Бош Прокурорига Турсунбой Ўтамуродовдан

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори

                                                        Р.Қодировга

Ўзбекистон Республикаси божхона 

    қўмитаси раиси Р.Ҳайдаровга

«Америка овози» радиосига

«ВВС» радиосига

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

Манғит шаҳар Чехов кўчаси 4 уйда яшовчи

Ўтамуродов Турсунбойдан

 

                                                   А Р И З А

        2002 йил 13 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан Тошкент шиҳрига қараб юкхонаси ва ичига 73 та телевизор юкланган автобус йўлга чиқди. Автобус Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Бухоронинг йўл назорати хизмати, божхона постларидан ўтиб Бухоро вилояти божхонасига қарашли постда ушланди. Божхона ходимлари автоюус ичидаги юкларнинг ҳужжатларини сўрашган. Юкни «Мовий йўл» фирмаси ишончномаси билан олиб кетаётган фуқаро Эшмуратов Бозорбой божхона ходимларига юкнинг тасдиқлатган накладнойини кўрсатган. Божхона ходимларига бу ҳужжатни инобатга олмасдан юкни қонунбузарлик қилиб Бухоро вилояти божхона бошқармасига қарашли омборга туширган. Автобус ҳайдовчилари эгасининг ҳужжатларини олиб қўйишган. Юкни нима сабабга кўра олинганлиги ҳужжатлар олиб қўйилганлиги бўйича ҳеч қандай далолатнома нусхаси уларга берилмаган. 13 июнь куни ва 14 июнь кунлари ушланган шахсларнинг ҳуқуқлари билан таништирмасдан уларнинг ҳуқуқларини қўпол бузиб процессуал кодекс талабларига мутлақо риоя қилмасдан уларнинг алдаб, қўрқитиб ноқонуний суриштирув ишлари юритилган. Суриштирувчининг (исми Олим) ҳар хил гаплар билан қўрқитиб суриштирув юритганлигидан телевизор сотишда ёрдам бериб юрган фуқаро Умрзоқова Тарбия қон босими 260-300 га чиқиб натижада Бухоро вилояти тез ёрдам бўлимига соғлиғи кескин ёмонлашганидан ётқизилди. 15 июнь куни менга «Мовий йўл» фирмасининг директори бўлганлигим сабабли юкни ушлаб қолинганлиги бўйича Тошкентга хабар қилишди. Ўша куни Бухорога етиб бордим. Кечқурун етибю борганлигим сабабли божхона раҳбарлирини учрата олмадим. 15 июнь куни Умрзоқова Тарбия паспортини сўраб суриштирувчининг олдига борганда суриштирувчининг қўполи муомаласидан соғлиғи ёмонлашиб яна қайта реанимация бўлимига ётқизилди. 15 июнь куни Бухоро божхона бошқармаси суриштирув бўлими бошлиғи б/х майёри Азимов Оқил билан учрашиб телевизорларни, автобусни нима учун ушлаб турганлигини сўраб кўрсам у киши қизиқ бир гапларни айтиб берди. Бундан бир неча ой олдин Қорақалпоғистонлик иккита шофёр Бухоро вилояти божхонаси ходимларининг таъмагирлиги, қонунбузарлиги бўйича Тошкент шаҳридаги амалдорларга шикоят қилибди. Тошкентдан ушбу шикоят бўйича текширувчи келиб устидан шикоят қилинган постни тарқатиб кетибди. Пост бир неча ой ишламай турган. Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари қасд олишга қарор қилиб Қорақалпоғистондан келаётган юкларни ўтказмасликка ҳаракат қила бошлаган ва натижага эришиб юқоридаги автобусни ва ичидаги юкларни ушлаб қолган суриштирувчининг гапи бўйича агар юк олиб келаётган бўлсангиз дарҳол улар сўраган сўммадаги пулни бериш керак экан. Акс ҳолда ёмон бўларкан. Пулни олган божхона ходими пул эвазига ё юкни ўтказаркан, ё озгина қисмини ҳужжатлаштираркан. Божхона ходимлари гўёки бизга яхшилик қилиб 73 та телевизорни 59 та қилиб ҳужжатлаштиришибди. 14 та телевизорни пора ҳисобида олиб қолишга қарор қилишибди. Суриштирув бўлими бошлиғи Азимов Оқил бундан бошқада кўп ноқонуний, номақбул гапларни гапирди. Бу гапларнинг бир қисми магнит тасмасига ёзилди ва аризага илова қилинади.

        Ушбу масаал бўйича Буҳоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Усмонов қабулига кирдим ва унга тегишли ҳужжатларин кўрсатиб ушлаб туриш асосларини сўрасам бирдан тутоқиб ҳар хил ҳакоратлар қилиб хонасидан куч билан ҳайдаб чиқарди. 18 июнь куни божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини кўрсатиб Бухоро вилояти прокурорининг қабулига кирмоқчи бўлсам бугун қабул куни эмас деб эшикдаги милиционер ва битта прокуратура ходими прокурор қабулига киритмади. Ўша пайтда соат эрталабки 1030 бўлиб прокурорнинг қабули ўша куни яъни сешанба куни соат 10 дан 18 гача қабул куни эканлиги маълум бўлди. Автобус ҳеч бир сабабсиз ва асоссиз 17 июнь соат 16 ларгача ушлаб турилди. Бизнинг бир неча марта илтимос қилиб ушланган товарлар ва автобус учун ёзилган далолатномани беришларини сўрашимиз оқибатсиз қолди. Автобус эгаси ва шофёрларнинг паспортлари шу кунгача берилмади.

        Ҳурматли Бош Прокурор! Ушбу аризада кўрсатилган важлар ва магнит тасмасига тушган асослар бўйича бизнинг ноқонуний олиб қўйилган молларимизни қайтариб олишга ёрдам беришингизни, асоссиз ушлаб турилган автобус учун кўрилган зиёнларни ундириб беришингизни, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Усмоновга, суриштирув бўлими бошлиғи таъмагир Азимов Оқилга ва ушбу ишда қатнашган бошқа божхона ходимларига қонуний чора кўришингизни сўрайман.

        Ҳурматли Республика Божхона қўмитаси раиси! Ушбу келтирилган важлар ва магнит тасмасида ёзилган асослар бўйича божхона либосини ёпиниб олган «қароқчи»лардан йўлларни тозалашингизни, бизнинг ҳуқуқларимизни бузаётган порахўр, таъмагир ходимларингизга тегишли чора кўришингизна сўрайман.

        Ҳурматли «Америка овози» ва «ВВС» радиоси. Ушбу аризани ва сизга тақдим қилиниадиган магнит тасмасини эфирга олиб чиқиб эшиттиришингизни сўрайман токи Президент И.Каримов ушбу воқеалардан хабар топсинлар ва бундай ишларга чек қўйсин.

 

Аризага илова:

1)     фуқаро Умрзоқова Тарбиянинг суриштирув натижасида оғир аҳволга тушиб реанимация бўлимида даволангани бўйича 2 та врач хулосаси:

2)     суриштирув бўлими бошлиғи Азимов Оқилнинг суҳбати ёзилган магнит тасмаси 1 дона

 

Ариза ёзувчи

«Мовий йўл» фирмаси директори Т.Ўтамуротов

2002 йил 20 июнь

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s