04.12.12-Султонов_МУСУЛМОН УЗБЕКИСТОН

info@muslimuzbekistan.com

Тема:   musulmon o’zbekistondan

Дата:   Sun, 12 Dec 2004 19:12:54 +0500 (UZT)

Кому:   hrsu_tolib@rambler.ru

        

 

 

Ассалому алайкум, хурматли Толиб ака.

 

Сизнинг «КАССОБГА МОЙ КАЙГУСИ» номли туркум маколалар тупламингизни олиб укиб чикдим. Тугрисини айтиш керак, одатдагидан сал узунрок маколаларни охиригача укишга баъзан инсон вактини кизганади.

 

Аммо бу маколаларда айни хакикат акс этгани ва мазлум Узбекистон халкининг дард ва огриклари ифодалангани биз учун мухимдир. Биз бу тупламни чоп этиш лозим деб биламиз.

 

Аммо аввал сизга шу уринда баъзи мулохазаларимизни айтиб, маколанинг бадиий жихатдан яна хам кулайрок холга келтириб кейин чоп этишимизга рухсат беришингнизни илтимос киламиз. Мулохазамиз учтагина холос.

 

Биринчиси – маколада келтирилган «Узбекистонда «веспасианлик даври» кандай кечмокда?» «Кахрамоннинг угли кимнинг мулкига эгалик килди?» деган кисмни «Хамиджон Султонов ким?» деб номланган кисмдан олдинга утказилса. Чунки мана шунда Хамиджон Султонов иши хакидаги бир неча кисмдан иборат материаллар бир-бирига уланиб, маъно жихатидан хам изчиллик касб этади.

 

Иккинчиси – «Хамиджон Султонов ким?» деган сарлавхани «Хамиджон Султонов иши» деб узгартирилса. Чунки юкорида Хамиджон Султонов хакида бирор суз утмади. Шунинг учун сарлавхани Хамиджон ким, деб савол тарзида келтигандан кура Хамиджон иш деб бошланса хам булаверса керак.

 

Учинчиси – «Хамиджон Султонов ким?» («Хамиджон Султонов иши») ва «Х. Султоновни суд килиш мумкинмидеган кисмларни бир оз кискартирилса. Чунки шу кисмлардаги айрим тафсилотлар касби юриспруденция билан якиндан шугулланишни такозо килмайдиган омма укувчилар учун ахамиятсизрокдек.

 

Бизнинг максадимиз макола оммавийлик касб этиши учун иложи борича киска ва лундарок шаклга келтириш ва илмий истилохларни камрок ишлатишдир. Токи одамлар материалнинг узунлигини куриб ёки ундаги юридик коидаларни укишга эриниб, маколага эътиборсиз караб утиб кетмасалар деймиз.

 

Биз сизга маколанинг узимизнинг мана шу таклифимиз буйича тартибланган куринишини юбораяпммиз. Агар бу ишимиз сизга маъкул келиб, розилик билдирсангиз жуда хурсанд булар эдик. Зеро, макола иншоаллох купчиликка фойдаси тегади.

 

Биз имконият топилганда бу ва бундан аввал ёзган шу каби макола ва хабарларингизни туплаб, саралаб, пишик-пухта тахрирдан утказиб, алохида китоб шаклида чоп этилиши зарур, деб хисоблаймиз (айтгандай, агар сиз шу каби маколаларни кушни республикаларда китоб холида чоп этишга рухсат олишга эришсангиз, биз хам бу ишда кулимиздан келганича сизга ёрдам беришга харакат килардик).

 

Сизга Аллохдан узок умр, килаётган хайрли ишларингизда куввату мадад тилаймиз. Мана шундай бадиий хикояга ухшаб кетадиган маколаларни купрок ёзишингизни умид этамиз.

 

Сизга хурмат билан «Мусулмон Ўзбекистон» мухаррири.