тийин, 2002 йил 1 августдан эса 22103 сўм 58 тийинга етказилган».

 

50 фоизли қўшимча уч баравар, яъни 125 фоизли қўшимча билан алмаштирилганда фарқ 2883 сўм бўлиши мутлақо тушунарли эмас.

 

Ҳурматли Вазир!

 

Менга пенсия дастлаб тўланган вақтдан бошлаб олинмаган пенсиямни ҳисоб-китоб қилиб, 1999 йилдан бошлаб тўланишига ёрдам беришингизни СЎРАЙМАН.

 

27.05.04                                                          (Х.Эшонқулов)

62-АРИЗАЛАР, УЯ 64-46, ШУҲРАТ АДИЛХОНОВ

02.08.26-АРИЗА – АДИЛХОНОВА ҚУРБОНБУВИ

                                             ЎзР ИИВга қарашли УЯ 64/46 ЖИЭМ бошлиғи

                                                      ички хизмат подполковниги А.Б.Мардоновга

 

УЯ 64/46 ЖИЭМ да сақланаётган маҳбус

Адилхонов Шуҳрат Шавкатовичнинг онаси

Адилхонова Қурбонбуви томонидан

 

                                             АРИЗА

 

         Ҳурматли бошлиқ!

 

         Менинг ўғлим Адилхонов Шухрат Шавкатович тергов ва суд жараёнларини ўтаб, Сиз бошқараётган УЯ 64/46 ЖИЭМ да сақланмоқда. Шу сабабли менинг Адилхонов Шухрат Шавкатовичнинг жиноят ишига ҳимоячи бўлиб иштирок этишим учун терговчи ёки судьянинг қарори ёки ажрими билан эмас, балки ЖИЭМ бошлиғининг иштирокида маҳбус Ишончномаси ҳужжатлаштирилиб, яъни Ишончномага маҳбусга имзо чектирилиб, ЖИЭМ бошлиғи маҳбуснинг шахсини аниқлаб, унинг ҳуқуқ салоҳиятини текшириб, Ишончномага ЖИЭМ бошлиғининг ўзи имзо чекиб, ўз муҳрини босиб, ҳамда қайд рақамини қўйган ҳолда шончнома менга юборилиши лозим. Бу ҳолат ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддаларида қайд қилинган.

ЎзР ЖПКнинг из келтираётган 60-моддасига келсак, унда «вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этувчи шахс» ҳақида гап юритилган. Адилхонов Шухрат Шавкатович эса на вояга етмаган ва на белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи категориясига киради.

 

Ҳурматли бошлиқ!

 

Мен Сизга маҳбус Ишончномаси бланкини яна жўнатмоқдаман ва бу сафар Сиздан қонун доирасида жавоб оламан деган умиддаман.

 

26 август 2002 йил                                           (Адилхонова Қ)

        

                                 

57-ЖИНОИЙ ИШЛАР, 62-АРИЗАЛАР, ТОЛИБ ЁҚУБОВ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга

                           ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга

 

                                                           Тошкент шаҳри, Юнусобод, 4-мавзе,

                                                           15-уй, 27-хонадонда истиқомат қи-

                                                          лувчи ТОЛИБ ЁҚУБОВ томонидан

 

                                           Ш И К О Я Т    

 

         Муҳтарам прокурор! 1998 йил 19 январь куни менга почта орқали Жиззах вилояти ИИБ терговчиси А.Бозорбоев тузган айблов хулосаси келиб тегди. Мен мазкур айблов хулосасини тамоман ноқонуний ҳужжат деб қараб, унинг нусхасини Жиззах вилоят прокуратурасига жўнатмоқдаман. Мазкур ҳужжат ноқонуний эканлиги қуйидагиларга асосланади. Continue reading «ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга»