03.07.15-Назорат ТАРТИБИДА АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Олий Судига

 

Бухоро шаҳар «Куч Адолатда»

адвокатлар фирмасининг адвокати, ҳимоячи М.Камолов   томонидан

 

ШИКОЯТ

(назорат тартибида)

 

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг судланувчилар Солихжон Абдухайров ва унинг ўғиллари Рустам Абдухайров   ҳамда вояга етмаган Сардор Абдухайровга нисбатан 2003 йил 4 июнь кунида чиқарилган айблов ҳукми ҳамда вилоят суди жиноят ишлари буйича аппелация ҳайъатининг 2003 йил 3 июлидаги ажрими муносабати билан

 

          Суднинг мазкур ҳукми билан судланувчи Абдухайров Солихжон Тилавқул ўғли ЎзР ЖКнинг 277 моддаси 3-қисми «г» банди ва 248 моддаси 2-қисми билан айбли топилган ҳамда ЎзР ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазолар қисман қўшилиб 8/саккиз/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ўташ муддати 15 январдан бошлаб ҳисобланган. Эҳтиёт чораси ўзгартирилмасдан қамоқда қолдирилган.

 

          Судланувчи Абдухайров Рустам Солихжоновичнинг ҳаракати ЎзР ЖКнинг 25-273моддаси 5-қисмидан ЎзР ЖКнинг 276моддаси 2қисми «а» бандига қайта квалификация қилиниб, шу модда ҳамда ЎзР ЖКнинг 277моддасининг 3-кисми «г» банди билан айбли топилиб, ЎзР ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазолар қисман қўшилиб, ойлик иш ҳақининг 30 фоизи давлат фойдасига ундириш шарти билан 3 /уч/ йил ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган ҳамда Абдухайров Рустам Солихжоновичнинг эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан қамоқдан озод қилинган;

 

          Судланувчи, вояга етмаган Абдухайров Сардор Солихжоновичнинг ҳаракати ЎзР ЖКнинг 25-273моддаси 5қисмидан ЎзР ЖКнинг 276моддаси 2қисми «а» бандига қайта квалификация қилинган;

 

          Судланувчи Абдухайров Сардор Солихжонович ЎзР ЖКнинг 277моддаси 3қисмининг «г» банди, 276моддасининг 2қисми «а» банди билан айбли топилиб, ЎзР ЖКнинг 59моддаси тартибида тайинланган жазолар олти ой озодликдан маҳрум қилиш тўла қўшилиб, қатъий ўташ учун 1 (бир йил) йил озодликдан маҳрум қилинган ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Ушбу тайинланган жазога ЎзР ЖКнинг 72моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, шартли равишда бир йил синов муддати белгиланган.

 

          Судланувчилар ҳамда менинг аппеляция шикоятларим асосида 2003 йилнинг 3 июль кунида мазкур иш Бухоро вилоят судининг аппеляция ҳайъатида кўрилиб, суднинг айблов ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

 

          Қуйидаги асосларга кўра жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2003 йил 4 июн кунидаги айблов ҳукми ҳамда аппеляция ҳайъатининг 2003 йил 3 июль кунидаги ажрими бекор қилиниши лозим деб ҳисоблайман:

 

  1. Содир этилган қилмишларнинг объекти, субъекти, объектив ва субъектив жиҳатдан ҳар томонлама таҳлил этилганида ҳамда 2001 йилнинг апрель ойидан эътиборан ташландиқ ҳолда, умуман фаолият кўрсатмаётган, аҳоли истиқомат қиладиган манзилдан йироқда жойлашган «Савдо маркази»да бўлиб ўтганлиги тергов ва суд жараёнида инобатга олинганда эди, бу ўринда ҳеч қандай жамоат тартиби ҳам, юриш туриш қоидалари ҳам бузилмаганлигини кўриш мумкин бўлур эди;

 

  1. «Жабрланувчилар» Фатуллаев Ўктам, ундан сўнг эса Каримов Вали, Хонсуваров   Ринатлар билан судланувчилар: вояга етмаган Абдухайров Сардор, Абдухайров Рустамлар орасида келиб чиққан ихтилоф эса авваломбор «жабрланувчи» Фатуллаев Ўктамнинг (Бухоро вилоят МХХ бошқармаси ходими, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг режим бўйича муовини) «Савдо маркази»даги АЁҚШда текширишни бошлашдаёқ қатор қонунбузарликка йўл қўйганлиги, бу қонунбузарликка ўзининг асосли равишда норозилигини билдирган вояга етмаган Сардор Абдухайров ҳамда АЁҚШ қоровули Шуҳрат Жумаевларга нисбатан Фатуллаев Ўктам томонидан руҳий ҳамда жисмоний таъсир ўтказганлиги сабаб бўлганлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди;

 

  1. Биринчи босқич суди ҳамда аппеляция ҳайъатига вояга етмаган Сардор Абдухайровнинг текширув гуруҳ бошлиғи Ў.Фатуллаев томонидан ҳақоратланиб, жароҳат етказилганлиги фактини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тавсия этилган булса-да, ҳақиқатни ойдинлаштирувчи мазкур ҳужжатга на тергов, на суд жараёнида негадир эътибор берилмади;

 

  1. Жиноят ишида дастлабки терговнинг биринчи кунларидан то суд мажлиси якунига қадар судланувчи Сардор Абдухайровнинг берган барча кўрсатмаларида таъкидланганидек, унинг ҳақиқатан ҳам 2003 йил 15 январ куни Фатуллаев Ўктам томонидан қаттиқ ҳақоратланиб, дўппосланганганлигини ўз кўзи билан қўрган ва бу ҳолатни тўла тасдиқлаб тергов ва судда гувоҳлик берган асосий гувоҳ қоровул Шуҳрат Жумаев ҳамда бошқаларнинг кўрсатмаларига ҳам на тергов, на судда эътибор берилмади;

 

  1. «Мироншоҳ-1» фермер хўжалигидаги АЁҚШда режали ёхуд режасиз текширишни амалга ошириш бўйича Бухоро вилоят мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг рухсати бўлмаганлиги, амалдаги қоидага мувофиқ текширувчиларнинг ваколатини тасдиқловчи гувоҳномаларининг йўқлигини Ғиждувон тумани ДСИ ходимлари, яъни бевосита текширув гуруҳига қўшилиб борган гувоҳлар Одилов Наби ва Қозоқов Холиқлар ҳам тасдиқлашган. Улар томонидан тайёрланган 290рақамли буйруқ (ишнинг 1-жилд, 90 варағи) эса сохта бўлиб, унда мазкур буйруқни чиқариш учун асос бўлган бирорта ҳужжат кўрсатилмаган ва бундай ҳужжат жиноят ишида ҳам мавжуд эмас.

 

Буйруқ билан текширувчилар Одилов Наби ва Қозоқов Холиқларнинг таништирилмаганлиги ва бошқа қатор ҳолатлар текширувчилар томонидан қонун нормалари бузилганлиги туфайли шахсий келишмовчилик пайдо бўлганлиги сабабли жабрланувчи Фатуллаев Ўктам соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати олган холос. Суд мажлиси жараёнида сўроқ қилинган Ғиждувон ДСИ ходимлари Х. Қозоқов ва Н.Одиловлар 2003 йил 15 январ соат 17 ларда ДСИ бошлиғи уларга тезда Фатуллаев Ўктамга қўшиб текширишга юборганлигини, буйруқ билан танишмаганликларини, буйруқ мазмунини ҳозиргача ҳам билмасликларини, фақат «Мироншох-1» фермер хўжалигига қарашли«Савдо маркази»га келишганидан сўнггина текширув объектини билишганини тасдиқлаб кўрсатма беришган.

         

Амалда судланувчилар томонидан ҳеч қандай ашаддий безорилик ҳаракатлари содир этилмагани туфайли ҳам тергов органи   уларнинг зиммасига жиноий айб қўяётганида айблов хулосасида «ашаддий безорилик» элементларини умуман кўрсата олмаган;

 

  1. Судланувчилар Солихжон Абдухайров ва бошқаларнинг ашаддий безорилик содир этишмаганликлари шунингдек айнан Абдухайров Солихжон томонидан жабрланувчи Хонсуваров Ринатга зўрлик ишлатилмагани, жабрланувчи Каримов Валига қаршилик кўрсатилмагани фактлари яна қуйидаги ҳолатлар билан тасдиқланади:

 

Ишнинг биринчи жилд тўртинчи варағида кейинчалик барча гувоҳлар қатори сўроқ қилинган милиция ходимлари ҳамда Ғиждувон ДСИ ходимлари Одилов Наби ва Қозоқов Холиқлар томонидан тузилган далолатнома мавжуд бўлиб, унинг мазмунига кўра: «…милиция ходимлари Насимов ва Ахмедовлар жанжални бартараф қилаётганларида.., Солихжон келиб, тортишув бўлаётган жойда баланд овоз билан сўкиниб, милиция ходимларининг ишига аралашди»., деб таъкидланган холос.

         

Ушбу ҳужжат мазмунига кўра Абдухайров Солихжон томонидан ашаддий безорилик ҳаракатлари содир этилганлиги, жабрланувчи Фатуллаевга жароҳат етказгани, жабрланувчи Каримов Валига қаршилик кўрсатгани, жабрланувчи Хонсуваров Ринатга жисмоний таъсир этгани тасдиқланмайди;

 

  1. Ишнинг биринчи жилд бешинчи варағида тағин мазкур милиция ходимлари ва Ғиждувон ДСИ ходимлари Қозоқов ва Одиловлар томонидан имзоланган, 2003 йилнинг 15 январь санаси билан расмийлаштирилган баённома мавжуд. Мазкур баённомада: «…шахси номаълум шахслардан икки нафари МХХ бошқармаси ходими Фатуллаевни ҳақоратлаб, уриб, қизил рангли енгил автомашинага ўтириб кетиб қолишди .,”-деб кўрсатилган холос.

 

Бир кун, бир соат, бир жойда давлат идораларининг маъсул ходимлари томонидан тузилган бу икки баённома мазмунан бир бирини инкор этса-да, ушбу ишга раҳбарлик қилган шахсларнинг ҳақиқий аҳволни ўша пайтдаёқ сохталаштириш ниятида бўлганликларини ва Абдухайров Солихжонга қўйилган ашаддий безорилик., ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатди., каби айбловларнинг бўҳтон эканлигини тасдиқлайди;

 

  1. Ишнинг 1-жилд 6-варағида жабрланувчи Каримов Валининг МХХ бошқармаси бошлиғига ёзган билдиргиси бўлиб, унда тағин Солихжон Абдухайров нинг ашаддий безорилик ҳаракатларини содир этганлиги инкор қилиниб: «…Один из сыновей Соли ударил Уктама по лицу, кто-то ударил меня сзади по пояснице… Уктам упал и несколько человек с Сардором и Рустамом стали пинать его ногами. Я, милиционеры и налоговики пытались их разнять» деб кўрсатилган холос.

          Мазкур билдирги рапортда Солихжоннинг фақат сўкингани, ҳеч қандай тортишув ёхуд Фатуллаевга жароҳат етказишда иштирок этмаганлиги ўз ифодасини топган.

 

  1. Ишнинг биринчи жилд саккизинчи варағида ДСИ ходими текширув гуруҳи аъзоси Одилов Набининг тушунтириш хати мавжуд. Унда, ҳамда ишнинг биринчи жилд 9-варағидаги ДСИ ходими, текширув гуруҳи аъзоси Қозоқов Холиқнинг тушунтириш хатидаги кўрсатмасида: «…Солихжон АЁҚШ қоровулхонасидан чиқиб жанжал бўлаётган томонга қараб сўкинди…», дейилган холос;

 

  1. Ишнинг 10-11 варақларидаги милиция ходимлари Насимов Азамат ва Ахмедов Бобомуроднинг тушунтириш хатларида баён этган кўрсатмаларида судланувчи Абдухайров Солихжон қоровулхона ёнида туриб 30 метрлар чамаси нарида бўлаётган жанжал томонга қараб сўкинганлиги тасдиқланиб, бошқа барча ҳолатлар инкор этилган;

 

  1. Гувоҳ сифатида сўроқ қилинган ДСИ ходими Қозоқов Холиқ 2003 йил 15 январь куни МХХ бошқармаси тергов бўлинмаси бошлиғи томонидан расмийлаштирилган баённомасида ҳам «Солихжонни ўғиллари Фатуллаевни уриб бошини ёришди, Соли эса сўкинди» – деб тасдиқлаган холос.

 

  1. Ишнинг 1-жилд 37-варағида мавжуд бўлган гувоҳ милиция ходими Ахмедов Бобомуроднинг кўрсатмаларида ҳам Абдухайров Солихжоннинг фақат жаҳл билан жанжал бўлаётган томонга қараб сўкингани қайд этилган холос. Бошқа барча ҳолатлар инкор этилган;

 

  1. Ишнинг биринчи жилд 39- варағида мавжуд бўлган гувоҳ ДСИ ходими Одилов Набининг кўрсатмаларида ҳам Абдухайров Солихжоннинг фақат сўкинганлиги тасдиқланган холос. Жабрланувчи Ўктамга эса унинг икки нафар ўғиллари жароҳат етказгани кўрсатилган;

 

  1. Ишнинг 1-жилд 47 варағида гувоҳ Каримов Валининг кўрсатмаси мавжуд бўлиб, унда Каримов Вали МХХ бошқармасида масъул мансабдор шахс бўлишига қарамасдан сўроқ баённомаси Бухоро вилоят прокуратураси тергов қисми терговчиси Баходир Қудратов номидан бошқа номаълум терговчи томонидан сохталаштирилган. Чунончи, сўроқ баённомаси компьютерда расмийлаштирилиб унинг биринчи бетида сўроқни гўё: «Бухоро вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта прокурори Б. Қудратов» амалга оширгани кўрсатилаган.

 

Бундан ташқари судда сўралган жабрланувчилар Фатуллаев Ўктам, Хонсуваров Ринатлар: «…бизларни, яъни мени ва Каримов Валини МХХ бошқармаси тергов бўлинмаси терговчиси И.Ражабов ва ИИБ бошқармаси терговчиси С.Барраевлар сўроқ қилишган эди» –деб тергов ҳужжатининг, баённомасининг сохталаштирилганлиги фактини тасдиқлашган;

 

  1. Худди юқоридаги ҳолатларда ишда мавжуд бўлган Фатуллаев Ўктам ҳамда Р. Хонсуваровларнинг судланувчи Абдухайров Солихжонга нисбатан берган баённомалари сохталаштирилган (ишнинг 1-жилд 17, 18, 19, варақларига эътибор берилишини илтимос қиламан).

         

Ваҳоланки, айнан сўроқ баённомалари сохталаштирилган жабрланувчилар Фатуллаев, Хонсуваров, Каримовларнинг кўрсатмаларига таянган ҳолда тергов органи судланувчиларга ЎзР ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми, «г» банди билан айб эълон қилган.

 

  1. Ўз ўрнида судланувчи Абдухайров Солихжон билан жабрланувчи Фатуллаев, Каримов, Хонсуваров Ринатлар орасида (ҳар уччаласи ҳам вилоят МХХ бошқармасининг масъул мансабдор ходимлари ҳисобланади) ўтказилган юзлаштириш баённомалари ҳам Бухоро вилоят Ички Ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси Саидмурод Барраев номидан (унинг иштирокисиз) МХХ бошқармаси тергов бўлинмаси терговчиси И.Ражабов томонидан қонунга хилоф равишда расмийлаштирилган.

 

Чунончи, ҳар уччала юзлаштириш баённомалари ҳам МХХ бошқармаси, И.Ражабов томонидан тўла ҳажмда унинг дастхати билан тўлдирилган. Ваҳоланки, ЎзР ЖКнинг 22-моддасига кўра мазкур тергов ҳаракатларининг холислигини таъминлаш учун И.Ражабовнинг ҳатто мазкур тергов ҳаракатларида иштирок этиши ҳам мумкин эмас эди. (Ишнинг 2-жилд 55 варағига эътибор беришингизни сўрайман)

 

  1. Ишнинг 77-варағидаги жабрланувчи Фатуллаевга берилган 2-суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра боши чайқалиши билан давом этган ўнг кўз қовоқларидаги қон қуйилма (битта жароҳат), ўнг пешона ва бурун қиррасидаги шилинмалар (иккита жароҳат), бурун суягининг ёрилиши, ўнг ва чап тизза бўғими юзаси ва қорин олд девори соҳаларидаги шилинмалар аниқланган. Тиззадаги шилинмаларни хулосага кўра Ў.Фатуллаев йиқилиш натижасида олганлиги қайд этилган. Мазкур хулоса ҳам Ў.Фатуллаевнинг: «Солихжон келиб оёғи билан бош қисмимдан тепди, мени 8-10 киши бўлиб уриб дўппосладилар…», деган кўрсатмаларини инкор этади;

 

  1. Ишнинг 1-жилд 85 варағидаги Хонсуваровга воқеадан 34 кун ўтиб 2003 йилнинг 19 февралида берилган 9-сонли экспертиза хулосасининг ҳақиқийлиги ҳам шубҳа уйғотади;

 

19 Ишнинг 1-жилд, 80 варағидаги В.Каримовнинг танасида бирорта ҳам тан жароҳати йўқлиги тўғрисидаги 17 январь куни берилган 13-сонли хулоса ҳам В.Каримовнинг тергов ва судда берган кўрсатмаларини ҳамда унга нисбатан жисмоний куч ишлатилганини инкор этади;

 

  1. Ишнинг 2-жилд, 1-5 варақларидаги гувоҳлар, милиция ходимлари Адизов Алишер ва Насимов Азаматларнинг кўрсатмаларида ҳам судланувчи Абдухайров Солихжоннинг Фатуллаевни уриб дўппослангани, Каримов ҳамда Хонсуваровларга жисмоний куч ишлатганлиги бутунлай инкор қилинган;

 

  1. Ишнинг 2-жилд, 3-варағидаги гувоҳ Наби Одиловнинг такроран берган сўроғи натижаларида ҳам айнан Абдухайров Солихжон томонидан Фатуллаевга жароҳат етказилгани, В.Каримовга жисмоний қаршилик кўрсатилгани инкор этилган. Ишнинг 2-жилд 33- варағидаги Қозоқов Холиқнинг такроран берган кўрсатмасига баҳо берганда унинг Ғиждувон туман ДСИда ишлаши, Ў.Фатуллаевга бўйсинувчи ходим эканлигини ҳисобга олиш жоиз. Шу важдан унинг такроран берган кўрсатмасига танқидий нуқтаи назардан эътибор берилишини илтимос қиламан;

 

Мазкур сўроқ баённомасида бошида Қозоқов Холиқ судланувчи Абдухайров Солихжонни жабрланувчи Фатуллаевни урганлигини инкор этган. Ҳатто, Солихжон жанжал томон борганда Вали Каримов уни тўхтатдилар, деб кўрсатган.

         

Аммо, мазкур сўроқ охирида МХХ бошқармаси терговчиси томонидан бутунлай ўринсиз ҳолатда қўйилган саволга: «Ўктам акани уришда Солих ҳам қатнашди, оёғи билан тепаётган эди» – деб қўшимча киритган. Номаълум сабабларга кўра Қозоқов Холиқга нима сабабдан олдинги барча кўрсатмаларида бу ҳолатни тасдиқламаганлиги, нима сабабдан ўзининг кўрсатмаларига Абдухайров Солихжон тўғрисида терговнинг охирига келиб қўшимча киритганлиги масаласида назорат саволлари қўйилмаган!

 

Ваҳоланки, юқорида кўрсатиб ўтилганидек Фатуллаевга берилган СМЭ хулосаси бу ҳолатни ҳамда Ў.Фатуллаевнинг бошига бевосита жароҳат етказилганлигини инкор этади. Шунингдек, мазкур сўроқдан сўнг гувоҳ Қозоқов Холиқ судланувчи Абдухайров Сардор билан юзлаштирилганда (ишнинг 2-жилд, 37 варағи) Фатуллаев Ўктамни Рустам ва Сардор Абдухайровлар урдилар» деб кўрсатма берган.

 

Гувоҳларнинг бир бирини инкор этувчи кўрсатмалари, улардаги сохтагарчиликларга холис баҳо бермасдан, таҳлил этмасдан судланувчи Абдухайров Солихжонга тергов органи томонидан мутлақ асоссиз равишда ЎзР ЖКнинг 248 моддаси 2-қисмидаги жиноий айб қўйилган.

 

  1. Тергов ва суд жараёнларида 2003 йил 16 январ куни тинтув ўтказилган Ғиждувон шаҳар Сардуоба кўчаси 10 уй, яъни ётоқхона шкафи устидан оз миқдордаги ов милтиғи патрони гильзалари, ТОЗ-8 русумли ов милтиғи ўқлари топилгани, уй Абдухайров Солихжонга тегишли эмаслиги, бу уйда 2001 йилга қадар унинг қария отаси, марҳум Абдухайров Тилавқул яшаганлиги, ҳозирги кунда эса Абдухайров Тилавқулнинг невара келин-куёвлари яшаб келаётганлиги, Абдухайров Солихжон эса умр йўлдоши Абдухайрова Марзия билан Тошкент шаҳар, Қорасув-6, 19-уй, 80-хонадонда истиқомат қилиши тўғрисидаги бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар барчаси тавсия этилиб, судга марҳум Абдухайров Тилавқул ҳаётлигидаги 1964 йилдан бошлаб 16-калибрли ҳамда 5-6 мм калибрли икки стволли «Белка» русумли ов-спорт милтиғига эга бўлганлиги, милтиқ унга расмий ҳужжатлар асосида ички ишлар бўлимида рўйхатга ўтказилиб берилганлиги ҳақидаги тўла ҳужжатлар тақдим этилган. Тинтув чоғида топилган патрон гильзалари, ўқларга судланувчининг алоқадор эмаслигини суд баллистика экспертизаси хулосаси ҳам тасдиқлаган.

 

          Бундан ташқари 2003 йил 13 февралида Абдухайровларнинг қариндошлари Абдухайров Тилавқул муқаддам бир неча ўн йиллар илгари истиқомат қилган, ҳозирда унинг 82- ёшли умр йўлдоши Мунаввара Абдухайрова истиқомат қилиб келаётган Ғиждувон шаҳар, М.Сайфуллаев кўча, 110 уйда сақланиб келаётган худди шундай патрон ҳамда гилзаларни Ғиждувон шаҳар ички ишлар бўлими ходимларига ихтиёрий равишда топширганлар. Мазкур ҳолатни тасдиқловчи баённома жиноят ишига илова қилинган;

 

  1. 2003 йил 16 январида воқеа содир бўлган ердаги, ташландиқ «Савдо маркази»га қарашли хоналарнинг бирида тинтув ўтказиб бевосита кўзга ташланиб, хуфя сақланмаётган жойда 2 дона гугурт қутиси ичида 4 дона «Стечкин» тўппончасининг ва 4 дона «Макаров» тўппончасининг 1990 йилда ишлаб чиқарилган ўқлари топиб олинган.

 

Ўқлар топиб олинган хона 2001 йилдан буён ҳеч ким томонидан фойдаланилмаганлиги, эшиги қулфланмаслиги, қўриқланмаслиги, тинтув бошлаш олдидан Абдухайровлар оиласининг вояга етган вакили ёки «Мироншох-1» фермер хўжалиги вакилининг иштироки таъмин этилмагани каби ҳолатлар тинтувнинг қонунда белгиланган қоидаларга зид тарзда ўтказилганлиги, амалда бу хонада 8 дона ўқ «топилганига» мантиқан шубҳа туғдиради.

 

          Ваҳоланки, «Мироншох-1» фермер хўжалиги ҳамда унинг ташландиқ ҳолда қолиб кетган «Савдо маркази»даги барча бинолари, шу жумладан мазкур хона ҳам судланувчи Абдухайров Рустамга тегишли эканлиги, у раҳбар эканлиги судланувчи Абдухайров Солихжоннинг эса бино хоналарига умуман дахли йўқлигини тасдиқловчи барча расамий ҳужжатлар такрорий равишда 2003 йил 3 июль куни аппеляция ҳайъатига тақдим этилган

 

  1. Тергов органи томонидан судланувчилар: Рустам Абдухайров ва вояга етмаган Сардор Абдухайровлар зиммасига ҳам бутунлай асоссиз равишда ЎзР ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноий айб қўйилган: 2003 йил 15 январь соат 17 ларда «Савдо маркази»да Ў.Фатуллаев томонидан олдин вояга етмаган Сардорга жароҳат етказилган ва у қариндошлари томонидан туман марказий касалхонасига олиб борилиб тиббий ёрдам кўрсатилгач, қайтиб воқеа содир бўлган ерга олиб келинган.

 

Рустам Абдухайров билан иккаласини ҳеч қандай қўриқчисиз, қўлларига кишан солинмаган ҳолда, воқеа содир бўлган ҳудуддаги Ғиждувон тумани ИИБга олиб борилмасдан Ғиждувон шаҳридан 55 чақирим узоқда жойлашган Бухоро шаҳрига, вилоят МХХ бошқармаси биноси олдига олиб келинган. Бу ерда улар машина ичида қарийб 1 соат кутиб туришгани, (..бу болаларда гиёванд модда бўлса имкониятдан фойдаланиб дарҳол йўқотишмасмиди…) Бухоро шаҳар, Тўқимачилик туман ИИБга келтирилгани, сўнгра эса жиноят процессуал қонун нормаларини бузган ҳолда тинтув қилиниб, гўё оз миқдордаги гиёҳванд моддалар «топиб олингани» факти бағоят шубҳаликдир;

 

  1. Бундан ташқари 15 январ кунида ҳибсга олинган ва Бухоро шаҳар 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланиб келинган вояга етмаган Абдахайров Сардор 2003 йил 10 феврал соат 17-18 ларда ҳеч қандай асос бўлмаган ҳолда 3-сон тергов ҳибсхонасидан МХХ бошқармаси тергов ҳибсхонасига кўчирилиб, алдов, ваъдалар ҳамда озодликка чиқариш шарти билан шу куннинг ўзида, кечқурун ундан гиёҳванд моддасини ўз истеъмоли учун сотиб олганлиги тўғрисида аризани ёэдириб олишган ва ариза олинган куннинг эртаси – 11 февралда гаров орқали ҳибсдан озод қилинган…

 

Конунда қатъий белгилаб қўйилганидек тергов пайтида ва юқоридаги аризани ёздирганларида вояга етмаган Сардорнинг ёнида унинг ҳимоячиси ёки педагог бўлмаган, терговчи томонидан ноқонуний тарзда, ғаразли мақсадда ёздириб олинган мазкур ариза ҳеч қандай қонуний кучга эга эмас. На одил судлов, на суд аппеляция ҳайаъти мазкур ҳолатга қонуний баҳо бермади;

  

  1. Дастлабки терговнинг биринчи кунларидан эътиборан ЎзР ЖКнинг 345-моддаси талаблари қўпол равишда бузилиб ҳамда терговнинг холисларни талаб этувчи ЎзР ЖКнинг 22-моддаси талабларига мутлоқ қўпол ҳолда тергов ҳаракатлари МХХ бошқармаси терговчилари томонидан бевосита амалга ошириб келинди.

         

Мазкур қонунбузарликни хаспўшлаш мақсадида Бухоро вилоят прокуратурасининг ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси терговчиларидан иборат тергов гуруҳи тузиш тўғрисидаги қарори эса амалда бажарилган эмас. Чунки тергов гуруҳига киритилган ИИБси терговчиси милиция майори С.Барраев ҳамда вилоят прокуратураси катта терговчиси Баходир Қудратовлар томонидан мустақил равишда бирорта ҳам тергов ҳаракати бажарилгани йўқ. Бу ҳолатни тасдиқловчи бирорта ҳам тергов ҳужжати ишда мавжуд эмас.

         

Бинобарин терговчи С.Барраев номидан учта юзлаштириш баённомасининг, терговчи Б.Қудратов номидан учта сўроқ баённомаларининг сохталаштирилганлиги фактларини юқорида аниқ мисоллар билан таъкидлаб ўтдик.

           

Тергов органи томонидан йўл қўйилган ва суд жараёнида холис баҳоланмаган ушбу ҳолатлар, то шу бугунга қадар ҳам          Шунингдек дастлабки тергов жараёнидан бошлаб ҳибсда сақланган судланувчиларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиб келинди. Терговчи томонидан адвокат ҳимоячи билан уларнинг чекланмаган миқдорда, истаган вақтда ҳоли учрашувига доимий тўсқинлик қилинди.

 

Шу ўринда тергов органи томонидан адвокат сифатида менинг ҳам ҳуқуқларим бир неча мароталаб бузилганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ноқонуний чекловлар юзасидан мен Бухоро вилоят прокуратурасига бир неча марталаб шикоятлар берганман ва барча шикоятларим жиноят ишида мавжуд.

Аммо, мен томонимдан прокуратурага берилган шикоятларим қонуний ҳал этилмасдан барчаси МХХ тергов бўлинмаси ихтиёрига юборилган, холос.

 

           Тергов жараёни ва судда эътиборга олиниб холис баҳоланмаган ушбу ҳолатлар, оғир касал бўлишига қарамасдан шу пайтгача МХХ ҳибсхонасида сақланаётган Солихжон Абдухайровнинг фуқоролик шаънини поймол этишга қаратилган, унинг шахсига доир қуйидаги ҳаттиҳаракатлар мазкур иш ғаразли мақсадда, аввалдан режалаштирилган ҳолда «буюртма» бўйича уюштирилаётганлигини тасдиқлайди. Шу сабабли менинг ҳимоямда бўлган С.Абдухайров ва унинг ўғиллари иши бўйича ҳақиқатни ойдинлаштмрувчи қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратишингизни сўрайман:

 

  1. 2000 йил «ҲУРРИЯТ» газетасида (25-26/178-сон, 27 июнь 4 июль) «Синдириш санъати» сарлавҳали танқидий мақола чоп этилиб, унда туман ҳокимиятининг қарори билан тадбиркор С.Абдухайровга тегишли «Мироншоҳ-1» фермер хўжалиги томонидан янги, замонавий савдо маркази қурилганлиги ва у ишга тушгач роса 11 кундан сўнг яна худдди шу Ғиждувон туман ҳокимиятининг фармойиши билан сирли равишда савдо марказининг ёпилганлиги танқид қилиниб, туман ҳокимини ўз қарорига қарши боришга мажбур қилаётган қандай куч деган савол қўйилади. Хокимият қарорига ишониб ҳам маънавий, ҳам катта молиявий зарар кўрган тадбиркорга нисбатан таъзйиқ бошланганлигини газета мухбири ўз вақтида илғаб кенг жамоатчилик эътиборини қаратган эди;

 

  1. Халк депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ва вилоят хокимлигининг нашри бўлган «Бухоронома» газетасининг 2003 йил 18 январь сонида «Ўзи – хон, кўланкаси – майдон» – ёхуд ғиждувонлик сохта тадбиркор Солих Абдухайровнинг инқирози» сарлавҳали бўҳтондан иборат «детектив» танқидий мақола чоп этилди (муаллиф газета бош мухаррири ўринбосари Абдужамил Халилов);

 

  1. Хали дастлабки тергов тугамай туриб вилоят телевидениесида 2003 йил 16, 17 ва 18 январь кунлари «Ғиждувон тўраси ёхуд сохта тадбиркорнинг инқирози» номли кўрсатув намойиш этилди;

 

  1. «Халқ сўзи» газетасининг 2003 йил 15 февраль сонида «Сусткашлик ёки Бухоро вилоятидаги ислохотлар одимига нималар ғов бўлаётгани хусусида» номли газета мухбири Носир Тошевнинг маколасида хам «Бухоронома» газетасидаги бўхтон гаплар айнан такрорланган;

 

  1. С.Абдухайровнинг қамоққа олиниши ва унга нисбатан уюштирилаётган ҳужумлар туфайли у улушдор бўлган «Тожмаҳал» корхонаси ҳам катта молиявий зарар кўрди. «Тожмаҳал» корхонаси билан Италиянинг «ФЕНКО» компанияси 2002 йил 25 октябрда тузилган томат пастаси ишлаб чиқариш линияси ўрнатиш ҳақидаги 25102 ракам билан қайд этилган 2.866 970 АҚШ доллари миқдоридаги шартнома барбод бўлди.

 

Шу сабабли амалдаги қонунчилигимиз талабларидан келиб чиқиб С.Абдухайров ва унинг ўғилларининг ҳатти-ҳаракатларини ўзларига берилган мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, ноқонуний ҳаракат содир этган ғараз ниятли кимсалардан ўзларини ҳимоя этишдан ўзга иложи қолмаган жабрланувчилар дея талқин этиш адолатли бўлур эди.

 

С.Абдухайровларга нисбатан уюштирилган тажовузларнинг ижрочилари ҳуқуқни муҳофаза этиш идораларининг вакиллари, маъсул, мансабдор шахслари эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак уларнинг нечоғлик ҳимоясиз эканлигини тасаввур этиш мумкин. Ўз ҳуқуқий устунликларидан фойдаланган тергов органи ходимлари уларни тергов жараёнининг ўзидаёқ нечоғлик ҳуқуқсиз бир аҳволга солганлигини ушбу иш билан танишиб кўриш мумкин. Шу сабабли С.Абдухайров ва унинг ўғилларининг бугунги ҳуқуқий ҳолатини нафақат фуқаролик, балки конституцион ҳуқуқлари поймол этилган жабрланувчилар деб малакалаш жоиз!

 

Юқорида баён этилганларга асосан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2003 йил 4 июнидаги айблов ҳукмини ва вилоят судининг жиноят ишлари бўйича аппеляция ҳайъатининг 2003 йил 3 июлдаги ажримини бекор қилиб, ваколат доирангизда судланувчилар Солихжон, Рустам, Сардор Абдухайровларга оид жиноят ишини, уларнинг жиноят содир этишдаги айблари ўз исботини топмаганлиги учун ҳаракатдан ётқизилишини таъминлашингизни сўрайман.

 

Илова:     Айблов

 

 

Адвокат ҳимоячи             М.Камолов

 

15 июль 2003 йил

.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s