ЎИХЖ АКШ АДЛИЯ ВАЗИРИГА ОЧИҚ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ

ЎИХЖ АКШ адлия вазирига очик мурожаат йўллади

 

Ўзбекистон хукуматининг Америкада яшаётган ўзбекистонлик мусулмонлардан уч нафарини ватанига экстрадиция килиш борасида АКШ маъмуриятига ва хусусан адлия вазири Жон Эшкрофтга мурожаат килгани борасида мукаддам хабар берилган эди.

 

Маълумки, Ўзбекистон бош прокуратураси ва ИИВ 2001-2003 йиллар давомида уларга нисбатан ўзи сохталаштирган жиноий ишга асосланиб, уларни «ваххобийликда» айбламокда. Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти томонидан бугун таркатилган хабарда айтилишича, ушбу ташкилот 28 январ куни АКШ адлия вазири Ж. Эшкрофтга мурожаат килиб, уларни Ўзбекистонга экстрадиция килмасликни сўраган.

 

ЎИХЖ томонидан таркатилган хабарда Ўзбекистон хукумати Тошкентга олиб келишни истаётган мусулмон йигитларнинг 1998-99 йилларда «Камолот» жамгармаси оркали конуний равишда АКШ га кетганликлари хамда 2001-2003 йилларда Ўзбекистон бош прокуратураси ва ИИВ уларга нисбатан жиноий ишлар сохталаштиргани билдирилади.

 

«Ўзбекистон хукуматининг ебтўймас зўравонлик машинаси, – дейилади жумладан ЎИХЖ хабарида, – айбсиз ёш йигитларни ушлаш ва улар устидан ўз махкамасини ўтказиш максадида ўзининг конга булганган кўлини дунёнинг бошка мамлакатларига узатмокда. У бу иши билан гўё Ўзбекистонда террорчилар хаддан зиёд кўпайиб кетгани туфайли улар бошка давлатларга хам хавф тугдира бошлаганини кўрсатишга интилаяпти. Бу билан у ўз халкига нисбатан олиб бораётган чек-чегарасиз давлат террорини хаспўшлашга уринаётир».

 

ЎИХЖ яхши ниятли барча инсонларни ўзбекистонлик мусулмон йигитларни АКШ дан экстрадиция килишга карши харакат килишга чакирган: «Биз барча яхши ниятли инсонларни ўзбек хукуматининг ўзбекистонлик уч йигитга нисбатан бу безбетларча хамласига карши норозилик билдиришга чакирамиз. Ўйлаймизки, Сиз уларни химоя килиш учун бел боглайсиз».

 

ЎИХЖ нинг АКШ адлия вазири Жон Эшкрофтга йўллаган очик мурожаатномасида амалдаги Ўзбекистон хукуматининг диний ва дунёвий мухолифатга карши узок йиллар давомида катагон олиб боргани хамда хозирда дунёнинг АКШ, Канада, Швеция, Финляндия, Германия, Британия, Туркия, Русия, Норвегия ва бошка бир катор мамлакатларида ўзбекистонлик сиёсий кочкинларни учратиш мумкинлиги маълум килинади.

 

Шунингдек, ЎИХЖ Ж. Эшкрофтга Ўзбекистонда 30 000 дан ортик виждон бандиси борлигини ва улар учун «Жаслик» хамда Зангиота концлагерлари курилганини билдирган. «Диний эътикодлари сабабли судланган одамлар бу ерларда дахшатли кийнокларга солинмокда», – дейилади мурожаатномада. ЎИХЖ нинг Ж. Эшкрофтга йўллаган номасида яна ўтган йиллар мобайнида юзлаб сиёсий махбусларнинг камокхоналарда ўлдирилгани ва Ўзбекистонда бўлиб кайтган БМТ махсус вакили Тео ван Бовен мамлакат камокхоналарида кийноклар мунтазамлилик табиатига эга деб хулоса чикаргани эслатилади.

 

ЎИХЖ АКШ адлия вазирлигига Ўзбекистон бош прокурори Р. Кодиров хамда Ўзбекистон ИИВ терговчиси Н. Бегманов йўллаган айблов материалларидан айримларига эга эканини билдириб, адлия вазирини ўзбекистонлик йигитларни экстрадиция килмасликка ва Ўзбекистон авторитар режимига ёрдам бермасликка чакирган.


         “МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН” веб-сайти

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s