04.07.12-М.Х.МИРҲОЖИЕВга

ТОШКЕНТ ШАҲАР С.РАҲИМОВ ТУМАНИ ИИБ

БОШЛИҒИ М.МИРҲОЖИЕВга

 

Сафобек Юсупович Бекходжаевдан

————————————————–

               700057, Тошкент ш., С.Раҳимов тумани,

                                 Магазин-Мавзук кўчаси, 99а-уй;                                            тел. 148-11-11; 48-10-10

 

 АРИЗА-ШИКОЯТ

 

Муҳтарам Бошлиқ!

 

Мен, Сафобек Бекходжаев, 35 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли корхоналарда ишлаб келмоқдаман.

 

1993 йили бизни раҳбари Л.А.Саидхонов бўлган «Ўзсувметалл» бирлашмасига ўтказишди. Бу бирлашмада доим қинғир ишлар амалга оширилар ва бундан Л.Саидхонов усталик билан фойдаланар эди.

 

Корхона омборидаги кўпгина техник маҳсулот ва асбоб-учкуналар ноқонуний сотиб юборилди ва бу бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилган.

 

Ҳозирги пайтда ҳам корхонадаги ўндан ортиқ транспорт воситаси корхонага эмас, асосан Л.Саидхонов фойдасига ишламоқда. Бироқ, уларга, масалан, резина-ғилдираклар корхона ҳисобидан олиб берилди.

 

Ишхонага тегишли КамАЗ ва МАЗ русумли машиналарни Л.Саидхонов ўзининг қариндош-уруғлари ва қўшниларига ижарага бериб қўйган ва улардан келаётган даромадни унинг ўзи ўзлаштиради.

 

Бир ҳафталар олдин Магазин-мавзук кўчасида жойлашган базанинг омборидан давлат номери 10 АР 179 бўлган, Л.Саидхонов бошқараётган корхонага тегишли КамАЗ русумли автомашина ҳайдовчиси Файзулла исмли йигит менинг ҳисобимда бўлган техник асбоб-ускуналарни ўғирлаб кетган. Бу масалада мен ИИБга ёзма мурожаат қилган бўлсамда, бироқ ҳеч ким бу факт билан шуғулланмади.

 

Бу шахс 2003 йил 11 май куни «Ўзмелиосувтранс» корхона ҳудудида содир этилган, менга тегишли бўлган мол-ашъёларни ўғирлашда иштирок этган, яъни уларни 10 АР 179 номерли автоуловда олиб чиқиб кетган.

 

Ушбу шикоятга илова қилинаётган ҳужжатда корхонага тегишли автоуловлар «угон» қилинган ёки «неисправный» дейилган. Бироқ, бу машиналарнинг давлат номерларидан фойдаланилади.

 

Бу корхона менга охирги пайда иш ҳақимни бермаётган бир пайтда корхонага тегишли автоуловлар қалбаки ҳужжатлар асосида Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз ҳудудларида ижарага ишлатилмоқда, улардан келаётган даромад яна Л.Саидхонов ёнига тушмоқда.

 

Муҳтарам Бошлиқ! Менинг ушбу аризамга жиддий ёндошиб, ундаги фактларни адолат нуқтаи-назаридан текшириб, давлат ва фуқаролар ҳаққини ўзлаштираётганлар устидан жиноий иш қўзғатишингизни СЎРАЙМАН.

 

Илова: С.Раҳимов туман ОДО комиссияси тузган АКТ нусхаси – 1 варақ

 

 

12.07.04                                                          (С.Ю.Бекходжаев)