Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ХАЛҚ ДУШМАНИ

Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади. Continue reading «ХАЛҚ ДУШМАНИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ

Islom Karimov
Ўзбекистон ҳукумати битта Киштут қишлоғи аҳолисини мажбўрий кўчириш билан чегараланган эмас, Киштутдан кейин бирин-кетин чегара бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ барча қишлоқлар аҳолисини Сурхандарёнинг бир неча туманлари ҳудудларига кўчирди, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига раҳна солди.

Толиб Ёқубов

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом). Continue reading «КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

БУЗИШ – осон, ТИКЛАШ – қийин

islom karimov-3
Чорак аср давомида Ислом Каримов ҳамма нарсани бузиб бўлди: маънавиятни ҳам, маданиятни ҳам, илму-фанни ҳам, иқтисодни ҳам, сиёсатни ҳам, дин-диёнатни ҳам.

            Толиб Ёқубов

            Башарасини биров ёқтирадиган, биров ёқтирмайдиган, 1992 йили биринчилар қаторида чет элга чиқиб кетган бир ўзбек сиёсатчиси ўз халқини “қорамол” деб аташни ўрганди. Бу иборани у ўз сайтида таборо кўп ишлатмоқда. Шу қатори у ўзини ҳам қорамол деб ҳисоблайдми-йўқми, менга қоронғу. Оддий мантиқ бўйича, у халқни қорамол деб атаётган пайтда “мендан бошқа” дея чеклов қўймаётганига қараганда, унинг ўзи ҳам қип-қизил қорамол бўлиши керак. Зукко аждодларимиз халқни ҳақорат қилганларни қорамол деб атаганларини биламиз. Ўнинг ўзидан бошқа бешта-ўнта яқин қариндош-уруғи ҳам бўлса керак. Улар-чи? Унинг: “Менинг қариндош-уруғим, бола-чақам ҳам қорамол” деб ёзганини мен учратмаганман. Шахсан мен уларнинг қорамоллигига ишонмайман. Бу қорамол сиёсатчининг бахтига “яхшиям-ки” Ўзбекистонда интернетга қаттиқ тўсиқ қўйилган, халқ унинг сайтини ўқий олмайди, амал-тақал қилиб ўқийдиганлари 1-2 фоиздан ошмайди. Бахти шунда-ки, агар халқ унинг сайтини бемалол ўқий олганда эди, у ватанга борса одамлар уни уриб ўлдириши бир неча кунда содир бўлар эди. Continue reading «БУЗИШ – осон, ТИКЛАШ – қийин»

РУКУНСИЗ

Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга ОЧИҚ ХАТ

         944566126 Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига

содиқлик билан хизмат қилаётганларга

ОЧИҚ ХАТ:

Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдинов мисоли

ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак

          “Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди. Шу кеча-ю кундузда унинг ишдан олинганлиги ҳақида маълумот эълон қилинди. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ўзига содиқларни ҳам аямаслигини эътиборга олинса, у қамалиши ҳам мумкин. Мана мисол: Жиззах ва Тошкент вилоятлари прокурори, президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Равшан Муҳитдинов ҳам бу тузумга содиқлик кўрсатган эди ва … 15 йилга қамалиб кетди. Continue reading «Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга ОЧИҚ ХАТ»

Uncategorized

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

            Толиб Ёқубов

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading «Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)

Толиб Ёқубов

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

  3-қисм

  Айёр оммавий ахборот воситалари

Бундан 200 йилдан кўпроқ вақт илгари АҚШнинг 3-чи президенти Томас Жефферсон [туғ. 1743 й. – ваф. 1826 й.]дан интервью олаётган мухбир ундан сўрайди: “Агар Сиздан эркин ҳукумат ва эркин матбуотдан бирини танлаш талаб қилинса, Сиз қайси бирини танлар эдингиз?” Т. Жефферсон шундай жавоб беради: “Мен эркин матбуотни танлар эдим, чунки охир-оқибат у эркин ҳукуматга олиб келади”. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)»

МАҚОЛАлар, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

«Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

Толиб Ёқубов

Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

 Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading ««Буюк келажак” нима ва у қачон келади?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

Толиб Ёқубов

Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading «“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…

Шарқ матали

Содда бир одамнинг қари, ориқ, туғмай ва сут бермай қўйган, юрса гандираклайдиган бир сигири бор экан. “Бозор кўтарганга сотиб келақолай”, – деб уни бозорга етаклабди. Бозорда одатдагидек даллолга учрашиб, ундан сигирини сотиб беришини илтимос қилибди.

Даллол сигирнинг арқонидан ушлаб, бозорни бошига кўтариб, уни мақтаб, овозининг борича бақира кетибди: Continue reading «Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…

Толиб Ёқубов
Бу ҳикматни мен 2001 йилнинг бошларида Қўқондаги машина бозорида эшитганман. Бозор айланиб юрганимизда менинг диққатимни жулдур кийинган, қотма, бироқ кўзларидан чуқур маънони ўқиш мумкин бўлган бир чол ўзига тортди. Кекса бўлишига қарамасдан чол ўта ҳаракатчан одам эди. Чол тинимсиз бозорни айланар, эшитилар-эшитилмас ниманидир ҳиргойи қилгандай такрорлар эди. Дастлаб мен ҳеч нарсани англай олмадим, бироқ чол навбатдаги марта бизнинг олдимиздан ўтаётганда, унинг сўзларига диққат қилдим. Чол тинимсиз шеърсифат икки қатор жумлани такрорлар эди: Continue reading «Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!

АРТИСТЛАР УЧУН…

Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканлигини 1991 данми, 1992 йилданми, эсимда йўқ, биламиз. Ўша пайтда буни келажаги буюк бўлган ЎзХДП эълон қилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг келажаги буюклигича қолаверди-ю, бироқ ХДПнинг ўзининг келажаги… «Фидокорлар» партиясининг томдан тараша тушгандай пайдо бўлганидан Continue reading «ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?

          Ушбу мақола 1996 йилда ёзилганган бўлса-да, у ҳанузга қадар ўз актуаллигини йўқотган эмас, деб ҳисоблайман.

Мақолада кўтарилган масала инсон ҳуқуқлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун уни ҳурматли ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқчимиз.

Толиб Ёқубов Continue reading «ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Президент – тарихий шахс

Толиб Ёқубов

Муаллифдан: Ушбу мақола узоқ 1992 йилнинг ўртасида, менга нотаниш бўлган Рашид Назаровнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳақида ёзган мақоласи таъсирида битилган эди. Ўша пайтда мен асрлар оша келгусида битилажак ўзбек Энциклопедиялари саҳифаларига қарашга ҳаракат қилдим. И.Каримов ўзбекларнинг биринчи президенти сифатида сўзсиз тарихий шахсдир ва унинг номи ёзилажак Энциклопедияларга киритилади. Мен 1992 йили И.Каримов олдида иккита тарихий йўл турганини айтиб, мақолани “у шу йўлларнинг қайсисини танлар экан?” деган савол билан тугатдим. Continue reading «Президент – тарихий шахс»