04.09.25-ДАЛОЛАТНОМА

ДАЛОЛАТНОМА

 

Биз қуйида имзо чекувчи:

 

Абидов Собир – Тошкент ш., Шайхантоҳур тумани, Мужрим Обид кўчаси, 56-уйда       яшовчи,                                    

Шокиров Эркин – Тошкент ш., Шайхантоҳур тумани, Айний кўчаси, 18-уйда яшовчи,

Миркомилов Мирмансур Мирмақсуд ўғли – Тошкент ш., Самарқанд дарвоза Дутор тор кўчаси, 31-уйда яшовчи,

Рўзиев Маҳмуджон – Тошкент ш., Самарқанд дарвоза Бешбола кўчаси, 3-уйда яшовчи,

Расулов Абдусамад – Тошкент ш., Самарқанд дарвоза Термез кўчаси, 46-уйда яшовчи,

Собирова Хадича – Тошкент ш., Юнусрбод туман, Миртемир кўчаси, 5-уйда яшовчи

Норбоев Ўрол – Тошкент ш., С.Раҳимов тумани, «Мискин» маҳалласи, Байроқтол кўчаси, 10а -уйда яшовчи

ХОЛИС ГУВОҲЛАР шуни маълум қиламиз-ки, ҳозирги кунда Бекходжаев Сафобек яшаётган Собир Раҳимов тумани ҳудудидаги, Магазин Мавзук кўчаси, 99а-уй (ва атрофи) 7 та фарзанди бўлган оталари Бекходжаев Юсуфбекдан қолган мерос уй-жой бўлиб, умумий майдони 3,5 (уч ярим) гектарни ташкил этган катта боғга эга эди.

 

1960 йилларда Тошкент мебель фабрикаси қурилиши муносабати билан бу ер давлат томонидан олиб қўйилган, Бекходжаев Юсуфбек оиласи яшаши учун 14 сотих ер қолдирилган эди. Ҳозирги кунда Сафобек Бекходжаевнинг оиласи яшаётган ҳовли 2 (икки) сотихга ҳам етмайди ва тўлиқлигича давлат идоралари, омборхоналар ва бошқа бинолар орасида қолиб кетган..

 

Магазин Мавзук кўчасидаги 293-сонли қуриб битказилмаган, «меҳмонхона» деб юритилаётган бино жойлашган ер майдони ҳам Бекходжаев Юсуфбекга қарашли бўлган.

 

Кейинчалик бу ерлар 1990 йилда «Ўзмелиосувтранс» ташкилоти бошлиғи Икром Шарофутдинов томонидан ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиниб, 1990 йил сентябридан бошлаб бу ерда меҳмонхона деб аталаётган икки қаватли бино қурилишини бошлаган. Бироқ, бу бинонинг қурилиши 1991 йилнинг сентябрига келиб тўхтаб қолган. Бу ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни беркитиш мақсадида Икром Шарофутдинов бу чала бинони ТОМРЗ ташкилоти балансига ўтказиб юборган.

 

Биз низоланаётган Магазин Мавзук кўчаси 293-сонли қуриб битказилмаган меҳмонхона биносини ер майдони билан Бекходжаев Сафобек ихтиёрига ўтказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

 

Абидов Собир

 

Шокиров Эркин

 

Миркомилов Мирмансур Мирмақсуд ўғли

 

Рўзиев Маҳмуджон

 

Расулов Абдусамад

 

Собирова Хадича

 

Норбоев Ўрол

 

 

25 сентябрь 2004 йил