03.08.09-ИИБ бошлиғи М.Х.МИРХОЖИЕВга

ТОШКЕНТ ШАХАР С.РАҲИМОВ ТУМАН ИИБ БОШЛИГИ

М.Х.МИРХОЖИЕВга

Нусхаси:                                               ТОШКЕНТ ШАХАР ИИБ БОШЛИГИга

                        

С.Ю.Бекходжаевнинг ишончли вакили

Талиб Якубовдан

———————————————————————-

700093 Тошкент, Юнусобод, 4, 15-уй, 27-хонадон

тел\факс: 24-82-47; тел: 121-74-47

                                                          А Р И З А

 

Муҳтарам бошлиқ!

 

Сизнинг 27/53-№5043 рақамли 2003 йил 10 июнь санаси билан юборилган жавоб хатингиз мени бениҳоя ажаблантирди.

 

Маълумингиз, «Ўзмелиосувтранс» акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбари Икром Шарофутдиновнинг аризасига кўра мен ишончли вакили бўлган Сапарбек Юсупович Бекходжаев устидан С.Раҳимов туман ИИБ ходими катта лейтенант Жаҳонгир Маҳкамов материаллар туплай бошлаган.

 

Ж.Маҳкамовнинг таклифи билан мен мазкур материаллар билан участка милиция нозири хонасида танишдим. Танишув давомида мен И.Шарофутдинов ҳужжатларни сохталаштирганини Ж.Маҳкамовга кўрсатдим ва дарҳол Сизнинг номингизга ариза ёзиб Ж.Маҳкамовга топширдим.

 

Аризада делодаги ҳужжатлар сохта бўлганлиги учун уни ёпиш илтимос қилинган эди. Нормал демократик мамлакатда ҳужжат сохтакорлиги аниқ кўриниб турса, унинг муаллифини жавобгарликка тортилади.

 

Бироқ, жавоб хатингиздан яққол кўриниб турибдики, Сиз И.Шарофутдиновнинг сохтакорлигига панжа орасидан қарагансиз. Сиз ҳамон сохта ҳужжатлар билан ҳуқуқ-тартибот органларини чалғитаётган И.Шарофутдиновнинг гапига ишониб (ёки у билан тил бириктириб) юрганга ўхшайсиз.

 

Дарҳақиқат, Сиз жавоб хатингизда «… ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб белгиланган муддатдан кечиктирилганлиги туфайли иш кўриш тўхтатилган» дея С.Ю.Бекходжаев ҳуқуқбузарлик содир қилган-у, бироқ белгиланган муддат ўтиб кетгани учун унинг устидан қўзғатилган маъмурий ишни давом эттириш тўхтатилди, демоқчисиз!.

 

Сизнинг мантиғингиз бўйича Бекходжаев С.Ю. устидан қўзғатилган маъмурий ишнинг тўхтатилиши И.Шарофутдинов тақдим этган ҳужжатлар сохта бўлгани учун эмас, аксинча, яна такрорлайман, С.Ю.Бекходжаев ҳуқуқбузарлик содир қилган-у, бироқ белгиланган муддат ўтиб кетгани учун эмиш.

 

И.Шарофутдинов ўзининг сохта ҳужжатларида С.Ю.Бекходжаевни тўҳмат қилишда (ЎзР ЖК нинг 139-моддаси) айбламоқда. Ушбу модданинг 1-қисмини тўлиқ келтираман (2-қисми С.Ю.Бекходжаевга тўғри келмагани учун):

 

Тўҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар ТАРҚАТИШ, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса –

(катта харфлар билан ёзиш ва тагини чизиш меники – Т.Я.).

 

С.Ю.Бекходжаев И.Шарофутдиновнинг қинғир ишлари устидан расмий давлат идораларига аризалар ёзган ва у аризаларини фақат бир нусхада жўнатган. Қандай қилиб бу жараён уйдирма ТАРҚАТИШга қўшилади? Агар С.Ю.Бекходжаевдан ариза олган давлат идоралари унинг аризасини минглаб нусхада кўпайтириб тарқатишган бўлса (бунга ишониш қийин!), бу С.Ю.Бекходжаевнинг айби эмас.

 

Маълумингиз, С.Раҳимов туман прокуратураси терговчиси Мурод Эшонқулов ҳам бир вақтнинг ўзида С.Ю.Бекходжаев устидан ЖК нинг худди шу моддаси бўйича жиноий иш қўзғаш учун дело тўплай бошлаган эди. Нима сабабдан? Турган гап, ЖК 139-моддаси 1-қисмининг тагига чизилган қисми бўлганлиги учун М.Эшонқулов С.Ю.Бекходжаев устидан тўғридан-тўғри мазкур модда бўйича жиноий иш қўзғата олмас эди. Шу сабабли бир пайтнинг ўзида С.Раҳимов туман ИИБда С.Ю.Бекходжаев устидан суд орқали маъмурий жазо бериш учун иш қўзғатилган.

 

И.Шарофутдиновнинг найранги билан қўзғатилган ҳар иккала иш ҳам айнан қинғирлиги учун барбод бўлди. Бироқ найранг тўхтамаганга ўхшайди.

 

Муҳтарам бошлиқ! Сизни Ўзбекистон Республиаси қонунларини, айниқса Жиноят кодекси моддаларини билмасликда айблаб бўлмайди – Сиз олий маълумотли юристсиз. Шу сабабли юқорида Сизнинг жавоб хатингиздан келтирилган парчанинг мазмунини тушунтириб беришингизни СЎРАЙМАН.

 

Талиб Якубов

 

С.Ю.Бекходжаевнинг ишончли вакили                                          

 

09.08.03