04.07.30-МХХ раисига АРИЗА

Узбекистон республикаси

мхх раисига

 

Тошкент шахар Яккасарой тумани            Шамси Кулол 1-тор кучаси 5-уйда яшовчилар – Хайдаров Акмал, Хайдарова Жамила ва Фахрутдинова Зухрадан

 

ариза

 

Хурматли Раис!

 

Сиздан Яккасарой тумани Шамси Кулол 1-тор кучаси 5-уйда яшовчи углим Хайдаров Фаррух Акмаловични топишда ёрдам беришингизни сураймиз. Хайдаров Ф. А 2004 йил 25 июн куни узига тегишли «Тико» русумли давлат раками 30 G 3219 булган автоашинада эрталаб соат тахминан 10:00 уйдан чикиб кетиб кайтиб келмади.

 

Биз барча милиция органларига мурожаат этдик. Лекин хозирги кунгача хеч кандай жавоб хати олмадик.

 

Биз Туропов Дилмурод исмли йигитдан 21 июл деб имзоси куйилган хат олдик. Дилмуроднинг ёзишича, у 14 июль куни МХХ ходимлари томонидан уйидан олиб кетилган ва Хайдаров Фаррухга карши курсатмага кул куйдириб олишган. Бу хатнинг копиясини юбораяпмиз.

 

12 август куни эса гуёки Афгонистондан келган «хат»ни олдик. Бу хатнинг хам копиясини юбораяпман. Бу «хат»нинг мазмунига бизнинг жиддий эътирозимизни сизга баён килмокчимиз. Чунки доимий равишда маърифат таниш талабида булган ва маърифат таркатиб юрган зиёли бир одам тегишли хужжатсиз ота-онаси ва аёлини догда колдириб кетиб колишлиги хакикатдан узокдир.

 

Х.Фаррухни калласида хеч качон бундай фикр булмаган. Агар бундай фикр-уйлар булганда хеч булмаса аёли хабардор буларди. Хурматли раис! Узингиз бир уйлаб куринг: на ота-онасини на аёлини юз-хотир килмасдан яхши яшаётган хонадонини тошбагирларча ташлаб чикиб кетган фарзандга хат ёзиб уларни овитишни нима кераги бор? Бу нарсалардан куриниб турибдики бу хатни хам Фаррухни угирлаб кетган ташкилот уюштирган.

 

Бунга кушимча далил килиб айтишимиз мумкинки, хат 9 августда Кобулдан чикиб бизга бор йуги 3 кунда етиб келишига акл бовар килмайди. Чунки шахсан биз шахар ичидаги баъзи ташкилотларга почта оркали юборган мурожаатларимиз шахар ичида була туриб 12 кунда етиб борсаю, Кобул деган жойдан Тошкентга 3 кунда етиб келган хатнинг муъжизавий тезкорлигига шубхаланмай иложимиз йук.

 

Биз шундан сунг Бош Почта бошкармасига бордик. У ерда бизга айтишларича Кобулдан хат камида 15 кунда етиб келар эмиш. Бу хатга биз ишонишимизни жуда хохлаган инсонлар бу тарафларни хисобга олишмаган куринади.

Хурматли Рустам Иноятов!

 

Узингиз инсоф билан айтингчи, биргина намозхон булгани учун шунча тухматлар килиш инсофданмикан? Агар сизларнинг режангизда мана шундай уюштирилган хатларни хужжат килиб туриб, Фаррухни узларингиз мажбурлаб портлатиб ёки йук килиб юбормокчи булсангизлар сизлардан инсоф килиб Фаррухни судга олиб келиб айбини исботлаб очик суд килишингизни илтимос киламиз. Илтимос эмас, балки катъий талаб киламиз. Чунки биз юкоридаги Туроповнинг кургазмасидан ва гайриоддий булаётган холатлардан аник биламизки Фаррух Хайдаров хам, Фаррухни «хат»идаги Окил, Хусниддинлар хам МХХ кулидадир.

 

Хурматли раис! Сизга бир муштипар она ва мушфик рафика сифатида ва нима киларини билмай колган ота сифатида илтимос киламиз ва ишонамиз-ки олижаноб рахбар, хатто жиноятчиларга авф эълон килиб турган бир пайтда сиз айбсиз айбдорга айланиб колган углимнинг такдирига бафарк карамайсиз.

 

Сизга хурмат билан

 

Узбекистон телевидениясининг фахрийси ва халк маорифи аълочиси А. Хайдаров

Жамила Хайдарова – Фаррух Хайдаровнинг онаси.

Фахрутдинова Зухра – Фаррух Хайдаровнинг рафикаси.

 

2004 йил, 30 август.