04.06.04-МИСКИН маҳалласи РАИСИга

ТОШКЕНТ ШАҲАР, С.РАҲИМОВ ТУМАНИ

«МИСКИН» МАҲАЛЛАСИ РАИСИ А.РАҲИМОВга

 

БЕКХОДЖАЕВ САПАРБЕКдан

——————————-

Магазин Мавзук кўчаси, 99-а уй

 

ШИКОЯТ-АРИЗАСИ

 

Муҳтарам Раис!

 

Сизга ушбуни ёзиб маълум қиламанки, 2004 йил 10 май куни Ҳамдамов Мирзарамз исмли шахс ўзининг ўртоғи Толипов Ислом деган шахс билан бирга менинг уйимга келиб «буердан чиқиб кет, агар чиқиб кетмасанг, ўзингни ҳам, бола-чақангни ҳам йўқ қилиб юбораман, кўчадаги рэкетчиларга топшираман» деб дағдаға қилиб, оиламиз тинчлигини бузди.

Ҳамдамов Мирзарамзнинг қайнотаси мен ишлаган «Ўзмелиосувтранс» корхонасининг идорасини бундан бирмунча муддат илгари сотиб олган. Юқорида айтилган воқеа Ҳамдамов Мирзарамзнинг ва унинг қайнотасининг учинчи бор мен ва оила аъзоларимга ўтказаётган босимидир.

Ҳамдамов Мирзарамз бир неча кун илгари С.Раҳимов маъмурий ишлар судида ўзининг ҳатти-ҳаракатлари нотўғри эканлигини тан олди ва бошқа такрорланмаслигини айтди. Шу сабабли суд уни биринчи марта огоҳлантириш билан чегараланди.

Бироқ, 3 июнь куни соат 9 ларда менинг уйимга собиқ «Ўзмелиосувтранс» ташкилоти идорасини сотиб олган, Мирзарамзнинг қайнотаси Аброр исмли кимса ўзи билан икки номаълум шахсни эргаштириб келиб, «буердан чиқиб кет, мен бу ер учун ТООМРЗ директорига қанча пул ўтқазиб қўйганман» деб жанжал бошлади. Келган одамлар ўз ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортишди. Аброр билан бирга келган, ўзини Зоҳид деб атаган шахс мендан уйимнинг ҳужжатларини олиб чиқишни талаб этди. Мен уй ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортдим ва маҳалла бошлиғига ҳамда милиция участка нозирига мурожаат қилишимни айтдим. Зоҳид эса: «Мен учун маҳалла бошлиғинг ҳам, участковойинг ҳам бир тийин, мени биласан, уларни мен «Смирно» стойка қилиб турғизиб қўяман» деб дағдаға қила бошлади. Мен уларни ҳовлидан чиқиб кетишларини талаб қилдим.

Хуллас, идорани сотиб олган Аброр исмли кимса ва унинг қариндош-уруғлари ва бошқа ошна-оғайнилари бир ойдан бери менинг оиламга тинчлик бермайди ва мени кескин чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Агар уларнинг менга қандайдир эътирози бўлса, давлат идоралари ва бошлиқлари олдига чақиртириб ҳал этишлари керак. Бироқ улар босқинчилик усулини танлаганлар.

 

Ҳурматли Раис!

 

Бундай тартиб бузар рэкетчилардан мен ва оила аъзоларимни ўзингиз бошчилигингизда маҳалла аҳли ҳимоя қилмаса, биз учун оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Жорий йилнинг «Меҳр ва мурувват йили» эканлигини эътиборга олиб, маҳалланинг биз каби фуқароларига меҳр ва мурувват кўрсатиб, ҳимоя чораларини қўллашингизни сўраб ушбу шикоят-аризасини ёздим.

Ҳамдамов Мирзарамзнинг телефони 47-04-17: машинаси эса «Жигули» русумли давлат номери 51-40.

 

Ҳурмат билан

 

Бекходжаев Сапарбек

 

4 июнь 2004 йил