04.01.07-Прок. ФУЗАИЛОВга

ТОШКЕНТ ШАҲАР С.РАҲИМОВ ТУМАНИ

ПРОКУРОРИ О.ФУЗАИЛОВга

 

С.Ю.Бекходжаевнинг ишончли вакили

Талиб Якубовдан

_______________________________

700093, Тошкент, Юнусобод-4, 15-уй, 27-хонадон

тел/факс 24-82-47; тел 121-74-47

А   Р   И   З   А

 

Муҳтарам прокурор!

 

Сапарбек Юсупович Бекходжаев 28.12.03 куни ўз постида турган пайтда Аваз Азизхўжаевга қарашли хусусий корхона томонидан ёлланиб ишлатилаётган, давлат номери 11 АЕ 816 бўлган «КамАЗ» юк машинаси чиқиб келган.

 

Ўз қоровуллик вазифасини бажараётган С.Ю.Бекходжаев бундай пайтда корхонага кираётган ва чиқаётган ҳар қандай автомашинани текшириб кўришга ҳақлидир.

 

Мазкур юк машинаси ҳайдовчиси, 1970 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги А.Навоий номли ж/х ҳудудида яшовчи Сайидматов Абдуҳамид С.Бекходжаевнинг машинани текшириши лозимлиги ҳақидаги мурожаатини инкор қилган ҳолда, машинадан тушиб, С.Бекходжаевни ура бошлаган ва оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлай бошлаган.

 

А.Сайидматов С.Бекходжаевнинг ёқасидан ушлаб, унинг бел қисмини темир дарвоза устунига бир неча марта қаттиқ урган. Натижада, С.Бекходжаев белининг юмшоқ тўқималари қаттиқ зарарланган. А.Сайидматовнинг зарбалари шу қадар кучли бўлганки, натижада С.Бекходжаевнинг устидаги бушлати йиртилиб кетган.

 

А.Сайидматов С.Бекходжаевга нисбатан безориларча ҳатти-ҳаракат содир этаётган пайтда «Агрегат» заводи электриги Ражабов Тожибой келиб қолган ва ундан безориликни тўхтатишни талаб қилганда, А.Сайидматов Т.Ражабовнинг кўкрагига бир мушт туширган.

 

Шундан сўнг А.Сайидматов дарвозани ўзбошимчалик билан ўзи очиб, жиноят содир этилган жойдан қочиб кетган.

 

Чақирилган «Тез тиббий ёрдам» машинаси С.Бекходжаевни 2-ТошМИ клиникасига соат 1300 да олиб келган [Врач – Азимов, 532-чи чақирув]. У ерда врачлар С.Бекходжаевни текшириб кўриб, «бош суяк-миянинг ёпиқ лат ейиши, мия чайқалиши, бел юмшоқ тўқималарининг зарарланиши» диагнозини қўйишган («Тез тиббий ёрдам» томонидан берилган ва ушбу Шикоятга илова қилинаётган Сопроводительный лист №8 га қаранг – Т.Я.).

 

01.01.04 куни С.Бекходжаевнинг аҳволи яна ёмонлашган. «Тез тиббий ёрдам» машиаси [Врач – Тураев, чақирув – 933] С.Бекходжаевни Тошкент шаҳар тез медицина ёрдами станциясига соат 1140 да олиб борган ва у ерда “Посттравматическая энсифолопатия ВЧГ, ушиб в мягких тканях грудной части позвоночника” диагнози бўйича:

 

Sol. Magnesi salbob 25% 5,0 b/b

Sol. Analgini 50% 3,0 b/b

Sol. Dimidroli 1% 1,0 b/b

 

муолажаларини қилишган [Тошкент шаҳар тез медицина ёрдами станцияси томонидан берилган ва ушбу Шикоятга илова қилинаётган Сигнальный лист №16 га қаранг – Т.Я.].

 

Шундай қилиб, А.Сайидматов С.Бекходжаевга нисбатан безориларча содир этган ҳаттиҳаракати туфайли унинг соғлиғига жиддий зарар, бундан ташқари эса унга моддий ва маънавий зиён етказган.

 

А.Сайидматов С.Бекходжаевга нисбатан безориларча содир этган ҳатти-ҳаракатида ЎзР ЖКнинг 277 (1), 277 (2), 229, 105 (1), 109 (2), 112 (3), 117 (1) ва 140 (3, а) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганлиги яққол кузатилади.

 

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, 1970 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги А.Навоий номли ж/х ҳудудида яшовчи Сайидматов Абдуҳамид устидан жиноий иш қўзғатишингизни СЎРАЙМАН.

 

Иловалар: 1) Сопроводительный лист №8, чақирув – 532;   – 1 бет,

                2) Сигнальный лист №16, чақирув – 933;           – 1 бет.

 

Талиб Якубов                                          

 

С.Ю.Бекходжаевнинг ишончли вакили                                          

 

07.01.04