04.08.28-Очик Хат – OPEN LETTER

To

I.A.Karimov, the president of the republic of uzbekistan

 

R.Qodirov, General Prosecutor of Uzbekistan

 

Z.Almatov, Minister of MIA

 

R.Inoyatov, director of NSS

 

UN Comittee on Torture

OSCE

U.S., U.K. Embassies

Human rights organisations: HRW, Amnesty International, Freedom House, Red Cross, Human Rights Society of Uzbekistan, “Ezgulik”, “Mazlum”;

Media companies: BBC, Radio “Ozodlik”

 

From:

Zuhra Fahrutdinova, a dweller of 5, Shamsi Kulol 1st Close, Yakkasaroy region, Tashkent city

 

 

OPEN LETTER

 

Dear Mr. President!

Dear General Prosecutor, dear NSS director!

 

I’m appealing to you about my husband Haydarov Farruh Akmalovich, who was kidnapped by NSS officials on 25th june, 2004. I have appealed to you and other bodies, however, I haven’t got any respond to my letters. I’m really worried about the fate of my husband. And there are increasing number of evidence that prove that Farruh was kidnapped by NSS officers:

 

1. 2004 йил, 12-август куни почта кутимизга Фаррухнинг дастхати билан ёзилган бир хат келди. Аммо хеч бир иккиланмасдан катъий ишонч билан айтаманки, хат унинг уз ихтиёри билан ёзилган эмас! Хатни унга диктовка остида, мажбурлаб ёздирилган. Бу ишни уни угирлаб кетган МХХ уюштирганлигда заррача шубхам йук. Хатнинг ёзилиш услуби ва мазмунидан шу нарса билиниб турибди. Хатнинг титрок кул билан ёзилиши унинг хаяжон, куркув, дахшат, изтироб ичида ва мажбурланган холда ёзилганидан далолат килиб турибди.

Хатда айтилган барча гапларбиринчидан уни угирлаб кетганлар тарафидан бизни чалгитиш учун, иккинчидан бу хат МХХ тузаётган дахшатли бир режага мукаддима булиши учун тукиб ёзилган мутлако асоссиз ва ёлгон тукималардир! Фаррухни хаммадан кура мен яхши биламан. Унинг хеч качон бундай йул тутмаслигига иймоним комил. Хатда айтилган нарсаларга нафакат мен, балки оиламиздан бирон киши хам заррача ишонганимиз йук. Бу мактуб МХХнинг унча хам пухта уйланмасдан уюштирган купол бир макр-хийласидан бошка нарса эмас.  

 2. Бу хатдан сал аввал уйимизга яна бир хат келганди. Уни 21 июл куни Фаррухнинг Туропов Дилмурод деган таниши ёзган. У хатда айтилишича, Фаррух йуколганидан кейин Дилмуродни СНБга чакиришган ва Фаррухга карши «менга жиходдан дарс берган, экстремизмга бошлаган» каби курсатмаларни зурлик билан ёздириб олишган. Дилмурод канча каршилик килмасин, уларнинг босими остида, айтганларидек килиб ёзиб беришдан бошка иложи колмаган. Акс холда улар уни уша ерда олиб колиб камаб юбориш билан куркитишган.

Дилмурод уларнинг айтганидек килиб ёзиб бериб, уларни кулидан кутулиб чиккач, виждони чидамай, булиб утган ишлар хакида МХХ раиси Р. Иноятовга, Бош Прокурор Р. Кодировга раддия хати ёзиб жунатган. Хатнинг бир нусхасини бизга юборган. У уз хатида МХХ ходимларининг зуравонлик билан ундан олишган барча курсатмалардан воз кечишини айтган. Демак МХХ ходимлари Фаррухни угирлаб кетганларидан сунг унинг биронта айбини топиб буйнига куя олмаганлар. Шунинг учун яна унга карши Дилмуроддан курсатмалар ёздириб олишган.

3. Мен турмуш уртогимни номидан уюштирилган калбаки хатни укиб куриб, ундаги айтилмокчи булган маъноларни англадим ва бундан дахшатга тушмокдаман. Менинг тушунишимча, хозир МХХ узи угирлаб кетган мусулмон йигит-кизларнинг танасига портловчи моддаларни боглаб, портлатиб юбориш режасини тузмокда. Шундай килиб у йуколган мусулмонларни гуёки узини портлатган террорчилар деб хамма ёкка жар солмокчи. Энг ёмони бу ишни Фаррух Хайдаровдан бошламокчи. Бу хат шунга тайёргарлик учун уюштирилган. Эй Аллохим, Узинг асрагин, кандай кунларга колдик-а.

Хурматли Президент жаноблари! Хар бир фукаро хак-хукукларининг поймол булмаслиги гаранти булади деган умидда Сизга овоз берган бир ожиза фукароингиз сифатида сиздан эримни топишга, агар унинг бирон айби булса, конуний тарзда тергов килиб, жазо тайинлашига ёрдам беришингизни талаб киламан. МХХ деворлари оркасида уюштирилаётган дахшатли режаларни тухтатишингизни утиниб сурайман.

Бош Прокурор ва МХХ раиси жаноблари! Сизлардан талабим шуки, агар Фаррухнинг айби булса, уни очик суд килинглар. Майли, айбини исбот килиб жазоланглар. Аммо МХХнинг бундай хоинлик ва пасткашлик билан угирлаб кетиб, уларни мажбурлаб хатлар ёздириши ва уз ихтиёрларига карши портлатиб юборишга уриниши тарихда курилмаган мислсиз жиноятдир! Бу жиноят МХХ учун, уни назорат кила олмаган Бош прокуратура учун абадул-абадга иснод булиб колади.

Узбекистон Республикасининг хурматли рахбарлари! Сизлардан мусулмонларга шафкат килишларингизни сураймиз. Нафакат менинг эримни, балки хамма угирлаб кетилган ва нохак камокка олинган мусулмонларни озод килишингларни талаб киламан. Шуни билинг-ки, халкнинг хам, хукуматнинг хам тинчлик-осойишталиги рахм-шафкат ва инсоф бор ерда амалга ошади. БМТ, ОБСЕ ва инсон хукукини химоя килувчи ташкилот ходимларидан, журналистлардан, барча яхши инсонлардан Хайдаров Фаррухга ва бошка Узбекистон мусулмонларига утказилаётган тазйиклар хакида уз сузларини айтишларини илтимос киламан.

Фахрутдинова Зухра – Фаррух Хайдаровнинг рафикаси.

28 август 2004 йил

Хатга МХХ томонидан уюштирилган хат ва Туропов Дилмурод томонидан юборилган хатлар илова килинмокда.  

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s