04.11.04-ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИга

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ

жаноб Р.МУХИТДИНОВга

 

22-503/02-1444 сонли жиноий ишда

айбланувчи тарикасида иштирок этаётган

Хамид Окилович Султоновнинг химоячиси

Талиб Якубовдан

———————————————————

Жиззах тумани, Токчилик кишлоги, Х.Олимжон кучаси, 51-уй

тел. 223-92-47

 

Ш И К О Я Т   А Р И З А

лавозимли шахснинг ноконуний хатти-харакати устидан

ва отвод бериш хусусида

 

Мухтарам прокурор!

 

Мен 22-503/02-1444 сонли жиноий иш (ЖИ)да айбланувчи тарикасида иштирок этаётган Хамид Окилович Султоновнинг химоячиси сифатида Сиз ва Зомин туман прокурори И.Албековга ёзган Шикоятларимда шу прокуратура терговчиси А.Янгибоевнинг саводсизлигига ургу берганман.

 

22-503/02-1444 сонли ЖИда бу фактни тасдикловчи унлаб хужжатлар мавжуд. 22-503/02-1444 сонли ЖИ келажакда юридик олий укув юртларида саводсизликнинг энг юкори намунаси сифатида мисол тарикасида студентларга таништирилиши мумкин.

 

Бирок жаноб И.Албековни А.Янгибоев каби саводсиз дейиш кийин. Бул зот айбланувчи Х.Султонов атрофида булаётган «уйинга» билиб туриб иштирок этаётгани борган сари аник булиб бормокда. Мана мисоллар.

 

1) 14.10.04 куни мен мазкур ЖИ ЁЛГОН хужжатга асосланиб кузгатилгани учун Жиззах шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Туйчиевнинг ЖИни очишга асос килиб олинган Карорини бекор килиш (ва демак, ЖИни ёпиш)ни сураб мазкур ЖИни назорат килувчи прокурор жаноб И.Албеков номига Ариза берган эдим.

 

Жаноб И.Албековнинг 14.10.04 сана билан ёзилган жавоби менга 25.10.04 куни келиб тегди. Малакали юрист сифатида жаноб И.Албеков менинг Аризамга жавоб сифатида (у андай булишидан катъий назар) Карор чикариши лозимлигини била туриб, атайлаб хат ёзган (хат нусхаси ушбу Шикоятга илова килинмокда).

 

2) Жаноб И.Албеков жавобни «Мендан кетгунча …» каблида ёзганлигини куриш учун юрист булиш шарт эмас. Мен Аризага Б.Туйчиевнинг ЖИни очишга асос килиб олинган Карорини тулик инкор этувчи учта хужжат – АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булими бошлиги Б.Ахмедовнинг №12032/138, Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматовнинг №09/3439 хатлари ва Давлат солик инспекцияси (ДСИ) нинг Далолатномасини илова килганман.

 

Жаноб И.Албеков жавобида Аризага илова килинган учта РАСМИЙ хужжат хакида бирор жумла уёкда турсин, хатто бирон бир суз хам айтмаган. Чамаси, жаноб И.Албеков АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булими, Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси ва ДСИ каби ташкилотларни ЖИДДИЙ ТАШКИЛОТЛАР ЭМАС деб хисобласа керак!?

 

3) Жаноб И.Албеков жавобида уз ёзганига жавоб бера олмайдиган терговчи А.Янгибоев каби хеч кандай хужжат билан тасдикланмаган «… узаро жиноий тил бириктириб», «… расмий хужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб», «… узганинг мулкини жуда куп микдорда узлаштириб», «… талон тарож килиб», «… мансаб ваколатини суиистеъмол килиб» каби ибораларни ишлатган.

 

Бундан куйидаги хулосага келиш табиий.

 

Мен Зомин прокуратурасида илгари кузгатилган ЖИлар билан таниш эмасман. Бирок, мен А.Янгибоев каби терговчилар томонидан юкорида келтирилган, аммо хеч бир исботга эга булмаган ибораларни ишлатган холда ЖИларни юзага келтирилаверган, жаноб И.Албеков эса уларни тасдиклаб, гунохсиз одамларни камаб юбораверган экан, деган хулосага келдим.

 

4) Гарчи АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булими ва Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси уз хужжатларида 2004 йил 1 январдан 2004 йил 31 мартга кадар АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булимида на Б.Туйчиевнинг топшириги билан ва на Б.Туйчиевнинг узи томонидан хеч кандай текшириш утказилмаган, дейилишига карамасдан, жаноб И.Албеков уз жавобида сурбетларча (наглым рбразом): «Жиззах шахар прокуратураси томонидан 2004 йил март ойида Жиззах вилоят акциядорлик тижорат «Пахта банк» бошкармасида … текшириш утказилганда …» деб ёзади.

 

Бу эса, уз навбатида, жаноб И.Албековнинг Узбекистон Республикаси конунларига ва колаверса АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булими бошлиги Б.Ахмедов, Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматов, мен ва менинг химоям остидани фукаро Х.Султоновга нисбатан хурматсизлик курсатаётганининг белгисидир.

 

5) Жаноб И.Албеков уз жавобида Жиззах вилоят хужалик суди томонидан 2004 йил 24 март куни АТ «Пахта банк» вилоят бошкармасининг «Бенфика» КТХФга кафиллик берган ПМК-2 ташкилотидан 20 млн. сум ундириб бериш хакидаги даъво аризаси куриб чикилиб, суднинг хусусий ажрими асосида ЖИ кузгатилган, деб ёзади.

 

Жиззах вилоят хужалик суди (судья – М.Якубов)нинг хусусий ажрими ва хал килув Карори хамда хужжатларни экспертизадан утказиш натижалари билан вилоят прокуратураси (Т.Хайталиевни бу ишга жалб килмасдан) жиддий шугулланади, деган умид билан шуни айтмокчиманки, мазкур ажрим Жиззах шахар прокуратурасига 05.04.04 куни бориб тушганини, 02-1444 ЖИ эса 31.03.04 куни кузгатилганини жаноб И.Албеков билмайдими?

 

6) Жаноб И.Албеков уз жавобида мени ва бошка манфаатдор шахсларни чалгитиш максадида ЖИни очишга умуман алокаси булмаган холатларни ёзган [Каранг: “Жиноят иши кузгатилгандан сунг … Ушбу далолатнома жиноят ишини кузгатиш учун асос килиб олинмаган”].

 

Хулоса киламан.

 

Жаноб И.Албеков, юкорида айтганимдек, менинг химоям остидаги Х.Султонов атрофида атайлаб уюштирилаётган «уйин»нинг фаол иштирокчиси сифатида узини намоён килмокда. Чамаси, жаноб И.Албеков мазкур ЖИни назорат килувчи прокурор була туриб, унда конунга зид холатларга йул куйилганлигини куриб курмасликка олгани учун ЖАВОБ БЕРИШИДАН чучимокда.

 

Юкорида келтирилганлардан келиб чикиб мен:

 

  •  жаноб И.Албековнинг 14.10.04 кунидаги жавобини рад этаман;
  • жаноб И.Албеков менинг 14.10.04 куни ёзилган Аризам буйича Карор чикариб, унинг нусхасини менга юборишини талаб киламан;
  • жаноб И.Албеков уз Карорида мен Аризамга илова килган учта хужжатни рад этишини ва унинг асосини келтиришини талаб киламан;
  • жаноб И.Албековга ишончсизлик билдираман   ва у №22-503/02-1444 ЖИда нохолис ва нообъектив катнашмокда деб хисоблайман.

Юкорида айтилганларга асосан

 

  1.    УзР ЖПКнинг 76-моддасининг 1-кисми 3-банди хамда 80-моддасининг 6-кисмига асосан мен №22-503/02-1444 ЖИда айбланувчи тарикасида иштирок этаётган Х.Султоновнинг химоячиси сифатида, узимнинг УзР ЖПКнинг 53-моддасида курсатилган хукукларимдан фойдаланган холда мазкур ЖИни назорат килувчи прокурор И.Албековга нохолис ва нообъектив иш олиб бораётгани учун ОТВОД бераман;
  2. №22-503/02-1444 ЖИ ни назорат килаётган прокурор ишда нохолис ва нообъектив катнашаётгани учун юридик жавобгарликка тортишингизни СУРАЙМАН;
  3. №22-503/02-1444 ЖИ нинг кузгатилишига асос килиб олинган Жиззах шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Туйчиевнинг сохта Карорини   бекор килишингизни ва мазкур ишни бекитишингизни СУРАЙМАН.

 

Илова  

 

           1)   Прокурор И.Албековга 14.10.04 да берилган Ариза нусхаси – 1 варак;

          2)   Прокурор И.Албековнинг жавоби – 2 варак;

          3)   Прокурор И.Албековнинг жавоби – 1 варак;

          4)   АТ «Пахта банк» Банк операциялари булими бошлигининг хати нусхаси – 1 варак;

          5) Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссиясининг хати нусхаси – 1 варак;

           6). Далолатнома нусхаси – 3 варак.   

04.11.04

Х.О.Султоновнинг химоячиси

Талиб Якубов