09.11.16-Шахло РАХМОНОВА

16 ноябрь 2009 г.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг

ШОШИЛИНЧ ХАБАРИ

 

 

14 ноябр куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2004 йилдан буён аъзоси, 1965 йилда туғилган Шаҳло Раҳмонова хибсга олинган.

Шу куннинг ўзида тахминан эрталаб соат 7.00 да уйида тинтув ўтказилган ва бир нечта русча ва чет эл кинолари туширилган дискларни олиб кетишган. Савдо дўконларида шу чоққача сотилиб келинган бир нечта Ҳадис ва шунга ўхшаш китобларни ҳам олиб кетишган.

1987 йилда туғилган келини Зилола Холтўраеванинг гапига қараганда 16 ноябр куни Халқ суди, яъни янги номи Қарши шаҳар жиноий ишлар бўйича суди, қайнонаси Шаҳло Раҳмоновани олиб боришиб суд қилишган ва 10 сутка маъмурий жавобгарликка тортилган экан. Суднинг ҳукми бор ёки йўқлиги қоронғу.

Контакт телефонлар: +998753529310 (келини Навбаҳорнинг қўл телефони); +998752231030 (Зилола Холтўраева онасининг уй телефони).