Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТ

Tolib Yoqubov-2Толиб ЁҚУБ

 

ҚАНАҚА  ТАШКИЛОТ  ТАҚИҚЛАНГАН  ҲИСОБЛАНАДИ?

 

2016 йил 21 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев »Суд-ҳуқуқ тизимини давомли ислоҳ қилиш, фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳақида»ги фармонга имзо чекди. Айтилишича, мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимини давомли демократиялаштириш ва либераллаштириш, суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судга ишончини ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш ва жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган. Авваломбор айтиб ўтиш керак-ки, Ислом Каримов пайтида худди шу тахлитда ёзилган фармонлар ўнлаб марта қабул қилинган. Ўша фармонлардаги »давомли ислоҳ қилиш», »демократиялаштириш», »либераллаштириш», »самарадорлигини ошириш», »аҳоли ишончини ошириш», »қонун устиворлигини таъминлаш», »қонунчиликни мустаҳкамлаш» каби сохта ваъдаларлардаги »…иш» ва »…аш»лардан олдин »чуқур» сўзи ишлатиларди. Бироқ, … мазкур фармонлар ҳаётга татбиқ этилганини халқ кўргани ҳам, эшитгани ҳам йўқ! 2016 йил 21 октябрьда имзоланган фармон Каримов имзолаган фармонларга деярли ҳасан-ҳусандай ўхшашлиги унинг тақдирини ҳам Каримов фармонлари тақдирига ўхшатмасмикин? Илоҳо, ўхшатмасин! Continue reading «ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Миллатпарварлар

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта. Continue reading «Миллатпарварлар»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)

Толиб Ёқубов

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

  3-қисм

  Айёр оммавий ахборот воситалари

Бундан 200 йилдан кўпроқ вақт илгари АҚШнинг 3-чи президенти Томас Жефферсон [туғ. 1743 й. – ваф. 1826 й.]дан интервью олаётган мухбир ундан сўрайди: “Агар Сиздан эркин ҳукумат ва эркин матбуотдан бирини танлаш талаб қилинса, Сиз қайси бирини танлар эдингиз?” Т. Жефферсон шундай жавоб беради: “Мен эркин матбуотни танлар эдим, чунки охир-оқибат у эркин ҳукуматга олиб келади”. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (3-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (2-қисм)

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

2-қисм

Толиб Ёқубов

 Айёр қонунчилик ҳокимияти

 И.Каримов ҳокимият тепасига келган 1989 йилда ва унинг ташаббуси билан 90-чи йилда “Президентлик Республикаси Конституцияси” лойиҳаси қонунчилик ҳокимияти Олий Кенгашга тақдим этилган пайтда мамлакат ЎзССР (Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) Конституцияси асосида бошқарилган. Совет даврида қабул қилинган Конституцияда давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари бўлмаган (кўрсатилмаган). 1990 йилнинг 3 мартида Паркент аҳолисини оттирган И.Каримов саросимага тушган ҳолда ҳозирги кунда конституцион тузумга тажовуз деб баҳоланиши мумкин бўлган ишга қўл урди, яъни давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари БЕЛГИЛАНМАГАН Конституция асосида Ўзбекистонда “президентлик бошқарувини” жорий қилди. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (2-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

Айёрликнинг чеки йўқ (1-қисм)

ёхуд кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,
бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ
1-қисм

Толиб Ёқубов

            Ким Ш.Мирзиёевга: “Сенинг қароринг – менинг фалоним” дея олади?

Яқинда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев болалар (мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари)ни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида ўзининг НАВБАТДАГИ қарорини чиқарибди. Ўта муҳим қарор. Ўзбекистон келажагини қуллик психологияси (руҳияти) дан жичча бўлсаям узоқлаштирадиган қарор. Ёш-ниҳолнинг қаддини тик ушлайдиган қарор бу. Қарор АЙЁРЛИКдан иборат бўлмаса, албатта. Унинг бундай қарори камида уч йилдан бери чиқарилади. Continue reading «Айёрликнинг чеки йўқ (1-қисм)»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ИККИ ШАВКАТ

 Толиб Ёқубов

Ким улар ўзи? Нега айнан Шавкат исмли икки кимса ҳақида гапирмоқдамиз? Ҳозирги пайтда ким кўп – Шавкат кўп, одамлар тўдасига кўзламай кесак отворсангиз Шавкат деганга бориб тегади.

Биз айтаётган Шавкатларнингбири зоминлик ёки ўратепалик, – баъзилар у  1957 йилнинг 24 июлида  Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган дейишса, бошқалар Тожикистоннинг Ўратепа шаҳрида таваллуд топган, деб ишонтиришга ҳаракат қилишади. Continue reading «ИККИ ШАВКАТ»

Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

Толиб Ёқубов

Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading «“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?»