ТОҒЛАРНИ КЎЧИРИБ ЮБОРМОҚЧИ БЎЛАЁТГАН МАКР

 

«Шунингдек, ҳар бир қишлоқда макр қилиб кўрсинлар учун
унинг энг катта жиноятчиларини пайдо
қилдик.
Улар фа
қат ўзларига ўзлари макр қиладилару
аммо буни сезмайдилар».

(«Анъом» сураси, 123-оят)

 

Шу кунларда тарқалган хабарларга қараганда, МХХ ўзи тузган ниҳоятда даҳшатли ва қонли режаларини амалга ошириш учун баъзи қадамларни кўя бошлаган.

 

Маълумки, 1972 йил, 27 октябрда туғилган, Яккасарой тумани, Шамси Кулол 1-тор кўчаси, 5-уйда яшовчи Ҳайдаров Фаррух Акмалович МХХ томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда унинг ота-онаси ва турмуш ўртоғи оммавий ахборот воситалари орқали хабар тарқатишган. Уларнинг айтишича, Фаррух 2004 йил 25 июнь куни ўзига тегишли «Тико» русумли, давлат рақами 30 G 3219 бўлган автомашинада эрталаб соат тахминан 10-00 да уйдан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

 

Фаррухни қидириб, унинг ота-онаси ва қариндошлари ҳамма идоралар эшигини қоқиб юришар экан, уларнинг бу ҳаракатлари қаршисида ўғрилар ҳам жим ўтирмаяптилар. Зеро, улар Фаррухни шунчаки эрмак учун ўғирламаганлар.

Хўш, улар ҳозир нималар қилмоқдалар?

 

Фаррухнинг уйига 2004 йил, 12 август куни кутилмаганда бир хат келади. Хат шундай тайёрланганки, кўринишидан у худди Афғонистон жумхуриятидан юборилган бўлиб, конверт устида учта афғон муҳри босилган. Қариндошларининг билдиришича, хатнинг ҳақиқатан ҳам Фаррухнинг қўли билан ёзилгани кўриниб турибди. Аммо унинг бошланиши титроқ қўл билан ёзилганини ҳам сезиш мумкин экан. Энг қизиқ жойи – хат 9 августда ёзилган, Тошкентга эса 12 августда «етиб келган». (!)

 

Бу кутилмаган янгиликдан ҳанг-манг бўлган қариндошлар икки ҳафта муддат ичида нима қиларларини билолмай, қўрқув ва ҳайрат ичида қолиб кетганлар. Чунки бундай ҳодиса юз бериши асло мумкин эмас эди. Улар бир оз ўзларига келиб олгач, Бош Почта идорасига бориб: «Афғонистондан юборилган хат Ўзбекистонга неча кунда етиб келиши мумкин?» – деб сўрашади.

 

У ердагилар: «Кобулдан хат юборилса, Тошкентга 15 кунда етиб келади», – деб жавоб қилишди. Ажабо, бу хатни қайси сеҳрли шамол учириб, уч кун ичида Тошкентга етказиб келди экан-а?… Бу хат уруш оловлари ичидан омон чиқиб, чегараларда биронта ҳам тўсиққа учрамасдан қандай қилиб бу уйни топиб кириб келди экан-а?…

 

Майли бу саволларга кейинроқ яна қайтармиз. Ёки ўқувчиларнинг ўзлари жавоб топиб олишар. Ҳозир конвертни тезроқ очиб, унинг ичида нима борлигига қарайлик.

 

Хатнинг мазмуни нимадан иборат экан, десак, у ерда ёзилишича, Фаррух ва бошқа ғойиб бўлган йигитлар гўёки Афғонистонга чиқиб кетишга мажбур бўлганлар. Бу хатни «ўша ердан» йўллаяптилар.

 

Фаррух ёзади: «…Нима қилган бўлсам, Аллоҳ учун тўғри қиляпман деб биламан. Биз мусулмонлар куфр тузумини мусулмонларга қарши олиб бораётган ҳаракатларини натижасида кўзлаган буюк ишларимизни амалга ошириш учун ҳижратга чиқиб кетдик. Шундай қилишимиздан бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Чунки эртами кечми золимларнинг қўлига тушишимиз ва Аллоҳ йўлида амалга оширмоқчи бўлган ишларимизни рўёбга чиқара олмас эдик.

 

Мен билан сиз танийдиган дўстим Оқил ва Обид қори аканинг тўнғич ўғиллари Хусниддин бирга. Шу кунгача хабар бера олмаганимизнинг сабаби йўлда имконият бўлмади. Бизлар узоқ йўл юриб, манзилга етиб келдик. Бу ерда Ўзбекистондан кўплаб биродарлар бор экан. Бугун тақсир билан учрашиб, Аллоҳ йўлида қиладиган ишларимизни гаплашиб олдик…»

 

Қайси тақсир? Аллоҳ йўлида қанақа иш қилишмоқчи экан? Бу хатни ҳақиқатда ким юборган? Унда яна қанақа гаплар бор? Бу саволларнинг жавоби – ўйлаймизки – яқин кунлар ичида ошкор бўлади. 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s