05.01.19-ДАЛОЛАТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ С.ИСМОИЛОВГА

 

С.РАҲИМОВ ТУМАН, «МИСКИН» МАҲАЛЛАСИ

РАИСИ АБДУМАВЛОН РАҲИМОВДАН

 

 

МУРОЖААТНОМА

 

Муҳтарам Вазир!

 

С.Раҳимов туман «Мискин» маҳалласида истиқомат қилувчи кўпболали оила бошлиғи Бекходжаев Сафобек Юсупович отаси Юсуфбек Бекходжаевдан қолган уч хоналик уйда яшаб келмоқда ва қарамоғида 10 жон бор. Шулардан тўрт нафари уйланадиган ёшдадир.

 

Сафобек Бекходжаев ҳовлисининг ёнида (бир неча метр нарида) «Ўзмелиосувтранс» корхонаси томонидан қурилиши 1990 йил сентябрида бошланиб, 1991 август ойида тўхтаб қолган ва ташландиқ ҳолга келган, «меҳмонхона» деб аталувчи бино бўлиб, Сафобек яшаш жойининг ўта танқислигидан 1996 йилдан бошлаб меҳмонхонанинг 2-3 та хонасини таъмирлаб, унда болалари билан яшай бошлаган.

 

Бироқ, «Ўзмелиосувтранс» корхонасининг собиқ раҳбари Икром Шарофутдинов Аброр Толибжонов деган шахсга хуфиёна сотиб юборган. Шу меҳмонхона ва унинг атрофида бўлган 3,5 гектар ер Юсуфбек Бекходжаевга тегишли бўлган. Бу ҳақда Юсуфбек Бекходжаев ва унинг оиласини яхши билган 7 фуқаро Далолатнома ёзиб беришган.

 

Ўз вақтида Юсуфбек Бекходжаевга қарашли ерлар 60-чи йилларда давлат томонидан турли идоралар, омборлар, фабрикалар ва бошқа объектлар қурилиши учун ўзлаштирилгани учун унинг ҳовлиси давлат корхоналари ичида қолиб кетган ва уни кенгайтириш имкони бўлмаган.

 

Бизнинг маҳалла аҳли мазкур масала юзасидан вазирликка илгари икки марта мурожаат қилган. Бироқ, афсуски, вазирликдан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Сизнинг олийжаноблигингизга тўлиқ ишонган ҳолда биз бу сафар уй-жой масаласида жуда қийналган Сафобек Бекходжаевга ёрдам қўлини чўзасиз деган умиддамиз.

 

Шу сабабли, муҳтарам Вазир, хуфиёна савдо натижасини бекор қилиб, меҳмонхона биносини Сафобек Бекходжаевга ҳужжатлаштириб беришингизни илтимос қиламиз, деб Сизга ҳурмат эҳтиром билан

 

«Мискин» маҳалласи раиси

 

Абдумавлон Раҳимов

 

19 январь 2005 йил