Uncategorized

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК! ПОДДЕРЖИМ!

Авааз, что означает "голос" на нескольких европейских, ближневосточных и азиатских языках, был создан в 2007 году для реализации простой демократической миссии: организовать граждан всех стран мира для того, чтобы преодолеть разрыв между миром, в котором мы живем, и миром, в котором хотело бы жить большинство людей. Авааз дает возможность миллионам самых разных людей принять участвие в разрешении глобальных, региональных и национальных проблем - от коррупции и бедности до кофликтов и изменения климата. Наша модель организации людей через Интернет позволяет объединить тысячи небольших индивидуальных действий в мощнейшую коллективную силу.
Авааз, что означает «голос» на нескольких европейских, ближневосточных и азиатских языках, был создан в 2007 году для реализации простой демократической миссии: организовать граждан всех стран мира для того, чтобы преодолеть разрыв между миром, в котором мы живем, и миром, в котором хотело бы жить большинство людей.
Авааз дает возможность миллионам самых разных людей принять участвие в разрешении глобальных, региональных и национальных проблем – от коррупции и бедности до кофликтов и изменения климата. Наша модель организации людей через Интернет позволяет объединить тысячи небольших индивидуальных действий в мощнейшую коллективную силу.

Друзья! 

“Мы не скоты и не рабы. У нас есть голос и у нас есть силы отстаивать его”.Алексей Навальный произнес эти слова в 2011 году в ходе протестов, связанных с фальсификацией результатов выборов “Единой Россией”. Сейчас, после показательного “открытого процесса” в сталинском стиле, борец с коррупцией был осужден на пять лет тюрьмы. Если мы не выступим сейчас против быстрого сползания России в диктатуру, то следующим может оказаться любой из нас.  Continue reading «ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК! ПОДДЕРЖИМ!»

Uncategorized

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

3-чи қисм

Мақола сўнгида мен Каримов тинчлигини энг жиддий бузганлар – андижонлик тадбиркорлар ҳақида тўхталмоқчиман. Бошдан бош Каримов сиёсатининг негизи (марказий нуқтаси): бирор шахс ёки бирор гуруҳ халқни у ёки бу маънода ўз ортидан эргаштириш салоҳиятига эришса, уни дарҳол фалаж ҳолга тушириш (иқтисодий сиқувга олиш, сазойи қилиш, калтаклаш, қамаш, ўлдириш ва б.)дан иборат бўлганини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси ўз бошидан ўтказгани ҳаммага маълум. Андижонлик тадбиркорлар минглаб иш жойлари ташкил этишган, ишчиларга муносиб ҳақ тўлашган, болалар боғчалари очишган, кам таъминланган оилалар фарзанларининг суннат тўйларини ўтказишган, йигитларни уйланиш харажатларини кўтаришган ва ҳ. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

Uncategorized

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

2-чи қисм

              Аслида “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партиясининг давлат рўйхатидан ўтказилиши 1991 йил 29 декабрга белгиланган умумхалқ президентлик сайловлари олдидаги Каримовнинг чуқур ўйланган найранги эди. Уни биров тушунди, биров тушунмади. Баъзи зукко одамларнинг “Бу рўйхатга олиш узоққа чўзилмайди, яқинда бекор қилишади” деганини эшитганман. Шундай бўлиб чиқди ҳам. 1989 йил ва 90-чи йиллар бошида Каримовнинг тинчлигини биринчи бўлиб бузган икки ташкилотнинг қўлига рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома бериб сиёсий майдонда бемалол “ўйнатиб” қўйиш унинг “Сенлар менинг тинчлигимни буздинг, мен сенларнинг ҳаётингни бузаман” деган принципига мутлақо тўғри келмас эди. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

Uncategorized

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман

1-чи қисм

            Бу – ҳар қандай зулмкор давлат раҳбарининг сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда мухолиф кайфиятдаги ҳар бир фуқарога нисбатан айтадиган ёки айтмоқчи бўлган гапидир. Баъзи содда одамлар: “Йўғ-э, қандай қилиб бу раҳбар ҳар бир мухолиф одамга бу гапни айтишга вақт топади? У ҳолда у бирорта бошқа иш қилмай, эрталабдан кечгача фақат шу иш билан шуғулланиши керак-ку!” дейиши мумкин. Давлат раҳбари мамлакатда ягона зулмкор одам бўлса эди, тўғри, у фақат шу иш билан овора бўлиб қоларди. Бироқ зулмкор раҳбар ўз атрофига мамлакатдаги ўн (балки юз) минглаб зулмкор одамларни йиғади ва “Ким менинг тинчлигимни бузса, сиз унинг ҳаётини бузишингиз керак!” деб амр қилади ва уларга турли лавозимлар ва имтиёзлар беради. Бу ишни жон-дили билан бажарадиганлар ҳам сон-мингта топилади. “Йўқ, бу ишни мен қила олмайман” деганлар ҳам бўлди. Бундайларнинг ҳаётини биринчилар қаторида буздилар. Буни 90-чи йиллар бошида ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

Талиб ЯКУБОВ, Uncategorized

Талиб Якубов

Талиб Якубов – Члены Общества Прав Человека Узбекистана (январь  2006 г.) – Председатель Общества Прав Человека Узбекистана, родился 15 мая 1941 г. В 1963 году окончил физико-математический факультет Ташкентского государственного педагогического института (ТГПИ) имени Низами. В 1966-69 годах сначала стажировался, затем обучался в аспирантуре Московского государственного педагогического института имени В.Ленина. В 1971-73 годах обучался в аспирантуре Кишиневского государственного университета (Молдавия). В ноябре 1975 года защитил диссертацию на тему: «Исследование n-арных операций”. Написал две книги для студентов физико-математических факультетов: “Элементы математической логики”. Continue reading «Талиб Якубов»

Uncategorized

Талиб Якубов: краткая биография

Талиб Якубов: краткая биография

Талиб Якубов – математик, кандидат физико-математических наук, доцент. Родился 15 мая 1941 года в Джизаке, узбек. В 1963 году окончил математический факультет Ташкентского государственного педагогического института имени Низами. Проходил аспирантуру в Московском госпединституте имени В.Ленина и Кишиневском госуниверситете имени В.Ленина. В ноябре 1975 года защитил кандидатскую диссертацию в Институте математики АН Молдавской ССР. Работал на кафедре «Алгебра и теория чисел» до 30 ноября 1992 года, когда был уволен с работы за политическую и правозащитную деятельность. В 1983 и 1996 годах выпустил две книги по математической логике на узбекском языке для студентов педвузов. Continue reading «Талиб Якубов: краткая биография»

Uncategorized

ТАЪЗИЯНОМА

Baxtiyor XamroevБугун, 2013 йил 4 май куни дўстимиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси, ташкилотнинг Жиззах вилояти бўлимини 1996 йилдан бошлаб бошқариб келган Бахтиёр Ҳамраев фоний дунёни тарк этди.

Бахтиёр Ҳамраев 1955 йил 12 январда Самарқанд вилояти, Пойариқ туманининг “Фармонқул” қишлоғида таваллуд топди. 1975 йил Тошкентдаги савдо-касбий ўрта билим юртини тугатди. 1977 йилдан бошлаб у бир неча йил Россиянинг Ростов шаҳрида қурилаётган атом машинасозлик заводида ишлаган. 1982-92 йилларда махсус алоқанинг Жиззах вилояти бўлимида фельдъегер [ҳарбийлар ёки ҳукуматнинг муҳим, асосан махфий ҳужжатларини ташувчи курьери] бўлиб ишлади. Бахтиёр Ҳамраев 1989 йилда Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатига биринчилар қаторида аъзо бўлган ва бу ташкилотнинг Жиззах вилоят бўлимини бир неча йиллар раиси ва кейинчалик ҳамраиси бўлди. Continue reading «ТАЪЗИЯНОМА»

Uncategorized

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

        Quyosh batarezalari    Толиб Ёқубов

 3-чи ҚИСМ

 

Ўзбекистоннинг қаттиқ иссиқ ёзи шароитида

электроэнергияни тежаш йўли борми? 

 

                Бор! Буни тушунтириш учун мен деярли ҳамма тушунадиган баъзи фактларни такрорлаб ўтишим керак. Куннинг исиши Ўзбекистонда эрта кўкламдан бўлмаса ҳам, апрель ойидан аниқ бошланади. Ёзни гапирмаса ҳам бўлади. 25 августдан кейин сумбула киради. “Сумбулада сув совир, тун совир” деганларидек, кечаси анча совуқ тушишини ҳисобга олмаганда, кундуз етарли даражада иссиқ бўлади. Иссиқ кунларда одамлар уйларида кондиционер ишлатишга ўрганишди. Кондиционер бўлмаган даврларда ота-боболаримиз уй деворларини салкам 70 сантиметр қалинликда лойдан ясаб, иссиқ кунлари жон сақлашган. Масалан, менинг отамдан қолган уйимнинг девори 60 см.дан ортиқ. Ҳозир қурилаётган уйлар деворининг қалинлиги 40 см.дан ошмайди. Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

Uncategorized

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

Pilla                Толиб Ёқубов

 

2-чи ҚИСМ

 

Пиллачиликни ривожлантириш учун

электроэнергияни қаердан оламиз?

 

            Репрессив (зулмкорликка асосланган) сиёсий режимлар фан, техника ва жамият ривожи учун асқотадиган бошқа йўналишларни ривожлантиришдан манфаатдор эмас. Унинг раҳбарларида бундай йўналишларга ҳатто қизиқиш ҳам бўлмайди. Бир фактни мен яхши биламан: АҚШда давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан давлатга уни 60 (олтмиш) доллар қилиб қайтарар экан. СССРнинг энг яхши йилларида давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан буни 2 (икки) доллар қилиб қайтарган. Фанга нисбатан АҚШ ва СССРдаги муносабат 30:1 нисбатда фойда келтириши совет олимлари америкалик олимлардан 30 баробар кучсиз дегани эмас, – кўп соҳаларда совет олимлари буюк фундаментал кашфиётлар қилишган, – балки СССРдаги сиёсий режимнинг репрессив эканлигидадир. Ҳозир фанга маблағ сарфлаш бўйича АҚШ ва Россия орасидаги фарқ бунданда катта бўлса керак. Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

Uncategorized

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?

                Толиб Ёқубов

 Ipak qurti

1-қисм

 

                Муҳтарам ўқувчи эътиборига тақдим этилаётган ушбу мақола бир неча қисмдан иборат бўлиб, улар иқтисодий ва сиёсий масалаларга бағишланган. Мен иқтисодчи ҳам, сиёсатчи ҳам эмасман (13 йил “Бирлик” халқ ҳаракатининг аъзоси бўлганимни ҳисобга олмаганда). Бироқ мен баъзан билган, кўрган ва эшитганларимни муҳтарам ўқувчи билан  ўртоқлашгим келади. Иқтисодий масалалар бўйича ёзганларим ўзимнинг изланишларим эмас. Мен уларни ҳукумат томонидан тан олинмаган, қўллаб-қувватланмаган ва, ҳатто, қатағон қилинган олимлар ва оддий чхши одамлардан эшитганман. Шундай қилиб, …         Continue reading «Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?»

Uncategorized

Бузуқ хотин, Ўйнаши ва Мушук,

             Xo`ja Nasriddin   Толиб Ёқубов

ёхуд

Афандининг Юсуф Жумага саволлари 

 2-чи мақола

Латифа-қисса:  Афанди эрталаб дўкондан икки кило гўшт олиб келиб Хотинига берибди, кечқурунга лаззатли бир таом тайёрлаб қўйишни тайинлаб ишга кетибди. Хотин бузуқ экан, Афанди ишга кетишини пойлаб унинг олдига келиб турар экан. Ўша куни ҳам Ўйнаши кириб келибди, Хотин унга ҳалиги гўштни едириб-ичириб, у билан маишат қилибди. Кечқурун Афанди келса қозон қуп-қуруқ эмиш. “Овқат қани?” деб сўраса, Хотин: “Мушук еб қўйибди” деб жавоб берибди. Уй Мушуги хонада ухлаб ётган экан. Афанди дарров уни олиб тарозуга қўйса икки кило чиқибди. Афанди Хотинидан сўрабди: “Бу Мушук бўлса гўшт қани, агар бу гўшт бўлса Мушук қани?”. Continue reading «Бузуқ хотин, Ўйнаши ва Мушук,»

Uncategorized

Оббо, Ўзбекистон одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!

            Толиб Ёқубов

 

            Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзининг “Евгений Онегин” поэмасини ёзиб тугатгач, уни яна қайтадан ўқиб чиқибди. Поэма унга шунчалик ёқибди-ки, у қўли билан сонига шапати тортиб: “Оббо, Пушкин-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!” деб юборган экан.[Ай да, Пушкин! Ай да, сукин сын!]. А.С.Пушкиннинг бу машҳур хитоби қилган иши ёки ёзган асари ўзига бениҳоя ёққан одамнинг тўлқинланиб ўзига берган баҳоси ўлароқ тарихда сақланиб қолган. Мазкур хитобни кўпчилик бошқа бир одамнинг бениҳоя мараз иши ёки асарига ўзининг берган “юксак”, бироқ ўта сальмй баҳоси сифатида ишлатишади.

Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд”  деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Continue reading «Оббо, Ўзбекистон одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!»

ХАТлар, Uncategorized

ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?

14 февраль 2000 й

                         ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

                                                        БАЁНОТИ

            Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам  қувондик. Continue reading «ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?»

Uncategorized

Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума

Толиб Ёқубов

        Денгиз сиренаси-3    Кимнинг кимлиги охир-оқибат, сўзсиз маълум бўлади. Мана, ўзбек Сиренаси, яъни ўзбек хушовози Исмат Хушев охир-оқибат ўзининг кимлигини тўлиқ намоён этди. Унинг кимлиги ҳақида бироз кейин, пастроқда бир-икки оғиз гап айтармиз, ҳозир эса қадимги юнон афсонаси қаҳрамони Сирена ҳақида билганларимни муҳтарам ўқувчига айтиб берай.

Сирена – белидан юқориси беҳад гўзал аёл, белидан пасти қуш (парранда) ёки балиқ, отаси – денгиз худоси Форкисдан ўта жунбушли характер, онасидан эса бениҳоя гўзал овоз мерос бўлган жонзоддир. Юнон афсоналарида айтилишича, бир пайтлар бу жонзодлар инсон боласидан қандайдир ёмонлик кўрган ва бутун умрини инсондан ўч олишга бағишлаган экан. Улар денгиздаги икки қояда жойлашиб, шу қоялар оралиғидан сузиб ўтувчи денгизчи сайёҳларни пойлашар экан. Сайёҳ инсонлар сузиб ўтаётган пайтда сиреналар ўзларининг ўта ёқимли қўшиқларини айта бошлар эканлар. Бу қўшиқлар шу қадар ёқимли бўлар экан-ки, сайёҳлар ўзларини денгизга ташлаб қояларга қараб суза бошлаганларини англамай қолишар экан. Улар қояларга етгач, сиреналар уларни ўлдирар экан. Шунинг учун қояларда беҳисоб инсон суяклари ва қовжираган терилари ётар экан. Continue reading «Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума»

Uncategorized

БАРИБИР ЕНГАДИ!

16 февраль куни Тошкентда терактлар бўлиб ўтганига 14 йил бўлди.

Ўзбекистонда таниқли мухолифат вакили, наманганлик Аҳмадхон Тўрахонов устидан 1999 йил 24-25 февраль кунлари ўтказилган суддан уч ой ўтгач, у қамоқхонада вафот этди. Шунга ҳам 14 йил бўлаяпти.

22 февралда Обидхон-қори Назаровга суйиқасд уюштирилганига бир йил бўлади.

1999 йил 6 март куни мен «Барибир енгади!» номли мақола ёзган эдим. Унда мен бу икки буюк шахсни тилга олганман ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни айтиб ўтганман.

Шу муносабат билан шу мақолани сайтда чоп этишни маъқул кўрдик.

17 февраль, 2013 й.

Толиб Ёқубов

 

6 март 1999 йил

БАРИБИР  ЕНГАДИ!

Менинг япон дўстим Томико Накадзима, биз 60-чи йиллар охирида Москвада ўқиб юрганимизда, менга қизиқ бир гапни айтган эди. Унинг гапига қараганда Токио университетининг биология факультети биносига кираверишда «Совет биологларининг илмий ишларидан фойдаланманг!» деб ёзиб қўйилган экан. Continue reading «БАРИБИР ЕНГАДИ!»

Uncategorized

ОСИЛГАННИНГ ТАЪЗИЯСИДА АРҚОН ҲАҚИДА ГАПИРИЛМАЙДИ

            Толиб Ёқубов

            Бир одамни осилган ҳолатда топдилар. Инсон фожеаси. Оила аъзолари, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, аҳли-эл таъзияда тўпланишган. Оила аъзолари чуқур мотамда, уларнинг юрагига қил сиғмайди, гапиришга-да мажоллари йўқ. Қариндош-уруғ ҳам ташвишда, ўзларига яқин инсонни йўқотиш уларда юрак изтиробини келтириб турибди. Қўни-қўшни маййитни ерга бериш маросимини ташкил қилиш учун югур-югур билан банд. Фақат таъзияга йиғилган, кўчада ўтирган аҳли-эл шивир-кичир гапирмоқда. Нима ҳақида? Бири: «Арқон бақувват экан, нимжон бўлганда ўлмай қолармиди» дедимикин? «Илгариги арқонларни бузоқча ҳам узиб кетаверарди, ҳозир капрон дейдими-ей, алламбало нарсалардан тўқишаяпти, шекилли, катта буқа ҳам узолмайди» деябдимикин яна ўтирганлардан бирови? Билмадим. Continue reading «ОСИЛГАННИНГ ТАЪЗИЯСИДА АРҚОН ҲАҚИДА ГАПИРИЛМАЙДИ»

Uncategorized

МАРД АЁЛ

Saida QurbonovaТолиб Ёқубов

                 Ҳозирги замон ўзбек аёлларининг орасида Саида Қурбоновадек мард аёллар кам топилади.  Саиданинг, халқ тили билан айтганда, “отнинг калласидай юраги бор”лигига менда шўбҳа йўқ. Бунга мен Саида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлимини бошқарган пайтларда кўп марта амин бўлганман. У ЎИҲЖнинг туман бўлимини 2009 йил охиригача, “Бирдамлик” халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев АҚШдан Ўзбекистонга сафар қилганга қадар ҳеч оғишмай бошқарди. Сафари чоғида Б.Чориев укасини уйлантирган ва турли вилоятлардан ЎИҲЖнинг кўзга кўринган бир неча вакилларини тўйга таклиф этган. Жиззах вилоятидан тўйга, Қаршига, Мамир Азимов ва Саида Қурбонова боришади. Шу учрашувда Б.Чориев ҳар иккала ҳуқуқбонни “Бирдамлик” ҳаракатига ўтишга ундайди. Саида бу таклифни қабул қилади. АҚШга қайтиш олдидан Б.Чориев Жиззахга боради ва М.Азимов ҳамда Бахтиёр Ҳамраев билан учрашиш учун телефонда чойхонага таклиф этади. Бироқ Жиззах туман ИИБ ходимлари М.Азимовни ушлаб кетиб, бир неча соат давомида калтаклашади, қийнашади ва ҳақоратлашади. Continue reading «МАРД АЁЛ»

Uncategorized

Домланинг ғазаби

Толиб Ёқубов

           Кафедра мудиримиз Мақсудов Шермат ака антиқа инсон эдилар. Салкам 90 ёшга кириб вафот этган бу инсон кийинишда ёшларга ҳам ўрнак эдилар: кийимлари ҳамма вақт тахи бузилмаган, дазмолланган, ўта озода, ярашган бўлар эди. 60-чи, 70-чи йилларда шим-костюм тикдиришга ярайдиган “шерстяной” материаллар ўта дефицит (кам, топилмас) бўлса-да, домланинг устида ҳамма вақт сифатли ва чиройли матодан тикилган шим-костюмни кўрар эдик. Кейинчалик билсак, домланинг хотини уй шароитида катта лавозимли шахслар (министрлар, юқори лавозимли партия функционерлари ва ҳ.) учун шим-костюм тикар экан. Онахон меҳнатига пул олмас, ўша шахслар ўзи учун олиб келган матодан бир кийимлик олиб келишига келишишар экан ва онахон ҳамма вақт домлани шундай дефицит матолардан кийинтирар эканлар. Continue reading «Домланинг ғазаби»

Uncategorized

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading «БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ»

Uncategorized

ПРЕЗУМПЦИЯ НЕЗНАНИЯ

        Талиб Якубов

        В годы независимости правоохранительные органы Узбекистана играючи отправили десятки тысяч людей в тюрьмы. Хотя, как посмотришь, уголовное законодательство страны не хуже того же законодательства иных демократических государств. Так в чем дело? Почему следователи прокуратуры, милиции, Службы национальной безопасности (СНБ) и других ведомств, а так же судьи всех уровней, причастные уголовному делопроизводству, на каждом шагу без зазрения совести, грубо, безнаказанно нарушали нормы процессуальных законов?

Вот что писало ОПЧУ в своем докладе от 7 января 2004 года: (Цитата): Continue reading «ПРЕЗУМПЦИЯ НЕЗНАНИЯ»

Uncategorized

СПАСЕТ ЛИ “159-ая” УЗБЕКСКУЮ ГОСУДАРСТВЕННОСТЬ?

А.САД

Координатор ОПЧУ

                       По словам одного работника правоохранительных органов, пожелавший остаться неназванным, в последнее время резко сократилось число арестуемых людей, которым при аресте подкладывали в карманы или подбрасывали в автомашины или в квартиры наркотические вещества и (или) патроны (оружие) (276 и 248 статьи УК РУз). В настоящее время людей “берут”, в основном, по 159-й. Continue reading «СПАСЕТ ЛИ “159-ая” УЗБЕКСКУЮ ГОСУДАРСТВЕННОСТЬ?»

Uncategorized

Талиб Якубов: О чем Международная независимая комиссия не отважилась сказать о событиях на юге Кыргызстана

Часть 1.  Двойные стандарты

Человек, оказывается, не все сразу улавливает и понимает – спустя время многое переосмысливает, переоценивает, что зачастую приводит к глубокому разочарованию.

Миром правят в основном интересы сильных государств – демократических, недемократических и т.д. Узнаешь, что демократические США в угоду маленькому Израилю полностью поддерживают диктаторские арабские режимы. За то, что они свои грузы провозят в Афганистан по железной дороге через территорию Узбекистана, поддерживают и репрессивный режим Ислама Каримова. Continue reading «Талиб Якубов: О чем Международная независимая комиссия не отважилась сказать о событиях на юге Кыргызстана»

Uncategorized

Маҳаллийчилик кимга керак эди?

Толиб Ёқубов

Нияти бузуқ, халққа эркинлик беришни истамаган ҳукуматлар сиёсий ҳаётда жамият фаоллашмаслиги, одамлар орасида зиддиятли кайфиятни муттасил ушлаб туриш, миллат ягона куч бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун қилиниши мумкин бўлган ва ҳатто мумкин бўлмаган ҳар бир ишни амалга оширишга ҳаракат қилади. Continue reading «Маҳаллийчилик кимга керак эди?»

Uncategorized

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

            Толиб Ёқубов

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading «Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай»

Uncategorized

ҲАЙИТ АРАФАСИДАГИ ЎЙЛАР

Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига
қарши курашган шаҳидларни
Аллоҳ Ўз жаннатига доҳил қилсин

Ўзбекистон Ислом Каримовнинг мустабид сиёсий тузуми даврида халқ Қурбон Ҳайитини навбатдаги марта байрам қилмоқда. Ҳокимият тепасига келгач, бошдан-бош ўз бошқарувини зулм асосида ташкил қилишни режалаштирган бу шахс халқ фарзандлари муқаррар қурбон қилинажагини билгани ва бу жиноятларни одамлар нигоҳи ва тафаккуридан узоқлаштириш учун 2001 йил “XIX аср 60-чи йилларидан бошлаб 1991 йил, Мустақиллик кунига қадар ўзбек халқига нисбатан олиб борилган қатағонлар қурбонлари хотирасини абадийлаштириш” “мақсадида” мемориал (ёдгорлик) ташкил этиш фармонига имзо чекди ва мемориални 2002 йил 31 август куни очиб берди. Continue reading «ҲАЙИТ АРАФАСИДАГИ ЎЙЛАР»

Uncategorized

Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар

Толиб Ёқубов

Буюк Леонардо да Винчи одамларни уч гуруҳга ажратган: “кўрадиганлар”, “кўрсатсанг кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Турли соҳаларда инсоният турли учлик гуруҳларга бўлинади. Илм соҳасида одамизод бир учликка бўлинса, дин соҳасида у бутунлай бошқа учликка бўлинади, сиёсат соҳасидаги бўлиниш (учлик) эса олдинги иккита учликка деярли ўхшамайди. Ҳатто битта соҳа, масалан илмда, инсонлар турли йўналишларда турлича учликка бўлинадилар: математикада бошқа, биологияда бошқа, тасвирий санъатда бошқача учлик. Масалага торроқ ёндошадиган бўлсак, яъни бутун инсониятни олмасдан, бир мамлакат ёки бир халқ билан чегаралансак ҳам, шу мамлакат ёки халқ ичида ҳам одамлар танланган соҳага қараб учлик гуруҳларга бўлинаверади: “кўрадиганлар”, “кўрсатсангиз кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Continue reading «Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар»

Uncategorized

Узма кўнгил торини

Толиб Ёқубов

Дўст бўлиш осон, ани сақлаш қийин,

Узма кўнгил торини – боғлаш қийин

(Чустий)

Мен домла Чустийнинг содда, бироқ бениҳоя маъноли сатрларида назарда тутилган инсонлар орасидаги муносабатлар нақадар мўрт, нозик ва бу муносабатларни асраш ўта оғир вазифа эканлиги ҳақида кўп ўйлайман. Шу пайтгача бўлган ҳаётим давомида энг яқин дўстлар, маслакдошлар арзимаган гап-сўз туфайли тамоман узилишиб кетганини ва ҳатто бир-бирини кўришга кўзи йўқ душманга айланганини талай марта кўрганман.

Энг яқин дўстлар орасига атайлаб раҳна соладиган одамлар ҳам кам эмас. Уларни фақатгина қитмирлик, ё бирор нарсадан аламзадалик, ёинки бировнинг буюртмаси бу ифлос йўлга ундамайди, балки кутилган манфаат ҳам ундаши мумкин. Continue reading «Узма кўнгил торини»

Uncategorized

Менталитет

Толиб Ёқубов

Мисли кўрилмаган Ватанимиз бор. Кўп мамлакатлар ундан олдинга тушмоқчи бўлишди – шарманда бўлишди.

Ҳамма соҳада, энг аввало террористлар бўйича ватанимиз биринчи. Улар иккига бўлинади: биринчи хили – ўлдирадиган, портлатадиган, соқолли, номоз ўқийдиган, қўлида автомат, тишида эса ўткир ханжар тишлаган террористлар  бўлиб, фақат мамлакат раҳбари хоҳиш билдирган пайтда пайдо бўлишади, лекин ҳеч кимга кўринмайди. Иккинчи хили эса халк тилида Continue reading «Менталитет»

Uncategorized

Толиб Ёқубов:

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти архивида И. Каримов режими найрангларини очувчи юзлаб ҳужжатлар сақланмоқда ва улар келажакда муқаррар таҳлил қилинажак ва кенг жамоатчилик диққатига ҳавола этилажак.

Uncategorized

«Бу одам билан ё психиатр ёки ҳуқуқ-тартибот органлари шуғулланиши керак»

«Исёнкор» саволларига ЎИҲЖ вице президенти Толиб Ёқубов жавоби.

Шу йилнинг 18 сентябр куни «Понауз» сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг «Ўзим ҳақимда» деб номланган  мақоласи эълон қилинди. (Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628) .

Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққан: Continue reading ««Бу одам билан ё психиатр ёки ҳуқуқ-тартибот органлари шуғулланиши керак»»

Uncategorized

ҲOЛИСМAН ДEГУВЧИ ЖУРНAЛИСТНИНГ НИҚOБИ

Д.Сaидoв билaн мунoзaрa килиш мумкинми?

Интeрнeт сaхифaлaридa бир йил мoбaйнидa мaзкур ишгa у ёки бу дaрaжaдa дaxлдoр булгaн aнчa–мунчa мaкoлaлaр эълoн килинди. Улaрнинг бир кисми ишнинг хaкикий тaфсилoтини ёритишгa вa бизни химoялaшгa кaрaтилди. Бoшкa кисми жaнoб Д.Сaидoвнинг кaлaмигa мaнсуб булиб, у бoшлaнишдa “мeн xoлисмaн” дeб, ушa мaкoлaнинг гaзeтaдa эълoн килиниши жинoятли килмиш булгaнини, ундa Р.Гапирoвнинг хaм хиссaси бoрлигини укдириб, кoнунсиз тeргoв вa судгa “xoлисона” кaттa xизмaт курсaтди. Килмишимиз гaзeтaдa чoп этилгaн бир мaкoлa булaтуриб, яъни уни вaкoлaт эгaсининг “куз унгидa сoдир этилгaн” дeб хисoблaш мумкин вa гувoхгa хeч кaндaй зaрурaт булмaгaни хoлдa, тeргoв-суднинг хaммa бoскичидa Д.С.нинг гувoхлик курсaтмaсигa aсoслaниб кeлинaяпти. Continue reading «ҲOЛИСМAН ДEГУВЧИ ЖУРНAЛИСТНИНГ НИҚOБИ»

Uncategorized

Т.Якубов: Справедливости и нормальной человеческой жизни сейчас в Узбекистане нет (речь в Хельсинки).

17:27 21.11.2007

В новом 2008 году министр иностранных дел Финляндии станет Действующим председателем Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ). Руководство данной страны понимает, что среди государств-членов ОБСЕ особенно в Узбекистане, Туркменистане, Таджикистане и Казахстане ситуация с правами человека имеет наиболее уродливые формы. В МИД страны помимо Талиба Якубова были приглашены и представители Туркменистана (Ф.Тухбатуллин), Таджикистана (Г.Деревянченко) и Казахстана (Н.Фокина). Continue reading «Т.Якубов: Справедливости и нормальной человеческой жизни сейчас в Узбекистане нет (речь в Хельсинки).»

Uncategorized

Поспешное решение ЕС

Талиб Якубов
Uznews.net – Убийство Алишера Саипова через неделю после фактического снятия ЕС санкций с Узбекистана доказывает какую поспешную ошибку совершили европейские политики, считает председатель ОПЧУ Талиб Якубов. Continue reading «Поспешное решение ЕС»
Uncategorized

Толиб Ёқубов: Ўзбекистон ҳукумати – бу талончилар тўдасидир

01.05.07 16:33

 
Uznews.net – Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов Умида Ниёзованинг судланишини мамлакат тарихидаги энг қайғули воқеадир дея қайд этди, бироқ у яна таъкидладики, бундай талончилар ҳукуматидан ортиқ ҳеч нарсани кутиб ҳам бўлмайди.«Ўзбекистон ҳукумати – бу талончилар тўдасидир, талончилар эса зўровонлик ва талончилик қилишдан бошқа ҳеч нарсани билишмайди», – деди бугунги кунда сиёсий муҳожиратда, Францияда яшаётган Толиб Ёқубов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг(ЎИҲЖ) раиси. Continue reading «Толиб Ёқубов: Ўзбекистон ҳукумати – бу талончилар тўдасидир»
Uncategorized

500 дней после Андижанской трагедии

Узбекистан является одним из наиболее репрессивных постсоветских государств. Тысячи граждан этой страны осуждены по сфабрикованным политическим или религиозным обвинениям. Большинство приговоров по таким делам выносятся на основании признательных показаний подсудимых, полученных под пытками. Власти препятствуют проведению свободных выборов, преследуют демократическую оппозицию, независимых правозащитников и журналистов. Continue reading «500 дней после Андижанской трагедии»

ПРЕСС-РЕЛИЗЫ, Самаркандкое областное отделение, Uncategorized

Пресс Центр ОПЧУ

19 мая, 2001 года 

Ташкент, Узбекистан

17 мая были арестованы сестры Жахонгира Маматова, работника радиостанции «Голос Америки» – Нодира и Мехринисо Муртазаевы.

18 мая, дочь Нодиры Муртазаевой сообщила, что родственники посетившие Нодиру М. в здании областного управления СНБ, видели как Нодиру и Мехринисо посадили в машину и как выяснилось, увезли в Нукус (Каракалпакистан). Данный факт был подтвержден руководством СНБ.

По словам сотрудников правоохращительных органов в Каракалпакистане проводилась операуия по изъятию крупной партии наркотиков, во время которй были арестованы несколько человек. Задержанные лица в числе своих сообщников назвали фамилии этих двух женщин. Continue reading «Пресс Центр ОПЧУ»