03.12.23-Прокурор ВАЛИЕВга ТАЛАБНОМА

ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРОРИ

жаноб Б.Б.ВАЛИЕВга

 

айбланувчи Рабиев Бердиёр Давлатёровичнинг

ҳимоячиси Рабиев Давлатёр Шодиевичдан

——————————————–

Тошкент шаҳар, Чилонзор-2 мавзеси, 66-уй, 22-хонадон

 

ТАЛАБНОМА

 

Муҳтарам Баҳриддин Баҳодирович!

 

Мен Сизнинг номингизга 17.12.03 куни лавозимли шахс ҳатти-ҳаракатлари устидан ШИКОЯТ ёзиб, 26/03-2472 рақамли жиноий иш ўз юритувида бўлган Тошкент шаҳар прокуратураси ЖТКБ АМИБ терговчиси, 2-даражали юрист жаноб Е.В.Коленко ЎзР ЖКнинг 206-моддасининг 1-қисми ва 235-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганлиги сабабли унинг устидан жиноий иш қўзғашни СЎРАГАН эдим.

 

Бундан ташқари, жаноб Е.Коленко ЎзР ЖПКнинг бир қатор моддаларини қўпол бузган ҳолда тергов ишини холис олиб бормаган. Мен айбланувчи Б.Рабиевнинг ҳимоячиси сифатида жаноб Е.Коленконинг холислигига ишонмайман ва у тергов материалларини ноқонуний йўллар ва усуллар билан тўплаган деб ҳисоблайман.

 

Маълум-ки, ҳозирги пайтда процессуал ҳаракатлар содир этилаётмоқда. Бундай пайтда прокуратура ва бошқа ҳар қандай давлат органи қонунда кўрсатилган қисқа процессуал муддат ичида айбланувчи ва унинг ҳимоячилари ШИКОЯТЛАРИ, ИЛТИМОСНОМАЛАРИ, ТАЛАБНОМАЛАРИГАга зудлик билан жавоб бериши шарт. Процессуал муддатни асоссиз чўзиш айбланувчига нисбатан терговчи ва бошқа шахсларнинг ҒАРАЗИ борлигини билдириши мумкин, холос.

 

Муҳтарам Баҳриддин Баҳодирович!

 

Мен Сизнинг номингизга ёзган шахс ҳатти-ҳаракатлари устидан ШИКОЯТимни 18.12.03 куни соат 1000 да топширганман. 19.12.03 да эса мазкур ШИКОЯТнинг нусхасини қабулингизга кириб ўз қўлингизга топширганман. Бироқ шу кунга қадар мен Сиздан ШИКОЯТимга асосли жавоб олган эмасман.

 

Маълумингиз, мен ШИКОЯТимда жаноб Е.Коленко устидан шикоят қилганман. Мен ШИКОЯТимнинг тақдирини қабулхона вакили бўлган қизлардан сўраганимда, улар «шикоятингизни Коленкога бердик» деган жавобни беришди. Ушбу ҳолатнинг бир жойи менга тушунарли эмас: менинг ШИКОЯТимга Е.Коленко жавоб бериши керакми? Прокурор сифатида Сиз, ҳурматли Баҳриддин Баҳодирович, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунга кўра Е.Коленко менинг ШИКОЯТимга жавоб беришга ҳақли эмас.

 

Юқоригилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу ТАЛАБНОМА орқали мен 17.12.03 да Сизнинг номингизга ёзган ШИКОЯТимга қачон жавоб олишимни билмоқчиман ва тез фурсатда менга жавоб беришингизни СЎРАЙМАН.

 

Акс ҳолда, мен ўзимнинг қонунда кўрсатилган ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда юқори инстанцияларга мурожаат қилишга мажбурман.

 

Менинг ўғлим қамоқхонада ётганини ва унинг эркинлиги чегараланганини унутмаслигингизни сўрайман.

 

Рабиев Давлатёр Шодиевич

 

Айбланувчи Рабиев Бердиёр Давлатёровичнинг ҳимоячиси

 

23.12.03

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s