05.08.15-ЎИҲЖ Сирдарё вилояти Гулистон шахар бўлими томонидан «Аёллар хукуклари» маниторинги

           ЎИҲЖ Сирдарё вилояти Гулистон шахар бўлими томонидан Аёллар хукукларинин паймол бўлиши маниторингга олинган. Қуйида келтирилган хужжатлар аёллар хукукларининг паймол қилинишининг Ўзбекистон хукуматидаги куринишининг бир парчаси.   Усмонова Махбуба ўз хуқуқларининг паймол этган милиция старшинаси Абдуқодир Эргашевнинг устидан бир неча бор шикоят этган бўлишига қарамай ҳеч қандай натижа йўқ.

Қуйида келтираётган шикоят аризада барча тафсилотлар мукаммал баён этилган.                                                                                                                 

                                                                                 Сирдарё вилояти прокурори

                                                                                  А.Эргашевга.

                                                                         ————————————————

                                                                 Гулистон шаҳар 4-мавзе, 50 А уй, 14-хонадонда яшовчи, 1981-йилда туғилган

                                                                

Усмонова Махбубадан

                                             Ш и к о я т   а р и з а

 

 

   Мен, Усмонова Маҳбуба, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 4-мавзе, 50 А уй, 14-хонадонда истиқомат қилувчи 1981-йилда туғилганман, қизлик номусимни топтаган вилоят ИИБ ЙҲХ милиция старшинаси (ҳозирги кунда қалбаки нафақахўр) Эргашев Абдуқодирнинг бутун ҳаётимга таъсир қилган, жиноий ҳаттиҳаракатлари ҳақида шикоят қилмоқдаман.

 

Ўз аммам Буҳол Эргашева касал бўлиб қолгач, онамнинг розилиги билан, унинг уйига, уйрўзғор ишларига кўмаклашиш учун юборилдим. Орадан бир неча кун ўтгач, аммамнинг турмуш ўртоғи, аниқроғи, ота томонидан ўз амаким, Эргашев Абдуқодир, 2004 йилнинг 3-февраль куни мен ётган хонага кириб, қаршилик қила бошлаганимда, зўравонлик қилиб қизлик номусимни топтади.

 

Мен ўша куни унинг уйидан қочиб кетмоқчи бўлганимда, А. Эргашев қаттиқ қаршилик кўрсатиб, кетишимга йўл қўймади. Бир неча кун у мени кучли назоратига олди.

 

У, агарда сен бирон кимсага бу ҳақда чурқ этсанг, сени ўлдириб юбораман дея дўқпўписа қилди. Пўписалари жиддий эди. «Укаларингни ҳам йўқ қилиб юбора оламан» деган гапларни гапирди. Бу ҳақда уйдагиларга айтишга ботина олмаслигимга сабаб бўлди.

 

Бу орада ҳомиладор бўлиб қолдим. Менга, «Амманг касал, бирикки ойлик умри қолган, сени ўзим оламан» дея ваъда бериб келган, ҳам поччам, ҳам амаким бўлган бу шахснинг навбатдаги таклифини чурқ этмай бажардим, тўғрироғи, менга энди бари-бир эди.

 

Абдуқодир Эргашевнинг ҳоҳиши билан Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи мукаддам уйланган Ҳусниддин Ҳолиқовга турмушга беришди. Турмуш ўртоғим ҳомиладор эканлигимни билмади ва орадан 13 кун ўтгач фарзандим туғилди ва мени ҳайдаб чиқаришди.

 

Отам вафот этган ва онам укаларим билан бувамнинг қаромоғида яшар эдим. Менинг кўргилигим боис, бувам бутун оиламизни уйидан қувиб чиқарди. Ўзи эса, ориятга чидай олмай, қаттиқ сиқилганликдан 30-декабрь 2004 – йил вафот этди.

 

Ушбу воқеалар юзасидан, 2004 йилнинг 2-декабр куни Мирзаобод туман прокуратурасига ариза ёздим. Прокуратура 3-даражали юрист, терговчи Ж..Ж..Умурзоқов бизларга конвертни бермасдан мана менда туради дея алдаб конвертга солиб,   Мирзаобод тумани Мирзачўл ширкатлар уюшмасида яшовчи Н.Тўраева ва Мирзаобод туман Наврўз қўрғонида яшовчи Ф. Сангилов, онам Усмонова Булғанойлар иштирокида Абдуқодир Эргашев томонидан 2 варақга ёзилган тилхатни қонуний расмийлаштирди.

 

Унда шундай ёзилган: «Мен Эргашев Абдуқодир 4 кун ичида “Дамас”ни Юсупов Сапар тоғаси номига ўтказиб бераман. 5 000 000 (беш миллион) сўм пулни 10-15 кун ичида олиб келиб бераман Абдуқодир 28.11.04. имзо» дейилганди. Прокуратура ходимларининг эса менга «синглим мен бу ишни тинч қўйиб қўймайман керак бўлса Тошкентга ҳам ёзаман» деган гапларни айтинг деди.

 

Уларнинг мақсади А.Эргашевни мен орқали яхшигина қўрқитиб олиш бўлди. Мирзаобод тумани прокуратураси билан А.Эргашевнинг ораларида қандайдир «келишув» бор бўлиши мумкин. Чунки терговчи Ж.Умрзоқов тағин мени пул олди деб ўйламанглар, мен бир тийин ҳам олганим йўқ, деб ўзини оқлашга уринди.

 

         Бироқ, А.Эргашев орадан шунча вақт ўтиб ҳам, бизга моддий ва маънавий зарар тугул, фарзандининг аҳволидан бир хабар олай демади. Аксинча, у орага турли бизга нотаниш шахсларни қўйиб, тазъйиқлар қилиб келмоқда. Даъвомиздан воз кечмасак, оиламиз билан қириб юборажагини, қизчамни ўлдириб юборишларини айтиб, юрагимизга қутқу солиб келди.

 

Айниқса, генэкспэртиза усулида, оталигингизни аниқлаймиз» деганимиздан кейин, у мурғак гўдагимизни йўқ қилиш пайига тушди. Уйимизга опа-сингилларини жўнатиб, чақолоқни мендан тортиб олмоқчи бўлди. Мақсадига эришолмагач, уни йўқ қилиш учун талай вақт пайт пойлади.

 

Мен 2005 йилнинг 1-апрелидан 24-апрелига қадар Қозоғистонга қочиб кетишга мажбур бўлдим. Менинг фарзандим 2004-йилнинг 26-октябрь куни туғилган. Бироқ мен фарзандим учун давлат томонидан белгиланган нафақалар ва бошқа имтиёзлардан фойдалана олганим йўқ.

 

Оталикни белгилаш эса бола ёшига етгач амалга оширилар экан. Ҳозирда А.Эргашев томонидан менга нисбатан тазйиқлар бўлиб турибди. Ваҳоланки менга Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан қизим учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳам берилмаяпти.

 

Мен уларга бир неча бор мурожаат этдим, лекин улар сизга гувоҳномани фақат Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан берилади деб келмоқда. Менинг қонуний яшаш жойим Гулистон шаҳрида (паспортга рўйхатга қўйилган) бўлишига қарамай улар шундай важлар билан мени қийнаб сарсон қилиб келмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича менга амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

 

             Илова:    

  1. Бола туғиганлиги тўғрисидаги туғруқхона маълумотномаси нусхаси ………………………………………………………………………………………………….ярим варақ 2 бет
  2. Мирзаобод туман Прокуратураси томонидан «Жиноят Ишини Қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ҳужжат нусхаси………………………………………………………………………………………………………………………… 1 варақ 1 бет

 

  1. Мирзаобод туман Пракуратурасининг олиб қўйиш тўғрисидаги  Баённомаси нусхаси …………………. 1 варақ
  2. Абдуқодир Эргашевнинг Тилхати нусхаси …………………………………………………………………………………1 варақ

 

2005 йилнинг 24-май куни

 

Усмонова Маҳбуба .

 

МЕНИНГ МИЛИЦИЯМ МЕНИ

БАДНОМ ЭТДИ…

 

           Маҳбубанинг номуси ўз поччаси томонидан тахқирланди. У нафақат аммасиниг турмуш ўртоғи, қизга ота томондан амаки ака ҳам эди. Йўл Патрул Ҳизмати ҳодими, милиция старшинаси Абдуқодир Эргашев, ўз кирдикорини қанчалик яширишга уринмасин, сир ошкор бўлди.

 

Ёш бошига тушган кўргилик ҳақда Жамиятимизга ёзган Маҳбуба Усмонова, ҳам зўрлик, ҳам пешхўрлик қилаётган, тақдирига тавқи лаънат олиб келган ҳуқуқ посбони ва унинг жиноятини ҳаспўшлаётган ҳешлари нотантилигидан ёзғиради.

 

Қилғилиқни қилиб қўйгач, Абдуқодир Эргашев қизга, «Агар бу ҳақда бировга айтсанг, ўлдириб юбораман», дея пўписа қилган. Икки ўт орасида қолган қиз, воқеани ҳеч кимга айтмай сир тутади. Келган биринчи совчигаёқ розилик билдириб, мавҳум бахтсизликларни юрак ҳовучлаб қарши олади.

 

Кўп ўтмай қизнинг ҳомиладор эканлиги маълум бўлиб қолиб, куёви уни қувиб солади. Онасининг уриб, калтаклашларидан сўнггина Маҳбуба бўлиб ўтган воқеаларни батафсил айтиб берган.

 

Айниқса, Абдуқодирнинг: «Айтсанг…онанг ва укаларингни ўлдириб юбораман» деган гапларидан кейин, қиз бу сирни онасидан ҳам мавҳум сақлаган эди.

 

Қариндошлар ўртасида низолашув бошланади. Фарзанди туғилгач эса, шўрлик қиз ота уйидан ҳам қувилади. Қизини оқ қилган отанинг бу билан дарди аримайди. Етти пуштиси кўрмаган иснод, мўйсафиднинг қаддини дол қилиб, бевақт оламдан кўз юмади.

 

Ёшлигидан, келинлик бахтидан, ўзи бахт олиб бориши мумкин бўлган янги гўшадан, отасидан, ота уйидан айрилган Маҳбуба, кутилмаганда ўз тақдири кушандаси билан курашишга бел боғлади, У Мирзаобод туман прокуратурасига шикоят ёзди.

 

М. Усмонованинг аризаси юзасидан текширув ўтказган терговчи, 3-даражали юрист Ж. Ж. Умурзоқов ҳолислар Мирзаобод тумани Мирзачўл Ш/У да яшовчи Н. Тўраева, Наврўз қўрғони 1-уйда яшовчи Ф. Сангилов, ҳамда, қизнинг онаси Б. Усмоновалар иштирокида Абдуқодир Эргашев томонидан ёзилган икки нусхада тилхатни қонуний расмийлаштиради. Тилхатда А. Эргашев М.Усмонова талаб қилаётган, 5.000 000 (беш миллион) сўм маънавий зарарни ўз ҳоҳиши билан, 10-15 кун ичида тўлаб беришни ваъда қилган.

 

Бироқ ваъда қилинган моддий ва маънавий зарар беш миллион суммани ҳанузгача бермаган, ҳамда фарзандидан хабар олмаган милиция старшинаси А.Эргашев устидан Вилоят ИИБ бошлиғига Маҳбуба ва онаси мурожаат этиш учун боришганида уларни Вилоят ИИБ бошлиғи ёнига қўйишмай, А.Эргашев билан биргаликда уч нафар нотаниш шахс уларни қарши олади.

 

Уларнинг бири ўзини: «Мен А.Эргашевнинг бошлиғиман»деб танитиб: «Аризангизни ўқиб чиқдим, синглим. Энди бўлар иш бўлибди, ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолаверсин, нима кераги бор шикоят ва ариза билан чиқишнинг. Судга берган тақдирингизда ҳам, Эргашев бир ё икки ой қамалиши мумкин. Агар шикоят қилмасангиз, у боласидан хабар олиб туради» -дейди.

 

Ўзини, «Бошлиқман»дея таништирувчи шахс аёлларга: «Яхши гапга кирмасаларинг, ҳоҳлаган жойингизга ёзинг, барибир қўлингиздан ҳеч нима келмайди, Боланинг Абдуқодирдан эканлигини исботлай олмайсиз»деб аризаларини қайтариб беради.

 

       ЎИҲЖ Гулистон шахар бўлимидан:

 

Айрим миршаблар, замон мундир кийганники, деб, ҳоҳлаган қонунбузарликни қилиб юрадилар. Қилғиликлари фош бўлган ҳолларда эса, милиция шанига доғ тушмасин, деб, ИИБю Прокуратура «бел боғлаб» қонунбузарни ҳимоя қилиш йўлига ўтишади.

 

Қонун эгалари қонунни хурмат қилганларида эди, бўлиб ўтган жиноят учун Абдуқодир Эргашев жазоланган ва у туфайли бир умрга етгулик маънавий зарар олган Маҳбуба Усмонованинг талаблари қондирилиб, дили таскин топган бўларди.

 

       Аксинча, зўравон сафдош ва таниш-билишларини ишга солиб, қизни ва оиласидагиларни таҳқирламоқда. «Генетик текширув ўтказадиган бўлсаларинг, барчанги чақолоқ билан бирга ўлдириб юбораман!» деб, ҳизмат тўппончасини ўқталиб пўписа қилганлигини М.Усмонова аризада баён этади.

 

ЎИҲЖ Гулистон шахар бўлими келгусида, генетик текширув муддати етгач, ушбу мажоронинг натижаларини батафсил ёритади.

 

* * *

 

         Жамиятимизга мурожаат қилган Рўзиева Боғгул ўзининг турмуш ўртоғини ҳаттиҳаракатлари хусусида шикоят этади. Хамда унинг аризасида ёзилишича турмуш ўртоғининг Рузиева Боғгулга нисбатан утказган тазйиклари ва камситишларига нисбатан хукумат идоралари бефарқ карашаётганликларидан шикоят қилади. Куйида унинг шикоят аризасида келтирган важларини кўрсатмоқдамиз.

 

               – «Мен Рўзиева Боғгул   Сайхунобод туман Ўзбекистон Жамоа Хўжалиги «Учқун» маҳалласида 1983-йилдан буён Ялғашев Учқун билан 1998 йилга қадар қонуний никоҳдан ўтиб яшаб келар эдик.

 

Орамиздаги никоҳ давомида 5 нафар фарзандли бўлдик. Тирикчилик важида турмуш ўртоғим Ялгашев Учқун киракашлик қилиш учун Жигули автомашинасида кўчага чикиб гоҳ ярим тунда келар, гоҳида тонг отганда келар, баъзида эса иккиуч кунлаб уйга келмайдиган одат чиқарди. 1998-йилдан 2002 йилга қадар гоҳгоҳида уйимга келиб турди.

 

2000 йилда орамиздаги никоҳ давомида хўжалигимизда камчиликларимизга асқотиб турган уч бош қорамолни сотиб Гулистон шахри 4-мавзедан қўп қаватли уйдан квартира сотиб олди. Миш-мишларга қараганда турмуш ўртоғим 2002 йилда шу сотиб олинган уйни ўзига иккинчи хотин қилиб олган аёлнинг номига расмийлаштириб берган эмиш.

 

Турмуш ўртоғим 2000 йилга қадар бизларни моддий томондан таъминлаб турди. Нима учун уйга келмайсиз , қаерда юрибсиз, болаларингизни ўйламайсизми деб гапирганимда мени хақорат қилиб аёвсиз калтаклар эди. 2002 йилдан буён турмуш ўртоғим мен ва болачақаларимни қаровсиз ҳолда ташлаб қўйди.

 

               Турмуш ўртоғимнинг хаттихаракатлари хусусида шикоят қилиб қишлоқ Фуқаролар Йиғинига, ИИБ га бир неча бор оғзаки мурожаат этдим. Бироқ турмуш ўртоғимнинг укаси Ялгашев Асамиддин Вилоят прокуратурасида ишлаганлиги боис менинг турмуш ўртоғимга на ИИБ ходимлари ва на қишлоқ Фуқаролар Йиғинининг сўзлари ўтмай келаётир.

 

               2004-йилда болаларим билан боқимандасиз қаровсиз қолганлигим боис мен Фуқаролик ишлари бўйича Сайхунобод туман судига мурожаат этишга мажбур бўлдим. Фуқаролик ишлари бўйича Сайхунобод туман суди алимент ундириш туғрисида қарор чиқариб Суд ижрочиларининг Сайхунобод туман бўлинмаси суд ижрочиларига ўтказди.

 

Бироқ 2004-йилнинг август ойидан буён суд ижрочилари Сайхунобод туман бўлинмаси Суд ижросини таъминламай келаётир. Менинг ва болаларимнинг ҳозирда моддий аҳволи жуда кийин ҳолатда.   Суд ижрочилари Сайхунобод туман бўлинмасига бир неча бор мурожаат этдим.

 

Бироқ суд ижрочилари тайинлик бир жавоб беришмаяпти. Турмуш ўртоғим «Малик ота» дехқон фермер хўжалигининг раиси суд ижрочиларга бориб мурожаат этганимда улар турмуш ўртоғингизни даромадини ҳисоблаб чиқишимиз керак деб мени 2004-йилнинг август ойидан буён сарсон қилишиб келмоқда.

 

Суд ижрочилари бўлинмасида ҳар бориб келганимда бошқа бошқа ходимлар ишлашади. Уларнинг барчасидан хўжайинингизнинг укаси қаерда ишлайди деган саволни эшитганман. Бир йилдан кўп вақт ўтдики менга суд ижрочилари алимент ундириб беришмай келаётир. Хозирда менинг тахминим шулки турмуш ўртоғимнинг укаси томонидан доимий қунғироклар бўлиб турган бўлиши мумкин.

        

Олдинда қахратон қиш, беш нафар болаларимнинг усти юпун, уларни қорнини тўйғазиш барчаси менинг зиммамда. Мен хозирда ишсизман. Томорқада етиштирган мевалар ҳисобига зўрға амал-тақал қилиб яшаяпмиз. Юқоридагилардан келиб чиқиб менинг фарзандларимнинг таъминоти учун қонун доирасида алимент ундириб беришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман».                

                                                

Илова :          

 

Никоҳ гувоҳномаси………………………………………..                                                   1 бет Маълумотнома ………………………………………………………….                                     1-бет

Карор …………………………………………………………                                                    1-бет

Туғилганлик гувоҳномаси ……………………………………………………………                   4 варақ

Паспорт нусхаси ……………………………………………………………                                 2 варақ

 

 

2005-йил 21-декабр                                   Рўзиева   Боғгул.»                                            

  

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти Гулистон шахар бўлими томонидан мазкур холатлар бўйича Сирдарё вилояти Прокурори А.Эргашевга, Сайхунобод туман прокурорига, Сирдарё вилояти Адлия Бошқармаси бошлиғи номларига ёзма равишда мурожатлар қилинди.  

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s