04.08.15-Рабиев_ЯКУБОВ-ИШОНЧНОМА

 

Маҳбуснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

ИШОНЧНОМА

2004 йил   15 август                                                        Тошкент ш. – ҚИЗИЛТЕПА ш.  

Мен, Қизилтепа шаҳарчасида жойлашган, ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/47 ЖИЭМда сақланаётган Рабиев Бердиёр Давлатёрович, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни тегишлича таъминлаш тартибида ҳамда менга белгиланган жазони ўташ билан бу ҳуқуқ ва эркинликларни мажбурий чегаралаш шароитида ушбу ишончнома орқали 700093, Тошкент ш., Юнусобод-4 мавзеси, 15-уй, 27-кв.да яшовчи Талиб Якубовга менинг жиноий ишим юзасидан, маҳбусга қонунда кўрсатилган ҳуқуқларимни, жумладан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибидаги шикоятлар бериш ҳуқуқимни барча суд муассасаларида амалга ошириш ҳамда шу билан бир қаторда даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёки тан олишга имзо чекиш, мол-мулк ва пулларни қабул қилиб олиш учун ваколат бераман.

Кўрсатилган топшириқ билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар қилишда ваколат олган шахс биринчи навбатда менинг номимдан ҳақлик ёки текин юридик ёрдам кўрсатадиган, ЎзР ЖПКнинг 49-моддасига биноан жиноий процессга ҳимоячи сифатида қўйиладиган ҳамда ЎзР ЖПКнинг 53-моддасида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва ваколатларли шахслар билан келишув ёки шартномалар тузиши лозим.

Ушбу ИШОНЧНОМА бўйича берилган ваколатлар, жумладан судда аппеляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

ИШОНЧНОМА 3 (уч) йил муддатга берилди.

 

         ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ Рабиев Бердиёр Давлатёрович

 

                               (исми-шарифи)                                                (имзо)

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                              

 

« 15 »       август         2004 йил

 

ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддасини бажариб, ушбу ИШОНЧНОМА мен, яъни ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/47 ЖИЭМ бошлиғи ички ишлар хизмати подполковниги М.Абдуллаев                                     томонидан имзоланди ва тасдиқланди.

(лавозим, имзони тасдиқлаган шахс Ф.И.О.)                         

Ишончнома            Рабиев Бердиёр Давлатёрович               томонидан

                                                

матн оғзаки ўқиб эшиттирилгач менинг олдимда имзоланди. Имзо чекувчининг шахси аниқланди, ҳуқуқ салоҳиятлиги текширилди.

                                                           

 

           Муҳр ўрни                                              

имзо

№ рақами билан қайд қилинди                   .              .