04.01.03-АКТ

А  К  Т

 

03.01.04                                                                            Тошкент шаҳри

 

Биз, қуйида имзо чекувчилар

  1. омбор мудири Абдуллаев Раҳматулла,
  2. «Ўзмелиосувтранс» корпорацияси бош муҳандиси Эшмуҳаммедов Маҳамаджон,
  3. «Жомий» маҳалласи милиция участкаси катта инспектори Каримов Адҳам,
  4. «Жомий» маҳалласи милиция участкаси инспектори Маҳкамов Жаҳонгир,
  5. автомашиналар кузовини таъмирловчи устаси Йўлдошев Рустам,
  6. Сапарбек Юсупович Бекходжаевнинг ишончли вакили Якубов Талиб

лар Бекходжаев Сапарбек Юсуповичнинг иштирокида ушбу АКТни 2003 йилнинг     декабрида шу ҳақида туздикким, Бекходжаев Сапарбек Юсуповичга тегишли 2140-фургон, 1982 йилда чиққан, давлат номери У 3482 ТН бўлган, оқ рангли «Москвич» автомашинаси 1997 йилдан буён «Узмелиосувтранс» ташкилоти бошлиғи Шарафутдинов Икром Рустамовичнинг буйруғи билан Гофуров Боис Буриевич («Мир» фирмаси бошлиғи) ва Тўлаганов Абдуғани (омбор мудири) томонидан «Узмелиосувтранс» корхонасининг омборига бекитиб кўйилган.

 

Мазкур омбор 03.05.03 куни С.Раҳимов туман прокуратураси терговчиси Мурод Эшонқулов томонидан очилиб текширилган ва опись қилинган. 12 май куни ўғри тушган ва у ердаги 6 (олти) та «КамАЗ» баллони (260х508 размерли), 24 (йигирма тўрт) та фанера (1,5х1,5 размерли), ёғоч йўнадиган станок, металл нарвон, 6 (олти) та 8 метрлик (14 см х 16 см размерли) брус, 2 (икки) та диван-кровать ва яшикларда турган кафельлар олиб кетилган.

 

Исмлари юқорида зикр этилган одамлар томонидан У 3482 ТН номерли «Москвич» автомашинаси кўздан кечирилганда, мазкур автомашинанинг қуйида санаб ўтилган қисмлари алмаштирилган, синдирилган ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланди:

 

 

 

ҚИСМЛАР НОМИ

 

ҲОЛАТИ

 1

2

3

 

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

 

16

 

Баллон дискаси билан (беш дона)

Олд (лобовое) ойна

Ойна тозалагич (стеклоочиститель) нинг бачоги ва моторчаси

Сигнал

Ёритгич реле-регулятори

Кардан

Аккумулятор

Стартер

Инструментлар комплект-йиғмаси

Магнитофон

Бурилиш-релелар (реле-поворота)

Подфарниклар

Орқа (заднее) ойна

Бензобак кришкаси

Орқа ўриндиқ

 

Олд ўнг эшик ойнаси

 

йўқ

синган

 

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

алмаштирилган (эски қўйилган)

 

йўқ

 

 

  1. Абдуллаев Р. 6. Якубов Талиб

 

  1. Эшмуҳаммедов М. 7. Бекходжаев С.

 

  1. Каримов А.

 

  1. Маҳкамов Ж.

 

  1. Йўлдошев Р.