ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Аслан Масхадовга

Aslan MashadovОзодлик учун курашаётган Буюк ЧЕЧЕН халқининг

қонуний президенти

буюк Аслан Масхадовга бағишланади.

                  

Тангрим сенинг йўлингда юрганлар саноқлидир

Пойлари кишанлидир, бошлари сиртмоқлидир.

Бағрлари ханжарли, қалблари пичоқлидир.

Тангрим ёвинг сафига бош бўлиб тушганмисан

Йўлингдаги зотларга ўзинг ҳам душманмисан?! Continue reading «Аслан Масхадовга»

МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

“Миллат фожеаси” мақоласининг эълон қилинмасдан келтириб чиқарган можаролари

Юсуф Жума

Дилдан ҳурмат қиладиган бир сафдошимга  қўнғироқ қилдим  Саломимга алик совуқ бўлди. Мени танимади шекилли деб, такрор-такрор исмимни айтдим. Муомала совуқлигича қолди.

– Тинчликми?—дедим ҳайрон бўлиб.

-Ўқидим!

-Нимани?

-Миллат фожеасини.

-Қаерда, қайси сайтда?

-Сайтда эмас! Ўқидим-да. Ҳотининггиз билан ўғлинггизни  уйга қўймаганимни ёзибсиз! Continue reading «“Миллат фожеаси” мақоласининг эълон қилинмасдан келтириб чиқарган можаролари»

МАҚОЛАлар, ШАХСЛАР, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Муросасиз узбек мухолифатининг таъзияномаси

Юсуф Жума

Узбек халки огир жудоликка учради: 2003 йил 12 ноябр куни мухолифатдаги «Бирлик» ва «Эрк» партиялари бевакт оламдан утди. Дунёнинг реанимация булимида – Узбекистонда – диктатор Ислом Каримов оёклари остида жон берди.

«Бирлик» ва «Эрк» узок йиллардан буён огир касал эдилар: юраклари хиёнат дарди – инфарктга мубтало булди, бошлари таркоклик – рухий хасталик билан огриб келарди, ошкозонлари нафс деган касаллика йуликканди, кузлари манманлик ва жахолат туфайли кур эди, конлари ёлгон ва фитна сабабли ок конга айланганди, тиллари риёкорлик туфайли рак булганди, оёклари куркоклик деган дарддан шол булганди. Continue reading «Муросасиз узбек мухолифатининг таъзияномаси»

МАҚОЛАлар, Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия

ёхуд куёвсиз туй

Юсуф Жума

Махмудхужа Бехбудий хазратлари карийб бир аср илгари: «Яхудийлар уликларини хам кечкурун кумади, кундуз кумсак, хамма ишдан колади, – дейишади. Бизнинг чиркин мусулмонлар эса яккаю ягона бойлиги – ерини – сотиб, туй килади, купкари килади, уликка ойлаб аза тутиб юради, ишдан колади, пайгамбар угитларига амал килмайди, кундан-кунга тараккиётдан ортда колмокда», – деб уксина-уксина ёзганлар. Афсуски, хамон шундогмиз. Continue reading «Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия»

Юсуф Жума, Юсуф Жума шеърияти

Юсуф Жума: Доктор Морога

Доктор Моро и его домашние любимцы.Доктор Моро ҳайвонни

Инсон қилмоқчи бўлдинг.

Гўё кўкка похолдан

Нарвон қилмоқчи бўлдинг.

Ҳайвондан одам эмас,

Миршаб яратиш мумкин.

Кўзи юмуқлар учун,

Вазир яратиш мумкин.

Тулкилардан қозилар,

Қара, яратилгандир.

Доктор Моро, бўридан

Тўра яратилгандир. Continue reading «Юсуф Жума: Доктор Морога»