04.07.21-АРИЗА – Р.ИНОЯТОВга

Узбекистон Республикаси МХХ раиси Р.Иноятовга

Узбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Кодировга

 

Хайдаров Фаррух Акмаловичнинг оила аъзоларига

 

Туропов Дилмуроддан

( Тошкент шахар, С.Рахимов тумани, Тошмухамедов 2-проезд, 3-уй.)

 

А Р И З А

 

Хурматли Раис! Сизга шуни маълум киламанки, мен ёшлигимдан махалладаги масжидага чикиб намоз укиб, Куръон укишни урганишга        кизикиб юрган эдим. Мустакилликдан фойдаланиб узим мустакил Куръон укишни ургандим. Расмий масжид имомларини маърузалари ёзилган  исломий кассеталарни эшитиб юрдим.

 

2004 йил 13 январь куни ана шундай маърузалар ёзилган дисклар билан     кулга олиниб хибс килиндим. Кейин президентнинг авф этиш карори шарофати билан озодликка чикарилдим. Бунинг учун И.Каримовга уз миннатдорчилигимни билдираман. Мени озодликка чикаришдан олдин Узбекистон МХХ ходимлари мен билан бир неча бор сухбат утказишди. Мендан Хайдаров Фаррух Акмаловичга карши курсатма ёздириб олишди.

 

У йигит Миср элчихонаси маданият марказида араб тилидан дарс берган. Мен ундан араб алифбосига оид «муаллимус-соний» китобидан баъзи кизиккан нарсаларимни бир ёки икки марта сураб олганман. Аммо МХХ ходимлари мен у кишининг устидан тухмат курсатмалар ёзиб   беришга мажбур килишди.

 

Хайдаровни гайри конуний равишда жамоа тузган, конунга зид дарс берган деб ёзиб беришимга мажбурлашди, хар хил сузларни айтиб мени куркитишди. Мен улар айтган нарсаларни ёзиб бердим. Аммо шу билан хам кутилмадим. Улар мени 2004 йил, 14 июл куни яна чакиришди. Шу куни соат 17:30 дан то 19:30 гача уларни сурокларига жавоб бердим.

 

Мен билан сухбат утказган икки МХХ ходими бири узини Фарход деб таништирган эди. Аммо унинг асли исми Сайдикаххаров У.С экан. Унвони лейтинант.    Иккинчи ходим узини Умар деб таништирган. «Фарход», яъни лейтинант Сайдикаххаров У.С. Менга узи тузган «Расмий огохлантириш баённомаси»   га куркитиб, мажбурлаб кул куйдирди. Терговчи Эргашев Ш.А. Аммо бу    одам сухбатда катнашмади.

 

Сайдикаххаров У.С. узича тузган баённомада ёзилишича, «мен Туропов Дилмурод 2002 йил охирида Хайдаров Фаррух Акмалович томонидан тузилган «Жиходчилар» диний окимини жамоатига кушилганман. Хайдаров Фаррух Акмалович (лакаби Аскар) бизга диний экстремизм, фундаментализм, сепаратизм гояларини сингдирган.

 

Бу харакатлар жиноят кодексини 159, 216, 244-2 жиноий моддаларига мувофик харакатлар булган». Баённома охирида «менга булар гайри-конунийлиги тушинтирилгани, ва мен агар яна кайта шу ишларга кул урсам каттик чора курилиши» ёзилган эди.  Мен уларга –мен хеч кандай  экстремизм,   фундаментализм,    сепаратизм гояларидан дарс олмаганман, унака сиёсатга карши гап булмаган, бу гаплар тухмат деб айтдим.

 

Аммо «Фарход»- Сайдикаххаров У.С. «Бу Аскар аканг экстремист! Ундан 2-3 марта дарс олганмисан-булди. «Муаллим соний» дан дарс олган булсанг шу хам экстремизм булади!» деди. Мен 2 соат давомида шу масала устида тортишиб, уларни сузини рад килишга харакат килдим. Аммо улар агар кул куйиб бермасам у ердан чикмаслигимни, камалиб кетишимни маълум килиб тахдид килишди. Ходимларига наручникни тайёрлаб куйишни буюрди.

 

Мен «Фарход» га шу экстремизм деган жойларини узгартирайлик, бу булмаган иш деб илтимос килдим, ялиндим. «Фарход» кунмади. Яна у: «Бу сени уз кулинг билан ёзган нарсанг эмас, буни мен тузганман, мен жавоб бераман. Сен факат уз йулингдан кайтганинг,    тавба килганинг ва бу ишга кайта кул урмаслигинг хакида кул куйяпсан    холос, деб алдамокчи булди. Яна у икки соат ичида хар хил гапларни гапириб куркитди. Сен хали СНБ ни подволларини билмайсан. У ГУВД даги Даврон аканг кандай уришни билмайди. Биз биламиз, унга ургатамиз уришни» деди.

 

Мен уша когозга кул куймасам у ердан чикмаслигимни катъий айтишгандан кейин мажбур булиб кул куйиб бердим. Аммо шундан бери виждон азобини тортяпман. Мен бир бегунох одамга тухмат килдим. Аслида у йигит менга бирон ёмонлик килмаган, ёмон нарса ургатмаган, ёмон йулга бошламаган. Шунинг учун мен сизга расмий ариза билан шуни маълум киламанки, мен МХХ идорасида Хайдаров Фаррух Акмаловичга карши ёзиб берган кургазмаларимдан воз кечаман.

 

Хайдаров Фаррух Акмалович менга хеч    качон жиход хакида гапирмаган. Давлатга карши, сиёсатга карши суз  айтмаган. Хеч кандай ташвикот килмаган. Ундан маллимус-сонийдан бир- икки марта нарса сураб олганман холос. Мунтазам дарс олмаганман. Муаллимус-соний китоби хамма ерда сотилади. Хукумат идоралари томонидан рухсат этилган алифбо китоби. У «Фарход» айтган экстремизм китоби эмас.

 

Мен сиздан МХХ ходимлари мени ёшлигимдан, уз хукуларимни билмаслигимдан фойдаланиб, камаш билан куркитиб, Хайдаров Фаррухга карши мени номимдан ёзилган кургазмани бекор килишингизни, адолат ва хакикатни тикланишига ёрдам беришингизни сурайман.

 

Туропов Д. /имзо/

2004 йил, 21 июл.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s