03.12.26-ШНУРОВКА

ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРОРИ

жаноб Б.Б.ВАЛИЕВГА

 

айбланувчи Рабиев Бердиёр Давлатёровичнинг

ҳимоячиси Рабиев Давлатёр Шодиевичдан

———————————————

Тошкент шахар, Чилонзор-2 мавзеси, 66-уй, 22-хонадон

 

Лавозимли шахс устидан ШИКОЯТ

 

Муҳтарам прокурор!

 

Мен айбланувчи Б.Д.Рабиевнинг қонуний ҳимоячиси сифатида қонунда кўзда тутилган ҳуқуқимдан фойдаланиб, Б.Д.Рабиев ўтаётган 26/03-2472 рақамли жиноий иш материаллари (ЖИМ) билан танишишни бошладим.

 

Бироқ, тергов ҳаракатларини олиб борган жаноб Е.В.Коленко ЎзР ЖПКнинг 376-моддасини қўпол бузган ҳолда ЖИМ тўпланган томларнинг бирортасини тикмаган ва сиёх билан рақамламаганини аниқладим.

 

ЖИМ тўпланган томнинг тикилиши:

  1. уни шнуровка қилиш;
  2. шнур учларини сургуч билан қоплаб, уни прокуратура муҳри билан қотиришни назарда тутади.

Жаноб Е.Коленко бу ишларнинг бирортасини ҳам бажармаган.

 

Бу нафақат тергов жараёнида, ҳатто суд жараёнида ҳам сохталаштиришга олиб келиши мумкин.

 

Жаноб Е.Коленко ишни қонунни бузиш ҳисобига юритаётган экан, демак, у менинг ҳимоям остидаги айбланувчига ҚАСДИ, ҒАРАЗИ борлигини билдириши мумкин, холос. ҚАСДИва ҒАРАЗИ бор терговчи ХОЛИС бўлиши мумкин эмас.

 

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб

1) Терговчи Е.Коленко ЖИМ ни НОХОЛИС тўплагани учун уларни бекор қилишингизни;

2) ЖИМ тўпланган томларни қонуний кўринишга келтиришни, яъни уларни ТИКИШНИ;

3) ЖИМ тўпланган томларни сиёҳ билан рақамлашни СЎРАЙМАН.

Рабиев Д.Ш.

 

Айбланувчи Рабиев Б.Д.нинг ҳимоячиси

 

26.12.03

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s