ОДИНАнинг ХАТИ

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

 

Ассалому алайкум, хурматли Толиб ака.

Мендан сураган хатингизни тушунмадим.

 

Агар акамни чикарган хатини назарда тутган булсангиз, уни ошкор булишида акамга каттик зарар булади. Шундок хам у хозир золимлар кулида. Бирон ердан овози чикиб колса, тайёр кулларида турибди, роса азоблашади.

 

Шунинг учун мен сураганиз учун хатни жунатаман, аммо сиздан талабим ва илтимоси бу нарса ошкор булмасин. Акамга зарари етмасин. Факат узингиз ишонишингиз учун айтаётган булсангиз деб жунатаяпман. Хатни аслини расмга олиб жунатиш учун кундузи харакат киламан. Хозир эса ёзувда жунатаман:

 

«… сизлар дуо килиб туринглар. Мен хозир бошка нарсани уйлаяпман. Уйлаб уйимга ета олмаяпман. Мамлакатни эрини (яъни йуколган ИСМАНХЎЖАЕВ РАВШАН СУЛТОНОВИЧни. 1975 й. т., яшаш жойи: Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Оккўргон кўчаси, 12-а уй.) кандай килиб булмасин – топишсин ота-онаси. Уни шеригини хам (яъни РАХИМОВ АБДУРАСУЛ АБДУРАШИДОВИЧни 1972 й. т., олий маълумотли, уйланган, аёли: Феруза Рахимова, 3та боласи бор: 8 ёш, 5 ёш, 3 ёш, яшаш жойи: Тошкент, Шайхонтохур тумани, «Богкўча» дахаси, 100-б уй, уй телефони: 49-41-47, уяли телефони: 100-10-22).

 

Акс холда булар уларнимени тушунишим буйичаинфижор килиб юборишмокчи (яъни портлатиб юборишмокчи). Бунинг учун нима керак булса хам, топишсин. Ота-онаси уша СНБни эшигини тагига бориб ётиб олишсин. Сизлар мени уйлашдан кура купрок уларни уйланглар. Мен эртаю кеч уларни дуо килаяпман. Топинглар, ёзинглар, кидиринглар. Кеч булиб колади….»

 

Бу хатнинг числоси йук эди. Шу хатдан сал утиб кейинги хат чикди. Иккала хат турли вакт ёзилган булса хам, у ердан доим хат чикиш йули булмаганлиги учун иккаласи бир кунда чикди:

 

«…Хамзани адасини (Равшан Исманходжаев), Зухрани эрини (Фаррух Хайдаров) топинглар. Кандай килиб булмасин. Уларни, яна такрорлайман, портлатишвормокчи… » 25.08.04.

 

Шу хатлар эди. Буларни расми хам шартми?

 

Хурмат билан кизингиз Одинахон.

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s