10.11.14-Ғайбулла КАР бўлиб қолган

14 ноябрь 2010 й.

В условиях отсутствия справедливости и правосудия

государство превращается в шайку разбойников

Августин Аврелий

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлимининг БИЛДИРИШНОМАСИ

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаол аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг қулоғи кар бўлиб қолган. Илгариги хабарларимизда ҳам турли тўҳматлар билан ҳибс этилган Жамият аъзоси қисматини ёритиб келмоқдамиз. Яқинда Жамиятимиз олган янги бир хабар айни маълумотнинг тўғри эканлигини тасдиқлади.

 

Яқинда тутқунликдан озод бўлиб қайтган собиқ маҳбуслардан бири Ғайбулла Жалилов хонадонида бўлиб, унинг оиласи Муқаддас Темировага инсон ҳақлари курашчисининг бугунги аҳволини маълум қилган. Собиқ маҳбус сўзларига кўра (маълум сабабларга кўра у ўз исмини айтмаган) барча маҳбуслар ҳар тонг развод вақтида Ўзбекистон Республикаси давлат гимнини куйлашлари шарт қилинган ва шу ноқонуний бўлган талабни бажаришдан бош тортган Ғайбуллонинг қулоғи устидан дубинка билан зарб берилган. Шу воқеа сабаб, ҳозирги кунларда у бутунлай кар бўлиб қолган.

 

Шу йилнинг июнь ва июль ойларида уни Қашқадарё виляот жиноят ишлари судида қайтадан суд қилишлари ва ўтаётган 9 йиллик жазо муддати устига тағин уч йиллик жазо қўшиб беришлари ортида унинг карлиги ҳам турганлиги, жараённи эса у мутлоқ эшитмай айбдор қилинганлиги ҳам аён бўлди.

 

Ғайбулло Жалиловнинг рафиқаси Муқаддас Темирова 12 ноябрь кунида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига телефон орқали бўлган суҳбатда шуларни маълум қилди.

 

“Эримнинг ёнидан яқинда қамоқдан чиқган бир шахс уйимизга келди. Унинг айтишича, бу воқеа Шайхали посёлкасида жойлашган 64/61 жазони ўташ муассасаида бўлган пайтида содир бўлган экан. Гимни куйлашни истаман эримнинг қулоғига дубинка билан туширишган ва у ҳушидан кетиб, қулоғидан қон кетиб колган экан”, – дейди маҳбус Ғайбулла Жалиловнинг рафиқаси.

 

Шулардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Ғайбулла Жалиловнинг режим қурбонига айланишига оз қолган. Республика гимнини куйлашни истамаган сиёсий маҳбус тез кунларда сиёсий қурбонга айланиши турган гап.

 

Ғайбулло Жалилов айни кунларда қаерда сақланаётганлиги ҳам ноаниқ қолмоқда. Муқаддас Темирова эрининг қаерда эканлигини билган тақдирда ҳам, унинг ёнига бориш учун маблағга ҳам эга эмаслигини таъкидлади.

 

“Унинг қаердалигини аниқлаш, қолаверса, ёнига бориш учун ҳам бирор маблағ керак. Менда маблағ йўқ. Кўзлари ҳам хира кўриб қолган. Сўнги бор кўрганимда бошини ҳам бир мувозанатда тута олмайдиган ҳолда эди”, – дейди Муққаддас Темирова.

 

ЎИҲЖ аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг қисмати жуда аянли тус олаяпти. Унинг асосий айби эса, айни мана шу Жамият аъзоси эканлигида.