ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ОСИЛГАННИНГ ТАЪЗИЯСИДА АРҚОН ҲАҚИДА ГАПИРИЛМАЙДИ

            Толиб Ёқубов

            Бир одамни осилган ҳолатда топдилар. Инсон фожеаси. Оила аъзолари, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, аҳли-эл таъзияда тўпланишган. Оила аъзолари чуқур мотамда, уларнинг юрагига қил сиғмайди, гапиришга-да мажоллари йўқ. Қариндош-уруғ ҳам ташвишда, ўзларига яқин инсонни йўқотиш уларда юрак изтиробини келтириб турибди. Қўни-қўшни маййитни ерга бериш маросимини ташкил қилиш учун югур-югур билан банд. Фақат таъзияга йиғилган, кўчада ўтирган аҳли-эл шивир-кичир гапирмоқда. Нима ҳақида? Бири: «Арқон бақувват экан, нимжон бўлганда ўлмай қолармиди» дедимикин? «Илгариги арқонларни бузоқча ҳам узиб кетаверарди, ҳозир капрон дейдими-ей, алламбало нарсалардан тўқишаяпти, шекилли, катта буқа ҳам узолмайди» деябдимикин яна ўтирганлардан бирови? Билмадим. Continue reading «ОСИЛГАННИНГ ТАЪЗИЯСИДА АРҚОН ҲАҚИДА ГАПИРИЛМАЙДИ»