04.06.22-БОТИР ҚОДИРОВ

Ботир Қодиров <botir79@yahoo.com>

Дата:

 

Туе, 22 июнь 2004 16:44:12 -0700 (ПДТ)

Кому:  

 

Hrsu_tolib@rambler.ru

 

Бисмиллаҳ, бутун оламлар роббиси бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин ва уни расули бўлган Муҳаммад (САВ)га, уларнинг оила аъзоларига ва саҳобаи икромларига Аллоҳнинг саломи ва тинчлиги бўлсин.

 

Ассалому алайкум, ватандошимиз Толиб ака Ёқубов.

 

Соғ-саломат юрибсизми, ишлар билан чарчамасдан. Мен сиз ҳаққингизда «Озодлик» радиоси орқали кўп эшитганман. Мен сизга бир илтимос билан мурожаат қилмоқдаман. Менинг исмим Жаҳонгир Умаров, 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. Ҳозирда АҚШнинг Виржиния штатида оилам билан яшаяпман.

 

Мен Америкага 1999 йил 26 февралида студент визаси билан ўқишга келганман. Бир ой ўқишда ўқидим, сўнг ҳамма ҳаражатларни қоплаш учун ишлаб юрдим. 2002 йилда шу ердаги ўзбек оила (сиёсий бошпана олган)сига куёв бўлдим. Шу орада мен бир корхонада дўстим Бекзод Юсупов билан ишлардим. Шу биродаримни ва бошқа дўстларимни Ўзбекистон ҳукумати бир қанча тўҳмат ва ёлғон айбловларни уларга тўнкаган ҳолда Америка Қўшма Штатларидан уларни ўз ватанларига қайтариб беришни сўраган. Ҳозирда уларни маҳсус жойларда сақлаб туришибди. Бу воқеалардан хабардор бўлсангиз керак.

 

Дўстим Бекзодни олиб кетганларидан сўнг 10 кундан кейин мени ҳам олиб кетиб, 3 кунга қамаб қўйишди ва ҳозирда уларнинг менга қўяётган айбловлари визамни вақти ўтганлиги бўлиб турибди. Аммо масала бошқа жойда, менинг Аллоҳга бўлган эътиқодим ва бу ерда сиёсий бошпана олган оилага қариндош бўлганим мени Ўзбекистонга қайтиб боришимга хавф туғдиради. Ўзингизга аён, ҳукумат мен ва менга ўҳшаган мусулмонларни тинч қўймаяпти.

 

Ҳатто бу ерда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб кетган болаларни Ўзбекистон ҳукумати хафсизлик хизмати ҳодимлари томонидан олиб кетилиб, ҳар хил саволлар сўрашгани ва бу ердаги диндор йигитларни исмларини, турар жойларини, нима иш билан шуғуланишлари ва шунга ўхшаш бўлаётган ишлар сизга маълум бўлса керак. Шу сабабдан мен бу ердан сиёсий бошпана олиш мақсадида ариза топшираяпман. Ҳозирда менга озгина ҳужжатлар керак бўлар экан. Мен Тошкендаги ота-онамни бўлган ишлар ҳақида тўла хабардор қилмадим.

 

Агар ота-онанг келишсин десангиз ҳаракат қилиб кўраман. Ўзингиз биласиз, уларнинг сиқилиб мен ва оилам тўғрисида кўп ўйлашларини ҳоҳламайман. Сиздан илтимосим, менга бирон-бир ҳужжатлар (ҳусусан менинг Ўзбекистон юборган сўровдаги номим нимани англатиши ва умумий давлат мусулмонларга қарши олиб бораётган қатағонлар ҳақида) юбора оласизми?. Мени қайнотам Мўмин Қодиров Ўзбекистоннинг АҚШ даги элчиҳонасида ҳайдовчи бўлиб ишлаганлар. Ҳозирда бир ўглим бор.

Илтимос, озгина бўлса ҳам ёрдам берасиз деган умиддаман. Майли, соғ бўлинг. Қилган яхшиликларингизга

 

Аллоҳ ўзи мукофотлар берсин. ОМИН!

 

Суд шу йили 8 июлда бўлади. Менинг е-mail адресим: botir79@yahoo.com

 

Адвокатим: Мichael Hadeed Jr.             е-mail: mhadeed@beskerhadeed.com

5501 Basklisk road, suite 220 . Springfield, VA 22151

тел: (703) 256-1300

факс: (703) 256-3467