04.11.17-ЖИЗЗАХ ШАХАР ЖИНОИЙ ИШЛАР БУЙИЧА СУДИ

ЖИЗЗАХ ШАХАР ЖИНОИЙ ИШЛАР БУЙИЧА СУДИ

Н.БОБОЖОНОВга

 

22-503/02-1444 сонли жиноий ишда

айбланувчи тарикасида иштирок этаётган

Хамид Окилович Султоновнинг химоячиси

Талиб Якубовдан

———————————————————

Жиззах тумани, Токчилик кишлоги,

Х.Олимжон кучаси, 51-уй

тел. 223-92-47

ШИКОЯТ-АРИЗА

лавозимли шахснинг ноконуний хатти-харакатлари ва отвод тугрисида

 

Хурматли Раис!

 

Зомин туман прокурори жаноб И.Албеков томонидан Жиззах шахар судига жунатилган 22-503/02-1444 сонли жиноят иши (ЖИ) суд мажлисида куриб чикиш учун Сиз мазкур ишни судья Х.Хамдамовга топширганингиз менга маълум булди.

 

Х.Хамдамов накадар нохолис судья эканлигини мен Шароф Сагдуллаевич Юсупов ва бошка фукаролар устидан кузгатилган 241-сонли ЖИ ни куришда билганман, хамда Жиззах шахар прокуратураси ходими Бобохужаев ЖИ да накадар «холислик» килгани хакидаги маълумотни олганман.

 

Сизга яхши маълумки, ЖИ ни судда куриш учун тайинлаш чогида Узбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал Кодекси (УзР ЖПК) нинг 396-моддасига асосан судья айбланувчига нисбатан

 

2) ишни тугатиш ёки тухтатишга сабаб буладиган холатлар бор-йуклиги;

3) ишнинг суд мажлисида курилиши учун асослар етарли ёки етарли эмаслиги;

4) суриштирув ва дастлабки тергов утказиш чогида УзР ЖПК нинг ТАЛАБЛАРИга риоя килинган ёки килинмаганлиги;

7) айблов хулосаси УзР ЖПК нинг талабларига мувофик тузилган ёки тузилмаганлигини АНИКЛАШИ ЛОЗИМ.

 

Жаноб Х.Хамдамов узининг «Урганган кунгил уртанса куймас» принципи буйича 22-503/02-1444 сонли ЖИ ни кабул килишда хам нохолислигини яккол намойиш килган. Бул зотнинг конунбузарлигини курсатиш учун бир оддий фактдан бошлайман.

I. УзР ЖПК нинг 397-моддасининг 6-банди ва 403-моддасига асосан судья менга, яъни химоячига, чакирув когози топширилишини таъминлаши керак. Бирок, мен ханузгача чакирув когозини олган эмасман. Демак, жаноб Х.Хамдамовнинг 22-503/02-1444 сонли ЖИ буйича биринчи кадамлари конунни бузишдан бошланган. Сизнинг кулингиз остида ишлаётган бу судья конунни бузишга шу кадар «устаси фаранг» булиб кетганки:

  1. ё ЖИ лар буйича Жиззах шахар суди бунга урганиб кетган ва уз вактида унинг «шохини зиркиратувчи» зарба бермаган;
  2. ё ЖИ лар буйича Жиззах шахар суди рахбарияти унинг бу фаолиятини рагбатлантириб келган.

Учинчи бир альтернативани курсата оласизми, жаноб Раис?

Агар жаноб Х.Хамдамов холис, объектив судья булганда, у мазкур 22-503/02-1444-сонли ЖИ ни уз иш юритувига олишни рад этган, олган такдирда хам у ягона тугри булган, яъни УзР ЖПК нинг 395-моддасининг 3-бандига асосан ЖИ юзасидан иш юритишни тугатиш тугрисида карор кабул килган булар эди. Бунинг учун асослар шу кадар куп ва шу кадар мухимки, уларнинг ХАР БИРИ шундай карор килиш учун ЕТАРЛИдир. Ушбу Шикоят-Аризада шулардан бир кисмини куйида курсатамиз.

II. 22-503/02-1444 сонли ЖИ материаллари (ЖИМ) билан танишиш жараёнида мен ва менинг химоям остидаги Х.О.Султонов галати бир фактни аникладик. Маълумингиз, ЖИ ни кузгатиш учун ЖИМнинг 1-и.в. да   ЖИ ни кузгатиш САБАБ ва АСОСлари курсатилган булиши шарт. 02-1444-сонли ЖИ ни кузгатиш учук Жиззах шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Туйчиевнинг 31.03.04 куни чикарган Карори асос килиб олинган. Унда:

Жиззах шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Туйчиев, ушбу кун [яъни 31.03.04 куниТ.Я.] Жиззах вилоят акциядорлик тижоратПахтабанкбошкармасида утказилган текшириш хужжатлари билан танишиб чикиб, … дейилган.

Химоя (яъни мен) икки давлат ва нодавлат ташкилотлариЖиззах вилояти АТ «Пахтабанк»и Банк операциялари булими бошлиги Б.А.Ахмедов, хамда «Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссиясигамурожаат килганда шу нарса маълум булдики, жаноб Б.Туйчиев 2004 йил 1 январь ва 31 март кунлари оралигида хеч кандай текшириш утказмаган ёки унинг топшириги билан текшириш утказилмаган.

Бу факт Жиззах вилояти АТ «Пахтабанк»и Банк операциялари булими бошлиги Б.А.Ахмедовнинг 11.10.04 куни берган 12032/138-ракамли хати ва «Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматовнинг 13.10.04 куни берилган 09/3439-ракамли хати билан тулик тасдикланади [мазкур хатлар нусхалари ушбу ШикоятАризга илова килинмокда].Демак, жаноб Б.Туйчиевнинг Карори сохта булиб, у ЖИ кузгатиш учун асос була олмайди ва ЖИ даги колган барча материаллар (терговчи туплаган материаллар) сохта хужжат асосида тупланган хисобланади. УзР ЖПК нинг 11-моддасининг 2-кисми буйича: «Конунларни аник бажаришдан ва уларга риоя килишдан хар кандай чекиниш, кандай сабабларга кура юз берганидан катъий назар, жиноят процессида конунийликни бузиш хисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб булади».

Химоя (яъни мен) 14.10.04 куни 22-503/02-1444-сонли ЖИ ни назорат килаётган Зомин туман прокурори жаноб И.Албековга Ариза бериб, мазкур ЖИ да сохта асос булиб хизмат килаётган Б.Туйчиевнинг Карорини бекор килишни талаб этди. Жаноб И.Албеков уз жавобида сохталикка йул куйган: у уз хатида Б.Туйчиевнинг Карорини сохта эканини исботлаётган икки нуфузли ташкилот хужжатлари хакида битта суз хам айтмаган. Бунинг сабаби шундан иборат-ки, жаноб И.Албеков уларни рад этувчи хеч канака важ топа олмаган ва курук ва сохта гапни ишлатиш билан чегараланган [И.Албековнинг жавоб хати нусхаси ушбу Шикоят-Аризага илова килинмокда], яъни курук аравани олиб кочган. Жаноб И.Албековнинг олдида факат иккита вариант бор эди:

ё Жиззах вилояти АТ «Пахтабанк»и Банк операциялари булими бошлиги Б.А.Ахмедовнинг 11.10.04 куни берган 12032/138-ракамли ва «Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматовнинг 13.10.04 куни берилган 09/3439-ракамли хатларини тан олиши ва Жиззах шахар прокурорининг катта ёрдамчиси жаноб Б.Туйчиевнинг сохта Карорини [1-жилд, 1-и.в.] УзР ЖПК нинг 337-моддасининг 1-бандига асосан бекор килиши;

ёки тан олмаслиги, у холда жаноб И.Албеков Жиззах вилояти АТ «Пахтабанк»и Банк операциялари булими бошлиги Б.А.Ахмедовнинг 11.10.04 куни берган 12032/138-ракамли ва «Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматовнинг 13.10.04 куни берилган 09/3439-ракамли хатлари асоссиз, сохта эканлигининг исботини келтириши лозим эди.

Жаноб И.Албеков мумкин булган шу икки вариантнинг биттасини хам бажармаган. Юкоридаги иккита хатда, яъни Жиззах вилояти АТ «Пахтабанк»и Банк операциялари булими бошлиги Б.А.Ахмедовнинг 11.10.04 куни берган 12032/138-ракамли ва «Назорат килувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи вилоят худудий комиссияси раиси уринбосари Б.Саматовнинг 13.10.04 куни берилган 09/3439-ракамли хатларида 2004 йилнинг 1 январидан 31 мартига кадар АТ «Пахтабанк» Банк операциялари булимида

ХЕЧ КАНДАЙ ТЕКШИРИШ УТКАЗИЛМАГАН дейилса, жаноб И.Албеков узининг жавоб хатида: «Жиззах шахар прокуратураси томонидан 2004 йил март ойида Жиззах вилоятакциядорлик тижорат «Пахтабанк» бошкармасида кредитлар берилишининг конунийлиги ва уларнинг уз вактида кайтарилишининг ахволи юзасидан текшириш утказилганда …» деб сохтакорона ёзади.

Боз устига, жаноб И.Албеков менинг 14.10.04 кунида шахсан уз кулига топширилган Аризам юзасидан (кандай жавоб берилишидан катъий назар) Карор чикариш ва унинг нусхасини менга юбориш урнига, бул шахс менга хат сифатида жавоб кайтарган ва сохталикка йул куйган: И.Албеков менинг Аризам юзасидан Карор чикарса (ишни конуний хал килса), бу Карорнинг сохталигига жавоб беришини, хат билан жавоб берганда эса жавобгарлик булмаслигини яхши билади. Шундай килиб, 22-503/02-1444-сонли ЖИ ни назорат килувчи прокурор сифатида И.Албеков Б.Туйчиевнинг сохта Карорини ГАРАЗЛИ МАКСАДДА химоя килган.

02-1444-сонли ЖИ ни сохта асосга кура кузгатилганини курган судья Х.Хамдамов дархол уни прокуратурага кайтариши ёки уни иш юритишдан тугатиши лозим эди.

III. Мен 04.11.04 куни И.Албековнинг сохтакорлиги юзасидан Жиззах вилояти прокурори жаноб Р.Мухитдинов номига лавозимли шахснинг ноконуний хатти-харакати устидан ва отвод бериш усусида Ш И К О Я Т   А Р И З А йуллаганман [Шикоят-Ариза прокуратурага 08.11.04 куни бориб тушган, уни прокуратура ходими Эргашев кабул килиб олган, уведомление №189], бирок процессуал муддатнинг утиб кетишига карамасдан Р.Мухитдинов жавоб беришни пайсалга солаяпти.

 

Юкорида айтилганидек, мен узимнинг хукукларимдан фойдаланган холда хамда УзР ЖПК нинг 76-моддасининг 3-банди ва 80-моддасининг 1-кисмига асосан 22-503/02-1444-сонли ЖИ ни назорат килишда нохолислик, сохтакорлик килаётган И.Албековга ОТВОД берганман. Бирок, ханузгача жавоб йук. Буни факат битта холат билан тушунтириш мумкин, холос: менинг химоям остидаги Х.О.Султоновга карши Зомин прокуратураси терговчиси А.Янгибоев, Зомин туман прокурори И.Албеков ва Жиззах вилоят прокурори Р.Мухитдиновлар гаразли максадда тил бириктиришган.

 

Менинг отвод хакидаги Шикоят-Аризам ЖИ жилдига тикилган булиши шарт ва буни судья Х.Хамдамов курган, бирок Шикоят-Аризага хеч кандай (салбий ёки ижобий) жавоб берилмаганини билатуриб, ЖИ ни уз иш юритувига кабул килган ва конунбузарлик килган.

 

УзР ЖПК нинг 388-моддасининг 2-кисмида ушбуни укиймиз:

– Айни вактда прокурор ёки унинг уринбосари айбланувчига ва химоячига айблов хулосаси ва унга килинган иловаларнинг ТАСДИКЛАНГАН нусхаларини юборади. … башарти айблов хулосасига ёки иловага узгарти ришлар киритилган булса, уларни узгартириш тугрисидаги карорнинг нусхаси хам юборилади.

 

Кани уша хужжатлар? Бу хужжатлар на айбланувчига ва на менга юборилмаганини жаноб судья билмаганми? Агар у юкори малакали юрист сифатида буни билмаган булса, у Жиззах шахар судининг судьяси лавозимини бекорга эгаллаб турганлиги аник. Сиз эса, жаноб Раис, дархол бундай судьянинг бахридан утишингиз керак.

 

Шуни хам кайд килиш керакки, бу судья Х.Хамдамов томонидан йул куйилган оддий конунбузарлик эмас, балки гаразли максадда, уйлаб, айбланувчи ва унинг химоячисига тайёрланиш учун вакт ва имконият бермаслик учун килинган асосий конунбузарликларнинг биридир.

 

V.   Маълумингиз, УзР ЖПК нинг 351-моддасининг 1-кисмига асосан:

– Дастлабки тергов жиноят иши кузгатилган кундан бощлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.

 

Судья Х.Хамдамов виждонли ва холис булганда эди, у терговчилар Т.Ганиев ва А.Янгибоевлар уч ойлик процессуал муддатни ута купол равишда бузганлигини курсатувчи куйидаги холатларга эътибор берган ва ЖИ ни прокурорга кайтарган булар эди:

 

1) 22-503/02-1444-сонли ЖИ да айбланувчи тарикасида иштирок этаётган А.Пулатовга нисбатан 10.05.04 куни айб эълон килинган (1-жилд, 205-и.в.) ва шу куни 02-1444-сонли ЖИ А.Пулатовнинг соглиги ёмонлиги туфайли тухтатилган (1-жилд, 207-и.в.).

 

2) Жиноят иши буйича айбланувчи Пулатов А. хозирги кунда 64/18 ЖИЭМдан Жиззах шахар ИИБ ВСХга келтирилганлиги ва тергов харакатларини олиб бориш эхтиёжлари тугилганини назарга олиб тергов харакатлари кайта тикланган. Бирок, 12.06.04 куни «Айбланувчи Пулатов А.га нисбатан хозирги пайтда … УзР ИИВ ЖИЭМда сакланиб, сил касаллигига чалинганлиги сабабли даволанаётганлиги сабабли … дастлабки тергов айбланувчи Пулатов согайгунга кадар тухтатилган» (1-жилд, 220-и.в.).

 

3) Жиноят иши буйича айбланувчи Пулатов А. хозирги кунда тузалиб 64/18 ЖИЭМдан Жиззах шахар ИИБ ВСХга келтирилганлиги ва тергов харакатларини олиб бориш эхтиёжлари тугилганини назарга олиб тергов харакатлари кайта тикланган.

 

4) 19.07.04 куни Жиззах шахар прокуратураси терговчиси Т.Ганиев айбланувчи А.Пулатовга иккинчи марта айб эълон килган. Унга эълон килинган (10.05.04 ва 19.07.04 кунлари) иккита айблов матнлари сузма-суз, нуктама-нукта бир хил булиб, факат санасида фарк килади, холос. Ишни кабул килаётиб, судья Х.Хамдамов узига «Нега терговчи Т.Ганиев фукаро А.Пулатов устидан икки марта ЖИ кузгаган? Буни у кандай максадда килган?» деб савол бермаганми?

 

УзР ЖПК нинг 364-моддасининг 1-кисмининг 4-банди ва 2-кисмига асосан терговчи Т.Ганиев тергов тухтатилганга кадар айбланувчи йуклигида бажарилиши мумкин булган барча тергов харакатларини бажариши шарт эди. Бирок, терговчи Т.Ганиев УзР ЖПК сида курсатилган бу холатларни ута купол равишда бузган.

 

Бундан ташкари, УзР ЖПК нинг 366-моддасининг 1-кисмида курсатилганича, ЖИМ да «Судтиббиёт эксперти ёки психиатрэксперт айбланувчининг касалини жиноят ишини юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган огир ва давомли, лекин даволаб буладиган касаллик деб топса, иш буйича дастлабки тергов айбланувчи согайгунга кадар тухтатилади.

 

22-503/02-1444-сонли ЖИМ орасида айбланувчи А.Пулатов соглигининг холати хакида судтиббиёт эксперти чикарган хулоса хужжати йуклигини судья Х.Хамдамов «тасодифан» курмай колганмикан?

 

УзР ЖПК нинг 370-моддасининг 2-кисмида «Дастлабки тергов тухтатилгандан кейин ва у кайта тиклангунга кадар тергов харакатлари утказилишига йул куйилмайди» –дейилади. Бирок, терговчи Т.Ганиев ЖПК да курсатилган бу холатни купол бузган ва 10.05.04 кунидан кейин хам дастлабки тергов харакатларини давом эттирган (масалан, Далолатнома, 1-жилд, 82-и.в.). Бундан ташкари, ЖИМ нинг 1-жилддаги 74 и.в.дан 200 и.в.га кадар 15 дан зиёд хужжатларнинг саналарини УзР ЖПК нинг 370-моддаси 2-кисмига мослаш максадида кулда узгартирилган.

 

Терговчи Т.Ганиев дастлабки тергов харакатларида шу кадар сохтакорликларга йул куйганки, уларни куриш, юрист булмасам-да, мен учун кийин булмади. Мисол келтираман.

 

17.05.04 куни Жиззах вилоят Марказий банки тижорат банкларини назорат килиш булими ходими М.У.Мелиев 2004 йил май ойида Жиззах шахар прокурори томонидан 2004 йил 13 апрельда тасдикланган хужжатларни тафтиш утказиш тугрисидаги карорига асосан АТ «Пахтабанк»Жиззах вилоят амалиётлар булими томонидан 2002 йил 30 август куни «Бенфика» КТХФ берилган кредитнинг хужжатларини расмийлаштиришини конунийлиги юзасидан текшириш утказганлиги хакида ДАЛОЛАТНОМА ёзган. 18.05.04 куни у терговчи Т.Ганиевга бу хусусда гувох сифатида тергов берган. Бирок, Т.Ганиев бу санани кулда 08.05.04 килиб узгартирган (яна 370-моддага мослаш учун!).

 

Айбланувчи А.Пулатов 11.06.04 куни берган сурок баённомасида банкдан олинган кредит ва шахсий машинасини сотишдан тушган маблагни Жиззах туман прокурори уринбосари Х.Тургунов томонидан узлаштирилгани хакида айтиб утган. Конун буйича жаноб Х.Тургуновнинг бундай хатти-харакатини текшириш учун (прокуратура ходими булгани учун) дархол прокуратуранинг юкори органига маълум килиниши керак. Бирок бу иш бажарилмаган, у 03.09.04 кунига кадар тергов килинмаган.

 

Нега бу конунбузарликларни жаноб Х.Хамдамов курмаган? Балки у ЖИМ билан коронгуда танишгандир?

Буларнинг хаммаси дастлабки терговга ажратилган уч ойлик процессуал муддатдан чикиб кетмаслик учун килинганлиги равшандир.

 

VI.   06.03 куни уша пайтда А.Пулатовнинг ЖИ буйича дастлабки тергов харакатларини олиб бораётган Жиззах туман прокурори Ф.Кулматовнинг карори билан эхтиёт чораси узгартирилиб, А.Пулатов камокка олинган (2-жилд, 240 и.в.). Ф.Кулматов уша куннинг узида 22-503-сонли ЖИ ни Жиззах тумани жиноий ишлар буйича суд раиси Ж.Тургунбоевга жунатган (2-жилд, 241 и.в.). Шундан кейин бу 22-503/02-1444сонли ЖИ да 22-503-сонли ЖИ хакида битта хам хужжат мавжуд эмас. Жиноий ишлар буйича Жиззах туман суди 22-503-сонли ЖИ ни нима килган? Судланувчи А.Пулатовнинг камокка олингандан кейинги такдири нима булган?

 

Бирок, 22-503/02-1444-сонли ЖИ нинг 3-жилд 146-и.в.да А.Пулатов 26.08.03 куни Тошкент шахрида камокка олингани хакида маълумот берилган. Ушбу маълумот А.Пулатов устидан жиноий ишлар буйича Тошкент шахар суди томонидан 26.12.03 куни утказилган суд хукмида (судья – К.Абдувалиева) кайд этилган.

 

Табиий саволлар тугилади: 12.06.03 куни камокка олинган одам кандай килиб 26.08.03 куни яна камокка олинган? Айбланувчи А.Пулатов 12.06.03 билан 26.08.03 кунлари орасида каерда булган? Агар у 12.06.03 куни камалиб, кочган булса, нега кидирув эълон килинмаган? Бу ишда Ф.Кулматов ва Ж.Тургунбоевлар кандай роль уйнашган?

 

Тошкент шахар судининг хукмига кура 22-503-сонли ЖИ кушимча терговга кайтарилган (26.12.03 куни). УзР ЖПК нинг 497-моддасининг 1-кисмига кура суд ажрими (карори) узоги билан 5 (беш) сутка ичида жиноят иши билан бирга кушиб … айблов хулосасини тасдиклаган прокурорга ижро этиш учун юборилади. 22-503/02-1444-сонли ЖИМ ичида Жиззах вилояти прокурорининг 1-уринбосари Т.Хайталиевнинг 06.08.04 куни Тошкент шахри прокурори уринбосари А.Ниязовга (нусхаси Тошкент шахар ЖИ буйича суд раиси С.Мирсафревга) мазкур ЖИ ни Жиззах вилоят прокуратурасига жунатишни сураб ёзган хати мавжуд, холос (хат №15-3-2004).

 

2004 йил 2 январдан бошлаб то 06.08.04 кунига кадар 22-503-сонли ЖИ каерда булган? Нега УзР ЖПК нинг 497-моддасидаги «… ижро этиш учун …» деган холати бажарилмаган?

Жаноб Раис, буларни жаноб Х.Хамдамов курмаганми?

 

Бу саволга факат «ха» ёки «йук» деб жавоб бериш мумкин, холос. Хар иккала жавоб хам судья Х.Хамдамовнинг нопоклигини исботлайди.

 

Мазкур ЖИ да бундай фактларни унлаб келтириш мумкин. Уларнинг хар биттаси ЖИ ни ёпишга асос булади. Бу ишни бажармаётган экан судья Х.Хамдамов 22-503/02-1444-сонли ЖИ ни куришда холис була олмайди. Мен химоячи сифатида судья Х.Хамдамовнинг холислиги ва бегаразлигига шубха билдираман.

 

Юкорида баён этилганлардан келиб чикиб, 22-503/02-1444-сонли ЖИ да айбланувчи тарикасида катнашаётган Х.О.Султоновнинг химоячиси сифатида УзР ЖПК 76-моддасининг 1-кисми 3-бандига асосан Жиззах шахар суди судьяси Х.Хамдамовга ОТВОД бераман ва ушбу ОТВОДни амалга оширишингизни Сиздан СУРАЙМАН.

 

Илова  

 

           1) Б.А.Ахмедовнинг 12032/138-ракамли хатининг нусхаси – 2 варак;

         2) Б.Саматовнинг 09/3439-ракамли хатининг нусхаси – 1 варак;

         3) И.Албеков хатининг нусхаси – 2 варак

 

Талиб Якубов

 

Х.О.Султоновнинг химоячиси

 

17.11.04

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s