Вазир БЕГАЛИЕВга МУРОЖААТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ

 

Б.БЕГАЛИЕВ жанобларига

 

 

Муҳтарам Сайдулла Бегалиевич!

 

Собир Раҳимов тумани «Мискин» номли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг махсус комиссияси томонидан маҳалламиз фуқароси, Магазин-Мавзук кўчаси 99а уйда истиқомат қилувчи Бекхўжаев Сафарбек аканинг аризасига биноан, унинг уй-жой шароити ўрганиб чиқилди.

 

Бекхўжаев Сафарбек 1977 йилдан ҳозирги кунгача Қишлоқ ва Сув хўжалиги Вазирлиги тизимида меҳнат қилиб келмоқда. Бугунги кунда «Ўзсувметалл» бошқармасида юк кўтарувчи кран ҳайдовчиси вазифасида ишлайди.

 

Текширув натижасида Бекхўжаев Сафарбекнинг оиласи 17 кишидан иборат бўлиб, 10 нафар фарзандлари ва келини, 2 нафар набиралари унинг қарамоғида эканлиги аниқланди.

 

Унинг ҳовли сатҳи 1,5 сотих ер майдонидан, яшаш жойи эса икки хоналик уй ва бир айвон қурилмаларидан иборатдир.

 

Ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда Бекхўжаев Сафарбекнинг оиласи уй-жойга мухтож, кам таъминланган оилалар ҳисобига олинди. Фарзандларининг тўрт нафари балоғат ёшига етган, уй-жой танқислиги туфайли уларни уйлантириш имконияти бўлмаяпди.

 

Бундан ташқари Бекхўжаев Сафарбек аканинг турмуш ўртоғи бир йил олдин вафот этганлиги сабабли, бу имкониятни янада қийинлаштирди.

 

Юқорида баён қилинган сабабларни ҳисобга олган ҳолда, 2004 йил «Мехр ва мурувват йили»да шу оилага мурувват кўрсатиб, Бекхўжаев Сафарбек аканинг турар жой муаммосини ҳал қилишда кўмак беришингизни илтимос қиламиз.

 

Сизга Оллоҳдан узоқ умр, мартабангиз бундан ҳм зиёд бўлишини тилаб, сизга миннатдорчилик билдирамиз!

 

«Мискин» маҳалла фуқаролар

йиғини кенгаши   раиси:                                             А. Раҳимов.