ДАЛОЛАТНОМА

С.РАҲИМОВ ТУМАНИ ҲОКИМИ Б.ҲАКИМОВга

 

«Мискин» маҳалласи фуқаролар йиғини томонидан

 

Далолатнома

 

Биз ушбу Далолатномани шу ҳақида туздик-ким, С.Раҳимов тумани «Мискин» номли маҳалла ҳудудида, Магазин Мавзук кўчаси, 99а уйда истиқомат қилувчи маҳалламиз фуқароси ўртоқ Бекходжаев Сафобекнинг уй-жой шароитини кўриб чиқиб, ушбу хулосага келдик:

 

Ўртоқ Бекходжаев Сафобекнинг 11 кишидан иборат оиласида 4 нафари балоғат ёшидаги йигитлар бўлиб, уй-жой танқислигидан уларни уйлантириш иложи бўлмаяпти.

 

Бу оила 3 хонадан иборат бўлган бинода истиқомат қилади. Уй-жой масаласидан қийналган бу оила мажбурлигидан 1996 йилдан бошлаб «Ўзмелиосувтранс» корхонасига қарашли, қурилиши тугатилмаган, ташландиқ ҳолдаги иншоатнинг 3 хонасини ўз кучлари билан таъмирлаб, истиқомат қилиб турибди.

 

Юқорида келтириллган вазиятни ҳисобга олган ҳолда                                                           «Мискин» маҳалла фуқаролар йиғини маҳалламиз фуқароси ўртоқ Бекходжаев Сафобекнинг оиласи уй-жойга муҳтож деб ҳисоблайди.

 

 

       «Мискин» маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Раҳимов

                                                                                                                

       Маҳалла раисининг I– муовини Ш.Тожибоев

                                                                                                                

       Маҳалла раисининг маслаҳатчиси М.Маҳмудова