ЎзР ОЛИЙ СУДИ РАИСИга – НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди 

раиси Мингбоев У.га

 

Тошкент вилояти, Зангиота тумани

адвокатураси адвокати Шукуров Х. томонидан

  Ўз.Жкнинг 159., 161., 25-247., 216.,  246., 97., 164 моддалари бўйича айбли деб топилиб судланган Рўзметов Ойбек Собирович ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноий иши юзасидан

 

Назорат тартибида ариза

(Ўз.ЖПКнинг 510-511 моддалари асосида)

 

Тошкент вилояти судининг 24 июл 1999 йилдаги ҳукми билан Рўзметов Уйғун Собирович Республика Жиноят Кодексининг 216моддаси, 246моддасининг 2қисми, 248моддасининг 2қисми, 97моддасининг 2қисми, 164моддасининг 4қисми, 273моддасининг 4қисми, 2441моддасининг 3қисми билан айбли деб топилиб, Ўз.ЖКнинг 59моддасига асосан жазоларни қўшиш йўли билан ўлим жазосига маҳкум қилинган. Мазкур ҳукм юзасидан келтирилган кассация шикояти Республика Олий судининг 1999 йил 20 сентябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Шунингдек мазкур ҳукм билан, яъни Тошкент вилоят судининг 24 июл 1999 йилги ҳукми билан, Рўзметов Уйғуннинг акаси Рўзметов Ойбек Собирович ҳам Жиноят Кодексининг 161-моддаси, 159-моддасининг 4-қисми, 2441-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топилиб жазолар мажмуи билан Ўз.ЖКнинг 59-моддасига асосан ўлим жазосига маҳкум қилинган. Кассация тартибида келтирилган шикоят Ўзбекстон Республикаси Олий Судининг 1999 йил 20 сентябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Қуйидагиларга кўра судланган ака-ука Рўзметовларга нисбатан тайинланган жазо ўта оғир, суд ҳукми ва Олий Суд Кассация шикоят юзасидан чиқарган ажрими ноқонуний ва ўта оғир деб ҳисоблайман.

 

Биринчидан: мазкур жиноят ишининг 2-чи жилдининг 94-бетида Рўзметов Ойбекнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан ушланганлиги, унинг тушунтириш хати, уни гумондор тариқасида жиноий ишга жалб қилиш қарори ва ниҳоят унинг шу қарор билан тутишганлиги ҳақидаги сўроқ баённомаси мавжуд. Рўзметов Ойбекнинг барча процессуал ҳужжатлар билан танишуви ва имзолашида адвокат А.Рустамов иштирок этган деб қайд қилинган, лекин адвокат Рустамовнинг бу ишда адвокат тариқасида қонуний қатнашишига ҳуқуқ берувчи на ордери, на тергов органининг Рустамовни Рўзметов Ойбек ҳимоячиси бўлиб қатнашишига асос бўлувчи хати мавжуд эмас. Бу эса Рўзметов Ойбекнинг ЎзР. ЖКнинг 48-моддасида кўрсатилган ҳимоя ҳуқуқининг қўпол тарзда бузилишига, оқибатда унинг қилмаган жинояти бўйича ўзини ўзи фош қилувчи кўрсатма беришига асос бўлиб хизмат қилган.

 

Иккинчидан: ўша жиноят ишининг 2-чи жилдининг 108-III бетларида фуқаро Юсупов Ўткирнинг кўрсатмалари, уни гумондор тариқасида жалб қилиш тўғрисидаги қарори ва ниҳоят унинг гумондор тариқасидаги кўрсатмаси мавжуд. Бу ҳужжатларга ҳам адвокат Рустамов имзо чеккан бўлиб, адвокат Рустамовнинг ўша ишда ҳимоячи тариқасида қатнашишига ҳуқуқ берувчи ордери мавжуд эмас.

 

Учинчидан: мазкур жиноят ишининг 2-чи жилдининг 112-121 бетларида Рўзметов Уйғунга тегишли гумондор тариқасида жалб қилиш қарори, қарор билан унинг танишиб чиққанлиги, ўша қарор юзасидан гумондор тариқасида унинг кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатлар мавжуд. Бу ҳужжатлар ҳам адвокат Рустамов томонидан имзоланган, лекин адвокат Рустамовга ҳимоячи тариқасида қатнашишига ҳуқуқ берувчи ордер мавжуд эмас.

 

         Бир бирига қарамақарши кўрсатмалар бериб туришган гумонланувчилар Рўзметов Ойбек, Рўзметов Уйғун ва Юсупов Ўткирларга битта адвокат Рустамов уларнинг процессуал ҳужжатларини ҳимоячи тариқасида қатнашдим, деб имзолаган. Рустамовга ҳимоячи тариқасида қатнашишга ҳуқуқ берувчи ордернинг жиноят ишида мавжуд бўлмаганлиги, гумонланувчиларнинг ўзўзларини фош қилувчи кўрсатмалар беришлари ва ниҳоят суд тергови маҳалида ўзларининг гумондор ва айбланувчи тариқасида берган кўрсатмаларидан қайтиб улар дастлабки терговда адвокат билан таъминланмаганликларини, умуман одам ўлдириш жиноятини содир қилмаганликларини баён қилишган, лекин терговчилар уларни уриб, мажбурлаб тегишли ҳужжатларни имзолатиб олганликларини баён қилишига сабаб бўлган. Бу эса ўз навбатида уларнинг дастлабки тергов органининг қонунни қўпол равишда бузиши оқибатида гумондорлар, кейинчалик айбланувчи ва судланувчиларнинг ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан, ҳимоячи билан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганликлари, оқибатида қилмаган жинояни қилдим деб ҳақиқатга хилоф равишда кўрсатма берганликлари инсоннинг энг асосий ҳуқуқи айбсизлик презумпциясининг бузилишига олиб келган.

 

         Тўртинчидан: жиноят ишининг 5-чи жилдининг 101бетида шахсий тинтув тўғрисида баённома мавжуд бўлиб, бу баённома фуқаро Рўзметов Уйғун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан жиноят содир қилиб ушланганлигини қайд қилган. Шунингдек баённомада Рўзметов Уйғунни шахсий тинтув қилинганида унинг ёнидан «сақланиши қонунга хилоф» деб топилган нарсалар бўлмаганлигини, яъни топилмаганлиги қайд қилинган.

 

         Шунга қарамасдан Рўзметов Уйғунга Ўз.Р.ЖКнинг 273моддаси, 248моддаси, 2441моддаси билан айбдор деб эълон қилинган, бу моддалар билан уни айблашга ҳеч қандай асос бўлмаган холда у ўша моддалар билан жиноий жавобгарликка тортилиши, ўша моддалар билан айбдор деб топилиши ва ўша моддалар билан жазога маҳкум қилиниши бу ҳукмни ноқонуний, адолатсиз деб топишга, Олий Суд ажримини эса қонунга хилоф равишда чиқарилган, деб топишга асос бўлади.

 

         Бешинчидан: Рўзметов Уйғун ва Рўзметов Ойбеклар ҳаракатларида ЎзР. ЖК.нинг 216моддаси ва 241моддасининг 3қисмида кўзда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги жиноят ишининг 8-чи жилдининг 242-245-чи бетларидаги муҳим ҳужжат – адабиётшунослик экспертизаси хулосасида ҳам қайд қилинган: Тақдим этилган материалларда фаолияти таъқиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни тузиш, уларнинг фаолиятини тиклаш, шу ташкилотларнинг фаолиятида қатнашиш, қатнашишга ундаш даъватлари борлигини исботловчи материаллар топилмади, деб берилган хулосаларининг ўзи Рўзметов Ойбек ва Рўзметов Уйғунлар ҳаракатларида ЎзР. ЖКнинг 216 ва 2441-чи моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаганлигининг асосидир.

 

         Олтинчидан: дастлабки тергов органи ҳам, кейинчалик суд мажлисида ҳам жиноий иш материаллари ўрганилиб, гувоҳлар сўроқ қилиниб, тергов қилинишида ҳам суд ҳайъати жиноятчилар шахсини ўрганмаган, тегишли далолатномалар, тавсифномалар муҳокама қилинмаган, судланувчилар отаоналари, яқинлари ва улар шахсини ҳарактерловчи гувоҳлар на терговда ва на судда сўроқ қилинмаган. Судланувчилар Рўзметов Ойбек ва Рўзметов Уйғунларнинг онаси Султонова Дармон ўзининг барча ариза ва шикоятлари 28 декабр 1998 йил кеч соат 2430 да у яшаб турган худуд милиция ходимлари Атабаев Баҳодир, Сапаев Дурди ва улар билан бирга яна 5 та милиция ходимлари Рўзметвлар яшаб турган уйни тинтув қилишганликларини, тинтув маҳалида Рўзметовларнинг қўшнилари О.Оломов ва У.Давлатяровлар холис сифатида иштирок қилишганликларини, тинтув натижаларини тегишли ҳужжатлаштириб (Рўзметовлар онаси Султонова Д. ибораси билан акт ёзиб) бу ҳужжатларнинг бир нусхасини Султоновага бериб кетишганликларини, кетишда 5 та милиционерларни булар сизларни қўриқлайди, деб қолдиришганликларини, тинтувда прокурор санкцияси бўлмаганлигини, 5 та милиция ходимлари 1998 йил 28 декабр тундан то 1998 йил 29 декабр тунги соат 2430 гача, салкам 24 соат давомида Рўзметовлар хонадонида бўлишиб (шулардан бири Хазорасплик Қодир исмли милиционер), улар у хонадан бу хонага кириб чиқишиб, кўнгилларига келган ишни қилишганликларини, кейин 1998 йил 29 декабр тунги соат 2430 лар атрофида Рўзметовлар хонадонини тинтув қилишга рухсат берадиган ҳужжатни кўрсатишиб, улар уйини тинтув қилишганликларини, тинтув маҳалида Рўзметовлар хонадонидан автомат ўқлари, диний китоблар ва бошқаларни Рўзметов Ойбек ва Уйғунларни, шунингдек уларнинг оталари Рўзметов Собирларни жиноят қилди, деб гумон қилишга асос бўлувчи далилий ашё сифатидаги нарсаларни олишганликлари, менинг уйимда бундай нарсалар бўлмаган, салкам бир сутка давомида менинг уйимда бўлган 5 та милиционерлар бу нарсаларни ташлаб қуйишган, негаки бир кун олдин тинтув қилинганида уйимдан ҳеч нарса топилмаган бўлсаю, салкам бир сутка давомида менинг уйимда бўлган бешта милиционерлар бу нарсаларни ташлаб қўйишган,-деб бир неча марта Султонова Д.нинг ариза билан мурожаат қилишларига суд томонидан юридик баҳо берилмаган.

 

Еттинчидан: Рўзметов Ойбек, Рўзметов Уйғун шунингдек бошқа судланувчилар ҳам Махаматхўжаев Анварнинг ўлими юзасидан кўрсатмалар бериши ҳақиқатан ҳам Паркентлик Махаматхужаев Анварнинг уйидаги босқинчиликда қатнашганликларини, Ким Вячеслав пистолет, скочларни, ниқобни берганлигини, Махаматхужаев уйига киришганини Рўзметов Уйғун уй эгаси Анварнинг хотини билан қизларини қўлоёқларини боғлаганлигини, кейин эса пул қидириб, уйини тинтув қилишда қатнашганлигини ва уй эгаси Анварнинг ўлимида ҳеч қандай айби йўқлигини, улар уйдан чиқиб кетишаётганида   Махамадхўжаев Анвар билан «Славик», яъни Ким Вячеслав гаплашиб турганлигини кўрганлигини, Анварнинг ўлганлигини 2-3 кундан кейин эшитиб Славикдан бу тўғрисида сўраганда Славик Анварнинг ўлими тўғрисида гапириб, Анварни ўлдириб қўйганлигини тан олганини баён қилган. Эслатиб ўтилган Ким Вячеслав Афанасьевич қўлга олиниб, сўроқ қилиниб тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилмасдан туриб, судланувчиларни жабрланувчи Мухамадхўжаев Анварнинг ўлими бўйича айблаш қонунга ҳилофдир. Чунки дастлабки тергов органи шубҳа, гумон ва тахминларга асосланган хулосага кўра судланувчилар Рўзметов Ойбек, Рўзметов Уйғунлар ўша эпизод бўйича ЎзР. ЖКнинг 97-моддаси билан жавобгарликка тортилган ва айбли деб топилиб олий жазога ҳукм қилинганлар. Бу эса ЎзР. ЖКнинг 23-моддасига асосан, яъни айбсизлик презумпциясига кўра судланувчилар инсоний ҳуқуқларининг қўпол бузилиши, ҳукм ва ажримнинг қонунга хилоф эканлигининг исботидир.

 

Баён қилинганларга кўра ЎзР. ЖПКнинг 511-моддасига асосан

 

СЎРАЙМАН

Тошкент вилояти судининг 24 июл 1999 йилги судланганлар Рўзметов Ойбек Собирович, Рўзметов Уйғун Собировичларга нисбатан чиқарган ҳукм ноқонуний, Республика Олий судининг ўша ҳукм бўйича келтирилган кассация шикояти бўйича 20 сетябр 199 йилги ажримини бекор қилиш тўғрисида Республика Олий Судига протест киритишингизни сўрайман.

 

Адвокат      Х. Шукуров

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s