04.05.03-Вазир БЕГАЛИЕВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ С.Б.БЕГАЛИЕВ жанобларига

 

БЕКХОДЖАЕВ САФАРБЕКдан

———————————————-

Тошкент ш., С.Раҳимов тумани, Магазин-Мавзук кўчаси,

99а-уй

 

А   Р   И   З   А

 

Муҳтарам Вазир!

 

Мен 31 йилдан бери Сиз бошқараётган вазирлик тизимида, «Ўзмелиосувтранс» ва «Ўзсувметалл» каби ташкилотларда турли соҳаларда, хусусан юк кўтарувчи кран машинисти вазифасида, меҳнат қилиб келаётирман.

 

Ҳозирги пайтда оиламда 13 жон одам бўлиб, отамдан қолган кичик бир ҳовлида (ҳовли сатҳи 1,5 сотих, турар жой сатҳи 37 кв.м) истиқомат қиламиз. Ҳовлимиз тўлиқлигича собиқ «Ўзмелиосувтранс» корхонаси ҳудуди ичида қолиб кетган ва уни кенгайтириш ёки янги ҳовли-жой қуриш имконияти йўқ.

 

Бунинг устига турмуш ўртоғим бир ярим йил илгари вафот этган. Болалар кетма-кет балоғат ёшига етган, уларни уйли-жойли қилиш вазифаси менинг олдимда кўндаланг бўлиб турибди.

 

Мен илгарилар ҳам вазирликнинг мутасадди ходимларига оиламнинг уй-жой муаммосини яхшилаш масаласи билан бир неча марта мурожаат қилганман. Масалан, бу масалада вазир муовини А.С.Нисневич менга 2002 йил 12 февралда қуйидаги жавобни берган:

 

Согласно Жилищному Кодексу, вопрос об улучшении жилищных условий Вашей семьи должно решить АО «Ўзмелиосувтранс», на котором Вы работаете (Жавоб нусхаси илова қилинмоқда).

 

Бироқ, «Ўзмелиосувтранс» корхонасининг собиқ раҳбари Икром Шарофутдинов оиламнинг уй-жой муаммосини яхшилаш масаласи билан мутлақо қизиқмади. Аксинча, 1997 йилдан бошлаб мени фаол таъқиб қилиш йўлига ўтди.

Муҳтарам Вазир!

 

Фазилатли ишларингизда Сизга Аллоҳдан марҳаматлар тилаган ҳолда Сиздан оиламнинг уй-жой муаммосини яхшилаш масаласини жиддий кўриб чиқишингизни ва ёрдам қўлини чўзишингизни ИЛТИМОС ҚИЛАМАН,

 

 

2004 йил 3 май куни                                               (С.Ю.Бекходжаев)